344
Кызылкумов. Повышение воздухообмена, после дополнительно установленных
вентиляторов, в помещениях для коров до 420 м/час в жаркие периоды года
оказывает положительное влияние на биофизиологическое состояние и продук-
тивность животных.
Совершенствованный технологический режим содержания и кормления
различных возрастных групп крупного рогатого скота на локальных пастбищах
с легкими переносными теневыми навесами способствует аккумуляции в
организме биовитаминералов, что за период отгона дало толчок повышению
среднесуточного прироста молодняка и усилению естественной защитной
функции организма животных.
Список использованной литературы
1.
Рузиев Ш.М., Белкин Б.Л. Гигиена содержания крупного рогатого
скота в зоне жаркого климата /ж- л. Ветеринария / М. 1982 г. № 6 С- 21-22.
2.
Рузиев Ш.М. Микроклимат и содержание телят в условиях жаркого
климата. V-Международного конгресса.. Ганновер, 1985 г. Т-2 С-847
3.
Тугалов Б.А., Салохитдинова X. Сақлаш ва озиқлантириш
усулларининг бузоқлар организмига таъсири. СамКХИ, 2009 туплам, 1-қисм
139-140 б.
УДК: 619. 2. 616.989.75.
ЭЧКИЛАРНИНГ
ИНФЕКЦИОН
ПЛЕВРОПНЕВМОНИЯ
КАСАЛЛИГИНИ
ОЛДИНИ
ОЛИШ
ЧОРАЛАРИ
Элмуродов Б.А.
-вет.фан.доктори
1
.,
Собиров И.А.-
катта ўқитувчи
2
Ветеринария илмий тадқиқот институти,
Тошкент Давлат Аграр Университети Андижон филиали
Аннатация. Ушбу мақолада эчкиларнинг инфекцион плевропневмония
касаллигини клиник белгилари, патологоанатомик узгаришлари, ташхис қуйиш,
даволаш, олдини олиш қарши хамда курашиш чора-тадбирлари баён этилган.
Эчкичилик
билан
шугулланувчи
фермер
хужаликлари
ветеринария
мутахасисслари учун касалликни олдини олишда ва даволашда кулай имконият
яратади.
Ўткир ва сурункали кечадиган юқумли, контагиоз касаллик бўлиб, тана
хароратининг юқори бўлиши (истима), ўпканинг крупоз, эксудатив-некротик,
плевранинг сероз-фибриноз яллиғланиши ва ўпка бўлаклари бириктирувчи
тўқимасининг сероз яллиғланиши, сурункали капсулага айланадиган
секвестрлар хосил бўлиши билан характерланади.
Касалликни тарқалишига ветеринария – санитария тадбирларини
қониқарли бажарилмаслиги, яъни касал эчкиларни ўз вақтида подадан
ажратмаслик, хамма эчкилар хароратини ўлчамаслик, карантин талабларига
амал қилмаслик, касаллик келиб чиққан жойда даволаш ва профилактика
чораларини кўрмаслик хам сабаб бўлади. Касалланган эчкиларнинг орасида
ўлим 90-100% ни ташкил этади.
345
Клиник кечиши
–ўта тез - ўткир, ўткир, сурункали хроник ва абортив
(бошқача фарқли) шаклларда бўлади.
-ўта тез-ўткир шаклда касаллик кечишида ўпка яллиғланиши (пневмония)
ва ўпка тўқимасининг гепатизацияга учраши туфайли 12-46 соат мобайнида
хайвон халок бўлади. Одатда инфекцион плевропневмония касаллигиниг ўта
тез - ўткир шаклда кечиши бир пайтнинг ўзида чечак касаллиги билан
биргаликда ўтади.
-ўткир шакл асосий хисобланади. Инкубацион (яширин) давр 5-20 кун
Яширин даврдан сўнг ва қисқа босқичли продромдан сўнг касаллик учун хос,
характерли белгилар ривожланади. Касаллик тўсатдан тана хароратини 41-42°С
га кўтарилиши билан характерланади. Тана хароратини кўтарилиши 2-8 кун
давом этиб, ундан сўнг касалликнинг кризис, сўниш жараёни бошланади, касал
эчки ёки нобуд бўлади, ёки аста-секин тузала бошлайди. Касалликнинг тузала
бошланганлигининг асосий белгиси тезлик билан, масалан бир неча соат ичида
тана хароратини нормал холатга тушганлиги хисобланади.
Тана хароратини кўтарилиши билан биргаликда касалланган эчкиларда
умумий холсизлик, бефарқлик, иштаханинг йўқолиши, хансираш, йўтал
белгилари пайдо бўлади. Йўтал дастлаб қисқа ва қуруқ бўлади. Кейинчалик,
эксудатив плеврит бошланиб, қуруқ йўтал хўл йўталга айланади, йўтал
давомли, чуқур бўлади. Йўтал билан биргаликда бурундан сероз-шиллиқ оқиш
бошланади ва 4-5-кунга келиб шиллиқ йирингга айланади, йиринг чўзилувчан
бўлиб, бурун атрофига зич қатлам хосил қилиб ёпишиб қолади. Баъзан
бурундан оқаётган шиллиқ қон аралаш келади. Кейинчалик касал эчки
бутунлай озуқа емасдан қўяди, кўп пайт бино деворига суяниб тик туриб
қолади ёки хонанинг бирор бурчагига бориб туради. Нафас олиш қийинлашади,
хриллаш ва инграш товушлари эшитилади. Айрим касал эчкиларда қовоқлар
шишади, кўздан йирингли шиллиқ суюқлик оқади.
Патологоанатомик ўзгаришлар
– Ўлган ёки мажбуран сўйилган
эчкиларда патологоанатомик ўзгаришлар асосан кўкрак бўшлиғида учрайди,
Ўткир кечувчи касалликда кўкрак қафасида сомон сариқ, сариқ – яшил ёки
сариқ – қизил рангли сероз – фибриноз эксудатнинг 1 л дан 2 л гача мўл-кўл
сизиб чиқиши ва тўпланиши кузатилади. Суюқликнинг қизил рангли бўлиши
қон аралашганлиги туфайли бўлади. Ўпка бўлаклари анча ўзгарган. Кўпинча
ўпканинг бир бўлаги ялпи, иккинчиси қисман гепатазацияга учраган.
Зарарланган ўчоқлар юмалоқ шаклда бўлиб катталиги ёнғоқдан то товуқ
тухуми катталигигача бўлади. Жараён одатда ўпканинг юқори бўлакларини
қамраб олиб, кейинчалик пастки бўлакларга тарқалади. Бир томонлама
зарарланган ўпка бўлаги катталашган. Икки томонлама зарарланган ўпка
бўлаклари катталашган, тўқ гилос рангида.
Одатда соғ кўринишдаги ўпка бўлаклари билан бир қаторда
гепатизациянинг турли босқичларида, қизилдан то кул ранг холатгача бўлган
зарарланган ўпка бўлаклари учрайди. Мажбуран сўйилган эчкиларнинг ўпкаси
соғ кўринишда бўлсада, синчиклаб кўрилганида ўпка тўқимаси ичида зич
ўчоқлар топилади, улар кесиб кўрилса гепатизацияга учраганлиги аниқланади.
Гепатизацияга аввалроқ учраган жойлар бириктирувчи тўқима билан ўраб
346
олинганлиги кўрилади. Бириктирувчи тўқима билан ўраб олинган капсула
некрозга дучор бўлади, сариқ рангга бўялади, секвестр хосил бўлади
Диагноз
(ташхис).
Эпизоотологик,
клиник,
патологоанатомик
маълумотлар асосида аниқланади. Касаллик ўткир шаклда кечганида диагноз
қўйиш унчалик қайинчилик туғдирмайди, касалликнинг энзоотия шаклида тез
тарқалиши, фақат эчкиларнинг касалланиши, касалланган эчкилар ўлимининг
кўплиги, характерли клиник белгилар: доимий типдаги юқори тана харорати,
йўтал, плевропневмония, хайвоннинг ориқлаб кетиши, кўкрак қафаси
органларидаги
инфекцион
плевропневмонияга
хос
патологоанатомик
ўзгаришлар: ўпканинг кенг, ёйилган гепатизацияси, ўпка кесиб кўрилганидаги
“мармарсимон” кўриниш касалликка диагноз қўйиш учун асос бўлади.
Бактериологик текшириш учун ветеринария лабораториясига янги мурда,
юрак, ўпка ва бошқа паренхиматоз органлар, кўкрак қафасидан олинган эксудат
юборилади. Диагноз қуйидаги холатларда аниқланган деб хисобланади:
-Лабораторияга юборилган патологик материалдан касаллик қўзғатувчиси
учун хос ва характерли бўлган микоплазма ажратиб олинганда ва шу ажратиб
олинган микоплазма билан бошқа хайвонлар юқтириб кўрилиб, улардан хам
қўзғатувчи учун характерли бўлган микоплазма топилганда;
-Синов қўйилган лаборатория хайвонларидан хаттоки бир боши ўлганда ва
унинг мурдасидан қўзғатувчи учун хос ва характерли бўлган микоплазма
ажратиб олинмаганда хам. Лаборатория текширишлари муддати 60-90 кун.
Фарқли (дифференциал) диагноз қўйилганда геморрагик септицемия
(пастереллез) дан ва қўй, эчкиларнинг инфекцион агалактия касаллигидан
фарқлаш керак бўлади.
Даволаш.
Чет мамлакатларда новосальварсан (новарсенолнинг аналоги)
ни қўллаш жуда самарали деб топилган. У етук хайвонларга 0,5, улоқларга 0,3 г
хисобида 5-15 марта кўп дистилланган сувда эритилган холда қатъий вена
томири ичига бир маротаба, жуда камдан кам холатлардагина икки маротаба 3-
6 кунлик оралиқ билан юборилади (препаратни жуда оз миқдорда бўлса хам
тери остига тушиб қолиши махаллий асептик флегмонани чиқаради). Натижада
касалланган эчиларда ўлим холатлари 5-6%га қадар камаяди. Собиқ СССР ва
Мўғилистон давлатида насл жихатидан қимматли эчкиларни новарсенол,
осарсол, биомицин билан даволаш ўтказилган. Медикаментоз воситалардан энг
самаралиси новарсенол бўлиб чиққан. С.И. Ильинов новарсенолни хам
даволаш, хам профилактик мақсадларда қўллади. Дистилланган сувда 5% ли
новарсенол эритмаси тайёрланиб, катта эчкиларга 10,0 мл дан ва 5,0 мл дан
кичик эчкилар венасига юборилади. Касаллик келиб чиққан сурувдаги барча
эчкиларга новарсенолни қўллаш ишончли тарзда эпизоотия занжирини узиш
имконини берган.
Касаллик сурункали тарзда кечса медикаментоз препаратлардан
сульфантрол, сульцимид, стрептомицин, хлорамфеникол, тетрациклин
қаторидаги антибиотиклардан: биомицин, террациклин, окситетрациклин ва
тилозин препарати қўлланилади. Биомицин 0,3 г дан оғиз орқали, хар 4 соатда,
1-2 сутка мобайнида қўлланади. Тетрациклик ва окситетрациклин мускул
орасига суткада 1 марта 1 кг тирик вазнга нисбатан 1,0 г дан юборилади.
347
Тилозин ва бошқа антибиотиклар касаллик бошланиш даврида ўз вақтида
қўллангандагина яхши самара беради. Даволаш билар бир қаторда касал
эчкиларнинг сақлаш шароити яхшиланиб, озиқлантириш ва парваришлашга
эътибор кучайтирилади.
Қарши кураш чоралари.
Касаллик диагнози қўйилганидан сўнг касаллик
келиб чиққан хўжалик, фермаларга, уларга ажратилган яйловларга карантин
қўйилади, карантин талабларига кўра хўжалик, фермаларга, уларга ажратилган
яйловларга бошқа жойдан эчкиларни олиб кириш ёки олиб чиқиб кетиш,
хўжалик ичида эчкиларни бир гурухдан иккинчисига ўтказиш, яйловлардан ва
суғориладиган жойдан умумий тарзда фойдаланиш тақиқланади. Охирги касал
эчки тўлиқ тузалиб кетганидан сўнг 2 ой ўтгач карантин бекор қилинади. Насл
жихатидан қимматли бўлган эчкилар даволанади.
Қолган бошқа эчкилар клиник холати ва тана ҳароратига қараб икки
гурухга ажратилади:
1. шартли клиник соғ, нормал тана хароратига эга бўлган, лекин касаллик
юққанлиги эҳтимолланган эчкилар гуруҳи;
2. тана ҳарорати кўтарилган, касаллик белгилари ёки инфекцион
плевропневмония касаллигини эслатувчи кам ифодаланган ёки номаълум
клиник белгиларга эга бўлган, касалланганлиги эҳтимолланган эчкилар гуруҳи.
Эчкилар сақланадиган хона, жой, яйратиш майдонлари механик
тозаланади, 3 % ли креолин эритмаси билан (қиш пайтида бу эритма 30-35°С
гача қиздириб сепилади), 3 % ли қайноқ ўювчи натрий ёки калий ишқори, 5%
ли ош тузи эритмаси қўшилган, таркибида 3 % дан кам бўлмаган актив хлорли
охакнинг 20 % ли эритмалари билан, 3% ли олтингугурт карбол аралашмаси
эритмаси билан, 30% ли қайноқ кул эритмаси билан, янги сўндирилган
охакнинг 30% эритмаси (кальций гидрооксид) ёки 2% ли формальдегид
эритмаси билан дезинфекция қилинади. Озуқа охурлари, сув идишлари,
челаклар, сут соғиб олинадиган бидонлар 5 % ли кальцийли сода эритмаси
билан ювилади.
Сўйилган эчкилардан шилиб олинган тери камида 3 кун хавода
қуритилади, терини қуритишга ёйишдан аввал биосульфит натрий, кремний
фторли натрий, кальцийли сода қўшилган туз билан ишлов берилади.
Касалланган эчкилар тезаги биотермик усул билан зарарсизлантирилади.
Подасида, гурухида, орасида касаллик келиб чиққан эчкилар устидан
доимий ветеринария назорати ўрнатилиб, эчкилар хар куни ветеринария
кўригидан ўтказилади, тана хароратлари ўлчанади. Кейинчалик ветеринария
кузатишини олиб бориш охирги касал эчки ажратилгандан сўнг 2 ой мобайнида
олиб борилади.
Олдини олиш чоралари.
Олдини олиш тадбирлар тизимида чет элдан
қўзғатувчини ва касал хайвонни кириб келишига қарши қаратилган мухофаза –
карантин тадбирларига алохида эътибор қаратилади. Хўжаликка янги олиб
келинган эчкилар камида 20 кунлик карантинда сақланганидан сўнг, зарур деб
топилган диагностик текширишлар ва эмлаш тадбирлари ўтказилгандан
кейингина умумий подага киритилади. Касаллик келиб чиққан ва касаллик
келиб чиқиш ҳафви бор жойларда ёз мавсуми охири ва куз фасли бошида
348
эчкилар подаси ёзги яйловлардан қайтганидан кейин профилактик мақсадда
инфекцион плевропневмония касаллигига қарши вакцина билан эмланади.
Айни бир пайтда эчкиларни сақлаш, озиқлантириш ва фойдаланишда умумий
қабул қилинган ветеринария- санитария талабларига қатъий риоя қилинади.
Фойдаланилган адабиётлар
1. «Болезни овец». Под редакцией Ф.А. Тарентьева, А.А.Маркова, М.Д.
Полыковского. Издательства сельскохозяйственной литературы, журналов и
плакатов. Москва 1963 г, стр 129-134
2. «Ветеринарный энциклопедический словарь» Главный редактор
В.П.Шишков. Издательство «Советская энциклопедия» Москва 1981 стр.194-
195
3. «Ветеринарная энциклопедия» 3-том. Главный редактор К.И. Скрябин.
Издательство «Советская энциклопедия» Москва 1972, стр. 134-137
4 Осидзе Д.Ф. «Значение микоплазм в вирусологии и их роль в этиологии
животных» Москва 1970
5 «Эпизоотология» под редакцией профессора Р.Ф.Сосова. Изд. 2-е,
исправ. и доп. Москва. «Колос» 1974 г
6.
«Ветеринария» ежемесячный научно-производственный журнал
Государственное издательство сельскохозяйственной литературы. Москва
1952г 11-стр.
7. Интернет маълумотлари.