Анализ использования цифрового маркетинга в сельском хозяйстве

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
5-7
5
1
Поделиться
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается анализ использования цифрового маркетинга в аграрной сфере. Также даны рекомендации по повышению эффективности маркетинговой деятельности при широком технологий цифрового маркетинга.

Похожие статьи


background image

№6. 2022

102

AGRO ILM – O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI

УЎТ: 333

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА РАҚАМЛИ МАРКЕТИНГДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАҲЛИЛЛАРИ

Аннотация:

Ушбу мақолада аграр соҳада рақамли маркетингдан фойдаланишнинг таҳлиллари ўрганилган.

Шунингдек, рақамли маркетинг технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда маркетинг фаолияти самарадорлигини

ошириш борасида тавсиялар берилган.

Аннотация:

В данной статье рассматривается анализ использования цифрового маркетинга в аграрной

сфере. Также даны рекомендации по повышению эффективности маркетинговой деятельности при широком

использовании технологий цифрового маркетинга.

Abstract:

This article examines the analysis of the use of digital marketing in the agricultural sector. Also, recommendations

are given to increase the efficiency of marketing activities with the wide use of digital marketing technologies.

Сўнги йилларда интернет бутун дунёда барча соҳаларга

юқори даражада таъсир кўрсатди. Интернет фойдаланувчи-

ларга нафақат маълумот олиш, балки маълумот ва таркибни

яратиш имкониятини бериб, камроқ пассив бўлишга имкон

берганлиги сабабли, у бошқаларни ўрганиш ва ўргатиш учун

ажойиб воситага айланди. Интернет орқали ҳозирда ҳар

қандай турдаги маҳсулотларни сотиш ёки сотиб олиш ҳеч

қандай янгилик бўлмай қолди.

Бугунги кунда истеъмолчига қаратилган юқори эътибор,

нарх самарадорлиги ва харидор ҳамда сотувчи орасидаги

юқори интерактив тезлик каби сабабларга биноан рақамли

маркетинг анъанавий маркетингдан устунлик қилмоқда. Ис-

теъмолчи ва бизнес секторларининг эътибори анъанавий

маркетинг медиа воситалари бўлмиш телевизор, радио,

босма нашриётларга қараганда рақамли маркетинг медиа

воситалари интернет, смартфонлар, симсиз алоқа воситалари

ва тезкор қидирув қурилмаларига кўпроқ қаратилмоқда [2].

Ҳар бир соҳада рақамли технологиялардан фойдаланиш

ҳажми кўпаяётганлигини кузатишимиз мумкин. Чунки, замо-

навий бозор иқтисодиётида истеъмолчиларнинг талаблари

шуни тақозо этади. Ушбу ўзгаришлар даври, кўплаб бошқа

соҳалар каби рақамли маркетинг соҳаси ҳам ривожланиб

бориши шарт эканлигини кўрсатмоқда.

Аввал кўпчилик фермер хўжаликларида озиқ-овқат, шу-

нингдек, фақат ўз эҳтиёжлари учун зарур бўлган материаллар

ва ортиқча ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ёки хўжаликларда

айни пайтда етишмаётган бошқа товарларга алмаштирил-

ган ёки фақат маҳаллий бозорларда сотилган. Вақти-вақти

билан бу товарлар минтақавий бозорларга олиб чиқиларди,

лекин улар ҳеч қачон бугунгидек катта рақобатга дуч келма-

дилар ва қўшни давлатлардаги рақобатни ёки ҳатто бошқа

қитъалардаги рақобатни ҳисобга олишлари шарт эмас эди.

Интернет нафақат онлайн буюртмалар ёки савдолар каби

корхоналарнинг логистикасини, балки кичик фермерлар

ва ишлаб чиқарувчилар учун бозорга кириш ва кўришнинг

бир нечта усулларини ҳам ўзгартирди. Интернет, шунинг-

дек, фермалардаги шароитларни яхшилайди ва номақбул

хатти-ҳаракатларни камайтириш потенциалига эга. Aксарият

одамлар интернетга кириш имконияти бўлган смартфонга

эга эканликлари сабабли, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини

ҳамда хизматларини онлайн кўриши ёки сотиб олиши мумкин

бўлади.

Жаҳон иқтисодиётида истеъмолчиларга қаратилган

юқори эътибор, нарх самарадорлиги ва харидор ҳамда со-

тувчи орасидаги юқори интерактивлик каби сабабларга би-

ноан, рақамли маркетинг анъанавий маркетингдан устунлик

қилмоқда.

Рақамли маркетинг бу товарлар ва хизматларни тарғиб

қилиш ва сотиш учун рақамли каналлардан фойдаланадиган

усуллар тўпламидир [8].

Яъни, рақамли маркетинг электрон медиа воситалари

орқали маҳсулот ва брендларни промоушн (promotion)

қилишдир. У анъанавий маркетингдан фарқ қилиб, ўз ичи-

га рақамли маркетинг каналлари ва методларини қамраб

олади. Булар орқали корхона ва ташкилотларга маркетинг

ташвиқотларини таҳлил қилишга ва истеъмолчиларнинг айни

вақтдаги хоҳиш-истакларини аниқлашда ёрдам беради.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини яхшилаш жаҳонда

очликка қарши курашда, қишлоқлар турмуш даражасини

яхшилашда ва иқтисодий ўсишни оширишда асосий қурол

ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги мамлакатнинг энг муҳим

тармоқларидан бири бўлиб, AКТдан фойдаланиш, айниқса,

қолоқ ҳудудлардаги кам таъминланган аҳолининг ижтимоий-

иқтисодий шароитларини ўзгартиришда катта фойда келти-

риши мумкин.

Қуйида биз ўтказилган тадқиқот ва у бўйича берилган

таҳлилий маълумотларни келтириб ўтамиз.

Тадқиқот олиб бориш мақсадида танлаб олинган 200

нафар респондентнинг 98 фоизи кундалик ҳаётда мобил

иловалардан фойдаланиши аниқланди. Уларнинг атиги 6 фо-

изи қишлоқ хўжалигига оид соҳалар учун қўлланилади [3].

1-расм. Қишлоқ хўжалигига оид дастурлардан

фойдаланиш ҳолатлари.

Сўровнома натижалари шуни кўрсатдики, респондентлар-

нинг катта қисми ер ўлчови бўйича дастурлардан фойдала-

ниши аниқланди. Улар информатика бўйича катта билимга

эга бўлсалар ҳам, янги технологияларни синаб кўришга

қизиқмайдилар, атиги 14% янги ғояларга очилади. Агробо-

зорга қизиқувчилар 24% ни ташкил этмоқда, сабзавотчиликка

оид дастурлардан фойдаланиш эса атиги 12% ни ташкил


background image

AGRO ILM – O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI

№6. 2022

103

қилмоқда. Тупроқни ўлчаш ва ер ишлари бўйича дастурлар

эса кейинги ўринларда.

Қуйида биз олган маълумотларга кўра қишлоқ хўжалиги

маркетингида энг муҳим нарсалар нима эканлиги ўрганилган.

Натижалар қуйидагича:

2-расм. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишдаги

муҳим омиллар

Яъни, биз ўрганган маълумотларга кўра қишлоқ хўжалиги

маркетингида энг муҳим нарса маҳсулот сифати ҳисобланади,

кўрсатгич 41%. Чунки биз буни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

тезда яроқсиз ҳолатга келиши билан изоҳлашимиз мумкин.

Кейинги ўринда турган нарх эса 24% ни ташкил қилган. Бу

ҳолат ўз-ўзидан тушунарлики, нарх барча соҳада энг муҳим

омиллардан бири ҳисобланади. Яхши реклама қилиш 18%

ва дистрибюция эса 17% кўрсаткичга эга бўлган.

Шунингдек, ушбу тадқиқот орқали маълум бир

маҳсулотларни сотишдаги салбий томонлар ҳам ўрганилган.

2-жадвал.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишда асосий

негатив ҳолатлар

Номи

Фоизда

1

Маҳсулотнинг тез бузилиши

69 %

2

Маҳсулотнинг сифати пастлиги

12 %

3

Салбий маркетинг

4 %

4

Юқори нарх

15 %

Ушбу жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики,

маҳсулотнинг тез айниши ҳолатига респондентларнинг энг

кўп қисми, яъни 69% қисми овоз берган. Юқори нарх ҳолати

15% бўлган бўлса, маҳсулотнинг сифати пастлиги 12% ҳамда

негатив маркетинг 4% ҳолатида бўлган.

Барча 200 респондентлар яхши маркетинг муайян қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларини сотиш мумкинлигига рози бўлди.

Муаммо юқори нарх ва паст сифатли маҳсулотлар бўлиши

мумкин. Респондентларнинг 69 фоизи фойдаланиш муддати

қисқа бўлган маҳсулотнинг тез ёмонлашиши энг катта ташвиш

деб ҳисоблайди.

3-расм. Рақамли маркетингдан фойдаланиш

мақсадлари.

Шунингдек, тадқиқот олиб борилган респондентлар-

нинг рақамли маркетингдан фойдаланиш мақсадлари

ўрганилганда уларнинг 43% и маҳсулот сотуви учун овоз

берган бўлса, кейинги ўринда 28% ҳолатда реклама учун

овоз беришган. Бундан ташқари, 20% ҳолатда маълумотлар

йиғиш учун фойдаланса, 9% қисми бошқа мақсадларда фой-

даланишини билдириб ўтган.

Юқорида келтириб ўтилган таҳлилий маълумотларга

таянган ҳолда биз аграр соҳада рақамли маркетингдан фой-

даланишни қайси мақсадларга йўналтиришимиз кераклиги

намоён бўлади.

Рақамли технологияларнинг нақадар муҳимлигини

пандемия шароити ҳам яна бир бор исботлади. Қишлоқ

хўжалигидан ташқари, таълим, давлат хизматлари, давлат

бошқаруви тизими, савдо ва хизмат кўрсатишнинг ҳаммаси

рақамли маркетинг билан боғлиқлиги яққол кўриниб қолди.

Йиллар давомида масофадан кўрсатилмаган хизматлар

саноқли кунларда онлайн шаклга ўтказилди.

Шу боис, жорий йил 2020 йил 28 апрелда “Рақамли

иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4699 сонли Президент қарори

қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, Aхборот технологияла-

ри ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида

рақамли иқтисодиёт билан шуғулланадиган яхлит тизим

яратилди. Жумладан, ушбу қарорда бир неча муҳим вази-

фалар белгиланган [1]:

2023 йилга келиб рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи

ички маҳсулотидаги улушини 2 бараварга кўпайтиришни

назарда тутган ҳолда, шу жумладан, ишлаб чиқаришни

бошқаришда ахборот тизимлари комплексини жорий қилиш,

молиявий-хўжалик фаолиятда ҳисобот юритишда дастурий

маҳсулотлардан кенг фойдаланиш, шунингдек, технологик

жараёнларни автоматлаштириш орқали уни жадал шак-

ллантириш;

дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва технологик

майдончалар яратиш орқали «рақамли тадбиркорлик»ни

ривожлантириш, 2023 йилга келиб ушбу соҳадаги хизмат-

лар ҳажмини 3 бараварга ошириш ва уларнинг экспортини

100 миллион долларга етказиш кабилар шулар жумласи-

дандир.

Пандемия шароитида барча товар истеъмолчилари томо-

нидан ижтимоий тармоқларда маҳсулот ва хизматлар ҳақида

маълумот олиш ва сотиб олиш ҳажми сезиларли даражада

ошганлиги ҳам барчамизга аён. Аслида ҳам, онлайн харид

қилишлар сони кўпайган.

2019 йилда Google томонидан ўтказилган тадқиқот шуни

кўрсатдики, харидорларнинг 46 фоизи, ҳатто, офлайн харид

қилиш ниятида бўлса ҳам, бренд ва дўкон веб-сайтларига

ташриф буюришади. Шу билан бирга, харидор сайт ҳақида

фикрни шакллантириш учун ўртача 50 миллисекунд (0,05 со-

ния) вақтни олади. Бу фақат компаниянинг онлайн имиджини

ишлаб чиқиш муҳимлигини тасдиқлайди.

Хулоса ва таклифлар сифатида қуйидагиларни келтириб

ўтамиз:

– қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишда уларнинг

софлиги ва сифатига алоҳида эътибор қаратиш;

– корхоналар ўз мижозлари ва истеъмолчилар орасидаги

сотувни амалга оширишда шахсий сотиш каналлари бўлмиш

ижтимоий тармоқлар, яъни, Facebook, Instragram, Telegram

ҳамда YouTube каби тармоқларда маркетингни қўллаган

ҳолда амалга ошириш;


background image

№6. 2022

104

AGRO ILM – O‘ZBEKISTON QISHLOQ VA SUV XO‘JALIGI

– харидорлар ўртасида мобиль, электрон почта, тўғридан-

тўғри ҳамда интернет маркетингдан фойдаланган ҳолда

сўровлар ўтказиш, шунингдек, уларнинг саволларига тез ва

аниқ жавоб қайтариш;

– компаниялар харидорларнинг тоифаларига мос ҳолда,

сегментацияга асосланган реклама фаолиятини амалга

ошириши кабилар шулар жумласидандир.

Шуҳрат ФАЙЗУЛЛАЕВ,

ТДИУ ассистенти.

АДАБИЁТЛАР

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг

жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4699–сонли Қарори

2. З.А.Хакимов, У.У.Шарифходжаев. Интерактив ва рақамли маркетинг. Ўқув қўлланмаси. Тошкент. “Иқтисодиёт”.

2019. 270 б.

3. Bojkić, Vedrana; Vrbančić, Marijana; Žibrin, Dragutin; Čut, Martina. (2016): Digital Marketing in Agricultural Sector, In:

Proceedings of the ENTRENOVA – ENTerprise REsearch InNOVAtion Conference, Rovinj, Croatia, 8-9 September 2016, IRENET

- Society for Advancing Innovation and Research in Economy, Zagreb, Vol. 2, pp. 136-141 - www.econstor.eu

4. https://www.techopedia.com/definition/27110/digital-marketing

5. www.econstor.eu

6. http://biznes-daily.uz/ru/gazeta-birja/23749-raqamli-markting-

7. https://creativecommons.org/licenses/by-nc/4.0/

8. https://ru.wikipedia.org

УЎТ: 336 (571.1)

ИҚТИСОДИЁТДА ОПТИМАЛ СОЛИҚ ЮКИНИ

БЕЛГИЛАШ МУАММОЛАРИ

Аннотация:

Ушбу мақолада иқтисодиётда солиқ юки, солиқ юкини белгилаш муаммолари, солиқ юкини

оптималлаштириш, оптимал солиқ юкини белгилаш ва унинг иқтисодиётга таъсири каби муаммолар кўриб

чиқилган. Шунингдек, иқтисодиётда солиқ юкини ҳисоблаш усуллари ўрганилган.

Аннотация:

В данной статье рассматриваются такие вопросы, как налоговая нагрузка в экономике, проблемы

определения налоговой нагрузки, оптимизация налоговой нагрузки, определение оптимальной налоговой нагрузки и

ее влияние на экономику. Также изучены методы расчета налоговой нагрузки в экономике.

Annotation:

This article discusses issues such as the tax burden in the economy, the problems of determining the tax

burden, the optimization of the tax burden, the determination of the optimal tax burden and its impact on the economy.

Methods for calculating the tax burden in the economy have also been studied.

Жаҳонда глобаллашув жараёнининг чуқурлашуви ва

ностандарт иқтисодий шарт-шароитларни эътиборга олган

ҳолда иқтисодиётни солиқлар воситасида тартибга солиш,

солиққа тортиш тизимини соддалаштириш, солиқларни

ҳисоблаш ва бюджетга ўтказиш бўйича чалкашликларнинг

олдини олиш, ҳисоб ва ҳисоботларни рақамлаштириш шарои-

тида иқтисодиётда солиқ юкини пасайтириш орқали барқарор

иқтисодий ўсишга эришиш борасида қатор чора-тадбирлар

амалга оширилиб келинмоқда. Хусусан, сўнгги ўн йилликда

дунёнинг саноати ривожланган 37 та мамлакатида, Иқтисодий

ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ) давлатларида

«иқтисодиётда умумий солиқ юки ўртача 0,1 фоиз пасайиб,

33,8 фоизни ташкил этган» [1].

Жаҳонда солиқ юкини оптималлаштиришда мол-мулкининг

аниқланган кадастр қийматидан кам бўлмаган миқдорда

солиққа тортиш, солиқ тўловчилар томонидан топширила-

диган ҳисоботларга «қўшилган қиймат» кўрсаткичини қўшиш

каби йўналишларда илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

Бу борада, айниқса, глобаллашув шароитида иқтисодиётда

солиқ юкини аниқлаш ва уни оптималлаштириш борасида

олиб борилаётган илмий тадқиқотларда солиқ турлари ва

ставкаларини унификация қилиш орқали солиқ юкини опти-

маллаштириш, самарасиз солиқ имтиёзларини бекор қилиш,

юридик шахсларнинг солиқ юки кўрсаткичи улар томонидан

давлат бюджетига тўланган барча солиқлар ва тўловларни

қўшилган қийматга нисбати орқали аниқлаш, микродаражада

солиқ юкини оптималлаштириш мақсадида корхоналарда

солиқ юки кўрсаткичини соф ва умумий солиқ юки тарзида

эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистонда «.... солиқ юкини камайтириш, солиққа тор-

тиш тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмуриятчилигини

такомиллаштириш»[2] ҳамда «иқтисодиётда солиқ юкининг

даражасини камайтириш, шунингдек, солиқ солишнинг содда-

лаштирилган ва умумбелгиланган тизими бўйича солиқларни

тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида солиқ

юки даражасидаги номутаносибликларни бартараф этиш»[3]

каби устувор вазифалар белгилаб олинган. Замонавий ша-

роитда солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш ва солиқ

тўловчилар зиммасидаги солиқ юкини оптималлаштириш

ҳамда пасайтиришга оид илмий-амалий тадқиқотлар олиб

борилаётганига қарамай, соҳада мавжуд бўлган муаммолар

ҳали ҳануз ўз ечимини тўлиқ топмаяпти.

Юқорида келтирилган муаммоларни ечиш ва иқтисодиётда

солиқ юкини оптималлаштириш мақсадида Ўзбекистон

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 апрелдаги “Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4699–сонли Қарори

З.А.Хакимов, У.У.Шарифходжаев. Интерактив ва рақамли маркетинг. Ўқув қўлланмаси. Тошкент. “Иқтисодиёт”. 2019. 270 б.

Bojkić, Vedrana; Vrbančić, Marijana; Žibrin, Dragutin; Čut, Martina. (2016): Digital Marketing in Agricultural Sector, In: Proceedings of the ENTRENOVA – ENTerprise REsearch InNOVAtion Conference, Rovinj, Croatia, 8-9 September 2016, IRENET - Society for Advancing Innovation and Research in Economy, Zagreb, Vol. 2, pp. 136-141 - www.econstor.eu

https://www.techopedia.com/definition/27110/digital-marketing

www.econstor.eu

http://biznes-daily.uz/ru/gazeta-birja/23749-raqamli-markting-

https://creativecommons.org/licenses/by-nc/4.0/

https://ru.wikipedia.org

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов