Роль малого бизнеса в повышении уровня жизни

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
19-22
4

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Урунбаева , Ю. (2024). Роль малого бизнеса в повышении уровня жизни. in Library, 21(1), 19–22. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/35179
Юлдуз Урунбаева , Самаркандский институт экономики и сервиса

Самаркандский институт экономики и сервиса, доцент кафедры экономической теории, доктор философских наук по экономике

0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье описывается взаимосвязь между малым бизнесом и уровнем жизни.


background image

19

Biznes-Эксперт

№ 1, 2021

ТАДБИРКОРЛИК

Аннотация

Мақолада кичик тадбиркорлик ва аҳоли турмуш даражаси ўртасидаги ўзаро боғлиқлик асослаб берилган.

В статье описывается взаимосвязь между малым бизнесом и уровнем жизни.

The article describes inter-relation between small business and quality of living

Юлдуз УРУНБАЕВА,

СамИСИ (PhD)

Аµоли турмуш даражасини оширишда кичик тадбиркорликнинг

ўрни

Роль малого бизнеса в повышении уровня жизни

The role of small business in increasing living standards

УЎТ: 334.012 64:938.24

Калит сўзлар:

кичик тадбиркорлик, аҳоли турмуш даражаси, ижтимоий ҳимоя, бандлик, ишсизлик,

инновацион иқтисодиёт, бозор конъюнктураси.

Кичик тадбиркорлик узоқ даврлар мобайнида

инсон хўжалик фаолияти ва унинг ижтимоий ҳаё-

тининг таркибий қисми ҳисобланган. Қадим замон-

лардан кичик тадбиркорликнинг ижти моий-жамоа

институти сифатида, инсонлар ўртасидаги ўзаро

алоқалар ҳамда фойдали фаолият сифатида мавжуд-

лиги – буларнинг барчаси биргаликда инсоният жа-

мияти ва турмушининг зарурий шарти ҳисобланиб

келинган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, айнан

кичик тадбиркорлик жамиятнинг ривожланиш да-

ражасини нафақат унинг ишлаб чиқариш кучлари

нуқтаи назаридан, балки маънавий ва маърифий ҳола-

тини инобатга олган ҳолда эгаллади, десак, хато бўл-

майди.

Дунё мамлакатларининг илғор тажрибаси шун-

дан далолат берадики, кичик бизнес ва хусусий

тадбиркорлик мамлакат ижтимоий тараққиётига

катта ижобий таъсир кўрсатиб, миллат иқтисо-

диётининг самарадорлигини сезиларли даражада

оширади

1

. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик-

нинг мамлакат ижтимоий тараққиётидаги алоҳида,

ўзига хос аҳамияти шундан иборатки, у аҳоли да-

ромадларининг шаклланишида, меҳнатга лаёқатли

кишиларни иш билан таъминлашда, қашшоқлик

ва ночорликни бартараф этишда, ўрта ҳол аҳоли

қатлами сафларини кенгайтиришда, ҳақиқий иш-

билармонларни рўёбга чиқариш муаммосини ҳал

этишда аҳолининг турли туман товарлар ва хизмат-

ларга бўлган талабларини қондиришда муҳим роль

ўйнайди. У инсоннинг яхши ва фаровон турмуш

кечиришига бўлган табиий интилишлари билан

унинг ўзида мужассамлашган потенциал имконият-

лари ва салоҳия ти ўртасида бевосита боғлиқликни

таъминлаш асосида барча социал гуруҳларни қано-

атлантирадиган ижтимоий муҳит туғдиради, шахс,

давлат ва жамият иқтисодий манфаатларини уй-

ғунлаштиради ва шу тариқа, жамиятда ижтимоий

адолат ва сиёсий барқарорлик ўрнатишга кўмакла-

шади. Унинг мамлакат иқтисодий юксалишидаги

аҳамияти эса ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш

ҳажмининг кўпайиши ва ўсиш суръатларининг жа-

даллашувида (мутлақ ва нисбий кўрсаткичларда),

1

Дaрҳaқиқaт, “2019 йилда Европа давлатларидан Италияда 3,7 млн., Францияда 2,8 млн., Испанияда 2,5 млн. ва Германияда 2,3 млн. та КБХТ

субъектлари фаолият кўрсатди”. “ЕИда барча компанияларнинг 99 фоизи ва иш ўринларининг 85 фоизи, ХХР барча компанияларининг 97,9 фои-

зи, ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 58 фоизи, экспорт ҳажмининг 68 фоизи КБХТ улушига тўғри келади”. Шунингдек, “Чехияда ҳар 100 кишига

ўртача 9,4 Португалияда 7,7 Швецияда 6,7 Италияда 6,1 Испанияда 5,3 Францияда 4,4 Германияда 2,9 Россияда 2,0 АҚШда 1,3 кичик бизнес

субъектлари тўғри келади”. Бугунги кундa кичик бизнес янги ишчи ўринлaрини ярaтишгa кeнг имкoниятлaр ярaтмoқдa. Янги иш ўринларининг

яратилиши бу аҳоли бандлиги демакдир, аҳоли бандлиги – аҳоли турмуш даражасининг асосий меъзонидир.


background image

20

Biznes-Эксперт

№ 1, 2021

ТАДБИРКОРЛИК

бозорда рақобат муҳитини кучайтиришда, миллий

иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини шаклланти-

ришда, беқарор бозор тизимининг мослашувчан-

лигини оширишда, илмий-техника тараққиётини

янги марраларга олиб чиқишда, йирик корхоналар-

га керакли маҳсулот ва хизматларни етказиб бериш

орқали уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлашда,

янги иш ўринларини яратиш, ресурс лардан унум-

ли фойдаланиш, давлат бюджети даромадларини

кўпайтириш кабиларда ўз ифодасини топади.

Мамлакатнинг постиндустриал жамият сари

юксалиб бориши миллий иқтисодиётда ўзига хос

таркибий ўзгаришларни тақозо этади. Ушбу жа-

раёнлар айниқса қишлоқ хўжалигида муаммоли ва

оғир кечди. Чунки, бозор иқтисодиёти шароитида

қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулла-

нувчи тадбиркорлар ҳам худди бошқа соҳа ва тар-

моқ тадбиркорлари сингари кескин рақобат муҳи-

тида табиий равишда ресурслардан тежамкорлик

билан фойдаланиш, ортиқча сарф-харажатларга йўл

қўймасликка мажбур. Қишлоқ жойларда иқтисодий

ислоҳотлар натижаси бўлган бундай ўзгаришлар

ушбу тармоқда режали, маъмурий-буйруқбозлик

тизим даврида ортиқча банд бўлган меҳнат ресурс-

ларининг бир қисмини қисқартириш, яъни уларни

ишдан бўшатиш муаммоларини келтириб чиқарди.

Бу жараён эса, ўз навбатида, қишлоқ аҳолисини иш

билан таъминлаш муаммоларини кескинлаштир-

ди. Реал воқеликда юзага келган бундай мураккаб

ва долзарб муаммони ҳал этишнинг асосий йўли

– кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожланти-

ришдир. Бозор иқтисодиёти шароитида бундай

масъулиятли вазифани ушбу секторгина ўз зимма-

сига олади.

Бундан ташқари, кичик тадбиркорлик субъект-

лари истеъмол талабининг ўзгаришларига ҳамма-

дан тез мослашади, бозор конъюнктураси ҳамда

вазиятнинг тебранишларига мувофиқ тарзда ўз

фаолияти йўналишини тез ва нисбатан асоратсиз

ўзгартира олади. Кичик тадбиркорликнинг ўзига

хос устунликларидан яна бири шундаки, у ўз фао-

лиятини ташкил қилиш учун камроқ ресурс талаб

қилади ва банкрот бўлган ҳолда жамият учун та-

лофотли иқтисодий оқибатларга олиб келмайди.

Кичик корхоналарда ҳамда хусусий тадбиркорлик

субъектларида фаолият олиб бориш учун ишчи ва

хизматчилардан жуда юқори малака ҳамда катта

тажриба талаб қилинмайди

2

. Кичик ва хусусий тад-

биркорлик тармоқлараро ва минтақалараро рақо-

батни кучайтириш асосида ишчи кучини оқилона

жойлаштириш ҳамда минтақавий тафовутларни

юмшатиш, мамлакатда мулкдорлар қатламини яра-

тиш, мамлакат экспорт салоҳиятини кўтариш му-

аммоларини ҳал этишда жуда катта ижобий роль

ўйнайди. Бир қатор манбаларда кичик ва хусусий

тадбиркорликнинг айнан қишлоқ жойларида унум-

ли ҳамда моҳирона фойдаланиш мумкин бўлган бир

қатор ўзига хос устунликлари борлиги асослаб бе-

рилган.

Биз ҳам кичик ва хусусий тадбиркорлик соҳа-

сининг бозор конъюнктурасининг ўзгарувчан

талабларига ҳамда вақти-вақти билан иқтисодиёт-

да бўлиб турадиган иқтисодий инқирозларга тез

мослаша олиши, қолаверса мамлакатнинг келажаги,

унинг жаҳон иқтисодий интеграцияси ҳамда халқа-

ро меҳнат тақсимотида тутган ўрни, мамлакатда

ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларнинг дунё

бозоридаги рақобатбардошлиги, аҳолининг тур-

муш фаровонлиги кўп жиҳатдан кичик ва хусусий

тадбиркорлик фаолиятининг ҳолати ҳамда ривож-

ланиш даражаси билан узвий боғлиқлигига алоҳида

тўхталиб ўтмоқчимиз.

1. Миллий иқтисодиётни диверсификациялаш

макроиқтисодий сиёсат контекстида кичик ва ху-

сусий тадбиркорлик корхоналар ишлаб чиқаришни

тор соҳалар бўйича ихтисослашишни чуқурлашти-

риш имконини беради. Ишлаб чиқариш ҳажми

кичик ва молиявий мустаҳкамлик даражаси юқо-

ри бўлмаганлиги сабабли ўз иқтисодий мавқеини

мустаҳкамлашга бўлган табиий интилиш кичик ва

хусусий тадбиркорларни кескин рақобатга ундай-

ди, барча мавжуд имкониятлардан тўла ва унумли

фойдаланишни тақозо этади. Ўзининг бозордаги

мавқеи ни йўқотмаслик ҳамда рақобат курашида

мағлубиятга учрамаслик учун товарлар ва хизмат-

лар турларини кенгайтириш, уларнинг сифатини

ошириш, янги маҳсулот ишлаб чиқаришни ўз-

лаштириш, янги бозорлар излаб топиш, фан-тех-

ника соҳалари ютуқларини ишлаб чиқаришга кенг

жорий қилишга интиладилар. Бундай стратегияни

амалга ошириш учун катта маблағ ва кучлар талаб

қилинмайди, муҳими буни қисқа бир муддатда,

2

Йирик корхоналарда эса ишлаб чиқариш жараёнида мураккаб техника ва технологияларнинг қўлланилиши, меҳнат жараёнларининг ўзаро

узвий боғлиқлиги ва юқори интенсивлиги, ишлаб чиқаришнинг кўлами ва ҳоказолар ишчи ходимлардан алоҳида малака, интизом, тажриба ва бош-

қа жиҳатларнинг мавжуд бўлиши қатъий талаб қилинади.


background image

21

Biznes-Эксперт

№ 1, 2021

ТАДБИРКОРЛИК

ишлаб чиқаришни тўхтатмай, асоратсиз амалга

ошириш мумкин.

2. Кичик корхоналарда истеъмолчи талабла-

рининг ўзгариши, буюртмага қараб ўзининг янги

маҳсулот турини ишлаб чиқаришни тезлик билан

йўлга қўйиш имконияти пайдо бўлади. Ўзбекистон

ички бозори кейинги йилларда янги товар ва хиз-

мат турлари ҳисобидан тўхтовсиз кенгайиб, бойиб

бормоқда. Шунга мос тарзда истеъмолчилар тала-

бининг таркиби тубдан ўзгармоқда, янги товар ва

хизматлар турларига талабнинг ҳажми ўсиб бор-

моқда. Бундай ўзгаришларга йирик корхоналар,

компаниялар бир томондан тез мослаша олмайди-

лар. Иккинчи томондан катта молиявий ресурс-

ларга эга бўлган бу тоифадаги корхоналарда кичик

ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқаришга қизиқмайдилар.

Бу оғир вазифани молиявий жиҳатдан имконияти

анча заиф бўлган кичик ва хусусий тадбиркорлик

субъектлари яхши уддалайди.

3. Кичик корхонанинг ишлаб чиқаришни эги-

лувчан тарзда ташкил этиш, бозор талаблари ва

вазиятига мувофиқ маҳсулот ўз вақтида, кечиктир-

масдан сотувга чиқариш, маркетинг хизматларидан

кенг фойдаланиш имкониятлари йирик корхона-

ларга нисбатан кўп. Улар (кичик корхоналар) аҳоли-

ни ноанъанавий қисқартирилган иш вақти асосида

меҳнатга жалб этишнинг қулай шакли бўлиб май-

донга чиқади. Иқтисодиётда банд бўлганлар, нисба-

тан ортиқча бўлиб турган ишчи кучини ижтимоий

ишлаб чиқаришга жалб этишнинг, яъни ишсизлик-

ка қарши кураш олиб боришнинг ўзига хос, самара-

ли воситаси ҳисобланади.

4. Кичик корхоналар, хусусий тадбиркорлик

субъектлари тадбиркорликнинг ўзига хос мактаби,

аниқроғи келажакда йирик корхоналарда ишлаш

ва уни бошқаришнинг сир-асрорларини ўрганиш,

амалда тадбиркорликнинг ҳаётий сабоқларидан

дарс олиш, тажриба орттириш вазифасини ба-

жарадилар. Айниқса, фан ва техника тараққиёти

соҳасида фаол ишлаётган хўжалик субъектлари

ишчи-ходимлари, мутахассислари учун ижодий

ишлаш ҳамда келажакда бу имкониятларни юқори

даражада автоматлашган йирик ишлаб чиқаришга

жорий этиш учун яхши база яратилади. Ушбу сек-

тор субъектлари ҳар қандай шахсда мужассамлан-

ган тадбиркорлик қобилиятини рўёбга чиқариш,

уни бойитишда муҳим аҳамиятга эга.

5. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъ-

ектларининг молиявий ресурсларга талабчанлиги

кам. Чунки, ушбу субъектлар фаолияти учун зарур

бўлган кичик ҳажмдаги бино ва иншоатларни тез ва

қисқа муддатда нисбатан кам молия ресурсларини

сарфлаб амалга ошириш, кўп ҳолларда эса тайёр,

бирон ишлатилмай турган бино ва ускуналарни

ижарага олиш ҳисобидан амалга ошириш имкони-

ятлари мавжуд. Бундан ташқари, оборот маблағла-

рининг айланиш тезлиги ҳам йирик корхоналарга

нисбатан анча юқори. Бу омиллар асосий ва айлан-

ма маблағлар самарадорлигини ошириш ҳамда даст-

лаб авансланган капитал сармояларни нисбатан тез

қоплаш учун реал шароит яратиб беради. Натижада

ушбу секторда яратиладиган ҳар бир иш ўрнининг

нисбат қиймати сезиларли даражада арзонга туша-

ди. Янги иш ўринларига эҳтиёжи катта бўлган айни

бир пайтда иқтисодиётда туб таркибий ўзгариш лар

амалга оширилаётганлиги сабабли молиявий ре-

сурслар танқислиги муаммоси мавжуд бўлган Ўзбе-

кистон учун жуда катта амалий аҳамиятга эга.

6. Кичик тадбиркорлик мамлакатда ижтимоий

йўналтирилган ва аҳоли кенг қатламлари манфаат-

ларини ўзида акс эттирадиган бозор иқтисодиёти-

ни шакллантириш стратегиясини амалга ошириш-

нинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. У

бозор муносабатлари ҳукмронлик қилган жамиятда

мулкчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, ўрта

қатлам сафларини кенгайтириш муаммоларини

иқтисодий методлар билан ҳал этишда муҳим ўрин

тутади. Тадбиркорлик кишиларда мулкни қадрлаш,

исрофгарчилик ва ортиқча, ўзини оқламайдиган

сарф-харажатларга йўл қўймаслик, иқтисодий ре-

сурслардан унумли фойдаланиш маданиятини

шакл лантиради.

7. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик аҳоли

кенг қатламларининг, аниқроғи тадбиркорлик ҳара-

кат ва интилишларини рўёбга чиқаришга шароит

туғдириб беради. Кичик бизнес ва хусусий тадбир-

корлик билан шуғулланиш учун катта жамғарма

ёки молиявий ресурслар талаб этилмайди. Озгина

кредит (микрокредит) ижарага олинган бино ёки

ускуналар билан уни бошлаб юбориш мумкин. Бун-

дай имкониятнинг мавжудлиги мулк билан меҳнат

ўртасидаги, мулкдорлар синфи билан аҳоли ўрта-

сидаги иқтисодий зиддиятларни юмшатишга ёрдам

беради.

8. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йирик

корхоналарни бутловчи материаллар билан таъ-

минлаш, уларни эҳтиёт қисмларини етказиб бериш

йўли билан йирик ишлаб чиқаришни ривожланти-


background image

22

Biznes-Эксперт

№ 1, 2021

ТАДБИРКОРЛИК

ришга амалий ёрдам берадилар. Кичик тадбиркор-

лар йирик ишлаб чиқарувчиларни иккинчи даража-

ли, яъни йирик ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан

катта самара бермайдиган ишлардан озод этадилар.

Бунинг эвазига йирик корхоналар фаолияти сама-

радорлиги ошади.

Умуман олганда, кичик тадбиркорлик нафақат

даромад манбаи, балки одамларнинг ижодий ва ин-

теллектуал қобилиятини рўёбга чиқариш воситаси

ҳамдир. Мазкур соҳа ҳар бир кишига ўз истеъдоди

ва имкониятларини намоён этиш учун замин туғди-

ради, шу тариқа ташаббускор, омилкор, мустақил

фаолият юрита оладиган, ўз олдига қўйган мақсад-

ларига эришишга қодир инсонлар тоифасини шакл-

лантиришга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисига Мурожаатномаси.

2017 йил 23 декабрь, 157-сон.

2. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши

бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга ошириш-

га оид Давлат дастурини ўрганиш бўйича илмий-услубий рисола. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта

махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети. – Т.: “Маънавият” нашриёти, 2017 й.

3. Мухаммедов М.М., Урунбаева Ю.П.Кичик тадбиркорлик ва қишлоқ аҳолиси бандлиги. Монография. -

Самарқанд: “Зарафшон” 2014 й. – 132-бет.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисига Мурожаатномаси. 2017 йил 23 декабрь, 157-сон.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш бўйича илмий-услубий рисола. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат иқтисодиёт университети. – Т.: “Маънавият” нашриёти, 2017 й.

Мухаммедов М.М., Урунбаева Ю.П.Кичик тадбиркорлик ва қишлоқ аҳолиси бандлиги. Монография. - Самарқанд: “Зарафшон” 2014 й. – 132-бет.