Правосознание и правовая культура – важный фактор эффективного исполнения законов.
Ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятга эга бўлиш жинси, тили, ёши, ирқи, миллати, эътиқодидан қатъи назар ҳар бир Ўзбекистон фуқароси учун ғоят катта аҳамиятга эга. «Ҳар бир фуқаро, ҳар бир инсон ўз ҳақ-ҳуқуқини яхши билиши ва уни ҳимоя қила олиши зарур. Одамларни ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий билимлар билан қуроллантириш асосий вазифалардан бири бўлиши шарт. Токи, жамиятнинг ҳар қайси аъзоси ўз ҳуқуқи, ўз бурчи ва масъулиятини пухта билмас экан, уни ҳаётий эҳтиёж сифатида англамас экан, биз- нинг ислоҳот, янгиланиш ҳақидаги барча сўзларимиз, саъй-ҳаракатларимиз бесамар кетаверади»