Направления оценки налоговой нагрузки в экономике

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
3-5
6
1
Поделиться
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются такие проблемы, как налоговая нагрузка в экономике, проблемы оценки на­логовой нагрузки, оценка и расчет налоговой нагрузки на макро­, мезодермальном, микроуровне. Существуют также методы оценки и расчета налоговой нагрузки в экономике.

Похожие статьи


background image

3

Biznes-Эксперт

№ 5, 2022

СОЛИ

ª

ЮКИ

Аннотация

Мақолада иқтисодиётда солиқ юки ва уни баҳолаш муаммолари, солиқ юкини макродарада, мезодаражада, мик­

родаражада баҳолаш ва ҳисоблаш каби муаммолар кўриб чиқилган. Шунингдек, иқтисодиётда солиқ юкини баҳолаш

ва ҳисоблаш усуллари келтирилган.

В данной статье рассматриваются такие проблемы, как налоговая нагрузка в экономике, проблемы оценки на­

логовой нагрузки, оценка и расчет налоговой нагрузки на макро­, мезодермальном, микроуровне. Существуют также

методы оценки и расчета налоговой нагрузки в экономике.

This article discusses problems such as tax burden in the economy, tax burden assessment problems, assessment and

calculation of tax burden at macro, mesoderm, micro level. There are also methods for estimating and calculating the tax

burden in the economy.

Шавкат ТЎРАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири,

иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.

Иšтисодиётда солиš юкини баµолаш йўналишлари

Направления оценки налоговой нагрузки в экономике

Areas of assessment of the tax burden in the economy

УЎТ: 336.225.613

Калит сўзлар:

солиқ юки, оптимал солиқ юки, солиқ юкини баҳолаш, иқтисодиёт даражаларида со-

лиқ юкини баҳолаш ва ҳисоблаш.

Солиқ юки ва сиёсатининг макроиқтисодиёт-

га таъсири катта. Мамлакат ялпи ички маҳсулот

ҳажмининг ўзгариши ҳам солиқ сиёсатининг са-

марасига бевосита боғлиқ. Солиқ юкининг макро-

иқтисодиётга таъсирини ялпи талаб ва таклифга,

инвестицион муҳитга, истеъмолга, барқарорликка

таъсири каби масалалар билан баҳолаш мумкин.

Cолиқ ва солиққа тортиш муносабатларининг

кўрсаткичи ҳисобланган солиқ юки моҳият жиҳа-

тидан, энг аввало, аҳоли ва хусусий сектордаги

молиявий ресурсларнинг маълум қисмини давлат

фойдасига ундириб олиниши билан тавсифланади.

Шу боис солиқ юкининг миқдор кўрсаткичлари ёр-

дамида ифодалашга оид илмий мунозаралар доим

долзарб бўлиб келган.

Солиқ юки кўрсаткичи асосида давлат ўзининг

ижтимоий сиёсатини ишлаб чиқади. Мудофаа,

қўриқлаш хизматлари, маориф, тиббиёт, фан ва таъ-

лим харажатларини режалаштиради. Яъни, давлат

аҳолига турли хил хизматлар кўрсатади. Шу сабаб-

ли аҳоли ва юридик шахслардан солиқ ундирила-

ди. Бу ерда солиқ миқдорини оптимал даражасини

белгилаш муаммо саналади. Чунки, солиқ тўловчи

давлатга тўлаган солиқлари миқдорида ижтимоий

хизматлар олишни хоҳлайди. Шу аснода давлат со-

лиқ юкини белгилайди ва солиқ тўловчиларга турли

хизматлар кўрсатиш орқали маблағларни қайтара-

ди.

Солиқ юки кўрсаткичларидан хўжалик субъект-

ларининг иқтисодий фаолияти натижадорлигини

белгилашда фойдаланилади. Ишлаб чиқаришга

капитал қўйилмаларнинг устувор йўналишлари-

ни белгилаб беради. Қолаверса, ишлаб чиқаришни

ривожлантириш ва пасайтириш, иқтисодиётни тар-


background image

4

Biznes-Эксперт

№ 5, 2022

СОЛИ

ª

ЮКИ

тибга солиш, янги иш ўринларини яратиш, хўжалик

субъектларини истеъмол ва жамғармасини меъёр-

лаштириш, инвестицияларни йўналтириш каби ма-

салаларни ҳал этишда солиқ юки кўрсаткичи катта

ёрдам беради.

Илмий изланишларга кўра, солиқ тўловчиларга

нисбатан солиқ юкини ошириш (солиқ ставкалари-

ни ошириш, солиқ имтиёзларини бекор қилиш) на-

тижасида дастлаб солиқ тушумлари ортади, лекин

энг юқори чўққига етгач, яна пасайишга мойиллик

сезади. Оқибатда бюджетга тушумлар камайиб,

солиқ тўловчиларнинг муайян қисми таназзулга

юз тутади ёки ишлаб чиқариш миқдори пасаяди.

Солиқ тўловчиларнинг бир қисми солиқ тўлашдан

ўзини олиб қочади. Оқибатда яширин иқтисодиёт-

га йўл очилади.

Солиқ юки макроиқтисодий даражада давлат

бюджети даромадларининг ялпи ички маҳсулот

(ЯИМ)га нисбатан аниқланади. Жаҳоннинг кўпги-

на мамлакатларида бу амалиёт кенг қўлланилади ва

амалдаги солиқ юки даражасини баҳолаш учун асос

бўлади.

Мамлакатда макродаражадаги солиқ юки-

ни баҳолашнинг қуйидаги усули иқтисодиётдаги

ҳақиқий ҳолатини ифодалаб беради:

Бу ерда:

Сю – макродаражадаги солиқ юки;

Дбпк – давлат бюджети прогноз кўрсаткичлари;

Сйд – солиқларнинг йиғилувчанлик даражаси;

ЯИМ – ялпи ички маҳсулот.

Келтирилган мазкур усулнинг аҳамияти шун-

даки, давлат бюджетининг прогноз кўрсаткичлари

ҳар доим ҳам тўлиқ бажарилмайди. Солиқ тўловчи-

ларга берилган имтиёзлар ва давлат бюджетига ке-

либ тушмаган, лекин ҳисобланган солиқлар бў йича

қарздорлик суммалари ҳам ҳисобга олинмайди. Шу

мақсадда макродаражадаги солиқ юкини ҳисоб-

лашда давлат бюджетининг прогноз кўрсаткичлари

ва солиқларнинг йиғилувчанлик даражасидан келиб

чиқиш мақсадга мувофиқ.

Солиқ сиёсатини амалга оширишда ҳудудлар-

нинг солиқ салоҳияти ва солиқ юки ўзаро алоқадор.

Солиқ юкини ҳудудлар бўйича тақсимотини ўрга-

ниш – ҳудудларни ривожлантиришда, ишлаб чиқа-

риш кучларини жойлаштиришда, инвестицияларни

йўналтиришда муҳим ўрин эгаллайди.

Фикримизча, ҳудудларда солиқ юкини баҳо-

лашда ҳудудлардан ундирилаётган солиқ ва тўлов-

лар суммасини ўша ернинг ялпи маҳсулотига

нисбатан аниқлаш ўринли:

Бу ерда:

Хсю – ҳудуднинг солиқ юки кўрсаткичи;

Хст – ҳудуддан ундирилаётган солиқ ва тўлов-

лар;

ЯҲМ – ялпи ҳудудий маҳсулот.

Мазкур усулдан ҳудудларни ижтимоий-иқтисо-

дий ривожлантириш ва ишлаб чиқариш кучларини

жойлаштиришда кенг фойдаланиш мумкин.

Солиқ тизимини самарали ташкил этиш ва

унинг рағбатлантирувчилик ролини кучайтириш

корхоналар фаолиятига ҳам таъсир кўрсатади. Шу

боис тизимнинг содда ва аниқлиги солиқ тўловчи-

ларнинг мажбуриятини вақтида ва тўлиқ амалга

оширишга хизмат қилади.

Юридик шахсларда солиқ юкини баҳолаш ма-

саласи хорижий адабиётларда ва айрим маҳаллий

илмий ишларда ёритилган. Лекин юридик шахслар

зиммасидаги солиқ юкини баҳолаш ва аниқлаш бо-

расида ягона ёндашув мавжуд эмас.

Фикримизча, юридик шахсларнинг солиқ юки-

ни баҳолашда уларнинг барча тўлайдиган солиқ ва

тўловларининг йиғиндисини янгидан яратилган

қийматга нисбатан аниқлаш лозим. Шунингдек,

соф ва умумий солиқ юкини ҳисоблаш мақсадга

мувофиқ. Бу ерда соф солиқ юки юридик шахснинг

тўлайдиган барча солиқлари, бюджет ва бюджет-

дан ташқари фондларга қиладиган ажратмалари-

ни юкини ифодалаб берса, умумий солиқ юки эса

юридик шахсларнинг солиқ, бюджет ва бюджет-

дан ташқари фондларга қиладиган ажратмаларини

ҳамда ишчиларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган

солиқлар ва ажратмалар юкини ифодалаб беради.

Хусусан:

а) юридик шахсларнинг соф солиқ юки:

Бу ерда:

Ссю – юридик шахснинг соф солиқ юки;

Хтбс – юридик шахс тўлайдиган барча солиқлар,

бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга ажрат-

малар;

Кк – юридик шахснинг янгидан яратган қийма-

ти ёки қўшилган қиймат.

б) юридик шахсининг умумий солиқ юки:

Бу ерда:


background image

5

Biznes-Эксперт

№ 5, 2022

СОЛИ

ª

ЮКИ

Усю – юридик шахснинг умумий солиқ юки;

Хтбс – юридик шахс тўлайдиган барча солиқлар,

бюджет ва бюджетдан ташқари фондларга ажрат-

малар;

Исб – ишчиларнинг иш ҳақидан ушлаб қолина-

диган солиқ ва ажратмалар;

Кк – юридик шахснинг янгидан яратган қийма-

ти ёки қўшилган қиймат.

Иқтисодиётда солиқ юкини баҳолашда яна бир

йўналиш – жисмоний шахсларнинг солиқ юки кўр-

саткичидир. Жисмоний шахсларда солиқ юки улар

томонидан тўланадиган солиқларнинг олган даро-

мадларига нисбатан аниқланиши лозим. Жисмоний

шахсларда солиқ юкини ҳисоблаш мураккаблиги

улар томонидан тўланган солиқ ва йиғимларни

аниқлаш қийин кечади. Шу нуқтаи назардан ушбу

масалани ечишда эгри солиқларни ҳам ҳисобга

олиб ёндашиш лозим.

Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб,

қуйидаги хулосаларга келиш мумкин:

– солиқ муносабатларининг хусусияти солиқ

тўловчилар зиммасига юкланган тўлов мажбурият-

ларини бажариши шарт бўлиб, давлат томонидан

уларга бажарилган мажбуриятнинг қийматига тенг,

унга эквивалент бўладиган ҳеч қандай моддий ёки

номоддий нарса қайтарилмайди.

– солиқ юкини оптималлаштиришда нафақат

солиқ ставкасини, балки солиқ базасини, солиқдан

имтиёзларни, солиқни тўлаш муддатларини ва дав-

латнинг ижтимоий эҳтиёжларини оптимал дара-

жалари асосида шаклланадиган кўрсаткични тушу-

ниш лозим.

– юридик шахсларнинг солиқ юкини давлат

бюджетига тўланган барча солиқлар, тўловлар ва

ажратмаларнинг қўшилган қийматга нисбатан

аниқлаш мақсадга мувофиқ. Шунда солиқ юкининг

реал даражасини аниқлаш имконияти туғилади;

– солиқ юкини иқтисодиёт даражалари кеси-

мида, хусусан, ҳудудларда ундирилаётган солиқлар

ва тўловлар суммасини ялпи ҳудудий маҳсулотга

нисбатан ҳисоблашни йўлга қўйиш мақсадга му-

вофиқ;

– юридик шахсларнинг солиқ юкини ҳисоб-

лашда соф ва умумий солиқ юкини ҳисоблаш лозим.

Бунда соф солиқ юки юридик шахснинг тўлайдиган

барча солиқлари, бюджет ва бюджетдан ташқари

фондларга қиладиган ажратмаларини ифодала-

са, умумий солиқ юки юқоридагилар билан бирга

ишчиларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган со-

лиқлар ва ажратмалар юкини ифодалайди;

– солиқ юкини аниқлаш жараёнини енгиллашти-

риш учун юридик шахслар томонидан мажбурий

равишда топшириладиган статистик ҳисоботлар

таркибига қўшилган қиймат кўрсаткичини кири-

тиш мақсадга мувофиқ.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг со-

лиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ-5468-сонли Фармони.

2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Маж-

лисга мурожаатномаси. “Халқ сўзи” газетаси. 2018 йил 29 декабрь, 271-272 (7229-7230)-сон.

3. Тўраев Ш.Ш. Оптимал солиқ юкининг назарий асослари ва уни такомиллаштириш масалалари //

Мамлакат солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш – иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим омили

сифатида: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. – Тошкент, 2008. – Б.41-44.

4. Ниязметов И.М. Ўзбекистон солиқ тизими: муаммолар ва такомиллаштириш йўллари. Монография.

– Тошкент: “Молия”, 2017. – 195-б.

5. EU Taxation trends in the European Union, data for EU States 2017.

6. Лыкова Л.Н., Букина И.С. Налоговые системы зарубежных стран. Учебник для бакалавриата и маги-

стратуры / Л. Н. Лыкова, И. С. Букина. — Москва : Издательство Юрайт, 2016. 428-с.

7. http://www.soliq.uz

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги ПФ-5468-сонли Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга мурожаатномаси. “Халқ сўзи” газетаси. 2018 йил 29 декабрь, 271-272 (7229-7230)-сон.

Тўраев Ш.Ш. Оптимал солиқ юкининг назарий асослари ва уни такомиллаштириш масалалари // Мамлакат солиқ сиёсатини янада такомиллаштириш – иқтисодиётни ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. – Тошкент, 2008. – Б.41-44.

Ниязметов И.М. Ўзбекистон солиқ тизими: муаммолар ва такомиллаштириш йўллари. Монография. – Тошкент: “Молия”, 2017. – 195-б.

EU Taxation trends in the European Union, data for EU States 2017.

Лыкова Л.Н., Букина И.С. Налоговые системы зарубежных стран. Учебник для бакалавриата и магистратуры / Л. Н. Лыкова, И. С. Букина. — Москва Издательство Юрайт, 2016. 428-с.

http://www.soliq.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов