Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
644
МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ –
МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ОМИЛИДИР
PhD
Урунбаева Юлдуз Пирназаровна
Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
ORCID:
0009-0005-7374-7097
Аннотация.
Мақолада мамлакатда аҳоли бандлиги мамлакат ижтимоий
-
иқтисодий тараққиётининг бош омили эканлигига алоҳида аҳамияти берилган.
Калит сўзлар:
аҳоли бандлиги, турмуш даражаси, турмуш сифати, талаб,
истеъмол, аҳоли жамғармаси,иш ҳақи, аҳоли даромадлар.
ТРУДОВЫЕ РЕСУРСЫ –
ГЛАВНЫЙ ФАКТОР РАЗВИТИЯ НАЦИОНАЛЬНОЙ
ЭКОНОМИКИ
PhD
Урунбаева Юлдуз Пирназаровна
Самаркандский институт экономики и сервиса
Аннотация
.
В статье подчеркивается, что занятость в стране является
ключевым фактором социально
-
экономического развития страны.
Ключевые слова
:
занятость населения, уровень жизни, качество жизни, спрос,
потребление, сбережения, заработная плата, доходы населения.
LABOR RESOURCES
–
THE MAIN FACTOR IN THE DEVELOPMENT OF
THE NATIONAL ECONOMY
PhD
Urunbaeva Yulduz Pirnazarovna
Samarkand Institute of Economics and Service
Annotation.
The article emphasizes that employment in the country is an important factor
in the socio-economic development of the country.
Key words:
level being of population, quality of being, the high quality level of being, factors,
prosperity, depositions of population, population incomes, minimum wage, faxes
Кириш.
Меҳнат ресурслари –
мамлакатнинг бебаҳо бойлиги, ундан унумли фойдаланишга
эришилган тадқиқотда миллий иқтисодиётни юксалтиришнинг асосий омилига
айланди. У мамлакатнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини, миллий иқтисодиётни
ривожлантиришдаги имкониятларини ва жаҳон хўжалигидаги ўрнини ва мавқеини
белгилашда ҳал қилувчи, етакчи аҳамиятга эга. 2022
-
2026 йилларга мўлжалланган Янги
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида "Ҳаракатлар стратегиясидан –
Тараққиёт
стратегияси сари" тамойилига асосан еттита устувор йўналишдан иборат вазифалар
ишлаб чиқилган. Уларнинг таркибида аҳоли ва унинг фаровонлиги билан боғлиқ
масалалар кўп жойда эътироф этилмган.
UO
‘
K: 331.101
II SON - FEVRAL, 2024
644-649
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
645
Глобаллашув жараёнлари дунё аҳолисининг таркибий тузилиши ва ўзгариш
жараёнлари билан ҳам боғлиқлигига ишора қилинган. Бу борада Ўзбекистон
Республикаси Президенти ўзининг асарида ва 2022 йил 28 январда имзоланган “2022
-
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси
тўғрисида”ги № ПФ
-
60 сонли Фармонларида аниқ вазифалар белгиланган.
Жаҳон амалиёти шундан далолат берадики, ана шу қимматбаҳо ресурсларга бой
бўлган давлат товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришни узлуксиз ривожлантиришнинг,
тобора яхлитланиб, глобаллашиб бораётган жаҳон хўжалигида ўз мавқеини
мустаҳкамлаб боришнинг чексиз имкониятларига эга бўлади.
Бизнинг назаримизда айнан меҳнат ресурсларига бой бўлган давлат, яъни
ресурслари сон жиҳатидан кўп ва сифати юқори бўлган мамлакат ҳозирги замон
даъватлари ва чақирувларига муносиб жавоб қайтариши, тобора жадал суръатлар
билан интенсив ўзгариб бораётган
ички ва ташқи иқтисодий муҳитга мослаша олиши,
дунё мамлакатлари сафида муносиб ўрин эгаллаши мумкин.
Адабиётлар шарҳи.
Дунё миқёсида иқтисодчилар томонидан амалга оширилган жуда кўп тадқиқотлар
натижасида олинган якуний хулоса шундан иборат бўлдики, айнан меҳнат ресурслари,
инсон омили мамлакат ишлаб чиқарувчи кучларининг бош бўғини ҳисобланади.
Бошқача иборалар билан айтганда, мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти, халқаро
меҳнат тақсимотида эгаллаб турган ўрни, мавқеи, куч
-
қудрати, ички ва ташқи
бозорлардаги рақобатбардошлиги, биринчи навбатда, меҳнат ресурслари, уларнинг
сони ва сифати билан белгиланади.
Волгин, Одегов
(2008)
: Меҳнат ресурслари соҳасига фақат меҳнатни
айирбошлашни (меҳнат олди
-
сотдисини) эмас, балки, меҳнат салоҳиятини ҳосил қилиш
(таълим ва касбий тайёргарлик), шунингдек, меҳнатдан фойдаланиш (ишлаб
чиқаришда персонални бошқариш) жабҳаларини киритиш лозимлигини кўрсатадилар.
Абдурахмонов
(2011)
“Меҳнат ресурслари мамлакат аҳолисининг ўз руҳий
-
физиологик ва ақлий сифатлари билан моддий неъматлар ишлаб чиқаришга (хизмат
кўрсатишга) қодир меҳнатга лаёқатли қисми ҳисобланади. Улар таркибига фақат
иқтисодий фаол аҳолигина эмас, шу билан бирга ҳозирги пайтда ишламаётган ва иш
қидираётган меҳнатга лаёқатли шахслар, шу жумладан, ишлаб чиқаришдан ажралган
ҳолда таълим олаётганлар ҳам киритилади”.
Мухаммедов, Урунбаева
(2018)
: “Меҳнат ресурслари қолган барча ишлаб чиқариш
ресурслари –
моддий, табиий ва бошқалар таркибида энг катта ижобий самара беришга
қодир бўлган бебаҳо ва қимматлисидир”.
Абулқосимов, Ашурова
(2015)
: “Меҳнат ресурслари сонининг доимий аҳоли ўсиш
суръатларига нисбатан устувор равишда ўсиши уларнинг миллий иқтисодиётдаги
бандлиги тенденцияларига ҳам жиддий таъсир этиб, янги иш ўринларини яратиш ва
уларни иқтисодиёт тармоқлари ва минтақалари бўйича оқилона ва самарали банд этиш
заруратини келтириб чиқарди”.
Ўлмасов ва Вахабовлар (2006): “Фаровонлик –
бу кишилар истеъмол этадиган
ҳаётий неъматлар миқдори ва сифати, ҳаёт кечириш умумий шарт –
шароитининг
қандайлигини билдиради” деб, ўқтиради.
Аҳоли бандлиги, уларнинг яшаш шароитлари фаровонлик даражалари бевосита
аҳолининг касбий йўналишларига ҳам боғлиқдир. Бу борада кўплаб олимларимиз
илмий изланишлар олиб боришган
.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
646
Тадқиқот методологияси.
Мазкур тадқиқот ишида билиш назариясининг мантиқий ёндашув, индукция ва
дедукция, қиёсий ва омилли тахлил, замон ва макон, таққослаш, монографик кўзатиш
каби усуллардан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалари муҳокамаси.
Ўзбекистон меҳнат ресурсларига бой мамлакат. Расмий статистик маълумотларга
кўра мамлакат аҳолиси йилига 750 минг кишига кўпайиб, тахминан шунча аҳоли
меҳнатга лаёқатли ёшга етади. Аммо, 2022 йилда расман даромад солиғи
тўловчиларнинг сони 5,5 миллион кишидан иборат бўлган, бу эса республика иқтисодий
фаол аҳолисининг учдан бир қисмини ташкил этади. Тўғри, бу рақамдан меҳнатга
лаёқатли аҳолининг қолган қисми умуман иш билан банд эмас деган хулоса келиб
чиқмайди. Меҳнат ресурсларининг талайгина қисми қишлоқ жойларида истиқомат
қилишади. Аҳоли бандлигини таминлашда хизмат кўрсатиш соҳасининг ўрни беқиёс.
Ўзбекистонда, шу жумладан, Самарқанд вилоятида
хизмат кўрсатиш соҳасининг
ривожланиши,
унинг аҳоли фаровонлиги ва даромадларининг ўсиши ҳамда бандликни
таъминлашнинг муҳим омили сифатида
намоён
бўлаётганлиги эътироф этилиб
келинмоқда.
Лекин, барқарор иқтисодий ўсиш, юқори даражадаги бандлик, қўшимча даромад,
аҳоли турмуш даражасини ошириш учун иқтисодиётнинг таркибий тузилишида
ўзгаришларнинг амалга оширилиши, аввало хизмат кўрсатиш соҳасининг ҳудудий
жойлашуви ва таркибий такомиллашув масалаларига боғлиқ. Ушбу масалаларни ҳал
этишнинг асосий йўли –
сифатли хизмат кўрсатувчи рақобатбардош соҳа тармоқларини
аҳоли истиқомат қилаётган масканларда кўпайтириш. Алоқа, ахборот, молия ва банк
сектори, транспорт хизматларини энг кескин суръатларда ривожлантириш зарур. Бу
йўналишда ижобий харакатларни амалга ошириш мақсадида хизматлар соҳасига бир
қатор имтиёз ва рағбатларни кўзда тутадиган мақсадли дастур қабул қилинганлиги
бежиз эмас.
Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш,
улар фаолиятининг истиқбол кўрсаткичларини ишлаб чиқишни тақозо этади. Бу эса
республикамизда хизмат кўрсатиш соҳасининг концептуал йўналишлари ва
дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланиш
имкониятларини туғдиради. Бу эса, ўз
навбатида хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини
ошириш имкониятини ишлаб чиқишни тақозо этади. Олдинги бобларимизда хизмат
кўрсатиш соҳасида аҳоли бандлигини оширишга таъсир этадиган омилларни таҳлил
қилган эдик. Аҳоли пул даромадлари, хизмат кўрсатиш соҳасида ўртача иш ҳақи,
соҳадаги ялпи маҳсулот кўрсаткичлари аҳоли бандлигини оширишда муҳим омил
эканлигини аниқладик. Шу боис, ушбу омилларнинг аҳоли бандлигидаги улушининг
истиқбол кўрсаткичларини ҳисоблаб чиқиш муҳимдир.
Маълумки, иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида аҳоли бандлиги ва
аҳоли фаровон турмуш даражасини таъминлашга доир масалаларни ҳал этишда, хизмат
кўрсатиш соҳасини ривожлантиришга кенг имкониятлар яратилмоқда. Бу
имкониятлар, ўз навбатида, ушбу соҳанинг иқтисодиётда тобора муҳим ўрин
эгаллашини ҳам талаб этмоқда. Хусусан, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш
орқали аҳоли бандлигини ошириш мақсадида биринчи навбатдаги чора
-
тадбирлар
тўғрисида”ги Қарорида, Ўзбекистон Республикасининг “2019
-
2025 йилларда туризм
соҳасини ривожлантириш Концепцияси” ҳамда “Маданий фаолият ва маданият
ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилингани соҳа ривожида муҳим аҳамиятга
эга бўлди. Миллий анъаналаримизни асраб
-
авайлаш ва бойитиш мақсадида 11 та янги
музей, 2 та театр, 28 та болалар мусиқа ва санъат мактаб, 5 та олий таълим муассасалари
ташкил этилди. Мазкур соҳага 2017 йилдагига нисбатан 5 карра кўпроқ, 2023 йилда бу
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
647
мақсадлар учун 712 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилдих
. Хизмат кўрсатиш
соҳасига инвестицияларни кенг жалб этиш, аҳоли бандлигини оширишда муайян
даражада хизмат қилади.
Ушбу вазифалардан келиб чиқиб ҳамда танланган мавзу мақсади ва вазифаларига
мос равишда, хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳоли бандлиги каби ўта муҳим ижтимоий
-
иқтисодий муаммони ҳал этишнинг концептуал йўналишларидан бирига айлантириш
йўлларини кўрсатиб ва шу орқали Самарқанд вилоятида аҳоли бандлигини
таъминлашда эришилган ютуқ ва камчиликлар, шунингдек, бандлик муаммосини ҳал
этишда хизматлар соҳасининг тутган ўрниниёритиш муҳимдир.
Банд бўлганларнинг меҳнат фаоллигини ошириш –
уларни фақатгина турли омил
ҳамда воситалар (иш ҳақи, мукофот ва хоказолар) ёрдамида самарали меҳнат қилишга
ундаш бўлиб қолмасдан, балки ана шундай меҳнат қилиш учун зарур шарт
-
шароитлар
яратиб бериш ҳамда самарали меҳнат қилиш салоҳиятига эга бўлган иш кучини жалб
этиш ҳамдир. Чунки, самарали меҳнат қилишга қодир, самарали меҳнат қилиш
салоҳиятига, имкониятига эга бўлган шахсларгина самарали меҳнат қилиши мумкин.
Банд бўлганларнинг меҳнат фаоллигини оширишга қаратилган чора
-
тадбирлар
комплекс ёндашиш асосида, бир
-
бирига боғлаб амалга оширилса, катта ижобий самара
беради.
Ўзбекистонда аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш, унга муносабат
ва фаровон яшаши учун қулай шарт
-
шароитларни яратиш, биринчи навбатда, меҳнатга
лаёқатли аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш ва ишсизлар
сонини кескин камайтиришнинг мамлакатда пухта ўйланган йўналишларини ва уни
амалиётда жорий қилиш механизмларини ишлаб чиқишни тақозо этади.
Бизнинг назаримизда, Ўзбекистонда ишсизлик ва бандлик муаммосини ҳал этиш
ҳамда меҳнат бозорида талаб ва таклифни мувофиқлаштиришнинг икки муҳим
йўналишлари, яъни:
-
биринчи йўналиш –
моддий ишлаб чиқариш тармоқларини, айниқса, саноат,
қурилишни жадал суръатлар билан ривожлантириш бўлса, иккинчи йўналиш –
хизмат
кўрсатиш соҳасини жадал суръатлар билан ривожлантириш билан боғлиқлигини асос
қилиб олинган.
Ушбу жараёнларни амалга оширилиш натижасида, қисқа вақт ички бозорни
ўзимизда ишлаб чиқариладиган товарлар ва хизматлар билан тўлдириш мақсадида
саноатни жадал ривожлантиришни талаб этади. Бунинг натижасида ушбу тармоқда
янги иш ўринлари пайдо бўлади. Қимматбаҳо ва юқори сифатли қишлоқ хўжалик
маҳсулотларидан ташқи бозорда рақобатбардош, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб
чиқариш ҳам саноатни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш учун кенг
имкониятлар юзага келади. Айтиш жоизки мамлакатимизда етиштирилаётган қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини саноат асосида тўла қайта ишлашга эришиш учун камида 3
-4
йил керак бўлади. Бундан ташқари, Ўзбекистонда аҳолини, айниқса қишлоқ жойларда
истиқомат қилувчи аҳолини, янги, замонавий уй
-
жой билан таъминлашга қаратилган
ижтимоий сиёсат қурилиш индустриясини ривожлантириш ва ушбу тармоқда кўплаб
янги иш ўринларини яратиш имконини беради. Қурилиш индустрияси билан бир
қаторда, унга дахлдор бўлган кўп тармоқлар ҳам ривожланади, уларда янги иш
ўринлари барпо этилади.
Моддий ишлаб чиқаришда моддий хизмат турлари ривожланади (моддий ишлаб
чиқаришда моддий хизматлар 33 фоизни ташкил этади), демак, хизматлар бўйича янги
иш ўринлари пайдо бўлади (бизнинг прогнозларимиз бўйича 7722 нафар янги иш ўрни
254
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Республика Маънавият ва маьрифат кенгашининг кенгайтирилган
мажлисидаги нутқи. “МАЪНАВИЯТ ҲАЁТИМИЗДА ЯНГИ КУЧ, ЯНГИ ҲАРАКАТГА АЙЛАНИШИ КЕРАК”Халк сўзи 2023
йил 23 декабрь, №274(8617) 3 бет.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
648
яратилади). Лекин, шуларга қарамасдан, моддий ишлаб чиқариш соҳаси тармоқлари
бандлик муаммосини узил
-
кесил ечишга қодир эмас. Назаримизда, ушбу соҳада
яратиладиган янги иш ўринлари сонининг кўпайишига тескари таъсир кўрсатадиган
айрим омиллар ҳам бор. Авваламбор, бу юқорида зикр этилган жонли меҳнатнинг
тежалишига олиб келадиган янги, замонавий техника ва технологияларнинг кенг
жорий этилиши. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигида банд аҳоли сони ҳанузгача жуда
кўп. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда қишлоқ ва ўрмон хўжалигида банд бўлган аҳоли сони
иқтисодиётда банд бўлган аҳолининг 26,2 фоизини ташкил этади (Урунбаева, 2013)
.
Ривожланган мамлакатларда, жумладан, Буюк Британияда
-
2,6 фоизни, АҚШда ушбу
кўрсаткич
-
3,3 фоизни, Испанияда
-
4 фоизни, Германияда
-
5,5 фоизни ташкил этади
(Кушнир, 2023). Қишлоқ хўжалиги субъектлари (фермер ва деҳқон хўжаликлари)
моддий
-
техника базалари мустаҳкамланиб, техника воситалари кўпайиб бориши
натижасида қўл меҳнатига эҳтиёж камайиб боради ва келажакда тармоқда банд
бўлганлар сони ҳам камайиб боради. Ҳисоб
-
китоблар шуни кўрсатдики, агар қишлоқ ва
ўрмон хўжалиги ривожланган мамлакатлардаги меҳнат унумдорлик даражасига
эришилса у ҳолда 3395,1 минг киши ишсиз қолади.
Иккинчи йўналиш –
хизмат кўрсатиш соҳасида ҳам (моддий ишлаб чиқариш
соҳасидаги каби) фан ва техника ютуқларининг амалиётга жорий этилиши, иқтисодий
ўсишда интенсив омиллар ролининг кескин ошиб бориши натижасида жонли
меҳнатнинг тежалиши, меҳнат унумдорлигининг ўсиши юз беради. Шубҳасизки, хизмат
кўрсатиш соҳасининг ривожланиши ва ҳажм кўрсаткичларининг, жумладан, соҳада
яратилаётган ялпи ички маҳсулотҳажмининг жадал суръатлар билан ошиши фақат янги
иш ўринларини яратиш (экстенсив омил) ҳисобидан амалга ошавермайди.
Хулоса ва таклифлар.
Жаҳон амалиётининг кўрсатишича, бугунги кунда жамиятнинг ахборотлашуви ва
глобаллашув шароитларида ҳеч бир алоқа тури уяли алоқанинг ўрнини боса олмайди.
Масалан, “Европа комиссиясининг маълумотларига кўра, Европа ҳамжамияти ялпи ички
маҳсулот ва меҳнат унумдорлиги ўсишининг 40 фоизи телекоммуникация
хизматларидан фойдаланиш асосида амалга оширилган”. Таҳлилнинг кўрсатишича,
ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий ўсиш суръатлари муайян даражада
телекоммуникация секторига киритиладиган инвестициялар даражаси ва унинг
рақобатдошлиги билан изоҳланади.
Лекин, мавжуд ҳолатдан келиб айтиш мумкинки, барибир, постиндустриал
ахборотлашган жамиятда хизмат кўрсатиш соҳаси янги иш ўринларини яратиш,
ишсизлик муаммосини ҳал этишда бениҳоя катта имкониятларни юзага келтириши
мумкин.
Шу боис, иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида аҳоли бандлигини
ошириш ва шу орқали уларнинг турмуш даражасини юксалтиришга доир масалаларни
ҳал этишда, хизмат кўрсатиш соҳасининг фаолият кўрсатиш кўламини кенгайтириш ва
ривожлантиришга кенг имкониятлар яратиб бериш зарур.
Адабиётлар/Литература/
Reference:
Абулқосимов Ҳ.П., Ашурова М.Х. (2015) Меҳнат ресурслари ва улардан унумли
фойдаланиш йўллари. Иқтисод ва молия / Экономика и финансы, 1
. 52-
57 б.
Абдурахмонов Қ.Х. (2011) Меҳнат бозори назариясига янгича ёндашувлар //
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, сентябрь, –
Б.46
-52. Iqtisodiyot.uz.
Волгина Н.А., Одегова Ю.Г.
(2008)
Экономика труда (социально
-
трудовые
отношения) // Под ред.. –
М.: Экзамен. С.145
-147
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2024-yil, fevral
www.e-itt.uz
649
Кушнир И.В. (2023) Мировая экономика//http://
Мухаммедов М. Урунбаева Ю.П. (2018) «Иқтисодиёт назарияси» дарслик. Т.: “FAN VA
TEXNOLOGIYA”, 272.
Ўлмасов А, Вахабов А. (2006) Иқтисодиёт назарияси. Дарслик, Т.: Шарқ –
432 бет.
Урунбаева Ю. П. (2013) Хизмат кўрсатиш соҳаси ва аҳоли турмуш даражаси: ўзаро
боғлиқлиги ва ривожланиш истиқболлари. Монография.Тошкент.: «ФАН», 156 б.
Уралов, Ш. А., & Урунбаева, Ю. П. (2020). Теоретико
-
методологические проблемы
развития сферы услуг. In ИССЛЕДОВАТЕЛЬ ГОДА 2020 (pp. 116
-123).
Урунбаева, Ю. П. (2020). НЕКОТОРЫЕ ПУТИ ПОВЫШЕНИЯ УРОВНЯ ЖИЗНИ
НАСЕЛЕНИЕ. In Российская экономика: взгляд в будущее (pp. 180
-185).
Урунбаева, Ю. П. (2016). СФЕРЫ УСЛУГ И УРОВЕНЬ ЖИЗНИ НАСЕЛЕНИЯ. In НАУКА
СЕГОДНЯ ФУНДАМЕНТАЛЬНЫЕ И ПРИКЛАДНЫЕ ИССЛЕДОВАНИЯ (pp. 97
-99).
Урунбаева, Ю. П. (2016). Уровня жизни населения это социально
-
экономическая
природа. In НАУКА СЕГОДНЯ: ФАКТЫ, ТЕНДЕНЦИИ, ПРОГНОЗЫ (pp. 58
-60).
Урунбаева, Ю. (2016). Возможности увеличения свободного времени населения на
основе развития сферы услуг. Экономика и инновационные технологии, (5), 88
-93.
Уралов, Ш. А., Нурматова, С. А., & Урунбаева, Ю. П. (2020). ПРЕДПРИНИМАТЕЛЬСКАЯ
ДЕЯТЕЛЬНОСТЬ как ГЛАВНЫЙ ФАКТОР РАЗВИТИЯ ЭКОНОМИКИ, ОСНОВАННОЙ НА
РЫНОЧНЫХ ОТНОШЕНИЯХ. In СТУДЕНТ ГОДА 2020 (pp. 105
-112).