Развитие научных взглядов и тенденциина налоговое бремя

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
1-12
5

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Тураев, Ш. (2021). Развитие научных взглядов и тенденциина налоговое бремя. in Library, 21(3), 1–12. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17026
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье теоретически исследуется значение налоговой нагрузки в экономике, проблемы ее определения, различные взгляды отечественных и зарубежных ученых на определение оптимального уровня налоговой нагрузки в экономике, формулируются научные выводы и рекомендации.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

324

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

СОЛИҚ ЮКИГА ОИД ИЛМИЙ ҚАРАШЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШ

ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ

Тўраев Шавкат Шухратович

Тошкент давлат иқтисодиёт университети мустақил изланувчиси

E-mail:

shavkatbek82@mail.ru

Аннотация

.

Мақолада

иқтисодиётда солиқ

юки кўрсаткичининг аҳамияти, уни

белгилаш муаммолари, иқтисодиётда солиқ юкининг оптимал даражаларини белгилаш
бўйича маҳаллий ва хорижий олимларнинг турли қаршлари назарий жиҳатдан ўрганилган
ҳамда илмий

хулоса

ва

таклифлар

шакллантирилган

.

Калит

сўзлар

:

солиқ

юки, оптимал солиқ юки

,

солиқ ставкалари, давлат бюджети

харажатлари

,

Лаффер эгри чизиғи

.

Аннотация.

В статье теоретически исследуется значение налоговой нагрузки в

экономике, проблемы ее определения, различные взгляды отечественных и зарубежных
ученых на определение оптимального уровня налоговой нагрузки в экономике,
формулируются научные выводы и рекомендации.

Ключевые слова:

налоговая нагрузка, оптимальная налоговая нагрузка, налоговые

ставки, расходы государственного бюджета, кривая Лаффера.

Abstract.

The article theoretically investigates the value of the tax burden in the economy,

the problems of its determination, the different views of domestic and foreign scientists on
determining the optimal level of the tax burden in the economy, formulates scientific conclusions
and recommendations.

Keywords:

tax burden, optimal tax burden, tax rates, state budget expenditures, Laffer curve.

Кириш

Иқтисодиётда солиқ юкининг таъсирини доимий равишда долзарб тадқиқот

мавзуи ҳисобланади. Олимларнинг диққат

-

эътиборини асосан солиқ юкининг

иқтисодий фаолиятга таъсири, солиқ юки оғирлигини хўжалик юритувчи субъектлар
ўртасида тақсимланиши муаммолари, солиқ юки оғирлигини бошқа бир
субъектларнинг зиммасига ўтказилиши, солиқ юкини солиқ тўловчи субъектларнинг
молиявий ҳолатига таъсири каби масалалар нисбатан кўпроқ қизиқтирган.

Солиқ юки муаммоси билан олимлар узоқ йиллардан бери шуғулланиб

келишганига қарамай солиқ юкининг энг оптимал даражасини аниқ баҳолай олиш
масаласи ҳамон ўз ечимини топмаган. Ҳолбуки, амал қилувчи солиқ юкининг ҳаддан
ташқари ошиб кетиши оқибат натижада тадбиркорлик фаолиятига ҳамда
иқтисодиётнинг ривожланишга жиддий салбий таъсир кўрсатиши яхши маълум. Ҳар
бир жамиятда солиқ муносабатларини ташкил этиш ҳамда бошқариш масалаларига
объектив нуқтаи назардан қараш шундан далолат берадики, солиқ юкининг иқтисодий
муносабатларга таъсирини ўрганиш ҳамма вақт олимларнинг эътиборини ўзига тортиб
келган муаммолардан бири саналган.

Мазуга оид адабиётлар таҳлили

Солиқ юкининг иқтисодий субъектларга кўрсатадиган таъсирини илмий

жиҳатдан изоҳлаш борасида энг кўп тарқалгани ва машҳур бўлгани бу жамият
аъзоларининг давлатнинг турли хил хизматлари билан ўзаро алмашиши ҳақидаги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

325

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ғоядир. Илм

-

фанда атомистик назария деб ном олган бу таълимот XVII

-XV

III асрларда

Францияда ривожлантирилган. Атомистик назариянинг асосчилари С.Вобан,
Ш.Монтескье ва бошқалар бўлишган. Мазкур таълимотнинг негизида ётган устувор
ғояга мувофиқ давлат фуқароларнинг тинч ҳаёт кечириши учун зарур шарт

-

шароитларни яратиб бергани боис жамият аъзолари давлатга ўзининг
даромадларидан маълум қисмини бериши лозимлиги эътироф этилади. Ўша
вақтлардаёқ назарий таълимотнинг асосчиларидан бири Ш.

Монтескье амал қилувчи

солиқ юкини имкон қадар оптималлаштириш кераклигини таъкидлайди. Қадимда
яшаган олимнинг фикрича, “фуқаролар ўзининг даромадидан маълум қисмини давлат
эҳтиёжларини қондириш учун топшириши лозим бўлса, у ҳолда, давлат фойдасига
ундириладиган ҳамда кейинчалик солиқ тўловчининг ўзида қоладиган даромад
бўлаклари орасида шундай мутаносиблик пропорцияси топилиши лозимки, токи,
зиммасидаги солиқ юкидан халос бўлган фуқаролар келгусида ўзига тегишли бўлмиш
даромадларидан эркин фойдалана олиши учун зарур даражада кафолатланган
шароитларга эга бўлсин”

[1].

Атомистик назарияни кейинчалик янада ривожлантиришга ҳисса қўшган

олимлардан бири бу Джеймс Милль эди. Англиялик ушбу мутафаккир фикрига
қараганда, жамиятда яшайдиган ҳар бир инсон давлат томонидан унга тинч ва
осойишта ҳаёт кечириши учун зарур шарт

-

шароитлар яратиб берилгани боис ўзининг

даромадидан маълум қисмини давлат бюджетига тўлаши шарт. Дж. Милль даромад
солиғини ундириш вақтида инсон деган номга муносиб ҳаёт кечира олиш учун зарур
бўладиган солиққа тортилмайдиган минимал даромад миқдорини жорий этиш
ҳақидаги ғояни илгари суради. Прогрессив солиқ олиниши хусусида фикр юритар экан,
Джеймс Милль шундай ёзади: “Нисбатан каттароқ миқдордаги даромадлардан
каттароқ ҳажмларда солиқ ундирилиши адолатсизлик тантанасига олиб келади, чунки
бундай вазиятда давлат инсонни бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан
кўпроқ меҳнат қилишга, топган даромадларини тежаб

-

тергашга, жонбозлик ва

тадбиркорлик кўрсатишга мойил бўлгани учун жазолайди. Адолатли ва оқилона
тузилган қонунчилик бунга йўл қўймаслиги лозим”

[2].

XVIII асрларда иқтисодий фаолият юритувчи субъектлардан ундириладиган

солиқларни суғурта мукофотлари жумласига теглаштириш ҳақидаги ғоялар пайдо бўла
бошлади. XIX асрда А. Тьер, Э. де Жирарден ва бошқа француз олимлари мазкур
ғояларни назарий жиҳатдан асослаб янада бойитишга катта ҳисса қўшдилар.
Солиқларни суғурта мукофотлари жумласига теглаштириш ҳақидаги ғояларни
ривожлантиришга ҳисса қўшган олимларнинг ҳисоблашича, фуқаролар ижтимоий
ҳаётда рўй бериши мумкин бўладиган турли хилдаги рисклар ва фавқулотда
ҳодисалардан давлат органлари уни ҳимоялаши учун албатта солиқ тўлаши керак.
Бундай объектив заруриятдан келиб чиқиб белгиланадиган суғурта тўловлари
(бадал)нинг ҳар миқдори бир шахснинг оладиган ялпи даромади ёки мол

-

мулки

ҳажмига қараб тайинланади. Шу ўринда эътиборимизни масаланинг муҳим бир
жиҳатига қаратмоқчимиз, маълумки, солиқлар давлат томонидан белгиланадиган,
айни пайтда муқобил эквиваленти бўлмаган мажбурий тўловлар жумласига
киритилади. Бунда ўзининг фуқаролик бурчини бажариб келадиган ҳар бир шахс
томонидан давлат бюджетига ўказиладиган муайян маблағлар қиймати билан
келгусида ушбу фуқаро солиқ сифатида тўланган маблағлари эвазига давлатдан олиши


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

326

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

мумкин бўладиган фойда қиймати ва муайян кўриниши (шакли) ўртасидаги узвий
алоқадорлик мавжудлигини аниқ ифодалаб бўлмайди. Шу боис, ғоялар мутлақо
назарий аҳамиятга молик бўлиб қолади, негаки улар давлатнинг функционал фаолияти
бажарилиши учун ҳақиқатдан ҳам солиқ тўловлари жорий этилиши лозимлигини
илмий жиҳатдан асослаб беришга ёрдам қилади, аммо бундай ғояларга таяниб соф
амалий аҳамиятга молик бўлган солиқ юкининг оптимал ўлчамларини қандай аниқлаш
мумкинлиги хусусидаги муаммонинг ечимини топишнинг иложи йўқ.

Давлат ўзининг функционал вазифаларини бажара олиши учун тегишлича

маблағлар талаб этилиши ҳамда уларни қисман солиқлар ундириш орқали
ўзлаштириш мумкинлиги ҳақидаги классик назарий ғояларга асос солган ва келгусида
уларни ривожлантирган олимлар ҳақида гапирилса, биз албатта А.Смит, Д.Рикардо,
А.Маршалл, Т.Шульц, А.Пигу ва бошқа шу каби ўз даврининг мутафаккирларини тилга
олмасдан иложимиз йўқ.

А.Смитни тўлиқ асос билан солиқ муносабатларининг илмий негизини ишлаб

чиққан олим деб эътироф этишимиз мумкин. Олим ўзининг “Турли хил халқларнинг
бойлик орттириши сабаблари ва унинг асл моҳиятини ўрганиш” деб номланган илмий
асарида солиқларга таъриф берар экан шундай ёзади: “солиқ бу мутлақ қонуний
асосда давлат томонидан фуқаролар зиммасига юклатиладиган алоҳида турдаги
мажбуриятлардан бирики, у умумий ижтимоий эҳтиёжлар йўлида ишлатилади. Шу
боисдан ҳам давлат тўланадиган солиқларнинг аниқ миқдорини ҳамда уларни
ундириш тартибларини қатъий равишда белгилаб беради”

[3]

. А.Смитнинг фикрига

қараганда, солиқлар ундирилиши туфайли давлат ғазнасига келиб тушадиган
маблағлардан норационал, бесамара фойдаланилса, объектив равишда капитал
жамғаралиши кўламлари, миллий даромад ҳамда ишлаб чиқариш кучларининг ўсиш
суръатлари нисбатан паст даражада қолади. Айнан шу сабаб туфайли А.Смит келгусида
ижтимоий ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришга йўналтирилиши мумкин бўлган
ресурсларнинг бир қисмини мажбурий тўлов тариқасида тортиб олинишига олиб
келадиган айрим турдаги солиқларга нисбатан салбий муносабатда бўлган.

А.Смит иқтисодиётни ривожлантириш ва капитал жамғарилишига таъсир

кўрсатиши нуқтаи назаридан олиб қараб турли хилдаги солиқларга баҳо беради.
Олимнинг фикрича, турли хилдаги товарларнинг нархларига қўшиладиган билвосита
солиқлар функционал жиҳатдан нафақат ишлаб чиқариш харажатларини ва

сотувга

чиқарилган маҳсулотларнинг нархларини ошишига олиб келади, балки савдо
операциялари ҳамда истеъмолнинг умумий ҳажмини кескин камайтирилишига сабаб
ҳам бўлади. Иш ҳақидан ундириладиган солиқлар эса пировард натижада
фуқароларнинг харид қилиш лаёқатини, бозорлардаги товар ва турли хилдаги
хизматларга нисбатан талаб даражасини анчагина пасайтиради. Талаб даражасининг
пасайиши объектив равишда миллий иқтисодиёт ҳамда молия тизимларининг
ҳолатига салбий таъсир кўрсатади. А.Смитнинг фикрига қараганда, бу

хилдаги

оқибатларга сабаб бўлувчи солиқлар пировардида “мамлакат аҳолисининг ўз туғма
лаёқатларини меҳнат соҳасида ижобий қўлланилишига тўсқинлик қилади..., шу билан
бирга, айни хилдаги солиқларни реал тарзда тўлаш имкониятларини берадиган
манбаларни жиддий камайтириши, ҳаттоки, бутунлай йўқ қилиб юбориши мумкин...”

[4].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

327

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

А.Смитнинг шогирди ва келгусида унинг ишини давом эттирган олимлардан яна

бири бу Д.Рикардо эди. Д.Рикардонинг фикрича, ҳар қандай турдаги солиқлар оқибат
натижада мажбурий тўловларни амалга ошириш учун асосий манба бўладиган
капиталга ёки даромадларга салбий таъсир кўрсатади. Шунга кўра, капиталга нисбатан
татбиқ этиладиган солиқлар пировардида ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш
учун база бўладиган фондларнинг ҳажмини қисқартирилишига, даромад солиғи эса
капитал жамғарилишига ва табиийки, солиқ тўловчиларнинг истеъмол қилиш лаёқати
миқёсларига салбий таъсир кўрсатади. Бирламчи турмуш эҳтиёжларини қондириш
учун хизмат қиладиган товарларга нисбатан жорий этиладиган билвосита солиқлар
маҳсулот нархини оширилишига сабаб бўлади, бу ҳол эса ўз навбатида аҳолининг
турмуш даражасини, ишлаб чиқариш унумдорлигини ва табиийки, ЯИМ кўламини,
давлат бюджетига келиб тушадиган маблағлар салмоғини пасайтириб юборади.

Олимнинг таъкидлашича, оқибат натижада ишлаб чиқарилган товарларнинг

нархларини оширилишига ва аҳолининг реал даромадлари кўламини пасайишига
олиб келадиган ҳар қандай солиқлар кейинчалик иш ҳақини ошириш эҳтиёжини юзага
келтиради. Негаки, ишлаб чиқариш унумдорлигини, талаб ва таклиф кўламларини
ошириш объектив иқтисодий реаллик бўлиб, бу қонуният билан ҳисоблашмасдан
бўлмайди. Қолаверса, ишчи ва хизматчилар ойлик маошининг оширилишини талаб
қилиб иш ташлашлари эҳтимоли мавжуд. Бу бир маромда ишлаб турган тизимларни
издан чиқариши аниқ. Ишчиларнинг талабини қондириш учун иш берувчилар кескин
чоралар кўришга мажбур бўлади. Оқибатда иш жойларининг, олинадиган соф
фойданинг кўлами қисқаради, иш кучининг нархи ҳамда ишсизлик салмоғи кескин
ошади

[5].

Юқорида айтилган фикр

-

мулоҳазалардан келиб чиқиб Д.Рикардо солиқлар ўз

моҳият негизига кўра салбий хусусиятга эга тушунча бўлиб, уларнинг жорий этилиши
туфайли мамлакат аҳолисининг истеъмол қилиш лаёқати, унга бевосита боғлиқ
бўлгани боис талаб даражаси ҳам кескин пасаяди, бунинг оқибатида ижтимоий ишлаб
чиқариш ҳамда инвестицион фаоллик ҳажмлари жиддий миқёсларда қисқаради.
Бундай нохуш оқибатларга йўл қўймаслик учун давлат тизими солиқ муносабатларини
тартибга солишни шундай ташкил қилиши лозимки, токи пировардида капитал
жамғарилиши, инвестицион фаолият

кўламлари кенгайиши таъминлансин.

Таъкидлашимиз лозимки, олим солиқларни ундириш объектив эҳтиёж эканлигини
англаб етади, у фақатгина солиқ юкини оптималлаштириш зарурлигини уқтиради.

Тадқиқот методологияси

Мазкур мақолада таҳлилнинг анализ ва синтез, индукция ва дедукция каби

анъанавий усулларидан фойдаланилди. Хорижий мамлакатларнинг иқтисодчи
олимлари ва тадқиқотчиларининг солиқ юкига оид фикр ва мулоҳазалари илмий

-

амалий жиҳатдан таҳлил қилинди ва натижалари асосида хулосалар шакллантирилган.

Таҳлил ва натижалар

Швейцариялик олим Ж.Симонд де Сисмонди (1773

-

1842) ўзининг “Сиёсий

иқтисоднинг янгича ривожланиш имкониятлари” (1819) деб номланган илмий асарида
солиққа тортиш назариясини “нимадандир лаззатланиш” назарияси сифатида асослаб
беришга уринади. Олим ўз китобида шундай фикрларни ифодалайди: “Фуқаролар
уларнинг шахси ва ҳаётини давлат томонидан ҳимоялашга йўналтирилган алоҳида
турдаги хизматлари учун жамиятда жорий этиладиган мажбурий тўловларга нисбатан


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

328

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ижобий муносабатда бўлмоғи лозим. Ўз навбатида, адолат юзасидан фуқаролар
томонидан тўланадиган солиқлар оқибат натижада ҳар бир жамият аъзосига тақдим
этиладиган турли хилдаги қулайликлардан фойдалана олиш имкониятлари билан
компенсацияланиши даркор. Солиқ тўловчи фуқаролар давлат томонидан тинч ва

осуда, тўкин ҳаётдан баҳра олиш, инсоний ҳақ

-

ҳуқуқларидан эркин фойдалана олиш,

саломат бўлиш имкониятидан лаззатланиш ҳуқуқини сотиб олишади”

[6].

Солиқ муносабатларига оид неоклассик назарий таълимотлар неоклассик

сиёсий иқтисод мактабларининг оптимал даражада баланслаштирилган давлат
бюджетини ишлаб чиқиш, давлатчилик функцияларини бажариш учун ишлатиладиган
сарф

-

харажатлари ҳамда амалдаги солиқ юки даражасини имкон қадар камайтириш

каби концептуал ғоялари асосида ривожлантирилди. ХIX

-

XX аср бошларида

ривожлантирилган бу хилдаги таълимотлар соф назарий аҳамиятга эга бўлганди.
Неоклассик таълимот концепциялари бўйича ижтимоий аҳамиятга молик (фойдали)
деб топиладиган давлатчилик функцияларини амалга ошириш учун қилинадиган сарф

-

харажатлар ва хўжалик юритувчи айрим субъектларга нисбатан татбиқ этиладиган
солиқ юкининг ўзаро нисбати назарий жиҳатдан баҳоланиб шу тариқа давлат
бюджетининг оптимал ҳажми аниқланиши лозим эди. Шу билан бирга, давлат
иқтисодий соҳадаги жараёнларга имкони борича камроқ аралашуви лозим, деган
назарий ғоядан келиб чиқиб жамиятда амал қиладиган солиқларнинг умумий
кўламини қисқартириш мумкинлиги ҳақидаги ғоялар илгари сурилган.

Вақти келиб назариётчи олимлар орасида объектив жиҳатдан олганда давлат

аппаратининг мамлакатдаги иқтисодий ҳаётга фаол аралашуви ва шунинг баробарида
давлатнинг хўжалик ишларини юритишда фаол иштирок этиши муҳимлиги асосли
равишда эътироф этила бошланди. Шундан кейин олимлар ижтимоий такрор ишлаб
чиқариш жараёнларини давлат бюджети ҳамда солиқ тизимлари воситасида тартибга
солиш имкониятларини илмий жиҳатдан объектив таҳлил қила бошлашди. Солиқ
сиёсатини нафақат фискал, балки иқтисодий (рағбатлантирувчи) нуқтаи назардан
ўрганишга киришдилар.

Давлат миқёсидаги молиявий масалалар билан боғлиқ замонавий назарий

муаммолар ечимини излашга А.Пигу (1877

-

1959) катта ҳисса қўшди. Олимнинг назарий

жиҳатдан муҳим аҳамиятга молик бўлган “Фаровонлик (бойлик)нинг иқтисодий
назарияси” деб номланган асари 1924 йилда нашр этилганди. Ушбу илмий асар
муаллифи давлатчилик функцияларини бажариш билан боғлиқ сарф

-

харажатлар

кўлами ҳамда солиқ юкининг оптимал миқёсларини аниқлаш муаммоларини макро ва
микро даражаларда атрфлича таҳлил қилиб берди. А.Пигу биринчилардан бўлиб
давлат бюджетининг фискал ва иқтисодий характерга эга бўлган муҳим жиҳатлари
ўртасидаги фарқни аниқ ифодалаб берди. Олим назарий жиҳатдан қандай қилиб
давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қилинадиган муайян сарф

-

харажатлар

ёрдамида ижтимоий ишлаб чиқариш соҳасига моддий ва меҳнат ресурсларини жалб
этиш мумкинлигини кўрсатиб берди. А.Пигу оптимал солиқ юкини қандай қилиб
аниқлаш мумкин деган муаммонинг ечимини ҳам таклиф этади. Олимнинг
таъкидлашича, бунинг учун солиқ тизими битта муҳим принципга, яъни
“умумлаштирилган солиқ юкининг энг минимал миқдори”ни топиш тамойилига

асосланиши лозим дейди. А.Пигу амалдаги солиқ юки жуда юқори даражада
бўлганлиги туфайли иқтисодий фаолият юритувчи субъектларнинг ихтиёридаги


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

329

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

жамғармалар кўлами ҳамда капитал жамғарилиши кескин пасайиб кетишига йўл
қўймаслик учун жорий солиқ тизимининг функциясини шундай ташкил қилиш керакки,
токи бунинг оқибатида амалдаги солиқ юки ижтимоий фойдали меҳнат соҳасининг
кенгайиб боришига асло тўсқинлик қилмайдиган, ҳеч бўлмаса, унинг қисқаришига йўл
қўймаслигини таъкидлайди. Олимнинг тасаввурича, иқтисодий муносабатларни
давлат томонидан тартибга солиш орқали максимал даражадаги ижтимоий
фаровонликка эришиш мумкин, фақат бунинг учун тегишлича баланслаштирилган
молиявий сиёсат юритилиши шарт. А.Пигу солиқ юкини адолатли бўлишлигини, яъни
фуқаролардан ундириладиган мажбурий тўловлар ҳажми солиқ тўловчиларнинг
нормал ҳаёт кечириши учун зарур бўладиган шарт

-

шароитларни таъминлашга

етарлича бўлишини истаган. Шунинг учун олим солиқ муносабатларини
ташкиллаштириш вақтида айрим категориядаги солиқ тўловчиларга алоҳида

имтиёзлар берилишини (яшаш учун зарур минимал даражадаги маблағлар ҳажмига
тенг суммани солиқдан озод қилиш; бу суммани ҳисоблаб чиқиш вақтида оилани
боқувчи шахснинг қаромоғидаги боқимандиларнинг сонини эътиборга олишни) тавсия
этган

[7].

ХIX аср охири XX аср бошларида “Жамоавий эҳтиёжлар” деб ном олган назарий

таълимотга асос солинди. Бу таълимотни ривожлантиришга Л.Штейн, А.Шеффле,
Ф.Нитги, Э.Сакс, А.Вагнер, М.Фридман, Э.Селигман ва бошқа хорижий, А.Буковецкий,
А.Соколов, П.Микеладзе каби совет давридаги олимлар ўз ҳиссасини қўшдилар.
“Жамоавий эҳтиёжлар” деб ном олган назарий таълимотнинг мазмун

-

моҳиятини

умумий қилиб шундай ифодаласак бўлади, ижтимоий ҳаётнинг таркибига кўра
алоҳида шахсларнинг ҳаётий эҳтиёжларидан фарқли ўлароқ бутун жамият, катта

-

катта

жамоаларнинг эҳтиёжлари (масалан, мудофаа, таълим

-

тарбия ва ҳоказо) мавжуд

бўлиб, улар асосан марказий ва ҳудудий давлат органларининг бюджет маблағлари
ҳисобига кенг кўламли ижтимоий хизмат турлари қаторида таъминланади. Токи
шундай объектив зарурият мавжуд экан, фуқаролар топадиган даромадларининг
маълум қисмини мажбурий тўлов сифатида давлат ғазнасига топшириши шарт

[8].

Дж.М.Кейнс томонидан яратилган солиққа тортиш назарияси мутахассислар

орасида жуда машҳур. Олим ўзининг “Ижтимоий бандлик, фоиз ставкаси ва
пулларнинг умумий назарияси” деб номланган асарида солиқ сиёсатини юритиш,
давлат сарф

-

харажатларини режалаштириш ва амалга ошириш, бу жараёнларнинг

иқтисодиётга таъсири хусусидаги фикр

-

мулоҳазаларини қуйидагича ифодалайди:

“Ижтимоий

-

иқтисодий

муносабатлар

иштирокчиларининг

пул

шаклидаги

жамғармалар тўплашига уларнинг келгусида олиши мумкин бўладиган реал
даромадларининг кўламлари ўзига хос рағбат ролини ўйнайди. Ўз навбатида, мазкур
рағбатловчи омилнинг кучи пировард натижада давлат ичида жорий этиладиган фоиз
ставкаси ҳамда амалда юритиладиган солиқ сиёсатига бевосита боғлиқ бўлади...
Бордию, давлат юритилаётган солиқ сиёсатидан ички даромадларни ижтимоий
миқёсларда одилона тақсимлашнинг ўзига хос восита сифатида фойдаланишни
мақсад қилиб олса, у ҳолда мазкур восита шундай ишлатилиши лозимки, токи оқибат
натижада солиқ тўловчиларнинг пул жамғаришга бўлган эҳтиёжи узлуксиз ошиб
борадиган бўлсин”

[9]

. Дж.М.Кейнснинг тасаввурича, ижтимоий такрор ишлаб

чиқариш соҳасида юз берадиган инқирозларнинг асосий сабабчиси истеъмолчилар
орасида мазкур товарларга нисбатан талаб даражасининг пастлиги ҳисобланади, токи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

330

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

шундай экан, миллий иқтисодиёт бир маромда ривожланиши учун давлат ўз
ихтиёридаги инструментлар воситасида “эффектив талаб даражасини” таъминлай
олиши зарур. Ушбу ғоядан келиб чиқиб олим давлат солиқ сиёсатининг роли ва
вазифаларини бошқачароқ тасаввур эта бошлади. Шундан кейин Кейнс солиқ
сиёсатини давлат иқтисодий сиёсатининг муҳим таркибий қисми сифатида эътироф
этадиган бўлди.

Кейнснинг иқтисодий назариясига мувофиқ ижтимоий хўжалик тизими негизида

тизим фаолиятини ўз

-

ўзича тартибга солишга қодир бўлган механизм мавжуд бўлмаса,

у ҳолда бундай иқтисодий тизим ташқи куч ёрдамисиз баланс ҳолатини тиклай
олмайди. Олимнинг эътироф этишича, давлат

бюджети ижтимоий талаб ва таклиф

ўртасидаги мувозанат ҳолатини таъминлашга хизмат қилувчи восита вазифасини
бажаради. Бу ўринда Кейнс давлат эҳтиёжлари учун сарфланадиган харажатлар билан
амалдаги солиқларнинг ўзаро нисбатини баланслаштириш зарурияти ҳақида
гапиради.

Амалдаги солиқлар ижтимоий ишлаб чиқариш даражасига у ёки бу тарзда

таъсир кўрсатиб, айни вақтда мавжуд талаб даражасини пасайтиради, давлат
эҳтиёжлари учун сарфланиши лозим бўлган харажатлар кўламининг оширилиши
аксинча, жорий даврдаги талаб даражасини юксалтиради. Давлат харажатларининг
оширилиши пировардида ижтимоий талабнинг энг муҳим компонентлари
ҳисобланувчи шахсий истеъмол ва инвестицион қўйилма ҳажмларининг ошишига
туртки беради бу ўз навбатида миллий даромад салмоғининг ўсишига ва ижтимоий
бандликнинг ошишига олиб келади. Бундан шундай хулоса қилишимиз мумкинки,
давлат бюджетининг сарф

-

харажат ва даромад кўрсаткичлари ўртасидаги мувозанатни

онгли равишда тартибга солиш орқали капитал жамғарилиши ҳамда сарфланиши
(ижтимоий талаб ва таклиф) ўртасидаги мувозантни муайян ижтимоий

-

иқтисодий

шарт

-

шароитларни эътиборга олган ҳолда ўзгартириш мумкин бўлади.

Дж.М.Кейнс илм

-

фан соҳасига “солиқлар

-

муайян тизим таркибига киритилган

(жойлаштирилган) стабилизаторлар” деган янги тушунчани киритди. Ушбу назарий
тушунча учун миллий даромад билан солиқлар ўртасида ўзига хос функционал
боғланиш мавжудлиги, аниқроқ қилиб айтганда, давлат бюджетига келиб тушадиган
мажбурий тўловлар қиймати тўғридан

-

тўғри янгидан яратиладиган қиймат

кўрсаткичига боғлиқ, деган ғоя асос бўлиб хизмат қилган. Иқтисодий юксалиш билан
бир вақтда миллий даромад ҳажмининг ошиши кузатилганида давлат бюджетига
тушадиган мажбурий тўловлар салмоғи ҳам ошади. Бунинг оқибатида ижтимоий
миқёсда корхоналарнинг инвестицион имкониятлари чегараланиб, аҳолининг тўлов
лаёқати пасаяди (негаки, бу вазиятда янгидан яратилган қиймат жамғарма ва истеъмол
манбаи вазифасини бажариши баробарида давлат бюджетига ундириладиган
солиқлар учун база сифатида ҳам майдонга чиқади). Инқироз даврида ижтимоий
ишлаб чиқариш негизида яратиладиган миллий даромаднинг абсолют ҳамда реал
ҳажмлари камайиши боис давлат фойдасига ундириладиган мажбурий тўловларнинг
ҳажми кескин пасаяди. Бундай шароитда солиқ тўловчилар ихтиёрида илгари давлат
бюджетига солиқлар сифатида ундирилган, аммо айни вақтда турли хилдаги
инвестицион лойиҳаларга жойлаштирилиши ёхуд шахсий эҳтиёжлар учун сарфланиши
мумкин бўлган маблағларнинг салмоқли қисми тўпланиб қолади. Бундан чиқди
аҳолининг харид лаёқати ошиб бориши туфайли талаб даражаси ҳам юксалади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

331

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Оқибатда инқироз туфайли иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда юз берган салбий
ўзгаришларнинг салбий таъсири нисбатан юмшатилади. Бу хилдаги стабилизатор
вазифасини прогрессив солиқ тизими (энг аввало, прогрессив тарзда ўзгариб борувчи
даромад солиғи ва корхоналар томонидан олинадиган фойда ҳисобидан
ундириладиган солиқлар назарда тутилади) бажариши керак.

Маълумки, турли хилдаги мажбурий тўловлар ундирилиши оқибатида давлат

ғазнасига тўпланадиган маблағлар салмоғи пировард натижада амалдаги солиқ
ставкалари ҳамда миллий даромаднинг ҳажмига боғлиқ. Солиқларнинг муайян
турдаги муносабатларни тартибга солувчи механизм сифатидаги функцияси айнан
шунга асосланади. Ишлаб чиқариш тизимининг фаолиятида пасайиш даври бошланиб
ишсизлик кўламининг ҳажми ошиши кузатилганида солиқлар ҳажми ўз

-

ўзидан

камаяди, бу ҳол айтиб ўтганимиздек, иқтисодий субъектларнинг даромадлари

ҳамда

аҳолининг харид лаёқати ошишига олиб келади. Эҳтиёт касб этмайдиган фискал
сиёсатнинг моҳияти шундаки, бу хилдаги тизим давлатнинг аралашувисиз ҳам
иқтисодий тараққиётнинг стабизатори сифатида ишлай олади. Дж.Кейнснинг фикрига
қараганда, аҳолининг ихтиёрида қоладиган даромадлар салмоғининг ошиши оқибат
натижада одамларда “маблағ жамғариш эҳтиёжини” пайдо қилади. Шунинг учун
давлат аҳолида тўпланиб қолаётган ортиқча маблағларни солиқлар воситасида тортиб
олиб кейинчалик уларни давлат бюджети орқали ижтимоий аҳамиятга молик
бўладиган турли хил инвестицияларга йўналтириши керак.

Айтиб ўтилган фикр

-

мулоҳазаларни мухтасар қилиб айтишимиз мумкинки,

Дж.Кейнс мазмун

-

моҳиятига кўра мутлақо янгича солиқлар назариясини яратди. Олим

яратган назарий таълимот амалда давлат аппаратига жамиятда кечадиган иқтисодий
муносабатларни оқилона бошқариш учун муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Дж.Кейнс томонидан яратилган назарий таълимотнинг амалий татбиқ этилиши билан
кейинчалик унинг давомчилари шуғулланишди. 1940

-

1970 йиллар давомида

Кейнснинг иқтисодий назарияси дунёнинг бир қатор мамлакатларида давлат
томонидан иқтисодий муносабатларни бошқариш борасида устувор аҳамиятга эга
бўлган энг машҳур концепциялардан бири ҳисобланиб келинди.

ХХ асрнинг 70

-

йиллари охирида ижтимоий такрор ишлаб чиқариш

жараёнларининг давомли инқирози рўй беради. Ижтимоий ишлаб чиқариш ва меҳнат
унумдорлиги пасайиб кетди, инфляцион жараёнлар ҳамда бюджет дефицити кучайди.
Шу вақтдан бошлаб мутахассис олимлар орасида Кейнснинг таълимотида қандайдир
нуқсонлар мавжудлиги ҳақидаги фикрлар пайдо бошлади. Вужудга келган вазиятдан
қутулишнинг йўли монетаристик назарияга асосланган “таклифга асосланган
иқтисодиёт” деб ном олган неоклассик таълимот негизида ишлаб чиқилди. Бу назарий
ғоя ўз вақтида Кейнс таклиф этган устувор ғояга қарама

-

қарши позиция нуқтаи

назаридан яратилганди. “Таклифга асосланган иқтисодиёт” назариясининг АҚШда
Г.Стейн, М.Вэйденбаум, Р.Хол, Г.Талок, И.Броузон, М.Ротбот, А.Лаффер, Буюк
Британияда эса Дж.Хау, А.Уолтерс каби асосий тарафдорлари бутун диққат

-

эътиборини солиқларнинг миллий иқтисодий тизимга кўрсатадиган салбий
оқибатларини ўрганишга қаратишди

[10].

Неоклассик назария тарафдорларининг таъкидлашича, давлат харажатлари

салмоғининг ошиши ўз навбатида солиқ юкининг ошишига сабаб бўлади, бу ўз
навбатида, хўжалик юритувчи субъектларда иш унумдорлигини, шахсий жамғармалар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

332

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

салмоғини ошириш, инвестициялар қилишга интилиш рағбатини сўндиради. Шунинг
учун қуйидаги тамойиллар “Таклифга асосланган иқтисодиёт” назариясининг устувор
ғоялари жумласига киритилади: давлат иқтисодий тизим фаолиятига имкон қадар
камроқ аралашиши, амалдаги солиқлар тури ва ставкалари, прогрессив солиқ
шкаласи, давлат сарф

-

харажатлари пасайтирилиши лозим.

Юқорида айтиб чора

-

тадбирлар пировардида хусусий тадбиркорликни

рағбатлантириши, таклифнинг талабдан устун келиши учун қулай шароит яратиб
бериши зарур. “Таклифга асосланган иқтисодиёт” назариясининг тарафдорлари
кейсинчилардан фарқли ўлароқ, солиқ ставкаларининг пасайтирилиши оқибат
натижада солиқлар ундирилиши туфайли давлат ғазнасига келиб тушадиган
маблағлар салмоғини камайтирибгина қолмасдан, аксинча уларнинг ошишига туртки
беради, деб ҳисоблайдилар. Амалий жиҳатдан солиқ ставкаларининг пасайтирилиши
оқибат натижада ЯИМни янада кенгроқ кўламларда ишлаб чиқарилишини

рағбатлантириб, билвосита давлат бюджетига келиб тушадиган тушумларнинг
салмоғини ошириб юбориши мумкин. Америкалик профессор А.Лаффер томонидан
1980 йилларда таклиф этилган ушбу концепция ўз вақтида АҚШда ва Ғарбий
Европанинг бир қатор давлатларида солиқ

тизими соҳасида амалга оширилган

ислоҳатларнинг асосини ташкил қилганди.

Назарий жиҳатдан амалдаги солиқ ставкаларини пасайтириш йўли билан давлат

бюджетига келиб тушадиган тушумларнинг салмоғини ҳеч бир ўзгаришсиз қолдириш
ёки ҳатто ошириш мумкинлиги ҳақидаги ғоялар математик усулда гипотетик эгри
чизиқ воситасида тасдиқланган.

Америка иқтисодчиси Артур Лаффер солиқларни камайтириш натижасида

иқтисодиёт ва давлат даромадларининг ўсишини исботлаб берган. Бу тарихда Лаффер
эгри чизиги, деб аталади.

R -

солиқлар миқдори, г

-

фоиз ставкаси, %

1-

расм. Лаффер эгри чизиғи

Агар г=0 бўлса, давлат ҳеч қандай солиқ тушумига эга бўлмайди. Агар г=100% бўлса,

натижа давлат учун яна шунга тенг бўлади, чунки ишлаб чиқарувчиларнинг ҳамма
даромади бюджетга олиб қўйилади. Ишлаб чиқаришга ҳеч қандай қизиқиш бўлмайди.
Солиқ ставкасининг бошқа ҳамма холатларида давлат у ёки бу миқдорда даромадга эга
бўлади (0<г<100%). Солиқ ставкаси г° бўлганда солиқ тушумлари максимал даражага
етади (

R

0

=Rmax

). Хулоса шуки, солиқ фоизи ставкасининг маълум даражага етиши солиқ


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

333

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тушумларини кўпайтиради, унинг янада оширилиши аксинча, солиқ тушумларини
камайтиради. Иқтисодий субъектларнинг солиқ ставкасининг динамикасига таъсири бир
ондаёқ сезилмайди, балки қандайдир вақт ўтгандан сўнг сезилади. Лаффер эгри чизиғи
давлат даромадларининг ўсиши солиқ ставкаларининг камайишига объектив боғлиқ

эканлигини кўрсатади

[11].

А.Лаффернинг фикрига қараганда, солиқ юки амал қиладиган умумий зонанинг

маълум ўлчамларидаги қисмида солиқ юки оширилса, бунинг оқибатида давлат
ғазнасига келиб тушадиган маблағларнинг салмоғи ҳам ошади. Бу зона нормал зона
ҳисобланади. Олим ўз фикрини шундай қилиб асослаб беришга уринади. Борди

-

ю,

амалдаги солиқ ставкалари маълум даражада пасайтирилса, бу оқибат натижада
меҳнат қилишга, жамғармалар орттириш, инвестицияларга пул жойлаштириш,
инновацияларни жорий этишга бўлган рағбат кучини оширади, ишчанлик рискларидан
чўчимасликка ундайди. Бу эса, ўз навбатида миллий ишлаб чиқариш ҳамда миллий
даромад ҳажмини ошишига туртки беради. Шундай қилиб, кенг кўламли солиқ зонаси
ҳаттоки солиқ ставкаларини нисбатан пасайтирганда ҳам давлат бюджетига келиб
тушадиган маблағларнинг салмоғини ҳеч ўзгаришсиз сақлаш имконини беради.
Амалдаги солиқ ставкаларининг янада оширилиши оқибатда

давлат ғазнасига келиб

тушадиган тушумлар салмоғининг пасайиб кетишига сабаб бўлади, шунинг учун бу
зонани таъқиқловчи зона деб атайди.

Лаффернинг эгри чизиғи бирмунча бошқача кўринишда ҳам намоён этилиши

мумкин, гарчи шундай қилинса, у ҳолда солиқ юки ўзининг оптимал нуқтасидан
таъқиқловчи зона томонга ҳаракатлана бошлаганида тадбиркорлик фаолиятининг қай
даражада яширин секторга ўтишини ифодалайди. Лаффер эгри чизиғининг бошланғич
нуқталарида солиқ ставкаларининг оширилиши хўжалик юритувчи субъектларнинг
ишчанлик суръатларига, уларни қандайдир аниқ хатти

-

ҳаракатларга ундовчи

мотивларига

сезиларли

даражада

таъсир

кўрсатмайди.

Шу

сабабдан

тадбиркорларнинг даромадларини легаллаштиришга бўлган қизиқиши ҳамда
ижтимоий ишлаб чиқариш ҳажмлари солиқ юкининг ўсиш суръатларига нисбатан
сустроқ пасайиб боришга мойил бўлади. Бу вазиятда солиққа тортиладиган база
қиймати солиқ юкининг ўсиш суръатларига қараганда секинроқ пасайиб бориши
туфайли давлат бюджетига тушадиган маблағларнинг салмоғи нисбатан ошади. Солиқ
юки

маълум даражадан ўтиши биланоқ ундириладиган солиқлар пировард натижада

солиқ тўловчиларнинг даромадларини камайтиришга бошлайди. Шу вақтдан буён
иқтисодий субъектларнинг хўжалик юритиш борасидаги фаоллиги ҳам пасаяди ва
солиқ тўлашдан турли хил йўллар билан бош тортиш ҳоллари оммавий тус олади.
Тадбиркорлик фаолиятидаги фаоллик яширин

секторга кўчирилиши сабабли солиқ

юки номинал тарзда ўсишига қарамасдан солиққа тортиладиган база қиймати ва
табийки, бюджет даромадлари камайиб бораверади. “Мен таклиф қилаётган
гипотетик эгри чизиқ принципи асосида ётган фундаментал ғоянинг мазмун

-

моҳияти

шундаки,

-

деб ёзади А.Лаффер,

-

амалдаги солиқ ставкалари қанчалик юқори бўлса,

солиқ тўловчиларнинг ўз даромадлари реал қийматини сир сақлашга интилиши
шунчалик кучли ифодаланади”

[12].

А.Лаффер ва “Таклифга асосланган иқтисодиёт” назариясини ривожлантиришга

ҳисса қўшган бошқа олимларнинг ғоялари АҚШда жуда тез орада ўзининг амалий
тадбиғини топа бошлади. 1974 йилнинг охирида А.Лаффер Америка Қўшма


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

334

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Штатларининг Бош Молия муассасига расман мурожаат қилиб ижтимоий ишлаб
чиқариш тизимининг фаолиятини рағбатлантириш ва инфляцияни жиловлаш учун
амалдаги солиқ ставкаларини, энг асосийси, даромад солиғини пасайтиришни тавсия
этади. Ўз фикрини олим шундай асослаб берганди: “Конкрет турдаги тайёр маҳсулотни
ишлаб чиқарилишини рағбатлантириш учун шундай сиёсий чора

-

тадбирларни қўллаш

лозимки, охир оқибатда компанияларнинг муайян ишлаб чиқариш омилларига
нисбатан талаби ошсин ва шу билан бирга ушбу омилларнинг банд бўлиш истаги пайдо
бўлсин. Бу мақсадга эришиш учун амалдаги барча солиқ ставкаларини пасайтириш
даркор. Бажарилган амаллар кутилган самарани бериши учун биринчи навбатда энг
юқори қийматдаги солиқ ставкалари пасайтирилиши шарт, деб ҳисоблайман”

[13].

А.Лаффер худди шундай тавсияни ишлаб чиқишда асосий эътиборни ишлаб чиқариш
омилларига, айниқса, капитал (инвестициялар)га солинадиган солиқ ставкаларига
нисбатан тадбиқ этишни тавсия қилади.

Хулоса ва таклифлар

Юқорида келтирилган фикр

-

мулоҳазалардан кўриниб турибдики, муаллифлар

орасида солиқ юки тушунчасининг миқдор кўрсаткичлари ёрдамида аниқланадиган
тавсифларига нисбатан бериладиган таърифи деярли бир хил бўлса ҳамки, сифат
кўрсаткичлари ёрдамида аниқланадиган тавсифларига нисбатан бериладиган
таърифда уйғунлик йўқ. Бизнинг назаримизда, бу муаммони ҳал этиш учун солиқ юки
тушунчасининг мазмун

-

моҳиятини турли қарашлар асосида ҳал этишга уриниб кўрса

бўлади. Ушбу тамойилига мувофиқ солиқ муносабатларининг фискал ҳамда маълум
турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи функциялари кўриб чиқилади.
Солиқ юкининг фискал жиҳати хусусий секторнинг молиявий ресурсларини жамият
манфаатлари йўлида марказлаштиришга хизмат қилишида, алоҳида ижтимоий
муносабатларни тартибга солувчи жиҳати эса солиқ механизми орқали такрор ишлаб
чиқариш жараёнларига билвосита таъсир кўрсата олишида намоён бўлади. Иқтисодий
муносабатларнинг тадрижий тараққиёти давомида солиқ юкининг мазмун

-

моҳияти

ҳақидаги илмий тасаввурлар аста

-

секин ўзгариб борди. Ҳозирги пайтда солиқ юки

хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий соҳадаги эркинлигини қисман чегаралаб
турадиган омил, давлат сектори томонидан тақдим этиладиган ижтимоий
хизматларнинг ўзига хос қатъий белгиланган “баҳоси” сифатида қараш мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Налоги /Под редакцией Д.Г.Черника –

М. Финансы и статистика, 1997. с. 16

2.

Истории экономический учений / под редакцией В. Автономова, О. Ананьина,

Н.Макашовой. –

М.: ИНФРА –

М, 2002. с.560

3.

Смит

А. Исследование о природе и причинах богатства народов. Т.2. –

М.:

Соцэкгиз, 1935. –

с.341

4.

А.Смит. Исследование о природе и причинах богатства народов. Т.2. –

М.:

Соцэкгиз, 1935. –

с.34

3

5.

Маршалл А. Принципы экономической науки. –

М.: Прогресс, 1993. –

Ч. 3.

с.300

6.

Сисмонди Ж. Новые начала политэкономии. –

М., 1897. с. –

135.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2021 yil

335

4/2021

(№

00054)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

7.

Налогообложение: теория, проблемы, решения / Под ред. В.П.Вишневского.

Донецк: ДонНТУ ИЭП НАН Украины, 2006. с. –

54

55

8.

Нитти Ф. Основные начала финансовой науки. –

М., 1904. с.241 –

243

9.

Кейнс Дж. Общая теория занятости, процента и денег. –

М.: Прогресс. 1978. с.

-210.

10.

История экономических учений / Под. Ред. В. Автономова, О. Ананьина, Н,

Макашовой. –

М.: ИНФРА –

М. 2002. с. 584

11.

Яҳёев Қ. Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти.

-

Т.: Фан ва технологиялар

нашриёти, 2003 й. 20

-

бет.

12.

Кравченко И.А. Налоговые реформы 80

-

х годов в США: социально

-

экономический аспект. –

М.: НИФИ. 1989. с. –

9

13.

Усоскин В.М. «Денежный мир» Милтона Фридмана. –

М. 1989. с.

- 40

Библиографические ссылки

Налоги /Под редакцией Д.Г.Черника – М. Финансы и статистика, 1997. с. 16

Истории экономический учений / под редакцией В. Автономова, О. Ананьина, Н.Макашовой. – М.: ИНФРА – М, 2002. с.560

Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. Т.2. – М.: Соцэкгиз, 1935. – с.341

А.Смит. Исследование о природе и причинах богатства народов. Т.2. – М.: Соцэкгиз, 1935. – с.343

Маршалл А. Принципы экономической науки. – М.: Прогресс, 1993. – Ч. 3. с.300

Сисмонди Ж. Новые начала политэкономии. – М., 1897. с. – 135.

Налогообложение: теория, проблемы, решения / Под ред. В.П.Вишневского. – Донецк: ДонНТУ ИЭП НАН Украины, 2006. с. – 54 – 55

Нитти Ф. Основные начала финансовой науки. – М., 1904. с.241 – 243

Кейнс Дж. Общая теория занятости, процента и денег. – М.: Прогресс. 1978. с. -210.

История экономических учений / Под. Ред. В. Автономова, О. Ананьина, Н, Макашовой. – М.: ИНФРА – М. 2002. с. 584

Яҳёев Қ. Солиққа тортиш назарияси ва амалиёти. -Т.: Фан ва технологиялар нашриёти, 2003 й. 20-бет.

Кравченко И.А. Налоговые реформы 80-х годов в США: социально-экономический аспект. – М.: НИФИ. 1989. с. – 9

Усоскин В.М. «Денежный мир» Милтона Фридмана. – М. 1989. с. - 40

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов