Малый бизнес и уровень жизни населения: их взаимосвязь

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
115-118
2

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Урунбаева , Ю. (2024). Малый бизнес и уровень жизни населения: их взаимосвязь. in Library, 1(2), 115–118. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/35188
Юлдуз Урунбаева , Самаркандский институт экономики и сервиса

Самаркандский институт экономики и сервиса, доцент кафедры экономической теории, доктор философских наук по экономике

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

в статье описаны взаимосвязь малого предпринимательства и уровня жизни населения, теоретические и методологические проблемы повышения уровня жизни населения, региональные аспекты развития малого и частного предпринимательства в Республике Узбекистан и его особенности. . Рост доли малого бизнеса и частного предпринимательства с учетом современных требований наполнения внутреннего рынка качественными и конкурентоспособными товарами, расширение сферы услуг, роль этого сектора в создании новых рабочих мест, в первую очередь все, в обеспечении занятости людей и на этой основе повышении доходов и благосостояния населения посвящено анализу.

Похожие статьи


background image

“Сервис” илмий-амалий журнал

2023 йил 2-сон

115

КИЧИК БИЗНЕС ВА ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК


УДК:

334.012 64:938.24

Юлдуз Пирназаровна Урунбаева –

СамИСИ доценти,

(PhD)

КИЧИК ТАДБИРКОРЛИК ВА АҲОЛИ ТУРМУШ ДАРАЖАСИ: ЎЗАРО

БОҒЛИҚЛИГИ

Аннотация:

мақолада кичик тадбиркорлик ва аҳоли турмуш даражаси ўртасидаги ўзаро

боғлиқлиги

,

жойларда аҳоли турмуш даражасини оширишнинг назарий ва методологик муаммолари,

Ўзбекистон Республикасида кичик ва хусусий тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришнинг ҳудудий
жиҳатлари ва ўзига хос хусусиятлари ѐритилган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушининг

ўсиб бориши ички бозорни сифатли ва рақобатбардош товарлар билан тўлдиришнинг замонавий

талабларини ҳисобга олган ҳолда хизмат кўрсатиш соҳаси кенгайиши масалаларига, янги иш

ўринлари яратишда, аввало, ѐшларни иш билан таъминлашда ва шу асосда аҳоли даромадлари,

турмуш фаровонлигини оширишда ушбу секторнинг ўрнини таҳлил қилишга бағишланган.

Калит сўзлар:

кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик, аҳоли турмуш даражаси, ижтимоий ҳимоя,

бандлик, ишсизлик,

инновацион иқтисодиѐт, бозор конъюнктураси, янги иш ўринлари, аҳоли

даромадлари.

Кириш.

Кичик тадбиркорлик узоқ даврлар мобайнида инсон хўжалик фаолияти ва

унинг ижтимоий ҳаѐтининг таркибий қисми ҳисобланган. Қадим замонлардан кичик
тадбиркорликнинг ижтимоий-жамоа институти сифатида, инсонлар ўртасидаги ўзаро
алоқалар ҳамда фойдали фаолият сифатида мавжудлиги – буларнинг барчаси биргаликда

инсоният жамияти ва турмушининг зарурий шарти ҳисобланиб келинган. Шуни алоҳида
таъкидлаш жоизки, айнан кичик тадбиркорлик жамиятнинг ривожланиш даражасини

нафақат унинг ишлаб чиқариш кучлари нуқтаи назаридан, балки маънавий ва маърифий
ҳолатини инобатга олган ҳолда эгаллади, десак, хато бўлмайди.

Мавзуга оид адабиѐтларнинг таҳлили.

Буюк иқтисодчи А.Смит тадбиркорни

фойда олиш учун бирон-бир тижорат ғоясини амалга ошириш мақсадида таваккалчилик
билан иш кўрувчи мулкдор деб тавсифлайди

1

.

Лекин тадбиркорликнинг муайян тартибга келтирилган илмий назарияси француз иқтисодчиси Р.

Контиллион томонидан 1725-1730 йилларда яратилган. Бу соҳада Р.Контиллионнинг хизмати
шундаки, у тадбиркорликнинг биринчи концепциясини яратди ва ―тадбиркор‖ тушунчасинининг

моҳиятини очиб берди.

Тадқиқот методологияси.

Тадқиқот жараѐнида ахборотларга асосланган мантиқий

таҳлил усуллари қўлланилди. Бунда билиш назариясининг индукция ва дедукция, макон ва

замон, таҳлил ва синтез каби услубларидан ва ѐндошувларидан ҳам фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар.

Дунѐ мамлакатларининг илғор тажрибаси шундан далолат

берадики, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакат ижтимоий тараққиѐтига катта

ижобий таъсир кўрсатиб, миллат иқтисодиѐтининг самарадорлигини сезиларли даражада
оширади

2

. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг мамлакат ижтимоий

тараққиѐтидаги алоҳида, ўзига хос аҳамияти шундан иборатки, у аҳоли даромадларининг

шаклланишида, меҳнатга лаѐқатли кишиларни иш билан таъминлашда, қашшоқлик ва
ночорликни бартараф этишда, ўрта ҳол аҳоли қатлами сафларини кенгайтиришда, ҳақиқий

ишбилармонларни рўѐбга чиқариш муаммосини ҳал этишда аҳолининг турли-туман

1

Смит А.Исследование о природе и причинах богатства народов. Пер. с англ. Е.М .М айбурда. М .:1993.150 б.

2

Дaрҳaқиқaт, «2019 йилда Европа давлатларидан Италияда 3,7 млн., Францияда 2,8 млн., Испанияда 2,5 млн. ва

Германияда 2,3 млн. та КБХТ субъектлари фаолият кўрсатди». «ЕИда барча компанияларнинг 99 фоизи ва иш
ўринларининг 85 фоизи, ХХР барча компанияларининг 97,9 фоизи, ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 58 фоизи, экспорт
ҳажмининг 68 фоизи КБХТ улушига тўғри келади». Шунингдек, «Чехияда ҳар 100 кишига ўртача 9,4 Португалияда 7,7

Швецияда 6,7 Италияда 6,1 Испанияда 5,3 Францияда 4,4 Германияда 2,9 Россияда 2,0 АҚШда 1,3 кичик бизнес
субъектлари тўғри келади». Бугунги кундa кичик бизнес янги ишчи ўринлaрини ярaтишгa кeнг имкoниятлaр ярaтмoқдa.
Янги иш ўринларининг яратилиши бу аҳоли бандлиги демакдир, аҳоли бандлиги – аҳоли турмуш даражасининг асосий
мезонидир.


background image

“Сервис” илмий-амалий журнал

2023 йил 2-сон

116

товарлар ва хизматларга бўлган талабларини қондиришда муҳим рол ўйнайди. У

инсоннинг яхши ва фаровон турмуш кечиришига бўлган табиий интилишлари билан унинг
ўзида мужассамлашган потенциал имкониятлари ва салоҳияти ўртасида бевосита

боғлиқликни таъминлаш асосида барча социал гуруҳларни қаноатлантирадиган ижтимоий
муҳит туғдиради, шахс, давлат ва жамият иқтисодий манфаатларини уйғунлаштиради ва,
шу тариқа, жамиятда ижтимоий адолат ва сиѐсий барқарорлик ўрнатишга кўмаклашади.

Унинг мамлакат иқтисодий юксалишидаги аҳамияти эса ялпи ички маҳсулот ишлаб
чиқариш ҳажмининг кўпайиши ва ўсиш суръатларининг жадаллашувида (мутлақ ва нис-
бий кўрсаткичларда), бозорда рақобат муҳитини кучайтиришда, миллий иқтисодиѐтнинг

экспорт салоҳиятини шакллантиришда, беқарор бозор тизимининг мослашувчанлигини
оширишда, илмий-техника тараққиѐтини янги марраларга олиб чиқишда, йирик
корхоналарга керакли маҳсулот ва хизматларни етказиб бериш орқали уларнинг узлуксиз

ишлашини таъминлашда, янги иш ўринларини яратиш, ресуслардан унумли фойдаланиш,
давлат бюджети даромадларини кўпайтириш кабиларда ўз ифодасини топади.

Мамлакатнинг постиндустриал жамият сари юксалиб бориши миллий иқтисодиѐтда

ўзига хос таркибий ўзгаришларни тақозо этади. Ушбу жараѐнлар айниқса қишлоқ
хўжалигида муаммоли ва оғир кечди. Чунки бозор иқтисодиѐти шароитида қишлоқ

хўжалиги ишлаб чиқариши билан шуғулланувчи тадбиркорлар ҳам худди бошқа соҳа ва
тармоқ тадбиркорлари сингари кескин рақобат муҳитида табиий равишда ресурслардан
тежамкорлик билан фойдаланиш, ортиқча сарф-харажатларга йўл қўймасликка мажбур.

Қишлоқ жойларда иқтисодий ислоҳотлар натижаси бўлган бундай ўзгаришлар ушбу
тармоқда режали, маъмурий-буйруқбозлик тизим даврида ортиқча банд бўлган меҳнат
ресурсларининг бир қисмини қисқартириш, яъни уларни ишдан бўшатиш муаммоларини

келтириб чиқарди. Бу жараѐн эса, ўз навбатида, қишлоқ аҳолисини иш билан таъминлаш
муаммоларини кескинлаштирди. Реал воқеликда юзага келган бундай мураккаб ва долзарб

муаммони ҳал этишнинг асосий йўли – кичик ва хусусий тадбиркорликни
ривожлантиришдир. Бозор иқтисодиѐти шароитида бундай масъулиятли вазифани ушбу
секторгина ўз зиммасига олади.

Бундан ташқари, кичик тадбиркорлик субъектлари истеъмол талабининг

ўзгаришларига ҳаммадан тез мослашади, бозор конъюнктураси ва вазиятнинг
тебранишларига мувофиқ тарзда ўз фаолияти йўналишини тез ва нисбатан асоратсиз

ўзгартира олади. Кичик тадбиркорликнинг ўзига хос устунликларидан яна бири шундаки,
у ўз фаолиятини ташкил қилиш учун камроқ ресурс талаб қилади ва банкрот бўлган ҳолда

жамият учун талофатли иқтисодий оқибатларга олиб келмайди. Кичик корхоналарда ҳамда
хусусий тадбиркорлик субъектларида фаолият олиб бориш учун ишчи ва хизматчилардан
жуда юқори малака ва катта тажриба талаб қилинмайди.

1

Кичик ва хусусий тадбиркорлик

тармоқлараро ва минтақалараро рақобатни кучайтириш асосида ишчи кучини оқилона
жойлаштириш ва минтақавий тафовутларни юмшатиш, мамлакатда мулкдорлар қатламини
яратиш, мамлакат экспорт салоҳиятини кўтариш муаммоларини ҳал этишда жуда катта

ижобий рол ўйнайди. Бир қатор манбаларда кичик ва хусусий тадбиркорликнинг айнан
қишлоқ жойларида унумли ва моҳирона фойдаланиш мумкин бўлган бир қатор ўзига хос
устунликлари борлиги асослаб берилган.

Биз ҳам кичик ва хусусий тадбиркорлик соҳасининг бозор конъюнктурасининг

ўзгарувчан талабларига ҳамда вақти-вақти билан иқтисодиѐтда бўлиб турадиган иқтисодий

инқирозларга тез мослаша олиши, қолаверса мамлакатнинг келажаги, унинг жаҳон
иқтисодий интеграцияси ва халқаро меҳнат тақсимотида тутган ўрни, мамлакатда ишлаб
чиқарилган товарлар ва хизматларнинг дунѐ бозоридаги рақобатбардошлиги, аҳолининг

турмуш фаровонлиги кўп жиҳатдан кичик ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг ҳолати
ҳамда ривожланиш даражаси билан узвий боғлиқлигига алоҳида тўхталиб ўтмоқчимиз.

Хулоса ва таклифлар.

1. Миллий иқтисодиѐтни диверсификациялаш макроиқтисодий сиѐсат контекстида

1

Йирик корхоналарда эса ишлаб чиқариш жараѐнида мураккаб техника ва технологияларнинг қўлланилиши, меҳнат

жараѐнларининг ўзаро ўзвий боғлиқлиги ва юқори интенсивлиги, ишлаб чиқаришнинг кўлами ва хаказолар ишчи
ходимлардан алоҳида малака, интизом, тажриба ва бошқа жиҳатларнинг мавжуд бўлиши қатъий талаб қилинади.


background image

“Сервис” илмий-амалий журнал

2023 йил 2-сон

117

кичик ва хусусий тадбиркорлик корхоналар ишлаб чиқаришни тор соҳалар бўйича

ихтисослашишни чуқурлаштириш имконини беради. Ишлаб чиқариш ҳажми кичик ва
молиявий мустаҳкамлик даражаси юқори бўлмаганлиги сабабли ўз иқтисодий мавқеини

мустаҳкамлашга бўлган табиий интилиш кичик ва хусусий тадбиркорларни кескин рақо-
батга ундайди, барча мавжуд имкониятлардан тўла ва унумли фойдаланишни тақозо этади.
Ўзининг бозордаги мавқеини йўқотмаслик ва рақобат курашида мағлубиятга учрамаслик

учун товарлар ва хизматлар турларини кенгайтириш, уларнинг сифатини ошириш, янги
маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, янги бозорлар излаб топиш, фан ва техника
соҳалари ютуқларини ишлаб чиқаришга кенг жорий қилишга интиладилар. Бундай

стратегияни амалга ошириш учун катта маблағ ва кучлар талаб қилинмайди, муҳими буни
қисқа бир муддатда, ишлаб чиқаришни тўхтатмай, асоратсиз амалга ошириш мумкин.

2. Кичик корхоналарда истеъмолчи талабларининг ўзгариши, буюртмага қараб

ўзининг янги маҳсулот турини ишлаб чиқаришни тезлик билан йўлга қўйиш имконияти
пайдо бўлади. Ўзбекистон ички бозори кейинги йилларда янги товар ва хизмат турлари

ҳисобидан тўхтовсиз кенгайиб, бойиб бормоқда. Шунга мос тарзда истеъмолчилар
талабининг таркиби тубдан ўзгармоқда, янги товар ва хизматлар турларига талабнинг
ҳажми ўсиб бормоқда. Бундай ўзгаришларга йирик корхоналар, компаниялар бир

томондан тез мослаша олмайдилар. Иккинчи томондан катта молиявий ресурсларга эга
бўлган бу тоифадаги корхоналарда кичик ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқаришга
қизиқмайдилар. Бу оғир вазифани молиявий жиҳатдан имконияти анча заиф бўлган кичик

ва хусусий тадбиркорлик субъектлари яхши уддалайди.

3. Кичик корхонанинг ишлаб чиқаришни эгилувчан тарзда ташкил этиш, бозор

талаблари ва вазиятига мувофиқ маҳсулот ўз вақтида, кечиктирмасдан сотувга чиқариш,

маркетинг хизматларидан кенг фойдаланиш имкониятлари йирик корхоналарга нисбатан
кўп. Улар (кичик корхоналар) аҳолини ноанъанавий қисқартирилган иш вақти асосида

меҳнатга жалб этишнинг қулай шакли бўлиб майдонга чиқади. Иқтисодиѐтда банд
бўлганлар, нисбатан ортиқча бўлиб турган ишчи кучини ижтимоий ишлаб чиқаришга жалб
этишнинг, яъни ишсизликка қарши кураш олиб боришнинг ўзига хос, самарали воситаси

ҳисобланади.

4. Кичик корхоналар, хусусий тадбиркорлик субъектлари тадбиркорликнинг ўзига

хос мактаби, аниқроғи келажакда йирик корхоналарда ишлаш ва уни бошқаришнинг сир-

асрорларини ўрганиш, амалда тадбиркорликнинг ҳаѐтий сабоқларидан дарс олиш, тажриба
орттириш вазифасини бажарадилар. Айниқса, фан ва техника тараққиѐти соҳасида фаол

ишлаѐтган хўжалик субъектлари ишчи-ходимлари, мутахассислари учун ижодий ишлаш
ҳамда келажакда бу имкониятларни юқори даражада автоматлашган йирик ишлаб
чиқаришга жорий этиш учун яхши база яратилади. Ушбу сектор субъектлари ҳар қандай

шахсда мужассамланган тадбиркорлик қобилиятини рўѐбга чиқариш, уни бойитишда
муҳим аҳамиятга эга.

5. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурсларга

талабчанлиги кам. Чунки ушбу субъектлар фаолияти учун зарур бўлган кичик ҳажмдаги
бино ва иншоотларни тез ва қисқа муддатда нисбатан кам молия ресурсларини сарфлаб
амалга ошириш, кўп ҳолларда эса тайѐр, бирон ишлатилмай турган бино ва ускуналарни

ижарага олиш ҳисобидан амалга ошириш имкониятлари мавжуд. Бундан ташқари, оборот
маблағларининг айланиш тезлиги ҳам йирик корхоналарга нисбатан анча юқори. Бу омил-

лар асосий ва айланма маблағлар самарадорлигини ошириш ҳамда дастлаб авансланган
капитал сармояларни нисбатан тез қоплаш учун реал шароит яратиб беради. Натижада
ушбу секторда яратиладиган ҳар бир иш ўрнининг нисбат қиймати сезиларли даражада

арзонга тушади. Янги иш ўринларига эҳтиѐжи катта бўлган айни бир пайтда иқтисодиѐтда
туб таркибий ўзгаришларни амалга оширилаѐтганлиги сабабли молиявий ресурслар
танқислиги муаммоси мавжуд бўлган Ўзбекистон учун жуда катта амалий аҳамиятга эга.

6. Кичик тадбиркорлик мамлакатда ижтимоий йўналтирилган ва аҳоли кенг

қатламлари манфаатларини ўзида акс эттирадиган бозор иқтисодиѐтини шакллантириш

стратегиясини амалга оширишнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. У бозор
муносабатлари ҳукмронлик қилган жамиятда мулкчилик муносабатларини мустаҳкамлаш,


background image

“Сервис” илмий-амалий журнал

2023 йил 2-сон

118

ўрта қатлам сафларини кенгайтириш муаммоларини иқтисодий методлар билан ҳал

этишда муҳим ўрин тутади. Тадбиркорлик кишиларда мулкни қадрлаш, исрофгарчилик ва
ортиқча, ўзини оқламайдиган сарф-харажатларга йўл қўймаслик, иқтисодий ресурслардан

унумли фойдаланиш маданиятини шакллантиради.

7. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик аҳоли кенг қатламларининг, аниқроғи

тадбиркорлик ҳаракат ва интилишларини рўѐбга чиқаришга шароит туғдириб беради.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш учун катта жамғарма ѐки
молиявий ресурслар талаб этилмайди. Озгина кредит (микрокредит) ижарага олинган бино
ѐки ускуналар билан уни бошлаб юбориш мумкин. Бундай имкониятнинг мавжудлиги

мулк билан меҳнат ўртасидаги, мулкдорлар синфи билан аҳоли ўртасидаги иқтисодий
зиддиятларни юмшатишга ѐрдам беради.

8. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йирик корхоналарни бутловчи

материаллар билан таъминлаш, уларни эҳтиѐт қисмларини етказиб бериш йўли билан
йирик ишлаб чиқаришни ривожлантиришга амалий ѐрдам берадилар. Кичик тадбиркорлар

йирик ишлаб чиқарувчиларни иккинчи даражали, яъни йирик ишлаб чиқариш нуқтаи
назаридан катта самара бермайдиган ишлардан озод этадилар. Бунинг эвазига йирик
корхоналар фаолияти самарадорлиги ошади.

Умуман олганда кичик тадбиркорлик нафақат даромад манбаи, балки одамларнинг

ижодий ва интеллектуал қобилиятини рўѐбга чиқариш воситаси ҳамдир. Мазкур соҳа ҳар
бир кишига ўз истеъдоди ва имкониятларини намоѐн этиш учун замин туғдиради, шу

тариқа ташаббускор, омилкор, мустақил фаолият юрита оладиган, ўз олдига қўйган
мақсадларига эришишга қодир инсонлар тоифасини шакллантиришга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ш.М.Мирзиѐевнинг

Олий

Мажлисига

Мурожаатномаси. Зарафшон, 2017 йил 23 декабр, 157-сон.

2.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор

йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ―Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари

йили‖да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш бўйича илмий-услубий рисола.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат

иқтисодиѐт университети. – Т.: ―Маънавият‖ нашриѐти, 2017.

3.

Мухаммедов М.М., Урунбаева Ю.П. Кичик тадбиркорлик ва қишлоқ аҳолиси бандлиги.

Монография. - Самарқанд: ―Зарафшон‖ 2014. - 132 бет.

Ю.Урунбаева

Малый бизнес и уровень жизни: отноше ние

Аннотация:

в статье рассмотрены взаимосвязь

малого предпринимательства и уровня жизни

населения, теоретико-методические проблемы

повышения

уровня

жизни

населения,

региональные аспекты и особенности развития
малого и частного предпринимательства в

Республике Узбекистан. Рост доли малого

бизнеса и частного предпринимательства с

учетом современных требований наполнения

внутреннего

рынка

качественными

и

конкурентоспособными товарами, расширение
сферы услуг, создание новых рабочих мест, в

первую

очередь

занятости

населения.

молодежи, и на этой основе анализу роли

данного сектора в повышении доходов и

благосостояния населения.

Ключевые слова:

малый бизнес, частное

предпринимательство,

уровень

жизни

населения, социальная защита, занятость,

безработица,

инновационная

экономика,

рыночная конъюнктура, новые рабочие места,

доходы населения.

Yu. Urunbaeva

Small business and living standards: the

relationship

Abstract:

the article describes the interrelationship

between small entrepreneurship and the standard of
living

of

the

population,

theoretical

and

methodological problems of raising the standard of
living of the population, regional aspects and
specific features of the development of small and
private entrepreneurship in the Republic of
Uzbekistan. The growth of the share of small
business and private entrepreneurship, taking into
account the modern requirements of filling the
domestic market with high-quality and competitive
goods, the expansion of the service sector, the
creation of new jobs, first of all, the employment of
young people, and on this basis, the role of this
sector in increasing the income and well-being of
the population devoted to analysis.

Key

words:

small

business,

private

entrepreneurship, standard of living of the
population,

social

protection,

employment,

unemployment,

innovative

economy,

market

conjuncture, new jobs, income of the population.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг Олий Мажлисига Мурожаатномаси. Зарафшон, 2017 йил 23 декабр, 157-сон.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ―Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили‖да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш бўйича илмий-услубий рисола. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат иқтисодиѐт университети. – Т.: ―Маънавият‖ нашриѐти, 2017.

Мухаммедов М.М., Урунбаева Ю.П. Кичик тадбиркорлик ва қишлоқ аҳолиси бандлиги. Монография. - Самарқанд: ―Зарафшон‖ 2014. - 132 бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов