Осведомленность – требование времени

  • Академия МВД республики Узбекистан
CC BY f
149-152
1
0
Поделиться
Жураев, С. (2023). Осведомленность – требование времени. Сборник научных статей студентов Академии МВД, 1(1), 149–152. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/academy-ministry-internal/article/view/27077
С Жураев, Академия МВД республики Узбекистан
студент
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бугунги кунда дунёнинг турли минтақа ва ҳудудларида авж олаётган қарама қаршиликлар, жумладан Яқин Шарқда, Ироқ ва Сурия мамлакатларида бўлаётган қонли тўқнашувлар, мусулмон дунёсидаги турли мазҳаб ва оқимлар ўртасида кучайиб бораётган ўзаро низо ва зиддиятлар, бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлаётгани барчамизни ташвиш ва хавотирга солмасдан қўймайди


background image

149

С. И. Жураев

Огоҳлик - давр талаби

Бугунги кунда дунёнинг турли минтақа ва ҳудудларида авж

олаётган қарама-қаршиликлар, жумладан Яқин Шарқда, Ироқ ва Сурия
мамлакатларида бўлаётган қонли тўқнашувлар, мусулмон дунёсидаги
турли мазҳаб ва оқимлар ўртасида кучайиб бораётган ўзаро низо ва
зиддиятлар, бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлаётгани барчамизни
ташвиш ва хавотирга солмасдан қўймайди.

Диний қадриятларнинг, эзгуликнинг, инсониятнинг душмани

бўлган ёт ғояларнинг асл моҳиятини очиб бериш, бузғунчи оқимлар-
ни жиловлаш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, мана шун-
дай тинч, мусаффо осмон остида бунёдкорлик меҳнати билан банд
бўлиб, шукрона келтириб яшаётган олижаноб халқимизнинг тинч
ҳаётини ҳар қандай бало-қазолардан асрашга ҳисса қўшиш - бугунги
кундаги энг долзарб вазифа бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев

таъкидлаганидек: «Жамиятимизда ҳукм сураётган ўзаро дўстлик ва
ҳамжиҳатликни янада ривожлантириш, қайси миллат, дин ва эъти-
қодга мансублигидан қатъи назар, барча фуқаролар учун тенг ҳуқуқ-
ларни таъминлаш эътиборимиз марказида бўлади. Уларни ўртасига
нифоқ соладиган экстремистик ва радикал ғояларнинг тарқалишига
Ўзбекистонда мутлақо йўл қўйилмайди»

58

.

Қуйида дунё жамоатчилигининг диққат-марказида турган ва

омма- вий ахборот воситаларида баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган
«Ироқ ва Шом давлати» (ИШИД) террорчилар тўдасининг фитналари
ёритишга ҳаракат қиламиз. Мазкур диний мутаассибликка қарши
ғоявий кураш борасидаги тарғибот-ташвиқот ишлари фуқароларда,
айниқса, ёшларда диний экстремизмга қарши ғоявий иммунитетни
мустаҳкамлашда асосий қурол бўлиб хизмат қилади.

«Ироқ ва Шом ислом давлати» (қисқача ИШИД ёки ИД) террор-

чи ташкилоти 2006 йил 15 октябрда Ироқда «Ироқ ислом давлати»
номи билан тузилган. Ушбу ташкилотнинг бош мақсади - ҳокимият- ни
қўлга киритиш асосида халифалик давлатини қайта тиклаш. Ироқ ва
Суриядаги беқарор вазиятдан фойдаланган ҳолда мазкур давлат-
ларнинг аввалги иқтисодий, ижтимоий аҳволини баттар инқирозга юз

58

Мирзиёев Ш. М.

Эркин ва фаравон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ва

олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз // Халқ сўзи. - 2016. - 15 дек.


background image

150

туттираётган, геосиёсий ўйинларнинг таъсирида шакллантирилган
ИШИД террорчи ташкилоти бутун дунёга ўзининг хунрезликлари
билан танилмоқда.

Бош қароргоҳи Суриянинг Раққа шаҳри, Ироқдаги маркази эса

Бақуба шаҳри бўлган «Ироқ ислом давлати» (ИИД) жангарилари «ал-
Қоида»нинг Ироқдаги 11 та радикал гуруҳи, «жумладан Башар Асад
ҳукумат кучларига қарши курашаётган «Жабҳа ан-Нусра» гуруҳи
билан қўшилгач, ўзини «Ироқ ва Шом ислом давлати» (ИШИД) деб
эълон қилган. 2014 йилнинг ёзида «Ислом давлати» (ИД) деб қайта
номланган.

Жиноятчи тўданинг бошлиғи, ўзини «халифа» дея эълон қилган

Абу Бакр Бағдодийнинг асл исми Иброҳим ибн Аввод ибн Иброҳим
Бадрий бўлиб, у шариат ва ислом тарихидан асло бехабарлиги, илмсиз
ва обрўсиз шахс эканлиги Бағдод уламолари томонидан қайд этилган.
«Мусулмон биродарлар» террорчи жамоаси таъсирида улғайган
Бағдодийни Ироқдаги тинчликпарвар кучлар қўлга олиб, тўрт йил
қамоқда сақлаган ва «номаълум сабаблар»га кўра Суриядаги
фуқаролар уруши даврида озодликка чиқарилган. Фурсатдан фойда-
ланган Бағдодий бир неча минг жангариларни тўплаб, яна уруш
ҳаракатларини бошлаган.

Бугунги кунда Нигериянинг «Боко ҳарам», Ливиянинг «Ансор

аш-Шариъа», Индонезия ва Малайзиянинг «Жамаъа исломия», Мар-
казий Осиёда пайдо бўлган «Туркистон ислом ҳаракати», Афғони- стон
ва Покистондаги «Толиблар» ҳамда «ал-Қоида» каби ўн бешдан ортиқ
бузғунчи гуруҳлар ИШИДни қўллаб-қувватлаб, у билан ҳам- корлик
қилмоқда. Жангарилар таркибида 80 дан ортиқ мамлакатдан 16 минг
атрофида хорижликлар мавжудлиги тахмин этилмоқда.

ИШИД эндигина саккиз ёшга тўлган болаларни жангарилар

сафига қўшмоқда. Суриянинг Раққа шаҳрида олтита махсус лагер бор,
улар орасида «Зарқовий арслон болалари лагери» ҳам мавжуд. Ҳар
ҳафтада ушбу лагердан 25-30 нафар бола тўлиқ ҳарбий тайёргар-
ликдан ўтиб, жаллод бўлиб етишади. ИШИДчилар машғулот пайтида
асирлардан тажриба мақсадида фойдаланишади. Болалар асирларга
қарата ўқ узади ёки бўйнига пичоқ тортиб, қўй каби бўғизлайди. 2014
йил 3 июлда «Дунё мусулмонлари уламолари кенгаши» олимлари
ИШИД эълон қилган «халифалик»ни кескин қоралаб, ушбу гуруҳни
бир овоздан «шаръан ботил фирқа» деб фатво берган

59

.

59

Тулепов А.

ИШИД фитнаси. - T., 2015. - Б. 5.


background image

151

Террорчи тўда Суриядаги НАТО ва Россия Федерацияси

кучларига, Ироқ ва Сурия ҳарбийларига, оддий фуқаролар ва турли
объектларга нисбатан кўплаб терактлар содир этган. Террорчилар
«кофир» деб эълон қилган минг-минглаб мусулмонлар, христианлар,
язидийлар қатлиом қилинган ёхуд бундай аҳоли тоифалари ўз турар
жойларини ташлаб кетиб, сарсон-саргардонликда ҳаёт кечиришга
мажбур этилган. Ҳозирда ҳам ИШИДнинг концентрацион лагерлари-
да кўплаб аёллар, болалар асирликда сақланмоқда. Диний қадамжо-
лар, бир неча минг йиллик тарихий-археологик ёдгорликлар, санъат
дурдоналари, музейлар портлатилмоқда, бузиб ташланмоқда.

ИШИДнинг молиявий таъминоти асосан криминал фаолият:

босқинчилик, талончилик, одамларни, хусусан чет мамлакатлар фуқа-
роларини гаровга олиш, банкларни талон-торож қилиш, ноқонуний
нефть савдоси, наркотик моддалар транзити, инсон аъзоларини сотиш
ва бошқа жиноятлар билан узвий боғлиқ.

Бутун ислом олами чуқур ҳурмат қилган ўзбек уламоси марҳум

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф вафоти арафасида ёзиб
қолдирган сўнгги асарларидан бири - «Очиқ хат»да ИШИДнинг
жинояткор тўда эканлигини шундай баён этган эди: «Сизлар одамлар-
нинг калласини кесиб, уни бирор нарсанинг устига ўрнатиб ёки осиб
қўясиз, тўпга ўхшатиб отиб ўйнайсиз. Яна бу жиноятларни бутун
оламга кўз-кўз қилиб тарқатасиз. Ҳолбуки, бутун олам ҳозирги кунда
бахтиёр ҳаёт кечирмоқда, одамнинг калласини эмас, тўп ўйнамоқда.
Тўп ўйини шариат рухсат берган ўйинлардан ҳисобланади. Сизлар эса
босиб олган ҳудудларингизда ўзингизча қозилик қилиб, ўлдирган
одамларингизнинг жуссаларини, кесилган бошларини ўйинчоқ
қиласиз. Энди дунёда бирорта одам Исломни, мусулмонларни ваҳ- ший
деб атайдиган бўлса, бунга албатта сизлар сабаб бўласиз, чунки қилган
ёвузликларингизни Ислом номи билан Интернетга қўйиб, ўзингиз
тарқатдингиз. Бутун оламдаги дўсту душманнинг қўлига Исломнинг
зиддига кучли далил бериб қўйдингиз. Ҳолбуки, Ислом бу
жиноятларнинг ҳар қандай кўринишидан мутлақо покдир, холидир ва
уларнинг барчасини ҳаром қилгандир»

1

.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Людмила, Ю. Г. А. Й., and Хагани ГАДЖИЕВ. "Использование
цифровой экспертизы при доказывании факта распространения
ложной информации в интернете." Юрист Ахборотномаси 2.1
(2021): 208-218.

2.

Югай, Людмила. "Совершенствование института адвокатуры в


background image

152

контексте конституционных реформ." Общество и инновации 4.8/S
(2023): 1-9.

Библиографические ссылки

Людмила, Ю. Г. А. Й., and Хагани ГАДЖИЕВ. "Использование цифровой экспертизы при доказывании факта распространения ложной информации в интернете." Юрист Ахборотномаси 2.1 (2021): 208-218.

Югай, Людмила. "Совершенствование института адвокатуры в контексте конституционных реформ."Общество и инновации 4.8/S (2023): 1-9.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов