Совершенствование методики расчета налоговой нагрузки на физических лиц

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
3-10
6
3
Поделиться
Тураев, Ш. (2020). Совершенствование методики расчета налоговой нагрузки на физических лиц. in Library, 20(2), 3–10. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17032
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Показатель налоговой нагрузки играет важную роль в обеспечении экономической стабильности страны и определяет место налогов в экономической жизни общества. В большинстве стран при анализе уровня текущего налогового бремени широко используется методология оценки по отношению доходов государственного бюджета к ВВП. Он представляет собой налоговую нагрузку на макроэкономическом уровне и может незначительно отличаться от ее уровня в некоторых субъектах.

Похожие статьи


background image

1019

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР ЗИММАСИДАГИ СОЛИҚ ЮКИНИ

ҲИСОБЛАШ УСЛУБИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Ш. Ш. Тўраев –ТАТУ,

мустақил изланувчиси

Мамлакат иқтисодий барқарорлигини таъминлашда солиқ юки

кўрсаткичи муҳим ўрин тутиб, солиқларнинг жамият иқтисодий ҳаётидаги

ўрнини белгилаб беради. Кўпчилик давлатларда амалдаги солиқ юки

даражасини таҳлил қилишда давлат бюджети даромадларининг ЯИМга

нисбати орқали баҳолаш услубиёти кенг қўлланилади. Бу макроиқтисодий

даражада солиқ юкини ифодалаб, унинг айрим субъектлардаги даражасидан

бирмунча фарқ қилиши мумкин.

Иқтисодий адабиётларга назар ташласак, солиқ юки даражасини

баҳолашда кўп ҳолларда корхоналар нуқтаи назаридан ёндошилади.

Корхоналарда солиқ юкини ҳисоблаш йўналишлари, солиқ юкини

корхоналар молия-хўжалик фаолиятига таъсири ва уни оптималлаштириш

масалалари хусусида жуда кенг ёритилган ва бу йўналишда бир қанча илмий

изланишлар амалга оширилган. Аммо, солиқ тўловчиларнинг асосий қисми

ҳисобланган ва солиқ сиёсатининг бевосита иштирокчилари бўлган

жисмоний шахсларда солиқ юкини ҳисоблаш услубиёти ҳамда улардаги

солиқ юкининг амалий ҳолати таҳлили масалалари иқтисодиётимизда

ўрганилмаган муаммолардан ҳисобланади.

Шу мақсадда жисмоний шахсларда солиқ юкини ҳисоблаш услубиётини

шакллантириш ва уни такомиллаштириш бугунги кун иқтисодиётининг

долзарб масалаларидан биридир.

Маълумки, охирги йилларда жисмоний шахсларни солиққа тортиш

тизими такомиллаштирилди, улар томонидан тўланадиган солиқлар базаси,

солиқ ставкалари ва уларни амалиётда қўллаш енгиллаштирилди.

Ҳозирги кунда солиққа тортиш амалиётида жисмоний шахслар

томонидан қуйидаги солиқлар тўланади:


background image

1020

-

жисмоний шахсларнинг даромад солиғи;

-

жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи;

-

жисмоний шахсларнинг ер солиғи;

-

тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий

белгиланган солиқ.

Юқоридаги солиқлар давлат бюджетда муҳим ўрин тутиб, бюджетнинг

ўртача10-15 фоизини шакллантирмоқда. Биргина жисмоний шахсларнинг

даромад солиғининг давлат бюджети даромадларидаги улуши ўртача 10

фоизни ташкил этмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, жисмоний шахслар даромад

солиғининг давлат бюджети даромадларидаги улуши 2016 йилда 10,0 фоизни

ташкил этган бўлса, 2019 йилда 11,9 фоизни ташкил этган, 2020 йилга келиб

бу кўрсаткич 11,4 фоиз бўлган. Таҳлил қилинаётган даврда 1,4 фоизли

пунктга ошган.

2016 йилда жисмоний шахслар даромад солиғи ЯИМдаги улуши 1,6

фоизни ташкил этган бўлса, 2019-2020 йилларда бу кўрсаткич 2,6 фоизни

ташкил этган. Таҳлил қилинаётган даврда 1,0 фоизли пунктга ошган.

Солиқларнинг ЯИМдаги улуши солиқ юки кўрсаткичининг моҳиятини очиб

беришини ҳисобга олсак, бу жисмоний шахслар даромад солиғи бўйича

солиқ юки кўрсаткичини англатади. Яъни, таҳлил қилинаётган даврда бу

кўрсаткич ошганлигини кўришимиз мумкин. Бунга асосий сабаб сифатида

2019 йилдан жисмоний шахсларни даромад солиғига тортишда прогрессив

солиққа тортиш амалиётидан пропорционал солиққа тортиш тизимига

ўтилганлиги ва бунинг натижасида яширин иқтисодиёт таркибида фаолият

юритиб келган жуда кўп жисмоний шахслар расмий иқтисодиётга ўтганлари

билан изоҳлашимиз мумкин. Бу ўз-ўзидан солиқ тушумларини кўпайтирган

ва бу солиқ турининг ЯИМдаги улушини оширган. Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

“Ўзбекистон

Республикасининг

солиқ

сиёсатини

такомиллаштириш Концепцияси тўғрисида”ги 2018 йил 29 июндаги ПФ-


background image

1021

5468-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ

сиёсатини такомиллаштириш Концепциясида назарда тутилган асосий

йўналишлардан бири этиб меҳнатга ҳақ тўлаш фондига солиқ юкини

камайтириш белгиланди. Шунингдек, Концепция доирасида 2019 йил 1

январдан бошлаб, барча фуқаролар учун жисмоний шахслардан олинадиган

даромад солиғининг ягона ставкасини 12 фоиз миқдорида жорий этиш,

шундан

0,1

фоизини

шахсий

жамғариб

бориладиган

пенсия

ҳисобварақларига йўналтириш белгиланди ҳамда фуқароларнинг меҳнатга

ҳақ тўлаш туридаги даромадларидан Бюджетдан ташқари пенсия

жамғармасига ушлаб қолинадиган суғурта бадалларини бекор қилинди

621

.

Бунгача мамлакатимизда жисмоний шахсларни даромад солиғига тортишда

0-22,5 фоиз бўлган прогрессив солиқ ставкаси ва 8 фоизлик суғурта

бадаллари амал қилар эди. Жаҳоннинг жуда кўп мамлакатларида жисмоний

шахсларнинг даромадларини солиққа тортишда пропорционал ставкалар

амал қилади.

Шунингдек, аксарият давлатларда солиқ ставкаси 15-20 фоиз атрофида.

2019 йил 1 январдан мамлакатимизда бу солиқ турининг ставкаси 12 фоиз

этиб белгиланган.

Жисмоний шахсларда солиқ юкини ҳисоблашда фақатгина даромад

солиғи билан чекланмасдан, улар тўлайдиган бошқа солиқ турларини ҳам

ҳисобга олиш лозимки, бу сифатли таҳлил ўтказишда ва аниқ натижаларга

эришишда муҳим ҳисобланади.

Жисмоний шахсларда солиқ юкини ҳисоблаш ва ўрганиш масаласи

солиққа тортиш назариясида янги йўналишлардан ҳисобланади. Чунки, бу

субъектлар томонидан олинадиган даромадлар ва тўланадиган солиқлар

классификацияси ўзига хос хусусиятга эга ҳамда бу субъектларда солиқ

оғирлиги шу кунгача ҳисобланмаган ва ўрганилмаган.

621

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон “Ўзбекистон

Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш Концепцияси тўғрисида”гиФармони.


background image

1022

Маълумки, умумий иқтисодиётдаги солиқ юки икки субъект ўртасида

тақсимланади, яъни, юридик шахслар зиммасидаги солиқ юки ва жисмоний

шахслар зиммасидаги солиқ юки. Мамлакат миқёсидаги жами солиқ юки

пировард натижада юридик шахсларга ва жисмоний шахслар зиммасига

бориб тушади.

Жисмоний шахслар томонидан тўланадиган солиқларга ва уларни

солиққа тортиш тизимига эътибор қаратадиган бўлсак, жисмоний шахс бир

вақтнинг ўзида даромад, мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш билан

биргаликда эгри солиқларни ҳам тўловчиси ҳисобланади. Бу ўз навбатида

уларнинг зиммасидаги солиқ юкини ҳисоблаш механизмини янада

мураккаблаштиради. Чунки, эгри солиқларнинг бир қисми айрим ҳолларда

корхоналар зиммасига ҳам тушиши мумкин (бу солиққа тортиш амалиётида

жуда кам кузатилади).

Маълумки, юридик шахсларда солиқ юкини ҳисоблаш услубиёти улар

томонидан тўланадиган солиқлар ва йиғимларнинг маҳсулот сотишдан

тушган тушумга ёки қўшилган қийматга нисбати орқали ҳисобланади.

Жисмоний шахларда эса улар томонидан тўланадиган солиқларнинг олган

даромадларига нисбати орқали ҳисоблашимиз мумкин.

Бу усул ёрдамида иккала субъект зиммасидаги солиқ юки даражаларини

ҳисоблашимиз мумкин. Шуни инобатга олиш лозимки, солиқ тўловчилар

зиммасидаги солиқ юки кўрсаткичи мамлакат миқёсидаги макроиқтисодий

даражадаги солиқ юки кўрсаткичидан бироз фарқ қилиши мумкин. Чунки,

макродаражадаги солиқ юки юқорида таъкидлаганимиздек, ЯИМга нисбатан

ҳисобланади. Микродаражада солиқ юкини ҳисоблашда ЯИМни ҳисоблашда

асос бўладиган кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилмайди ва бу

кўрсаткичлар бугунги кундаги статистик ҳисобларда йўқ. Шунинг учун

микродаражадаги солиқ юки билан макродаражадаги солиқ юки

кўрсаткичлари бир-биридан фарқ қилади.


background image

1023

Юридик шахслар зиммасидаги солиқ юкини ҳисоблашда улар

томонидан тўланган солиқлар ва йиғимларни бошланғич бухгалтерия

ҳисоботлари асосида аниқлашимиз мумкин.

Жисмоний шахслар зиммасидаги солиқ юкини ҳисоблашнинг

мураккаблиги уларнинг тўлаган солиқлари ва йиғимларини аниқлаш қийин

кечади. Шу нуқтаи назардан бу масалани ечишда эгри солиқларни ҳам

ҳисобга олиб ёндошиш лозим.

Тадқиқотларимиз натижаси шуни кўрсатмоқдаки, ривожланган

давлатларда солиқ юкининг асосий қисми бориб жисмоний шахсларга тушар

экан. Чунки, ушбу мамлакатлардаги солиқларнинг асосий қисмини

жисмоний шахслар тўлайди. Жаҳоннинг илғор мамлакатлари давлат

бюджети даромадлари таркибини таҳлил қилганимизда шунга амин

бўлдикки, ЯИМ таркибида тўғри солиқлар, яъни даромад солиқлари асосий

ўринни эгаллайди. Эгри солиқлар улуши эса паст даражада. Шуни алоҳида

қайд этиш лозимки, жисмоний шахслар томонидан тўланадиган даромад

солиғи давлат бюджети даромадлари таркибида асосий ўринни эгаллайди ва

унинг оғирлиги ҳам юқори даражада.

Мамлакатимизда эса, бунинг аксини кўришимиз мумкин. Яъни, бугунги

кунда ҳукуматимиз томонидан ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва

аҳолининг даромадлилик даражасини ошириш мақсадида тўғри солиқлар

ставкалари йилдан-йилга пасайтирилмоқда. Бу ўз навбатида тўғри солиқлар

бўйича солиқ юкини камайишига олиб келмоқда. Буни шундай изоҳлашимиз

мумкинки, бозор муносабатларига ўтиш шароитида эгри солиқлар кўпроқ

фискал функцияни бажаради ва бу давлат учун зарурдир. Ишлаб

чиқарувчилар нуқтаи-назаридан келиб чиқсак ҳам бу фикр ўринлидир. Шуни

алоҳида қайд этиш керакки, ҳар бир мамлакатнинг бюджет даромадларида

тўғри ва эгри солиқларнинг улушига қараб давлатнинг ривожланганлик

даражасини белгилаш мумкин. Ривожланган давлатларнинг бюджет

даромадлари таркибида тўғри солиқлар улуши юқори даражада ва аҳоли


background image

1024

томонидан тўланадиган солиқлар суммаси ҳам корхоналарга нисбатан

юқори.

Шу нyқтаи назардан солиқ юкининг асосий қисми бориб аҳоли

зиммасига тушади. Чунки, маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг охирги

истеъмолчиси жисмоний шахслар ҳисобланади. Эгри солиқларнинг ҳақиқий

тўловчиси ҳам маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг истеъмолчиси ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, жисмоний шахслар ўзлари

тўлайдиган солиқлар ва эгри солиқларни ҳам тўлайдилар. Бундан ташқари

юридик шахслар тўлайдиган айрим солиқ турлари ҳам мавжудки, булар

маҳсулот таннархига киритилади. Маҳсулот таннархига киритилган солиқ

тўловлари ҳам бориб жисмоний шахслар зиммасига тушади. Демак,

жисмоний

шахслар

зиммасидаги

солиқ

юкини

ҳисоблашда

бу

кўрсаткичларни ҳисобга олиш лозим.

Юқоридаги фикрларимизни давлат бюджети даромадлари мисолида

кўриб чиқиш мумкин. Бюджет даромадлари кўрсаткичларидан эгри

солиқларни, жисмоний шахслар тўлайдиган солиқларни, юридик шахслар

томонидан маҳсулот (иш, хизмат)лар таркибига киритиладиган мол-мулк ва

ер солиқларини йиғиндисини олганимизда жисмоний шахслар зиммасидаги

умумий солиқ суммаси келиб чиқади ёки улар бюджет даромадларини қанча

қисмини шакллантиришини аниқлашимиз мумкин.

Аҳоли зиммасидаги солиқ суммасини аниқроқ таҳлил қилсак, жисмоний

шахслар тўлайдиган барча солиқларни аҳолининг йиллик ўртача сонига

нисбати аҳоли жон бошига тўғри келадиган солиқ суммасини ифодалаб

беради. Бу ҳар бир кишига тўғри келадиган ўртача солиқ суммасини

белгилаб беради. Иқтисодий адабиётларда ва амалиётда аҳолижон бошига

тўғри келадиган ЯИМ кўрсаткичи ҳисобланади. Солиқлар ЯИМнинг бир

қисмини тақсимлаб бюджетга туширади. Демак, бу икки иқтисодий

категория ўртасида узвий боғлиқлик мавжуд. Шундан келиб чиқиб


background image

1025

айтишимиз мумкинки, аҳоли жон бошига тўғри келадиган солиқ суммасини

ҳисоблаш ҳам иқтисодий мазмунга эга бўлган кўрсаткичдир.

Аҳоли зиммасидаги солиқ юки кўрсаткичини ҳисоблашда аҳоли жон

бошига тўғри келадиган солиқ суммасини аҳоли жон бошига тўғри келадиган

даромадга нисбати орқали ифодалаш мумкин. Бу аҳоли зиммасидаги солиқ

юки даражасини ифодалаб беради.

Бу келтириб ўтилган услубиётни барча мамлакатларда кенг қўллаш

мумкин. Фақатгина ҳар бир мамлакатда солиқларнинг тузилиши ва уларнинг

ундирилиш механизмларига эътибор қаратиш лозим.

Ишчининг (меҳнат ҳақи олиб ишловчининг) солиқ юки даромад

солиғидан иборат бўлади. Бу кўрсаткичдан турли мамлакатларда даромад

солиғига тортишни таҳлил қилиш учун фойдаланилади. Бу кўрсаткич

ривожланган мамлакатларда юқори ҳисобланади. Биргина шу солиқ ҳисобига

АҚШ Федерал бюджетининг 45 фоизидан кўпроғи молиялаштирилади.

Юқорида таъкидлаганимиздек, мамлакатимизда 2019 йил 1 январдан

амал қила бошлаган янги солиқ концепцияси асосида жисмоний шахслар

даромадларини солиққа тортишда туб бурилиш юзага келди. Чунки,

мамлакатимизда солиққа тортиш тизимининг биринчи кунларидан жисмоний

шахслар даромадлари прогрессив ставкада солиққа тортилган ва прогрессив

усул маълум маънода фуқароларнинг даромадлари ошишига рағбат

функциясини тўлиқ бажармас эди.

Хулоса қилиб айтганда, жисмоний шахсларда солиқ юкини ҳисоблашда

улар томонидан ўзлари тўлайдиган солиқлар ва йиғимлар ҳамда эгри

солиқларни йиғиндисини олиб уларнинг даромадларига бўлиб топиш

мақсадга мувофиқ.


background image

1049

338.

Джамалов Х.Н.

ЦИФРОВЫЕ ТЕХНОЛОГИИ И СОВРЕМЕННОЕ
ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСТВО: НОВЫЕ ТРЕНДЫ
РАЗВИТИЯ

1002

339.

Бекмуродов А.К.

РЕСПУБЛИКАМИЗДА АУДИТОРЛИК ТАШКИ-
ЛОТЛАРИ

ФАОЛИЯТИНИ

РИВОЖЛАНТИ-

РИШНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШЛАРИ

1005

340.

Асатуллаев Х.С.

КЛАСТЕРНЫЙ

ПОДХОД

К

РАЗВИТИЮ

АГРОПРОМЫШЛЕННОГО КОМПЛЕКСА

1007

341.

Шерқузиев М.

БАНКЛАРДА

КРЕДИТ

РИСКИНИ

КАМАЙТИРИШДА

СКОРИНГ

ТАҲЛИЛ

УСУЛИНИ ҚЎЛЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ

1010

342.

Мелиев И.И.

МЕТОДОЛОГИЧЕСКИЙ

ПРОБЛЕМЫ

АУДИТОРСКОЙ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ

1013

343.

Шарипов К.Б

ЎЗБЕКИСТОНДА

КИЧИК

БИЗНЕС

СУБЪЕКТЛАРИНИНГ

ИҚТИСОДИЁТ

ТАРМОҚЛАРИ БЎЙИЧА ИХТИСОСЛАШУВ
ЖАРАЁНЛАРИ

1016

344.

Тўраев.Ш.Ш

ЖИСМОНИЙ

ШАХСЛАР

ЗИММАСИДАГИ

СОЛИҚ ЮКИНИ ҲИСОБЛАШ УСЛУБИЁТИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1019

345.

Шеров А.У

БЮДЖЕТ

СИЁСАТИНИ

ТАКОМИЛЛАШ-

ТИРИШНИНГ

НАТИЖАВИЙЛИК

КЎРСАТ-

КИЧЛАРИ

1026


inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов