Новая интерпретация образа великого Ибн Сины

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
143-149
5
3
Поделиться
Жабборов, Н. (2021). Новая интерпретация образа великого Ибн Сины. in Library, 21(2), 143–149. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17761
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

«Народ без мужества и упорства не имеет реальной жизни». Ровно сто пять лет назад великий просветитель Абдурауф Фитрат дал такое название своей статье, опубликованной в журнале «Ойна». Мужество - пожертвовать своей жизнью ради страны и нации, если это необходимо. Сабо - это уметь проявить волю к защите чести и достоинства страны и нации. Мы народ, исторические корни которого пили воду из древних источников, качали колыбель мировой цивилизации и человечества. Мы наследники великих мыслителей, которые учили человечество просвещенности и нравственности, мужеству и стойкости. Но право наследования нельзя оплачивать, просто говоря об этом. Право наследования не может быть достигнуто пустыми претензиями. Для этого необходимо в совершенстве знать предков, усердно изучать их наследие, думать и думать, обогащать достигнутые ими общечеловеческие достижения в науке и знаниях новыми.

Похожие статьи


background image

№ 2 2021

143

Òàқðèç

Нурбой

ЖАББОРОВ

Буюк Ибн Сино

образининг

янгича талқини

Нурбой

ЖАББОРОВ

филология

фанлари

доктори,

профессор.

1966

йили

туғилган.

Тошкент

давлат

университетининг

(ҳозирги

ЎзМУ) ўзбек филологияси факультетини тугатган. “Маърифат надир?”, “Замон, мезон,

шеърият”, “Адабиёт ва миллий маънавият” сингари китоблар ҳамда ўзбек мумтоз,

миллий уйғониш ва замонавий адабиёт муаммоларига доир 600 дан ортиқ илмий ва илмий-

оммабоп мақолалар муаллифи.

“Ҳиммат ва саботи бўлмаган миллатнинг ҳақи ҳаёти йўқдир”. Бундан роппа-

роса бир юзу беш йил олдин “Ойна” журналида босилган мақоласига улуғ

маърифатпарвар Абдурауф Фитрат ана шундай сарлавҳа қўйган эди. Ҳиммат –

Ватан ва миллат учун, зарур бўлганда, молу жондан кеча олмоқ. Сабот – Ватан

ва миллатнинг шаъни-шарафи, ор-номусини ҳимоя қилиш йўлида метин иродани

намоён эта билмоқдир. Биз тарихий илдизлари қадимият булоқларидан сув

ичган, дунё тамаддунининг, инсониятнинг илму ирфон бешигини тебратган

миллатмиз. Башариятга маърифат ва ахлоқдан, ҳиммат ва саботдан дарс берган

буюк мутафаккирлар ворисимиз. Лекин ворислик ҳақи бу ҳақда жар солиш,

оғиз йиртиш билангина адо этилмас. Ворислик ҳуқуқига қуруқ даъволар билан

эришилмас. Бунинг учун аждодларни мукаммал танимоқ, улар меросини қунт

билан ўрганмоқ, тафаккур ва тадаббур этмоқ, илму ирфонда улар эришган

оламшумул ютуқларни янгилари билан бойитмоқ зарур. Буюк мутафаккир

боболаримизнинг ибратли ҳаётини, беқиёс илмий-маърифий фаолиятини, эзгу

ғояларини, орзу-армонларини юксак бадиий асарлар, ҳужжатли ва кинофильмлар,

драмалар орқали бугунги авлодлар шуури ва қалбига чуқурроқ жойлашимиз керак.

Бу йўлда, Фитрат айтмоқчи, ҳиммат ва сабот кўрсатмоқ фурсати аллақачон келган.

Савол туғилади: биз ана шу ворислик ҳақини муносиб уддалай оляпмизми? Буюк

мутафаккир боболар меросини қай даражада биламиз? Улар амалга оширган

беқиёс кашфиётларга зарра миқдорида янгилик қўша оляпмизми? Улар образига

доир қандай шеърий ёки насрий асарлар яратяпмиз? Бу йўлда кино ва театр

имкониятларидан самарали фойдалана оляпмизми? Болажонларимизнинг мурғак

қалбларини маърифат ёғдуси билан ёритувчи буюклар ҳаёти билан боғлиқ қандай

мультфильмларимиз бор? Шу пайтгача бу борада эришилган ютуқлар аҳамиятини

камситмаган ҳолда, таъкидлаш керакки, улуғ аждодлар олдида қарзимиз чўнг. Тиб-

биёт илмида замонавий тараққиётдан бир неча юз йиллар ўзиб кетган, жаҳоншумул

кашфиётлари бугунги кунда ҳам соҳа ривожига катта таъсир кўрсатиб келаётган


background image

Шарқ юлдузи

144

буюк аллома Ибн Синонинг миллатимиз ва башарият олдидаги беназир хизмат-

лари олдида, айниқса, кўпроқ қарздормиз…

Ибн Сино ва унинг илмий мероси ҳақида ўзбек ва жаҳон олим лари томонидан

юзлаб тадқиқотлар яратилган. Турли халқлар нинг ёзувчилари аллома образи

тасвирланган бадиий асарлар ижод этган. Грузин тарихнавис адибаси Людмила

Салдадзе “Ибн Сино” асарини ёзиш жараёнида буюк алломанинг руҳиятини

теранроқ ҳис этиш, ҳаққоний тасвирлаш учун унинг киндик қони томган, болалик

ва ўсмирлик йиллари кечган Бухорои шарифда ўн йил яшагани жуда катта

ибратдир. Рус ёзувчиси Вера Смирнова-Ракитина умрининг ўн икки йилини “Абу

Али ибн Сино қиссаси” романини яратишга бағишлагани буюк мутафаккирга

бўлган юксак эҳтиром ва ижоддаги фидойилик намунасидир. Ўзбек адибларидан

Миркарим Осимнинг “Ибн Сино” қиссаси, Мақсуд Қориевнинг "Ибн Сино" романи

улуғ бобокалонимиз образини яратиш йўлидаги эътиборга молик изланишлар

бўлгани маълум. Абдулла Ориповнинг “Ҳаким ва ажал” достони Ибн Сино

образининг поэтик талқини борасида миллий шеъриятимизда улкан воқеа ўлароқ

эътироф этилгани аён. Ушбу достон 1980 йилда яратилгани эътиборга олинса, ора-

дан салкам қирқ бир йил ўтаётган бўлса ҳам, шеъриятда бу мавзуга қўл урилмади.

Мақсуд Қориев романи 1995 йили ёзилган. Ўтган чорак аср давомида роман

жанрида қомусий аллома образини яратишга уриниш бўлган эмас. Ва ниҳоят,

Шайху-р-раис таваллудининг 1040 йиллиги арафасида илмий-ижодий фаолияти

билан наинки республикамизда, ҳатто яқин ва узоқ хорижий давлатларда ҳам

эътироф қозонган шифокор жарроҳ ва ижодкор Жуманазар Бекназар улуғ салафи

образини яратишга ҳиммат камарини боғлади. “Буюк Сино” маърифий романи шу

тариқа дунё юзини кўрди.

Савол туғилади: бу янги маърифий роман аввалги ёзувчи ва шоирлар

асарларидан қайси жиҳатларига кўра фарқ қилади? Адиб Ибн Сино образини

яратишда қандай янгиликларга эришган? Биринчидан, ушбу асар бадиияти

билангина эмас, қомусий алломанинг илмий кашфиётлари сирлари бетакрор

ёритилгани жиҳатидан ҳам қимматлидир. Маълумки, ўша замоннинг энг машҳур

олимлари томонидан Шайху-р-раис, яъни донишмандлар сардори, алломалар

йўлбошчиси дея эътироф этилган Ибн Синонинг илму ирфондаги камолоти, аввало,

болалик чоғлариданоқ илоҳиёт илмларини ўрганишга катта рағбат кўрсатганида

намоён бўлади. Тўққиз ёшида Қуръони Каримни ёд олиб, ҳофизи Каломуллоҳ

бўлгани, тафсир, ҳадис, ақоид, фиқҳ, мантиқ илмларини пухта ўргангани

бунинг ёрқин исботидир. Жуманазар Бекназар асарида ёш Ҳусайн камолоти-

нинг бошқа ижодкорлар деярли эътибор бермаган ана шу омилларига алоҳида

диққат қаратилган. Натижада асарни мутолаа қилиш жараёнида буюк ҳаким ўқувчи

тасаввурида ко мил мусулмон сиймосида намоён бўлади.

Дарҳақиқат, Ибн Сино илмда юксак камолот чўққисига шунчаки кўп китоб

ўқигани учунгина эришган эмас. Китоб илм манбаи экани исбот талаб қилмайди.

Лекин баъзан бир умр китоблар оламида яшаган, ҳаётининг аксар қисмини мутолаа

билан ўтказган одам ҳам яхши китобхон бўлгани ҳолда илмда юксак рутбага эриша

олмаслиги мумкин. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, китоб мутолааси – илм

эгалламоқнинг ягона шарти эмас. Илм ёруғ бир нурдир. Оллоҳ субҳонаҳу ва таоло

кимга ҳидоят неъматини ато этмоқчи бўлса, унинг қалбига ана шу нурни жойлаб

қўяди. Ибн Синода Худо берган ана шундай ноёб истеъдодни кузатиш мумкин.

Алломанинг ўз таржимаи ҳолидаги мана бу сўзлари ҳам ушбу фикрни тасдиқлайди:

“Уйқуга кетган вақтимда ҳам ўнгимдаги масалаларни туш кўрардим. Шу тариқа

кўп масалалар менга тушимда аён бўларди. Ниҳоят, ҳамма илмларни эгаллаб

олдим, инсоннинг имконияти етадиган даражада улардан хабардор бўлдим”.

Нурбой ЖАББОРОВ


background image

№ 2 2021

145

Буюк Ибн Сино образининг янгича талқини

Бироқ бундан Ибн Сино бобомиз камолотнинг ана шу юксак даражасига китоб

ўқимасдан эришган, деган маъно англашилмайди. Ул зот илмда камолга эришмоқ

учун шунчалик жидду жаҳд қилганки, бундан ақл ҳайратга тушади. Биргина мисол.

Буюк мутафаккир Арастунинг “Метафизика” асарини ўқиганда тушуна олмайди.

Бу ҳақда алломанинг ўзи мана бундай ёзади: “Кейин илоҳиётга ўтиб, “Мо баъда

ат-табиа” (“Метафизика”) китобини ўқидим. Бу китобни ёзган одамнинг мақсади

менга бекик эди. Ҳатто уни қирқ бор қайта ўқидим, менга бу китоб ёд ҳам бўлиб

қолди. Лекин шундай бўлишига қарамай, бу китобни ва муаллифнинг мақсадларини

тушуна олмадим. Ундан умидимни узиб, бу тушуниб бўлмайдиган китоб экан, деган

хулосага келган эдим”. Эътибор беринг, буюк бобомиз тушуна олмаган китоби-

ни ҳам ҳатто қирқ мартагача ўқиган, деярли ёд олган. Бу иш одамдан қанча меҳнат,

қанча куч-қувват талаб қилиши тасаввур этилса, алломанинг нима учун бундай

улуғ мақомга етгани сирини англай бошлайсиз.

Энг қизиғи, орадан бир фурсат ўтгач, Ибн Сино бобомиз китобфурушдан

Арастунинг “Метафизика” асарига Абу Наср Форобий ёзган шарҳни сотиб олади.

Уйга қайтгач, дарҳол бу асарни ўқишга тутинади. Таассуротларини алломанинг

ўзи мана бундай ёзади: “Метафизика” дилимда ёд бўлиб қолгани сабабли ўша

пайтдаёқ бу китобнинг мақсадлари менга очилди. Бундан жуда хурсанд бўлиб

кетдим, эртасигаёқ камбағалларга анча нарса садақа қилдим”. Ана, илм йўлида,

фаннинг ўзи англаб етмаган сирларини англаш учун қандай ғайрат қилган буюк

бобомиз. Худо берган истеъдод ва камол касб этиш йўлидаги жидду жаҳд – ана шу

икки фазилат уйғун келиши илму ирфонда юксак мақомга эришмоқнинг асосий

шарти эканига аллома ҳаётидан олинган шу биргина мисолнинг ўзи ҳам етарли

далил бўла олади, деб ўйлаймиз.

Ибн Сино Ҳужжату-л-Ҳақ (Ҳақ таолонинг ҳужжати) унво ни билан ҳам

эътироф этилган. “Аш-Шифо” асарининг алоҳи да китобини илоҳиёт масалаларига

бағишлагани ҳам улуғ ҳакимнинг болаликданоқ бу соҳага доир илмларни пухта

ўргангани билан боғлиқ. Бундан ташқари, мазкур илмга бағишланган “Ал-

Калимату-л-илоҳия”, “Фи исботи-н-нубувва” (“Пайғамбарликнинг исботи

ҳақида”), “Фи илми-л-ахлоқ”, “Рисолату сирри-л-қадар” (“Тақдир сири ҳақида

рисола”), “Рисолату-л-мабдаъ ва-л-маод” (“Бошланиш ва қайтиш ҳақида рисола”),

“Рисолату-л-Аршия фи тавҳиди таоло ва сифатуҳо” (“Арш ҳақида рисола, бу

Тангри таолонинг ягоналиги ва сифатлари ҳақида”) сингари асарларни ҳам ёзган.

Жуманазар Бекназарнинг ушбу маърифий романида аллома истеъдодининг ана

шу жиҳатлари баъзан очиқ-ойдин, айрим ҳолларда сюжет тагматнида таъсирчан

ифода этилган.

Ибн Сино замонасининг машҳур олимларидан Абу Абдуллоҳ Нотилийдан

мантиқ илмини ўрганади. Алломанинг ўзи тар жимаи ҳолида: “Нотилий қайси

масалаларни мендан сўрамасин, мен у масалани ундан кўра дурустроқ тасаввур

қилардим. Ниҳоят, ундан мантиқнинг юзаки масалаларини ўқидим, лекин бу

фаннинг нозик томонлари унга номаълум эди...” деб ёзади. Бу ҳол ёш Ҳусайнга

Тангри таолодан беқиёс заковат берилганидан далолат беради.

Дунёнинг турли халқларига мансуб олимлар бу улуғ мута факкирни ўз

миллатининг вакили сифатида танитишга интилгани кузатилади. Асарларини араб

тилида ёзгани учун аксар чет эллик олимлар Ибн Синони араб файласуфи, деб

ҳисоблайдилар. Тақдир тақозосига кўра ҳозирги Эроннинг бир қанча шаҳарларида

яшаганини далил сифатида келтирган эронликлар алломани ўз аждодлари деб

атайдилар. Отаси асли балхлик бўлгани боис афғонлар уни ўз мутафаккири деб

биладилар. Айрим тожик олимлари асарларида ҳам Ибн Синони ўз миллатининг


background image

Шарқ юлдузи

146

вакили сифатида таништиришга ҳаракат қилинади. Бу каби фикрлар билан

танишганда, замонамизнинг буюк шоири Абдулла Ориповнинг машҳур сатрлари

хаёлга келади:

Вакиллар йиғилди турли томондан,

Турли ирқ, турли дин, турли забондан.

Яхшини ҳар бири меники деди

Ва лекин ҳаммаси тонди ёмондан.

Ҳолбуки, Ибн Сино туркий миллат вакили. Машҳур қримтатар алломаси

Исмоилбек Гаспрали ўзи муҳаррирлик қилган “Тар жимон” газетасининг 1911 йил

4 март сонида чоп этилган “Чиғатой тили” сарлавҳали мақоласида мана бундай

ёзган эди: “Киев ва Мўсқва балдаларинда рум ва лотин лисонинда бирор раҳбон

(роҳиблар) шқўласи таъсис эдилмасдан муқаддам Бухоро ва Самарқандда илми

тиб, ҳайъат, фалсафа, тарих, жуғрофия, ҳандаса ва соира дарс ва таҳсил эдилур.

Улуғбеклар, Форобийлар, Ибн Синолар каби турк ҳукамоси (барча таъкидлар

бизники – Н.Ж.) етишур-да, бунларинг аҳфоди (авлодлари) бу кун нечук тилсиз от

ўлинур?!”

Гаспрали “Маданияти исломия” асарида ҳам бу масалага ало ҳида урғу беради:

“...асарлари асрлар давомида Ғарбда дастурил амал бўлиб келаётган Али Ҳусайн

Ибн Сино ҳазратлари Оврупода Ави-Сена номи ила машҳур ўлан экан – турк ўғли

туркдир. Юнон қавми Буқрот каби табиб ва Арасту каби филўсўф ила ифтихор эдар.

Ибн Сино эса, ҳам табиби машҳур, ҳам филўсўфи нодир эди. Ибн Сино Арастунинг

акси дагил эди ва лекин Арастунинг шогирди ўлмаюб, ўзининг истеъдоди ақлия

ва зеҳнияси ила Арастуя баробар келмишдир. Ибн Сино Бухоро мевасидир...

Ғазнавийларнинг ва темурийларнинг саройлари уламо ва ҳукамо жамиятлари ила

шарафландиги тарихларда ёзилмишдир...”

Ибн Синодан тўққиз аср кейин у туғилиб вояга етган Бухоро заминидан етишган

маърифатпарвар аллома Абдурауф Фитрат “Тилимиз” мақоласида: “Кўзларимизни

тўрт очиб қарайлиқ, дунёнинг энг буюк ҳакими бўлған Ибн Сино туркдир. Иккинчи

Арасту аталған Форобий туркдир. Араб тилини мангулик тирғи зиб келган Жавҳарий

туркдир. “Ваҳдати вужуд” фалсафасининг имомларидан бўлған Жалолиддин Румий

туркдир. Форсий адабиётининг пайғамбарларидан бўлған Низомий дахи турк-

дир”, дея алоҳида уқтиради.

Ана шу ҳақиқатдан хабардор адиб Жуманазар Бекназар асарда буюк Ибн

Синонинг миллий туйғуларини мантиқий далилланган тарзда ишонарли талқин

этади. Бир ўринда аллома Яратганга муножот қилиб, мана бундай сўзларни айтади:

“Оллоҳим, Ўзингдан ёлвориб сўрайман: “Тиб қонунлари”ни хаста диллар учун

саломатлик манзилини кўрсатувчи йўлчи юлдуз қил! Гарчи ўзим замин фарзанди

бўлсам-да, асарларимнинг элга манфаати самолар қадар юксак бўлмоғини насиб

эт! Туркий миллат вакили бўлсам ҳам, асаримни муборак Каломинг нозил бўлган

араб тилида ёзяпман. Уни бутун башариятга манзур айла!”

Ёки маърифий романнинг бошқа бир жойида бобокало нимизнинг руҳий

кечинмалари таъсирчан ифодаланар экан, унинг умр шомида ўз-ўзига ҳисобот

тарзида айтилган қуйидаги сўзлари ўқувчининг қалбини титратиб юборади: “Тиб

илмида кўзлаган орзуларим ушалдими? Илмий асарларим билан хал қимга наф

етказа оляпманми? Она қишлоғим – Афшонам, Бухорои шариф ва бутун туркий

элим тиббиёт борасидаги хиз матларимдан рози бўлармикан? Ибн Сино бизнинг

фарзандимиз, дея фахрланармикан?”

Маърифий роман сюжетида Ибн Синонинг туркий миллат фарзанди экани

Нурбой ЖАББОРОВ


background image

№ 2 2021

147

умумбашарий сиймо эканини истисно этмас лиги, алломанинг илмий асарлари

ирқидан, динидан, тилидан қатъи назар, барча учун бирдай манфаатли эканига

доир муаллиф қараши ўқ чизиқ бўлиб ўтади. Муҳими, бу қараш ўқувчига зўрма-

зўраки сингдирилмайди, балки асар тагматнидан табиий ра вишда англашилади ва

китобхон қалбига кўчади.

Ибн Сино, биринчи навбатда, табобат илмининг буюк на мояндасидир.

Тиббиётнинг кейинги ўн аср давомидаги ри вожини буюк мутафаккир

тадқиқотларидан айри тасаввур этиб бўлмайди. Лекин, афсуски, алломанинг ушбу

соҳага доир беқиёс илмий кашфиётлари, кўп ўрганилган бўлишига қарамай, биз

ворисларининг эътиборсизлигимиз сабабидан зарур да ражада эътироф этилмай

келади. Бу ҳол миллатимиз тиббиёт олимларининг бир неча юз йиллар давомида

Ибн Сино асарлари моҳиятини чуқур ўрганиб, соҳада кечаётган янгиликлар билан

қиёсий таҳлил этмагани, аллома кашфиётларини умумжаҳон миқёсида етарли тарғиб

қила билмагани ҳамда ватанпарварлик, миллатпарварлик сингари фазилатлардан

тобора йироқ тушгани натижасидир. Шайху-р-раиснинг аксар кашфиётлари ғалати

машҳур тарзда ўзга халқлар олимлари номи билан юритилиб келаётгани сабаби

шунда. Тиббиёт соҳасининг забардаст олими бўлгани боис Жуманазар Бекназар

ушбу маърифий романда ижодий ниятни ана шу ножоиз анъанага чек қўйиш,

тарихий адолатни тиклаш ва илмий ҳақиқатни қарор топтириш сари йўналтиради.

Сюжет ва композициянинг ана шу ижодий ниятга мувофиқ шакллантирилгани

асарнинг ютуғини таъминлаган бош омилдир. Романда Ибн Сино ҳаёт йўли

билан боғлиқ ҳар бир воқеа тасвири чуқур мантиқ асосида маълум бир беморни

даволаш зарурати билан боғланади. Салоҳиятли мутахассис бўлгани учун ҳам

муаллиф муолажа жараёнини бутун тафсилоти билан беради. Энг муҳими, бунда

тарихий колорит сақланган. Жуманазар Бекназар табиий равишда Ибн Синога

айланиб, беморни даволаш, зарур бўлганда, операция қилиш жараёнини энг майда

деталларигача муфассал тасвирлайди. Ҳар бир воқелик тасвири сўнггида қиссадан

ҳисса тарзида айни шу муолажа натижасида Ибн Сино ўзидан кейинги замонлар

тиббиёти учун зарур бўлган қандай илмий кашфиётларни амалга оширгани, бир

неча юз йил ўтгач, тиббиёт соҳасидаги ушбу тадқиқот қай тарзда ўзга миллат

мутахассиси “кашфиёти”га айланиб қолиши тарихи ёритилади. Ҳайратланарлиси,

қомусий алломанинг бу кашфиётлари замиридаги илмий ҳақиқатлар бир неча асрдан

кейингина ўша даврга хос техника-технология ёрдамида айнан тасдиқланиши

кўрсатиб берилади.

Биргина мисол: “Бош мияда сезиш ва фикрлаш марказлари мавжуд. Миянинг

олд қисмида сезиш, ўрта қисмида сезгиларни умумлаштириш, орқа қисмида

ёдда сақлаб қолиш марказлари бор”. Бу фикр қандай қилиб ва қай тарзда улуғ

ҳакимнинг мия сида пайдо бўлди?! Ахир миянинг бу сифатларини уни ёриб кў-

риб ёки қаватма-қават кесиб ҳам кўз билан кўриб бўлмайди-

ку! Ибн Синонинг мия тўғрисида ёзганларини ўқиганда, Санкт-

Петербург шаҳридаги Мияни илмий текшириш маркази ди ректори

Н.П.Бехтерованинг фикрлари ёдга тушади: “Биз мия нинг ҳар бир кичик заррасини

электрон микроскоплар воси тасида диққат билан, синчиклаб, сантиметрдан

миллиондан бир қалинликда қаватма-қават кесиб, ҳар хил рангларга бўяб

текширдик. Бироқ бир неча ўн йиллик заҳмат ва қаттиқ меҳнатларимизнинг

натижаси шу бўлдики, биз мия тўғрисида ҳатто заррача тасаввурга ҳам эга бўла

олмадик. Биз ахийри шун дай хулосага келдик: Мия – бу илоҳиёт мўъжизаси!”

Ибн Сино мия хусусида фикр юритганда, унинг нафақат тузилишини, балки

шундай тузилишга эга эканининг сабабини ҳам илмий жиҳатдан асослайди. Мия

Буюк Ибн Сино образининг янгича талқини


background image

Шарқ юлдузи

148

Нурбой ЖАББОРОВ

қоринчалари, яъни тўр тинчи (Ибн Синода орқа) ва учинчи (Ибн Синода ўрта)

қоринча лари ўртасидаги туташтирувчи йўлни аниқ тасвирлайди. Аф суски, бу йўл

ҳозирда Силвиев водопроводи деб юритилади. Ахир у ингичка игна қалинлигидаги

йўл-ку! Ибн Сино уни қандай пайқади экан?! Ақл бовар қилмайди!”

Қиссадан чиқарилган бу каби ҳиссалар ўқувчи шуурида Ибн Сино образини

яққол намоён этади. Бугунги авлоднинг улуғ бобокалони ҳақидаги хира

тасаввурлари ойдинлаша боради. Уни яқиндан таний бошлайди. Алломанинг

буюклиги сабабларини аниқ ва пухта далиллар билан англаб етади. Ифода

услубининг воқелик тасвири + қиссадан ҳисса шакли танлангани асарнинг ўқишли

бўлишини таъминлаш баробарида, баён этилаётган фикрнинг таъсир кучини бир

неча баравар оширган.

Ибн Синонинг буюк ҳаким ва бир вақтнинг ўзида салоҳиятли шоир ҳам бўлгани,

“Уржузалар”ида тиббиёт ва мантиққа оид илмий фикрларини шеърда, арузнинг

ражаз баҳрида бадиий ифода этгани, маърифий романда алломанинг назмий

ижод борасидаги беназир салоҳиятини кўрсатиш мақсадида шеър намуналари ҳам

келтирилгани эътиборга олинса, Жуманазар Бекназар буюк алломанинг муносиб

издоши экани аён бўлади. Воқеалар тасвири бобокалонимиз сиймосини яққол

образли намоён этган бўлса, шеърлар беназир ҳакимнинг бой руҳий дунёсини,

турли вазиятлардаги турфа кечинмаларини, кўнгил оламидаги ҳассос туйғуларини

ўқувчи қалби ва шуурига таъсир чан шаклда етказгани жиҳатидан қимматлидир.

Ушбу маърифий роман Жуманазар Бекназарнинг кўп йил лик заҳматли илмий-

ижодий изланишлари маҳсули. Асар маз мунидан муаллифнинг кўп сонли тарихий

манбаларни, илмий ва бадиий адабиётларни, алломанинг тиббиётга доир асарлари-

ни, айниқса, “Тиб қонунлари ва “Аш-Шифо” асарларини қунт билан, саҳифама-

саҳифа ўргангани, улардаги маълумотлардан романда ўринли ва маҳорат билан

фойдалангани билиниб тура ди. Асарда Ибн Сино тақдир тақозосига кўра борган

ва истиқомат қилган шаҳарлар, укаси Маҳмуд, Абу Убайд ал-Жузжоний ва

бошқа шогирдлари, дўстлари билан боғлиқ воқеалар тасвири бобокалонимиз

биографиясига айнан мувофиқ экани тарихий ҳақиқатнинг бадиий ҳақиқатга

айлантирилишида асосий омил бўлган. Нуҳ ибн Мансур, Саййида, Шамсуддавла,

Алоуддавла каби ҳукмдорлар образлари, Ибн Синонинг улар билан ўзаро

муносабатлари буюк мутафаккир сиймосини мукаммал бадиий талқин этишга

хизмат қилган.

Шарқшунос Абдусодиқ Ирисов аллома биографияси бўйича номзодлик

диссертацияси ёқлаган Ю.Н.Заводовскийнинг Ибн Сино асарлари сони 250 дан

ортиқ экани ҳақида ёзганини айтади. Академик Убайдулла Каримов шундан 240

таси бизгача етиб келганини таъкидлаб, уларни қуйидагича тасниф этади:

1. Фалсафа, илоҳиёт ва тасаввуф – 80 та.

2. Тиббиёт – 40

3. Мантиқ – 19

4. Психология – 26

5. Табиий фанлар – 23

6. Астрономия – 7

7. Математика –1

8. Мусиқа – 1

9. Кимё – 2

10. Ахлоқ – 9

11. Адабиёт – 6

12. Олимлар билан ёзишмалар – 12


background image

№ 2 2021

149

Буюк Ибн Сино образининг янгича талқини

Буюк мутафаккирнинг турли фан соҳаларига доир бунчалик катта кўламда

асарлар ёзганидан, илмий-ижодий фаолияти қамрови бу қадар кенглигидан

ҳайратга тушмаслик мумкин эмас. Гарчи ўзбек, рус, араб, форс, француз, инглиз ва

бошқа халқларнинг олимлари ушбу асарларни таржима ва тадқиқ қилган бўлсалар

ҳам, аллома образи яратилган бадиий асарларда унинг ушбу фазилатлари етарли

даражада ёритилмаган эди. Жуманазар Бекназар буюк бобокалонимиз образини

яратар экан, унинг асосан табиб, файласуф ва шоир сифатидаги илмий-ижодий

кашфиётлари сирини очишга алоҳида эътибор қаратади. Мулоҳаза сифатида

айтиш мумкинки, маърифий романнинг кейинги нашрларида адиб асар сюжетига

алломанинг мантиқ, табиий фанлар, астрономия, мусиқа, ахлоқ ва адабиётга доир

тадқиқотлари билан боғлиқ ҳаётий лавҳаларни, илмий қарашларини ҳам киритса,

Ибн Сино образи янада мукаммал тасвирланган бўлар эди.

Романда қиссадан ҳисса чиқарар экан, Жуманазар Бекназар буюк Ибн Сино

яратган аксар илмий кашфиётлар орадан бир неча юз йиллар ўтиб, ўзга миллатлар

олимлари номи билан аталиб кетганига алоҳида диққат қаратади. Жумладан,

немисларнинг машҳур терапевти А.Штримпель таҳрири остида йигирма етти

марта қайта-қайта нашр қилинган “Ички касаллик бўйича қўлланма” китобида

Ибн Сино бобомизнинг плеврит тўғрисида ёзганларининг ҳеч бир ҳарфи

ўзгартирилмасдан келтирилган. Тиббиёт тарихида чума касаллигини каламушлар

тарқатишини, унинг ўта юқумли эканини биринчи бор Ибн Сино айтган. Европада

бу факт А.Иерсен, А.Китазамо томонидан 1894 йилга келибгина тасдиқланди.

Улуғ ҳаким ришта касаллигини таш қаридан кирган паразит пайдо қилишини аниқ

ёзади. Бунинг ҳақиқатан ҳам шундай экани рус олимлари Л.Исаев ва Н.Ходукин

томонидан 1924 – 1925 йилларда қайта исботланди. Аллома “Тиб қонунлари”да

бир касалликни бошқа бир хасталик билан даволаш мумкинлигини ёзади. Бу

“қитиқлаш (ёки қўзғатиш) терапияси”нинг асоси эди. Тўрт кунлик иситма ёмон

асоратли ўсмалардан, қуёнчиқ касалидан фориғ қилади, деб ёзади аллома. Охирги

йигирма йилликда тиббиётда шу нарса ўз исботини топдики, яъни организмнинг

ички ҳароратини 420 да бир неча соат ушлаб туриш ростдан ҳам баъзи бир ўсма

турларидаги ҳужайраларни бутунлай парчалаб ташлаш хусусиятига эга экан.

Ҳайрон қоларли жиҳати шундаки, шу соҳадаги илмий ишлари учун 1927 йилда

Ю.Вагнер Яурегг Нобель мукофоти совриндори бўлди ва ҳоказо.

Ибн Сино: “Ғайратсиз киши тирик ўликдир. Ўликлар эса тириклар орасида

эмас, тупроқ орасидадир”, деган экан. Бу сўзлар ўзини билган, ақлини юритган

авлодни ҳушёр торттирмоғи шарт ва зарур. Нега миллатнинг Ибн Синодан кейинги

олимлари – алломанинг ворислари унинг кашфиётларини етарли даражада чуқур

ўрганмади? Бу кашфиётларга ўзгалар эга чиққанда нега томошабин бўлиб турди? Не

боис алломанинг асарларини жа ҳоний тилларга таржима қилиб, унинг муаллифлик

ҳуқуқини мустаҳкамлаб қўймади? Уларда бунга лойиқ илм топилмадими?

Бизнингча, жавоб битта: ҳиммат ва сабот етишмаган. Ҳали ҳам кеч эмас,

қомусий аллома асарларини таржима қилиб, ўзгалар томонидан ўзлаштирилган

кашфиётларнинг асл эгаси ким эканини жаҳон илм аҳлига англатмоқ замонамиз

олимлари олдидаги қарз ва фарздир. Тиббиёт соҳасининг бугунги авлоди бунга

етадиган ҳиммат ва саботни топа олади, деб умид қиламиз. Ушбу маърифий романи

орқали Жуманазар Бекназар бу ишни бошлаб берди. Шу маънода, бу роман кўнгил

кўзларини очадиган, ақлларни чархлайдиган, мудроқ тафаккурни уйғотадиган,

мил латнинг маърифий савиясини оширадиган асардир.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов