Сурункали гепатит билан касалланган беморларда тиш олингандан кейинги асоратларнинг олдини олиш ва даволаш

CC BY f
62-68
7
2
Поделиться
Рахматуллаева O., & Шомуродов K. (2022). Сурункали гепатит билан касалланган беморларда тиш олингандан кейинги асоратларнинг олдини олиш ва даволаш. in Library, 22(2), 62–68. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/14886
О Рахматуллаева, Ташкентский государственный стоматологический институт

Кандидат наук

К Шомуродов, Ташкентский государственный стоматологический институт

Доктор технических наук, доцент

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Стоматология соҳасида, жумладан жарроҳлик стоматология йўналиши бўйича ўтказилган кўп сонли тадқиқотларга қарамасдан, тиш олингандан кейинги яллиғланиш асоратларининг этиология ва патогенези охиригача аниқланмаган. Бу эса тиш катакчасининг битиш жараёнини ва суяк тўқимасининг меъёрий шаклланишини секинлаштиради. Шу билан бирга ёндош касаллиги бор беморларда тиш катакчасининг битиши ҳам турли ҳил асоратларни келиб чиқишига сабаб бўлади. ЖССТнинг янги ҳисоботларига кўра, “...бутун дунё бўйлаб В ва C сурункали гепатит билан 354 миллион киши касалланган. Европа минтақасида жигар циррози ва саратонининг асосий сабабчиси бўлган В ва C турдаги гепатит билан мос равишда 14 ва 12 миллион киши яшайди...” . Ҳозирги вақтда нафақат тиббий, балки ижтимоий жиҳатдан ҳам глобал муаммолардан бирини жигарнинг вирусли касалликлари ҳисобланади. Аввало, бу ўтказилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан, вирусли гепатитнинг сезиларли даражада тарқалганлиги билан боғлиқ. Замонавий жарроҳлик стоматологиясининг долзарб муаммоси бўлиб, сурункали гепатит билан касалланган беморларда тиш олингандан кейин профилактика ва даволаш усулларини такомиллаштириш ҳисобланади.

Похожие статьи


background image

Integrative dentistry and maxillofacial surgery

Volume 1, Issue 2, 2022

https://idmfs.scinnovations.uz

62

УДК: 616.314-089.87:616.36-002.2]-06-08/084

Сурункали гепатит билан касалланган беморларда тиш олингандан

кейинги асоратларнинг олдини олиш ва даволаш

Рахматуллаева О.У.

1

, Шомуродов К.Э.

2

1

PhD. Тошкент давлат стоматология институти.

2

DSc, доцент. Тошкент давлат стоматология институти.

https://orcid.org/0000-0002-9834-4965

Резюме.

Стоматология соҳасида, жумладан жарроҳлик стоматология йўналиши бўйича ўтказилган кўп сонли

тадқиқотларга қарамасдан, тиш олингандан кейинги яллиғланиш асоратларининг этиология ва патогенези охи-

ригача аниқланмаган. Бу эса тиш катакчасининг битиш жараёнини ва суяк тўқимасининг меъёрий шаклланишини

секинлаштиради. Шу билан бирга ёндош касаллиги бор беморларда тиш катакчасининг битиши ҳам турли ҳил

асоратларни келиб чиқишига сабаб бўлади. ЖССТнинг янги ҳисоботларига кўра, “...бутун дунё бўйлаб В ва C сурун-

кали гепатит билан 354 миллион киши касалланган. Европа минтақасида жигар циррози ва саратонининг асосий

сабабчиси бўлган В ва C турдаги гепатит билан мос равишда 14 ва 12 миллион киши яшайди...” . Ҳозирги вақтда

нафақат тиббий, балки ижтимоий жиҳатдан ҳам глобал муаммолардан бирини жигарнинг вирусли касалликла-

ри ҳисобланади. Аввало, бу ўтказилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан, вирусли гепатитнинг сезилар-

ли даражада тарқалганлиги билан боғлиқ. Замонавий жарроҳлик стоматологиясининг долзарб муаммоси бўлиб,

сурункали гепатит билан касалланган беморларда тиш олингандан кейин профилактика ва даволаш усулларини

такомиллаштириш ҳисобланади.

Калит сўзлар:

гепатит, тиш олиш, асоратлар, даволаш.

Иқтибос келтириш учун:

• • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • •

Рахматуллаева О.У., Шомуродов К.Э.

Сурункали гепатит билан касалланган беморларда тиш олингандан

кейинги асоратларнинг олдини олиш ва даволаш.

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая

хирургия.

2022;1(2):62–68.

https://doi.org/10.57231/j.idmfs.2022.1.2.009

OPEN

ACCESS

Prevention and treatment of complications after tooth extraction in patients

with chronic hepatitis

Rakhmatullayeva O.U.

1

, Shomurodov K.E.

2

1

PhD. Tashkent State Dental Institute.

2

DSc, docent. Tashkent State Dental Institute.

https://orcid.org/0000-0002-9834-4965

Abstract.

Despite a large number of studies conducted in the field of dentistry, including in the field of surgical

dentistry, the etiology and pathogenesis of inflammatory complications after tooth extraction have not been fully

determined. This slows down the healing process of the hole and the normal formation of bone tissue. At the same time,

the occurrence of complications is facilitated by the presence of concomitant pathology in patients. According to new

WHO estimates, "... there are 354 million people worldwide living with chronic hepatitis B and C. In the European region,

14 and 12 million people live with hepatitis B and C – one of the main causes of cirrhosis and liver cancer, respectively

...". Currently, viral liver diseases are one of the global problems not only of a medical, but also of a social nature. First of

all, this is due to the significant prevalence of viral hepatitis, despite preventive measures. An urgent problem of modern

surgical dentistry is the improvement of methods of prevention and treatment after tooth extraction in patients with

chronic hepatitis.

Keywords:

hepatitis, tooth extraction, complications, treatment.

For citation:

• • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • • •

Rakhmatullayeva O.U., Shomurodov K.E.

Prevention and treatment of complications after tooth extraction in patients

with chronic hepatitis.

Integrative dentistry and maxillofacial surgery.

2022;1(2):62–68.

https://doi.org/10.57231/j.idmfs.2022.1.2.009

Мавзунинг долзарблиги

Дунёда гепатит билан касалланган беморлар-

да касалликни олдини олиш ва даволаш усулла-

рини ўрганиш мақсадида кўплаб илмий тадқиқот-

лар олиб борилмоқда. Бугунги кунга келиб, вирус

этиологияли жигар касаллиги билан касалланган

беморларда энг кўп бажариладиган жарроҳлик

операциясидан бири тишларни олишдир, шу-

нинг учун оғиз бўшлиғидан энг кўп қон кетишлар

ушбу жарроҳлик амалиётидан кейин кузатилган.

Шунингдек, вирус этиологияли жигар касаллиги

билан касалланган беморларга жарроҳлик сто-

матологик ёрдам кўрсатиш сезиларли қийинчи-

ликларни келтириб чиқариши ва кўпчилик сто-

матологлар орасида хатар туғдириши сабабли,

ўз вақтида амалга оширилмайди. Шу билан бирга,

https://doi.org/10.57231/j.idmfs.2022.1.2.009


background image

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия

Том 1 | Выпуск 2 | 2022

63

стоматологик ёрдам кўрсатиш муддатлари, бун-

дай беморларни даволаш усули ва тактикасини

танлаш бўйича ҳали ҳам аниқ бир фикр мавжуд

эмас. Тиш олингандан кейин кузатиладиган қон

кетишлар касалликнинг энг кенг тарқалган асо-

ратларидан биридир. Унинг интенсивлиги микро-

циркулятор типдаги кичик геморрагиялардан до-

имий профузор қон кетишларгача намоён бўлади.

Вирусли гепатит билан касалланган беморларга

стоматологик жарроҳлик ёрдамини кўрсатиш

тиббиёт фани ва амалиётининг долзарб муаммо-

ларидан бири бўлиб қолмоқда.

Мамлакатимизда бугунги кунда жарроҳлик

стоматологиясида эришилган муваффақиятларга

қарамай, вирусли гепатит билан касалланган бе-

морларнинг реабилитацияси муаммоси тўлиқ ўр-

ганилмаган. Бу борада “...тиббий ёрдамнинг сама-

радорлиги, сифати ва оммабоплигини ошириш,

шунингдек, тиббий стандартлаштириш тизимини

шакллантириш, ташхис қўйиш ва даволашнинг

юқори технологик усулларини жорий этиш, па-

тронаж хизмати ва диспансеризациянинг сама-

рали моделларини яратиш орқали соғлом тур-

муш тарзини қўллаб-қувватлаш ва касалликларни

профилактика қилиш...” каби вазифалар белгилан-

ган. Ушбу вазифалар ўтказилаётган жарроҳлик

амалиётларни яхшилаш мақсадида асоратларни

даволаш ва олдини олишнинг замонавий усул-

ларига комплекс ёндашиш каби устувор йўнали-

шларни белгилайди.

Тадқиқотнинг мақсади

Cурункали гепатит билан касалланган бемор-

ларда тишлар экстракциясидан кейинги эрта асо-

ратларни олдини олиш бўйича таклиф ва тавсия-

лар ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқотнинг вазифалари

сурункали вирусли гепатит билан касаллан-

ган беморларда тиш олингандан кейинги юз - жағ

соҳаси атроф тўқималарининг яллиғланиш жара-

ёнларини юзага келиши ва патологик жараёнлар

хусусиятларини ретроспектив таҳлилини ўтка-

зиш;

сурункали гепатит билан касалланган бемор-

ларда оғиз бўшлиғининг стоматологик ҳолатида-

ги ўзгаришларга бахо бериш;

жарроҳлик амалиётидан олдин ва кейинги дав-

рларда гемостаз тизимининг турли кўрсаткичла-

ри динамикасини қиёсий таҳлилини ўтказиш;

гепатит касаллиги бўлган беморларда тиш

олингандан кейин яллиғланиш жараёнларини

даволаш услубини ишлаб чиқиш ҳамда тиш олиш

амалиётидан сўнг геморрагик асоратларни ол-

дини олиш ва даволашдаги турли ҳил воситалар-

нинг самарадорлигини солиштирма баҳолаш.

Сурункали гепатит билан касалланган бемор-

ларда энг кўп бажариладиган жарроҳлик амали-

ётлардан бири тиш олиш операциясидир. 75 та

беморда тишларини олиш жаррохлик амалиёти

ўтказилди.

Сурункали вирусли гепатит билан касалланган

беморларнинг назорат ва асосий гуруҳларида

тиш олиш учун кўрсатмалар: сурункали перио-

донтит, сурункали периодонтитнинг зўриқиши,

сурункали пародонтитнинг зўриқиши, шунингдек,

жағнинг ўткир йирингли периостити (1-расм).

Тиш олиш операцияси босқичларининг кет-

ма-кетлиги (айланма боғламнинг сепарация-

си, қисқичларни жойлаштириш, йўналтириш ва

маҳкамлаш, тишни чиқариш, қирраларни яқин-

лаштириш) жигар касаллиги бўлмаган беморлар-

да тиш олиш операцияси босқичлари кетма-кет-

лигидан фарқ қилмади.

Вирус этиологияли сурункали жигар касалли-

ги билан касалланган беморларда юз-жағ соҳа-

сида жарроҳлик операцияларининг табиати ва

ҳажми, шунингдек, режали жарроҳлик даволаш-

ни ўтказиш муддатлари бемор ҳолатининг оғир-

лигига ва ўтказиладиган даволашнинг тавсифига

боғлиқ. Яллиғланиш асоратларини олдини олиш

учун антибиотикли терапия, десенсибилизация-

ловчи терапия ва оғриқсизлантириш ўтказилди.

Операциядан олдин беморларда қон ивиш ти-

зими кўрсаткичларининг текшируви ўтказилган.

Қоннинг ҳужайравий таркибига алоҳида эътибор

қаратилди: эритроцитлар, лейкоцитлар, тромбо-

цитлар сони, шунингдек, биокимёвий қон таҳлили

ва кенгайтирилган коагулограммага [7].

Бир-бирига боғлиқ бўлмаган иккита гуруҳни

меъёрий тақсимотга эга бўлган миқдорий белги-

лари бўйича таққослаш Стьюдент t – мезони ёрда-

мида ўтказилди. Иккита гуруҳниг миқдорий бел-

гиларини таққослаганда параметрик бўлмаган

статистик усуллар, яъни Mann-Whitney U тести

қўлланилди. Барча ҳолатларда фарқлар р<0,05

даражасида бўлганда статистик аҳамиятли деб

ҳисобланди.

Маълумки, вирус этиологияли сурункали жи-

гар касалликлари билан бирга учрайдиган сим-

птомлар бўлиб, юмшоқ танглайда кўпроқ намо-

ён бўладиган қон-томирлардаги ўзгаришлар ва

геморрагик бузилишлар ҳисобланади [11,15].


background image

Integrative dentistry and maxillofacial surgery

Volume 1, Issue 2, 2022

https://idmfs.scinnovations.uz

64

1-расм.

Беморларнинг тиш олиб ташлаш учун мурожаат қилган тиш кассаликлари.

2-расм.

Вирусли жигар зарарланиши бўлган текширилган беморларда субъектив шикоятлар ва кли-

ник кўринишлар

0

5

10

15

20

25

30

35

40

Контрол гурух
Қиёсий гурух

Қон-томирларининг бузилиши – милкларнинг

қонаши, геморрагиялар ҳам кузатилади. Гингивит,

пародонтит ҳам ривожланиши мумкин.

Текширувда беморлар гиперемия, шиш, милк-

ларнинг қонаши ва тишларнинг ҳаракатчанлиги-

га шикоят қилишди (2-расм).

Ушбу диаграмманинг таҳлили шуни кўрсатади-

ки, гепатит билан касалланган беморларнинг ак-

сарияти гиперемия (65%), оғиз бўшлиғи шиллиқ

қаватининг қонаши (57%), тишларнинг қимирла-

ши (37%), оғиз қуриши (22%), емирилган тишлар-

нинг мавжудлиги (19%) ва оғиздаги тахирликка

(14%) шикоят қилишган[10].

Бемор томонидан тишлар ва оғиз бўшлиғи

аъзоларининг индивидуал парваришлаш ҳола-

тини баҳолаш учун биз оғиз гигиенаси ҳолатини

аниқладик (3-расм).

Сурункали вирусли гепатит билан касалланган

беморларда яхши гигиеник кўрсаткич – 0%, қо-

ниқарли – 27%, қониқарсиз – 46%, ёмон – 17% ва

жуда ёмон 10%да қайд этилди. Соғлом шаҳсларда

гигиеник индекс кўрсаткичлари яхши – 54%, қо-

ниқарли – 37%, қониқарсиз – 6%, ёмон – 2% ва

жуда ёмон – 1% бўлган.

Кузатувнинг турли кичик гуруҳлари беморла-

рининг оғиз бўшлиғи холати ва гигиенасини ўр-

ганишда, соматик муаммоларнинг мавжудлиги

ёки йўқлигига боғлиқлиги ҳақида хулоса қилиш

мумкин. Гепатит билан касалланган беморларни

соматик жиҳатдан соғлом тадқиқот гуруҳи билан

солиштирганда уларнинг оғиз бўшлиғидаги ти-

шлари ва милклари саломатлиги ёмон сифатига

эга эди. Бу хақиқат жигар касалликларини ти-

шлар, милклар ва умуман оғиз бўшлиғи ҳолатига

таъсирини кўрсатади [1].

Вирус этиологияли сурункали жигар касаллиги

билан касалланган беморларнинг оғиз бўшлиғи

шиллиқ қаватида аниқланган ўзгаришлар ушбу


background image

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия

Том 1 | Выпуск 2 | 2022

65

2-расм.

Вирусли жигар зарарланиши бўлган текширилган беморларда субъектив шикоятлар ва кли-

ник кўринишлар

4-расм.

Тиш олишдан олдин вирусли гепатит билан касалланган беморларда тромботцитлар функцио-

нал ҳолатининг кўрсаткичлари

тоифадаги беморларда стоматолог томонидан

фаол диспансер текшируви ва кузатуви зарурли-

гидан далолат беради [5]. Вирус этиологияли су-

рункали жигар касаллиги бўлган беморларда сто-

матологик касалликларини профилактикаси ўз

ичига оғиз бўшлиғининг мажбурий санациясини,

одонтоген инфекциянинг сурункали ўчоқларини

даволаш, оғиз бўшлиғининг малакали гигиенаси,

шифокор-стоматологга 6 ойда 2 марта ташриф бу-

юриш орқали диспансер кузатувини олади.

Сўнгги пайтларда тадқиқотчилар томонидан

қон-томирлар эндотелийсининг функционал ҳо-

латини баҳолашга ва гемостазни маҳаллий ре-

гуляциясида унинг ролини ўрганишга қизиқиш

ортди, чунки тиш олиш жараёнида қон-томир

эндотелийсининг ҳар қандай шикастланиши қон

лахтакларини шаклланишини бошланишига рағ-

батлантирувчи омил ҳисобланади[6]. Маҳаллий

даражада шаклланаётган лахтак қон-томир дево-

рининг узлуксизлигини тиклаш, қон йўқотилиши-

ни чеклаш ва ярани битиши учун зарурдир. Қон

ивиш тизимининг кўплаб омиллари эндотелий

ва жигарда синтезланишини ҳисобга олиб, биз

вирусли гепатит билан касалланган беморларда

эндотелиал дисфункция ҳолатини тиш олишдан

олдин баҳолашга қарор қилдик (4-расм).

Вирусли гепатит билан касалланган беморлар-

да тиш олишдан олдин биз тромбоцитларнинг

агрегацион фаоллигини AДФ (Тма) индуктори

таъсирига 45% га ошганини қайд этдик. Вирусли

гепатит билан касалланган беморларда биз то-

монимиздан кузатилган рекальцификациянинг

фаоллик вақтини (АВР) 37% га узайиши қон ивиш

тизимининг плазма омилларини (XII, XI, XIII) етиш-

мовчилигини акс эттиради ва гипокоагуляция ҳо-

латини кўрсатади[4]. Мазкур фонда фибриноген-

ни истеъмол қилинишининг коагулопатияси қайд

этилган.

Жарроҳлик амлиётидан олдин ўтказилган

қамровли текширувлар, жумладан фибринолиз-

нинг асосий таркибий қисмлари ва қон ивиш ти-

зимининг тромбозини бир вақтнинг ўзида ташҳис-

лаш, гемостаз ҳолатининг умумий тасвирини

бериш ва беморларнинг ушбу гуруҳида асорат-


background image

Integrative dentistry and maxillofacial surgery

Volume 1, Issue 2, 2022

https://idmfs.scinnovations.uz

66

5-расм.

Вирусли гепатит билан касалланган беморларда тиш олишдан олдин антипротеазлар ва

ёпишқоқ пептидларнинг кўрсаткичлари

ларни олдини олишга қаратилган профилактика

чораларини амалга ошириш имконини беради[5].

Тромбоз ривожланиш хавфини аниқлаш учун биз

Виллебранд омилининг фаоллигини, протеин C

даражасини, антитромбин-III ва макроглобулин

альфа-2 таркибини ўргандик. Шуни таъкидлаш ке-

ракки, юқори санаб ўтилган гемостазнинг барча

бузилишлари ҳар доим ҳам ўз-ўзидан қон кети-

шларга олиб келмайди (5-расм).

6-расмда кўрсатилганидек, вирусли гепатит

билан касалланган беморларда қиёсий гуруҳга

нисбатан антитромбин III фаоллигини статистик

жиҳатдан аҳамиятли пасайиш кузатилади, бу эн-

дотелиал ҳужайралар томонидан унинг ажрали-

шини пасайишини шунингдек, томирлар эндоте-

лийсининг антикоагулянт фаоллиги индексини

акс эттиради. Томирлар шикастланганида ва эн-

дотелий дисфункцияда қон лахтагини ҳосил қи-

лиш ва қон йўқотилишини олдини олиш мақсади-

да организм бир қатор коагуляцион омилларни

фаоллаштиради[8]. Антитромбин III бу жараённи

тартибга солишга ёрдам беради – у бир нечта

коагуляцион омилларнинг, жумладан тромбин,

ҳамда ортиқча тромбларни шаклланишига йўл

қўймаслик учун мўлжалланган Х, IX ва XI омил-

ларнинг таъсирини секинлаштиради. Шу билан

бирга, антитромбин III даражасининг пасайиши

гемостаз тизимининг фаоллашиши оқибатида

ушбу антикоагулянтни сарфланишини кўрсатади,

бу ўз навбатида тромбоз юзага келиш хавфидан

далолат беради. Шундай қилиб, сурункали вирус-

ли жигар патологияси бўлган беморлар гемостаз

тизимининг барча бўғинларига таъсир қилувчи

турли хил гемостатик нуқсонларга эга. Бундай бе-

морлар гемостатик мувозанатни сақлашнинг тор

диапазонига эга ва мавжуд мувозанат осонгина

гипо ёки гиперкоагуляцияга айланиши мумкин.

Маълумки, ИЛ-1 ва ИЛ-6 кўплаб маҳаллий ва

тизимли яллиғланиш реакцияларининг намоён

бўлишида иштирок этади. ИЛ-6 ўткир фаза оқ-

сили бўлиб, шу билан бирга ўзи жигарда ўткир

фаза оқсилларининг синтезини чақиради. ИЛ-6

сурункали яллиғланиш жараёнларини зўриқи-

шига ва ўткир босқичини сурункаланишига олиб

келади. У қонда ҳар қандай яллиғланиш жара-

ёнларида ошади [12,13,14]. Сурункали вирусли

гепатит билан касалланган беморларда яллиғла-

нишга қарши ИЛ-6 цитокинларининг концентра-

цияси аниқланганда назорат гуруҳига нисбатан

ҳаққоний даражада ошгани қайд этилди. Агар

ИЛ-6 тўқималар яллиғланиши ва некрозига жаво-

бан фаоллашган макрофаглар томонидан синтез

қилинишини ҳисобга олсак, унинг юқори кўр-

саткичлари беморларнинг ушбу гуруҳида тиш

олиш вақтида сурункали вирусли патологиянинг

зўриқишини тасдиқлайди (6-расм).

Диаграммада келтирилган тадқиқотлар нати-

жаларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, гепа-

тит билан касалланган беморларда тиш олишдан

олдин ИЛ-1 цитокин даражаси ўртача 43,97±3,56

пикограмм/мл ни ташкил этган бўлса, соғлом

шаҳсларда ўрганилган кўрсаткич ўртача 5,41±0,42

пикограмм/мл га тенг эди. Сурункали вирусли

гепатит билан касалланган беморларнинг қон

зардобида ИЛ-1 нинг юқори кўрсаткичларда бў-

лиши, бизнинг фикримизча, макрофагларнинг

фаоллашуви билан боғлиқ. Олинган натижалар


background image

Интегративная стоматология и челюстно-лицевая хирургия

Том 1 | Выпуск 2 | 2022

67

6-расм.

Вирусли гепатит билан касалланган беморларда тиш олишдан олдин цитокин профили ва

цитолиз ферментларининг ҳолати.

Изоҳ: *-таққослаш гуруҳи кўрсаткичларига нисбатан Р<0,05 фарқларнинг ҳаққонийлиги

сурункали вирусли гепатит билан касалланган

беморларда яллиғланишнинг интенсивлигини

акс эттирувчи медиатор сифатида ушбу цитокин-

нинг кўпайиши ҳақидаги адабиёт маълумотлари-

ни тасдиқлайди [7].

Шуни таъкидлаш керакки, сурункали вирусли

гепатит билан касалланган беморларнинг тиши-

ни олишдан олдин қон зардобидаги ИЛ-1, ИЛ-6,

ИЛ-18 цитокинлари ва интерферон даражасини

нормал кўрсаткичларга нисбатан ўзгаришлари

жигарда яллиғланиш жараёнларини кечишининг

оғирлик даражасини индикатори бўлиб ҳисобла-

нади, бу ҳақда цитолитик ферментлар динами-

касидаги ўзгаришлар далолат беради. Олинган

тадқиқот натижалари ушбу кўрсаткичлардан на-

фақат жигарнинг, балки пародонт тўқималарнинг

сурункали патологиясини прогрессив кечиши-

нинг муҳим диагностик мезонлари сифатида фой-

даланиш имконини беради.

манфаатлар тўқнашуви

Муаллифлар ушбу тадқиқот иши, унинг мавзу-

си, предмети ва мазмуни рақобатдош манфаат-

ларга таъсир қилмаслигини маълум қилади.

Молиялаштириш манбалари

Муаллифлар тадқиқот олиб бориш давомида

молиялаштириш мавжуд бўлмаганлигини маълум

қиладилар.

Маълумотлар ва материалларнинг очиқлиги

Ушбу тадқиқот давомида олинган ёки таҳлил

қилинган барча маълумотлар ушбу нашр этилган

мақолага киритилган.

муаллифларнинг тадқиқотдаги ҳиссалари

Барча муаллифлар тадқиқотни тайёрлаш ва

унинг натижаларини шарҳлаш, шунингдек, нашр-

га тайёрлаша ҳисса қўшган. Барча муаллифлар қў-

лёзманинг якуний версиясини ўқиб чиқишган ва

тасдиқлашган.

ЭТИК жиҳатдан маъқуллаш ва Иштирок этиш учун

розилик

Ҳайвонларни парвариш қилиш ва улардан

фойдаланиш бўйича барча халқаро, миллий ва/

ёки институционал кўрсатмаларга риоя қилин-

ган.

Нашр қилишга розилик

Қўлланилмайди

.

Нашриётнинг эслатмаси

"Интегратив стоматология ва юз-жағ жарроҳ-

лиги"

журнали чоп этилган хариталар ва институ-

ционал мансублик кўрсаткичлари бўйича юрис-

дикция даъволарига нисбатан нейтрал бўлиб

қолади.

Мақола келиб тушган сана: 09.09.2022 й.

Нашрга қабул қилинган сана: 05.10.2022 й.

Conflict of interests

The authors declare the absence of obvious

and potential conflicts of interest related to the

publication of this article.

Sources of funding

The authors state that there is no external funding

for the study.

Availability of data and materials

All data generated or analysed during this study

are included in this published article.

Authors’ contributions

All authors contributed to the design and

interpretation of the study and to further drafts. All


background image

Integrative dentistry and maxillofacial surgery

Volume 1, Issue 2, 2022

https://idmfs.scinnovations.uz

68

АДАБИЁТЛАР / REFERENCES

1. Рахматуллаева O., & Шомуродов K. (2021). Монито

-

ринг заболеваемости воспалительными процессами

мужчин после удаления зуба у больных хроническим

гепатитом. Медицина и инновации, 1(1), 95–97. извле

-

чено от

https://inlibrary.uz/index.php/medicine_and_

innovations/article/view/39

2. Зубкова Н.В., Кузнецова М.М., Зубов С.В., Филатова Е.В.,

Опалева М.Ю. Экспериментальное изучение эффектив

-

ности удаления вирусов гепатитов b, c и парвовируса

B19 при фракционировании плазмы крови этиловым

спиртом // БИОпрепараты. Профилактика, диагности

-

ка, лечение. 2016. №1 (57). URL:

https://cyberleninka.

ru/article/n/eksperimentalnoe-izuchenie-effektivnosti-

udaleniya-virusov-gepatitov-b-c-i-parvovirusa-b19-pri-

fraktsionirovanii-plazmy-krovi-etilovym

3. Даминова Ш. Б., Иноятова Ф. И., Абдуллаева Ж. Р. Стома

-

тологический статус у детей с хроническим вирусным

гепатитом B //Клиническая стоматология. – 2016. – №.

3. – С. 9-11.

4. Костина И.Н., Николаева А.А. Проблемы стома

-

тологического здоровья: количество и причины

удаления зубов // Проблемы стоматологии. 2009.

№5. URL:

https://cyberleninka.ru/article/n/problemy-

stomatologicheskogo-zdorovya-kolichestvo-i-prichiny-

udaleniya-zubov

.

5. Рахматуллаева, О., Шомуродов, К., Хаджиметов, А., Хаса

-

нов, Ш., & Фозилов, М. (2022). Оценка функционального

состояния эндотелия у больных вирусным гепатитом

перед удалением зуба. Медицина и инновации, 1(4),

204–208.

6. Жилонов, А., Кудратов, Ш., & Рахматуллаева, О. (2017).

Морфофункциональная оценка ремоделированной

костной ткани после направленной костной регене

-

рации у больных сахарным диабетом. Stomatologiya,

1(2(67), 72–75.

7. O. U. Rakhmatullaeva, Kh. E. Shomurodov, A. A. Hadjimetov,

X. Kh. Sadiqova, Z. Z. Nazarov. (2021). The Position of the

Cytokine Profile and Cytolysis Enzymes in Patients with

Viral Hepatitis before Tooth Extraction. Annals of the

Romanian Society for Cell Biology, 6558.

https://www.

annalsofrscb.ro/index.php/journal/article/view/823

8. Садыкова Х. К., Бабохужаев А. С. Оптимизация ком

-

плексных методов лечения больных невралгией трой

-

ничного нерва //The 9th International scientific and

practical conference “World science: problems, prospects

and innovations”(May 19-21, 2021) Perfect Publishing,

Toronto, Canada. 2021. 678 p. – 2021. – С. 527.

9. Азимов М., Ризаев Ж. А., Азимов А. М. К вопросу класси

-

фикации одонтогенных воспалительных заболеваний

//Вісник проблем біології і медицини. – 2019. – №. 4 (1).

– С. 278-282.

10. Jilonova Z. A. et al. The main rules and principles of

intraoperative direct prosthetics, the key to success in

immediate implantation //Ўзбек тиббиёт журнали тахри

-

рий маслахат кенгаши редакционный совет Узбекский

медицинский журнал Editorial Board

11. Azim, Olimov V., Khaydarov M. Artur, and A. B. Olimov.

"Comparative Evaluation of the Efficiency of Conducting

Individual and Professional Hygiene in Prosthetics for

Dental implants." European Journal of Molecular & Clinical

Medicine 7.2 (2020): 6273-6278.

12. O.U. Rakhmatullaeva, K.E. Shomurodov, A.A. Khadzhimetov,

Z.A. Jilonova, I.A. Eshmamatov, M.A. Xomidov. “Indicators

of hemostatic homeostasis in the postoperative period

after tooth extraction in patients with viral hepatitis”

https://www.academia.edu/84825281/Indicators_

of_hemostatic_homeostasis_in_the_postoperative_

period_after_tooth_extraction_in_patients_with_viral_

hepatitis?source=news_feed_share

13. Naumova, V. N., Makedonova, Y. A., Mikhalchenko, D. V.,

Shomurodov, K. E., & Maslak, E. E. (2020). The Outcomes

of the Dental Patients' Screening for Diabetes Mellitus.

Journal of international Dental and Medical research,

13(3), 1071-1080.

14. Khasanov, I. I., Rizaev, J. A., & Shomurodov, K. E. (2020).

Specific features of dental implantation in patients with

maxillar sinusitis. EPRA International Journal of Socio-

Economic and Environmental Outlook, 7(5), 9-17.

15. Рахматуллаева, О., Шомуродов, К., Фозилов, М., Эш

-

маматов, И., & Икрамов, Ш. (2022). Evaluation of the

homeostasis system before and after tooth extraction in

patients with viral hepatitis. in Library, 22(1), 702-708.

authors read and approved the final manuscript.

Ethics approval and consent to participate

All applicable international, national, and/or

institutional guidelines for the care and use of

animals were followed.

Consent for publication

Not applicable.

Publisher’s Note

Journal of

"Integrative dentistry and maxillofacial

surgery"

remains neutral with regard to jurisdictional

claims in published maps and institutional affiliations.

Article received on 09.09.2022

Accepted for publication on 05.10.2022

Библиографические ссылки

Рахматуллаева О., & Шомуродов К. (2021). Мониторинг заболеваемости воспалительными процессами мужчин после удаления зуба у больных хроническим гепатитом. Медицина и инновации, 1(1), 95-97. извлечено от https7/inlibrary.uz/index.php/medicine and innovations/article/view/39

Зубкова Н.В., Кузнецова М.М., Зубов С.В., Филатова Е.В., Опалева М.Ю. Экспериментальное изучение эффективности удаления вирусов гепатитов Ь, с и парвовируса В19 при фракционировании плазмы крови этиловым спиртом И Биопрепараты. Профилактика, диагностика, лечение. 2016. №1 (57). URL: https/Zcyberleninka. ru/article/n/eksperimentalnoe-izucKenie-effektivnosti-udaleniya-virusov-gepatitov-b-c-i-parvovirusa-bl9-pri-fraktsionirovanii-plazmy-krovi-etilovym

Даминова Ш. Б., Иноятова Ф. И., Абдуллаева Ж. Р. Стоматологический статус у детей с хроническим вирусным гепатитом В //Клиническая стоматология. - 2016. - №. 3.-С.9-11.

Костина И.Н., Николаева А.А. Проблемы стоматологического здоровья: количество и причины удаления зубов И Проблемы стоматологии. 2009. №5. URL: https://cyberleninka.ru/article/n/problemy-stomatologicFeskogo-zdorovya-kolichestvo-i-prichiny-udaleniya-zubov.

Рахматуллаева, О., Шомуродов, К., Хаджиметов, А., Хасанов, Ш., & Фозилов, М. (2022). Оценка функционального состояния эндотелия у больных вирусным гепатитом перед удалением зуба. Медицина и инновации, 1(4), 204-208.

Жилонов, А., Кудратов, Ш., & Рахматуллаева, О. (2017). Морфофункциональная оценка ремоделированной костной ткани после направленной костной регенерации у больных сахарным диабетом. Stomatologiya, 1(2(67), 72-75.

О. U. Rakhmatullaeva, Kh. Е. Shomurodov, A. A. Hadjimetov, X. Kh. Sadiqova, Z. Z. Nazarov. (2021). The Position of the Cytokine Profile and Cytolysis Enzymes in Patients with Viral Hepatitis before Tooth Extraction. Annals of the Romanian Society for Cell Biology, 6558. https://www. annalsofrscb.ro/index.php/journal/article/view/823

Садыкова X. К., Бабохужаев А. С. Оптимизация комплексных методов лечения больных невралгией тройничного нерва //The 9th International scientific and practical conference "World science: problems, prospects and innovations"(May 19-21, 2021) Perfect Publishing, Toronto, Canada. 2021.678 p. - 2021. - C. 527.

Азимов М„ Ризаев Ж. А„ Азимов А. М. К вопросу классификации одонтогенных воспалительных заболеваний //BiCH и к проблем бюлопТ i медицини. - 2019. - №. 4 (1). -С 278-282.

Jilonova Z. A. et al. The main rules and principles of intraoperative direct prosthetics, the key to success in immediate implantation //Узбек тиббиёт журнал и тахри-рий маслахат кенгаши редакционный совет Узбекский медицинский журнал Editorial Board

Azim, Olimov V., Khaydarov M. Artur, and A. B. Olimov. "Comparative Evaluation of the Efficiency of Conducting Individual and Professional Hygiene in Prosthetics for Dental implants." European Journal of Molecular & Clinical Medicine 7.2 (2020): 6273-6278.

O.U. Rakhmatullaeva, K.E.Shomurodov,A.A. Khadzhimetov, Z.A. Jilonova, I.A. Eshmamatov, M.A. Xomidov. "Indicators of hemostatic homeostasis in the postoperative period after tooth extraction in patients with viral hepatitis" https://www.academia.edu/84825281/lndicators_ of_hemostatic_homeostasis_in_the_postoperative_ period_after_tooth_extraction_in_patients_with_viral_ nepatitis?source=news feed share

Naumova, V. N., Makedonova, Y. A., Mikhalchenko, D. V., Shomurodov, К. E., & Maslak, E. E. (2020). The Outcomes of the Dental Patients' Screening for Diabetes Mellitus. Journal of international Dental and Medical research, 13(3), 1071-1080.

Khasanov, I. I., Rizaev, J. A., & Shomurodov, К. E. (2020). Specific features of dental implantation in patients with maxillar sinusitis. EPRA International Journal of Socio-Economic and Environmental Outlook, 7(5), 9-17.

Рахматуллаева, О., Шомуродов, К., Фозилов, М., Эш-маматов, И., & Икрамов, Ш. (2022). Evaluation of the homeostasis system before and after tooth extraction in patients with viral hepatitis, in Library, 22(1), 702-708.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана