Умумтаълим мактабларида “учинчи ренессанс” тафаккурини шакллантиришнинг зарурати

CC BY f
294-296
8
1
Поделиться
Махмудова , М. (2022). Умумтаълим мактабларида “учинчи ренессанс” тафаккурини шакллантиришнинг зарурати. Анализ актуальных проблем, инноваций, традиций, решений и художественной литературы в преподавании иностранных языков, 1(01), 294–296. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/analysis-problem/article/view/12978
М Махмудова , Самаркандский государственный институт иностранных языков

профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада Учинчи ренессанс тафаккурини шакллантиришга йўналтирилгантаълим жараёнинг мазмуни, уни шакллантиришга хизмат қиладиган инновацион ёндашувлар,педагогик тажриба–синовдан ўтказилиб, ишлаб чиқилган интеграциялашган тизимнинг самарадорлик даражаси қайд этилган


background image

292

IV SHO’BA

XORIJIY TIL O'QITUVCHISINING KASBIY KOMPETENSIYALARI HAMDA ХORIJIY

TILLARNI O'QITISHDA BAHOLASH

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА “УЧИНЧИ РЕНЕССАНС” ТАФАККУРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ЗАРУРАТИ

М.Махмудова

СамДЧТИ профессор

Аннотация:

мақолада Учинчи ренессанс тафаккурини шакллантиришга йўналтирилган

таълим жараёнинг мазмуни, уни шакллантиришга хизмат қиладиган инновацион ёндашувлар,
педагогик тажриба–синовдан ўтказилиб, ишлаб чиқилган интеграциялашган тизимнинг
самарадорлик даражаси қайд этилган.

Калит сўзлар:

Мусулмон Ренессанси, унификация, интеграция, глобаллашув, файласуф,

Жаҳон миқёсида кечаётган глобаллашув, унификация, интеграция жараёнларида миллий

хусусиятлар, миллий маданият ва миллий қадриятлар тизимини билиш, миллий ўзликни англаш, ўз
халқи тарихини билиш, унинг буюк ўтмишини тўғри баҳолаш ва идрок этиш масалалари
долзарблик касб этади.

XXI асрга келиб Шарқ Уйғониш даври - Мусулмон Ренессанси деб ном

олган ўрта асрларда бугунги Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк аллома ва
мутафаккирларнинг жаҳон илм-фани ривожига қўшган бебаҳо ҳиссаси дунё илмий жамоатчилиги
томонидан ҳақли равишда тан олинди”. “Машҳур олим ва файласуф Жон Уильям Дрейпернинг
фикрига кўра, “Ислом даври илмлари ўз интеллектуал таъсирини Европага ўтказди” ҳамда
“Европанинг бугунги улуғ зиёси мусулмонлар ёққан чироқларнинг ёғдусидан майдонга келди”

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Диний- маърифий соҳа

фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 16 апрель ПФ-5416-
сонли Фармонида таъкидланишига кўра, “Улуғ аждодларимиз томонидан яратилган ва бугунги
кунда бутун маърифатли дунёни ҳайратга солиб келаётган илмий мерос фақат бир миллат ёки
халқнинг эмас, балки бутун инсониятнинг маънавий мулки бўлиб, бу бебаҳо бойлик ва янги
авлодлар учун донишмандлик ва билим манбаи, энг муҳими, янги кашфиётлар учун мустаҳкам
замин бўлиб хизмат қилиши шубҳасиздир”. Ўрта асрларда ислом Уйғониш даврида улуғ
аждодларимиз томонидан илм-фан, санъат ва маданият кескин ривожлантирилди.

Натижада математика, астрономия, физика, кимё, геодезия, фармакология, тиббиёт каби

аниқ фанлар билан бир қаторда, тарих, география, фалсафа, маданият ва санъат, архитектура
соҳаларида яратилган буюк илмий ғоя ва кашфиётлар жаҳон илм-фани ва цивилизацияси ривожида
кескин бурилиш ясади. Бинобарин, мана шу бетакрор қадриятлар мажмуи бўлган илмий меросни
ўрганиш, унинг дунё ва ислом цивилизациясида тутган ўрнини мутаносиб баҳолаш ҳамда ёш
авлодларни Учинчи ренессанс тафаккури руҳида тарбия қилиш тақозо этилади.

Ўзбекистон тарихининг биринчи Ренессанси - Сомонийлар даврига тўғри келади. Бу даврда

буюк аждодларимизнинг яратган илмий-фалсафий асарлари ва оламшумул кашфиётлари ислом
цивилизациясига тамал тоши бўлган.

Иккинчи Ренессанс - Амир Темур ва Темурийлар даврига тўғри келади. Нафақат

Мовароуннаҳр, балки бутун Марказий Осиё ўлкалари ўз тараққиётининг янги поғонасига
кўтарилган. Бу даврда давлатчилик асослари такомиллашиб, шаҳарсозлик ва меъморчилик авж
олган, халқаро савдо ва дипломатик алоқалар жадаллашган, илм-фан, маданият ва санъат соҳалари
ривожланган.

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллик тантаналарида Ўзбекистон

Республикаси Президенти: «Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш ўрган ҳозирги замонда
Ўзбекистонда янги бир уйғониш - Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда», - деб
таъкидланади. Бинобарин, умумтаълим мактаблари ўқувчиларида Учинчи Реннесансни яратувчилар
қудратини кўриш ва уларни мана шу руҳда тарбия қилиш зарур.

Жаҳон миқёсида мамлакатимиз Мовароуннаҳр дунё цивилизацияси бешиги, унинг

марказларидан бири сифатида маълум ва машҳурдир. Ислом алломалари, табиий ва ижтимоий
фанлар ривожи бўйича аждодларимиз ноёб ва бой мерос қолдирганлар. Бинобарин,


background image

293

аждодларимизнинг илмлар ривожига доир ёзма меросини ўрганиш, ислом артефактларини қайта
тиклаш, Мовароуннаҳр олимларининг дунё цивилизацияси тараққиётидаги салмоқли ҳиссасини
асослаш зарурият касб этади. Шу билан бир қаторда, бугунги авлодларни Учинчи реннессанс
руҳида тарбия қилиш, ренессанс ғоялари, жумладан илм фанга содиқлик, интеллектуал
сафарбарлик, дунё миқёсидаги янги илмий йўналишлар, жумладан нано технологиялар, ген
инженерияси, ахборот технологиялари, табиий фанларга, хусусан математика, физика, химия,
биологияга бўлган қизиқишни кескин ўстириш ва таъминлаш зарур бўлмоқда. Бунинг учун эса
мактаб ўқувчилари тафаккурида реннессанс тарихи, ғоялари ва мақсадларини адекват тарзда
шакллантириш тақозо этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”,
2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”, 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сон “Ёшларга оид давлат сиёсати
самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини қўллаб қуввватлаш
тўғрисида”ги, 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний
баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга
кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3304-сонли “Ўзбекистон
Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармон ва
Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 сентябрдаги ПҚ -3289-сон “Педагог кадрларни
тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва бошқа меъёрий-хуқуқий
ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу мақола муайян даражада хизмат
қилади.

Мамлакатимизда сўнгги қарийб ўттиз йил давомида туб таълим ислоҳотлари ўтказилди,

таълимга инновацияларни жорий этиш масаласига жуда катта эътибор қаратилди, қатор
монография, китоб, методик манба ҳамда услубий қўлланмалар яратилди, диссертациялар ёқланди.

Таълим ва тарбияда инновацион жараёнлар, мактаб таълими, интерфаол усуллар, маънавий

баркамол шахс тарбияси ва маънавиятни шакллантириш масалаларида А. Мунавваров, М.Иномова,
М.Очилов, Ж.Ғ. Йулдошев, Р.Д.Жўраев, О.Мусурмонова, С.Нишонова, М. Қўронов, Ш.Э.Қурбонов,
Э. Юсупов, X.Шайхова, К.Назаров, У.Махкамов, С.Файзулина, С.Аннамуратова, У.Махкамов, Сафо
Очил, М.Қуронов, М.Имомназаров, К.Назаров, Ш.Қурбонов, В.Каримова, Г.Р.Акрамова,
Г.Н.Наврузова, Н.Ортиқов каби олимлар томонидан “комил инсон” тарбияси, ёшларни маънавий
баркамол қилиб шакллантириш масалалари таҳлил қилинди. Айнан мустақиллик йилларида
болаларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси, одоб-ахлоқ сабоқлари, инсон маънавиятини
шакллантиришнинг педагогик асослари, соғлом турмуш тарзи асослари масалалари А.Мунавваров,
М.О.Иномова, О.Мусурмонова, С.Очил, Г.Б.Шоумаров, Д.Д.Шарипова, Т.А.Эгамбердиева,
М.Қуронов, М.Махмудова, У.Махкамов, З.Х.Қосимова, Ф.Р.Норбоева ва С.Хасанов каби
олимларнинг илмий ишларида тадқиқ этилди.Таълим тизимида тарбиявий ишларнинг илмий-
назарий ва методик асослари мамлакатимизнинг бир қатор педагог олимлари томонидан тадқиқ
этилган. Шахс маънавий-ахлоқий маданияти, оилавий қадриятлар тизими ва унинг критерийлари
(О.Мусурмонова); Шарқ алломалари ижодида комил инсон тарбияси масаласи (С.Нишонова); халқ
педагогикаси мазмуни асосида талаба-ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш тизими хусусиятлари
(М.Махмудова); ёшларни маънавий тарбиялашда миллий қадриятлар ахамияти (М.Иномова); юқори
синф ўқувчиларида аҳлоқий маданият (У. Махкамов); ўқитувчи компетенциясида муаллим одоби
(М.Очилов) каби масалалар шулар жумласидандир.

Хусусан, шахснинг интеллектуал тарбияси масалаларида МДҲ, хусусан Россия,

Тожикистон, Бошқирдистон, Татаристон, Қозоғистон; Қирғизистон, Грузия каби давлатларда
диққатга сазовор тадқиқотлар олиб борилди.

Бизнинг юртимиз Мовароуннаҳрдан бўлган Шарқнинг буюк алломалари,энциклопедик

олимлар Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий (782-847), Абу Наср Фаробий (870-910), Абу Райҳон
Беруний (973-1048), Абу Али ибн Сино (980-1037); муҳаддис, фиқхшунос ва мутасаввуфлар Имом
Бухорий (810-870), Ҳаким Термизий (750/760-869), Имом Замахшарий (1075-1144), Имом
Мотурудий (870-975), Бурҳониддин Марғилоний (1116-1197), Нажмиддин Кубро (1145-1221),
Аҳмад Яссавий (так.1050-1166/7), Юсуф Ҳамадоний (1048-1140), Хожа АбдуҳолиқҒиждувоний (XII
асрнинг биринчи чораги-1220), Хожа Баҳоуддин Нақшбанд (1318-1389), Сўфи Оллоёр (1644- 1721),
туркий тил асосчилари Юсуф Хос Ҳожиб (XI аср), Аҳмад Югнакий (XII-XIII асрлар), Маҳмуд
Кошғарий (XI аср), халқ ардоқлаган шоир Пахлавон Маҳмуд (1247-1325), мутафаккир шоир


background image

294

Алишер Навоий (1441- 1501) кабиларнинг маънавий-ахлоқий қарашларида ҳам бола тарбиясида
ақлни ривожлантириш масалалари муҳимлиги таъкидлаб ўтилган. Ақлий ривожланиш масалалари
Ўрта асрлар Fapб педагогикасида М.Монтень, Я.А.Коменский, Ж.Ж.Руссо, А.Гильвеций, Д.Дидро,
А.Дистервег,И.Г.Песталоцци кабилар томонидан тадқиқот объекти қилиб қўйилган ва уни амалга
оширишнинг усул ва воситалари ўрганилган.

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, хулоса қилиш мумкинки, қўйидаги вазифаларни

амалга ошириш зарурлигини тақозо қилади:

-илмий-педагогик, социологик, фалсафий, тарихий манбаларни қиёсий-типологик таҳлил

қилиш асосида умумтаълим мактаблари ўқувчиларида Учинчи ренессанс тафаккурини
шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари ва амалиётдаги ҳолатини белгилаш;

-умумтаълим мактаблари ўқувчиларида Учинчи ренессанс тафаккурини шакллантиришнинг

стратегиясини ишлаб чиқиш, модернизация қилинган дидактик таъминотнинг самарали эканлигини
исботлаш;

-умумтаълим мактаблари ўқувчиларида Учинчи ренессанс тафаккурини шакллантиришда

миллий таълим тизимининг вазифалари, тизим структураси,мақсадлари ва натижадорлигини
таъминлашнинг шарт-шароитларини, унинг интерфаол метод, шакл, воситаларини аниқлаш;

-умумтаълим мактаблари ўқувчиларида Учинчи ренессанс тафаккурини шакллантиришнинг

экспериментал даражаси ва самарадорлигини белгилаш,илмий асосланган тавсияларни ишлаб
чиқиш ва самарадорлик даражасини далиллаш.

Юқоридаги вазифалар амалга оширилса, у умумтаълим мактаблари ўқувчиларида Учинчи

ренессанс тафаккурини шакллантиришга йўналтирилган таълим жараёнинг мазмунини уни
шакллантиришга хизмат қиладиган инновацион ёндашувлар педагогик тажриба–синовдан
ўтказилиб, ишлаб чиқилган интеграциялашган тизимнинг самарадорлик даражаси белгиланади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Диний- маърифий соҳа

фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 16 апрель ПФ-5416-
сонли Фармони.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг «Қадимий ёзма манбаларни

сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
2017 йил 24 майдаги ПҚ-2995-сон Қарори // Халқ сўзи, - 2017. - 25 май.

3.

Туйчиева Г.У. Ислом даври шеъриятида аруз тизими ва унинг эволюцион тараққиёти.

Филол. Фан.докт. (DSc)... дисс.авт. - Тошкент, 2018. - Б.5

XORIJIY TILLARNI O‘QITISHDA INNOVATSION TEXNOLOGIYALARNI JORIY ETISHNING

AHAMIYATI

Ashurov Shaxobiddin Saidovich

f.f.n, dotsent, SamDCHTI ilmiy

ishlar va innovatsiyalar bo‘yicha prorektor

e-mail: shahobashurov576@gmail.com

Innovatsiyalar turli ko‘rinishga ega. Xususan, ularning asosiy ko‘rinishlari yangi g‘oyalar, tizim yoki

faoliyat yo‘nalishini o‘zgatirishga qaratilgan aniq maqsadlar, noan’anaviy yondashuvlar, odatiy bo‘lmagan
tashabbuslar, ilg‘or ish uslublari kabilar shular jumlasidandir.

Ta’lim tizimida innovatsiya orqali imkon qadar eng yuqori natijaga erishish ko‘zda tutiladi.

Innovatsiyalarning har qanday yangilikdan farqi shundaki, u boshqarish va nazorat qilishga imkon beradigan
o‘zgaruvchan mexanizmga ega bo‘lishi zarur. Barcha sohalarda bo‘lgani kabi ta’limda ham

“innovatsiya

tushunchasi “

novatsiya”, “innovatsiya

” hamda ularning mohiyatini ifodalovchi faoliyat sifatida talqin

qilinadi. Agar faoliyat qisqa muddatli, yaxlit tizim xususiyatiga ega bo‘lib, faqatgina tizimdagi ayrim
elementlarni o‘zgartirishga xizmat qilsa u

novatsiya (yangilanish)

deb yuritiladi. Bordi-yu, faoliyat ma’lum

konseptual yondashuv asosida amalga oshirilib, uning natijasi muayyan tizimning rivojlanishiga yoki uni
tubdan o‘zgartirishga xizmat qilsa, u

innovatsiya (yangilik kiritish)

, deb ataladi

Hayotimizning barcha sohalari kabi ta’lim tizimini ham modernizatsiyalash bugungi kunning eng

dolzarb masalalaridan biri bo‘lib qolmoqda. Innovatsion ta’lim muhitini yaratish, uni xalqaro andozalarga
to‘liq mosligini ta’minlash yoshlarimizni bugungi tez o‘zgaruvchan ijtimoiy hayotga muvaffaqiyatli
ijtimoiylashtirishning muhim omilidir. Zero birinchi Prezidentimiz I.A.Karimov ta’kidlaganidek: “Buning

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Диний- маърифий соха фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги 2018 йил 16 апрель ПФ-5416-сонли Фармони.

Узбекистан Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг «Кадимий ёзма манбаларни саклаш, тадкик ва таргиб килиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида»ги 2017 йил 24 майдаги ПК-2995-сон Карори // Халк сузи, -2017.-25 май.

Туйчиева Г.У. Ислом даври шеъриятида аруз тизими ва унинг эволюцион тараккиёти. Филол. Фан.докт. (DSc)... дисс.авт. - Тошкент, 2018. - Б.5

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов