Особенности расследования нераскрытых преступлений

CC BY f
34-37
0
0
Поделиться
Мадраимов, А. (2023). Особенности расследования нераскрытых преступлений. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 34–37. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27040
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жиноят содир этилиб, уни содир этган шахс номаълум бўлса, бу жиноят фош этилмаган жиноят ҳисобланади. Жиноятчиликка қарши кураш олиб борувчи органлар фаолиятининг ташкилий шаклларини такомиллаштириш билан боғлиқ соҳалар ичида очилмаган жиноятлар бўйича ишларни тергов қилиш устидан идоравий процессуал назоратни келтириш мақсадга мувофиқ. Жиноят содир этган шахс номаълум бўлганда, яъни ЖПКнинг 364-моддасининг 1-бандида кўрсатилган асослар бўйича тўхтатилган жиноят ишлари ҳозирги пайтда йилдан-йилга рўйхатга олинган жиноятлар ичида кўпайиб бормоқда. Демак, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноятларни очилиши билан боғлиқ фаолияти самарадорлиги айнан шу кўрсаткич билан чамбарчас боғлиқ бўлганлиги сабабли, бу ҳолат терговчиларнинг фаолиятида ҳам, айниқса жиноятларни очилишини ташкил этувчи рақамларга ҳам бевосита таъсир кўрсатади, чунки бу рақамлар улар томондан тегишли қарорлар қабул қилишда юзага келади. Таъкидлаш жоизки, терговчи жиноятларни очиш функциясини амалга ошириб, тегишли процессуал ҳаракатларни амалга оширади ва бу ҳаракатлар инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига тегишли бўлиши мумкин, бу эса дастлабки тергов даврида шахснинг ҳуқуқларини таъминлашда алоҳида эътиборни қаратилишини талаб этади. Ўтган йилларнинг очилмаган жиноятлар очиш фаолияти терговчи ва суриштирувчи органга тегишли бўлиб бунда шахснинг ҳуқуқларига сезиларли дара- жада таъсир кўрсатилади. Маълумки, ички ишлар органлари шахс ҳуқуқлари ва эркинликларини, жамоат тартиби ва фуқаролар хавф- сизлигини ҳимоя қилишнинг ишончли гарови бўлиши лозим.


background image

34

А. А. Мадраимов

Фош етилмаган жиноятларни тергов қилиш

хусусиятлари

Жиноят содир этилиб, уни содир этган шахс номаълум бўлса, бу

жиноят фош этилмаган жиноят ҳисобланади. Жиноятчиликка қарши
кураш олиб борувчи органлар фаолиятининг ташкилий шаклларини
такомиллаштириш билан боғлиқ соҳалар ичида очилмаган жиноятлар
бўйича ишларни тергов қилиш устидан идоравий процессуал назорат-
ни келтириш мақсадга мувофиқ. Жиноят содир этган шахс номаълум
бўлганда, яъни ЖПКнинг 364-моддасининг 1-бандида кўрсатилган
асослар бўйича тўхтатилган жиноят ишлари ҳозирги пайтда йилдан-
йилга рўйхатга олинган жиноятлар ичида кўпайиб бормоқда. Демак,
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноятларни очилиши билан
боғлиқ фаолияти самарадорлиги айнан шу кўрсаткич билан чамбарчас
боғлиқ бўлганлиги сабабли, бу ҳолат терговчиларнинг фаолиятида ҳам,
айниқса жиноятларни очилишини ташкил этувчи рақамларга ҳам
бевосита таъсир кўрсатади, чунки бу рақамлар улар томондан тегишли
қарорлар қабул қилишда юзага келади. Таъкидлаш жоизки, терговчи
жиноятларни очиш функциясини амалга ошириб, тегишли процессуал
ҳаракатларни амалга оширади ва бу ҳаракатлар инсоннинг ҳуқуқ ва
эркинликларига тегишли бўлиши мумкин, бу эса дастлабки тергов
даврида шахснинг ҳуқуқларини таъминлашда алоҳида эътиборни
қаратилишини талаб этади. Ўтган йилларнинг очилмаган жиноятлар
очиш фаолияти терговчи ва суриштирувчи органга тегишли бўлиб
бунда шахснинг ҳуқуқларига сезиларли дара- жада таъсир кўрсатилади.
Маълумки, ички ишлар органлари шахс ҳуқуқлари ва эркинликларини,
жамоат тартиби ва фуқаролар хавф- сизлигини ҳимоя қилишнинг
ишончли гарови бўлиши лозим.

Очилмаган жиноятларни тергов қилиш вазифасини амалга оши-

ришда ички ишлар органларининг хар бир хизмати, шу жумладан
тергов аппаратлари янгича ёндашишлари асосида иш олиб боришлари
керак. Чунки ҳаёт ривожланяпти, вазият, ҳолат ўзгаряпти. Демак, янги
ёндашувлар, қолипдан ташқари ечимлар излашимиз шарт. Умуман
буйруқларни, кўрсатмаларни ва янги йўриқномаларни кутиб ўтирмас-
дан, ўзгарувчан ҳаётга сезгирлик билан муносабатда бўлиши керак.

Ушбу талаблар асосида тергов органлари олдида турган вазифа-

ларни муваффақиятли бажариш учун таҳлил ишларини давр талаби
асосида янада такомиллаштириш, янги усул ва услублардан кенг фой-


background image

35

даланиш тақозо этади.

Жиноятларни очишнинг муҳим таркибий қисмини аниқлаш

деганда, яширин жиноятчиларни топиш, шунингдек текширилаётган
ҳодисалардаги жиноят аломатларини тасдиқлаш тушунилади. Тек-
шириш тергов қилишнинг асосий мазмуни бўлиб, далилларни йиғиш
асосида ва қонунда белгиланган процессуал шаклда, қонунда назарда
тутилган ҳолатларни ҳамда муайян шахснинг айбдорлигини аниқлаш
ҳисобланади.

Жиноятларни очишда сусткашликка йўл қўйиладиган сабаблар-

дан бири бу режалаштиришни юзакилигидадир. Терговчи режалашти-
риш терговчи фаолиятининг мақсадга мувофиқ бўлишини таъминлаб
берувчи омилдир. Шу сабабдан уни жиноят иши бўйича олиб борила-
диган барча ишларнинг омилкорлик жиҳатидан натижали бўлишини
таъминлайдиган услуб сифатида қабул қилиш керак. Терговни режа-
лаштириш зарурий талаб бўлиб, унга таъсир этувчи ва амалиётда
учрайдиган бир қатор омиллар мавжуддир. Бу омилларнинг

биринчи- си

- жиноят иши бўйича исботланиши керак бўлган барча ҳолатларни
қонун талабига биноан ҳар томонлама, тўла ва объектив тарзда аниқ-
лаш лозимлигидир.

Иккинчиси,

бу вақт омили бўлиб, вақт жиноятдан

қолган изларга бевосита таъсир кўрсатиб, гувоҳларнинг эсида қолган
ҳодисаларни ўчирилишига, жиноятчини қочиб қолишига, далиллар-
нинг йўқ қилинишига, ўзгаларга сотиб юборилишига ёки яширили-
шига, жиноятчининг қилган жиноятини ўйлаб, барча хатти-ҳаракат-
ларини ниқоблашга, унинг жабрланувчи билан гувоҳларга таъсир
кўрсатиб, уларнинг берган кўрсатувларидан бош тортишга мажбур
қилинишга олиб келади.

Учинчиси

- ташкилий омилдир, бунда тер-

говчи ихтиёрида тергов фаолиятининг махсус восита ва усуллари
мавжуд бўлади ва улар иш бўйича ҳақиқатни аниқлашни таъминлайди.

Ахборотни ўрганиш ва тегишли саволларни қўйиш - бу режа-

лаштиришнинг бошланишидир. Шундай қилиб, режалаштиришнинг
биринчи асоси сифатида ҳодиса тўғрисида дастлабки ахборотнинг
борлиги намоён бўлади.

Тусмоллар режалаштиришнинг бошқа бир асоси сифатида хиз-

мат қилади. Тергов режасини тузганда, авваламбор умумий тусмоллар
ҳисобга олинади. Уларни муайянлаштириш терговнинг умумий
йўналишини, текширадиган саволлар доирасини белгилаб беради ва
қандай ҳаракатларни амалга ошириш зарурлигини кўрсатади. Режада
бундан ташқари, хусусий тусмоллар ҳам инобатга олинади. Бунда
дастлабки гумонланувчининг шахси текшириладиган шахслар доира-
си тўғрисидаги тусмолларни ва айнан шу шахсларни текшириш нати-


background image

36

жасида гумонланувчи аниқланиши керак. Жиноят содир этиш мақ-
садлари, изларнинг вужудга келиш механизми ва фактлар орасида
сабаб-оқибат боғланиши тўғрисидаги тусмоллар, шунингдек жиноят-
ларни ўз кўзи билан кўрган шахслар ҳамда атайин ниқобланган
жиноятлар бўйича тусмоллар катта аҳамият касб эта бошлайди.

Жиноятни очишда тезкор ва тергов ҳаракатлари олиб борилиши

шарт. Жиноятларни очишда асосий аҳамиятларидан бири бу иссиқ
издан тергов ҳаракатларини олиб боришдир. Бу катта аҳамиятга эга.
Чунки ўртача 40% жиноятлар иссиқ издан тергов ҳаракатларини олиб
боришда очилади. Жиноятларни тергов қилиш фаолиятида ташкилий
даража бу навбатчи қисм ишларини яхши ташкил этиш демакдир.
Бундан ташқари жиноят содир этилган жойга тезда чиқиш демакдир.

Жиноят ҳақидаги хабар учинчи шахсдан ёки жабрланувчининг

ўзидан орадан бир қанча вақт ўтгандан сўнг келиб тушганида анча
қийинлашишини кузатиш мумкин. Бу каби ҳолларда ҳам тергов
тусмолларини илгари суриш муҳим аҳамиятга эга бўлиб, қуйидаги
тусмолларни текшириб чиқиш мумкин:

-

жиноятни содир қилган шахс шу қишлоқда, шаҳарда, туманда

яшаб келади.

-

жиноятларни содир қилган шахс бошқа жойларда яшаб келган.

-

жиноятни содир қилган шахс илгари судланиб чиққан, яшаш

жойи аниқ эмас ва бошқа тусмоллар тузиш мумкин.

Ушбу тусмолларни текшириш бўйича тегишли режа тузиб ва у

асосида тузилган тусмолларни текшириб кўриш мумкин. Мазкур
вазият- нинг яна бир хусусияти шундан иборатки, режа тузишда жиноят
қидирув бўлимининг ходимлари билан биргаликда тузиш ва улар билан
ўзаро ҳамкорликда иш олиб бориш мақсадга мувофиқ, негаки биринчи
мақсад бевосита жиноят содир қилинган шахсни қидириб топишдан
иборат.

Мазкур вазиятда қуйидаги кечиктириб бўлмас тергов

ҳаракатларини ўтказиш мақсадга мувофиқ:

-

ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатини

ўтказиш.

-

жабрланувчини сўроқ қилиш тергов ҳаракатини ўтказиш;

-

гувоҳларни сўроқ қилиш тергов ҳаракатини ўтказиш;

-

ҳодиса содир бўлган жойдан баъзи бир далилларни олиб, уларга

нисбатан тегишли экспертиза тайинлаш.

Ушбу ҳаракатларни оқилона ва виждонан бажариш фош

этилмаган жиноятни очишга, жиноят содир этган шахсни жинояти учун
жавобгарликка тортишга хизмат қилади.


background image

37

Адабиётлар рўйхати:

1.

Югай, Людмила. "Судебно-экспертная деятельность в Республике
Узбекистан в эпоху цифровизации." Современные тенденции
развития цифровизации в сфере юстиции 1.1 (2022): 35-40.

2.

Людмила, Ю. Г. А. Й., and Хагани ГАДЖИЕВ. "Использование
цифровой экспертизы при доказывании факта распространения
ложной информации в интернете." Юрист Ахборотномаси 2.1
(2021): 208-218.

Библиографические ссылки

Югай, Людмила. "Судебно-экспертная деятельность в Республике Узбекистан в эпоху цифровизации." Современные тенденции развития цифровизации в сфере юстиции 1.1 (2022): 35-40.

Людмила, Ю. Г. А. Й., and Хагани ГАДЖИЕВ. "Использование цифровой экспертизы при доказывании факта распространения ложной информации в интернете." Юрист Ахборотномаси 2.1 (2021): 208-218.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов