Принципы актуализации поэтических традиций Алишера Навои в поэзии Фурката

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
3-15
3
1
Поделиться
Жабборов, Н. (2021). Принципы актуализации поэтических традиций Алишера Навои в поэзии Фурката. in Library, 21(2), 3–15. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17742
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Произведения Хазрата Алишера Навои являются вершиной художественно-эстетического мышления народа. Трудно найти мыслителя, достигшего такого высокого уровня творческого совершенства в литературе узбекских или других тюркских народов, да и в мировой литературе. Вот почему среди его преемников нет поэта или писателя, которые не учились бы в картинной галерее Хазрата Навои. Но не так много художников, которые совершенствовали и развивали поэтические традиции великого поэта, хотя бы через определенные поэтические образы или символы. Лирика Фурката, сына Закиржона Халмухаммада, имеет особое значение, так как входит в список таких уникальных произведений.

Похожие статьи


background image

187

НАВОИЙ ИЖОДИ ВА ҚЎҚОН АДАБИЙ

МУҲИТИНИ ЎРГАНИШ: МАТНШУНОСЛИК ВА

МАНБАШУНОСЛИК МАСАЛАЛАРИ

АЛИШЕР НАВОИЙ НАЗМИЙ АНЪАНАЛАРИНИНГ ФУРҚАТ

ШЕЪРИЯТИДА ЯНГИЛАНИШИ ТАМОЙИЛЛАРИ

Нурбой Жабборов,

ТДЎТАУ, ф. ф. д., профессор

Ҳазрат Алишер Навоий асарлари – миллат бадиий-эстетик

тафаккурининг чўққиси. Наинки ўзбек ёки бошқа туркий халқлар

адабиётида, ҳатто жаҳон адабиётида ҳам ижодий камолотнинг бунчалик

юксак даражасига эришган мутафаккирни топиш қийин. Шунинг учун ҳам

халафлари орасида бирор шоир ёки адиб йўқки, ҳазрат Навоий

санъатхонасидан сабоқ олмаган бўлсин. Лекин буюк шоир назмий

анъаналарини, муайян поэтик образ ёки рамзлар воситасида бўлса ҳам,

такомилга етказган, ривожлантирган ижодкор кўп эмас. Зокиржон

Холмуҳаммад ўғли Фурқат лирикаси ана шундай ноёб ижод намуналари

сирасига кириши билан алоҳида аҳамиятга эга.

Фурқат шеъриятида буюк Навоий анъаналарининг муносиб давом

эттирилиши ва янгиланишини қуйидаги тамойиллар асосида ўрганиш

мумкин:

1.

Поэтик мазмун янгиланиши.

2.

Поэтик образ такомили.

3.

Поэтик жанр янгиланиши.

4.

Вазнда татаббуъ қилиш.

Айни шу хусусиятларига кўра, Фурқат ва унинг замондошлари

лирикаси мумтоз назмий анъаналардан янги ўзбек шеъриятига ўтишда ўзига

хос адабий кўприк вазифасини ўтади, дейиш мумкин. Ушбу адабий-эстетик


background image

188

омил жадид шеърияти юзага келишида муҳим ўрин тутди. Улар таҳлили

Фурқат ижодий камолотида Алишер Навоий анъаналарининг беқиёс

аҳамияти ҳақида ёрқин тасаввур бериши жиҳатидан қимматлидир.

Поэтик мазмун янгиланиши.

Қайси шеърий жанрда ёзилмасин,

муножот Шайх Аҳмад Тарозий фикрича: “Тенгри ҳазратинда тазарру

қилмоқ” [12.32]дир. Ҳазрат Алишер Навоий муножотларида Тангри

таолонинг сифатлари васфи, унга ибодат этмоқ саодати, инсон ва унинг

моҳияти, нафс зулматидан нажот топиб, Ҳақ ишқига эришмоқ фазилати

сингари шахс камолотининг асоси бўлган масалалар юксак фасоҳат ва

балоғат билан талқин этилган. Жумладан, “Наводир уш-шабоб” девони 2-

ғазалида шоир мана бундай ёзади:

Ибодатингға янги ой бўлуб хам ўлди мусаллий,

Сипеҳр атласидин солибон ҳавоға мусалло

[4.5].

Янги ой – ҳилолнинг Ҳақ таоло ибодати учун қадди эгик намозхонга

қиёслангани, тунда юлдузлар билан зийнатланган осмоннинг фалак атласига

ҳамда ҳавога солинган жойнамозга ташбеҳ этилиши байтнинг ҳам шакл, ҳам

мазмун жиҳатдан юксак бадииятига далил бўла олади.

Ибодат – мусаллий –

мусалло

учлиги ҳамда

ой

ва

сипеҳр

иккилиги ҳосил этган таносуб, ойнинг

намоз ўқиши тасвири орқали ташхис, байтнинг яхлит ҳолда ташбеҳ

санъатига асослангани поэтик тасвирнинг навоиёна ва мукаммал экани билан

изоҳланади. Ойнинг ибодат қилиши билан боғлиқ поэтик мазмун Қуръони

карим оятига мувофиқ экани байтдаги фикрнинг балоғати исботидир.

Жумладан, Исро сураси 44-оят мазмуни қуйидагича: “Етти осмон, Ер ва

улардаги бор жонзот – мавжуд бўлган барча нарса ҳамду сано айтиш билан

Оллоҳни поклар, ёд қилур. Лекин, сизлар (эй инсонлар) уларнинг тасбеҳ

айтишларини – поклашларини англамассизлар” [15.199]. Мазкур ояти

каримани Олтинхон тўра қуйидагича тафсир қилади: “Яъни, ҳар бир махлуқ,

яралмишларнинг ҳар бири забони ила ё ҳоли ила Парвардигор поклигин баён

қилур ва анинг ҳамдин айтур. Лекин, сизлар билмассизлар. Чунки сизлар

билмаган луғатда тасбеҳ айтурлар”.


background image

189

Айни мазмун Фурқатнинг муножот-ғазалида янги поэтик образ ва

мазмун орқали тасвирланади:

Куллу ашё жунбуш айлаб зикриға машғулдур,

Ваҳшиёни дашт, хайлу-л-баҳру мурғони ҳаво.

“Куллу ашё”нинг Оллоҳни зикр этишини таъкидлаган шоир ўқувчига

таъсирлироқ бўлмоғи учун уларни деталлаштириб кўрсатади. Улар –

даштдаги ваҳший ҳайвонлар (ваҳшиёни дашт), денгизлардаги жониворлар

(хайл ул-баҳр), ҳаводаги қушлар (мурғони ҳаво). Бунда байт тагматнида

ифодаланган маъно янада эътиборга лойиқдир. Яъни, мазкур жониворларки

Яратганнинг зикрини бир нафас бўлсин унутмас экан, яралмишлар афзали –

Инсоннинг бундан ғофил бўлишга ҳаққи йўқ.

Аслида бир-бирига яқин мазмунни буюк салафларидан фарқли ёрқин

образлар орқали янгича ифодалаш ижодкордан жуда катта маҳорат талаб

қилади. Ҳазрат Навоий байтидаги мазмун талқинида ана шундай ижодий

натижага эришилгани Фурқат муножот-ғазалининг ютуғини таъминлаган.

Ўзи яшаган давр ижтимоий-сиёсий вазияти Фурқатнинг мусаддас

жанрида битилган қуйидаги муножотида тамомила ўзгача мазмун ифодасини

тақозо этган:

Зулматни гирдбоди тегди, қуюнда қолдук,

Тўфони ҳайрат, эйки, ғарқи жунунда қолдук,

Ғафлат ила ўтуб умр, кулгу-ўйунда қолдук,

Куффор банди ичра сонсиз тугунда қолдук,

Раҳм айлағил, Худоё, бечора, хасталарга,

Ранжуру зору маҳзун, кўнгли шикасталарга.

Фурқат рус мустамлака сиёсатининг моҳиятини

“Зулмат гирдбоди,

қуюн, тўфони ҳайрат, ғарқи жунун”

каби истиоралар,

“Куффор банди ичра

сонсиз тугунда қолдук”

образли тасвири воситасида бутунлай фош этади.

Зеро, бу истибдод сиёсати миллат ҳаётининг барча жабҳаларини бирдай

асоратга олгани, миллий истиқлолга, нурли истиқболга элтувчи барча йўллар

батамом тўсилгани бугун ҳеч кимга сир эмас.

“...рус маъмурияти қонунларни


background image

190

ўзи истаганча ўзгартириб, маҳаллий аҳолининг иқтисодий, ижтимоий,

диний ва сиёсий эркинликларини нақ эллик йил давомида поймол этиб

келган”и

[13.326]

ҳам бунинг исботидир. Муножот-мусаддаснинг қуйидаги

мисралари ҳам истибдод исканжасида қолган юрт тақдирига куйиниш ҳисси

билан йўғрилган:

Қозию муфти, аълам доим ҳазину маъюс,

Дин посини тутай деб зиндони ғамда маҳбус,

Бечоралар на қилсун бўлса сиёсати Рус,

Қўймайди бир тарафдин халқ ичра нангу номус,

Раҳм айлагил, Худоё, бечора, хасталарга,

Ранжуру зору маҳзун, кўнгли шикасталарга.

Ушбу мисралар орқали мустамлака сиёсатининг адолатсизликка,

зулмга асослангани, ҳатто қози, муфти, аълам каби ҳуқуқ посбонларининг

ўзлари ҳам ҳақсизлик гирдобида қолгани очиқ-ойдин ифодаланади. Уларнинг

“Дин посини тутай деб ғам зиндонида маҳбус”

бўлишлари сабабини Фурқат

чинакам ватанпарварга хос жасорат билан кўрсатиб ўтади:

“Бечоралар на

қилсун бўлса сиёсати Рус?!”

Ўша кездаги Рус сиёсатининг моҳияти ҳақида

манбаларда қуйидагича маълумот берилади:

“...чор ҳукуматининг золим

генераллари Туркистон ўлкасига қўйилғон “миссионер”, яъни дин бузувчи

Остроумовларнинг таклифлари бўйича, Туркистон ўлкасининг халқини кўр

каби истибдод қоронғусида қолдирмоқнинг маслаҳатида “русский-

туземний” мактаблар очмоққа киришдилар. Мадраса вақфларини боний,

вақф қилғувчиларнинг авлодларига буюриб бериб, сотиб емоқларига

фармойиш қилиб, мусулмонларнинг жума намозларида подшонинг номини

(хутбага) қўйиб ўқимоқ, “Қуръон”нинг “ва-л-мушрикин” деган жойларидан

“мушрик” иборатларини чиқармоқ каби беҳуда ишларни амр қилдилар.

Шаҳар ҳокимлари, қози ва амалдорлар ҳам мактабдорларни чақириб, оқ

подшонинг номини жами одамларга билдириб, масжидларда, намозларда дуо

қилдириш, ҳатто мактаблардаги ёш болалар ўқийдиган Эшон Сўфи (Сўфи

Оллоёр)нинг “Чаҳор китоб”и деган савод китобларидаги “азоби қабр


background image

191

кофирларгадир, чун кўрар гўрнинг азобин баъзи мўмин”дек бўлғон

байтларини ва “кофир”, “мушрик” деган иборатларини йўқотиб, янги

босиладирғон китоб ва “Қуръон”лардан юқорида айтилган калималарни

чиқаришдек фармойишлар қилдилар. Мусулмонларни ниҳоят эзиб, қисиб,

ҳатто кўчадан пристуф ўтиб қолса, ё беихтиёр кўрмай қолғон ва ўрнидан

турмаган мусулмонлар бўлса, қайтиб келиб уриб, қамар эдилар”

[11.21].

Шоир мусаддаснинг бошқа бир бандида истибдод исканжасида қолган

юрт иқтисодиёти ҳам инқирозга юз тутганини, аҳли бозор накбатга қолиб,

тижоратнинг касодга учраганини чуқур изтироб билан ифодалайди:

Уч йил бўлурки, қолмиш накбатга аҳли бозор,

Кўрмас тижоратидин кўп нафъ хайли тужжор,

Аҳли ҳунарда ҳам йўқ чандон равнақи кор,

Йўқдур Ўзунгдин ўзга бир меҳрибону ғамхор,

Раҳм айлагил, Худоё, бечора, хасталарга,

Ранжуру зору маҳзун, кўнгли шикасталарга.

Қўқон хонлиги Рус қўшинлари томонидан 1876 йили босиб олиниб,

вассалга айлантирилгани эътиборга олинса,

“Уч йил бўлурки қолмиш

накбатга аҳли бозор

” мисраси асарнинг ана шу воқеадан уч йил ўтгач, яъни

1879 йили ёзилганини кўрсатади.

Манбаларнинг гувоҳлик беришича, мустамлака маъмурияти узоқни

кўзлаб иш тутган. Ўлкадаги энг эътиборли лавозимларга лаёқатсиз, жоҳил,

Фурқат таъбири билан айтганда,

“на ҳукм қилса, дарҳол буйруғини

оладиган”

лар қўйилган. “Рус мустамлакачилари ўзлари ишлаб чиққан

“Туркистон ўлкасини бошқариш ҳақида Низом”да шариат қозиларини

сайлаш масаласига алоҳида эътибор бердилар, – дейилади “Ўзбекистоннинг

янги тарихи”да, – Хонлар замонида саводхон ва ниҳоят билимдон одамлар

қозиликка тайинланган бўлса, рус маъмурларининг қонунига кўра, саводсиз

кишилар ҳам бу лавозимга сайланиши мумкин бўлди” [13.321].

Шу ўринда Фурқат муножотининг буюк салафи ҳазрат Алишер Навоий

муножотларидан яққол кўзга ташланадиган фарқли жиҳатларига эътибор


background image

192

қаратиш зарурати сезилади. Навоий муножотлари инсон, унинг моҳияти, Ҳақ

таоло маърифати каби миллатидан, ирқидан қатъи назар, барча учун,

умуминсоният учун бирдай зарур ҳисобланган масалалар таҳқиқига, бадиий

талқинига бағишланган. Фурқатнинг ушбу муножотида эса ўзи яшаб турган

давр ижтимоий воқелиги, миллат дарди қаламга олинган. Шунга кўра, ушбу

муножот-мусаддасни буюк кечмишидан тобора узоқлашаётган, шу боис

сиёсий, моддий ва маънавий инқирозга юз тутган миллатга ўз қилмишлари

оқибатини кўриши, хулоса чиқариши учун тутилган кўзгу, деб аташ мумкин.

Бу эса, ўз навбатида, озод (ҳазрат Навоий) ва мустамлака (Фурқат) миллат

вакилларининг Яратганга илтижоси, муножоти ҳам фарқли бўлиши

тўғрисидаги аччиқ хулосага олиб келади.

Поэтик образ такомили.

Фурқат образли тафаккур борасида ҳам

ҳазрат Навоий назмий анъаналарини муносиб давом эттирди. Айрим поэтик

образлар мисолида ҳатто уларни такомил даражасига етказди. Ҳазрат

Навоийнинг машҳур байтида ёр образи биргина лабдаги хол поэтик детали

мисолида ёрқин тасвирланган:

Нуқтайи холинг недин ширин лабинг устидадур,

Нуқта чун остин бўлур ҳар қайдаким ёзилса “лаб”

[3.66].

Фурқатгача ушбу образнинг ўзига хос талқини Мунис ғазалиётида

учрайди. Шоир, жумладан, мана бундай ёзади:

Нуқтайи холи ғалат тушмиш лабининг устида,

Берса рухсат олғамен ул нуқтани ондин ялаб

[8.70].

Мунис талқинида ушбу образ бироз янгилангани, ифоданинг учинчи

шахс тилидан изҳор этилиб, иккинчи мисра тагматнида байтга ошиқ образи

олиб кирилгани рост. Лекин шоир бу образни поэтик жиҳатдан такомилга

етказган, деб бўлмайди. Фурқат шеъриятида эса, бу образ янги поэтик

даражага юксалган:

“Нуқта лаб устида бежодур?”-дедим, айди кулуб:

“Саҳв қилмиш котиби қудрат магар таҳрирда?!”


background image

193

Биринчидан, ҳазрат Навоийда ҳам, Мунисда ҳам ифода монолог

тарзида берилган. Фурқат уни диалогга – ошиқ ва маъшуқа мулоқотига

айлантиради

.

Натижада нуқта (ёрнинг холи) лаб устида бежо экани ҳақидаги

саволига маъшуқа ҳам савол билан жавоб беради: “(Ўйлаб гапиряпсанми),

қудрат котиби қандай қилиб адашиши мумкин, ахир нуқтани қандай ёзиш

унинг ихтиёрида-ку?” Иккинчидан, Ҳазрат Навоий бир байтда (Мунис бир

мисрада) айтган фикрни “Нуқта лаб устида бежодур” тарзида тўрт сўз

воситасида ярим мисрада ифода этиб бўлган ва шундан кейин уни янада

ривожлантирган. Учинчидан, Фурқат бадиий санъатлардан маҳорат билан

фойдаланиш борасида ҳам салафларига қараганда бир поғона юксакликка

кўтарилган. Байт тўлиқ ҳолда саволу жавоб санъати асосига қурилган.

“Саҳв

– котиб – таҳрир”

учлиги ҳосил этган таносуб санъати фикрнинг бадиий

зийнатини таъминлаган. Байтда икки сўз ийҳом санъатини ҳосил қилган:

биринчиси, “нуқта” сўзи ҳам “хол”, ҳам арабча “б” ҳарфининг нуқтаси

маъноларида қўлланган. Иккинчиси, “котиб” сўзи бир вақтнинг ўзида ҳам

Яратган, ҳам ёзувчи маъноларини ифодалаган. Шу жиҳатдан ҳам, ушбу байт

Фурқатнинг бадиий маҳорати юксак эканига, ҳазрат Навоий яратган образни

поэтик такомилга етказганига ёрқин далил бўла олади.

Ҳазрат Навоий асарларида ит образи ўзига хос талқин этилган. “Лисон

ут-тайр”нинг “Ҳожа Баҳоуддин сўзи фанойи комил мақомида” деб номланган

фаслида улуғ шоир Шоҳ Нақшбанд тилидан мана бундай ёзади:

Кўрди топқоч нисбат ойинин туза,

Ит аёғининг изин туфроғ уза.

Деди: “Мен ортуғ эканму ё бу из?”

Яна ўзни деди: “К-эй инсофсиз,

Ул вафо аҳли аёғидин нишон,

Сен вафосизлик сари доманкашон”.

Хатм қилди чун бу маъниға сўзин,

Ер ўпуб ул из уза қўйди кўзин

[1.255].


background image

194

Буюк шоир ит образини вафо тимсоли сифатида талқин этади.

Баҳоуддин Нақшбанддай комил шахс тилидан ит тугул унинг изи ҳам вафо

аҳлига тегишли бўлгани боис азиз экани ҳақидаги фикрни бетакрор

ифодалаган. Зеро, худпарастликдан фориғ бўлиш, нафсни ўлдириш –

тасаввуф таълимотининг муҳим қоидаси, соликка қўйиладиган бош шарт.

Ҳазрат Нақшбанд тимсолида айни шу иллат муолажаси билан боғлиқ муҳим

бадиий умумлашмага келинган. Фурқат бу образ талқинида ҳам ҳазрат

Навоий анъаналарини янгилаган. Қуйидаги мусаббада шоир теран фалсафий

фикрларини ифодалашда ит образидан маҳорат билан фойдаланган:

Мўътабар кўз ёш Ҳақ наздида дурри нобдин,

Ҳам либоси фақр беҳтар шол ила санжобдин,

Бистари қолинда роҳат бирла кўрган хобдин

Кўйи узлат бўрёси хўбдур ҳар бобдин,

Бор эмиш бир кун азоби ваҳм қил Ваҳҳобдин,

Аҳли дунё суҳбати ичра шароби нобдин,

Ит ялоғи ичра ичган қип-қизил қон яхшироқ

[14.178

аб

].

Ит образи – вафо тимсоли. Шунинг учун ҳам, шоир наздида, аҳли дунё

– яъни, дунёпарастлар суҳбатида шароби ноб – қизил май ичгандан кўра ит

ялоғидан қон ичган афзалроқ! Чунки аҳли дунёдин вафо кутиб бўлмайди.

Улар дунё матоҳига эгалик қилиш учун ҳар қандай тубанликдан-да

қайтмайди –мана, Фурқат назарда тутган ҳаёт фалсафаси.

Кўз ёш – дурри ноб,

либоси фақр – шол ила санжоб, бистари қолин – кўйи узлат бўрёси

иккиликлари маъносидаги тазод мусаббанинг ушбу банди бадиияти юксак

бўлишини таъминлаган.

Ит, ялоқ, қон

сўзлари ҳосил қилган таносиб санъати

фикрнинг поэтик зийнатига хизмат қилган. Бу ерда “шароби ноб” ва “қип-

қизил қон” – истиора. Шунинг учун ҳам уларни фақат зоҳирий маънодагина

тушуниш тўғри эмас. Жумладан, “шароби ноб”да умуман дунёпарастлик,

ҳирсу ҳавас маънолари ҳам мавжуд. Ушбу образ билан боғлиқ икки шоир

талқинининг қиёси Фурқатнинг буюк салафини такрорламагани, бу образ

тасвирида ўзига хос йўлдан борганини кўрсатади.


background image

195

Поэтик жанр янгиланиши.

Қасида мумтоз Шарқ адабиётида

шоирнинг ижодий салоҳиятини белгиловчи жанрлардан ҳисобланган. Ҳазрат

Алишер Навоийнинг Хуросонга Ҳусайн Бойқаро ҳукмдор бўлиши

муносабати билан ёзилган “Ҳилолия” қасидаси бу жанрнинг юксак намунаси

экани билан алоҳида аҳамиятга эга. Шайх Аҳмад Тарозий қасида жанрига хос

тўрт хусусиятни алоҳида таъкидлаб кўрсатади. Биринчиси – ҳусни матлаъ,

яъни қасиданинг бошланиши маъно жиҳатидан мутлақо қусурсиз латиф

сўзлардан ташкил топган бўлиши керак. Иккинчиси – мамдуҳ

(мақталгувчи)нинг адлу инсофи таърифланиши зарур. Учинчи – мамдуҳнинг

шижоати, тўртинчи – саховати мақталиши лозим. “Ва бу тўрт хислатдин

ортуқ ҳар нечаким сифат қилур, ихтиёр шоирғадур” [12.33].

Чун ниҳон қилди турунжи меҳр рахшон талъатин,

Ошкор этти фалак бир тавқи ғабғаб ҳайъатин.

Ҳусни матланинг беқиёс намунаси бўлган ушбу байт билан бошланган

ва тузилишига кўра қасидаи томм ҳисобланган “Ҳилолия” буюк шоирнинг

бадиий маҳорати нечоғлик юксак экани исботи ҳамдир.

Фурқатнинг “Қасида” деб номланган буюртма асосида оқподшоҳга

бағишлаб ёзилган асари мутахассислар ўртасида турли мунозараларга сабаб

бўлган. Ҳатто шоирнинг чор мустамлака сиёсати моҳиятини тушунмаганига

далил этилган. Аслида, тагматнга Русия истибдодининг асл қиёфасини фош

этувчи мазмун маҳорат билан сингдириб юборилган бу асар шоирнинг ушбу

асарда ҳам ўз эътиқодида собит қолганидан далолат беради. Анъанага кўра

қасидага сўзбоши ёзилмайди. Фурқат эса асарни сўзбоши-изоҳ билан

бошлайди. Унда, жумладан, мана бундай сатрларни ўқиймиз:

“Зимистони

шабистонларким, сиёҳбахтлар рўзгоридек қаро ва соҳиби афкорлар

андишаси янглиғ узун ва беинтиҳодур. Бу лайлату-д-дажода уйқу

дуррожлари кўзлар ошёнасидин рамида қилиб, хаёл насойими ҳар тарафға

варзида қилур эрди...”

[10]. “Оқподшоҳ”га бағишланган қасиданинг дебочаси

чуқур изтироб ифодаси бўлган

“Сиёҳбахтлар рўзгоридек қоп-қора, зимистон

тун”

тасвири билан бошланиши бежиз эмас. Бу тасвир мазкур дебоча


background image

196

давомида

“жўши баҳори рашки гулистони Эрам”

дея таърифланган Фарғона

мамлакати,

“бу роқими тасвидотнинг асл шажараи вужуди... обу ҳавоси

обёрлиғи бирла тарбият топмиш бўлғон”

[10]

Хўқанд гулшанининг

истибдод зулматида қолганига очиқ ишорадир. Акс ҳолда подшоҳ мадҳига

бағишланган қасида бундай дард-алам, изтироб ифодаси билан бошланмаган

бўлар эди.

Қолаверса, ушбу изоҳ-сўзбошининг давоми янада теранроқ мулоҳаза

юритишни тақозо этади:

“Арбоби назардин умид улким, ушбу жаридаға

мунсифона кўнгул бирла мутолаа ва мулоҳаза айлагайлар. Мабодо

хотиралариға хутур қилмағойким, ушбу сўзлар хушомадгўйлиғ юзидин адо

топқон бўлғай деб. Чунки

мақсудимиз

асли бошқа ерга реша чекмаклиги

кўнглумиз ганжинасида мактум ва музмардур

. Вассалом”

[10]

.

Шоирнинг

асарга инсоф юзасидан баҳо беришни сўраб ёзган ушбу сўзларидан кейин

ҳам у ҳақда юзаки мулоҳаза юритиш арбоби назар – илм аҳли учун муносиб

бўлмаган ҳол. Бевосита асар матнига мурожаат этамиз. Маснавий Тангри

таолога ҳамду сано билан бошланади:

Жаҳонда ҳар наким этти – Худованди жаҳон этти,

Қилиб қудратнамолиғ эамину осмон этти.

Камоли жуди ўн саккиз минг олам айлабон мавжуд,

Мукаррам халқ этиб одамни, сунъини аён этти.

Ҳама махлуқни, Борий, мутиъу зирдаст айлаб,

Оларға Одам ўғлин чиредасту қаҳрамон этти.

Ҳақиқий подшоҳеким, жаҳонни интизоми-чун,

Мажозий подшоҳларни жаҳонға ҳукмрон этти

[10].

Мазкур ҳамд-байтларнинг сўнггиси, айниқса, тагматнда ифода этилган

мазмуннинг теранлиги билан алоҳида ажралиб туради. Яъни шоир

“оқподшоҳ”га қарата: “Сен вақтинчалик мажозий подшоҳсан, сенинг

ҳукмронлигинг ҳам ўткинчи. Ҳақиқий подшоҳ эса Тангри таолодир. У

хоҳлаган куни худди аввалги подшоҳлар каби сенинг ҳукронлигингга ҳам чек

қўйишга қодир”, деган ҳақиқатни образлар воситасида айта олган.


background image

197

Қуйидаги байтлар таҳлили ҳам мазкур асарда рамзлар, тимсоллар

орқали чор ҳукумати юритаётган босқинчилик ва тажовузкорлик сиёсатини

фош этиш шоирнинг асосий мақсади бўлганини кўрсатади:

Ҳукумат интизомин кўр: тажовуз айлаб инсондин,

Сиёсат зарбатидин ларзалар шери жаён этти.

Сипоҳий шерсавлатдур, ливоси аждаҳо пайкар,

Олиб кўб шаҳрни, алқисса, тасхири жаҳон этти

[10].

Инсонийликдан тажовуз айлаш, ўзга мамлакатларни забт этиш, босиб

олиш чор ҳукумати сиёсатининг асосий низоми, бош муддаоси эди. Ушбу

байтларнинг ўзиёқ Фурқатнинг мақсади чиндан ҳам “ўзга ерга реша

чекмаклик” эканини кўрсатади.

Асосий фикрларини асар тагматнида бериш, бош хусусияти мадҳ,

мақтов бўлган қасида жанрида қаловини топиб, адолатсизликни фош этиш

услуби Фурқатнинг бу жанр табиатини янгилай олгани исботидир. Негаки,

Чор Русияси цензураси назоратидан ўтиши керак бўлган асарда бошқа йўл

тутиш имконсиз эди. Рус олими А.Герцен цензура шароитида ижодкор ўз

ғояларини қай тарзда асар тагматинида ифодалаши билан боғлиқ ижодий-

руҳий жараённи қуйидагича таҳлил этиб берган эди: “...ўз сўзини

билинтирмаслик услубини ва санъатини ривожлантиришга цензура жуда

катта ёрдам беради. Цензура тўсиғидан асабийлашган ижодкор уни енгишни

хоҳлайди ва бунда деярли ҳамиша муваффақият қозонади. Кинояли сўз

ҳаяжон, кураш изларини сақлаб қолади; унда оддий баёнга нисбатан эҳтирос

кўпроқ бўлади. Очиғини айтмаслик ўз пардаси остида кучлироқ, тушунишни

истаган киши учун ҳамиша равшан бўлади... Пинҳона фикр сўзнинг

қудратини оширади, яланғоч фикр эса идрокни жиловлайди. Ёзувчи қанчалик

эҳтиёт бўлишини биладиган ўқувчи уни диққат билан ўқийди; ўқувчи билан

муаллиф ўртасида яширин алоқа пайдо бўлади. Бири ёзганини яширади,

иккинчиси эса уни тушунади. Цензура шундай бир тўрки, майда чивинларни

ушлаб қолади, катталарини эса ўтказиб юборади” [7.334-335]. Фурқатнинг

аксар асарларини методологик аҳамиятга эга ана шу фикрларни эътиборда


background image

198

тутган ҳолда таҳлил этмоқ зарур. Фақат шундай ёндашув орқалигина шоир

ижодига доир илмий ҳақиқатларни тўлақонли юзага чиқариш мумкин

бўлади.

Вазнда татаббуъ қилиш.

Фурқат аруз илми билан жиддий

шуғулланган. Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Мезон ул-авзон” асарини аруз

илмини ўрганувчилар учун фойдаланишга қулай тарзда “Илми шеърнинг

қоидаи авзонини баёни” номи билан ўз дастхатида конспект шаклида

кўчирган. “Эй сабо” радифли ғазалини “Мезон ул-авзон”да: “Олтинчи

доираки, андин икки баҳр мустахраж бўлур, бу ҳам ажам шуароси

арузларида кўрулмайдурким, алардин бири комил баҳридурур... мусаммани

солимда оз шеър воқиъ бўлубтур” [2.90] дея таърифланган вазнда битгани

шоирнинг аруз илмида камолот даражасига кўтарилгани далилидир. Комили

мусаммани солим (мутафоилун мутафоилун мутафоилун мутафоилун)

вазнида Фурқатгача Навоий [4.247], Мунис [8.133] ва Огаҳий [9.339] шеър

ёзгани маълум. Шайх Аҳмад Тарозий [12.200] ва Бобур [6.80] ҳам арузнинг

мазкур баҳри хусусида маълумот бериб, комили мусаммани солим вазнига ўз

шеърларидан мисоллар келтирган. Демак, туркий тилда Навоийгача бу

вазнда фақат Аҳмад Тарозий шеър ёзган бўлса, Навоийдан кейин бу анъана

нисбатан анча кенгайган. Фурқатнинг ушбу вазндаги “Эй сабо” радифли

ғазали Туркия сафари вақтида ёзилган бўлиб, матлаъи қуйидагича:

Сана душти бандани ҳожати анга боғла бир камар, эй сабо,

Дўнуб қайтгасан бурадан Мадинаи савбина гузар, эй сабо

[14.235

б

].

Ушбу байтда шоирнинг Мадинаи мунавварага бориш орзуси

ифодаланган. Мумтоз шеърият анъанасига кўра, шоир боди сабога мурожаат

этиб, белига ҳиммат какмарини боғлашини сўрайди.

Ювубон гулоб ила аввало йўли гардидин арит ўзунги,

Юз ила юруб Ҳарам ичра кеч саловат ўқуб саҳар, эй сабо.

Шоир сабога гулоб ила покланишни, Ҳарам ичра оёқ билан эмас, “юз

ила юруб” саловат айтишни тавсия қилиш орқали ташхис санъатининг


background image

199

бетакрор намунасини яратади. Бугина эмас. Мазкур сатрлар шоирнинг ушбу

муборак шаҳарга нечоғлик соғинч билан интилгани далили ҳамдир.

Бани осийи юзи қаройи кетура хаёла Худойе чун,

Деясан саломими ағлаюб санга ўла вақт агар, эй сабо.

Бу йўруғларин дута олмайин, гечура абас ҳама умрини,

Дегил айлади ўзи жонина ўзи зулм ила зарар, эй сабо.

Ушбу байтлар яхлит ҳолда тақсир санъати намунасидир. Яъни шоир

ўзини юзи қаролик ва осийликда, Ҳақ таоло йўриқларин тута олмай, умрини

абас кечирганликда, ўз жонига зулм қилганликда айблайди. Табиийки, бу

тасаввуф таълимоти талабича, ўзини маломат қилиш натижаси. Умуман,

мумтоз шоирларимизнинг деярли барчалари “Маломатда саломат” қоидасига

амал қилганлари маълум. Яъни, уларнинг фикрича, инсон ҳеч қачон

хотиржамликка берилмаслиги керак, нафснинг хоҳишларига бўйсунмаслиги

зарур. Бунинг учун ўзини тафтиш қила билиши, ҳар доим ўз ҳолидан огоҳ

бўлиши лозим. Мазкур мисраларда ушбу қараш ҳосиласи акс этган.

Неча чўл кезиб бане нотавон йиқилиб қўйуб йўла қолмишам,

Ета олмайин Ҳарами шарифина қондурур жигар, эй сабо.

Сув верар сиришкидин ики кўз, қуруя жигар, ўла ташнаком,

Ҳаққа шукрларки, шарафрасон сафар ўлди бу сафар, эй сабо.

Образли тасвир – “икки кўз сиришкидин сув бериши”, “жигар қуруб

ташнаком бўлиши” шоир руҳиятининг ёрқин тасвирини беришга хизмат

қилган. Ҳарами шарифга ета олмай, жигари қон бўлган, кўзларидан соғинч

ёшлари оққан шоирнинг ҳар қандай шароитда ҳам Ҳаққа шукрлар айтиши

шеърда комил мусулмон дунёқараши акс этгани билан изоҳланмоғи зарур.

Ўлубон Мадина мушаррафи, кирарам на юз ила равзая,

Йўқ алимда туҳфаи лойиқим, ўла қобили назар, эй сабо.

Яна тақсир санъатига мурожаат қилган шоир қўлида муносиб туҳфаси

йўқлиги, Мадина зиёрати муяссар бўлса, пайғамбар алайҳиссаломнинг равзаи

муборакларига на юз билан киришини айтиб, надомат чекади. Лирик

қаҳрамон сабога яна шундай хитоб қилади:


background image

200

Гузари бу водидан айласанг йўла интизор ўла қолмишам,

Карам айлаюб банго яна бир дахи кечгасан хабар, эй сабо.

Ғазал мақтаъидаги фикр, айниқса, аҳамиятли. Мадина зиёрати орзусида

бўлган шоир кечинмалари қуйидагича хулосаланади:

Сана Фурқатийни ражоси бу-

Ватана мурожаат этмагил,

Агар ўлмаса бу зиёратингни қабулидин асар, эй сабо.

Ушбу ғазал наинки арузнинг камдан-кам шоирларга муваффақ бўлган

комили мусаммани солим вазнида ёзилгани билан, балки теран мазмуни ва

гўзал бадиияти билан ҳам Фурқатнинг ҳазрат Алишер Навоий анъаналарини

муносиб давом эттиргани исботидир.

Хулоса қилиб айтганда, Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат лирикада

ҳазрат Алишер Навоий назмий анъаналарини муносиб давом эттирди.

Шеъриятда поэтик мазмунни янгилаш борасида самарали ижод қилди.

Навоиёна образларни поэтик такомилга етказди. Муайян жанрлар табиатини

янгилаш борасида салмоқли ижодий ютуқларга эришди. Мумтоз шеъриятда

кам қўлланилган вазнларда ҳам юксак бадиият намуналарини яратди. Булар

барчаси Фурқатнинг юксак ижодий салоҳият эгаси сифатида ҳазрат Алишер

Навоий санъатхонасидан сабоқ олгани натижаси сифатида баҳоланмоғи

зарур.

Адабиётлар:

1.

Алишер Навоий. Лисон ут-тайр. /Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма

томлик. Ўн иккинчи том. –Тошкент: Фан, 1996

2.

Алишер Навоий. Мезон ул-авзон. /Мукаммал асарлар тўплами. 20 томлик,

Ўн олтинчи том. –Тошкент: Фан, 2000

3.

Алишер Навоий. Хазойин ул-маоний. Ж.I: Ғаройиб ус-сиғар. (Ҳ.Сулаймон

нашри асосида матнни луғат ва изоҳлар билан қайта нашрга тайёрловчи:

О.Давлатов). –Тошкент: Тамаддун, 2011


background image

201

4.

Алишер Навоий. Хазойин ул-маоний. Ж.II: Наводир уш-шабоб.

(Ҳ.Сулаймон нашри асосида матнни луғат ва изоҳлар билан қайта нашрга

тайёрловчи: О.Давлатов). –Тошкент: Тамаддун, 2011

5.

Алишер Навоий. Хазойин ул-маоний. Ж.III: Бадойеъ ул-. (Ҳ.Сулаймон

нашри асосида матнни луғат ва изоҳлар билан қайта нашрга тайёрловчи:

О.Давлатов). –Тошкент: Тамаддун, 2011

6.

Бобур, Заҳириддин. Мухтасар. –Тошкент: Фан, 1971

7.

Герцен А.И. Собрание сочинений в восьми томах. Т.3. – Москва: Правда,

1975

8.

Мунис, Шермуҳаммад. Сайланма. –Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1980

9.

Огаҳий, Муҳаммад Ризо. Таъвиз ул-ошиқин. –Тошкент: ЎзФА нашриёти,

1960

10.

“Туркистон вилоятининг газети”, 1903 йил 9 июнь, № 22

11.

Фозилбек Отабек ўғли. Дукчи эшон воқеаси. Самарқанд-Тошкент: 1927

12.

Шайх Аҳмад ибн Худойдод Тарозий. Фунуну-л-балоға. –Тошкент:

Хазина, 1996

13.

Ўзбекистоннинг янги тарихи. Биринчи китоб. Туркистон чор Россияси

мустамлакачилиги даврида. -Тошкент: Шарқ, 2000

14.

Ўзбекистон ФА ШИ Ҳ.С. Сулаймонов фонди, Қўлёзма № 2492

15.

Қуръони карим. (Аловуддин Мансур изоҳли таржимаси). –Тошкент:

Чўлпон, 1992

АЛИШЕР НАВОИЙ ДЕВОНЛАРИНИНГ АНИҚЛАНГАН ЯНГИ

НУСХАЛАРИ (2010–2021 ЙИЛЛАР)

Афтондил Эркинов,

ЎзДЎТАУ, ф, ф, д. (Ўзбекистон)

Мавзуга киришишдан аввал Навоий асарлари қўлёзмаларини ўрганиш

тарихига бироз назар ташлаш ўринли бўларди. 1950-60-йилларда Навоий

асарлари илмий-танқидий ва турли матнларини нашр этиб ўқувчиларга

Библиографические ссылки

Алишер Навоий. Лисон ут-тайр. /Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. Ўн иккинчи том. –Тошкент: Фан, 1996

Алишер Навоий. Мезон ул-авзон. /Мукаммал асарлар тўплами. 20 томлик, Ўн олтинчи том. –Тошкент: Фан, 2000

Алишер Навоий. Хазойин ул-маоний. Ж.I: Ғаройиб ус-сиғар. (Ҳ.Сулаймон нашри асосида матнни луғат ва изоҳлар билан қайта нашрга тайёрловчи: О.Давлатов). –Тошкент: Тамаддун, 2011

Алишер Навоий. Хазойин ул-маоний. Ж.II: Наводир уш-шабоб. (Ҳ.Сулаймон нашри асосида матнни луғат ва изоҳлар билан қайта нашрга тайёрловчи: О.Давлатов). –Тошкент: Тамаддун, 2011

Алишер Навоий. Хазойин ул-маоний. Ж.III: Бадойеъ ул-. (Ҳ.Сулаймон нашри асосида матнни луғат ва изоҳлар билан қайта нашрга тайёрловчи: О.Давлатов). –Тошкент: Тамаддун, 2011

Бобур, Заҳириддин. Мухтасар. –Тошкент: Фан, 1971

Герцен А.И. Собрание сочинений в восьми томах. Т.3. – Москва: Правда, 1975

Мунис, Шермуҳаммад. Сайланма. –Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1980

Огаҳий, Муҳаммад Ризо. Таъвиз ул-ошиқин. –Тошкент: ЎзФА нашриёти, 1960

“Туркистон вилоятининг газети”, 1903 йил 9 июнь, № 22

Фозилбек Отабек ўғли. Дукчи эшон воқеаси. Самарқанд-Тошкент: 1927

Шайх Аҳмад ибн Худойдод Тарозий. Фунуну-л-балоға. –Тошкент: Хазина, 1996

Ўзбекистоннинг янги тарихи. Биринчи китоб. Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида. -Тошкент: Шарқ, 2000

Ўзбекистон ФА ШИ Ҳ.С. Сулаймонов фонди, Қўлёзма № 2492

Қуръони карим. (Аловуддин Мансур изоҳли таржимаси). –Тошкент: Чўлпон, 1992

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов