www.e-itt.uz
I SON. 2025
34
НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ХАРАЖАТЛАР ТАРКИБИ ВА УЛАР
ҲИСОБИНИНГ АМАЛИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Мустафоев Азимжон Фаррухович
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстиути
ORCID: 0009-0002-2594-
481Х
Аннотация.
Ушбу мақолада
харажатлар иқтисодий категорияси бўйича илмий
қарашлар тадқиқи, нодавлат таълим ташкилотларида амалга ошириладиган
харажатлар таркиби, ушбу харажатларни бевосита ва билвосита харажатларга
таснифлаш орқали харажатлар таркибини белгилаб олиш масалалари, шунингдек
,
нодавлат таълим ташкилотида асосий ва қўшимча фаолият турлари бўйича амалга
оширилган харажатларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга оид илмий таклиф ва
тавсиялар ўрин олган.
Калит сўзлар:
нодавлат таълим ташкилотлари, таълим хизматлари, таълим
жараёни, бевосита харажатлар, билвосита харажатлар, таълим хизматлари
таннархи, бухгалтерия ҳисоби, молиявий ҳисобот.
СОСТАВ ЗАТРАТ В НЕГОСУДАРСТВЕННЫХ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫХ ОРГАНИЗАЦИЯХ И
ПРАКТИЧЕСКИЕ АСПЕКТЫ ИХ УЧЕТА
Мустафоев Азимжон Фаррухович
Самаркандский институт экономика и сервис
Аннотация.
В данной статье исследованы научные взгляды на экономическую
категорию расходов, состав расходов, осуществляемых в негосударственных
образовательных организациях, вопросы определения состава расходов путем
классификации этих расходов на прямые и косвенные
расходы, а также отражено
отражение расходов, произведенных в учете основных и дополнительных видов
деятельности в негосударственной образовательной организации, научные
предложения и рекомендации.
Ключевые
слова:
негосударственные
образовательные
организации,
образовательные услуги, образовательный процесс, прямые затраты, косвенные
затраты, стоимость образовательных услуг, бухгалтерский учет, финансовая
отчетность.
UOʻK:
657.1
34-41
www.e-itt.uz
I SON. 2025
35
COMPOSITION OF COSTS IN NON-GOVERNMENT EDUCATIONAL ORGANIZATIONS
AND PRACTICAL ASPECTS OF THEIR ACCOUNT
Mustafoyev Azimjon Farrukhovich
Samarkand Institute of Economics and Service
Abstract.
This article contains a study of scientific views on the economic category of costs,
the composition of costs incurred in non-governmental educational organizations, issues of
determining the composition of costs by classifying these costs into direct and indirect costs, as
well as scientific proposals and recommendations on reflecting in accounting the costs incurred in
the main and additional types of activities in a non-governmental educational organization.
Keywords:
non-governmental educational organizations, educational services, educational
process, direct costs, indirect costs, cost of educational services, accounting, financial reporting.
Кириш.
Мамлакатимизда ижтимоий соҳани ривожлантириш бўйича олиб борилаётган
ислоҳотлар натижасида таълим тизимига кенг имкониятлар, уларнинг фаолиятларини
амалга оширишлари бўйича қулай шарт
-
шароитлар очиб берилмоқда. Бундай
ислоҳотлар жумласига нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини тубдан ислоҳ
қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган
“Нодавлат таълим ташкилотларини давлат томонидан қўллаб
-
қувватлаш ва таълим
жараёнида ёшлар учун қўшимча шарт
-
шароитлар яратиш чора
-
тадбирлари
тўғрисида”ги Қарорини яққол мисол тариқасида айтишимиз мумкин. Мазкур норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатда нодавлат таълим ташкилотларида малакали мутахассис кадрларни
тайёрлаш, таълим сифатини ошириш, унда ёш кадрларни жалб этиш мақсадида
“Молиявий ҳисобот ва аудитнинг халқаро стандартлари бўйича инновацион малака
ошириш ресурс марказини, шунингдек Бухгалтерия ҳисоби ва солиқлар бўйича
нодавлат малака ошириш ресурс марказини ташкил этиш. Шунингдек, бухгалтерия
ҳисоби ва аудит соҳасида ўқув дастурлари ва ўқитувчиларни халқаро ташкилотларнинг
аккредитациясидан ўтказишга тайёрлаш доирасида юқоридаги олий таълим
муассасаларининг ҳар бирига 2022 йилда 100 миллион сўмдан маблағ ажратиш”
(
Қарор
,
2021)
бўйича чора
-
тадбирлар ишлаб чиқилган.
Мазкур чора
-
тадбирларга мувофиқ, бугунги кунда бошқа хўжалик юритувчи
субъектлар сингари нодавлат таълим ташкилотларида ҳам уларнинг фаолиятларини
халқаро тажрибаларга мувофиқлаштириш, ёш кадрларни халқаро доирада малакасини
ошириш вазифалари кўндаланг қўйилган бўлиб, нодавлат таълим ташкилотларида
бухгалтерия ҳисобини илғор хорижий тажрибаларга мувофиқ ҳолда ташкил этиш,
даромад ва харажатлар ҳисобининг молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига
мувофиқлаштириш, аудитнинг халқаро стандартларини ушбу ташкилотлар амалиётига
кенг қўллаш ҳамда ушбу масалалар бўйича илмий
-
тадқиқот ишлари олиб бориш
бугунги куннинг долзарб ҳамда энг муҳим вазифаларидан бири, деб ҳисоблаймиз.
Республикамизда аллақачон молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш
(
Қарор
, 2020)
, шунингдек аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш
(
Қарор
, 2022)
бўйича норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлсада, бироқ бугунги кунга
қадар мамлакатимиз олимлари томонидан нодавлат таълим ташкилотлари
бухгалтерия ҳисобини такомиллаштиришга оид бажарилган илмий тадқиқот ишларида
фақатгина, миллий ҳисоб тизими бўйича илмий
-
амалий натижалар ёритилган.
Адабиётлар шарҳи.
Юқорида келтирилган долзарб вазифалар ҳамда бухгалтерия ҳисоби олдидаги
мавжуд муаммолардан келиб чиққан ҳолда мазкур илмий тадқиқот ишимизда нодавлат
www.e-itt.uz
I SON. 2025
36
таълим
ташкилотлари
бухгалтерия
ҳисобини
халқаро
стандартларга
мувофиқлаштириш, хусусан таълим хизматларини кўрсатиш натижасида харажатларни
ҳисобда тан олиш, таълим хизматлари таннархини ҳисоблаш бўйича илмий изланишлар
олиб борилди.
Халқаро тоифадаги мутахассис Е.Вакарюк корхона ва ташкилотларда даромад ва
харажатлар молиявий ахборот фойдаланувчиларга қуйидагилар тақдим этилган
ҳолатдагина тан олинади, деб ҳисоблайди:
* даромад ва харажатлар ҳақида тегишли ахборотлар мавжуд бўлса;
* даромад ва харажатларнинг ҳақиқий кўринишга эга бўлганда
Демак, илғор тажрибаларга мувофиқ, нодавлат таълим ташкилотларида даромад
ва харажатларни молиявий ҳисобот элементи сифатида бухгалтерия ҳисобида тан
олинишида ушбу тартиб
-
қоидаларга риоя этилиши зарурдир.
Республикамиз олимларидан
Уразов ва Пўлатовлар
(2021)
корхона харажатларини
икки гуруҳга таснифлайди: фаолият турларига тегишлигига кўра ҳамда қайси даврга
тегишлигига кўра. Ушбу фаолият турларига асосий фаолиятга доир харажатлар ҳамда
асосий бўлмаган фаолиятга доир харажатлар киритилган бўлиб, ушбу харажатлар
турларига қуйидагича таърилар берилган: “Асосий фаолиятга доир харажатлар деганда
корхона уставида белгиланган асосий фаолият билан боғлиқ харажатлар тушунилади.
Асосий бўлмаган фаолиятига доир харажатлар деганда корхонанинг асосий фаолиятини
ташкил этмайдиган молиявий фаолиятига тегишли бўлган харажатлари ва
фавқулоддаги зарарлари тушунилади”.
Мамлакатимизнинг бошқа иқтисодчи олими Маликов
(2019)
“Иқтисодиётнинг
турли тармоқларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархи таркибига
харажатларни акс эттиришнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Таннархга
киритиладиган харажатларнинг таркиби, бир томондан, ҳаётга татбиқ этилаётган
солиқ сиёсатига ва иккинчи томондан, иқтисодиётнинг аҳволи ва таркибий тузилишига
боғлиқ”, деб таъкидлайди. Олим харажатларни икки гуруҳга ажратишни тавсия қилади:
ишлаб чиқариш ҳамда тайёр маҳсулотларни сотиш билан боғлиқ бўлган харажатлар ва
тайёр маҳсулотларни сотиш билан боғлиқ бўлмаган харажатлар.
Темирханова
(2020)
туристик маҳсулотлар ҳисобини такомиллаштириш бўйича
олиб борган тадқиқот ишларида туризм хизматларини кўрсатиш фаолияти билан
шуғулланувчи корхоналарда харажатларга оид сегментар ҳисобот шаклини ишлаб
чиққан ҳамда туристик корхоналарда умумишлаб чиқариш харажатларининг
турмаҳсулотлар таннархига олиб бориш усулларини такомиллаштириш бўйича илмий
ва амалий тавсиялар ишлаб чиққан. Шунингдек, туристик корхоналарда харажатлар
ҳисобини оптималлаштириш мақсадида уларнинг таркибини гуруҳларга ажратиш,
туркумлаш ҳамда янги счётлар режасида акс эттириш бўйича таклифлар берган. Ушбу
тавсиялар туризм корхоналарида тайёр маҳсулотлар ҳисобини амалий жиҳатдан янада
такомиллаштиришга, турмаҳсулотлар таннархини пасайтириш орқали фойда
кўрсаткичларини оширишга хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз.
Боронов
(2023)
эса, ёғ
-
мой саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналарида
харажатларни тайёр маҳсулотларнинг таннархига олиб бориш хусусиятига кўра
бевосита ва билвосита харажат гуруҳларига, шунингдек харажатларни тайёр
маҳсулотлар таннархига таъсири бўйича ўзгарувчан ва ўзгармас харажатлар турларига
ажратган ҳолда ёғ
-
мой маҳсулотлари ишлаб чиқариш харажатларини тан олиш ва
бошқариш,
бунинг
натижасида
эса,
ёғ
-
мой
маҳсулотлари
таннархини
оптималлаштириш бўйича илмий
-
амалий тавсиялар ишлаб чиққан. Бизнинг
фикримизча, ушбу тавсиялар маҳсулот таннархини ҳисоблашда ҳамда уни
пасайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
1
www.e-itt.uz
I SON. 2025
37
Ташназарованинг
(2023)
илмий
-
тадқиқот ишида эса, харажатлар таркиби икки
гуруҳга таснифланган бўлиб, уларга одатдаги фаолияти билан боғлиқ харажатлар ва
одатдаги фаолияти билан боғлиқ бўлмаган харажатлар гуруҳи киритилган.
Корхоналарда маҳсулот таннархини аниқлаш учун зарур бўлган объектлар гуруҳи деб
эътироф этилган одатдаги фаолияти билан боғлиқ харажатлар таркибига корхонанинг
операцион харажатлари, корхонанинг молиявий ва инвестициявий фаолияти
харажатлари ҳамда корхонанинг инновацион, илмий
-
тадқиқот ва
тажриба
конструкторлик фаолияти харажатлари киритилган. Шунингдек, одатдаги фаолияти
билан боғлиқ бўлмаган харажатлар
гуруҳига эса, корхонанинг фавқулотдаги ҳолатлар
бўйича харажатлари, жорий бўлмаган активларни тасарруф қилишдан зарарлар ҳамда
валюта операциялари бўйича курс фарқи зарарлари акс эттирилган[9]. Ушбу ишлаб
чиқилган тавсиялар корхоналарда маҳсулот таннархини халқаро стандартларга
мувофиқ ҳисоб
-
китоб қилишда муайян даражада хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз.
Юқорида келтирилган тадқиқот ишлари корхоналар бухгалтерия ҳисобида
харажатларни тан олишда, уларни тўғри бошқаришда, маҳсулот таннархини назорат
қилишда муҳим илмий ва амалий натижалар бўлиб ҳисобланади. Шундай бўлсада,
хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар, хусусан нодавлат таълим
ташкилотларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда харажатларни тан
олиш, бухгалтерия ҳисобида бошқарув аҳамиятига молик акс эттириш масалалари
ҳамон очиқ қолмоқда.
Тадқиқот методологияси.
Республикамизда фаолият кўрсатаётган нодавлат таълим ташкилотларида
харажатлар таркиби ва улар ҳисобининг амалий жиҳатлари
бўйича олиб борилган
тадқиқот ишимизда илмий абстракциялаш, иқтисодий таҳлил, монографик кузатув,
қиёслаш, индукция ва дедукция каби тадқиқот усулларидан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар ва муҳокамаси.
Тадқиқотларимиз давомида мамлакатимизда таълим хизматлари фаолияти билан
шуғулланиб келаётган “Истиқболли таълим” НТМ, “Тасдиқ Аъло Ўқув” МЧЖ, “Асмо
Кидс” МЧЖ, “Илк Қадам” МЧЖ каби нодавлат таълим ташкилотлари фаолияти, уларда
бухгалтерия ҳисобининг амалдаги ҳолати тадқиқ этилди. Хоссатан, Республикамизда
фаолият кўрсатаётган “Тасдиқ Аъло Ўқув” нодавлат таълим ташкилотининг мактабгача
таълим ва тарбия, мактабга тайёрлаш ҳамда умумтаълим хизматларини кўрсатиш
фаолияти билан шуғулланиб келади. Ушбу ташкилот томонидан амалга оширилган
харажатлар қуйидаги жадвал кўринишида акс эттирилди:
Тадқиқотлар давомида аниқ бўлдики, “Тасдиқ Аъло Ўқув” нодавлат таълим
ташкилотининг асосий фаолияти умумтаълим хизматларини кўрсатиш ҳисобланиб,
нодавлат таълим ташкилоти ушбу фаолият билан бир қаторда мактабгача таълим ва
тарбия хизматларини кўрсатиш ҳамда мактабга тайёрлаш хизматларини кўрсатиш каби
фаолият турлари билан ҳам шуғулланган. Ҳисобот йилидан олдинги даврда таълим
хизматларини кўрсатиш бўйича олинган даромадларига қараб, Статистика бошқармаси
томонидан белгилаб берилган таснифга мувофиқ нодавлат таълим ташкилотлари
фаолияти қуйидаги гуруҳларга ажратилди:
* умумтаълим хизматларини кўрсатиш –
асосий фаолият (жами даромадларнинг
72 %ини ташкил этган);
* мактабгача таълим ва тарбия хизматларини кўрсатиш –
иккинчи фаолият
(жами даромадларнинг 15 %ини ташкил этган);
* мактабга тайёрлаш хизматларини кўрсатиш –
учинчи фаолият (жами
даромадларнинг 5 %ини ташкил этган) ҳисобланади.
www.e-itt.uz
I SON. 2025
38
1-
жадвал
“Тасдиқ Аъло Ўқув” нодавлат таълим ташкилотида 2024 йил ҳисобот
даврида амалга оширилган харажатлар таркиби
Харажатлар таркиби
Таълим хизматларини кўрсатиш бўйича харажатлар тавсифи
Хом ашё ва материаллар
Озиқ
-
овқат маҳсулотлари, ноозиқ
-
овқат маҳсулотлари, ўқув
қуроллари, дори воситалари, тиббий буюмлар, ўқув буюмлари,
ёқилғилар ва бошқалар
Маъмурий ходимларга
ҳисобланган меҳнат ҳақи ва
улар бўйича ижтимоий солиқ
Ташкилот раҳбари, раҳбар ўринбосари, бош бухгалтер, кассир ва
бошқа ходимлар бўйича меҳнат ҳақи ҳамда уларга оид ижтимоий
солиқ
Сотиш бўлими ходимларига
ҳисобланган меҳнат ҳақи ва
улар бўйича ижтимоий солиқ
Маркетолог ва иш юритувчи ходимлар бўйича меҳнат ҳақи ҳамда
уларга оид ижтимоий солиқ
Педагогик ходимларга
ҳисобланган меҳнат ҳақи ва
улар бўйича ижтимоий солиқ
Ўқитувчилар, завучлар, тарбиячилар, энагалар бўйича меҳнат ҳақи
ҳамда уларга оид ижтимоий солиқ
Умумишлаб чиқариш
ходимларига ҳисобланган
меҳнат ҳақи ва улар бўйича
ижтимоий солиқ
Ошхона ходимлари, жумладан бош ошпаз, ошпаз ёрдамчилари,
кондитерлар, шунингдек таъминот, тиббиёт ходимлари ва бошқа
ходимлар бўйича меҳнат ҳақи ҳамда уларга оид ижтимоий солиқ
Амортизация харажатлари
Асосий воситалари, жумладан бино, мебеллар, транспорт воситалари
ва бошқалар бўйича амортизация харажатлари, шунингдек номоддий
активлар, жумладан фаолият турларига оид лицензиялар бўйича
амортизация харажатлари
Коммунал харажатлари
Табиий газ, электро
-
энергия, чиқинди ташиш, сув
-
оқова бўйича
коммунал харажатлари
Бошқа харажатлар
Ташкилот фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа харажатлар
Манба:
ташкилот маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.
“Тасдиқ Аъло Ўқув” нодавлат таълим ташкилоти томонидан амалга оширилган
барча харажатлар нодавлат таълим ташкилотлари томонидан умумий ҳолда
бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган бўлиб, ушбу илмий тадқиқот ишимизда ташкилот
томонидан амалга оширилган харажатларни алоҳида гуруҳларга ажратган ҳолда
ташкилотларнинг фаолият турлари кесимида бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
бўйича илмий
-
амалий тавсиялар ишлаб чиқилди:
2-
жадвал
“Тасдиқ Аъло Ўқув” нодавлат таълим ташкилотида 2024 йил ҳисобот даврида
асосий ва қўшимча фаолият турлари бўйича амалга оширилган харажатларни
бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга оид тавсиялар
Харажатлар
гуруҳи
Асосий фаолият
Қўшимча фаолият
Умумтаълим
хизматларини кўрсатиш
бўйича харажатлар
таркиби
Мактабгача таълим ва
тарбия хизматларини
кўрсатиш бўйича
харажатлар таркиби
Мактабга тайёрлаш
хизматларини кўрсатиш
бўйича харажатлар
таркиби
Бевосита
моддий
харажатлар
Ўқув қуроллари
-
Ўқув қуроллари
Ўқув буюмлари
Ўқув буюмлари
Ўқув буюмлари
Бошқа бевосита
сарфланадиган материаллар
Бошқа бевосита
сарфланадиган
материаллар
Бошқа бевосита
сарфланадиган
материаллар
2
Ташкилот маълумотлари асосида муаллиф ишланмаси.
www.e-itt.uz
I SON. 2025
39
Билвосита
моддий
харажатлар
Озиқ
-
овқат маҳсулотлари
Озиқ
-
овқат маҳсулотлари
Озиқ
-
овқат маҳсулотлари
Ноозиқ
-
овқат маҳсулотлари
Ноозиқ
-
овқат
маҳсулотлари
Ноозиқ
-
овқат
маҳсулотлари
Дори воситалари
Дори
-
дармонлар
Дори
-
дармонлар
Тиббий буюмлар
Тиббий буюмлар
Тиббий буюмлар
Ёғилғи
Ёғилғи
Ёғилғи
Бошқа билвосита
сарфланадиган материаллар
Бошқа билвосита
сарфланадиган
материаллар
Бошқа билвосита
сарфланадиган
материаллар
Бевосита
меҳнат ҳақи
харажатлари
Завучлар меҳнат ҳақи ва
улар бўйича ижтимоий
солиқ
-
-
Ўқитувчи ва мураббийлар
меҳнат ҳақи ва улар бўйича
ижтимоий солиқ
Ўқитувчи ва мураббийлар
меҳнат ҳақи ва улар бўйича
ижтимоий солиқ
Ўқитувчи ва мураббийлар
меҳнат ҳақи ва улар
бўйича ижтимоий солиқ
Тарбиячилар меҳнат ҳақи ва
улар бўйича ижтимоий
солиқ
Тарбиячилар меҳнат ҳақи
ва улар бўйича ижтимоий
солиқ
Тарбиячилар меҳнат ҳақи
ва улар бўйича ижтимоий
солиқ
-
Энагалар меҳнат ҳақи ва
улар бўйича ижтимоий
солиқ
-
Билвосита
меҳнат ҳақи
харажатлари
Ошхона ходимлари меҳнат
ҳақи ва улар бўйича
ижтимоий солиқ
Ошхона ходимлари меҳнат
ҳақи ва улар бўйича
ижтимоий солиқ
Ошхона ходимлари
меҳнат ҳақи ва улар
бўйича ижтимоий солиқ
Таъминот бўлими
ходимлари меҳнат ҳақи ва
улар бўйича ижтимоий
солиқ
Таъминот бўлими
ходимлари меҳнат ҳақи ва
улар бўйича ижтимоий
солиқ
Таъминот бўлими
ходимлари меҳнат ҳақи
ва улар бўйича ижтимоий
солиқ
Тиббиёт бўлими ходимлари
меҳнат ҳақи ва улар бўйича
ижтимоий солиқ
Тиббиёт бўлими
ходимлари меҳнат ҳақи ва
улар бўйича ижтимоий
солиқ
Тиббиёт бўлими
ходимлари меҳнат ҳақи
ва улар бўйича ижтимоий
солиқ
Назорат бўлими ходимлари
меҳнат ҳақи ва улар бўйича
ижтимоий солиқ
Назорат бўлими ходимлари
меҳнат ҳақи ва улар бўйича
ижтимоий солиқ
Назорат бўлими
ходимлари меҳнат ҳақи
ва улар бўйича ижтимоий
солиқ
Бошқа
бевосита
харажатлар
Асосий воситалар
амортизацияси
Асосий воситалар
амортизацияси
Асосий воситалар
амортизацияси
Номоддий активлар
амортизацияси
Номоддий активлар
амортизацияси
Номоддий активлар
амортизацияси
Бошқа бевосита харажатлар
Бошқа бевосита
харажатлар
Бошқа бевосита
харажатлар
Бошқа
билвосита
харажатлар
Асосий воситалар
амортизацияси
Асосий воситалар
амортизацияси
Асосий воситалар
амортизацияси
Электро
-
энергия
Электро
-
энергия
Электро
-
энергия
Сув ва оқова
Сув ва оқова
Сув ва оқова
Табиий газ
Табиий газ
Табиий газ
Чиқиндиларни ташиш
Чиқиндиларни ташиш
Чиқиндиларни ташиш
Бошқа билвосита
харажатлар
Бошқа билвосита
харажатлар
Бошқа билвосита
харажатлар
Биз томонимиздан ушбу тавсия этилган харажатлар таркиби нодавлат таълим
ташкилотлари бухгалтерия ҳисобини юритишда, хусусан харажатларни тўғри
бошқаришга, таълим хизматлари таннархини реал шакллантиришга кўмаклашади.
Хулоса ва таклифлар.
Тадқиқотлар натижасида нодавлат таълим ташкилотларида амалга оширилган
харажатлар асосий ва қўшимча фаолият турлари бўйича, шунингдек уларнинг таркибий
гуруҳлари ҳисобланган умумтаълим хизматлари, мактабгача таълим ва тарбия ҳамда
www.e-itt.uz
I SON. 2025
40
мактабга тайёрлаш хизматларини кўрсатиш бўйича таркибий қисмларга ажратилди.
Нодавлат таълим ташкилотларида харажатларни ушбу гуруҳларга ажратган ҳолда
бухгалтерия ҳисобида юритиш мазкур ташкилотларда харажатларни тўғри
бошқаришга, уларнинг ҳисобини тизимли равишда олиб боришга имконият беради.
Харажатлар норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларда келтирилган бевосита ва билвосита
моддий харажатлар, бевосита ва билвосита меҳнат ҳақи харажатлари ҳамда бошқа
харажатлар гуруҳи бўйича тақсимланди. Биз томонимиздан бажарилган ушбу ишлар
нодавлат таълим ташкилотларида таълим хизматлари таннархини тўғри ҳисоблашга
хизмат қилади, деб ҳисоблаймиз. Бевосита моддий харажатлар таркибига нодавлат
таълим ташкилотларида ўқув қуроллари, ўқув буюмлари ва бошқа материаллар
киради. Нодавлат таълим ташкилотларида билвосита моддий
харажатлар таркибига
эса, умумишлаб чиқариш хўжалиги таркибига кирадиган ошхона, таъминот, тиббиёт,
назорат бўлимларида сарфланадиган озиқ ва ноозиқ
-
овқат маҳсулотлари, дори
воситалари, тиббий буюмлар, ёқилғилар ва бошқа материаллар киради.
Бугунги кунда нодавлат таълим ташкилотларида харажатлар таркибида энг катта
ҳиссани ташкил этадиган меҳнат ҳақи бўйича харажатлар ҳам ўз навбатида икки гуруҳга
таснифланди. Бевосита меҳнат ҳақи харажатлари таркибига таълим хизматларини
кўрсатиш ва уларни бошқариш фаолияти билан шуғулланадиган завучлар,
ўқитувчилар, тарбиячилар ҳамда энагаларга ҳисобланган иш ҳақи ва улар бўйича
ижтимоий солиқ бўйича харажатлар киради. Билвосита меҳнат ҳақи бўйича
харажатларга ошхона, таъминот, тиббиёт, назорат бўлимлари ходимлари меҳнат ҳақи
ва улар бўйича ижтимоий солиқ киради. Нодавлат таълим ташкилотларида салмоқли
ҳиссани ташкил этадиган асосий воситалар амортизацияси бўйича харажатлар ушбу
ташкилотларда ҳам бевосита ва ҳам билвосита харажатлар таркибига кириши мумкин.
Коммунал тўловлари, номоддий активлар амортизацияси бўйича харажатлар эса,
нодавлат таълим ташкилотларининг бошқа билвосита харажатлар таркибига киради.
Биз томонимиздан эришилган юқоридаги натижалар нодавлат таълим
ташкилотларида харажатлар бухгалтерия ҳисобини такомиллаштиришга, таълим
хизматлари таннархини тўҳри шакллантиришга хизмат қилади.
Адабиётлар
/ Литература/ Reference
Боронов
Б.Ф.
(2023)
Ёғ
-
мой
маҳсулотлари
ҳисоби
методологиясини
такомиллаштириш. –Т.: ТМИ, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражасини
олиш учун ёзилган диссертация, , 244 б.
Қарор (2020)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Молиявий ҳисоботнинг
халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида” ги Қарори.
2020 йил 24 февраль. ПҚ
-4611.
Қарор (2021)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нодавлат таълим
ташкилотларини давлат томонидан қўллаб
-
қувватлаш ва таълим жараёнида ёшлар
учун қўшимча шарт
-
шароитлар яратиш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. 2021
йил 25 июнь. ПҚ
-5161.
Қарор (2022)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон
Республикаси ҳудудида қўллаш учун аудитнинг халқаро стандартларини тан олиш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори. 2022 йил 11 апрель. 171
-
сон.
Маликов
Т.С.
(2019)
Маъруза
матни.
https://staff.tiiame.uz/storage/users/58/presentations/gwPvgkOTiEssIdkJLvn1YAFlZ1lEwWu3
Ташназарова Д.С. (
2023)
Корхоналарда маҳсулот таннархи ҳисобини
такомиллаштириш. –Т.: ТДИУ, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий
даражасини олиш учун ёзилган диссертация,
-
129 б.
www.e-itt.uz
I SON. 2025
41
Темирханова М.Ж. (2020) Туристик маҳсулотлар ҳисоби ва таҳлилининг
методологик асосларини такомиллаштириш. Иқтисодиёт фанлари бўйича фан доктори
(Doctor of Science) диссертацияси автореферати.
-
Т.:
Уразов К.Б., Пўлатов М.Э. (2021) Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик. –Т.: “Fan va
texnologiyalar nashriyot-
matbaa uyi”, 560 бет. 288
-
бет.
