Выявление случаев доказательного значения при проведении технико-криминалистических исследований документов

  • Академия МВД республики Узбекистан
CC BY f
139-141
1
0
Поделиться
Зарифов, Б. (2023). Выявление случаев доказательного значения при проведении технико-криминалистических исследований документов. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 139–141. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27074
Б Зарифов, Академия МВД республики Узбекистан
студент
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек, «бугунги кунда ички ишлар идораларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва уларни мустаҳкамлаш борасида юксак малакали, профессионал кадрлар тайёрлаш масаласи муҳим аҳамият касб этади...» 53 . Шу жиҳатдан ҳужжатларнинг техник-криминалистик экспертизаси ва ҳужжатлар тадқиқотларининг натижалари кўрилаёт- ган жиноят иши бўйича исботлов ва қидирувга оид маълумотларнинг манбаларидан бири ҳисобланади. Ҳужжатларнинг реквизитлари ва материаллари, шунингдек уларнинг тайёрлашда ишлатилган техник воситалар ўрганилар экан эксперт, кўрилаётган жиноят иши доира- сида ҳужжатнинг қалбакилаштириш ҳолати ва усулларини аниқлаш билан чегараланиб қолмайди. Экспертиза хулосалари турлича маълумотлар, масалан, тахминий ижрочи ёки жиноятчининг тусмол қилинаётган касби, полиграфия, қоғоз ишлаб чиқариш соҳасидаги махсус билимлари даражаси ёки жиноятчиларни қидирув фаолиятини мақсадга йўналган тарзда олиб боришга имкон берувчи бошқа шарт шароитлар ҳақидаги маълумотларга эга бўлиши мумкин. Турли ҳуж- жатлардаги қалбакилаштириш белгиларини аниқлаш зарурати даст- лабки давлатлар вужудга келиши билан мавжуд бўлган, масалан ҳали қадимги Рим давлатида ҳужжатларнинг қалбакилаштирилганлик бел-гиларини аниқлашга ихтисослашган махсус мутахассислар фаолият юритган. Ўша даврларда қалбаки ҳужжатларни аниқлаш мақсадида ҳужжатлардаги ёзувлар билан бирга ҳужжатнинг турли реквизитлари текширила бошланган. Ҳужжатларни турли жиноят ишлари бўйича тадқиқотлари машҳур криминалист олим Е.Ф. Буринский номи билан боғлиқ. Айнан Е.Ф.Буринский томонидан турли қалбаки ҳужжатлар- даги «қўшиб ёзиш», «тозалаш ва ўчириш»лар, муҳр ва штампларнинг акслари, матннинг бажарилган вақтини аниқлаш ва бошқа шу кабиларни аниқлаш мақсадида тадқиқотлар ўтказилган ва ижобий натижаларга эришилган.


background image

139

Б. Ф. Зарифов

"

Ҳужжатларнинг техник-криминалистик

тадқиқотларини ўтказишда далилий аҳамиятига эга

ҳолатларни аниқлаш

Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов

таъкидлаганидек, «бугунги кунда ички ишлар идораларининг фаолияти
самарадорлигини ошириш ва уларни мустаҳкамлаш борасида юксак

малакали, профессионал кадрлар тайёрлаш масаласи муҳим аҳамият
касб

этади...»

53

.

Шу

жиҳатдан

ҳужжатларнинг

техник-

криминалистик экспертизаси ва ҳужжатлар тадқиқотларининг
натижалари кўрилаёт- ган жиноят иши бўйича исботлов ва қидирувга
оид

маълумотларнинг

манбаларидан

бири

ҳисобланади.

Ҳужжатларнинг реквизитлари ва материаллари, шунингдек уларнинг
тайёрлашда ишлатилган техник воситалар ўрганилар экан эксперт,
кўрилаётган жиноят иши доира- сида ҳужжатнинг қалбакилаштириш
ҳолати ва усулларини аниқлаш билан чегараланиб қолмайди.
Экспертиза хулосалари турлича маълумотлар, масалан, тахминий
ижрочи ёки жиноятчининг тусмол қилинаётган касби, полиграфия,
қоғоз ишлаб чиқариш соҳасидаги махсус билимлари даражаси ёки
жиноятчиларни қидирув фаолиятини мақсадга йўналган тарзда олиб
боришга имкон берувчи бошқа шарт- шароитлар ҳақидаги
маълумотларга эга бўлиши мумкин. Турли ҳуж- жатлардаги
қалбакилаштириш белгиларини аниқлаш зарурати даст- лабки
давлатлар вужудга келиши билан мавжуд бўлган, масалан ҳали қадимги
Рим давлатида ҳужжатларнинг қалбакилаштирилганлик бел-
гиларини аниқлашга ихтисослашган махсус мутахассислар фаолият
юритган. Ўша даврларда қалбаки ҳужжатларни аниқлаш мақсадида
ҳужжатлардаги

ёзувлар

билан

бирга

ҳужжатнинг

турли

реквизитлари текширила бошланган. Ҳужжатларни турли жиноят
ишлари бўйича тадқиқотлари машҳур криминалист олим Е.Ф.
Буринский номи билан боғлиқ. Айнан Е.Ф.Буринский томонидан турли
қалбаки ҳужжатлар- даги «қўшиб ёзиш», «тозалаш ва ўчириш»лар,
муҳр ва штампларнинг акслари, матннинг бажарилган вақтини
аниқлаш ва бошқа шу кабиларни аниқлаш мақсадида тадқиқотлар
ўтказилган ва ижобий натижаларга эришилган.

53

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг ички ишлар органлари

ходимларига байрам табриги // Халқ сўзи. - 2007. - 25 окт.


background image

140

Ҳозирги вақтда одил судлов ва тергов органлари турли шарт-

нома, ишончнома, васиятнома ва шу каби ҳужжатларнинг малакали
техник-криминалистик тадқиқотлари натижаларисиз кўрилаётган
жиноят иши бўйича керакли маълумотларга эга бўлолмайдилар.
Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодексида ҳам ҳужжатларни
қалбакилаштириш билан боғлиқ бир қатор жиноятлар кўзда тутилган.

Жиноят кодексининг ушбу моддалари бўйича жиноят ишларини

қўзғатиш учун ҳужжатни қалбакилаштириш ҳолати ва усуллари ҳақи-
даги ҳужжатларнинг техник-криминалистик экспертизаси хулосаси
керак бўлади. Фирибгарлик, муаллифлик ҳуқуқини бузиш, истеъмол-
чиларни алдаш ва бошқа шу каби жиноятларни тергов қилишда ҳуж-
жатларнинг техник-криминалистик экспертизалари натижалари
жиноий қилмишнинг турли шароитларини аниқлаш ва исботлаш
имконини беради.

Тергов ва экспертиза амалиётидан бир нечта мисолларни келти-

рамиз. Тумандаги давлат ташкилотларидан бирида фаолият кўрсата-
ётган мансабдор шахс тадбиркор шахсдан йирик пул суммасини
тамагирлик билан олишда гумон қилинган. Гумон қилинувчидан ён
дафтарча олинган ва гувоҳларнинг кўрсатувлари бўйича гумон қили-
нувчи ана шу ён дафтарчага ўзи олган пул маблағлари ва пулларни
берган шахслар тўғрисидаги маълумотларни ёзиб юрганлиги маълум
бўлган. Аммо, олинган ён дафтарчани тергов жараёнида кўздан кечи-
ришда, дафтарчадан бир нечта варақ йиртиб олинганлиги аниқланган ва
дафтарча ҳужжатларнинг техник-криминалистик экспертизасини
ўтказиш учун экспертларга юборилган. Экспертлар олдига дафтар- нинг
йиртиб ташланган варақларидан кейинги варақларда қандайдир
ёзувларнинг излари мавжудлиги ёки йўқлигини аниқлаш бўйича
саволлар қўйилган. Ўтказилган экспертиза тадқиқотлари натижасида,
дафтарчанинг бошқа (йиртилганлардан кейинги) варақларида турли
ёзувлар ва рақамларнинг эзилган излари аниқланган. Ушбу ёзувлар
мазмунини аниқлаш натижасида эса, мансабдор шахснинг жиноий
қилмишлари исботланган.

Кейинги мисол эса фирибгарлик жиноятининг энг кўп тарқалган

ва исботланиши жуда мураккаб бўлган схемаси сифатида таъкидла-
ниши мумкин. Унинг моҳияти қуйидагича: ишлаб чиқариш ва савдо
фирмасининг таъсисчиларидан бири алдов ва ишончга кириш йўли
билан шу фирманинг расмий бланкасини қўлга киритишга муваффақ
бўлган. Расмий бланка охиригача тўлдирилмаган, унда фирманинг
муҳри ва бошқа бир (иккинчи) таъсисчининг имзоси мавжуд бўлган
(бундай ҳужжат «ярим тайёр маҳсулот» деб аталади). Ушбу ярим тайёр


background image

141

маҳсулотга лазерли принтери ёрдамида шартнома матни туши- рилган
ва бу шартномага кўра фирманинг иккинчи таъсисчиси бирин- чи
таъсисчидан жуда кўп миқдорда қарздор эканлиги баён этилган.
Биринчи таъсисчининг аризасига кўра иккинчи таъсисчига нисбатан
жиноят иши қўзғатилган. Олинган материаллар ҳужжатларнинг тех-
ник-криминалистик экспертизасини ўтказиш ва экспертларга текши-
рилаётган ҳужжатнинг айрим лавҳаларини бажарилиш кетма-кетли-
гини аниқлаш вазифаси топширилган. Тадқиқотлар натижасида,
ҳужжатдаги барча реквизитларнинг бажарилиш кетма-кетлиги хроно-
логик тартибда аниқланган, яъни ҳужжатдаги матн муҳр ва имзодан
кейин бажарилганлиги исботланган.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Югай, Людмила. "Совершенствование института адвокатуры в
контексте конституционных реформ." Общество и инновации 4.8/S
(2023): 1-9.

2.

Югай, Л. Ю. "Некоторые аспекты использования инновационных
технологий

биометрической

идентификации

личности

в

противодействии преступности: опыт Республики Узбекистан."
(2022).

Библиографические ссылки

Югай, Людмила. "Совершенствование института адвокатуры в контексте конституционных реформ." Общество и инновации 4.8/S (2023): 1-9.

Югай, Л. Ю. "Некоторые аспекты использования инновационных технологий биометрической идентификации личности в противодействии преступности: опыт Республики Узбекистан." (2022).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов