Устоз ҳаёт йўлларини ёритгувчи нур

2
3
Поделиться
Нуриддинова M. (2022). Устоз ҳаёт йўлларини ёритгувчи нур. in Library, 22(3), 19–21. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/14032
М Нуриддинова, Узбекский государственный университет физического воспитания и спорта

доктор философии в педагогических науках

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Оламнинг гултожи инсон бўлса, инсонларнинг буюги, аввало, ибратли ота-она,  сўнгра  устоз-мураббийлардир.  Инсон  борки,  ўзига  таълим  берган, қўлига дунёнинг маънавиймаърифий дурдоналари хазинасини очувчи билим калитини тутқазган зотни “устоз” деб улуғлайди.  Оламдаги барча яхшилик, илму маърифат, меҳр-саховат отадай улуғ зотлар туфайлидир.


background image

19

За это стоит выпить национальное вино!

На радость всем хорошим людям

На радость тем, кто любит Вас

Не в показуху, без прикрас

От лица Московского педагогического

государственного университета, института физической культуры,

спорта и здоровья. д.п.н., профессор, мастер спорта СССР

ИВАНКОВ ЧИНГИС ТАГИРОВИЧ

УСТОЗ ҲАЁТ ЙЎЛЛАРИНИ ЁРИТГУВЧИ НУР

Оламнинг гултожи инсон бўлса, инсонларнинг буюги, аввало, ибратли

ота-она, сўнгра устоз-мураббийлардир. Инсон борки, ўзига таълим берган,
қўлига дунёнинг маънавий-маърифий дурдоналари хазинасини очувчи билим
калитини тутқазган зотни “устоз” деб улуғлайди. Оламдаги барча яхшилик,
илму маърифат, меҳр-саховат отадай улуғ зотлар туфайлидир.

Ана шундай устоз мураббийлардан бири – педагогика фанлари доктори,

профессор, 1-даражали “Соғлом авлод учун” ордени соҳиби, халқ таълими
ҳамда олий таълим аълочиси, собиқ Иттифоқ халқ маорифи аълочиси, меҳнат
ва спорт фахрийси, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг толмас
тарғиботчиси Талъат Усмонхўжаев ҳақида кўп гапларни айтиш мумкин.

Қутлуғ ёшни қаршилаган устоз бир неча фарзандларнинг падари

бузруквори, ўнлаб набиралари ва эвараларининг севимли бобожонисидир.
Қарийб 60 йил ўз касбини улуғлаган Талъат Саидович Усмонхўжаевда спортга
бўлган қизиқишни 1-синфда ўқиб юрган кезларидаёқ жисмоний тарбия
ўқитувчиси Сурен Жавадов уйғотган эди.

У ўша пайтда пойтахтнинг Бешёғоч даҳасидаги 90-мактабда спорт

гимнастикаси билан астойдил шуғуллана бошлади. Сўнг Ўзбекистон давлат
жисмоний тарбия техникумини гимнастика бўйича тамомлаб, 1952 йилда
Москвадаги марказий жисмоний тарбия институтига ўқишга юборилди.
Институтни жисмоний тарбия ва спорт – баскетбол мутахассислиги бўйича
тугатиб, 1955 йилда Ўзбекистонда эндигина очилган Ўзбекистон давлат
жисмоний тарбия институтининг Спорт ўйинлари кафедрасида ўзининг
педагогик фаолиятини бошлаган.

Устоз мазкур олий таълим даргоҳида спорт соҳаси учун миллий

кадрларни етиштириш борасида кўплаб хайрли ишларни амалга оширди.
Иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлади. Ўша вақтда спорт
турларига, жумладан, баскетболга оид барча дарслик ва қўлланмалар рус
тилида бўлганлиги боис Т.Усмонхўжаев уларни ўзбек тилига таржима қилди.

Болалар жисмоний тарбияси, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш,

ёш физиологияси, айниқса, миллий ҳаракатли ўйинлар Т.Усмонхўжаевнинг


background image

20

изланишлари объектига айланди. Натижада бундан 50 йил олдин устознинг
“Ҳаракатли ўйинлар” номли биринчи китоби чоп этилди. Кейинчалик “1001
ҳаракатли ўйинлар”, “500 ҳаракатли ўйин”, “Кичкинтойлар учун 200
ҳаракатли ўйинлар”, “Гимнастика ва массаж”, “Мактабгача таълим
муассасалар учун жисмоний тарбия” китоблари нашр қилинди.

Республикамиз мустақилликка эришгач, барча соҳалар қатори таълим

соҳасига ҳам катта эътибор қаратилди. Жисмоний тарбия ва спорт
йўналишида илмий ишларни олиб бориш, унинг натижаларини амалиётга
татбиқ этиш борасида кенг имкониятлар юзага келди.

Ўзининг илмий-педагогик фаолиятини мамлакатимизда болалар ва

ўсмирлар спорти, жисмоний маданият, жисмоний тарбиянинг назарий ва
амалий жиҳатларини асослаб беришга, соҳани сифатли ўқув-методик
адабиётлар билан таъминлашга қаратиб, мамлакатимиз узлуксиз таълим
тизимининг барча турлари учун жисмоний тарбия бўйича методик
қўлланмалар, 5-6; 7-8; 9-10 ва 11-синф ўқувчилари учун дарслик ва ўқув
қўлланмалари, лицей ва коллежлар учун “Жисмоний тарбия” дарслиги,
“Жисмоний тарбия назарияси ва услубияти”, болалар ва ўсмир-ўспирин ёшлар
спорти назарияси ва услубиёти бўйича ўқув қўлланмаларини яратди.

Устозимиз 1968 йилда Москва шаҳридаги Медицина фанлари

академияси педиатрия институтида “Ёш спортчи сузувчиларнинг иссиқ иқлим
Ўзбекистон шароитида мускул иши фаолияти” мавзуида биология фанлари
бўйича номзодлик диссертациясини ҳимоя қилиб, Ўзбекистонга қайтиб келди
ва Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг жисмоний
тарбия бўлимида ишни давом эттирди.

1976–80-йилларда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика

институти (ҳозирги университет) жисмоний тарбия ва спорт кафедрасида
мудирлик лавозимида ишлаб, жадал амалий-педагогик фаолият олиб борди ва
ўзининг ташкилотчилик компетенцияларини кўрсатди. Натижада Талъат
Саидовичнинг саъй-ҳаракатлари натижаси ўлароқ, институт раҳбарлари
Ҳ.Турсунов, С.Саидаматовларнинг қўллаб-қувватлаши ёрдамида спорт соҳаси
бўйича институт Республика Олий таълим муассасалари ичида 14-ўриндан 3-
4-ўринларга кўтарилишга муваффақ бўлди.

Т.С.Усмонхўжаев ўз устида ишлаш, илмий салоҳиятини янада ошириш

мақсадида 1980–1992-йилларда Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон
Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида бўлим мудири лавозимида
ишлаб, москвалик устозлари – педагогика фанлари докторлари, профессорлар
В.П.Филин ва В.И.Лях ёрдамида “Болаларни ҳаракат фаолликлари билан
боғлиқ тарзда жисмоний камолотга етказишнинг илмий-педагогик асослари”
мавзусида докторлик диссертациясини тайёрлади ҳамда уни 1995 йилда
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги
ихтисослаштирилган кенгашда муваффақиятли ҳимоя қилди.

Т.С.Усмонхўжаев илмий-педагогик фаолият билан бирга жамоат

ишларида ҳам баракали меҳнат қилди. Жумладан, узоқ йиллар давомида
Москвада чиқадиган “Физкультура в школе” журналига Ўзбекистондан вакил,


background image

21

таҳрир ҳайъати аъзоси сифатида 20 йилдан ортиқ давр оралиғида журналда
Ўзбекистон мактабларидаги жисмоний тарбия масалалари бўйича 50 дан
ортиқ мақола чоп этилишига эришди.

Т.С.Усмонхўжаев соҳа учун юқори малакали илмий-педагогик кадрлар

тайёрлаш борасида ҳам баракали фаолият олиб борди. 60 йиллик илмий-
педагогик фаолияти давомида олим ўз шогирдлари билан биргаликда қирқдан
ортиқ монография, ўқув қўлланмалари, тавсияномалар яратиб, 20 та фан
номзоди ва 3 нафар фан докторларининг тадқиқотларига илмий раҳбарлик
қилди. Талъат Усмонхўжаев унутилиб бораётган миллий спорт турлари,
ҳаракатли ўйинларни қайта тиклаш, оммалаштириш борасида ҳам самарали
фаолият олиб борди. Бевосита унинг ташаббуси билан юртимизда миллий ва
ҳаракатли ўйинлар бўйича анжуман ва фестиваллар ўтказилиб, Талъат
Саидович уларда фаол иштирок этиб келади. Жумладан, устоз “Чўпон”,
“Бўрон”, “Чиллак”, “Қараб теп”, “Отиб қочар” каби тарихий миллий ҳаракатли
ўйинларни тиклаш ва миллий спорт турларига яна ҳам яқинлаштиришга ҳам
ўзининг беқиёс ҳиссасини қўшди.

Профессор Т.Усмонхўжаевнинг мамлакатимизда болалар ҳамда

ўсмирлар спортини ривожлантириш борасидаги фидокорона меҳнати
ҳукуматимиз томонидан муносиб тақдирланди. У 1999 йилда 1-даражали
“Соғлом авлод учун” ордени билан, шунингдек, ўрта махсус касб-ҳунар ва
халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан
мукофотланган.

Ҳар бир халқ, ҳар бир миллат энг аввало баркамол авлодни тарбиялаш,

соғлом фарзандларни асраш ҳақида қайғуради. Республикамизда баркамол,
жисмонан соғлом авлодни тарбиялаш ишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган,
ўз касбининг ҳақиқий фидойиси профессор Талъат Усмонхўжаевни муборак
90 ёш билан табриклаб, эзгу ишларига ривож ва соғлик-саломатлик тилаймиз.

Муяссар НУРИДДИНОВА,

педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори













Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана