Тасвирий санъат машғулотларида ранг ҳусусиятлари ва бўёқ турларини ўргатиш

CC BY f
17-20
68
10
Поделиться
Джаббаров, Р., & Зокирова, С. (2021). Тасвирий санъат машғулотларида ранг ҳусусиятлари ва бўёқ турларини ўргатиш. Инновационные подходы к современной науке, 1(1), 17–20. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/approaches_to_modern_science/article/view/3655
Рустам Джаббаров, Ташкентский государственный университет имени Низами университетская педагогика

старший преподаватель

Сарвиноз Зокирова, Ташкентский государственный университет имени Низами университетская педагогика

ученик

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши талабалари ва ўқитувчилари учун мўлжалланган бўлиб, унда тасвирий санъат машғулотларида ранг ҳамда бўёқда ишлашнинг мақсад ва вазифалари, тасвирий санъатни ўқитишнинг педагогик маҳорати каби масалалар хақида боради.


background image

“Замонавий илм-фанга инновацион ёндашувлар ”

Республика илмий-амалий конференция материаллари (Тошкент, 30 август 2021 й.)

17

СЕКЦИЯ №3. БИОЛОГИЯ ФАНЛАРИ /

BIOLOGICAL SCIENCES /

БИОЛОГИЧЕСКИЕ НАУКИ


ТАСВИРИЙ САНЪАТ МАШҒУЛОТЛАРИДА

РАНГ ҲУСУСИЯТЛАРИ ВА

БЎЁҚ ТУРЛАРИНИ ЎРГАТИШ

Рустам Жаббаров,

Низомий номидаги Тошкент давлат

педагогика университети,

катта ўқитувчи,

rustam.jabbarov.82@inbox.ru

Сарвиноз Зокирова,

Низомий номидаги Тошкент давлат

педагогика университети,

талаба.

Aннотация:

Мақолада “Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси” таълим йўналиши

талабалари ва ўқитувчилари учун мўлжалланган бўлиб, унда тасвирий санъат
машғулотларида ранг ҳамда бўёқда ишлашнинг мақсад ва вазифалари, тасвирий
санъатни ўқитишнинг педагогик маҳорати каби масалалар хақида боради.

Калит сўзлар:

Акварель, ахроматик, мастихин, палитра, портрет, жанр,

витраж, багет, натюрморт, рефлекс, спектр, ритм, перспектива.

Бўлажак рассом ёки тасвирий санъат фани ўқитувчиси тасвирий санъатнинг

ифода воситалари ҳақида чуқурроқ маълумотга эга бўлиши, турли бадиий
материалларнинг хусусиятлари ва уларнинг фойдаланиш йўлларнини мукаммал
эгаллаши керак бўлади. Ўқитувчи қалам ва бўёқлар билан тасвирни бажариш
малакаси билан биргаликда, шу соҳада назарий ва амалий билимларни
ўқувчиларга етказа олиши ҳам зарур. Бунинг учун рангтасвир ҳақидаги назарий
ва амалий, методик маълумотларни олийгоҳда билим олиш жараёнида ва ўқув
амалиётларида мукаммал эгаллаб олиши керак бўлади.

Дастлабки амалий вазифа рангларнинг учта хусусияти билан таништиришга

бағишланади яни бир буюмнинг иккинчисидан ранг фарқланиши қуйидагича:
ранг туси оч тўқлиги ва тўйинганлиги. Нарсаларнинг рангларини фақатгина
бирор белги орқали оч тўқлиги ранг тусларидан ёки тўйинганлигидан ёки
бўлмаса ҳар иккала ва учала хусусиятлари билан ҳам ажратишлари мумкин.

Секция №3. Биология фанлари / Biological sciences / Биологические науки


background image

“Замонавий илм-фанга инновацион ёндашувлар ”

Республика илмий-амалий конференция материаллари (Тошкент, 30 август 2021 й.)

18

“Рангтасвир – тасвирланаётган картинадаги барча бўлаклар орасидаги
муносабатларни, уларнинг ёруғлик кучини ва ҳар бир бўлакларни ўзаро
таққослаш натижасида бўёқлар ва нозик фарқлар кучини узоқ вақт кузатиш
орқали борлиқни тўлақонли ифодалаш мумкин” – деб айтган эди К.Ф.Юон.
Рангни кучи (тўйинганлиги) фарқларини ранг нафислиги ёки оч-тўқлиги бўйича
аниқлашдан мушкулроқдир. Ёш рассомлар дастлаб рангларнинг тўйинганлиги
бўйича фарқларини тушунмайдилар (ранглар нафислиги ва унинг соя
ёруғлигини яхши сезадилар). Шу сабабли улар тасвирлаш мобайнида масалан,
яшил рангдаги дарахтлар, ўт-ўланларни айрим қийинчиликларга дуч келадилар.
Улар этюдларидаги дарахтларнинг яшил-баргларини ниҳоятда бўрттириб ёрқин
тасвирлайдилар. Ранглар тўйинганлик жиҳатдан муносабати аниқ берилмаган,
этюдлардаги ёруғлик муҳит таъсирига буйсунмаганлиги яққол кўринади ва у
ҳаққоний рангтасвирга ўхшамайди. Ранг муносабатларини тўғри аниқлаш учун
рангларни учта белгиси бўйича буюмларни бир-бири билан бир вақтда
таққослаш лозим. Бу билан қўйилманинг оч-тўқлиги ва тўйинганлик фарқларини
қайта қабул қилишда асосий ўрин колорит вазифалар эчимига боғлиқ. Манзара
этюдларида масалан осмон ва сувни тасвирлашда асосан рангларнинг оч тўқлиги
ва тўйинганлиги орқали муносабатларни кўрсатишга эришилади. Турли туман
бошқа фаолиятларда (портретда манзарада) тус ва ранглар кучининг аниқ
муносабати ҳаққоний тус муносабатлар қурилишини аниқлайди. Рангнинг
асосий хусусиятларини амалий жиҳатдан билиш учун уларни турли буюмларда
синаб кўриш керак (турли тўйинганликдаги мевалар сабзавотлар рангли
драпировкалар. Ранги туси ва тўйинганлиги жиҳатдан турлича бўлган
буюмларни пухта ўрганиш ва таққослашдан сўнг талабаларга турли ранглар
(қизил кўк яшил ва ҳоказо.) учун тўйинганлик шкаласини алоҳида доғ ёки суртма
сифатида (мой бўёқ палитрасида ёки қоғоз юзасида) бажариши лозим уларнинг
тўйинганлиги энг ёрқиндан бошлаб деярли кулранг нейтрал ранг билан аста
секин пасайиб боради.

Тўйинганлик

– бу кулрангдан рангларнинг нозик фарқланиш даражаси ёки

унинг соф спектр рангларига яқинлашув даражаси.

Рангларнинг турли кучдаги нозик фарқларини амалий тузишда асосий

бўёқларни нейтрал кулранг билан қўшиш натижасида ҳосил қилиш мумкин.
Кулранг бўёғи қанчалик кўп қўшилса масалан яшил бўёққа у кўпроқ нейтрал
тўйингансизроқ бўлади. Кейинги машқларда турли масофадаги фарқланишни
учта ранг хусусиятлари бўйича натурадагига ҳос ҳолда кўрсатиб нарсалар
рангини натуранинг ўзидан кўчириб олиш лозим. Бу нарсаларни олд томондан
ёритиб (дераза томондан) уларда имконият қадар соя ва ёруғ градатсияси
бўлмасдан ясси кўринишлари лозим. Нарсаларнинг қаламтасвири фақатгина
силует тарзида белгиланади ва уларнинг шаклидаги нозик фарқларига эътибор
бермасдан фақатгина ранг фарқларини доғ кўринишида кўрсатиш билан
чегараланиш мумкин. Бу машқлардан ташқари яна унча мураккаб бўлмаган
нейтрал оч кулранг фонда қаламтасвири чизилган натура қўйилмасини (3-та
нарсадан ташкил топган манзара) бажариш лозим. Ёруғликнинг олд томонидан
дераза орқали берилиши олдинги ҳолатда қолади. Бу машқнинг асосий вазифаси
шундан иборатки, деярли бир хил доғ сифатида (нарсалар силуети) нарсалар

Секция №3. Биология фанлари / Biological sciences / Биологические науки


background image

“Замонавий илм-фанга инновацион ёндашувлар ”

Республика илмий-амалий конференция материаллари (Тошкент, 30 август 2021 й.)

19

орасидаги муносабатларни учта ранг хусусиятлари орқали кўрсатишдир.
Рангларнинг табиатда қандай ҳосил бўлиши ва тарқалиши муаммоси қадимдан
олим ва рассомларнинг диққатини тортган. Машҳур олимлар Нютон,
Ломоносов, Гелмголтслар рангларнинг моҳиятини илмий асосда текширганлар.
М.В.Ломоносов фанда биринчи бўлиб асосий рангларни кашф этган. Исаак
Нютон қатор тажрибалар ўтказиб, оқ ёруғликни кўп рангли эканлигини
исботлаган. Экранда спектр рангларини ҳосил қилган. Бунинг учун Нютон қуёш
нурини қора парданинг кичик тирқишидан ўтказиб унинг йўлига уч қиррали
призма қўйган, натижада экранда ҳар хил ранглардан иборат кенг ёруғлик
йиғиндиси ҳосил бўлган. Экранда спектр ранглари пайдо бўлиб, улар қуйидагича
жойлашган: Қизил, сариқ, зарғалдоқ, яшил, зангори, ҳаво ранг ва бинафша
ранглар.

Нютон рангларни физика фани нуқтаи назаридан ўрганган бўлса, немис

шоири ва санъатшуноси И.В.Гётени рангларнинг киши организмига
кўрсатадиган таъсири кўпроқ қизиқтирган. У «Ранглар ҳақидаги таълимот»
номли асарида рангларни илиқ ва совуқ тусларга ажратган. Илиқ (сарғиш, қизил)
ранглар кишида юқори кайфият туйғусини, совуқ (ҳаворанг, яшил) ранглар эса
маюслик туйғусини уйғотиши ҳақида ёзган.

ХIХ асрда немис табиатшунос олими Г.Л.Гелмголтс рангшунослик

назариясида муҳим янгилик яратди. Кўп йиллик тажрибалар асосида хроматик
рангларнинг учта асосий аломати – ранг туси, рангнинг оч-тўқлиги ва
тўйинганлиги асосида туркумлаш зарурлигини кўрсатди. Илмий изланишлар ва
амалиёт жараёнида қатор қонун қоида ишлаб чиқилган бўлиб, талаба ўзининг
ўқув жараёнида ва ижодий ишида уларга амал қилиши шарт. Табиатдаги ранглар
ўз хусусиятига кўра икки турга: ахроматик (рангсиз) ва хроматик (рангли)
хилларга бўлинади. Ахроматик рангларга оқ, кулранг ва қора ранглар киради.
Бошқа ранглар эса хроматик рангларни ташкил қилади. Улар ўзаро
аралаштирилганда эса яна бир қанча тусдаги рангларни ҳосил қилади. Бирор
хроматик рангга очроқ кулранг қўшсак унинг жозибалилиги пасайиб,
нурсизланади. Бу ҳол рангнинг кам тўйинганлигидан, яъни унинг таркибида
бўёқнинг камайганлигидан дарак беради. Демак, рангнинг тўйинганлиги ёки
тўйинмаганлиги деганда кул рангга нисбатан рангдорлик даражаси, тозалигини
тушуниш керак. Ранг доираси икки тенг бўлакка бўлинса, биринчи ярмида қизил,
зарғалдоқ, сарғиш, сариқ ранглар, иккинчи ярмида эса ҳаво ранг, зангори, кўк,
бинафша ранглар жойлашади. Доиранинг биринчи ярмидагилар илиқ ранглар,
иккинчи ярмидаги эса совуқ ранглардир. Бундай номланишга сабаб қизил, сариқ,
зарғалдоқ ранглар оловни, қизиган темирни, чўғни эслатса, ҳаво ранг, зангори,
яшиллар эса музни, сувнинг рангини эслатади. Иккита спектр ранги устма-уст
туширилса, ранглар бир-бирига қўшилиб мураккаб ранг ҳосил бўлади. Қизил
ранг, ҳаво ранг ва бинафша ранглар билан қўшилганда чиройли тусдаги пушти,
тўқ қизил, сапсар рангларни ҳосил қилади. Қўшилганда оқ ранг берадиган
спектрли ранглар қўшимча ёки тўлдирувчи ранглар дейилади. Чунки, улар оқ
ранг ҳосил бўлгунга қадар бир-бирини тўлдиради. Бундай рангларга сариқ, ҳаво
ранг, қизил, зангори, яшил ва бинафша ранглар киради. Бўёқларнинг қўшилиши
билан спектравий рангларнинг қўшилиши орасида фарқ бор. Учта асосий

Секция №3. Биология фанлари / Biological sciences / Биологические науки


background image

“Замонавий илм-фанга инновацион ёндашувлар ”

Республика илмий-амалий конференция материаллари (Тошкент, 30 август 2021 й.)

20

спектравий ранг: қизил, яшил ва ҳаво ранг қўшилганда оқ ранг ҳосил бўлади.
Асосий қизил, сариқ ва ҳаво ранг бўёқлари қўшилишидан эса қора ранг ҳосил
бўлади. Спектрнинг сариқ ва ҳаво ранглари қўшилиши натижасида оқ ранг ҳосил
бўлади. Бироқ сариқ ва ҳаво ранг бўёқларни аралаштирсак яшил ранг ҳосил
бўлади. Демак, иккита рангни оптик аралаштириш натижасида оқ ёки унга яқин
ним кул ранг ҳосил қиладиган ранглар ўзаро тўлдирувчи (қўшимча)
ҳисобланади. Масалан тўқ қизил ва яшил, зангори ва зарғалдоқ, қизил, сариқ,
ҳаво ранг, сарғиш яшил ва бинафша ранглар ўзаро тўлдирувчидир. Кундалик
турмушимизда, ҳаётий тажриба асосида маълум буюм ва нарсаларнинг ўзига хос
ранглари онгимизда сингиб боради (пахта-оқ, ўтлар – яшил, осмон - ҳаво ранг,
денгиз – кўк ва бошқалар). Бу ранглар буюм ва нарсаларнинг шахсий ранги
ҳисобланади. Аммо, буюм ва нарсалардаги шахсий ранг турли ёруғлик
таъсирида ўзаро ўзгарувчан бўлади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Абдирасилов, С., Толипов, Н., & Орипова, Н. (2019). Рангтасвир.

Дарслик-Т., Инновация-Зиё

.

2.

Абдирасилов, С. Ф. (2016). Художественные традиции как основа

профессионального мастерства.

Наука и образование сегодня

, (2 (3)).

3.

Talipov, N. X., & Aliev, N. S. (2021). The importance of perspective in

teaching art to future fine arts teachers.

Asian Journal of Multidimensional Research

(AJMR)

,

10

(2), 97–103 Б.

4.

Джаббаров, Р. (2021). Sharq uyg ‘onish davri yetuk san’atkori buyuk

miniatyurachi musavvir Kamoliddin Behzod ijodi ta’sirida yuzaga kelgan o ‘ziga xos
yo ‘nalish.

Общество и инновации

,

2

(5/S), 59–67 Б.

5.

Zokirova, S. (2021). KAMOLIDDIN BEHZOD IS A GREAT ARTIST.

Збірник наукових праць ΛΌГOΣ

.

6.

Jabbarov, R., & Rasulov, M. (2021). FURTHER FORMATION OF

STUDENTS'CREATIVE

ABILITIES

BY

DRAWING

LANDSCAPES

IN

PAINTING.

Збірник наукових праць ΛΌГOΣ

.

Секция №3. Биология фанлари / Biological sciences / Биологические науки

Библиографические ссылки

Абдирасилов. С., Толилов. Н.. & Орипова. Н. (2019). Рангтасвир. Дарслик-Т, Инновация-Зиё.

Абдирасилов. С. Ф. (2016). Художественные традиции как основа профессионального мастерства. Наука и образование сегодня. (2 (3)).

Talipov. N. X.. & Aliev. N. S. (2021). The importance of perspective in teaching art to future fine arts teachers. Asian Journal of Multidimensional Research (AJMR), 70(2), 97-103 Б.

Джаббаров. P. (2021). Sharq uyg ‘onish davri yetuk san atkori buyuk miniatyuiaclu musawir Kamoliddin Behzod ijodi ta’sirida yuzaga kelgan о ‘ziga xos yo ‘nalish. Общество и инновации, 2(5/S). 59-67 Б.

Zokirova. S. (2021). KAMOLIDDIN BEHZOD IS A GREAT ARTIST. 36ipnuK наткових працъ ЛОГОХ.

Jabbarov. R.. & Rasulov. M. (2021). FURTHER FORMATION OF STUDENTS'CREATIVE ABILITIES BY DRAWING LANDSCAPES IN PAINTING. 36ipnuK наукових працъ ЛОГОЕ.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов