Выражение национального духа в «днях минувших»

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
3-16
9
4
Поделиться
Жабборов, Н. (2020). Выражение национального духа в «днях минувших». in Library, 20(2), 3–16. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17741
Нурбой Жабборов, Ташкентский государственный университет узбекского языка и литературы имени Алишера Навои

профессор, доктор филологических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Научная концепция статьи состоит в том, что национальное литературно-эстетическое мышление является первостепенным критерием в оценке творчества писателя, а сущность литературы определяется художественной интерпретацией национального духа. Лучшие образцы народной литературы мира, независимо от языка, на котором они написаны, стоят на повестке дня как вопрос номер один, подлежащий научному анализу с точки зрения выражения национального духа. Роман Абдуллы Кадыри «Минувшие дни» анализируется в узбекской литературе ХХ века как произведение, отвечающее этому критерию. По мнению автора, национальный дух отражается в романе «Минувшие дни» на основе следующих трех принципов: 1) интерпретация конкретных обычаев, традиций, ценностей, мечтаний и стремлений нации, воплощающих дух нация; 2) выражение способности нации критически взглянуть на себя; 3) поэтическое изображение в пьесе устоявшихся убеждений, присущих национальным личностям. В свою очередь, первый из этих принципов воплощает в себе нравы нации, второй — волю, а третий — убеждения, и эта троица формирует национальный дух в целом. В конце статьи подводятся теоретические итоги исследования.

Похожие статьи


background image

3

Uzbek State World Languages University

Philology Matters / ISSN: 1994-4233

ФМ

2020 Vol. 32 No. 2

LITERATURE
CRITICAL STUDIES

E-ISSN: 2181-1237

Nurboy Jabborov

Professor of Tashkent state university of Uzbek

language and literature named after Alisher Navoiy,

Doctor of Philological Sciences

THE EXPRESSION OF NATIONAL

SPIRIT IN “DAYS GONE BY”

BY ABDULLA KADIRI

ANNOTATION

The scientific concept of the article is that

the national literary-aesthetic thinking is of

primary criterion in evaluating a writer’s work

and the essence of literature is determined by

the artistic interpretation of the national spirit.

The best examples of folk literature in the world,

regardless of the language in which it is written,

is on the agenda as a question number one to be

analyzed scientifically in terms of the expression

of the national spirit. Abdulla Kadiri’s novel

“Days Gone By” has been analyzed in twentieth-

century Uzbek literature as a work that can meet

this criterion.

According to the author, the national spirit

is reflected in the novel “Days Gone By” on the

basis of the following three principles: 1) the

interpretation of specific customs, traditions,

values, dreams and aspirations of the nation,

emdiving the spirit of the nation; 2) an

expression of the nation’s potential to look at

itself in a critical spirit; 3) poetic depiction of

fixed beliefs inherent in national personalities

in the play. In turn, the first of these principles

embodies the morals of the nation, the second -

the will, and the third - the beliefs, and this trinity

forms the national spirit as a whole.

At the end of the article, the research results

are theoretically summarized.

Key words:

novel, national spirit, morality

of the nation, faith, will, national freedom,

artistic image, word usage, expression, concept

of creation, literary-aesthetic criterion, artistic

interpretation.

Нурбой Жабборов

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти универси

-

тети профессори, филология фанлари доктори

“ЎТКАН КУНЛАР”ДА МИЛЛИЙ РУҲ

ИФОДАСИ

АННОТАЦИЯ

Адабиётнинг асл моҳияти миллий руҳнинг

бадиий талқинига кўра белгиланиши, муай

-

ян ижодкор асарини баҳолашда миллий ада

-

бий-эстетик тафаккур асосий мезон эканлиги

мақола илмий концепциясини ташкил этган.

Қайси тилда яратилган бўлишидан қатъи на

-

зар, жаҳондаги ҳар бир халқ адабиётининг энг

сара намуналари миллий руҳ ифодаси нуқтаи

назаридан илмий таҳлил этилиши зарурияти

долзарблик касб этади. Абдулла Қодирийнинг

“Ўткан кунлар” романи ХХ аср ўзбек адабиё

-

тида ана шу мезонга жавоб бера оладиган асар

сифатида таҳлил этилган.

Муаллифнинг фикрича, “Ўткан кунлар”

романида миллий руҳ қуйидаги уч тамо йил

асосида намоён бўлган: 1) миллат руҳини

мужассам этган ўзига хос урф-удумлар, анъ

-

аналар, қадриятлар, миллатнинг орзу-ар

-

монлари талқини; 2) миллатнинг ўз-ўзига

танқидий руҳда қарай олиш салоҳияти ифода

-

си; 3) асарда миллий шахсиятларга хос собит

эътиқоднинг поэтик сувратланиши. Ўз навба

-

тида, бу тамойиллардан биринчиси – миллат

-

нинг ахлоқи, иккинчиси – иродаси, учинчиси –

эътиқодини тажассум этади ва бу учлик яхлит

ҳолда миллий руҳни ташкил қилади.

Мақола сўнгида тадқиқот натижалари на

-

зарий умумлаштирилган.

Калит сўзлар:

роман, миллий руҳ, миллат

ахлоқи, эътиқод, ирода, миллий озодлик, бади

-

ий тасвир, сўз қўллаш маҳорати, ифода, ижод

концепцияси, адабий-эстетик мезон, бадиий

талқин.

DOI: 10. 36078/987654431


background image

4

Series: Literature Critical Studies

2020 Vol. 32 No. 2

КИРИШ

Моҳиятан умуминсониятга дахлдор бўлса-да, адабиёт миллий шаклда

намоён бўлади. Ўзида миллатнинг руҳини ифодалайди. Миллийликдан холи

туйғунинг таъсир кучи бўлмаганидек, миллий руҳдан мосуво тафаккур ҳам

қанотсиз қушга менгзайди. Шунга кўра, миллийлик – адабиётнинг асосий мезо

-

ни.

Таъбир жоиз бўлса,

жаҳон бадиий-эстетик тафаккури кўригида ўзбек адаби

-

ётини ажратиб кўрсатувчи бош хусусият, ўзгалардан фарқини намоён этадиган

асосий белги, бу – миллий руҳдир. Таъкидлаш керакки, миллий руҳ ифода этил

-

гани асарнинг умумбашарий аҳамиятини зинҳор пасайтирмайди, аксинча жаҳон

адабиётида ўзига хос ўринга эга бўлиш имконини янада оширади. Шунга кўра,

жаҳондаги ҳар бир халқ адабиётининг энг сара намуналари миллий руҳ ифодаси

нуқтаи назаридан илмий таҳлил этилиши зарур. Бу йўналишдаги тадқиқотлар

муайян миллат адабий-эстетик тафаккурининг бошқа ҳеч бир халқ адабиёти

-

да учрамайдиган ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, адабий жараёнга татбиқ

этиш ва ривожлантириш имконини бериши жиҳатидан ҳам қимматлидир. ХХ

аср ўзбек адабиётида ана шу мезонга жавоб бера оладиган асарлардан бири,

таъкидлаш мумкинки, ҳатто биринчиси Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар”

романидир.

Ушбу роман бўйича кўплаб тадқиқотлар яратилган. Иззат Султон, Матёқуб

Қўшжонов, Бегали Қосимов, Наим Каримов, Баҳодир Каримов, Узоқ Жўрақулов

каби адабиётшунослар илмий ишларида ушбу роман мисолида миллий руҳ

талқини масаласига у ёки бу даражада эътибор қаратилган. Бироқ бу илмий му

-

аммо алоҳида таҳлилга тортилмаган. Ушбу мақола шу йўналишдаги камтарин

бир уринишдир. Табиийки, ушбу мўъжаз тадқиқот алоҳида аҳамиятга эга бу ил

-

мий муаммони тўлиқ ҳал этишга даъво қилмайди. Бу борадаги илмий изланиш

-

ларни муттасил давом эттириш ҳамда такомилга етказиш – келажакнинг иши.

НАТИЖА ВА МУЛОҲАЗАЛАР

“Ўткан кунлар”ни инглиз тилига таржима қилган Марк Риз эътирофича

“...асарнинг даражасини баҳолаш мезони маданияти, тили ёки у яратилган давр

-

дан қатъи назар, буюк ёзувчи ўз фикрларини бутун башариятга, ҳар биримиз

-

га етказиб бера олишидир. Шунинг учун ҳам бу жаҳон адабиёти дейилади...

Қодирий ана шу маррани босиб ўта олди. Айтишим мумкинки, “Ўткан кунлар”

жуда бой ва тугал роман бўлиб, унда Ғарб ўқувчиси учун янгилик бўлган турфа

хил анъаналар тасвири, терминлар ва тарихий даврга хос ҳикоялар жуда кўп. Бу

эса айни пайтда юз бераётган жараён – Ўзбекистонни дунёга яқиндан танитиш

борасида ҳам катта аҳамиятга эга” [Боймуродова, 2018].

Асарнинг америкалик таржимон эътиборини тортган асосий фазилати

миллий руҳнинг бетакрор талқини экани аён.

Чунки “Ўткан кунлар” айнан мил

-

латнинг ўзига хос ҳаёт тарзини, бетакрор урф-удумларини, ахлоқини, орзула

-

рию армонларини ифодалагани жиҳатидан дунё адабиёти намояндалари эъти

-

рофини қозонаётир. Таржимоннинг

““Ўткан кунлар” жуда бой ва тугал роман

бўлиб, унда Ғарб ўқувчиси учун янгилик бўлган турфа хил анъаналар тасвири”


background image

5

2020 Vol. 32 No. 2

Series: Literature Critical Studies

берилганини таъкидлаши замирида ҳам ана шу ҳақиқат мужассам.

Миллий руҳ бетакрор ифодаланган ушбу романнинг инглиз тилига таржи

-

маси китоб ҳолида нашр этилгач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат

Мирзиёвга мактуб йўллаган Марк Риз мана бундай ёзади: “...мен айни пайтда

инглиз тилига таржима қилиб тугатган Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар”

романи

Марказий Осиё ва жаҳон адабиётида ўхшаши йўқ асар

д

ир... Ўн беш

йил мобайнидаги иш жараёнида нафақат адиб тилига хос нозик жиҳатларни,

балки 1938 йилда унинг қатағонга учраши ва ўлимига сабаб бўлган, асарларига

жо этилган

чинакам миллий руҳни

(

Барча таъкидлар бизники – Н.Ж.

) илғашга

муваффақ бўлдим” [Риз, 2020].

Савол туғилади: муайян ижодкор асарларида миллий руҳ қандай тамо-

йиллар асосида намоён бўлади? Бизнингча, уларни қуйидагича тасниф этиш

мумкин: 1) миллат руҳини мужассам этган ўзига хос урф-удумлар, анъана

-

лар, қадриятлар, миллатнинг орзу-армонлари талқини; 2) миллатнинг ўз-ўзига

танқидий руҳда қарай олиш салоҳияти ифодаси; 3) миллий шахсиятларга хос

собит эътиқоднинг поэтик сувратланиши. Биринчиси – миллатнинг ахлоқи, ик

-

кинчиси – иродаси, учинчиси – эътиқодини тажассум этади ва бу учлик яхлит

ҳолда миллий руҳни ташкил қилади. Миллий руҳнинг асоси саналган бу уч ху

-

сусиятнинг бир асар доирасида поэтик синтезлашуви, истисносиз, феноменал

поэтик ҳодиса деб баҳоланишга лойиқдир. Аксар асарларда бу хусусиятлардан

бири ёки иккитаси тажассум топгани кузатилади. Шунга кўра, миллий адабиё

-

тимиз тарихидаги камдан-кам асар ана шу адабий-эстетик мезонга тўлиқ жавоб

бериши мумкин. Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи шундай ноёб

асарлардан биридир.

МИЛЛАТ АХЛОҚИНИНГ БАДИИЙ ТАЛҚИНИ

Руҳсиз вужуд тирик деб ҳисобланмагани сингари миллий руҳдан айри

ҳолда миллат ҳам, миллий адабиёт ҳам мавжуд бўлолмайди. Миллий руҳнинг

асосини миллат ахлоқи ташкил этади. Ўрта асрлар адиби Ал-Жоҳиз “Фазойи

-

ли атрок” (“Туркийларнинг фазилатлари”) асарида аждодларимизнинг

номусли,

юраги тоза, ёвуз ўй ва ботил фикрдан холи

инсонлар бўлганини; на жангда,

на тинч пайти

ҳийла билмаганини, фурсатдан фойдаланмаганини

;

ўзи ҳам,

сўзи ҳам тўғри эканини; бировнинг молига хиёнат қилиш, иккиюзламачи

-

лик, кибру ҳаво, катталарга ҳурматсизлик кўрсатиш уларнинг тасаввурига

ҳам сиғмаган

ини

таъкидлайди [Ал-Жоҳиз, 1993]. Бу ҳол Яратганнинг ўзи мил

-

латимизни комил ахлоқ билан сийлаганига далил эмасми?! “Ўткан кунлар”да

миллатга хос шу сингари фазилатлар уларнинг зидди бўлган хусусиятлар билан

ўзаро қарама-қаршиликда мукаммал бадиий талқин этилгани кузатилади.

“Ўткан кунлар”нинг бош қаҳрамони Отабек – ориятли, ростгўй, ҳалол,

жасоратли ва миллатпарвар шахс. Бунинг устига, у замона аҳволидан хабардор,

очиқ фикрли йигит. Ушбу фазилатлар унга қондан, аслида, ўзи мансуб мил

-

лат тийнатидан ўтган ва оилавий муҳит таъсирида камолга етган. Романдаги

“Хотини билангина эмас, умуман уй ичиси билан ҳар қандай масала устида


background image

6

Series: Literature Critical Studies

2020 Vol. 32 No. 2

бўлса бўлсин, узоқ сўзлашиб ўлтурмайдиган”

[Қодирий, 2017; 147] Юсуфбек

ҳожи – ўзбек оиласидаги отанинг мукаммал тимсоли. Оила аъзоларининг унга

муносабати шундан келиб чиқади. Қодирийнинг ёзишича:

“Отабекми, онаси

-

ми, Ҳасаналими, ишқилиб уй ичидан бирортасининг сўзлари ва ё кенгашлари

бўлса, келиб ҳожининг юзига қарамасдан сўзлай берадирлар; мақсад айтиб бит

-

кандан сўнг секингина кўтарилиб унинг юзига қарайдирлар”

[Қодирий, 2017;

148]

.

Оилабошининг юзига тик қарамаслик – бугунги кунда камёб ҳодисага ай

-

ланган бўлса ҳам, аввалда миллат ахлоқининг асоси бўлган. Оиладаги муҳитни

соғлом сақлашда фавқулодда аҳамиятга эга бўлган ўзаро ҳурматнинг бу даража

-

га кўтарилишида бош омил, шубҳасиз, Юсуфбек ҳожининг Худо берган таби

-

атидир:

“Ҳожи бир неча вақт сўзлағучини ўз оғзига тикилтириб ўлтурғандан

сўнг, агар маъқул тушса “хўб” дейдир, гапка тушунмаган бўлса “хўш” дейдир,

номаъқул бўлса “дуруст эмас” дейдир ва жуда ҳам ўзига номаъқул гап бўлса

бир илжайиб қўйиш билан кифояланиб, мундан бошқа сўз айтмайдир ва айтса

ҳам уч-тўрт калимадан нарига ошмайдир. Уй ичи унинг бу феълига жуда яхши

тушунганликларидан кўпинча бир оғиз жавоб олиш билан кифояланадирлар”

[Қодирий, 2017; 148]

.

Ҳар қандай масалада етти ўлчаб бир кесадиган, шу боис оилада ҳам, жа

-

миятда ҳам муносиб мавқега эга Юсуфбек ҳожи ва унинг ёлғиз ўғли Отабек

-

нинг ўзаро муносабатлари романда миллий ахлоқнинг образдаги ёрқин суврат

-

ланишига мисол бўла олади. Ҳар иккаласи ҳам ватанпарвар, миллатпараст, эл

ғамини ўз ғами деб ҳис этадиганлардан. Шу сабабли ногаҳон қипчоқ қирғинига

гувоҳ бўлган Отабек қаттиқ изтироб чекади. Юрт сўраб турган амалдор отасини

бу қабоҳатнинг иштирокчиларидан деб гумон қилиб, бир алами минг бўлади.

Ота-ўғил ўртасидаги очиқ мулоқотгина бу масалага ойдинлик киритади.

“Ўзинг

ўйлаб кўр, ўғлим, – дейди озор чеккан ота, – ўз қўлимиз билан ўзимизникини ке

-

сишдан мамлакат учун қандай фойда бор? Башарти мен бу ваҳшатка иштирок

қилған бўлсам, қайси ақл ва қандай манфаатни кузатиб қўшилишқан бўламан?

Агарда маним юрт сўрамоққа ва шу восита билан бойлик орттирмоққа орзум

бўлса, бошқалардан ҳам кўра ўз ўғлимга – сенга маълум бўлмасмиди? Нега ҳар

бир нарсага етган ақлинг шунга қолғанда оқсайдир? Нега ёнған юрагимга сен

ҳам заҳар сочасан?”

[Қодирий, 2017; 300]

Бундай самимий кўнгил изҳори, табиийки, Отабекка таъсир этмай

қолмайди. У

“ўз ҳужумининг ҳақсиз”

эканига амин бўлади. Ўзаро ошкора суҳбат

ота-ўғил ўртасидаги тушунмовчиликка барҳам беради. Романда ҳар бир масала

талқинида қаҳрамонлар руҳиятининг миллий ахлоқнинг турли қирраларини на

-

моён этадиган ана шундай теран таҳлилини кузатиш мумкин. Умуман, одам

-

ларнинг ўзаро мулоқотида ҳам, оилавий масалалар ёки жамият миқёсидаги

ҳодисаларда ҳам фикрни очиқ изҳор этиш, “Фазоили атрок” муаллифининг таъ

-

бири билан айтганда,

ўзи ҳам, сўзи ҳам тўғри

бўлган миллатимизнинг муҳим

фазилатларидандир. Бундай самимият ҳар қандай муаммо муолажасининг ка

-

фолатидир. Аслида, ўзбек табиатан шундай бўлган. Ҳазрат Алишер Навоий

“Муҳокамат ул-луғатайн”да

“...турк сортдин тезфаҳмроқ ва баланд идрокроқ


background image

7

2020 Vol. 32 No. 2

Series: Literature Critical Studies

ва хилқати софроқ ва покроқ”

[Навоий, 2011; 515] дея таърифлагани ҳам бу

-

нинг исботидир. Тасаввур қилинг, Юсуфбек ҳожи синчковлик билан ўғлининг

руҳиятидаги ўзгариш ва унинг сабабини англамаганида ёки Отабек озгина жиз

-

закилик билан бўлса-да, отасига юрагини ёзмаганида, бу чигиллик каттароқ ги

-

на-кудуратга, бора-бора эса ота-бола муносабатларининг издан чиқишига сабаб

бўлиши мумкин эди. Адибнинг маҳорати шундаки, у асар қаҳрамони руҳиятига

ҳар доим тўғри ташхис қўяди. Сўзни заргарона қўллайди. Оз сўзга кўп маъ

-

но юклай билади. Ўқувчи туйғулари ва шуурига кучлироқ таъсир кўрсатадиган

қуйма сўз ва иборалардан фойдаланади. Масалан, Юсуфбек ҳожи тилидан ай

-

тилган мана бу сўзлар бугун ҳам халқ орасида кўп такрорланади:

“Нега ҳар

бир нарсага етган ақлинг шунга қолғанда оқсайдир?”

Қандай ҳолат муносабати

билан айтилмасин, бу ибора тингловчи руҳиятига, кайфиятига таъсир қилмай

қолмайди.

Романда яна бир қалтис вазиятда – Отабекни Зайнабга уйлантириш маса

-

ласи кўтарилганда, миллий ахлоқ талқини ўзига хос тарзда намоён бўлади:

– “Ўзбек ойим келиб киргандан сўнг Юсуфбек ҳожи бир неча вақт ўйлаб

қолди... Анчагина сўзсиз ўлтурғандан сўнг

ҳожи мулойимона сўз очди

:

– Ўғлим, ҳали сан эшитдингми-йўқми, ҳайтовур биз санинг устингдан бир

иш қилиб қўйдиқ...

Отабек, маълумки, уларнинг “қилиб қўйған ёки қилмоқчи бўлған ишлари

-

ни” албатта билар эди. Шундоқ ҳам бўлса билмаганга солинди:

– Ақллик кишиларнинг ўғуллари устидан қилған ишлари албатта номаъқул

бўлмас, - деди.

Ҳожи ўғлининг бу жавобидан ерга қаради ва нима деб давом қилишни

билмай қолди

[Қодирий, 2017; 151]

.

Ушбу вазиятни қалтис деб атаганимиз сабаби, агар оилавий муноса

-

батлар қатъий ахлоқий мезонга таянмаган бўлса, ўзаро ҳурмат-иззат жойига

қўйилмаса, ана шу ўринда оила пойдеворига дарз кетиши эҳтимолдан холи эмас

эди. Бир-бирини тушуниш ўрнига даҳанаки жанг юз бериши ҳам мумкин эди.

Отабекнинг сўзлари – бундай вазиятда ақлли ўғилдан кутиладиган энг оқилона

жавоб. Унда нафақат ота-она хоҳишига ризолик, шунинг баробарида, эътироз

ҳам мужассам. Бироқ бу эътироз бениҳоя маданий тарзда, донишманд отани ҳам

ўйлантирадиган, керак бўлса, ноқулай вазиятга солиб қўядиган шаклда изҳор

этилмоқда. Юсуфбек ҳожининг

“ерга қараши ва нима деб жавоб қилишни бил

-

май қолиши”

сабаби шунда. Романдаги бу тасвирда ҳазрат Алишер Навоий таъ

-

бири билан айтганда, роман сюжетининг ана шу ўрнида

“туркнинг мулоямати

табъи... ортуғлиғи”

аниқ бадиий тасвирланган.

Суюкли Кумуши билан турмуш қурган бахтиёр Отабекни яна уйлантир

-

дилар – нима учун? Кимга керак эди шунча можаро? Зарурмиди саодатманд

ошиқ-маъшуқ турмушига заҳар солмоқ? Лозиммиди бахтли севги қиссасининг

изтиробли якун топмоғига сабаб бўлмоқ? Бунинг учун ким айбдор? Орзу-ҳавас

кўйидаги ота-онами? Ёлғиз қизидан узоқда бўлишни, Тошкентга узатишни иста

-

май, Марғилонда яшашини хоҳлаган Мирзакарим қутидор билан Офтоб ойим

-


background image

8

Series: Literature Critical Studies

2020 Vol. 32 No. 2

ми? Муҳаббатидан ўзга айби бўлмаган Кумушми ёки уйланган, оилали Отабекка

турмушга чиққан Зайнабми? Шу ва шу каби саволлар кимларни ўйлантирмаган

дейсиз? Бу борадаги мунозаралар ҳали ҳануз давом этаётир. Токи фикрлайдиган

одамлар бор экан, токи “Ўткан кунлар” мутолаасидан ҳаловат топадиган китоб

-

хон мавжуд экан, бу сингари баҳслар интиҳосига етмаслиги аён.

Бизнингча, бу саволларга жавобни муаммонинг илдизидан – миллий ахлоқ

талқинидан қидириш зарур. Отабекнинг Марғилондан уйлангани, адиб таъби

-

ри билан айтганда,

“...отаси учун унча ризосизликка мужиб бўлмаса ҳам, аммо

унинг ўғил тўйисидан бошлаб, Тошканд қизларини ост-уст қилиб, у “бунинг

қизи яхши бўлса ҳам, уй-жойлари ярамас экан; бунинг уй-жойлари тузик бўлса

ҳам, қизи кўрксиз экан; бунинг қизи-да, уй-жойлари-да тузик, бироқ зоти паст

экан” деб қиз, қуда, уй-жой, насл ва насаб текшириб юрғучи Ўзбек ойимнинг

Отабекни уйландириб, бунинг орқасидан кўрадурган орзу-ҳавас, тўю томоша

-

ларини шартта кесиб қўйған бу уйланишга нима дейиши ва қандай қараши ал

-

батта маълум эди”

[Қодирий, 2017; 147]

.

Аён бўлганидек, Отабекнинг уйланиши Юсуфбек ҳожида жиддий эътироз

уйғотмаган бўлса ҳам, Ўзбек ойим учун кутилмаган ҳол эди. Зеро, “унча-мунча

тўю азаларга “кавшим кўчада қолган эмас” деб бормайдиган”, ўрда хонимла

-

ри учун ҳам “онахон” мақомида бўлган, “ўз уйида ўлтурғанида ҳам устидаги

атлас кўйнак билан адрас мурсакни, оқ шоҳи дакана билан қаҳрабо тасбиҳни

қўймайдиган” Ўзбек ойим ўғлининг ўзбошимчалигини – “қошлиқ, кўзлик бир

анди” билан турмуш қурганини кечириши маҳол эди. Қолаверса, Отабекнинг

Кумушга уйланишида ўзбек миллий ахлоқининг негизларидан саналган, ҳар бир

фарзанд қатъий амал қилиши шарт бўлган бир удумга риоя этилмаган – бу иш

ота-она рухсатисиз, уларнинг оқ фотиҳасини олмай бажарилган эди. Ҳолбуки,

“оғма” Ўзбек ойим ҳам Кумушни кўргач, ёқтириб қолади. Отабек ота-она ри

-

зоси билан уйланганда, эҳтимол, бу муҳаббат қиссасининг хотимаси ўзгача

бўлмоғи ҳам мумкин эди. Романдаги Ўзбек ойим образи ҳақида фикр юритар

экан, академик Матёқуб Қўшжонов мана бундай ёзган эди: “Қоида-қонунларни,

урф-одатларни тўла ва маҳкам тутадиган ўзбек онасининг мантиқ портрети аниқ

ва равшан чизилган! Бундан ҳам аниқ чизиш мумкинмикин?” [Қўшжонов, 2018;

43].

Ўзбек миллий ахлоқи

айбни ўзгадан эмас, ўзидан қидирмоқ

ни тақозо

этади. Халқимизнинг бунга далолат қилувчи машҳур мақоли ҳам бор. “Ўткан

кунлар” муаллифи Зайнаб образини тасвирлар экан, унда ана шу фазилат етиш

-

маслигига ишора қилади. Бошқача айтганда, муаллиф миллий ахлоқнинг зид

-

дини тасвирлаш орқали ҳам бу фазилатнинг мавжуд бўлмаслиги наинки муайян

шахсни, ҳатто оила ва жамиятни ҳам инқирозга олиб келиши муқаррар эканини

образли сувратлантиради. Жумладан, ҳожи Зайнабга Кумуш билан эгачи-син

-

гилдек аҳил бўлиши зарурлигини уқтирган лавҳага эътибор беринг:

– Эгачи-сингил бўлиб кетарсиз-а? – деб такрор сўради қайин ота.

– Билмадим...

– Нега тағин билмай қолдинг?


background image

9

2020 Vol. 32 No. 2

Series: Literature Critical Studies

Зайнаб бир мунча вақт ўйланиб қолди.

– Қарс икки қўлдан чиқадир, – деди Зайнаб, – мен яхши бўлғаним билан

опам ёмон бўлса, ҳозирги берган ваъдамдан нима фойда бўлсин....

– Бошқа гапларни кўнглингга келтирма, қизим. Марғилонлик келин билан

сенинг бизга ҳеч фарқларинг йўқ, иккавларинг ҳам боламизнинг қўшоғи – бола

-

мизсиз!

[Қодирий, 2017; 315].

Бу мураккаб вазиятда Юсуфбек ҳожи энг тўғри йўлни танлайди. Аслида

ҳам, ўзбек отаси, фарзандларининг саодатини, оиласининг хотиржамлигини

ўйлаган одам ўзгача йўл тутиши мумкин эмас эди. Бироқ шу ўринда Зайнабнинг

бадгумонлигига, келажакда ундан ёмонлик чиқишига ишора борлигини пайқаш

қийин эмас. Унинг

“мен яхши бўлғаним билан опам ёмон бўлса...”

деган сўзлари

бу фикрни тасдиқлайди. Зайнаб характерига хос, миллий ахлоққа зид бу хусуси

-

ят охир-оқибатда қанча тақдирларнинг фожиасига сабаб бўлади.

Энди романдан миллий ахлоқнинг қайнота-келин муносабатлари тимсоли

-

даги бетакрор ифодасига биргина мисол:

“Кумуш уялиб зўрғагина салом берди

ва Юсуфбек ҳожининг яқиниға келиб бўйин эгди. Ҳожи қўли билан Кумушнинг

елкасига қоқиб суйди ва Кумушнинг манглайиға тегизиб олған ўз қўлини ўпди:

– Бизнинг Марғилонда ҳам шундай келинимиз бор экан-ку, биз билмай юрған

эканмиз-да, – деб теварагига қараб кулинди ва қўлини дуоға очди”

[Қодирий,

2017; 321]

.

Бу ўринда икки нуқтага эътибор қаратмоқ зарурати бор. Биринчиси – адиб

“Марғилонда ҳам” деганда биргина “ҳам” юкламасини қўллаш орқали Юсуфбек

ҳожининг миллатимизнинг асл тийнатига хос юксак адолатига ишора қилади.

Иқтибос матндаги “ҳам” юкламаси замирида “Тошкентда ҳам” деган маъно

яширинганини пайқаш қийин эмас. Бу билан ҳожи Кумушга иззат кўрсатиш ба

-

робарида Зайнабнинг ҳам ҳурматини жойига қўяди. Ушбу мисол романда ҳатто

ёрдамчи сўз туркумига тегишли биргина юклама ҳам ортиқча қўлланмагани,

аксинча, катта маъно ташиши ҳақидаги муҳим хулосага олиб келадики, бу

Қодирийнинг сўзга эътибори, сўзга нисбатан масъулияти, санъаткорлик, сўзни

ҳис этиш даражаси нечоғлиқ баланд бўлганига яна бир далилдир.

Иккинчи нуқта, бу – Юсуфбек ҳожи Кумушнинг пешонасига теккан ўз

қўлини ўпишидир ва бу чинакам миллий урф, тобора унутилиб бораётган удум.

Қадим-қадимдан оталар ўз қизларига, келинларига бўлган меҳрларини шу тарз

-

да намоён этганлар, яъни пешонани силаган ўз қўлларини ўпганлар.

Абдулла Қодирий – чин маънода санъаткор ёзувчи. Адибнинг бошқа асар

-

лари сингари “Ўткан кунлар”да ҳам бирорта ортиқча детал, ноўрин қўлланган

сўз ёки тасвирни учратиш маҳол. Сўз қўллаш маҳорати ҳақида фикр юритилар

экан, ижодкор адабий-эстетик қарашининг асосини ташкил этувчи мана бу эъти

-

рофи, айниқса, диққатга сазовор: “Ёзувчилиқда бир қонун бор: ҳаммадан илга

-

ри маъно, ундан сўнг шу маънони ифода қилиш учун сўз қуриш, сўзгина эмас,

санъаткорона, яъни шундоғ сўзки, айтмоқчи бўлган фикрингизнинг ифодаси

учунгина махсус яратилган бўлиб,

ясама бўлмасин

.

Мана шу шартни бажариб, бу

жиҳатдан таъмин этилгач, бошқа масалаларга ўтишга ҳақ олган бўласан...”.


background image

10

Series: Literature Critical Studies

2020 Vol. 32 No. 2

Умуман, романдаги йирик ёки эпизодик образлар қаторида кичик поэтик

детал ёки лавҳа, ҳар бир сўз ёки бирикма таҳлили буюк адибнинг асарда асосий

эътиборни миллий ахлоқнинг бадиий талқини масаласига қаратганини исбот

-

лайди. Бу масалани янада тафсилотли ва чуқур ўрганиш адабиётшунослик ол

-

дида турган галдаги вазифалардандир.

Миллат иродаси тасвири

Миллатнинг иродасини белгиловчи таянч омиллар нималардан ибо

-

рат? Қандай ҳолатда миллат чин маънода юксак иродани намоён этмоғи мум

-

кин? Абдулла Қодирий асарларида, жумладан, “Ўткан кунлар” романида мил

-

лат иродаси масаласи қандай талқин этилган? Бу каби саволлар кўпчиликни

қизиқтириши табиий. Романдаги эпик тасвирдан келиб чиқиб, миллат ирода

-

сининг асосий омиллари сифатида адиб қуйидагиларга эътибор қаратган, деб

ҳисоблаш мумкин: 1) миллатнинг ўз-ўзига танқидий муносабатда бўла олиши;

2) дунё аҳволидан огоҳлик ва миллатнинг ўз озодлигини ҳимоя қила олиши за

-

рурлиги.

Миллатнинг ўз-ўзига танқидий муносабатда бўла олиши. “Ўткан

кунлар”нинг дастлабки сатрлариданоқ Туркистондаги тарихий вазият, мил

-

латнинг ўша кездаги забун ҳолати образли тасвир орқали рамзлар воситасида

ҳаққоний сувратланади: “1264 ҳижрия, далв ойининг ўн еттинчиси, қишқи кун

-

ларнинг бири, қуёш ботқан, теваракдан шом азони эшитиладир....” [Қодирий,

2017; 31]. Савол туғилади: Қодирий нега асарни баҳор эмас, қиш тасвири билан

бошлаяпти? Не сабаб қуёш ботқан? – Нимага у чиқиб келмаяпти? Нима учун

шом азони, бомдод азони эмас? Табиийки, Абдулла Қодирийдек ҳар бир сўз,

ҳар бир рамз, ҳар бир тасвир замирига теран маъноларни жойлай биладиган сўз

санъаткори бу ўринда ҳам ҳар бир поэтик детал, бадиий ифодани маълум бир

мақсад, муайян ижодий концепция асосида қўллаган. Бу бошланма тасвир таг

-

матнида Туркистоннинг гуллаган баҳори ўтиб, аёзли қиши бошлангани, миллат

-

нинг тараққиёт қуёши сўниб, таназзул шоми қора зулматини ёяётгани, юксалиш

тонги ўз ўрнини инқироз тунига бўшатиб бераётгани ифодаланган [Жабборов,

1999]. Романдаги эпик тасвир жараёнида ушбу концептуал бошланма мантиқий

изчилликда давом эттирилади ҳамда юксак поэтик умумлашма даражасида хо

-

тималанади.

Романнинг аввалидаёқ адиб Отабек тилидан Тошкент ҳокими Азизбекнинг

халққа зулм қилишда ҳаддан ошгани, Шамайга борган бош қаҳрамоннинг Турки

-

стондаги эскирган бошқарув услубини ислоҳ этиш зарурати масалаларидан сўз

очади. Жумладан, асарда мана бундай сўзларни ўқиймиз: “Мен ўриснинг идора

ишларини кўриб, ўз идорамизнинг худди бир ўйинчоқ бўлғанлиғини иқрор этиш

-

ка мажбур бўлдим... Бизнинг идорамиз бу кунги тартибсизлиги билан кетаберса,

ҳолимизнинг нима бўлишиға ақлим етмай қолди... Шамайда эканман, қанотим

бўлса, ватанимга учсам, тўппа-тўғри хон ўрдасига тушсам-да, ўриснинг ҳукумат

қонунларини бирма-бир арз қилсам, хон ҳам арзимни тингласа-да, барча элга

ёрлиғ ёзиб, ўриснинг идора тартибини дастуруламал этишка буюрса, мен ҳам


background image

11

2020 Vol. 32 No. 2

Series: Literature Critical Studies

бир ой ичида ўз элимни ўрисники билан бир қаторда кўрсам... Аммо ўз элим

-

га қайтиб кўрдимки, Шамайда ўйлағанларим, ошиққанларим ширин бир хаёл

эмиш. Бу ерда сўзимни эшиткучи бирав ҳам бўлмади, бўлсалар ҳам: “Сенинг

орзунгни шу хонлар эшитадими, шу беклар ижро қиладими?” деб мени маъюс

қилдилар. Илгарирак мен уларнинг гапига бовар қилмай юрсам ҳам, сўнгғидан

тўғри сўз айтканларини билдим. Дарқақиқат, мозористонда “Ҳаййа алал-фалаҳ”

хитобини ким эшитар эди” [Қодирий, 2017; 42].

Ана, Қодирий Отабекнинг сўзлари тимсолида миллатнинг ўша кездаги

аҳволини қай даражада таҳқиқ этган, танқид қилган. Давлат бошқарув услубини

мутлақ ўзгартириш замон талаби эканига доир бу фикрлар замирида нечоғлиқ

кенг дунёқараш, қанчалик теран сиёсий онг туриши исбот талаб қилмайди. Ўша

мураккаб ва зиддиятли замонда ушбу ҳақиқатни бош қаҳрамон тилидан бу тарз

-

да кескин ва дадил айта олиш учун қандай катта жасорат керак эди.

Романда адиб Қўқон хонлигида, у орқали бутун Туркистонда давлат

идора услуби ҳақиқатан чириганини, бошқарув аслида қипчоқ Мусулмонқул

қўлида бўлиб, Худоёрхон ўйинчоқ мақомида эканини, инсофу адолат ўрнини

ҳийла-найранг, офият ўрнини адоват, виждон ва ҳаққоният ўрнини фитна-фа

-

сод эгаллаганини аниқ шахслар тақдири мисолида юксак бадиий маҳорат билан

тасвирлайди. Бундан зоҳиран Отабек ва Кумушнинг севги қиссаси етакчи ўрин

тутадигандай туюладиган романда тасвир ва талқин кўлами нечоғлиқ кенг ва

полифоник хусусиятнинг нечоғлиқ мукаммал экани англашилади.

Дунё аҳволидан огоҳлик ва миллатнинг ўз озодлигини ҳимоя қила оли

-

ши зарурлиги.

Миллат чиндан миллат бўлмоқни истаса,

ана шу фазилатга эга

бўлмоғи шарт ва зарурдир. Акс ҳолда у эркини бой беради, босқинчилар оёғи

остида топталади, эртанги кунига мавҳумлик зулмати таҳдид солади. Юқорида

Отабекнинг Шамай сафари мисолида дунёда кечаётган ҳодисалар моҳиятидан

хабардорлик, ким бўлмасин, тараққий этган миллатлар тажрибасини ўрганиш

ва амалиётда қўллаш заруратига доир ёзувчи қарашлари таҳлил этилган эди.

Энди миллатнинг ўз озодлигини ҳимоя қила олиш қудратига эга бўлиши билан

боғлиқ адиб орзулари асарда қандай акс этгани хусусида фикр юритамиз.

Асарнинг “Қипчоққа қирғин” бобида қорачопон-қипчоқ можароси боис

минглаб кишиларнинг бегуноҳ қатл этилиши, ўз фуқаросини қирғин қилишга

амр берган Худоёрхон, бири мансаб учун, иккинчиси бойлик мақсадида, учин

-

чиси бир шаҳарни қарам қилмоқ қасдида одамкушликдан ҳам қайтмайдиган

кимсалар тимсолида Туркистон таназзулининг илдизлари теран бадиий талқин

этилади. Юсуфбек ҳожи ва Отабек тимсолида ёзувчи миллатнинг ўз озодлиги

-

ни ҳимоя қила олишини жону дил ила орзу қилган ватанпарварлар образини

яратади. Тор манфаати йўлида неча-неча ватандошларининг қонини тўкишдан

тоймайдиганлар қилмишидан қаттиқ изтироб чеккан Юсуфбек ҳожи тилидан

адиб мана бундай сўзларни айтади: “Мен кўб умримни шу юртнинг тинчлиғи

ва фуқаронинг осойиши учун сарф қилиб, ўзимга азобдан бошқа ҳеч бир қаноат

ҳосил қилолмадим. Иттифоқни не эканини билмаган, ёлғиз ўз манфаати шах

-

сияси йўлида бир-бирини еб-ичкан мансабпараст, дунёпараст ва шуҳратпараст


background image

12

Series: Literature Critical Studies

2020 Vol. 32 No. 2

муттаҳамлар Туркистон тупроғидан йўқолмай туриб, бизнинг одам бўлишимизға

ақлим етмай қолди. Биз шу ҳолда кетадирган, бир-биримизнинг тегимизга сув

қуядирған бўлсақ, яқиндурки, ўрус истибдоди ўзининг ифлос оёғи билан Тур

-

кистонимизни булғатар ва биз бўлсақ ўз қўлимиз билан келгуси нас лимизнинг

бўйниға ўрус бўйиндириғини кийдирган бўлармиз. Ўз наслини ўз қўли билан

кофир қўлиға тутқин қилиб топширғучи – биз кўр ва ақлсиз оталарға Худонинг

лаънати албатта тушар..

.”

[Қодирий, 2017; 304]

.

Озодлигини, эркини муносиб ҳимоя қилиши учун миллат жипс бўлмоғи,

ўзаро низолардан тийилиб, ташқи ёвга қарши муносиб курашиш даражасига

кўтарилмоғи зарур эди. Минг афсуски, бундай бўлмади. Қодирийнинг мил

-

латпарвар ёзувчи сифатидаги хизмати шундан иборатки, ана шу фожианинг

илдизларини бор ҳақиқатлари билан очиб беради. Юсуфбек ҳожи тилидан ай

-

тилган: “Биз шу ҳолда кетадирган, бир-биримизнинг тегимизга сув қуядирған

бўлсақ, яқиндурки, ўрус истибдоди ўзининг ифлос оёғи билан Туркистонимиз

-

ни булғатар ва биз бўлсақ ўз қўлимиз билан келгуси наслимизнинг бўйниға ўрус

бўйиндириғини кийдирган бўлармиз”

,

деган башорат ҳақ бўлиб чиқди.

Профессор Бегали Қосимов таъбирича: “...романни «ўткан кунлар»дан

«кир» эмас, «нур» топган, бениҳоя оғир замонларда, ҳаётларининг энг бахт

-

сиз онларида юксак ички маданият, нозик дидлилик, комил ахлоқ ва одоб на

-

муналарини намойиш этган оталаримиз турмуши, гўзал оилавий муносабат

-

лар, бетакрор миллий колорит тасвири орқали ўзликни танитмоққа қаратилган

асар ҳам демак керак бўлади. Бу эса, жадидчиликнинг, бошқача айтганда, мил

-

лий уйғонишнинг бош хусусияти, миллатни миллат қилувчи анъаналар эди”

[Қосимов, 2011; 209].

Шунинг баробарида, адиб юртда ҳукм сурган ноаҳиллик ва манфаатпараст

-

лик, нифоқ ва адоват оқибатида она замин мустамлака исканжасига тушмоғига

сабаб бўлганини образлар, рамзлар, тимсоллар орқали сувратлантиради. Роман

-

да Русиянинг Туркистонни босиб олиши билан боғлиқ жараёнлар тасвирланма

-

ган. Асар сюжети 1861 йилгача бўлган воқеаларни ўз ичига олиб, унда юртнинг

истибдод исканжасига тушиши арафасидаги тарихий вазият қаламга олинган.

Лекин роман хотимасидаги мана бу сўзлар адиб асарда йўлини топиб, мустамла

-

кага қарши кураш орзусини ифодалай олганидан дарак беради: “1277-нчи (ми

-

лодий 1861) йилнинг куз кезларида бўлса керак, Юсуфбек ҳожи Қаноатшодан

бир хат олди. Қаноатшо Авлиёотадан ёзар эди: “Ўғлингиз Отабек яна бир киши

билан бизнинг қўшунда эди. Олмаота устидаги ўрус билан тўқунишмамизда би

-

ринчи сафимизни шу икки йигит олди ва қаҳрамонона урушиб шаҳид бўлди.

Мен ўз қўлим билан иккисини дафн этдим”.

Юсуфбек ҳожи хатми Қуръон қилиб юртка ош берди, Ўзбек ойим қора

кийиб таъзия очди”

[Қодирий, 2017; 384]

.

Отабекнинг ўрус билан урушда шаҳид бўлиши ҳақидаги хабарнинг ўзиёқ

Абдулла Қодирий роман тагматнига Русия истибдодидан озодлик ғоясини

маҳорат билан сингдириб юборгани, миллат учун озодлик ҳаёт-мамот масаласи

эканига алоҳида урғу бергани исботидир.


background image

13

2020 Vol. 32 No. 2

Series: Literature Critical Studies

Шу ўринда яна бир савол туғилади: Абдулла Қодирий романнинг асосий

қаҳрамонларидан бирига Ўзбек ойим деб от қўйиши тасодифми? Уни хаёлига

шунчаки келган исм билан атаганми? Романнинг

қиш, қуёш ботиши, шом азони

сингари миллатнинг тараққиёт қуёши сўниб, таназзул туни бошланганига оид

рамзлар билан бошланиб,

Ўзбек ойим қора кийиб таъзия очиши

билан якунла

-

ниши ёзувчининг асар сюжети ва композициясини пухта ўйланган ижод концеп

-

цияси асосига қургани исботидир. Бу орқали миллатнинг забун ҳолига, сиёсий

инқирозига, маънавий таназзулига ишора қилинган, дейиш мумкин.

Асар сўнгидаги “Ёзғучидан” сарлавҳали изоҳда Отабекнинг ўғли Ёдгор

-

бек ўн тўққизунчи ва йигирманчи йиллардаги (

айни шўролар замонидаги

) очар

-

чиликда вафот қилгани, ундан қолган икки ўғилдан бири Марғилонда масъул

ишчилардан, иккинчиси Фарғона босмачилари орасида экани хабари берилади.

Отабекнинг ўзи чор Россияси мустамлакасига, кейинги икки авлоди – ўғли ва

неварасининг шўро истибдодига қарши курашда қурбон бўлгани ҳам ёзувчи

-

нинг асл муддаоси миллий озодлик орзусини тасвирлаш бўлганини англатади.

Романда миллат эътиқодининг ёритилиши

Дастлабки асарлариданоқ исломий руҳ Абдулла Қодирий ижодининг асо

-

сини ташкил этгани маълум. “Тўй” шеърида “Амр этибдурму биза Қуръон тўй”,

“Мундайин ишлар шаръимизда йўқ” дея миллатни ҳою ҳавасларни йиғиштириб,

Ватан тараққийси йўлида саъй кўрсатишга ундагани ҳам буни тасдиқлайди.

“Аҳволимиз” шеърида ватандошларини фарзандларига “Худони(нг) буйруғи

бўлган улум ўргатиш”га чорлайди:

Кўр бизинг аҳволимиз, ғафлатда қандай ётамиз,

Жойи келган чоғида виждонни пулга сотамиз.

Ўғлимизга на адаб, на фан, на яхши сўйламак,

На Худони(нг) буйруғи бўлган улум ўрготамиз.

Ўзбек замонавий ҳикоячилигининг мукаммал намунаси бўлган “Улоқда”

ҳикоясида (1916) энг йирик давлатлар бўлинган дунёни қайта тақсимлаш учун

жаҳон урушига киришган, инсоният фожиалар гирдобида қолган бир кезда мил

-

лат тақдири учун куйиниш ҳиссидан маҳрум ватандошларининг тўйбозлик,

улоқпарастлик билан овора эканидан куйиниш ҳисси бадиий талқин этилган.

1924 йил ёзида Москвада Валерий Брюсов номидаги Журналистлар инсти

-

тутида ўқиган кезлари ҳам Абдулла Қодирий миллий матбуотда мақолалари билан

фаол иштирок этган. Унинг публицистик чиқишларида фикри очиқ, дунёқараши

кенг, эътиқоди мустаҳкам мусулмон адибининг ўткир тафаккури намоён бўлади.

“Муштум” журналининг 1923 йил 3-сонида босилган “Таваккалту алаллоҳ”ни

деган эр: на талқону на қалқоннинг ғамин ер” сарлавҳали мақоласида тоат-ибо

-

датда, ихлос-эътиқодда, зуҳду тақвода риёзат чекиб, таваккул қилиш мақомига

кўтарилган буюк аждодлардан ибрат олмай, ўзининг дангасалигини “таваккул”

ниқобига ўраб кўрсатадиган замондошларини аёвсиз танқид қилади. Фикрини да

-

лиллаш учун Қуръони карим оятларидан далиллар келтиради. “Кимнинг оғзига

қулоқ солсанг: “Бўлса бўлар – бўлмаса ғовлаб кетар”, дея куйинган адиб билими


background image

14

Series: Literature Critical Studies

2020 Vol. 32 No. 2

чала муаллимлар, сўзда полвону меҳнатдан қочадиган ишчилар, авлод тарбияси

ўрнида “Қозонда жиз-биз, ўринда сиз-биз” шеърини шиор қилган миллат аёлла

-

ри, оғизда “Миллатга илм керак, маърифат керак”, дея бонг уриб, ишга келганда

томошабин бўлиб турувчи зиёлилик даъвосидагилар аслида Ватан ва миллат та

-

наззулининг бош сабабчилари экани ҳақида изтироб билан ёзади. “Туркистон” га

-

зетасининг 1923 йил 24 декабрь сонида босилган “Ҳуқуқ” сарлавҳали мақоласида

шўроларнинг инсон, айниқса, аёллар ҳуқуқини нечоғлиқ оёқости қилгани масала

-

сини ўткир киноя асосида таҳлил қилиб беради. Мақолада: “Шўролар ҳукумати

ҳар бир чоти айри, боши юмалоққа, ҳар бир нотиқу ғайри нотиққа, ҳар бир инсу

жину деву париға том-том боло-боло бом (мукаммал) ҳуқуқ берди, деб гапури

-

шадирлар. Бу тўғрими, баковул-ясовуллар, қозию қуззотлар бу гапка, бу ишларга

тушунадирларми?” – дея савол қўйган адиб ушбу даъволарнинг таги пуч, асос

-

сиз эканини аниқ мисоллар таҳлили орқали исботлаб беради. Таҳлиллари сўнгида

адиб ҳуқуқ гап билмаган, иш билмаган Зайнаб опаларники эмас, ҳийлагарликда

шайтоннинг устози бўлганларники ёки иблисга мардикор тушганларники, деган

хулосани чиқарадики, ўша мустабид тузум шароитида ҳақиқатни бу тарзда ай

-

тиш чинакам жасорат эканлиги ортиқча изоҳ талаб қилмайди. Умуман, Абдулла

Қодирийнинг мақолаларида фикр бамисоли чақмоқдай ёрқин – ўқувчининг қалбу

шуурини чароғон қилиб юборади, ҳажв ханжари худди жарроҳ тиғидек ўткир –

жамиятдаги иллатларни аёвсиз кесиб, муолажа этади.

Мақоламизда қўйилган муаммо – “Ўткан кунлар”да эътиқод масаласининг

ёритилишига келсак, роман асос эътибори билан ислом маърифати руҳи билан

суғорилганини таъкидлашга бурчлимиз. Бу хусусият қуйидагиларда кўринади:

адиб асарда вақтни исломий ўлчовда беради.

Саналар ҳижрий-қамарий

йил ҳисобида келтирилади. Жумладан, асар “1264-ҳижрия” (милодий 1845-

46) санаси билан бошланади. Романга муаллиф ёзган изоҳда Нормуҳаммад

қушбегининг Тошкентдаги беклик санаси 1270-73 ҳижрий йиллар ораси экан

-

лиги айтилади. Кумушнинг қабрига тошдан ўйиб ёзилган лавҳада таваллуди

1248, вафоти 1269 ҳижрий деб қайд этилади ва ҳокозо.

Романда куннинг қайси палласи эканлиги намоз вақтига кўра белгила

-

нади:

“қуёш ботқан, теваракдан

шом азони

эшитиладир”, “

субҳ намози

ни ўқиб

арава қўшилди”, “

аср

дан бироз эртароқ ҳукумат аскари билан халқ орасида

уруш бошланди”, “

Хуфтон намози

дан сўнг янгиланган ташвишларни бироз

унутдирар умиди ила пойчароғ ёнига ўлтуруб, Фузулий девонини варақлар

эди” сингари. Вақт ифодаси учун ҳар бир мусулмон адо этадиган беш вақт

намознинг ўлчов асоси ўлароқ танланиши, аввало, романда муаллиф томо

-

нидан белгиланган ижодий концепция тақозоси бўлса, иккинчидан, романда

адабий замоннинг мусулмон эътиқодига мувофиқ поэтик тизим даражасига

кўтарилганидан далолат беради. Бундан ташқари, бошқа ҳар қандай бадиий

асарда бўлгани каби “Ўткан кунлар”да ҳам “замон – вақт физикавий мазмун

-

дан адабий-фалсафий моҳиятга кўчади” [Каримов, 2014; 24].

Адабиётшунос Узоқ Жўрақулов роман манбаини “илк сюжет” – Қуръони

каримдаги Одам алайҳиссалом тўғрисидаги илоҳий хабарга боғлайди. Бу фикр


background image

15

2020 Vol. 32 No. 2

Series: Literature Critical Studies

“илк учрашув мотиви” ва “висол мотиви” билан боғлаб асосланади. Қуръоний

ахборотга кўра, “Одам (а.с.) ва Ҳавво онамизнинг жаннатда бирга бўлиши илк

учрашув бўлиб, ундан кейин келадиган – башарият ҳаёти учун муҳим учра

-

шувнинг дебочаси эди. Бу ўта ноёб ҳодиса бўлиб, инсоният ўз тарихи давомида

илк учрашувнинг бу мақомига қайтиб эриша олган эмас (эришиши мумкин ҳам

эмас)... романдаги “ариқ бўйи” учрашувининг эса тасодифга мутлақо алоқаси

йўқ. Аксинча, ёзувчи бу учрашувни романнинг бир неча ўрнида (дастлаб Мирза

-

карим қутидор меҳмонхонасида Зиё шоҳичи тилидан, сўнгра Қутидор ва Офто

-

бойим ўртасидаги мулоқотда, учинчи марта Худоёрхон саройида, Мусулмонқул

ва Отабек ўртасида кечган мантиқ мубоҳасасида)

“тақдир шамоли”

дея тилга

олади ва буни чуқур бадиий мантиқ билан асослайди” [Жўрақулов 2015: 157].

Таъкидлаш керакки, бундай талқинга асос берадиган асар нафақат ўзбек ада

-

биётида, балки жаҳон адабиётида ҳам камдан-кам топилади. Бу ҳол Абдулла

Қодирийнинг бадиий асарни ёзишга ҳам собит эътиқод билан ёндашганидан да

-

лолат беради.

Асар сюжетида

романнинг асосий қаҳрамонлари ўқиётган китоблар

ҳам уларнинг дунёқараши, эътиқоди исломий эканлигини

кўрсатиб ту

-

ради.

Романнинг охирги учинчи қисми сўнгида Юсуфбек ҳожи кўп вақтини

меҳмонхонада “Қуръон” ва “Далойил” ўқиб ўтказгани ҳақида сўз боради. XV

асрда яшаган мусулмон ақида олими Муҳаммад ибн Сулаймон Жазулий (1404–

1465) араб тилида ёзган “Далойил ул-хайрот” – пайғамбаримиз Муҳаммад

(с.а.в.)га атаб ўқиладиган салавот ва мадҳиялардан иборат асар. Китоб етти

қисмдан таркиб топган бўлиб, ҳар бир қисм ҳафтанинг маълум кунида ўқишга

мўлжалланган. Асарнинг шарҳлари ва туркий тилга таржималари ҳам мав

-

жуд. Китобда кундалик тавсия этиладиган салавот айтиш усуллари кўрсатиб

берилганлиги учун мусулмонлар ундан мунтазам фойдаланган. Ҳатто мазкур

китоб ўқиладиган махсус далоилхона деб номланган мактаблар ҳам фаолият

кўрсатган. Юсуфбек ҳожининг Қуръони карим ва “Далойил” ўқиётган тарзда

тасвирланиши замирида комил мусулмон бўлган адибнинг асл ижодий мақсади

ифодаланган. Зеро, “Абдулла Қодирий асарларида машҳур китоблар воситаси

-

да қаҳрамонларни етилтириш, ўша рамз ва ишоралар ёрдамида уларни тавсиф

-

лаш уcули мавжуд муҳим адабий-эстетик ҳодисадир” [Каримов, 2014; 33].

Исломий руҳ, мусулмон маънавияти роман қаҳрамонларининг наинки

ташқи – зоҳирий ҳаракатларида, балки руҳий дунёсида, ҳар бир сўзида ҳам

яққол намоён бўлиб туради. Асарда бетакрор бадиий талқин этилган бу хусу

-

сият Абдулла Қодирийнинг инсон руҳияти тасвири борасида ҳам моҳир ижод

-

кор эканидан дарак беради. Романда мавзу “тарихимизнинг энг кирлик, қора

кунлари бўлған “хон замонларидан белгиланган”и таъкидланса ҳам, аслида

ёзувчи ўзи яшаб турган давр воқелигини, мустамлака исканжасида қолган мил

-

латнинг дардини, изтиробини, ҳар қандай вазиятда ҳам эътиқодда собит тура

олган шахсиятлар маънавий-руҳий оламини асар матнига маҳорат билан синг

-

дириб юборади.


background image

16

Series: Literature Critical Studies

2020 Vol. 32 No. 2

ХУЛОСА

Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” асари чоп этилиши биланоқ мил

-

латнинг қалбидан ўрин олгани, қўлма-қўл ўқилгани, ҳатто ёд олингани асарда

миллий руҳ ифодаси ўқ чизиқ бўлиб ўтгани натижасидир. Бу ҳол, шундан дарак

берадики, миллий руҳ миллий адабиётнинг асосидир. Жаҳон бадиий-эстетик

анъаналарини ўзлаштириш зарурлиги исбот талаб қилмайди. Дунё адабиёти

-

нинг энг илғор тажрибаларидан фойдаланмоқ кераклиги аён. Лекин асл ҳақиқат

шундаки, агар миллий руҳ билан суғорилмаган бўлса, ҳар бир сатрида мил

-

латнинг юксак тафаккури, соф табиати, ўй-фикрлари, орзулари, армонлари бўй

кўрсатиб турмаса, бундай асар ҳеч қачон миллатнинг маънавий мулкига айлана

олмайди. “Ўткан кунлар”нинг умрбоқийлигини таъминлаб келаётган асосий

омил ҳам романда миллий руҳнинг беқиёс маҳорат ила ифода этилганидир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. Al-Djaxiz Abu Usmon Amr. Fazoyili atrok. – Baku, 1993.

2. Boymurodova Sh. “O’tkan kunlar” ni ingliz tiliga tarjima qilgan Mark Riz bilan suhbat //

Ma’rifat, 2018 yil 20 sentyabr.

3. Jabborov Nurboy. Millatning yangi kuni //Fidokor, 1999 yil 18 mart.

4. Juraqulov Uzoq. Birinchi o’zbek romani – “O’tkan kunlar”/Nazariy poetika masalalari:

Muallif. Janr. Xronotop. – Toshkent: G’afur G’ulom nomidagi NMIU, 2015.

5. Rarimov Bahodir. Qodiriy nasri – nafosat qasri – Toshkent: O’zbekiston, 2014.

6. Navoiy Alisher. Muhokamat ul-lug’atayn. To’la asarlar to’plami, 10 jildlik, 10-jild. –

Toshkent: G’afur G’ulom nomidagi NMIU, 2011.

7. Riz Mark Edvard. O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevga maktub.

www.usa.uz 2020 yil 7 yanvar.

8. Qodiriy Abdulla. O’tkan kunlar – Toshkent: Info Capital Group, 2017.

9. Qosimov Begali. Quyosh borligiday oydin haqiqat /Uyg’ongan millat ma’rifati. – Toshkent:

Ma’naviyat, 2011.

10. Qo’shjonov Matyoqub. O’zbekning o’zligi/Tanlangan asarlar. – Toshkent: Sharq, 2018.

Библиографические ссылки

Al-Djaxiz Abu Usmon Amr. Fazoyili atrok. – Baku, 1993.

Boymurodova Sh. “O’tkan kunlar” ni ingliz tiliga tarjima qilgan Mark Riz bilan suhbat // Ma’rifat, 2018 yil 20 sentyabr.

Jabborov Nurboy. Millatning yangi kuni //Fidokor, 1999 yil 18 mart.

Juraqulov Uzoq. Birinchi o’zbek romani – “O’tkan kunlar”/Nazariy poetika masalalari: Muallif. Janr. Xronotop. – Toshkent: G’afur G’ulom nomidagi NMIU, 2015.

Rarimov Bahodir. Qodiriy nasri – nafosat qasri – Toshkent: O’zbekiston, 2014.

Navoiy Alisher. Muhokamat ul-lug’atayn. To’la asarlar to’plami, 10 jildlik, 10-jild. – Toshkent: G’afur G’ulom nomidagi NMIU, 2011.

Riz Mark Edvard. O’zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevga maktub. www.usa.uz 2020 yil 7 yanvar.

Qodiriy Abdulla. O’tkan kunlar – Toshkent: Info Capital Group, 2017.

Qosimov Begali. Quyosh borligiday oydin haqiqat /Uyg’ongan millat ma’rifati. – Toshkent: Ma’naviyat, 2011.

Qo’shjonov Matyoqub. O’zbekning o’zligi/Tanlangan asarlar. – Toshkent: Sharq, 2018.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов