“Сервис” илмий-амалий журнал
2023 йил 1-сон
80
Юлдуз Пирназаровна Урунбаева –
СамИСИ доценти, PhD
МУҲИМ СТРАТЕГИК ВАЗИФАЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ
СОҲАСИНИНГ ЎРНИ
Аннотация:
мақолада хизмат кўрсатиш соҳасининг мазмун-моҳияти ҳамда уни жадал
ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти, аҳолининг хизмат кўрсатиш соҳалари
бўйича бандлигининг таркибий тузилишлари бўйича таҳлил келтирилган. Айрим маълумотлар
Ўзбекистон ва Самарқанд вилоятлари билан ҳам қиѐсий таҳлил қилинган.
Калит сўзлар:
миллий иқтисодиѐт, постиндустриал жамият, иқтисодий тизим, моддий ишлаб
чиқариш, хизмат кўрсатиш, пулли хизматлар, пулсиз хизматлар, рақобат, рақамли иқтисодиѐт,
инновация, модернизация, аҳоли турмуш даражаси, турмуш сифати, пандемия, талаб, истеъмол,
аҳоли жамғармаси,иш ҳақи, аҳоли даромадлари.
Кириш.
Турмуш фаровонлигини ошириш ҳар қандай иқтисодий тизимнинг барча
муаммолари марказида туради ва ижтимоий-иқтисодий тараққиѐт соҳасида барча
уринишлар пировард натижада шу бош муаммони ечишга қаратилган. Шу сабабли
ижтимоий фаровонлик ва турмуш даражасига оид масалалар қадим замонлардан бери
кўплаб иқтисодчиларнинг эътиборини ўзига жалб қилган.
Мавзуга оид адабиѐтларнинг таҳлили.
Ижтимоий фаровонлик ва аҳоли турмуш
даражаси назариясини шакллантиришда А.Смит, В.М.Жеребин,А.Н.Романов, Н.А
Горелов
1
каби таниқли иқтисодчилар ўзларининг улкан ҳиссаларини қўшганлар. Уларнинг
ижтимоий фаровонлик ва унга эришиш борасидаги назарий ѐндашувлари ва назарий
қарашларисиз аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражаси тўғрисида замонавий илмий
қарашлар тизимини яратиш қийин.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот жараѐнида ахборотларга асосланган мантиқий
таҳлил усуллари қўлланилди. Бунда билиш назариясининг индукция ва дедукция, макон ва
замон, таҳлил ва синтез каби услубларидан ва ѐндошувларидан ҳам фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар.
Ушбу соҳадаги назарий изланишларимиз натижасида аҳоли
турмуш даражасини оширишга оид муаммоларни ечишда инсоният тараққиѐти ҳозирги
босқичнинг учта муҳим хусусиятларини, яъни: Биринчидан – глобаллашув жараѐнлари-
нинг жадаллашиб бораѐтганлиги. Миллий иқтисодиѐтлар интеграциясининг тобора
кучайиши, жаҳон миқѐсида товарлар, хизматлар ҳамда меҳнат бозорларининг ташкил
топиши ҳар бир мамлакат аҳолиси турмуш даражасини ва сифатини шакллантиришда
катта таъсир кўрсатмоқда. Иккинчидан – экологик муаммоларнинг кескинлашиб
бораѐтганлиги. Бунинг оқибатида иқтисодиѐтни жадал суръатлар билан ривожлантириш
мақсадида ресурслардан фойдаланиш муаммоларини ҳал этишда миллий ва халқаро
экологик хавфсизликни таъминлаш, ҳозирги ва келажак авлодларнинг манфаатлари
тенглигини таъминлайдиган барқарор ривожланиш концепциясига риоя қилиш зарурати
кучаймоқда. Учинчидан – ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиѐти моделининг
шаклланиб бораѐтганлиги, тақсимотда социал адолат тамойилларининг кучайиб
бораѐтганлиги, айнан оқилона ижтимоий сиѐсат иқтисодий ривожланишнинг бош омилига
айланаѐтганлигини эътиборга олиш лозим. Бу давлатнинг аҳолини эҳтиѐжманд қатламлари
ва ижтимоий заиф гуруҳларини (ногиронлар, ѐшлар, аѐллар) қўллаб-қувватлаш ва бозор
стихиясидан ижтимоий ҳимоялашни тақозо этади. Ўз навбатида, аҳоли кенг қатламлари
турмуш даражасининг юксалиши унинг меҳнат ва ижтимоий фаолиятини кучайтиради,
ишлаб чиқаришда инсон омилининг роли ва аҳамияти тобора кучайиб боради, мамлакат
иқтисодиѐтини ривожлантириш жараѐнларига қатнашиш фаоллигини оширади.
Энг муҳими хизматларга бўлган эҳтиѐж моддий хизматларга бўлган эҳтиѐжлардан
1
Смит А. Исследование о природе и причинах богатства народов. / Пер.с.англ. Е.М.Майбурда.- М., 1993.
- С.572.; Жеребин В.М., Романов А.Н.Уровень жизни населения. - М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2002.- С 224.; Горелов Н.А.и др.
Политика доходов и качество жизни населения: Учеб. пособие. - СПб.: Питер, 2003.- С 653.
“Сервис” илмий-амалий журнал
2023 йил 1-сон
81
ўз моҳияти ва инсоннинг инсон сифатидаги тараққиѐтидаги аҳамияти жиҳатидан кескин
фарқланиб туради. Хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқларини модернизациялаш ва янгидан
жиҳозлаш, уларни малакали кадрлар билан таъминлаш асосида хизматлар сифатини
ошириш, ушбу соҳани диверсификациялаш асосида хизматлар ассортиментини кенгайти-
риш, янги хизмат турларини ишлаб чиқариш, хизматлар ҳажмини жадал суръатлар билан
кўпайтириш аҳоли эҳтиѐжларини тўлароқ қондиришнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Америкалик олим А.Маслоу пирамидасида физиологик (моддий) эҳтиѐжларга
муҳимлиги нуқтаи назаридан биринчи ўрин берилган
1
. Шубҳасиз, бундай эҳтиѐжлар
ижтимоий тизим шакли ва ишлаб чиқариш кучлари тараққиѐти даражасидан қатъи назар,
ҳар қандай жамият учун хос ва биринчи даражада қондирилиши лозим. Инсонлар, онгли
ҳаракатланувчи тирик мавжудот сифатида, авваламбор бирламчи эҳтиѐжларини яъни,
озиқ-овқат истеъмол қилишлари, кийинишлари, бошпанага эга бўлишлари шарт. Шундан
кейингина улар таълим, маданият, санъат, саѐҳат ва ҳоказолар билан шуғулланишлари
мумкин бўлади. Ушбу пирамидада турли хил ижтимоий хизматларга бўлган эҳтиѐжлар
ҳам муҳим ўринни эгаллаган. Лекин масаланинг муҳим жиҳати шундаки, ишлаб чиқариш
кучлари ривожланиб, аҳоли даромадлари ва турмуш даражаси ошиб борган сайин, унинг
хизматларга бўлган эҳтиѐжи моддий неъматларга бўлган эҳтиѐжига нисбатан тезроқ
суръатлар билан ривожланади. Хизматларнинг ўзига хос хусусиятларидан бири хизмат
кўрсатиш соҳасида банд аҳолининг даромадлари шаклланиши меҳнатнинг мазмуни ва
характери билан боғлиқ. Хизматларга бўлган эҳтиѐжларнинг тобора ошиб бориши ва
такомиллашуви аҳоли бандлигидаги таркибий ўзгаришларда, аниқроғи, унинг бандлигида
хизматлар улушининг доимий тарзда ошиб боришида ўз ифодасини топади.
Иқтисодий фаол аҳоли маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш бўйича ишчи
кучи талабини қондирувчи аҳолининг маълум бир қисми ҳисобланади. Бу эса иқтисодий
ўсиш суръатига иш билан бандлик муаммоларини ҳал қилишга алоҳида замин яратади.
2021 йилда иқтисодий фаол аҳоли 1585,4 минг кишини ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан
0,9 фоизга ўсган.
2018 йилда иқтисодиѐтда банд аҳолининг 50,6 фоизи, яъни 740,5 минг киши ишлаб
чиқариш соҳасида банд бўлса, 49,4 фоизи, яъни 722,9 минг киши хизмат кўрсатиш
соҳасида банд бўлган. 2021 йилда иқтисодиѐтда банд аҳолининг 51,2 фоизи, яъни 722 минг
киши ишлаб чиқариш соҳасида банд бўлса, 48,8 фоизи, яъни 688,9 минг киши хизмат
кўрсатиш соҳасида банд бўлган. Вилоят иқтисодиѐтида хизмат кўрсатиш соҳасида банд
аҳоли сони улушининг қисқариши пандемия сабабли дейишимиз мумкин холос. Аҳоли
бандлиги таркибида бундай ўзгаришларни табиий ҳолат дейишимиз мумкин. Чунки у
мамлакатда хизмат кўрсатиш соҳасининг ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтдаги ролини
ошириш йўлида олиб борилаѐтган макроиқтисодий сиѐсатнинг моҳиятига мос келмади.
Самарқанд вилоятида аҳолининг соҳа ва тармоқлар бўйича бандлигини ошириш
имкониятлари ва истиқболларини баҳолаш мақсадида уни республика кўрсаткичлари
билан таққослашни лозим топдик. Таққослаш натижасида Самарқанд вилоятида хизмат
кўрсатиш соҳасининг аҳоли бандлигини таъминлашда республикага нисбатан пастроқ
даражаларга эришилганлигини кўрсатди.
Шу билан бир қаторда вилоятда қишлоқ хўжалигида банд аҳоли улуши мамлакат
бўйича ўртача кўрсаткичларга нисбатан 0,9 пунктга юқори. Шуни алоҳида таъкидлаш
жоизки, қишлоқ хўжалигининг моддий-техника базаси мустаҳкамланиб, унда меҳнат
унумдорлиги ошиб борган сайин, ушбу тармоқда банд аҳоли сони бундан кейин ҳам
қисқариб бораверади. Агар Самарқанд вилоятида қишлоқ хўжалигида банд бўлганларнинг
улушини (27,8 фоиз) республика бўйича ўртача кўрсаткич даражасига етказсак
(26,9 фоиз), ушбу тармоқларда 3,5 минг киши ишдан бўшаши мумкин бўлади. Ишдан
бўшаганлар эса хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқларида ишга жойлашишади.
Жамият тараққиѐтининг ҳозирги босқичида меҳнатга лаѐқатли ва иқтисодий фаол
“Сервис” илмий-амалий журнал
2023 йил 1-сон
82
аҳолини иш билан таъминлаш барча мамлакатлар учун энг долзарб, ўткир ижтимоий-
иқтисодий муаммолардан бири ҳисобланади. Меҳнат ресурсларига жуда бой ва улкан
меҳнат салоҳиятига эга бўлган Ўзбекистон учун ҳам аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнат
қилиш истаги бор ҳар бир индивиднинг ижтимоий ишлаб чиқаришда иштирок этишига
имконият туғдириб бериш анча ўткир муаммога айланган.
Бозор иқтисодиѐти шароитида тадбиркорлик ташаббуси асосида фан-техника
тараққиѐти ютуқлари ишлаб чиқаришга кенг жорий қилинади ва қонуний равишда меҳнат
тақсимотининг чуқурлашувига ҳамда унумдорлигининг тез суръатлар билан ўсишига олиб
келади. Умуман ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш ва интенсив асосда
ривожланишга мослашган ҳозирги замон ишлаб чиқариши меҳнат унумдорлигининг
узлуксиз тарзда ошиб боришисиз амалга ошиши ва ривожланиши мумкин эмас.
Бундан ташқари, бандлик муаммолари Ўзбекистонда ишлаб чиқаришда (айниқса
қишлоқ хўжалигида) керагидан ортиқча банд бўлган, лекин бозор муносабатлари
мустаҳкамланиб борган сайин, аста-секин ишдан бўшаѐтган ишчи-ходимлар ҳисобидан
ҳам анча кескинлашди. Режали иқтисодиѐт шароитида ишсизлик муаммоси, унумсиз,
яхши самара бермайдиган иш ўринларини асоссиз равишда кўпайтириш, ишчи кучини
қандай бўлмасин ижтимоий ишлаб чиқаришга жалб этиш йўли билан ҳал қилинган. Бозор
иқтисодиѐти шароитида эса, юқорида қайд этганимиздек, барча ресурслардан, жумладан,
меҳнат ресурсларидан унумли фойдаланиш зарурияти кучаяди. Бундай шароитда олдинги
даврларда асоссиз равишда, расман яратилган иш ўринларининг бекор қилиниши ва
уларда ―банд‖ бўлган ишчи-ходимларнинг қисқариши ва натижада уларнинг ишсиз
қолиши муқаррар.
Юқоридагиларни умумлаштириб, Ўзбекистонда меҳнат бозорида ишчи кучи
таклифи билан унга бўлган талаб ўртасидаги номутаносибликнинг асосий сабабларини
аниқладик. Бизнинг назаримизда булар: биринчидан – илмий-техника тараққиѐти
натижасида ижтимоий меҳнат унумдорлигининг узлуксиз ошиб бориши; иккинчидан –
ижтимоий ишлаб чиқаришда керагидан ортиқча яратилган иш ўринларининг барҳам
топиши; учинчидан – мамлакатда юзага келган ва ҳозиргача маълум даражада сақланиб
турган мураккаб демографик вазият.
Хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсизлик муаммосини
ҳал этишдаги улкан имкониятлари мавжудлигини илмий жиҳатдан асослаш,
истиқболларини аниқлаш лозим.
Хизмат кўрсатиш соҳаси аҳоли пул даромадларини кўпайтириш муаммосини
ечишда ҳам фаол иштирок этувчи соҳа ҳисобланади. Яқин йилларгача хизмат кўрсатиш
соҳасида банд бўлганлар сони ва уларнинг даромадлари моддий ишлаб чиқариш соҳасига
нисбатан анча паст, деган нуқтаи назар ҳукмронлик қилган бўлса, кейинги йилларда, яъни
ушбу соҳада банд бўлганлар сони ва даромадлари нисбатан тезроқ суръатлар билан ошиб
борган вақтлардан бошлаб, ушбу қарашларда ҳам кескин ўзгаришлар содир бўлди. Хизмат
кўрсатиш соҳасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтидаги, аҳоли даромадлари
ва унинг турмуш даражаси кўрсаткичларини шакллантиришдаги ўрни ва аҳамиятига тўғри
баҳо бериш соҳага бўлган эътиборни кучайтиради, унда юзага келган муаммоларнинг
ечимини излаб топиш заруратини ва жараѐнларини тезлаштиради.
Хизмат кўрсатиш соҳасининг аҳоли даромадларини шакллантиришнинг таркибий
қисмларига ва уларни ташкил этиш манбаларига аниқликлар киритилиши муҳим аҳамият
касб этиб келмоқда. Ҳозирги шароитда хизмат кўрсатиш соҳасининг ва унда банд
бўлганларнинг даромадлари таркибига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият олиб бораѐтган барча хўжалик субъектлари
ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг (жисмоний шахсларнинг) тадбиркорлик
фаолиятидан олаѐтган даромадларини;
- хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган ѐлланма ишчиларнинг шахсий меҳнати
натижалари ва қобилиятига мувофиқ олган иш ҳақи миқдорини;
- хизмат кўрсатиш соҳасини бошқариш ва тартибга солишда банд бўлган давлат
“Сервис” илмий-амалий журнал
2023 йил 1-сон
83
органлари ва тизилмалари ходимларининг иш ҳақларини;
- хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган, лекин ижтимоий ҳимояга муҳтож ишчи-
ходимларга нисбатан давлат томонидан кўрсатилган моддий ѐрдамни;
- хизматлардан фойдаланиш натижасида аҳоли даромадларининг тежалиши ва
харажатларнинг камайишини (аҳоли харажатларининг камайиши шунча миқдорда унинг
даромадларининг кўпайганлигини англатади).
Аҳолига истеъмол учун таклиф этилаѐтган хизматлар ҳажмини жадал суръатлар
билан ошириш, уларнинг сифатини ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган миқдорини
жаҳон андозалари даражасига кўтариш, Ўзбекистонда устувор вазифалар сифатида
қаралаѐтган баркамол авлодни тарбиялаш, аҳоли турмуш тарзини такомиллаштириш,
халқимизга фаровон яшаши учун муносиб шарт-шароитлар яратишдек
1
долзарб
вазифаларни бажаришда муҳим рол ўйнайди. Ҳар томонлама етук, маданиятли,
маърифатли баркамол авлодни тарбиялаш ғояси аҳолининг моддий ва маънавий ноз-
неъматларга ва хизматларга бўлган эҳтиѐжини тўлароқ қондириш билан бир қаторда,
унинг бўш вақтини кўпайтиришни ва ундан самарали фойдаланишни тақозо этади.
Дарҳақиқат аҳолининг бўш вақтини кўпайтириш, улар томонидан амалга
ошириладиган аммо, самара келтирмайдиган вақт сарфларини бошқа хизмат кўрсатиш
соҳалари томонидан қамраб олган ҳолда хизмат кўрсатиш аҳамиятлидир. Аммо бундай
вазифани ҳал этишда меҳнат билан банд аҳолининг иш ҳақини ошириш, меҳнат билан
банд бўлмаганларга турли ижтимоий ресурслардан қилинадиган харажатлар миқдори ва
уларни ўсиши билан боғлиқдир. Ҳозирги шароитда аҳолини иш билан банд бўлган
қатламини бўш вақтини аксарияти самарасизлигича қолмоқда.
Бизнинг фикримизга кўра, савдо, умумий овқатланиш, алоқа, маиший хизмат,
транспорт каби тармоқлар аҳолининг истеъмол харажатларини камайтириш, уни уй
меҳнатидан озод қилиш, беҳуда ҳаракатларга барҳам бериш учун шарт-шароитлар яратиб
берса ва шу тариқа аҳоли бўш вақтини кўпайтиришни таъминласа, спорт ва туризм,
санаторий ва дам олиш масканлари, театр ва санъат саройлари бўш вақтни фойдали,
мароқли ўтказиш, инсонни соғломлаштириш ва маънавий дунѐсини бойитиш, малака ва
билимларини такомиллаштириш учун хизмат қилади.
Маълумки, истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб ѐшларни комил инсон
бўлиб вояга етишлари, тўлақонли ва мукаммал билим олишлари учун бўлган эътибор
давлат сиѐсати даражасига кўтарилди. Айниқса, истиқлолнинг сўнгги беш-олти йилида
мамлакатимизда йилларни ―Баркамол авлод йили‖, ―Соғлом бола йили‖ деб эълон
қилинганлиги ҳам ана шу эзгу ишларни юқори босқичга кўтарди.
Баркамол авлодни тарбиялаш
2
ва ишчи кучи сифатини ошириш мамлакатимиз
ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтида энг долзарб муаммолардан бири бўлиб келмоқда.
Ўзбекистоннинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўрни, мамлакатда ишлаб чиқарилган
товарлар ва хизматларнинг ички ва ташқи бозорлардаги рақобатбардошлиги биринчи
галда ишчи кучи сифати билан белгиланади. Ишчи кучи сифатини оширишда таълим
хизматларининг роли ошиб бораѐтганлиги кузатилмоқда. Кейинги пайтларда инсон
капитали, ишчи кучи сифати муаммоларига ва уларнинг самарали ечимларини излаб
топишга (жумладан катта молиявий ресурсларни йўналтириш йўли билан) бутун дунѐ,
айниқса, иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатлар, томонидан катта эътибор
қаратилаѐтгани ҳам бежиз эмас.
Ривожланган мамлакатларда таълим самарадорлиги, тараққиѐтнинг 16 фоизи
1
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясини ―Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили‖да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш
бўйича илмий-услубий рисола.- Тошкент: Маънавият, 2017. – 156 б.
2
Изоҳ: Шахсни маънавий-ахлоқий шакллантириш, Ватан мустақиллигини мустаҳкамлаш, жамият ва давлат
манфаатларига хизмат қилувчи, интеллектуал салоҳиятли, эркин фикрловчи шахсларни тарбиялашга қаратилган
тарбиявий жараѐнлар мажмуасидир. Баркамол авлодни тарбиялашдан мақсад – Давлат ва жамиятга хизмат қилувчи
интеллектуал кадрларни вояга етказиш.
“Сервис” илмий-амалий журнал
2023 йил 1-сон
84
моддий-техник базага, 20 фоизи - ахборот ресурсларига, 64 фоизи- инсон омилига боғлиқ
1
.
Иқтисодий адабиѐтларда ҳам бу масалалар эътироф этилмоқда. Глобаллашув жараѐнлари
ва жаҳон бозоридаги ўта кескин рақобат барча компания ва фирмаларда ишчи кучи
сифатини оширишни, персоналнинг юқори малакага эга бўлишини талаб этмоқда. Ҳозирги
пайтда АҚШда юқори малакага эга ишчилар жами ишчиларнинг 45 фоизини, Германияда
эса 55 фоизини ташкил этади
2
. Шунга қарамасдан компаниялар ва фирмалар ишчи кучи
сифатини оширишга ва кадрлар тайѐрлаш тизимини такомиллаштиришга бўлган
эътиборини сусайтирмайди.
Хулоса ва таклифлар.
Хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқлари тизимининг аҳоли
турмуш даражасига таъсирини ўрганиш мақсадида амалга оширган назарий тадқиқот-
ларимиз бу соҳада бир қатор муҳим вазифаларни белгилаб олиш имкониятини берди:
- хизмат кўрсатиш соҳаси, унинг айрим тармоқлари ва аҳоли турмуш даражаси ва
сифати ўртасидаги ўзаро боғлиқликни очишга доир чуқур ва кенг қамровли илмий-
тадқиқотлар олиб борилиши лозим. Ушбу вазифани бажариш хизмат кўрсатиш соҳаси ва
унинг айрим тармоқларига макроиқтисодий таъсир кўрсатиш йўли билан аҳоли
турмушини кўтариш имкониятларини сезиларли даражада оширади;
- хизмат кўрсатиш ва моддий ишлаб чиқариш соҳалари ўртасида мутаносибликни
таъминлаш. Ушбу вазифа бажарилиши жараѐнида хизматларнинг мамлакат ялпи ички
маҳсулотидаги ва аҳоли бандлигидаги улуши ривожланган мамлакатларга тобора
яқинлашиб боради;
-кам таъминланган оилаларга хизматларни арзонлаштириш, бунда бозорни давлат
томонидан тартибга солиш механизмларини ишлаб чиқиш;
-
бепул хизматлар сифати устидан қаттиқ назорат чора-тадбирларини
такомиллаштириш йўлларини белгилаш;
- аҳолини бўш вақтидан самарали фойдаланишга қаратилган хизмат турларини
кўпайтириш ва ривожлантириш;
- хизмат кўрсатиш соҳасининг айрим тармоқларида (маиший хизмат, туризм ва
спорт ва бошқалар) жисмоний ва маънавий жиҳатдан эскирган жиҳозлар ҳанузгача
сақланиб қолган ва бу хизмат кўрсатиш фаолияти самарадорлиги ва хизматлар сифатига
салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли соҳа тармоқларида модернизация ва техник
янгилашни кучайтириш;
- аҳолига хизмат кўрсатишни ташкил этиш учун, аввало хизмат кўрсатилаѐтган
ҳудуддаги аҳолининг молиявий-иқтисодий ҳолати, харид қилиш қуввати, сервис
хизматларига бўлган талаби ва бир қатор бошқа омиллар ўрганилиши, кўрсатиладиган
хизматларнинг ҳажми ва турларини ҳам шунга асосланиб белгилаш;
- аҳолининг хизматларга бўлган талабини ҳисобга олган ҳолда хизмат ҳажмини ва
турларини белгилаш;
- аҳолининг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, хизмат турларини ўзгартириш ва
уларнинг эҳтиѐжига қараб зарур хизматларни таклиф этиш;
- давлат томонидан кўрсатилаѐтган хизматлар учун баҳо белгилашда аҳолининг
имкониятларини ҳисобга олиш.
Юқорида қайд этилган вазифаларни бажариш, бу борада соҳа олдида турган
муаммоларнинг ечимларини топиш учун амалий тадқиқотлар ўтказиб, амалиѐтда мавжуд
ҳолатни баҳолаш, ундаги ютуқлар ҳамда камчиликларни аниқлаш зарур.
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати:
1.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиѐев ―Янги Ўзбекистон Стратегияси‖ -Т.:
―O‗zbekiston‖ нашриѐти, 2021, 464 б.
2.
Мухаммедов М.М., Урунбаева Ю.П. ва бошқалар ―Хизмат кўрсатиш соҳаси ва туризмни
ривожлантиришнинг назарий асослари‖- С.: Зарафшон, 2017.-299 б.
1
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар
стратегиясини ―Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили‖да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўрганиш
бўйича илмий-услубий рисола.- Тошкент: Маънавият, 2017. -190-б.
2
Кушнир И.В. Мировая экономика//http://www.be5.Biz/ekonomika/mo13/tech.htm
“Сервис” илмий-амалий журнал
2023 йил 1-сон
85
3.
Мухаммедов М.М., Урунбаева Ю.П. Аҳоли турмуш даражасини шакллантириш омиллари ва
ошириш истиқболлари. Рисола. «Зарафшан», 2010. -131 б.
4.
Пардаев М.Қ. Урунбаева Ю.П ва бошқалар Covid-19 Пандемиянинг хизмат кўрсатиш соҳасига
таъсири ва уни бартараф қилиш йўллари. Могография. – T.: ―Фан ва технологиялар нашриѐт-
матбаа уйи‖, 2022, -516 б.
5.
Урунбаева Ю. П. Хизмат кўрсатиш соҳаси ва аҳоли турмуш даражаси: ўзаро боғлиқлиги ва
ривожланиш истиқболлари. Монография.Тошкент.: «ФАН», 2013.- 156 б.
Ю.Урунбаева
Роль сферы услуг в решении важных
стратегических задач
Аннотация:
в статье представлен анализ сущности
сферы услуг и социально-экономического значения
ее опережающего развития, структурный состав
занятости населения в сфере услуг. Некоторые
данные сравнивались с областями Узбекистана и
Самарканда.
Ключевые слова:
национальная экономика,
постиндустриальное
общество,
экономическая
система, материальное производство, услуга,
платные услуги, безвозмездные услуги, конку-
ренция, цифровая экономика, инновации, модер-
низация, уровень жизни населения, качество жиз-
ни, пандемия, спрос, потребление, сбережения
населения, заработная плата, доходы населения.
Yu.Urunbaeva
The Role of the Services Sector in Addressing
Important Strategic Challenges
Abstract:
the article presents an analysis of the
essence of the service sector and the socio-economic
importance of its rapid development, the structural
composition of the population's employment in the
service sector. Some data were compared with the
regions of Uzbekistan and Samarkand.
Keywords:
national
economy,
post-industrial
society, economic system, material production,
service,
paid
services,
non-paid
services,
competition,
digital
economy,
innovation,
modernization, standard of living of the population,
quality of life, pandemic, demand, consumption,
population savings, wages, incomes of the
population.
Фарход Анварович Сафаров
– СамИСИ доценти в.б., PhD
ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИ КОРХОНАЛАРИДА ИННОВАЦИЯЛАРНИ
ЖОРИЙ ЭТИШ ҲОЛАТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Аннотация:
мақолада хизмат кўрсатиш соҳасининг ривожланишида инновацияларнинг ўрни ва
аҳамияти тўғрисида фикр юритилади. Унда мамлакатимиз корхоналарида инновацияларнинг
жорий этилиши ҳолати уларнинг турлари кесимида кўриб чиқилган. Шунингдек, хизматлар
соҳасига хос бўлган инновациялар келтириб ўтилган. Тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда
тегишли хулоса ва таклифлар берилган.
Калит сўзлар:
инновациялар, хизмат, маҳсулотли инновациялар, жараѐнли инновациялар, ИТТКИ,
ахборот технологиялари.
Кириш.
Бугунги кунда ҳар қандай иқтисодиѐтнинг ривожланиши янги истеъмол
қийматини яратиш, молиявий натижаларни яхшилаш ва самарадорликни ошириш учун
ишлаб чиқариш, тақсимлаш ва истеъмол жараѐнларида янгиликлардан фаол фойдаланишга
асосланади. Шу билан бир қаторда, инновациялар ҳаѐт сифати ва хавфсизлигини ошириш
ҳамда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш орқали жамият фаровонлигига ўз
ҳиссасини қўшади. Ортиқча ишлаб чиқариш қувватлари, рентабелликнинг пасайиши,
бюджет тақчиллигининг ортиши ва даромадларнинг камайиши билан ажралиб турадиган
ўтган асрнинг 80-йилларининг бошидаѐқ дунѐнинг кўплаб иқтисодиѐтлари аста-секинлик
билан қурила бошлаган. Бунда интернет инновацияларга асосланган шаклланаѐтган янги
иқтисодиѐтларни ривожлантириш учун инфратузилма бўлиб хизмат қилди.
Мавзуга оид адабиѐтлар таҳлили.
"Инновация" тушунчасини таърифлаш бўйича
турли тадқиқотчиларнинг нуқтаи назарларини гуруҳлаш натижалари шуни кўрсатадики,
мазкур тушунча учта ѐндашув гуруҳига ажратилган ҳолда ўрганилади. Биринчи ѐндашувга
кўра, инновация эскиларини алмаштириш учун янги маҳсулотлар, элементлар,
ѐндашувлар, тамойилларни жорий этиш жараѐни сифатида қабул қилинади
123
. Иккинчи
1
Санто Б. Инновации как средство экономического развития/Б. Санто. — М.: Прогресс, 1990. — 296 с.
2
Твисс Б. Управление научно-техническими нововведениями/Б. Твисс. — М.: Экономика, 1989. — 271 с.
3
Никсон Ф. Роль руководства предприятия в обеспечении качества и надежности стандартов / Ф. Никсон. — М.: Изд-во
стандартов, 1990. — 317 с.