Налоговая нагрузка макроэкономической стабильности и воздействие ее на инвестиционную среду

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
4-8
5
1
Поделиться
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья о привлечении инвестиций в Республику Узбекистан Авторская реализация гравитационной модели, связанная с реформами, проводимыми правительством, анализ современного состояния инвестиционной деятельности и экономического положения стран, имеющих внешнеэкономические связи, и результаты представлены выводы и предложения.

Похожие статьи


background image

_____________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –5/2021

224

Савдо марказларида тeз овқатланиш пунктларини жойлаштиришда харидорлар ва хизмат

кўрсатувчи ходимлар учун кўчадан ҳам, марказнинг ички қисмларидан ҳам корхонага қулай кириш

имкониятини таъминлаш кeрак.

Магистрал йўлларда (ҳалқа йўлларида) тeз овқатланиш корхоналари бирлаштирилган хизмат

кўрсатиш стансиясининг бир қисми (ёнилғи қуйиш, ювиш, автоуловларга тeхник хизмат кўрсатиш,

эҳтиёт қисмларни сотиб олиш) ёки бирлаштирилган овқатланиш корхоналари (рeсторанлар, кафeлар

ва бошқалар) таркибида жойлашган бўлиши кeрак.

Шаҳар аҳолисининг оммавий дам олиш жойлари (боғлар, пляжлар ва бошқалар) билан туташган

жойларда тeз овқатланиш корхоналари аҳолининг дам олиш жойларига кўчиши йўлида, шунингдeк

оммавий дам олиш жойларида жойлашган бўлиши мумкин. Куз-қиш ва баҳор даврларида тeзкор

овқатланиш пунктларини бино чуқурлигида жойлаштириш пeримeтри бўйлаб ёки бурчак

участкаларига қараганда анча фойдалидир. Ёзги даврда биноларнинг пeримeтри бўйлаб, бурчак

участкаларида ва бинолардан озод бўлган участкаларда жойлашган корхоналар янада фойдали ҳолатга

эга.

Умумовқатланиш корхонаси жойлашган жойи учун танланган нуқта (нуқталар) унга

келадиганлар тахминий ташрифини аниқлаш учун батафсил ўрганилади. Бунинг учун сўровномалар

орқали сайтда жойлашган корхона ва ташкилотларда ишчилар сони, шунингдeк доимий яшовчилар

сони ва кирувчи ва чиқувчи оқимлар сони аниқланади. Кeйинчалик энг самарали нуқтани танлаш учун

шаҳар туманининг айрим ҳудудларида корхонани жойлаштириш бўйича ўрганилган вариантлар

таққосланади.

Тавсия этилган вариант - бу ташриф буюрувчиларнинг энг кўп сонини таъминлайдиган,

шунингдeк қулай жойлашадиган нуқта, яъни қулай кириш жойлари, автоуловларни тўхташ

имконияти, транспорт тўхташ жойларининг яқинлиги, яқин атрофдаги мeҳмонларни жалб қиладиган

объeктларнинг мавжудлиги, рақобатчиларнинг йўқлиги ва бошқалар каби омиллар ҳисобга олинган

энг мақбул вариант саналади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги 5611- сонли “Ўзбекистон Республикасида

туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони//lex.uz.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 майдаги 365-сонли “Чорвок эркин

туристик зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори//lex.uz

3. А.Ю. Александрова. Межународный туризм. М., 2004.
4. Карсекин В.И. “Основы проектирования и интерьер предприятий общественного питания”, Украина 1983.

5. https://www.wodonnell.com

УЎК 338.24:340(470)

СОЛИҚ ЮКИНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИККА ВА

ИНВЕСТИЦИЯ МУҲИТИГА ТАЪСИРИ

Ш.Ш. Тўраев, мустақил изланувчи,

Аннотация. Ушбу мақолада солиқ юкининг макроиқтисодий барқарорликка ва инвестиция

муҳитига таъсири илмий тадқиқ этилган бўлиб, унда макроиқтисодий барқарорликка солиқ юкининг

таъсири, мамлакат инвестиция муҳитига солиқларнинг таъсири каби масалалар кўриб чиқилган.

Калит сўзлар: солиқ тизими, солиқ юки, макроиқтисодий барқарорлик, ялпи ички маҳсулот,

инвестиция.

Аннотация. В данной статье исследуется влияние налоговой нагрузки на макроэкономическую

стабильность и инвестиционный климат, а также обсуждаются такие вопросы, как влияние

налоговой нагрузки на макроэкономическую стабильность и влияние налогов на инвестиционный

климат страны.

Ключевые слова: налоговая система, налоговое бремя, макроэкономическая стабильность,

валовой внутренний продукт, инвестиции.

Abstract. This article examines the impact of the tax burden on macroeconomic stability and the

investment climate, and discusses issues such as the impact of the tax burden on macroeconomic stability and
the impact of taxes on the country's investment climate.

Key words: tax system, tax burden, macroeconomic stability, gross domestic product, investment

Ўзбекистон Республикасида ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти асосларини

шакллантириш жараёнида барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш орқали аҳоли турмуш

фаравонлигини ошириб бориш, бир қатор анча мурккаб иқтисодий муаммоларни ҳал қилишни тақозо

этмоқда. Булар ичида макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва инвестиция муҳитини яхшилаш

алоҳида долзарб аҳамиятга эга.

Солиқ ислоҳотларини амалга оширишнинг асосий мақсади макроиқтисодий самарадорликка


background image

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –5/2021_____________

225

эришиш ҳисобланиб, давлат солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда хизмат қиладиган

бир қатор солиқ имтиёзлари, солиқ ставкалари ва солиққа тортиш базаларидан самарали

фойдаланишга ҳаракат қилади. Лекин, булар иқтисодий ривожланишга ижобий ёки салбий таъсир

кўрсатиши мумкин. Улардан фойдаланишда эҳтиёткорлик билан, яъни иқтисодий ривожланишга

ижобий таъсир этиш муаммоларини ҳал этиш билан ёндошмоқ лозим.

Солиқ юкининг ва солиқ сиёсатининг макроиқтисодий ҳолатга таъсири жуда катта бўлиб,

мамлакатда яратиладиган ялпи ички маҳсулот ва миллий даромаднинг ўзгариши солиқ сиёсатининг

самарасига бевосита боғлиқдир. Солиқ юкининг макроиқтисодий ҳолатга таъсирини солиқларнинг

ялпи талаб ва ялпи таклифга, инвестицион муҳитга, истеъмолга, иқтисодий барқарорликка таъсири

каби масалалар билан баҳолаш мумкин.

Солиқлар ҳар бир давлат учун муҳим молиявий манба бўлиб, бюджетни шакллантиришда ва

иқтисодиётни тартибга солишда муҳим вазифаларни бажаради. Дунёнинг барча мамлакатларида

солиқлар давлат бюджети даромадларининг асосий манбаи ҳисобланади.

Солиқ юки ва мамлакатнинг бюджет-солиқ сиёсати макроиқтисодий барқарорликка

эришишнинг муҳим омилларидан саналади. Иқтисодий ўсиш, макроиқтисодий барқарорликка

эришиш ва инвестиция муҳитини яхшилашда мамлакатдаги солиқ юки ва солиқ сиёсати алоҳида ўрин

тутади.

Иқтисодий назария курсидан маълумки, барча макроиқтисодий жараёнлар микродаражадан,

қуйидан бошланади. Яъни, хўжалик субъектларининг молия-солиқ муносабатлари қанчалик

такомиллашса, улардаги давлат билан бўладиган иқтисодий муаммолар ечилса, яъни солиқ юки

камайтирилса, макроиқтисодий барқарорлик таъминланади ва мамлакатдаги инвестиция муҳити

яхшиланади. Чунки, хўжалик субъектларида солиқ юки қанча енгиллашса, уларнинг ишлаб чиқариш

фаолияти ривожланади, инвестицион жамғариши ошиб боради. Бунинг натижасида миллий ишлаб

чиқариш ҳажми ортади, пул муомаласи яхшиланади, инфляция даражаси пасаяди ва бюджет

даромадлари барқарорлиги таъминланади.

Солиқ ставкаларининг ўзгартирилиши, яъни солиқ юкининг ўзгариши бевосита талаблар

йиғиндисига таъсир қилади. Истеъмолнинг ҳам, инвестицияларнинг ҳам ҳажми солиқларнинг катта-

кичиклигига боғлиқ бўлади. Масалан, бюджетга солиқ тушуми камайиб, давлат харажатлари

авввалгича қолган пайтда истеъмол ва инвестиция харажатларининг ўсиши рағбатлантирилади.

Солиқ тушумларининг даражаси нафақат ижтимоий-иқтисодий омиллар таъсирида юзага

келади, балки солиқ тизимидан самарали фойдаланишга ва унинг ўз вазифаларини қандай бажаришига

ҳам боғлиқ бўлади. Бу функцияларнинг таъсири ҳақида мамлакат иқтисодиётидаги солиқ юки орқали

мулоҳаза қилиш мумкин.

Давлат миқёсида солиқ тушумидан йиғилган маблағдан фойдаланиш ва маблағни давлат

миқёсида қайта тақсимлаш, давлатни бошқаришга, такрор ишлаб ишлаб чиқаришга ресурс сифатида

сарфлаш жараёни солиқларнинг макроиқтисодий ҳаракатини ифодалаб беради. Бу макроиқтисодий

ҳаракат ижтимоий ишлаб чиқаришнинг барча бўғинларида солиқдан тушган маблағларнинг

ҳаракатини ифодалайди.

Маълумки, солиқларнинг макроиқтисодий ҳаракати ишлаб чиқаришни, ишлаб чиқарилган

маҳсулотни бозорда сотишни, оила хўжалигининг даромадларини ва пировард натижада давлат

бюджетининг харажатларини қоплашда фаол иштирок этади. Солиқлар ушбу ҳаракат жараёнида уй

хўжаликларини ижтимоий ҳимоялашда иштирок этади ҳамда давлатнинг бир қанча макроиқтисодий

муаммоларини ҳал этишда, яъни, пул муомаласини яхшилашда, давлат бюджетини даромадлар билан

таъминлашда, давлат бюджети камомадини қоплашда ва инфляция даражасини ушлаб туришда катта

амалий ёрдам беради. Агарда, давлат солиқ сиёсатини ишлаб чиқишда кичкина бир хатоликка йўл

қўйса, ёки солиқ юкини озгина оширса, макроиқтисодий мувозанат йўқолади ва иқтисодиёт изидан

чиқади. Бунинг энг оддий кўринишларидан бири яширин иқтисодиётнинг юзага келишидир. Яширин

иқтисодиёт ўз-ўзидан давлатга ҳам, фуқароларга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун маълум

даврдаги солиқ сиёсатини пухта ва аниқ ишлаб чиқиш лозим.

Маълумки, мамлакат иқтисодиётидаги солиқ юки давлат солиқ сиёсатининг натижаси бўлиб,

ҳар қандай солиқ тизимининг сифат тавсифини кўрсатади. Шу билан бирга олинаётган солиқлар

даражаси, бир томондан, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг самарадорлиги, бошқа томондан эса,

давлатнинг молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжи миқдори билан белгиланади. Шу сабабли, солиқ

юкининг оғирлигини камайтириш, биринчи навбатда, давлат харажатларини қисқартириш билан

боғлиқдир.

Давлат ЯИМнинг бир қисмини мажбурий тўлов сифатида олиб қўйиши солиқларнинг

иқтисодий моҳиятини ташкил этади. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатимизда солиқ юки

ЯИМга нисбатан 1991 йилда 49,1 фоиздан 2020 йилда 22,5 фоизгача тушди.

Ҳукуматимиз томонидан солиқ юкининг 26,6 пунктга камайтирилиши мамлакатимиз молиявий

ва макроиқтисодий барқарорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.


background image

_____________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –5/2021

226

Шу нарсани эътиборга олиш лозимки, солиқ юки ЯИМга нисбатан камайиши бу давлатнинг

иқтисодиётга аралашуви камайди, деб тушуниш нотўғри. Бу бир томонлама қараш. Чунки, давлат

миқёсида бир қанча солиқлар ҳисобланиб, ундирилмасдан қолиб кетади.

Яъни, боқимандалик суръати ҳам ўсган бўлиши мумкин. Бу кўрсаткични ҳисобга олмасдан

солиқ юкини аниқлаш, мамлакат миллий солиқ тизими тўғрисида нотўғри хулоса чиқаришга олиб

келади.

Солиқ юки 1991 йилда ЯИМга нисбатан 49,1 фоизни ташкил этган. 1992 йилда эса бу кўрсаткич

31,6 фоизгача тушган. 1993 йилда бу кўрсаткичда бироз ўсиш суръати кузатилган. 1998 йилдан бери

солиқ юки мамлакат миқёсида мунтазам пасайиш тенденциясига эга. Бу сиёсат натижасида

мамлакатда барқарор иқтисодий ўсиш кузатилмоқда ва биз буни бевосита оқилона солиқ сиёсатининг

натижаси дейишга ҳақлимиз.

2020 йилда ЯИМга нисбатан солиқ юки кўрсаткичи мамлакатимизда 22,5 фоизни ташкил этган

бўлса, бу ривожланган давлатлар кўрсаткичларига яқин келади ва улардан паст даражада ҳам

дейишимиз мумкин.

ЯИМнинг ўсиши 2019 йилда 5,8 фоизни ташкил этди. Бу олдинги йилларга нисбатан энг юқори

кўрсаткичдир. Йиллик инфляция даражаси эса 11,1 фоиз бўлди. Марказий банкнинг қайта молиялаш

ставкаси 14 фоизни ташкил этди. Бу олдинги йилларга қараганда ижобий макроиқтисодий

кўрсаткичлар ҳисобланади.

Албатта, кейинги йиллардаги макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришилган бу

ижобий натижалар жамиятимиз иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини, авваламбор, амалга

оширилаётган ислоҳотлар натижаларини, янгича жараёнлар ва сифат ўзгаришларни ҳисобга олиб

чуқур таҳлил этиб, керакли хулосалар чиқариб боришни тақозо этади.

Дунёнинг ривожланган давлатларида ЯИМга нисбатан солиқ юки 30 фоиз атрофида тебранади.

Яъни, ривожланган давлатлар ишлаб чиқарган маҳсулотининг учдан бир қисмини солиқлар қайта

тақсимлаб давлат бюджетига туширади. Бизнинг республикамизда солиқлар (давлат бюджетининг

мақсадли жамғармаларисиз) ЯИМнинг бешдан бир қисмини қайта тақсимлаб давлат бюджетига

туширмоқда. Ваҳоланки, бу кўрсаткич 1991 йилда ЯИМнинг иккидан бир қисмини ташкил этар эди.

Ўзбекистонда давлат бюджетининг ЯИМни қайта тақсимлашдаги ролини характерловчи

маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, солиқлар алоҳида турларининг ўзгариш суръати жуда нотекис

бўлиб, охирги йилларда солиқлар ва солиқсиз тушумлар ўсиш тамойилига эга бўлганлигини

кўрсатади. Жумладан, мол-мулк солиғи ва ресурс тўловлари солиқларининг ЯИМни қайта

тақсимлашдаги улушининг ўсиши, бож тўловлари ва экспортга солиқлар улуши эса пасайиши

кузатилади. Республикада солиқларнинг бошқа турларининг улуши эса, пасайиш характерига эга.

Албатта, айрим солиқ тури бўйича солиқ юкининг пасайиши республикамизда иқтисодиётни

эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг ижобий

натижасидир. Ялпи ички маҳсулотни тақсимлашда солиқлар алоҳида турлари бўйича улушининг

ўзгариши, биринчидан, республика бозор иқтисодиётига ўтиб бориш жараёнида давлат бюджети

орқали қайта тақсимлаш жараёнларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштириб бориш

билан боғлиқ бўлса, иккинчидан, бу республика ЯИМни қайта тақсимлашда бюджетдан ташқари

фондлар ролининг ортиб бораётганлигини характерлайди.

Республика давлат бюджети харажатлар қисми қараб чиқилганда, кейинги йилларда ЯИМда

кўплаб ижтимоий сарфларнинг фоизда ифодаланган салмоғи ошиб бораётганини кузатишимиз

мумкин. Масалан, ижтимоий-маданий соҳаларга сарфларнинг республика ЯИМдаги улуши ошиб

бормоқда.

Макроиқтисодий барқарорликка эришиш учун давлат бюджети даромадлари ва харажатлари

мувозанатда бўлишини таъминлаш лозим. Лекин, кўпчилик ҳолларда давлат бюджети харажатлари

даромадларидан ортиқчалиги кузатилади, бунинг оқибатида бюджет тақчиллиги юзага келади. Бунинг

сабаблари кўп бўлиб, улар ичида, давлатнинг жамият ҳаётининг барча соҳаларидаги ўрнининг

узлуксиз ошиб бориши, унинг иқтисодий ва ижтимоий вазифаларининг кенгайиши алоҳида ўрин

тутади.

Келажакда республикада давлат бюджети тақчиллигининг кўзда тутилган даражасини ушлаб

туриш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ:

солиқ имтиёзларини қисқартириш;

харажатларнинг самарадорлик даражасини ошириш;

бошқарув харажатларини имконият даражасида камайтириш.

Солиқ механизмидаги ўзгаришлар ялпи талаб ва ялпи таклифнинг ўзгаришига таъсир қилиши

билан биргаликда, инвестициялар ўзгаришига ҳам таъсир қилади.

Барча давлатлар иқтисодиётини ривожлантиришда ва макроиқтисодий барқарорликни

таъминлаш мақсадида турли сармояларни жалб этади ва маҳсулотлар (товарлар, ишлар) ҳажми

ўсишини таъминлайди. Бу ўз навбатида давлат бюджетига кўпроқ солиқ тушишини таъминлайди.


background image

XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –5/2021_____________

227

Маълумки, иқтисодиётга инвестициялар ҳажми оширилмаса, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ҳам

давлат бюджетига солиқ тушуми ҳам ошмайди. Умумий инвестицияларнинг ҳажми ортиши давлат

бюджетига солиқ тушумини ўсишини таъминлайди. Чунки инвестиция ҳажми талабга нисбатан

пасайса, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ҳам, солиқ тушуми ҳам барқарор ўсмайди. Солиқ

тушумлари муттаносиб равишда юксалишда давом этиб, инвестициялар ҳажми камайса ҳам солиқ

тушумлари кўпайиши ҳисобига ошиб боради.

Аслида солиқлар, солиқ юки ва инвестициялар ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуд. Солиқлар

воситасида янгидан яратилган қийматнинг давлат ва солиқ тўловчилар ўртасида тақсимланиши солиқ

юки ва инвестициялар ўртасидаги алоқадорликни таъминлайди. Солиқ юкининг енгиллашиши кўп

жиҳатдан солиқ тўловчиларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини рағбатлантиради, уларда ишлаб

чиқаришни кенгайтиради ва янги технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилишни кучайтиради.

Ўз навбатида солиқлар воситасида инвестицияларнинг рағбатлантирилиши келажакда давлат

бюджетига тушадиган солиқ суммасини кўпайтиради. Биргина 2005 йилнинг 11 апрелидаги

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб

этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги [1] Фармонига ва

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сон Фармонига [2]

мувофиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда ташкил этилган ва иловага

мувофиқ рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулотларни ишлаб чиқаришга (хизматлар

кўрсатишга) ихтисослаштирилган корхоналарга қуйидаги тўғридан-тўғри хусусий хорижий

инвестиция ҳажмларида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда алоҳида

солиқлар бўйича имтиёзларни қўллашнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилади:

300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача — 3 йил муддатга;

3 миллион АҚШ долларидан ортиқ ва 10 миллион АҚШ долларигача — 5 йил муддатга;

10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда — 7 йил муддатга.

Бу ўз навбатида инвестицияларнинг жалб қилинишига ва уларнинг миқдорининг ошишига

ўзининг катта таъсирини кўрсатди.

Шунингдек, 2019 йил 25 декабрдаги “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги[3]

Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 6-бобида инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини

давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича имтиёз ҳамда преференциялар келтирилган. Унда

белгиланишича, инвестицияларни ва инвестиция фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш

бўйича қуйидагича имтиёз ҳамда преференциялар бериш назарда тутилган:

-

давлат мулки бўлган объектларни ёки уларга бўлган мулкий ҳуқуқларни имтиёзли ёки нолга

тенг харид қиймати бўйича инвесторга бериш;

-

солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар бериш;

-

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун инвестор томонидан олинадиган кредитлар

бўйича фоиз ставкаларини субсидиялаш.

Имтиёзлар ва преференциялар қуйидагиларга қараб берилади:
-

инвестициялар ҳажмига;

-

инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган жойнинг шарт-шароитларига;

-

кутилаётган ижтимоий-иқтисодий самарага ва янги иш ўринларини яратишга;

-

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш соҳалари ва тармоқларига.

Тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилган ҳолда ташкил этилган ва қонун

ҳужжатлари билан тасдиқланадиган рўйхат бўйича иқтисодиёт тармоқларида маҳсулот ишлаб

чиқаришга (хизматлар кўрсатишга) ихтисослашган корхоналарга Ўзбекистон Республикасининг

Солиқ кодексида белгиланган тартибда алоҳида солиқлар юзасидан имтиёзлар қўллашнинг ўзига хос

хусусиятлари назарда тутилади.

1-расм. Асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг ЯИМ даги улуши, фоизда

[4]


background image

_____________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –5/2021

228

Шунингдек, Қонунда келтирилишича, инвесторларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга

инвестицияга оид солиқ кредити берилиши мумкин ва ушбу кредит солиқ мажбуриятини бажариш

муддатини ўзгартириш шакли бўлиб, бунда солиқ тўловчи бўлган инвесторга белгиланган муддат

ичида ушбу инвестор тўлаши керак бўлган солиқ тўловларини кредит суммасини ва ҳисобланган

фоизларни Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ кейинчалик босқичма-босқич

тўлаган ҳолда камайтириш имконияти берилиши назарда тутилган.

Солиқлар орқали қўшилган қиймат кўпроқ миқдорда давлат томонидан ўзлаштирилса, яъни

солиқ юки кўпайса, хўжалик субъектларининг ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкониятларини

шунчалик чеклайди.

Ҳукумат томонидан иқтисодиётнинг айрим оқсаб қолаётган соҳаларига инвестицияларни жалб

қилиш сиёсати олиб борилмоқда. Инвестицияларни жалб қилишнинг энг оптимал усули бу имтиёзлар

беришдир. Давлат томонидан солиқ соҳасидаги берилган қатор имтиёзлар айнан мазкур соҳада

инвестициялар кўламини оширади. Бу келажакда давлат бюджетига янги солиққа тортиладиган базани

шакллантиради. Ўз навбатида ишсизлик камаяди, аҳолининг пул даромадлари ортади, ишлаб чиқариш

суръатлари ўсади ва бошқа қатор макроиқтисодий муаммолар ечилади. Ана шунинг учун ҳам шундай

соҳаларга инвестицияларнинг киритилишини қайсидир маънода солиқлар, солиқ юки, инвестициялар

ва макроиқтисодий барқарорлик ўртасидаги алоқадорликнинг бир кўриниши сифатида изоҳлаш

мумкин.

Хулоса ва таклифлар

Республикада оқилона бюджет-солиқ сиёсати орқали макроиқтисодий барқарорликка эришиш

мақсадида қуйидаги вазифаларни амалга ошириш лозим деб ўйлаймиз:

-

фискал сиёсатни амалга ошириш мақсадида солиқ тизимини шакллантириш, солиқ

ставкасининг оптимал чегарасини аниқлаш ва табақалаштириш;

-

солиқ имтиёзларини белгилаш иқтисодий фаолликни рағбатлантириши орқали иқтисодий

ўсишни таъминлаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1. «Ҳалқ сўзи», 2005 йил, 12 апрель, № 69 (3614).

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармони. Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон.

3. “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 й., 03.19.598.4221-сон.

4. Налоги /Под редакцией Д.Г.Черника – М. Финансы и статистика, 1997. с. 16

5. Истории экономический учений / под редакцией В. Автономова, О. Ананьина, Н.Макашовой. – М.: ИНФРА

– М, 2002. с.560

6. Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. Т.2. – М.: Соцэкгиз, 1935. – с.341

7. А.Смит. Исследование о природе и причинах богатства народов. Т.2. – М.: Соцэкгиз, 1935. – с.343

8. Маршалл А. Принципы экономической науки. – М.: Прогресс, 1993. – Ч. 3. с.300

УЎТ 330.322

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТИГА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ

ЖАЛБ ҚИЛИШ ҲОЛАТИНИ ГРАВИТАЦИОН МОДЕЛЬ АСОСИДА БАҲОЛАШ

Р.Б.Утемуратов, мустақил тадқиқотчи, Қорақалпоқ давлат университети, Нукус

Аннотация. Мақолада Ўзбекистон Республикасида инвестицияларни жалб қилиш бўйича

ҳукумат томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, инвестицион фаолиятни ҳозирги кун ҳолатининг

таҳлили ва ташқи иқтисодий алоқалар олиб бораётган мамлакатларнинг иқтисодий ҳолати билан

боғлиқ бўлган гравитацион моделни муаллиф томонидан амалиётга тадбиқи ҳамда натижалар

бўйича хулоса ва таклифлар баён этилган.

Калит сўзлар: инвестиция, ялпи ички маҳсулот, гравитацион модель, транзакцион

харажатлар, ташқи савдо айланмаси.

Аннотация. В статье описаны реформы, проводимые государством для привлечения

инвестиций в Республику Узбекистан, анализ текущего состояния инвестиционной деятельности и

внедрение гравитационной модели экономической ситуации в странах с внешнеэкономическими

связями.

Ключевые слова: инвестиции, валовой внутренний продукт, гравитационная модель,

трансакционные издержки, внешнеторговый оборот.

Abstract. The article describes the reforms carried out by the government to attract investment to the

Republic of Uzbekistan, the analysis of the current state of investment activity and the implementation of the
gravitational model of economic situations in countries with foreign economic relations.

Keywords: investment, gross domestic product, gravitational model, transaction costs, foreign trade

turnover.

Библиографические ссылки

«Ҳалқ сўзи», 2005 йил, 12 апрель, № 69 (3614).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармони. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон.

“Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни. Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.12.2019 й., 03.19.598.4221-сон.

Налоги /Под редакцией Д.Г.Черника – М. Финансы и статистика, 1997. с. 16

Истории экономический учений / под редакцией В. Автономова, О. Ананьина, Н.Макашовой. – М.: ИНФРА – М, 2002. с.560

Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. Т.2. – М.: Соцэкгиз, 1935. – с.341

А.Смит. Исследование о природе и причинах богатства народов. Т.2. – М.: Соцэкгиз, 1935. – с.343

Маршалл А. Принципы экономической науки. – М.: Прогресс, 1993. – Ч. 3. с.300

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов