Химиопрофилактика эмериоза кроликов

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
56-62
0
0
Поделиться
Хушназаров, А., Раимкулов, И., Эшкораев, А., & Давлатов, Р. (2023). Химиопрофилактика эмериоза кроликов. in Library, 1(1), 56–62. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/28990
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье представлена ​​информация о простых паразитах Eimeria, которые распространены в кролиководческих хозяйствах, в частности, подробно описано применение препаратов Кокситокс и Толтрокс для выявления, лечения и профилактики заболеваний.

Похожие статьи


background image

SCHOLAR ISSN: 2181-4147 VOLUME 1 | ISSUE 2 | 2023

https://t.me/openscholar Multidisciplinary Scientific Journal January, 2023

56


УДК: 619:636.92:615.7

ҚУЁН ЭЙМЕРИОЗИНИНГ КИМЁПРОФИЛАКТИКАСИ

А.Х.Хушназаров

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар

университети, таянч докторанти.

E-mail:

phd.xushnazarov@gmail.com

И.Х.Райимкулов

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар

университети, ассистенти.

E-mail:

max.raim0330@gmail.com

А.М.Эшқораев

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар

университети, ассистенти.

E-mail:

eskoraevaskad@gmail.com

Р.Б.Давлатов

Илмий раҳбар - Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва

биотехнологиялар университети, ветеринария фанлари доктори, профессор.

davlatov.r1965@gmail.com

АННОТАЦИЯ

Ушбу мақолада қуёнчилик хўжаликларида кўп учрайдиган содда паразитлар

эймериялар ҳақида маълумотлар келтирилган, хусусан касалликни аниқлаш,

даволаш учун Кокцитокс ва Толтрокс препаратларини қўллаш ҳамда касалликни

олдини олиш тадбирлари батафсил баён қилинган.

Калит сўзлар: Эймериоз, эймериялар, кокцидиялар, қуёнлар, merogoniya,

gametogoniya, sporogoniya, Кокцитокс ва Толтрокс.


background image

SCHOLAR ISSN: 2181-4147 VOLUME 1 | ISSUE 2 | 2023

https://t.me/openscholar Multidisciplinary Scientific Journal January, 2023

57

CHEMIOPROPHYLAXIS OF RABBIT EMERIOSIS

ABSTRACT

This article provides information about Eimeria, a simple parasite that is common

in rabbit farms, and in particular, it describes in detail the use of Coctitox and Toltrox
drugs for disease detection, treatment, and disease prevention measures.

Key words: Eimeria, coccidia, rabbits, merogony, gametogony, sporogony,

Coccytox and Toltrox.

КИРИШ.

Республикамизда қуёнчилик тармоғи дастлабки ривожланиш

босқичида бўлиб, ушбу даромадли тадбиркорлик билан шуғулланувчилар ҳали
унчалик кўп эмас. Улар ҳам етарлича ахборотга ва кўникмага эга эмас. Демак, бу
борада соха мутахассислари билан тарғибот-ташвиқот ишларини янада
жадаллаштириш зарур. Чунки қуёнчилик тармоғи саноатлашган даражага етиши
лозим. Яъни боқувчи маҳсулотининг бозори аниқ бўлиши керак. Тармоқнинг
озуқа базасини шакллантириш ҳам долзарб масала. Шу боис ҳозир юртимизда
мана шундай масалаларни ҳал этиб, тармоқни ривожлантиришга соҳа
раҳбарлари томонидан эътибор қаратилиб, жиддий киришилмоқда. Озиқ-овқат
хавфсизлигини таъминлаш долзарб вазифа ҳисобланган ҳозирги даврда
қуёнчилик тармоғини ҳам самарадорлигини ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Бу долзарб вазифани бажаришда қуёнларда учрайдиган айрим паразитар
касалликлар тўсқинлик қилиши кузатилиб, уларни олдини олиш ва самарали
даволаш усулларини жорий этиш ушбу тармоқ учун ишлаб чиқаришдаги зарурат
ҳисобланади. Чунки сўнгги йилларда Республикамизда қуёнларнинг паразитар
касалликларидан Эймериоз илмий изланувчилар томонидан деярли
ўрганилмаган.

АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ.

Эймериоз-бир

ҳужайрали содда паразитлар – эймериялар (кокцидиялар) чақирадиган инвазион
касаллик ҳисобланади. Қуёнларда эймериоз турли хил клиник белгилар билан
кечади. Эймериоз билан кўп ҳолатларда 3 ойликкача бўлган қуён болалалари
оғир касалланади. Касаллик кучли хуруж қилган пайтда қуён болалари карахт
бўлиб, харакатчанлиги кескин пасайиб кетади, озиқланиши сустлашади,
ошқазон-ичак фаолияти бузилади (ич кетади), ич кетиши баъзан қон аралашган
ҳолда кечади, натижада қуёнчалар ўсиш – ривожланишдан орқада қолади.
Касалликни эртачи ташҳислаш, даволаш ва олдини олишда юқори самарали
антиэймерий дори воситаларини қўллаш касалликни самарали даволашга ва
иқтисодий зарарни камайишига имконият яратади.


background image

SCHOLAR ISSN: 2181-4147 VOLUME 1 | ISSUE 2 | 2023

https://t.me/openscholar Multidisciplinary Scientific Journal January, 2023

58

Эймерияларнинг ривожланиши - эймериялар авлодига мансуб бир

ҳужайрали паразитларнинг турлари кўп бўлиб, улар мураккаб ривожланиш
жараёнига эга, кўпчилиги хусусиятлари жиҳатдан ўзаро ўхшашдир. Eymeria –
авлоди вакилларининг ривожланиши асосан 3 босқичда кечади: merogoniya,
gametogoniya ва sporogoniya. Merogoniya – жинссиз кўпайиш. Паразитлар
ооциста босқичида организмга тушади. Ичак бўшлиғида ооцист пардаларидан
озод бўлган спорозоитлар ичакнинг эпителиал ҳужайраларига кириб олади ва
ҳажми катталашиб юмалоқ шаклдаги меронтларни ҳосил қилади. Сўнгра
merontларнинг ядролари кўплаб бўлиниш йўли билан кўпайиб, янги ядрочалар
ва улар атрофида протоплазма ҳосил бўлади. Янгидан ҳосил бўлган бу
паразитлар эса merazoitлар деб номланади. Merazoitлар кириб олган эпителиал
ҳужайраларнинг кўпчилиги нобуд бўлади, паразитлар эса улардан чиқиб бошқа
соғлом хужайрага киради ва у ерда юқоридагидек ривожланиш босқичини бир
неча марта такрорлагач, кейинги босқич гаметогония билан алмашади.
Gametogoniya – жинсий кўпайиш босқичи ҳисобланиб, бунда merazoitлар ўрнига
эркак ва урғочи жинсий ҳужайралари (gametaлар) ҳосил бўлади ва ўзаро
қўшилади. Бунинг учун дастлаб таркибида оз миқдордаги цитоплазмаси бўлган
митти паразитлар микрогаметалар ва таркибида кўп миқдорда цитоплазма
сақловчи

йирик

паразитлар

макрогаметалар

ҳосил

бўлади.

Микрогаметоцидларнинг ядролари кўплаб бўлиниб ҳосил бўлган ядрочалар
атрофида цитоплазма пайдо бўлиши натижасида ҳаракатчан митти ўроқсимон
шаклдаги қўш хивчинли эркаклик жинсий ҳужайралар – микрогаметалар ҳосил
бўлади. Жинсий ҳужайралар ўзаро ажримлашгандан кейин микрогаметалар
макрогаметаларнинг ичига киради, яъни паразитларнинг қўшилиши жараёни
содир бўлиб, зигота ҳосил бўлади. Қисқа вақт ичида зигота атрофида парда ҳосил
қилган ооциста пайдо бўлади. Мазкур ооцисталар эпителиал ҳужайралардан
ажралиб ичак бўшлиғига, у ердан эса тезак билан ташқи муҳитга тушади.
Sporogoniya – spora ва sporozoitлар ҳосил бўлиб, ташқи муҳитда кечади. Ташқи
муҳитга тушган оосистлар қулай шароитда ўз ривожланишини давом эттиради.

Эймерияларнинг хусусийлиги – бу авлодга мансуб эймериялар бир бирига

жуда ўхшаш бўлишсада, бироқ улар эволюцион тараққиёт жараёнида мослашган
биргина ҳайвон турида паразитлик қилишади. Эймерияларнинг қатъий
хусусийлиги нафақат хўжайинга нисбатан балки, организмнинг учраш жойига,
орган ва тўқималарида паразитлик қилиш хусусияти ҳам айнан ўзига хос бўлади.
Эймерияларнинг турларини ва ривожланишини ўрганиш, спонтан зарарланган
қуёнларни тажриба ўтказиш мақсадидаги тадқиқотларимизда эймерияларнинг
юқоридаги биологик хусусияти яна бир марта тасдиқланди.


background image

SCHOLAR ISSN: 2181-4147 VOLUME 1 | ISSUE 2 | 2023

https://t.me/openscholar Multidisciplinary Scientific Journal January, 2023

59

Тадқиқот максади. Куёнлар эймериозини даволашда замонавий эймериоцид

препаратларнинг самарадорлигини аниклаш.

Кокцитокс препаратининг ва ўзаро таққослаш учун Толтрокснинг

эймериоцид таъсирларини ўрганиш.

Тадқиқотнинг вазифаси: «Кокцитокс ва Толтрокс» препаратларининг

антиэмерий таъсирини ўрганиш.

ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ ВА НАТИЖАЛАРИ.

Тажриба давомида айрим

замонавий эймериоцид Кокцитокс ва Толтрокс (2,5%ли тольтрозурил)
препаратлари синовдан ўтказилди. Ушбу воситалар 1000 мл сувга 1 мл қўшиб
аралаштириб, 3 кун давомида узлуксиз берилди. Қуёнлар ҳар бири 5 бошдан (1-
2-тажриба, 3-касал назорат, 4-соғлом назорат) гуруҳларга бўлиниб уларнинг
тезак наъмуналари Дарлинг усули билан белгиланган тартибда текширилиб
ажратилди.

Гуруҳларга

ажратилиб

олинган

қуёнларни

зарарланиш

кўрсатгичлари, эймерияларнинг экстенсивлиги ва интенсивлиги тахлил
қилинди. Сўнгра тажрибага олинган, спонтан касалланган қуёнларнинг 1-2-
гуруҳи замонавий эймериоцидлар Кокцитокс ва Толтрокс препаратлари билан
1000 мл сувга 1 мл қўшиб аралаштириб бериб, даволанди.

1-гуруҳ (тажриба) Кокцитокс препарати билан (1000 мл сувга 1мл

аралаштириб) 3 кун давомида даволанди.

2-гуруҳ (тажриба) Толтрокс препарати билан (1000 мл сувга 1мл

аралаштириб) 3 кун давомида даволанди.

3-гуруҳ (касал назорат) гуруҳ қуёнлари даволанмади (препарат берилмади).
4-гуруҳ (соғлом назорат) гуруҳ қуёнларига препарат берилмади.
Ҳар иккала препаратнинг самарадорлиги 1-2 ва 3-4 ойликкача бўлган

ёшдаги қуёнларда тахлил қилинганда 2,5% ли Кокцитокс қўлланилган 1-2 ойлик

ёшдаги гуруҳда 89 %, 3-4 ойлик қуёнларда эса самарадорлик 92 % ни ташкил

қилганлиги, 2,5 %ли Толтрокс қўлланилган 1-2 ойлик қуёнларда 85 %, 3-4 ойлик

ёшдаги қуёнларда эса самарадорлик 91 % ни ташкил қилганлиги аниқланди. Шу

гуруҳларга нисбатан олинган назорат гуруҳларида касаллик ривожланганлиги,

1-2 ойликкача бўлган ёшдаги гуруҳда касаллик натижасида 3 бош қуёнча, 3-4

ойликкача бўлган гуруҳда эса 1 бош қуён нобуд бўлганлиги қайд этилди. Ушбу

ёшларга мос равишда танлаб олинган соғлом назорат гуруҳларида эса кун

давомида озиқлантирилиб дори воситалари берилмади (1-жадвал).



background image

SCHOLAR ISSN: 2181-4147 VOLUME 1 | ISSUE 2 | 2023

https://t.me/openscholar Multidisciplinary Scientific Journal January, 2023

60

1-жадвал. Эймериоцидларнинг самарадорлиги

№ Ёш

Гуруҳла
р

Бош
срн
и

Қўлланилга
н препарат
миқдори

Тезак

намуналарини

текшириш

Препаратнин
г
самарадорли
ги %

1-
кун

2-
кун

3-
кун

4-
кун

5-
ку
н

1

1-2 ой

1-
тажриба

5

1 мл/1000 мл
сув
Кокцитокс

8,1

6,4

3,3

1,9

0,3 89 %

3-4 ой

1-
тажриба

5

1 мл/1000 мл
сув
Кокцитокс

10,2

7,9

4,1

1,1

0,5 92 %

2

1-2 ой

2-
тажриба

5

1 мл/1000 мл
сув Толтрокс

12,1

9,8

6,3

1,9

1,1 85%

3-4 ой

2-
тажриба

5

1 мл/1000 мл
сув Толтрокс

14,3

10,1

7,2

3,9

1,3 91%

3

1-2 ой

3-касал
назорат

5

–––––––

13,2

14,9

17,3

19,1

21,
6

2 бош қуён
нобуд бўлди

3-4 ой

3-касал
назорат

5

–––––––

14,3

15,6

18,4

20,5

21,
1

1 бош қуён
нобуд бўлди

4

1-2 ой

4-
соғлом
назорат

5

–––––––

-

-

-

-

-

-

3-4 ой

4-
соғлом
назорат

5

–––––––

-

-

-

-

-

-

МУҲОКАМА.

Кокцитокс ва Толтрокс препаратлари хўжалик шароитида

қуёнлар эймериозини даволаш ва профилактика қилиш учун 1000мл сувга 1мл
аралаштирилиб, 3 кун давомида берилиши тавсия қилинади.

- касалликни олдини олиш мақсадида қуёнларни сим тўрли катакларда

сақлаш лозим;

- касал қуёнлар соғломларидан ажратилиб мақбул шароитда асралади ва

углеводга бой рацион асосида озиқлантирилиши шарт;

- тўшамалар ҳар куни алмаштирилиши ва озиқа оҳури ҳамда сув

идишларини қайноқ сувда ювиш мақсадга мувофиқ.

ХУЛОСА.

Тўпланган маьлумотлар шуни кўрсатадики, қуёнларнинг

инвазион касалликлари ичида эймериоз кенг тарқалган, уни ўз вақтида аниқлаш
ва олдини олиш қуёнчилик билан шуғулланиб келётган тадбиркорлар учун катта
иқтисодий самара олиб келади, соҳани ривожланиб бораётганлигини инобатга
олиб, унинг тарқалиши, диагностикаси ва замонавий кимёпрофилактикасини
ўрганиш, амалиёт ва ишлаб чиқариш учун муҳим аҳамият касб этади.




background image

SCHOLAR ISSN: 2181-4147 VOLUME 1 | ISSUE 2 | 2023

https://t.me/openscholar Multidisciplinary Scientific Journal January, 2023

61

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ (REFERENCES)

1. Бердиев, Х. Р., & Давлатов, Р. Б. (2021). Эффективность Enrovit-O при

химической профилактике колибактериоза цыплят.

2. Давлатов, Р. Б., & Хушназаров, А. Х. (2022). ҚУЁН ЭЙМЕРИОЗИ

ЭПИЗООТОЛОГИЯСИ

ДАВОЛАШ

ВА

ПРОФИЛАКТИКА

ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ. AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA TIBBIYOTI ILMIY
JURNALI, 181-184.

3. Даминов, А. С., Хашимов, Б. С., & Хушназаров, А. Х. (2018).

ЭПИЗООТОЛОГИЯ И ЛЕЧЕНИЕ ПАРАМФИСТОМАТОЗА КРУПНОГО
РОГАТОГО СКОТА. In Современное состояние, традиции и инновационные
технологии в развитии АПК (pp. 76-83).

4. ДАВЛАТОВ, Р. Б., & ИБРАГИМОВ, Д. (2012). Сравнительная активность

кокцидиостатиков при эймериозе птиц. Вестник ветеринарии,(4), 40-41.

5. Давлатов, Р., & Мишин, В. (2008). Одновременная профилактика эймериоза

и колибактериоза. Животноводство России, (5), 17-18.

6. Давлатов, Р. (2008). Коликокцид-препарат против эимериоза и

колибактериоза птицы. Птицеводство, (1), 28-28.

7. Давлатов, Р. Б., & Бердиев, Х. Р. (2021). ТОВУҚ КОЛИБАКТЕРИОЗИНИНГ

КИМЁПРОФИЛАКТИКАСИДА ОФЛОСАННИНГ САМАРАДОРЛИГИ. Вестник
Ветеринарии и Животноводства, 1(1).

8. Давлатов, Р. Б. (1993). Совершенствование методов борьбы с аскариозом

кур.

9. Гафуров, А. Г., Давлатов, Р. Б., & Расулов, У. И. (2013). Ветеринарная

протозоология. Учебник для ВУЗа.-Т.:«Зарафшан.

10. Gafurov, A. G., Davlatov, R. B., & Rasulov, U. I. (2011). Protozoal diseases of

farm animals.

11. Jabborov, G., & Rayimqulov, I. X. (2022). QO ‘Y VA ECHKILARNING

EKTOPARAZITLARI VA ULARGA QARSHI DORI VOSITALARINI SINOVDAN O
‘TKAZISH. AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA TIBBIYOTI ILMIY
JURNALI, 86-89.

12. Ниязов, Ф. А., Давлатов, Р. Б., & Дурдиев, Ш. К. (2007). Особенности

ассоциированного течения эймериоза и колибактериоза птиц. In Болезни птиц в
промышленном птицеводстве. Современное состояние проблемы и стратегия
борьбы. Матер. научно-произв. конф (pp. 324-327).

13. O‘G‘Li, R. Q. Z., & Isoqulova, Z. X. (2021). Qishloq xo ‘jalik hayvonlarining

trematodozlari haqida ma’lumot. Science and Education, 2(12), 97-101.


background image

SCHOLAR ISSN: 2181-4147 VOLUME 1 | ISSUE 2 | 2023

https://t.me/openscholar Multidisciplinary Scientific Journal January, 2023

62

14. Қурбанов, Ш. Х., Отабоев, Х. Э., Эшқораев, А. М., & Фармонов, М. У.

(2022).

ЖИГАР

ТРЕМАТОДАЛАРИНИНГ

БИОЭКОЛОГИК

ВА

ЭПИЗООТОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ. RESEARCH AND EDUCATION, 1(9),
256-264.

15. Расулов, О., Илёсов, З., Суюнов, Р., Расулов, Ш., & Хушназарова, М. (2022).

Bozorlardagi go ‘shtning yangiligini aniqlash usullari. Перспективы развития
ветеринарной науки и её роль в обеспечении пищевой безопасности, 1(2), 132-
136.

16. Райимкулов, И. Х., & Кулиев, Б. А. (2019). Гистохимические показатели при

экспериментальной пневмонии у каракульских ягнят.

17. Турсунқулов, А. Р., & Хушназаров, А. Х. (2020). ҲАЙВОНЛАРНИНГ

ЛАРВАЛЬ ЦЕСТОДОЗЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ. ҚОРАКЎЛЧИЛИК ВА ЧЎЛ ЭКОЛОГИЯСИ ИЛМИЙ-
ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ, 332.

18. Худойбердиевич, Х. А., Хушназарова, М. И., & Исоқулова, З. Х. (2022).

ҚУЁН ЭЙМЕРИОЗИНИНГ ТАРҚАЛИШИ, ДИАГНОЗИ, ДАВОЛАШ ВА
ОЛДИНИ ОЛИШ. RESEARCH AND EDUCATION, 1(9), 245-249.

19. Худжамшукуров, А. Н., & Давлетов, Р. Б. (2019). РАСПРОСТРАНЕНИЕ

ЭЙМЕРИОЗА КУР В УСЛОВИЯХ УЗБЕКИСТАНА И ИСПЫТАНИЕ
ЭЙМЕРИОСТАТИКОВ ДЛЯ ЕГО ПРОФИЛАКТИКИ. In СОВРЕМЕННОЕ
СОСТОЯНИЕ, ТРАДИЦИИ И ИННОВАЦИОННЫЕ ТЕХНОЛОГИИ В
РАЗВИТИИ АПК (pp. 167-171).

20. Хушназаров, А. Х. (2022). ОБЗОР ЛИТЕРАТУРНЫХ ДАННЫХ ПО

ХИМИОТЕРАПИИ И ХИМИОПРОФИЛАКТИКИ ЭЙМЕРИОЗА КРОЛИКОВ.
PEDAGOGS jurnali, 23(2), 83-86.

21. Хушназаров, А. Х., Хушназарова, М. И., & Исоқулова, З. Х. (2023).

ЭЙМЕРИОЦИД ПРЕПАРАТЛАРНИ ҚУЁН ЭЙМЕРИОЗИДА ҚЎЛЛАШ.
Innovative Development in Educational Activities, 2(1), 138-143.

22. Хушназарова, М. И., Расулов, У. И., & Исакулова, З. Х. (2022).

СОВРЕМЕННЫМ И ПЕРСПЕКТИВНЫМ МЕТОДАМ ВЕТЕРИНАРНО-
САНИТАРНОЙ ЭКСПЕРТИЗЫ. Central Asian Journal of Theoretical and Applied
Science, 3(2), 81-84.

23. Хушназарова, М. И., & Расулов, У. И. (2022). ҚУЁН ГЎШТИНИНГ

ВЕТЕРИНАРИЯ САНИТАРИЯ ЭКСПЕРТИЗАСИ. In INTERNATIONAL
CONFERENCES (Vol. 1, No. 21, pp. 78-83).



Библиографические ссылки

Бердиев, Х. Р., & Давлатов, Р. Б. (2021). Эффективность Enrovit-O при профилактике колибактериоза цыплят.

Давлатов, Р. Б., & Хушназаров, А. Х. (2022). ҚУЁН ЭЙМЕРИОЗИ ЭПИЗООТОЛОГИЯСИ ДАВОЛАШ ВА ПРОФИЛАКТИКА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ. AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA TIBBIYOTI ILMIY JURNALI, 181-184.

Даминов, А. С., Хашимов, Б. С., & Хушназаров, А. Х. (2018). ЭПИЗООТОЛОГИЯ И ЛЕЧЕНИЕ ПАРАМФИСТОМАТОЗА КРУПНОГО РОГАТОГО СКОТА. In Современное состояние, традиции и инновационные технологии в развитии АПК (pp. 76-83).

ДАВЛАТОВ, Р. Б., & ИБРАГИМОВ, Д. (2012). Сравнительная активность кокцидиостатиков при эймериозе птиц. Вестник ветеринарии,(4), 40-41.

Давлатов, Р., & Мишин, В. (2008). Одновременная профилактика эймериоза и колибактериоза. Животноводство России, (5), 17-18.

Давлатов, Р. (2008). Коликокцид-препарат против эимериоза и колибактериоза птицы. Птицеводство, (1), 28-28.

Давлатов, Р. Б., & Бердиев, Х. Р. (2021). ТОВУҚ КОЛИБАКТЕРИОЗИНИНГ КИМЁПРОФИЛАКТИКАСИДА ОФЛОСАННИНГ САМАРАДОРЛИГИ. Вестник Ветеринарии и Животноводства, 1(1).

Давлатов, Р. Б. (1993). Совершенствование методов борьбы с аскариозом кур.

Гафуров, А. Г., Давлатов, Р. Б., & Расулов, У. И. (2013). Ветеринарная протозоология. Учебник для ВУЗа.-Т.:«Зарафшан.

Gafurov, A. G., Davlatov, R. B., & Rasulov, U. I. (2011). Protozoal diseases of farm animals.

Jabborov, G., & Rayimqulov, I. X. (2022). QO ‘Y VA ECHKILARNING EKTOPARAZITLARI VA ULARGA QARSHI DORI VOSITALARINI SINOVDAN O ‘TKAZISH. AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA TIBBIYOTI ILMIY

JURNALI, 86-89.

Ниязов, Ф. А., Давлатов, Р. Б., & Дурдиев, Ш. К. (2007). Особенности ассоциированного течения эймериоза и колибактериоза птиц. In Болезни птиц в промышленном птицеводстве. Современное состояние проблемы и стратегия борьбы. Матер. научно-произв. конф (pp. 324-327).

O‘G‘Li, R. Q. Z., & Isoqulova, Z. X. (2021). Qishloq xo ‘jalik hayvonlarining trematodozlari haqida ma’lumot. Science and Education, 2(12), 97-101.

Қурбанов, Ш. Х., Отабоев, Х. Э., Эшқораев, А. М., & Фармонов, М. У. (2022). ЖИГАР ТРЕМАТОДАЛАРИНИНГ БИОЭКОЛОГИК ВА ЭПИЗООТОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ. RESEARCH AND EDUCATION, 1(9), 256-264.

Расулов, О., Илёсов, З., Суюнов, Р., Расулов, Ш., & Хушназарова, М. (2022). Bozorlardagi go ‘shtning yangiligini aniqlash usullari. Перспективы развития ветеринарной науки и её роль в обеспечении пищевой безопасности, 1(2), 132-136.

Райимкулов, И. Х., & Кулиев, Б. А. (2019). Гистохимические показатели при экспериментальной пневмонии у каракульских ягнят.

Турсунқулов, А. Р., & Хушназаров, А. Х. (2020). ҲАЙВОНЛАРНИНГ ЛАРВАЛЬ ЦЕСТОДОЗЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ. ҚОРАКЎЛЧИЛИК ВА ЧЎЛ ЭКОЛОГИЯСИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ, 332.

Худойбердиевич, Х. А., Хушназарова, М. И., & Исоқулова, З. Х. (2022). ҚУЁН ЭЙМЕРИОЗИНИНГ ТАРҚАЛИШИ, ДИАГНОЗИ, ДАВОЛАШ ВА ОЛДИНИ ОЛИШ. RESEARCH AND EDUCATION, 1(9), 245-249.

Худжамшукуров, А. Н., & Давлетов, Р. Б. (2019). РАСПРОСТРАНЕНИЕ ЭЙМЕРИОЗА КУР В УСЛОВИЯХ УЗБЕКИСТАНА И ИСПЫТАНИЕ ЭЙМЕРИОСТАТИКОВ ДЛЯ ЕГО ПРОФИЛАКТИКИ. In СОВРЕМЕННОЕ

СОСТОЯНИЕ, ТРАДИЦИИ И ИННОВАЦИОННЫЕ ТЕХНОЛОГИИ В РАЗВИТИИ АПК (pp. 167-171).

Хушназаров, А. Х. (2022). ОБЗОР ЛИТЕРАТУРНЫХ ДАННЫХ ПО ХИМИОТЕРАПИИ И ХИМИОПРОФИЛАКТИКИ ЭЙМЕРИОЗА КРОЛИКОВ. PEDAGOGS jurnali, 23(2), 83-86.

Хушназаров, А. Х., Хушназарова, М. И., & Исоқулова, З. Х. (2023). ЭЙМЕРИОЦИД ПРЕПАРАТЛАРНИ ҚУЁН ЭЙМЕРИОЗИДА ҚЎЛЛАШ. Innovative Development in Educational Activities, 2(1), 138-143.

Хушназарова, М. И., Расулов, У. И., & Исакулова, З. Х. (2022). СОВРЕМЕННЫМ И ПЕРСПЕКТИВНЫМ МЕТОДАМ ВЕТЕРИНАРНО-САНИТАРНОЙ ЭКСПЕРТИЗЫ. Central Asian Journal of Theoretical and Applied Science, 3(2), 81-84.

Хушназарова, М. И., & Расулов, У. И. (2022). ҚУЁН ГЎШТИНИНГ ВЕТЕРИНАРИЯ САНИТАРИЯ ЭКСПЕРТИЗАСИ. In INTERNATIONAL CONFERENCES (Vol. 1, No. 21, pp. 78-83).

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов