Обеспечение мер по предупреждению преступлений на предварительном расследовании

CC BY f
48-50
0
0
Поделиться
Косимжонов, Х. (2023). Обеспечение мер по предупреждению преступлений на предварительном расследовании. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 48–50. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27043
Х Косимжонов, Академия МВД республики Узбекистан
студент
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавф-сизлигини таъминлаш ички ишлар органларининг хизмат соҳасидаги энг муҳим вазифаларидан бири саналади. Ўзбекистон Республикасининг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунида қайд этилганидек, соҳа ходимларининг асосий вазифалар - жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш ва уларни фош этиш, уларни тайёрлаш ва содир этишга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш ҳамда топиш чораларини кўришдан иборат.


background image

48

Х. Н. Қосимжонов

Дастлабки терговда жиноятларнинг олдини олиш

чораларини таъминлаш

Мамлакатимизда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавф-

сизлигини таъминлаш ички ишлар органларининг хизмат соҳасидаги
энг муҳим вазифаларидан бири саналади. Ўзбекистон Республикаси-
нинг «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунида қайд этилгани-
дек, соҳа ходимларининг асосий вазифалар - жиноятларнинг олдини
олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш ва уларни фош этиш, улар- ни
тайёрлаш ва содир этишга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш ҳамда
топиш чораларини кўришдан иборат.

Дастлабки терговда жиноятларнинг олдини олиш деганда, тер-

говчининг жиноят ишини тергов қилиш чоғида жиноятнинг сабаб-
ларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни
аниқлаб чиқиб, тегишли давлат органига, фуқароларнинг ўзини ўзи
бошқариш органига, жамоат бирлашмасига, жамоага ёки мансабдор
шахсга ана шу сабаб ва шарт-шароитларни бартараф қилиш чораларини
кўриш тўғрисида тақдимнома киритиш жараёни тушунилади.
Тақдимнома - жиноятнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига
имкон берган шарт шароитлар кўрсатилган ва уларни бартараф этиш
талабларини ўзида мужассамлаштирган ЖПК асосида тузиладиган
процессуал ҳужжатдир. Тақдимноманинг ҳуқуқий табиати шундаки, у
терговчининг текширилган ва исботланган фактларга асосланган
муайян криминологик ҳолатларни бартараф этиш тўғрисидаги ҳоки-
мият кучига эга бўлган талабидир. У мажбурий юридик кучга эга.
Бошқача айтганда, тақдимнома терговчининг қонунга мувофиқ чиқа-
рилган, ишончли далилларга асосланган, ҳуқуқбузарликларнинг ол-
дини олишга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган хамда барча
давлат, жамоат муассасалари, корхоналари, ташкилотлари, мансабдор
шахслар ва фуқаролар учун бажарилиши шарт бўлган қарори- дир.
Қонунда тақдимноманинг процессуал шаклини белгилаб қўйма- ган.
Терговчи дастлабки терговнинг исталган вақтида жиноятнинг
сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароит- ларни
аниқлагач ЖПКнинг 36, 297-моддалари асосида сабаб ва шарт-
шароитларни пухта ўрганиб, келгусида бундай жиноятларнинг олдини
олиш юзасидан тақдимнома тайёрлайди. У тақдимнома юборила- диган
аниқ адресни хамда жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига
имкон берган шарт-шароитларни кўрсатган холда ихтиё- рий шаклда


background image

49

тузилади. Амалиётда тақдимномада жиноятнинг фабула- си
тасвирланади хамда уни келтириб чиқарган аниқ сабаб ва шарт-
шароитлар кўрсатилади. Шундан сўнг ушбу сабаб ҳамда шароитлар- ни
йўқотиш йўллари, усуллари кўрсатилади ва йўқотиш муддати
белгиланади.

ЖПКнинг 299-моддасига асосан, жиноятнинг сабабларини ва

унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф
қилиш тўғрисидаги тақдимнома ёки хусусий ажрим юборилган давлат
органи, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, жамоат бирлаш-
маси, жамоа ёки мансабдор шахс зарур чораларни кўриши ва кўрил- ган
чораларнинг натижалари тўғрисида кечи билан бир ойлик муддат ичида
тегишинча суриштирувчини, терговчини, прокурорни ёки суд- ни
хабардор қилиши шарт. Тақдимнома ёки хусусий ажрим бажарил-
маган ёки виждонан бажарилмаган тақдирда корхона, муассаса ёки
ташкилотнинг айбдор раҳбари қонунда назарда тутилган жавобгар-
ликка тортилади. Шунингдек, терговчи дастлабки тергов босқичида,
ЖПКнинг 300-моддасига асосан, фуқаро ижтимоий бурчини намуна- ли
бажарганлиги тўғрисида тақдимнома киритиши мумкин. Яъни у
яшайдиган маҳаллага, ишлайдиган корхона, муассаса раҳбари ва унинг
жамоасига миннатдорчилик билдириб тақдимнома жўнатиши мумкин.
Аммо амалиётда бундай тақдимномалар жуда кам киритилмоқда.

Ушбу муаммоларни бартараф этиш учун қуйидагиларни амалга

ошириш мақсадга мувофиқ деб ўйлаймиз: биринчидан, тақдимнома-
ларга қўйиладиган асосий талаблар кўрсатилгани ҳолда тақдимнома-
нинг ягона процессуал шаклини ишлаб чиқиш; иккинчидан, жиноят-
чиликнинг олдини олиш, терговчи жиноятнинг сабаблари ва унга имкон
берган

шарт-шароитларни

аниқлаш

мақсадида

киритадиган

тақдимномаси нафақат айблов хулосаси ёки ишни тиббий йўсиндаги
мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги масалаларини кўриб чиқиш
учун судга юбориш ҳақида қарор чиқариш билан якунланадиган ишлар
бўйича эмас, балки дастлабки терговни тамомлашнинг бошқа, яъни
ярашув, амнистия, жиноят ишини тугатиш ишлари бўйича ҳам амалга
оширилишини йўлга қўйиш. Муҳими, ушбу муаммоларни бартараф
қилиш тергов органларини жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликдаги
самарадорлигини ошириш, бу жамиятда жиноятларни олдини олишда
муҳим аҳамият касб этади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Югай, Людмила. "Технологии распознавания лиц в обеспечении
общественной безопасности: зарубежный опыт и перспективы
развития." Общество и инновации 3.1/S (2022): 278-287.


background image

50

2.

Югай, Людмила. "Совершенствование института адвокатуры в
контексте конституционных реформ." Общество и инновации 4.8/S
(2023): 1-9.

Библиографические ссылки

Югай, Людмила. "Технологии распознавания лиц в обеспечении общественной безопасности: зарубежный опыт и перспективы развития." Общество и инновации 3.1/S (2022): 278-287.

Югай, Людмила. "Совершенствование института адвокатуры в контексте конституционных реформ." Общество и инновации 4.8/S (2023): 1-9.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов