ЎЗБEКИСТОНДА АЁЛЛАРНИНГ РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯГА МОСЛАШУВИ: МУАММОЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР (ГEНДEР РАҚАМЛИ ТАФОВУТ ИНДEКСИ МИСОЛИДА)

Annotasiya

Ушбу тадқиқотда Ўзбекистонда аёлларнинг рақамли трансформацияга мослашуви жараёни комплекс ўрганилган. Гендер рақамли тафовут индекси асосида мамлакатимизда хотин-қизларнинг рақамли технологиялардан фойдаланиш даражаси, уларнинг рақамли кўникмалари ва рақамли трансформацияга мослашув жараёнидаги асосий муаммолар таҳлил қилинган. Тадқиқот давомида статистик маълумотлар, қиёсий таҳлил, сегментлаш, хорижий мамлакатлар тажрибаси чуқур ўрганилган. Гендер рақамли тафовут индексининг методологияси таҳлил қилинган ва хотин-қизларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш даражасини SPSS дастури ёрдамида баҳолаш амалга оширилган. Натижада аёлларнинг рақамли трансформацияга мослашувини тезлаштириш, рақамли кўникмаларини ошириш ва гендер рақамли тафовутни камайтириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
78-89
37

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Хонтураев , Б. (2025). ЎЗБEКИСТОНДА АЁЛЛАРНИНГ РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯГА МОСЛАШУВИ: МУАММОЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР (ГEНДEР РАҚАМЛИ ТАФОВУТ ИНДEКСИ МИСОЛИДА). Ilgʻor Iqtisodiyot Va Pedagogik Texnologiyalar, 2(1), 78–89. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/aept/article/view/65578
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу тадқиқотда Ўзбекистонда аёлларнинг рақамли трансформацияга мослашуви жараёни комплекс ўрганилган. Гендер рақамли тафовут индекси асосида мамлакатимизда хотин-қизларнинг рақамли технологиялардан фойдаланиш даражаси, уларнинг рақамли кўникмалари ва рақамли трансформацияга мослашув жараёнидаги асосий муаммолар таҳлил қилинган. Тадқиқот давомида статистик маълумотлар, қиёсий таҳлил, сегментлаш, хорижий мамлакатлар тажрибаси чуқур ўрганилган. Гендер рақамли тафовут индексининг методологияси таҳлил қилинган ва хотин-қизларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш даражасини SPSS дастури ёрдамида баҳолаш амалга оширилган. Натижада аёлларнинг рақамли трансформацияга мослашувини тезлаштириш, рақамли кўникмаларини ошириш ва гендер рақамли тафовутни камайтириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

78


ЎЗБEКИСТОНДА АЁЛЛАРНИНГ РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯГА

МОСЛАШУВИ: МУАММОЛАР ВА ИСТИҚБОЛЛАР (ГEНДEР РАҚАМЛИ

ТАФОВУТ ИНДEКСИ МИСОЛИДА)

PhD

,

dots.

Хонтураев Бобур Азимович

“Оила ва гендер” илмий

-

тадқиқот институти

ORCID: 0000-0002-8814-0053

idmon.88@gmail.com

Аннотация.

Ушбу

тадқиқотда

Ўзбекистонда

аёлларнинг

рақамли

трансформацияга мослашуви жараёни комплекс ўрганилган. Гендер рақамли тафовут

индекси асосида мамлакатимизда хотин

-

қизларнинг рақамли технологиялардан

фойдаланиш даражаси, уларнинг рақамли кўникмалари ва рақамли трансформацияга

мослашув жараёнидаги асосий муаммолар таҳлил қилинган. Тадқиқот давомида

статистик маълумотлар, қиёсий таҳлил, сегментлаш, хорижий мамлакатлар

тажрибаси чуқур ўрганилган. Гендер рақамли тафовут индексининг методологияси
таҳлил қилинган ва хотин

-

қизларнинг ахборот

-

коммуникация технологияларидан

фойдаланиш даражасини SPSS дастури ёрдамида баҳолаш амалга оширилган. Натижада

аёлларнинг рақамли трансформацияга мослашувини тезлаштириш, рақамли

кўникмаларини ошириш ва гендер рақамли тафовутни камайтириш бўйича илмий
асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

рақамли трансформация, гендер рақамли тафовут, рақамли

кўникмалар, рақамли саводхонлик, гендер рақамли тафовут индекси, рақамли

технологиялар, хотин

-

қизлар, мослашув жараёни, рақамли иқтисодиёт.

АДАПТАЦИЯ ЖЕНЩИН К ЦИФРОВЫМ ИЗМЕНЕНИЯМ В УЗБЕКИСТАНЕ:

ПРОБЛЕМЫ И ВОЗМОЖНОСТИ (НА ПРИМЕРЕ ИНДЕКСА ГЕНДЕРНОГО

ЦИФРОВОГО НЕРАВЕНСТВА)

PhD,

доц

.

Хонтураев Бобур Азимович

Научно

-

исследовательский институт «Семья и гендер»

Аннотация

.

В этом исследовании был тщательно изучен процесс адаптации

женщин к цифровой революции в Узбекистане. Индекс гендерного цифрового разрыва

использовался для оценки использования женщинами цифровых технологий в нашей

стране, их цифровых компетенций и основных проблем, с которыми они столкнулись в
ходе адаптации к цифровой трансформации. Исследование включало углубленное

изучение статистических данных, сравнительный анализ, сегментацию и опыт

зарубежных стран. Была изучена методология Индекса гендерного цифрового разрыва, а

также была оценена степень использования женщинами информационно

-

коммуникационных технологий с использованием программного обеспечения SPSS. В

результате были сформулированы основанные на фактических данных предложения и

рекомендации для ускорения адаптации женщин к цифровой трансформации, повышения

их цифровых компетенций и смягчения гендерного цифрового разрыва.

Ключевые слова:

цифровая трансформация, гендерный цифровой разрыв,

цифровые навыки, цифровая грамотность, индекс гендерного цифрового разрыва,

цифровые технологии, женщины, процесс адаптации, цифровая экономика.

UOʻK:

316.346.2-055.2:004(575.1)

78-89


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

79

WOMEN'S ADAPTATION TO DIGITAL CHANGE IN UZBEKISTAN: PROBLEMS AND

OPPORTUNITIES (SHOWN BY THE GENDER DIGITAL DIVIDE INDEX)

PhD, assoc. prof.

Khonturaev Bobur Azimovich

“Family and Gender” Scientific Research Institute

Abstract.

This study thoroughly examined the process of women's adaption to digital

revolution in Uzbekistan. The Gender Digital Gap Index was utilized to assess women's utilization

of digital technologies in our country, their digital competencies, and the primary challenges
encountered during the adaption to digital transformation. The study involved an in-depth

examination of statistical data, comparative analysis, segmentation, and the experiences of

foreign nations. The Gender Digital Gap Index methodology was examined, and the extent of

women's utilization of information and communication technology was evaluated using the SPSS
software. Consequently, evidence-based proposals and recommendations were formulated to

expedite women's adaption to digital transformation, enhance their digital competencies, and

mitigate the gender digital divide.

Keywords

:

digital transformation, gender digital divide, digital skills, digital literacy,

gender digital divide index, digital technologies, women, adaptation process, digital economy.

Кириш

.

Маълумки, глобал рақамлаштириш тенденцияси шароитида давлатлар ўз рақамли

стратегиялари орқали фуқароларни муносиб рақамли хизматлар билан таъминлаш,
интернет алоқасини кенгайтириш, рақамли тафовутни бартараф этиш, кенг миқёсда

рақамли технологияларни жорий этиш билан жамиятда рақамлаштириш

ислоҳотларини амалга оширмоқда. 2021 йил охирига келиб, дунё аҳолисининг қарийб

учдан икки қисми интернет ва рақамли технологиялардан хусусан, ижтимоий
тармоқлар, таълим, соғлиқни сақлаш, мехнат бозори, молиявий хизматлар,

фуқароларнинг электрон хизматлардаги иштироки ва давлат хизматларидан

фойдаланиб келмоқда

(ITU, 2019)

. Бироқ, интернетга уланмаган инсонлар эса ҳанузгача

иш ва таълим имкониятларидан четда қолмоқда ва интернет билан боғлиқ бўлган
маълумотлар ҳамда хизматлардан маҳрум бўлмоқда. Тўртинчи саноат инқилобига

келиб жамият ҳаётининг барча соҳалари трансформасияга учрамоқда. Рақамлаштириш

феномени шу қадар ижтимоий ҳаётимизга чуқур кириб келдики, бугунга келиб рақамли

технологияларсиз ҳаётимизни тасаввур этишимиз қийин.

Адабиётлар шарҳи.

Ҳазудин

ва бошқа

олимлар

(2021)

гуруҳи рақамли трансформация даврида аёл

тадбиркорларнинг имкониятлари ва муаммолари бўйича чуқур таҳлилий тадқиқот

олиб боришган. Уларнинг ишида асосий эътибор аёлларнинг замонавий рақамли бизнес
муҳитига мослашиш жараёнига қаратилган. Тадқиқотчилар илмий

адабиётларнинг

кенг қамровли таҳлили орқали ижтимоий тармоқларнинг рақамли бизнес ривожидаги

ўрнини алоҳида таъкидлашади. Уларнинг хулосаларига кўра, ижтимоий тармоқлар аёл

тадбиркорлар учун энг самарали рақамли восита ҳисобланади.

Бу платформа орқали аёллар ўз бизнесларини ривожлантириш, мижозлар

базасини кенгайтириш ва рақобатбардошликни ошириш имкониятига эга бўлмоқдалар.

Олимлар аёл тадбиркорларнинг рақамли иқтисодиётга ўтишида дуч келаётган

тўсиқларни икки тоифага ажратишади: анъанавий гендер муаммолари ва рақамли
муҳитга хос янги қийинчиликлар. Анъанавий муаммолар қаторига оилавий

мажбуриятлар, молиявий ресурсларнинг чекланганлиги ва жамиятдаги стереотиплар

кирса, рақамли босимлар сифатида технологик билимларнинг етишмаслиги,


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

80

киберҳавфсизлик

муаммолари

ва

рақамли

рақобат

муҳитига

мослашиш

қийинчиликлари кўрсатилган.

Тадқиқотнинг амалий аҳамияти шундаки, аёл тадбиркорларнинг рақамли бизнес

соҳасида муваффақиятга эришиши учун зарур бўлган шарт

-

шароитларни аниқ белгилаб

беради. Бундай шароитлар қаторига рақамли кўникмаларни ривожлантириш, молиявий
саводхонликни ошириш, менторлик дастурларини йўлга қўйиш ва ҳуқуқий ҳимояни

кучайтириш каби омиллар киритилган. Шунингдек, тадқиқотчилар аёл тадбиркорлар

учун хавф

-

хатарларни минималлаштириш бўйича стратегик тавсиялар ишлаб

чиққанлар. Бу тавсиялар бизнес режалаштириш, риск

-

менежмент, молиявий бошқарув

ва рақамли маркетинг каби йўналишларда аниқ қўлланмалар тақдим этади

(ITU, 2019)

.

Угҳетто

ва бошқа тадқиқотчилар

(2019)

гуруҳи аёл тадбиркорлик соҳасидаги

илмий изланишларнинг замонавий йўналишларини ўрганиб чиққан. Уларнинг

хулосаларига кўра, мазкур соҳадаги тадқиқотлар асосан аёлларнинг бизнес
фаолиятидаги тўсиқларни ўрганишга қаратилган. Бу тўсиқлар уч асосий йўналишда

намоён бўлмоқда: ахборотга кириш имконияти, молиявий ресурслардан фойдаланиш ва

бизнес тармоқларига қўшилиш масалалари. Олимлар муҳим бир бўшлиқни аниқлашган,

рақамли технологияларнинг аёл тадбиркорликка таъсири етарлича ўрганилмаган.
Гарчи академик доираларда рақамли технологияларнинг тадбиркорлик экотизимига

таъсири ўрганила бошланган бўлса

-

да, гендер аспекти эътибордан четда қолмоқда. Бу

ҳолат, айниқса, замонавий шароитда жиддий муаммо ҳисобланади, чунки рақамли

технологиялар бизнес юритишнинг ажралмас қисмига айланиб бормоқда.

Тадқиқотчилар аёл тадбиркорларнинг янги рақамли технологиялардан

фойдаланиш тажрибасини ўрганишга алоҳида эътибор қаратишган. Улар аёллар

томонидан рақамли воситаларнинг қўлланилиши ва бу орқали анъанавий бизнес

тўсиқларининг енгиб ўтилиши жараёнини таҳлил

қилишган. Бу, ўз навбатида, аёл

тадбиркорларнинг рақамли трансформация жараёнидаги ўзига хос хусусиятларини
тушуниш имконини берган. Муаллифлар тадқиқотда замонавий рақамли

технологияларнинг аёл тадбиркорликни ривожлантиришдаги ролини алоҳида

таъкидлашган. Улар рақамли воситалар нафақат мавжуд тўсиқларни енгишга ёрдам

бериши, балки янги имкониятлар ҳам яратишини кўрсатиб ўтишган. Бу янги
имкониятлар бизнесни ташкил этиш, бошқариш ва ривожлантиришнинг барча

босқичларини қамраб олади.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқотда статистик маълумотлар, қиёсий таҳлил, сегментлаш, хорижий

мамлакатларнинг тажрибалари, Гендер рақамли тафовут индексининг метадологияси,

рақамли технологияларидан фойдаланиш даражаси бўйича хотин

-

қизларнинг фикри ва

эксперт сўровлари (SPSS) дастури асосида баҳолаб чиқилди.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

Ривожланаётган мамлакатларда рақамли трансформасияга ўтиш жараёнлари

жамиятда

аёлларга

сезиларли

таъсир

кўрсатиб,

ижтимоий

-

иқтисодий

номутаносибликни ҳам келтириб чиқармоқда. Статистик маълумотларга кўра, дунё
миқёсида ўртача 62% эркаклар, 57% эса аёллар интернетдан фойдаланиш имкониятига

эгадирлар

(

Hazudin et al., 2021)

. Аёллар ва қизларнинг жамиятда рақамли иштирокини

ошириш 2025

-

йилга бориб глобал ялпи ички маҳсулотнинг тахминан 524 миллиард

АҚШ долларига ўсишига ҳисса қўшиши мумкин

(

Ughetto et al., 2019)

.

Мавжуд ҳолат гендер рақамли тафовутни юзага чиқаришига туртки беради. Гендер

рақамли бўлиниши одатда, дарҳол билинмаслиги мумкин, аммо у кейинчалик яққол

кўзга ташланади. Аёлларга мўлжалланган рақамли маълумотлар ва хизматлар

маҳаллий тилларда бўлмаслиги уларнинг бундай контентлар, платформаларга кириш


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

81

уларнинг имкониятини чеклайди. Бундан ташқари, рақамли иловалар ва хизматлар
кўпинча аёллар ва қизларнинг ўзига хос талабларига жавоб бера олмайди. Ҳукумат ва

бошқа сиёсий акторлар рақамлаштириш шароитида гендер билан боғлиқ

муносабатларнинг,

хусусан,

интернетга

кириш,

ижтимоий

тармоқлардан

фойдаланишдаги хавфсизлик чоралари, шахсга доир маълумотлатни ҳимоя қилиш,
рақамли кўникмаларни ўргатадиган таълим дастурларига аёлларни жалб қилишни

рағбатлантирилмаслиги сабабли тўғри ва тизимли сиёсий чора

-

тадбирларни

қўллашни

тақозо этади.

Гендер Рақамли Бўлинишини Баҳолаш (GDDA)

маълумотларига кўра

(UNDP, n.d.)

,

Ўзбекистондаги аёлларнинг

83%

ҳар куни интернетдан фойдаланади. Интернетга асосан

уйда эркаклар ҳам, аёллар ҳам киришади ва улар буни биринчи навбатда мобил алоқа

орқали амалга оширадилар. Шунга қарамай, мамлакатнинг айрим ҳудудларида (масалан,

Бахмал ва Жиззах вилоятларида) стационар

интернетга уланиш имкониятига эга бўлган

шахслар улуши сезиларли даражада паст, бунда эркакларнинг атиги

21%

ва аёлларнинг

11%

фойдаланади. Интернетдан фақат

11%

эркаклар ва

7%

аёллар қишлоқ жойларидаги

жамоат жойларида, жумладан маҳалла қўмиталари, интернет кафелар, коворкинглар ва Wi

-

Fi тармоғига эга савдо мажмуаларида фойдаланади. Бироқ, шаҳарларда бу кўрсаткичлар
сезиларли даражада фарқ қилади, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида эркакларнинг

49%

ва аёлларнинг

40%

уйидан ёки иш жойидан ташқарида интернетдан фойдаланади.

2024 йилнинг 9 ойлик ҳолатига кўра, мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчи 10

ёш ва ундан катта ёшдаги

хотин

-

қизлар улуши 92,2% ни

ташкил этди. Бу кўрсаткич

аввалги йилларга нисбатан ўсганлиги кузатилди.

Шунингдек, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, интернетдан фойдаланувчи 10

ёш ва ундан катта бўлган шахсларнинг жинсига асосан таҳлил қилинганида

хотин

-

қизларнинг улуши 87,3%

ташкил қилган бўлса, эркакларнинг улуши хотин

-

қизларга

нисбатан бироз кўпроқ бўлиб 90,9% ташкил этди. Интернетдан фойдаланувчи 10 ёш ва
ундан катта бўлган хотин

-

қизларнинг улуши ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганида,

Фарғона (97,6%), Наманган (95,3%), Қорақалпоғистон Республикаси (94,5%), Бухоро

(94,1%), Самарқанд (94%) Тошкент ш. (93,2%), Навоий (90,8%), Жиззах (90,5%) ва

Андижон (89,8%) вилоятларида республика кўрсаткичидан

юқори кўрсаткич қайд

этилган бўлса

, Хоразм (85,2%) Қашқадарё (83,1%), Тошкент (81,3%), Сурхондарё

(68,6%) ва Сирдарё (65,1%) вилоятларида эса

паст кўрсаткич

қайд этилганлиги маълум

бўлди.

Миллий миқёсда аёллар эркакларникига қараганда кўпроқ смартфонларга эга. Бу

эркаклар учун 15 фоизга қулайроқ бўлган глобал ўртача фойдаланиш даражасига тўғридан

-

тўғри зиддир. Ўзбекистонда аёлларнинг 87% ва эркакларнинг 83% смартфонларга эгалик

қилади. Шунга қарамай, Бахмал каби айрим ҳудудларда смартфон эгалиги нисбатан
пастлигича қолмоқда, бу ерда эркакларнинг 52 % ва аёлларнинг 55% смартфонга эга.

Аёлларнинг рақамли кўникмалари эркакларникидан қарийб 24%га орқада қолмоқда.

Махсус гендер фарқлари: асосий рақамли кўникмалар

-

23%, стандарт рақамли

кўникмалар

-

21%, илғор рақамли кўникмалар

-

26%, 35 ёшдан ошган аёллар 35 ёшдан кичик

аёлларга қараганда деярли 10%га кам рақамли кўникмаларга эга. Юқори даромадга эга

бўлганлар илғор рақамли кўникмаларга эга бўлиш эҳтимоли 36%га кўп. Олий маълумотга
эга бўлганлар илғор рақамли кўникмаларга эга бўлиш эҳтимоли 19% га кўпроқ. Респондент

аёлларнинг 51% молиявий тўсиқларни Интернетга киришдаги энг муҳим тўсиқлар деб

ҳисоблаган, бу эса аҳолининг аксарият қисми учун бу тўсиқ бўлиб қолаётганини

кўрсатади. Сурхондарё вилояти Шўрчи (эркакларнинг 74%, аёлларнинг 82%) ва
Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳарлари (эркакларнинг 72%, аёлларнинг 86%)

респондентлар етарли даромаднинг етишмаслигини энг кенг тарқалган тўсиқ сифатида

қайд этган

(UNDP, n.d.)

.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

82

1-

расм. Рақамли жамият ва гендер мунособатлари

Манба:

муаллиф ишланмаси.

Мавжуд ҳолат гендер рақамли тафовутни юзага чиқаришига сабаб бўлмоқда.

Гендер рақамли тафовут одатда, дарҳол билинмаслиги мумкин, аммо у кейинчалик

яққол кўзга ташланади. Аёлларга мўлжалланган рақамли маълумотлар ва хизматлар

маҳаллий тилларда бўлмаслиги уларнинг бундай контентлар, платформаларга кириш

уларнинг имкониятини чеклайди. Бундан ташқари, рақамли иловалар ва хизматлар
кўпинча аёллар ва қизларнинг ўзига хос талабларига жавоб бера олмайди.

2-

расм. Гендер рақамли тафовут индекси

учта асосий компоненти

COVID-

19 пандемияси шароитида гендер рақамлари билан боғлиқ муаммолар

яққол кўзга ташланди. Масалан, дунёнинг айрим қисмларида мактаблар ёпилган пайтда

ўқишни онлайн давом эттира олмаган қизлар мактаб қайта очилгандан кейин уларнинг
ўзлаштириш даражаси паст даражада бўлганлиги қайд этилди

(United Nations, 2022)

.

БМТ прогнозларига кўра, 2050 йилга келиб иш ўринларининг 75 фоизи STEM соҳалари

билан боғлиқ бўлади. Рақамли жамиятда аёлларнинг STЕAM соҳасидаги иштирокини

ошириш муҳим аҳамиятга эгадир. Глобал миқёсда аёлларнинг 37 фоизи интернетдан
фойдаланмайди,

эркакларга қараганда 259 миллион камроқ аёллар Интернетга кириш


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

83

имконига эга. Сунъий интеллект соҳасидаги аёлларинг улуши 22% ни ташкил этади

Report

(2022).

Гендер рақамли тафовут индекси

(Gender Digital Divide Index

GDDI) рақамли

технологиялардан фойдаланишда гендер тафовутни ўлчайдиган ва баҳолайдиган

воситадир, у рақамли кўникмалар, интернетга кириш ва фойдаланиш усуллари бўйича
еркаклар ва аёллар ўртасидаги номутаносибликни аниқлаш учун мўлжалланган бўлиб

ҳисобланади.

Гендер рақамли бўлиниш индекси нима учун муҳим? У гендер рақамли тафовутининг

ҳозирги ҳолати ҳақида қисқача маълумот берибгина қолмасдан, ҳукумат, бизнес
вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари ва донор ташкилотларга давлатнинг

иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, маданий имижини шакллантириш, халқаро

ҳамжамиятда муносиб ўринга ега бўлиш, инвестициявий алоқларни йўлга қўйиш ва

рақамли жамият барпо етишда муҳим аҳамиятга эга

(

World Bank, 2022)

.

3-

расм. Асослар таркибий жиҳатдан 10 та индикаторларни қамраб олади

(equals, 2024)

Гендер

рақамли

тафовут

индекси

(ГРТИ)

ахборот

-

коммуникация

технологияларидан (АКТ) фойдаланиш ва ривожлантиришда гендер тафовутини

ўлчайдиган пилот бўлиб ҳисобланади. Мазкур индекс гендер рақамли тафовутни

камайтириш бўйича мамлакат тараққиётини ўлчайдиган

модел бўлиб, уни ҳисоблаш

методологияси маълум бир индикаторларга таянади.

Асослар

-

мамлакатнинг гендер рақамли тафовутининг бошланғич нуқтаси деган

маънода қўлланилиб, мамлакатда рақамли инфраструктура сифати, интернет билан

таъминланганлик даражаси, интернетдан фойдаланиш учун шарт

-

шароитларнинг

мавжудлиги, шахсга доир маълумотларнинг ҳимояланганлик ҳолати, киберхавфсизлик
даражасини юқорилиги каби омилларни ўз ичига олади.

Фаоллаштирувчилар

-

бу гендер рақамли тафовутни камайтиришга ҳисса

қўшадиган омиллардир. Бунга рақамли савдохонлик, ошкоралик, гендер тенглиги,

рақамли инклузия, гендер зўравонлик, рақамли кўникмаларни қўллаб

-

қувватловчи

давлат сиёсати ва ташаббусларини ўз ичига олади. Мазкур компонент ҳам қуйидаги 10

та индикаторларни ўз ичига олади

.

Ҳамёнбоплик

(қулай

нархда)

Wеб

хизматлардан

фойдаланиш

Таълимда АКТ

Гендер ва

мехнат бозори

Гендер ва

соғлиқни

сақлаш

Е

-

иштирок

Кибер

хавфсизлик

Интернет

қамрови

Маълумотларни

узатиш тезлиги

Ахборотларнинг

ҳимояланганлиги


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

84

4-

расм. Фаоллаштирувчилар

таркибий жиҳатдан қамраб оладиган индикаторлар

(Digital Trust Forum, 2019)

Таъсирлар

бу гендер рақамли тафовутни бартараф этишга қаратилган саъй

-

ҳаракатларнинг натижаларини ифодалайди. Мазкур натижалар гендер тенглик асосида

рақамли хизматларнинг йўлга қўйилганлиги, уларнинг касбий ривожланиш, етакчилик

борасидаги муносабатларда иштирокини назарда тутади. Ушбу компонент интернетга

кириш, мобил телефондан фойдаланиш ва рақамли тўловлар бўйича гендер
тафовутини, шунингдек, давлат ва хусусий секторда қарорлар қабул қилишда гендер

мувозанатини ўлчайдиган кўрсаткичларни ўз ичига олади.

Маълумки, аёллар учун ҳам рақамли тўлов тизимларидан фойдаланишни

таъминлаш хотин

-

қизларнинг рақамли иқтисодиёт ва жамиятга тўлиқ қўшилиши учун

ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланади.

Global Gender Gap Index

маълумотларига кўра Миср, Эфиопия, Ҳиндистон, Нигерия ва Саудия Арабистонда

аёлларнинг рақамли тўловларга кириши ва улардан фойдаланиши бўйича сезиларли

тафовут мавжуд. Бу мамлакатларда аёлларнинг иш кучида иштирок этиш даражаси 50%
дан пастни ташкил этган

(India.gov.in, 2021)

.

Рақамли тўловларни амалга оширишда гендер тафовут

эркаклар ва аёллар

ўртасидаги рақамли тўлов тизимларига кириш ва улардан фойдаланишдаги

номутаносибликни англатади. Бу рақамли тўлов платформаларидан фойдаланишда

гендер иштироки билидиради. Рақамли тўловлардаги гендер фарқи турли йўллар билан
намоён бўлиши мумкин, жумладан, молиявий хизматлардан фойдаланиш, ҳисоб очиш,

пул

-

ўтказмаларини амалга ошириш ва б.қ

Аёл тадбиркорларнинг ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланиши

Кичик ва ўрта бизнеснинг ҳукумат томонидан рағбатлантирилиши

Ҳукумат томонидан баён этилган ҳужжатлар

Гендер зўравонликни бартараф этиш хизматлари

Таълимда гендер CТЕМ дастурлари

Қайта малака ошириш ва ўқитиш

Гендер бўйича маълумотлар

Гендер зўравонликка қаратилган сиёсат

Гендер ва инқирозни бошқариш сиёсати

Гендер рақамли инклюзия сиёсати


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

85

5-

расм. Таъсирлар

таркибий жиҳатдан қамраб оладиган индикаторлар

(Masterplan, n.d.).

Жаҳон банкининг Глобал Финдех маълумотлар базаси (Тhe Global Findex Database)

маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонда бирор молиявий муассасада ёки мобил

провайдери орқали ҳисоб рақамига эга бўлган 15 ёшдан юқори бўлганларнинг улуши
44% ни ташкил этади. Агар уларни гендер нуқтаи назардан таҳлил этилса, эркакларниг

улуши 50%, аёлларники 39% ни ташкил этади. Бу кўрсаткич 2017 йилда эркаклар 38%,

аёллар 36%ни, 2014 йилда эса эркаклар 42%, аёллар 39% натижани кўрсатган

(

Mdec.my.,

2022)

.

6-

расм

.

Ўзбекистонда рақамли тўловларни амалга оширишда гендер тафовути

Аёл тадбиркорларнинг ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланиши

Аёллар етакчилиги, ахборотлар ҳимояси агентлиги

Таълимда аёллар учун техника йўналиши мавжудлиги

Мобил алоқа воситасига эгалик қилишда гендер тафовут

Аёллар етакчилигидаги йирик тижорат компанияси мавжудлиги

Аёллар етакчилигидаги йирик телекоммуникация компанияси мавжудлиги

Рақамли тўловларни амалга оширишда гендер тафовут

Интернетда фойдаланишда гендер тафовут

АКТ да аёллар бандлиги

СТЕМ ва АКТ соҳасида аёл битирувчилар сони


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

86

Гендер рақамли тафовут индексини тадқиқ этар эканмиз, индекснинг тузилиш

шаклида мавжуд бўлган 3 компонент ва унинг таркибидаги 30 та индикаторлар

давлатлар учун гендер рақамли бўлинишни олдини олишда маълум маънода

методология вазифасини бажаради. Дастлаб, биринчи компонент таркибидаги 10 та

индикаторлар жамиятда рақамли инфрастуруктурани тушуниш, хусусан, интернетнинг
қамрови унинг аҳолининг қанча қисми билан қамраб олинганлиги, ахборотларнинг

хавфсизлиги, таълимда АКТнинг йўлга қўйилганлиги тўғрисида умумий рақамли

екотизимни тушунишга ёрдам беради. Иккинчи компонентда эса, мазкур ташкилий

ишларнинг қай тарзда йўлга қўйилганлиги билан яъни рақамлаштириш бўйича сиёсий
дастур ва ташббусларни ўз ичига олади. Бу эса рақамли жараёнлар ҳақида тасаввурни

шакллантиради.

Учинчи компонент таркибидаги индикаторлар юқорида таъкидланган рақамли

инфраструктура, рақамли жараёнлар бўйича дастурларларнинг натижаларни
кўрсатади. Натижаларни баҳолаш барқарор ривожланиш учун жуда муҳим, чунки у

салбий оқибатларни минималлаштириш ва ижобий натижаларни максимал даражада

оширишга ёрдам беради.

“Хотин

-

қизларнинг ахборот

-

коммуникация технологияларидан фойдаланиш

даражаси ва уларда ахборот истеъмоли маданиятини шакллантириш борасидаги

муаммоларни ўрганиш” мавзуси бўйича анкета сўров натижаларига кўра,

Респондентларнинг (хотин

-

қизлар) деярли асосий қисми (95,5%) интернетдан

фойдаланиши маълум бўлди, 37,9% респондент янги ахборот

-

коммуникaция

технологиялари ва рақамли кўникмаларни ўрганиш жуда муҳим деб ҳисобланган.
(Сўров 2024 йилнинг октябрь ва ноябр ойларида ўтказилди, анкета сўрови Ўзбекистон

ҳудудида истиқомат қилувчи 18 ёш ва ундан катта 452 нафар респондент ўртасида

ўтказилди.

Респондентларнинг

барчаси

хотин

-

қизлар

ҳисобланади.

Сўров

стандартлаштирилган анкета асосида интервью усули орқали респондентларнинг
яшаш ва иш жойлари бўйича ўтказилди.) Ҳар учинчи (33,9%) респондент муҳимроқ деб

ҳисоблаган бўлса, айрим респондентлар (26,6%) унчалик муҳим эмаслигини келтирган.

Ярмидан кўп (54,6%) сўров иштирокчилари ахборот

-

коммуникaция технологиялари

бўйича билим ва кўникмаларини оширишини исташини маълум

қилган. Ҳар иккинчи

(50%) респондент аёллар ўз келажагини ахборот

-

коммуникaция технологиялари

соҳасида кўра олиш мумкинлигини ва 31,5% респондент эса ушбу соҳада фақат

иқтидорли хотин

-

қизларни кўриш мумкинлигини қайд этган, Ахборот

-

коммуникaция

технологиялари соҳасида аёллар ўз келажагини кўра олмаслигига тўсиқ сифатида ҳар
тўртинчи респондент (24,7%) аёлларнинг уй ишлари ва оила парвариши учун кўпроқ

вақт ажратишини маълум қилган, 23,3% респондент аёлларнинг техник ва илм

-

фан

соҳаларида ишлашини жамият тўғри қабул қилмаслигини қайд этган.

Хорижий мамлакатлар тажрибалари

.

Канада

нинг "Gender Equality in Digital

Skills"

сиёсати хотин

-

қизларнинг рақамли кўникмаларини ривожлантиришга

қаратилган бўлиб, АКТ соҳасидаги юқори малакали аёллар сонини кўпайтирди. “Her

Digital Skills” ташаббуси EQUALS Глобал Ҳамкорлиги томонидан ишлаб чиқилган бўлиб,

2026 йилгача 1 миллион хотин

-

қизни гендер трансформациясига йўналтирилган бепул

асосий АКТ кўникмалари бўйича ўқитиш ва электрон менторлик билан таъминлашни
мақсад қилган

(

Senne, 2021)

.

Германия

нинг "Digital Trust" ташаббуси уларни

киберхавфлардан ҳимоя қилишга қаратилган. Бу ташаббуслар хотин

-

қизларнинг

рақамли дунёда ўзини ҳимоя қилиш кўникмаларини ошириб, интернетдаги хавф

-

хатарлардан жабрланиш ҳолатларини қисқартирди

(Ukcybersecuritycouncil.org.uk, 2023)

.

Ҳиндистонда

"Digital India" дастури доирасида хотин

-

қизларни рақамли

саводхонликка ўргатиш бўйича кенг қамровли курслар йўлга қўйилди. Ушбу курсларда

қишлоқ ва шаҳарларда яшовчи аёллар АКТ соҳасида зарур кўникмаларга эга бўлиб, ишга

жойлашиш имкониятларини оширди.

Руандада

"Smart Rwanda" ташаббуси доирасида


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

87

қишлоқ ҳудудларида бепул Wi

-

Fi зоналари ташкил қилинди, бу хотин

-

қизларга

интернет орқали таълим олиш ва иш топиш имкониятини берди. Руанда ҳукумати

томонидан амалга оширилган

"Smart Rwanda"

ташаббуси мамлакатни рақамли

иқтисодиётга айлантириш ва фуқароларнинг рақамли саводхонлигини оширишга

қаратилган кенг қамровли дастурдир. Ушбу ташаббус доирасида қишлоқ ҳудудларида
бепул Wi

-

Fi зоналари ташкил этилди, бу эса хотин

-

қизларга интернет орқали таълим

олиш ва иш топиш имкониятини яратди.

Малайзияда

"eRezeki" ва "eUsahawan"

дастурлари қишлоқ хотин

-

қизларининг онлайн тадбиркорлик кўникмаларини

ривожлантиришга қаратилган бўлиб, уларни маҳсулот ва хизматларни рақамли
платформаларда сотишга ўргатди.

Бразилияда

"Internet for All" дастури чекка

ҳудудлардаги хотин

-

қизларни интернетга улашни мақсад қилган. Натижада, хотин

-

қизлар ахборот технологияларидан кенгроқ фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Буюк

Британияда

"CyberSafe Women" дастури хотин

-

қизларни интернетда хавфсизликни

таъминлаш бўйича ўқитишга йўналтирилган.

Хулоса ва таклифлар.

Юқорида олимларнинг якдил хулосаларига кўра, жамиятларда гендер

тафовутларнинг мавжудлиги ва сақланиб қолаётганлиги қуйдаги омиллар билан

боғлашади жумладан, ривожланаётган мамлакатларда даромаднинг пастлиги, техник

инфратузилманинг етишмаслиги ва технология соҳасида чекланган таълим

имкониятлари каби ижтимоий

-

иқтисодий омиллар туфайли аёлларнинг АКТдан

фойдаланиш имконияти чекланганлиги, хотин

-

қизлар АКТдан самарали фойдаланиш

бўйича етарли кўникмаларга эга эмас, бу эса уларнинг рақамли иқтисодиётда иштирок

этиш ва рақамли хизматларни олиш имкониятларини пасайтиради.

Стереотиплар ва нотўғри қарашларнинг мавжудлиги яъни, технология «эркак»

соҳа эканлиги ҳақидаги анъанавий гендер стереотиплари аёлларни АКТни ўрганиш ва
ундан фойдаланишдан қайтаради. Бу ИТ соҳасида ишчилар орасида аёллар камроқ

бўлган профессионал соҳаларда ўз аксини топади.

Ахборот технологиялари соҳасида

аёлларнинг кам улушга эгалиги: Ахборот технологиялари мутахассислари орасида

аёллар озчиликни ташкил этиб, уларнинг эҳтиёжларини қондирадиган янги
технологиялар ва ечимларни ишлаб чиқишга таъсирини чеклайди.

Таклифлар

«Рақамли Ўзбекистон» дастурлари, хусусан аёлларни рақамли технологиялар

билан таъминлаш ва малакасини оширишга қаратилган

махсус қонун

ёки

қонуности

ҳужжатлар (АҚШ: “Digital Equity Act” 2021, Европа Иттифоқи: «Digital Education

Action Plan 2021

2027»)

қабул қилиш;

Давлат буджетида

«аёллар рақамли технологиялари»

бўйича махсус сарлавҳа

(мудофаа, соғлиқни сақлаш каби алоҳида банд) шакллантиришни қонун йўли билан
тартибга солиш;

«Гендер рақамли тафовут»

ни камайтириш бўйича қабул қилинган давлат

дастурлари ижросини назорат қилиш;

Давлат органлари, маҳаллий ҳокимият ва тижорат банклари томонидан тақдим

этилаётган имтиёзлар ёки грантлар бўйича ҳисоботларни мунтазам эшитиш;

Қишлоқ жойлари, чекка ҳудудларда сифатли интернет ва мобил алоқа билан

таъминлаш лойиҳаларини кенгайтириш;

Аёллар фойдаланиши учун арзонроқ интернет тариф режалари ёки

субсидияланган гаджет дастурлари (телефон, планшет, ноутбук) ишлаб чиқиш;

Ҳар бир вилоят ёки туман марказида махсус

«Аёллар учун рақамли

саводхонлик»

тренинг марказлари, мобил (кўчма) ўқув гуруҳларини ташкил этиш;

АКТ соҳасида муваффақиятли аёлларни

(«роль модели»

сифатида) жалб қилиб,

семинар ва курслар ўтказиш;


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

88

Аёлларни интернетда хавфсиз мулоқот қилиш, шахсий маълумотларни

ҳимоялаш, кибержиноятлардан сақланиш бўйича туториал, видеодарслик ва иловалар

ишлаб чиқиш;

аёллар, хусусан чекка ҳудудлардаги аёллар ўртасида

«рақамли дунё

имкониятлари»

бўйича доимий тарғибот олиб бориш, тадбирлар ўтказиш;

маҳаллалар, касб

-

ҳунар коллежлари, ОТМ ва ишлаб чиқариш корхоналарида

рақамли технологияларни ишга қабул қилиш ва карьера ривожида қандай ёрдам
бериши ҳақида семинарлар ташкил қилиш;

аёллар стартаплари, ижтимоий бизнесларини рақамли шаклга ўтказиш,

онлайн

савдо платформаларида

фаол бўлишлари учун махсус грантлар ажратиш;

«ўз бизнесингизни онлайн бошланг»

каби қисқа муддатли курслар,

вебинарларга субсидиялар тақдим этиш;

аёлларнинг рақамли технологияларга кириш

(интернетдан фойдаланиш,

телефон эгаси бўлиш, акт соҳасида ишлаш)

кўрсаткичларини доимий кузатиш ва

таҳлил қилиш; туман, вилоят кесимида аниқ рақамларни эълон қилиб бориш;

Мобил операторлар:

«аёллар пакети»

(арзонроқ интернет, ижтимоий

тармоқлар ва таълим платформаларига чегирмалар)ни жорий этиш;

Банклар:

аёллар учун онлайн банкингни

қулай шакллантириш, онлайн

тўловлар бўйича комиссияларни пасайтириш, имтиёзли кредитлар тақдим этиш;

ИТ

-

компанияларда аёллар учун стажировка

(internship)

ёки амалиёт ўташ

дастурларини йўлга қўйиш;

Компания ичидаги

«менторинг» (мураббийлик)

дастурлари орқали аёлларга

ИТ малакасини ошириш, ишга жойлашиш имкониятини яратиш;

Қишлоқ жойларида бепул (ёки

субсидия

асосида) ўқув тренинглари ташкил

қилишга ҳомийлик қилиш;

Давлат ва ННТ ташкилотлари билан ҳамкорликда

«рақамли кўникмалар»

бўйича танловлар, анжуманлар ўтказиш.

Бошланғич мактабдан бошлаб, қизлар орасида компьютер саводхонлиги,

интернетдан фойдаланиш (ўрта ва катта синфларда) бўйича дарсларни кучайтириш;

Коллеж ва ОТМларда

«аёллар учун ИТ»

клублари, тўгараклари, махсус ўқув

дастурларини йўлга қўйиш;

Мактабларда ИТ фанларини ўқитувчи аёлларни алоҳида тренинглардан

ўтказиш, улар учун амалий қўлланмалар, электрон платформалар яратиш;

Қизларни аниқ фанлар, техник йўналишлар ва ИТ бўйича қизиқтириш учун аёл

ўқитувчиларни

«коуч»

сифатида жалб қилиш;

Мактаб, коллеж ва ОТМларда кодлаш, робототехника, дастурлаш бўйича

лабораторияларни ташкил этиш; уларда қизлар иштирокини 50 фоизгача етказиш

мақсадида квоталар жорий этиш.

A

дабиётлар / Литература/ Reference:

Digital

Trust

Forum.

(2019). About.

[online]

Available

at:

https://digitaltrustforum.org/about.html?utm_source=chatgpt.com

.

equals.

(2024). HER

DIGITAL

SKILLS

|

equals.

[online]

Available

at:

https://www.equalsintech.org/her-digital-skills/

.

Fabio Senne (2021) Internet in the COVID-19 pandemic: digitalization dynamics and the

effects of inequalities.

Hazudin S. et al. (2021) "Empowering Women-owned Businesses in the Era of Digital

Transformation: A Review of the Opportunities and Challenges." International Journal of
Academic Research in Business and Social Sciences . https://doi.org/10.6007/ijarbss/v11-

i19/11731.


background image


www.e-itt.uz

I SON. 2025

89

India.gov.in. (2021). Digital India Programme| National Portal of India. [online] Available

at:

https://www.india.gov.in/digital-india-programme

.

ITU (2019). ITU: Committed to connecting the world. [online] Itu.int. Available at:

https://www.itu.int/

.

Masterplan (n.d.). Available at:

https://www.minict.gov.rw/fileadmin/user_upload

/minict_user_upload/Documents/Strategies/Smart_City_Rwanda_Masterplan.pdf?utm_source=c

hatgpt.com

.

Mdec.my.

(2022). Malaysia

Digital

-

Rakyat.

[online]

Available

at:

https://mdec.my/erezeki?utm_source=chatgpt.com

.

Report (2022). Gender diGital divide index report. Available at:

https://gddindex.com/wp-

content/uploads/2022/02/GDDI-Report-2022.pdf

.

Ughetto E. et al. (2019). "Female entrepreneurship in the digital era." Small Business

Economics, 55: 305 - 312.

https://doi.org/10.1007/s11187-019-00298-8

.

Ukcybersecuritycouncil.org.uk. (2023). Elevating Women in Cyber - Event Handbook.

[online] Available at:

https://www.ukcybersecuritycouncil.org.uk/membership/elevating-

women-in-cyber-event-handbook/

.

UNDP. (n.d.). Gender Digital Divide Assessment: Uzbekistan | United Nations Development

Programme. [online] Available at:

https://www.undp.org/uzbekistan/publications/gender-

digital-divide-assessment-uzbekistan

.

United Nations (2022).

International Women’s Day. [online] United Nations. Available at:

https://www.un.org/en/observances/womens-day

.

World Bank (2022) “The Global Findex Database 2021”International Bank for

Reconstruction and Development / The World Bank.2022 P-178.

Bibliografik manbalar

Digital Trust Forum. (2019). About. [online] Available at: https://digitaltrustforum.org/about.html?utm_source=chatgpt.com.

equals. (2024). HER DIGITAL SKILLS | equals. [online] Available at: https://www.equalsintech.org/her-digital-skills/.

Fabio Senne (2021) Internet in the COVID-19 pandemic: digitalization dynamics and the effects of inequalities.

Hazudin S. et al. (2021) "Empowering Women-owned Businesses in the Era of Digital Transformation: A Review of the Opportunities and Challenges." International Journal of Academic Research in Business and Social Sciences . https://doi.org/10.6007/ijarbss/v11-i19/11731.

India.gov.in. (2021). Digital India Programme| National Portal of India. [online] Available at: https://www.india.gov.in/digital-india-programme.

ITU (2019). ITU: Committed to connecting the world. [online] Itu.int. Available at: https://www.itu.int/.

Masterplan (n.d.). Available at: https://www.minict.gov.rw/fileadmin/user_upload /minict_user_upload/Documents/Strategies/Smart_City_Rwanda_Masterplan.pdf?utm_source=chatgpt.com.

Mdec.my. (2022). Malaysia Digital - Rakyat. [online] Available at: https://mdec.my/erezeki?utm_source=chatgpt.com.

Report (2022). Gender diGital divide index report. Available at: https://gddindex.com/wp-content/uploads/2022/02/GDDI-Report-2022.pdf.

Ughetto E. et al. (2019). "Female entrepreneurship in the digital era." Small Business Economics, 55: 305 - 312. https://doi.org/10.1007/s11187-019-00298-8.

Ukcybersecuritycouncil.org.uk. (2023). Elevating Women in Cyber - Event Handbook. [online] Available at: https://www.ukcybersecuritycouncil.org.uk/membership/elevating-women-in-cyber-event-handbook/.

UNDP. (n.d.). Gender Digital Divide Assessment: Uzbekistan | United Nations Development Programme. [online] Available at: https://www.undp.org/uzbekistan/publications/gender-digital-divide-assessment-uzbekistan.

United Nations (2022). International Women’s Day. [online] United Nations. Available at: https://www.un.org/en/observances/womens-day.

World Bank (2022) “The Global Findex Database 2021”International Bank for Reconstruction and Development / The World Bank.2022 P-178.