Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси:ислоҳот, натижа ва истиқбол

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
46-49
25
14
Поделиться
Турсунов, А., & Расулев, А. (2020). Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси:ислоҳот, натижа ва истиқбол. in Library, 20(4), 46–49. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/9523
Ахтам Турсунов, Академия МВД Республики Узбекистан

доктор юридических наук, профессор

Абдулазиз Расулев, Академия МВД Республики Узбекистан

доктор юридических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Истиқлолга эришгач мамлакатимизда жиноят содир этилганидан сўнг айбдорларни фош этиш ва жазолаш, жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплашдан кўра жиноятларнинг олдини олган маъқуллиги эътироф этилиб, суд-ҳуқуқ соҳаси ислоҳ қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 апрелдаги 180-қарори билан маҳаллий ҳокимиятларда жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахсларга ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш комиссиялари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида яраштириш комиссиялари ва «Маҳалла посбони» жамоатчилик тузилмаси ташкил этилди.

Похожие статьи


background image

46

Huquq va burch

№8/2020

ТАҲЛИЛ

Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси:

ислоҳот, натижа ва истиқбол

Истиқлолга эришгач мамлакатимизда жиноят содир этилганидан сўнг айбдор

-

ларни фош этиш ва жазолаш, жабрланувчиларга етказилган зарарни қоплашдан
кўра жиноятларнинг олдини олган маъқуллиги эътироф этилиб, суд-ҳуқуқ соҳаси
ислоҳ қилинди. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 апрелдаги 180-қарори би

-

лан маҳаллий ҳокимиятларда жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган
шахсларга ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш комиссиялари, фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари ҳузурида яраштириш комиссиялари ва «Маҳал

-

ла посбони» жамоатчилик тузилмаси ташкил этилди.


background image

№8/2020

Huquq va burch

47

Шу билан бирга Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 12 апрелдаги «Тошкент шаҳрида жамо

-

ат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъмин

-

лаш концепцияси тўғрисида»ги қарори асосида

пойтахтда бошланган ислоҳотлар Ўзбекистон

Президентининг 2001 йил 27 мартдаги «Ўзбекис­

тон Республикаси ички ишлар идоралари фао

-

лиятини такомиллаштириш чора­тадбирлари

тўғрисида»ги 2822­фармони асосида бутун рес­

публика ички ишлар органларида амалга оши

-

рилди. Шу тариқа ҳуқуқбузарликларнинг олди

-

ни олишнинг янги тизими яратилди. Участка

инспектори ўрнига профилактика инспектори

лавозими жорий қилинди. Бугунги кунга келиб

ҳар бир маҳаллада биттадан инспекторнинг фао­

лият юритиши йўлга қўйилди.

2014 йил 14 май куни «Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси тўғрисида»ги қонуннинг қабул

қилиниши ушбу соҳадаги ислоҳотларни навбат

-

даги босқичга олиб чиқди. Қонунда ҳуқуқбузар

-

ликлар профилактикасининг мақсад ва вазифа

-

лари, субъектлари ва уларнинг ваколатлари, уму

-

ман олганда, давлат ва жамиятнинг ҳуқуқбузар

-

ликлар профилактикаси соҳасидаги позицияси

ўз ифодасини топди.

Шундан сўнг ушбу соҳадаги фаолият доира

-

си кенгайди. Эндиликда жиноятларнинг эмас,

балки ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бел

-

гилаб олинди. «Ҳуқуқбузарлик» тушунчаси до

-

ирасида қамраб олинувчи жиноят ва маъмурий

ҳуқуқбузарликларни содир этишга мойил шахс­

ларга қайси турдаги профилактик таъсир чора

-

ларининг қўлланиши, жабрланувчи виктимли

-

гининг олдини олиш, ҳуқуқбузарларни ахлоқан

тузатиш механизми яратилди. Ушбу йўналишда

ҳукуматдан то энг қуйи бўғин бўлмиш маҳалла

идораларигача профилактик вазифалар тақсим

-

ланди.

Бироқ кутилган натижага эришиш қийин кеч

-

ди. Шу боис Ўзбекистон Президентининг 2017

йил 14 мартдаги «Ҳуқуқбузарликлар профилак

-

тикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизи

-

мини янада такомиллаштириш чора­тадбирлари

тўғрисида»ги 2833­қарорида ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини амалга оширувчи давлат

органлари ахборот­коммуникация технологи

-

яларидан етарли даражада фойдаланмаётгани,

давлат идоралари кўпинча ҳуқуқбузарликлар

профилактикасини фақатгина ҳуқуқни муҳофаза

қилувчи органларнинг вазифаси сифатида баҳо

-

лаб, унга етарлича эътибор қаратмаётгани, шу

-

нингдек профилактикага комплекс ёндашилма

-

ётгани танқид қилинди.

Мазкур қарор билан ҳуқуқбузарликлар про

-

филактикасини амалга ошириш давлат орган

-

лари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи,

маҳаллий ҳокимиятлар, бошқа ташкилотлар

-

нинг устувор вазифаси этиб белгиланди. Ушбу

соҳага доир фаолиятнинг асосий йўналишлари

кўрсатиб ўтилди.

Қарор асосида пайшанба «Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси куни» деб белгиланиб, кенг

қамровли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8

январдаги «Фуқаролар ва жамоат ташки

-

лотларини ҳуқуқбузарликлар профилакти

-

каси ва жиноятчиликка қарши курашишда

-

ги фаол иштироки учун рағбатлантириш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш

ҳақида»ги 15-қарори билан фуқаролар ва

жамоат ташкилотларини рағбатлантириш

тартиби белгилаб берилди.

2017 йил 20 апрелда Ўзбекистон Президен

-

тининг «Тошкент шаҳрида жамоат тартибини

сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва

жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат

жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғриси

-

да»ги 3528­қарори қабул қилинди.

Давлат раҳбарининг 2018 йил 19 июндаги

«Тошкент шаҳрида жамоат тартибини таъмин

-

лаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жи

-

ноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини

ошириш бўйича қўшимча чора­тадбирлар тўғри

-

сида»ги 3786­қарори билан пойтахтда ҳуқуқни

муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг сама

-

радорлигини ошириш, сутканинг кечки ва тунги

вақтида жамоат тартибини таъминлаш, ҳуқуқ­

бузарликлар профилактикаси ва жиноятчилик

-

ка қарши курашишда уларнинг ҳамкорлиги таъ

-

минланиб, «Хавфсиз пойтахт» концепцияси таж­

риба тариқасида татбиқ этилди.

Мазкур концепция асосида соат 16:00 дан

8:00 га қадар ички ишлар органлари, Миллий

гвардия жамоат тартибини таъминлаш кучлари

-


background image

48

Huquq va burch

№8/2020

ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИДА:

Биринчидан,

жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг

олдини олишда жамоатчиликнинг иштироки таъминланиб, мамлакати

-

мизда умумий жиноятчиликни камайтиришга эришилди. Жумладан, уму

-

мий жиноятчилик олдинги йилга нисбатан 2017 йилда 14 фоиз, 2018 йилда

36 фоиз ва 2019 йилда 6 фоиз камайди.

Иккинчидан,

ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир ижтимоий

муносабатларни тартибга солувчи қонунчилик базаси яратилди.

Учинчидан,

профилактик чораларни тезкор ва якдиллик билан амалга

оширадиган профилактика субъектлари тизими шакллантирилди.

Тўртинчидан

, мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси

фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг эмас, балки жамият

-

нинг устувор вазифаси эканлиги белгилаб олинди.

ТАҲЛИЛ

нинг камида 70 фоизини, шунингдек, жамоатчи

-

лик вакилларини жалб қилиш орқали уч смена

-

ли патруль режими йўлга қўйилди. Бу амалиёт

-

ни босқичма­босқич республикамизнинг бошқа

ҳудудларида ҳам қўллаш чоралари кўрилди ва

«Хавфсиз шаҳар», «Хавфсиз туризм», «Хавфсиз

хонадон» тизимлари жорий этилди.

Республикада жамоат хавфсизлигини таъ

-

минлашга жойлардаги давлат ҳокимияти ва бош­

қаруви органлари ҳамда жамоатчилик тузилма

-

ларини сафарбар қилиш, уларнинг масъулия

-

тини ошириш мақсадида 2018 йил 24 декабрда

Ўзбекистон Президентининг «Жамоат хавфсиз

-

лигини таъминлаш самарадорлигини ошириш

бўйича қўшимча чора­тадбирлар тўғрисида»ги

4075­қарори қабул қилинди. Унга асосан «Маҳал

-

ла посбони» жамоатчилик тузилмаси раҳбари ла

-

возими тугатилиб, иш ҳақи тўлаш ва ижтимоий

қўллаб­қувватлашнинг амалдаги механизмлари

-

ни сақлаб қолган ҳолда, бўшаётган штатлар ҳи

-

собидан профилактика (катта) инспекторининг

жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси ла

-

возими жорий этилди.

Қарорда ҳар бир маҳаллада «Фидокор ёшлар»

жамоатчилик патруль гуруҳларини тузиш бўйи

-

ча Тошкент шаҳри тажрибасини республиканинг

барча ҳудудларига татбиқ этиш белгиланди. Қа

-

рор ижроси юзасидан Ички ишлар вазирлиги

ҳамда Молия вазирлигининг 2019 йил 6 феврал

-

даги қарори билан «Қорақалпоғистон Респуб­

ликаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар

ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички

ишлар бошқармаларининг жамоат хавфсизлиги

-

ни таъминлаш жамғармалари тўғрисида»ги ни

-

зом тасдиқланди.

Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва

Молия вазирлигининг 2019 йил 15 февралдаги

қарори билан «Фуқаролар йиғинлари раислари,

фаоллари, профилактика (катта) инспекторла

-

ри ва уларнинг ёрдамчилари, «Маҳалла посбо

-

ни» жамоатчилик тузилмаси аъзолари ҳамда

фуқароларни моддий рағбатлантириш тартиби

тўғрисида»ги низом тасдиқланди. Унда рағбат

-

лантириш тартиби, мезони, рағбатлантириш

-

нинг шакл ва миқдорлари ҳамда уларни амалга

ошириш механизмлари белгилаб берилди.


background image

№8/2020

Huquq va burch

49

Ахтам ТУРСУНОВ

,

юридик фанлар доктори, профессор.

Абдулазиз РАСУЛЕВ

,

юридик фанлар доктори

Шунча иш қилинганига қарамасдан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини

такомиллаштириш зарурати мавжуд. Бу борада қуйидагилар таклиф этилади:

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир барча қонунларни ягона қонунга жамлаш.

Ҳуқуқбузарликларнинг сабабларини аниқлаш, ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш

-

нинг ҳуқуқий механизмини такомиллаштириш.

Мамлакатимизда шахснинг ҳуқуқий ижтимоийлашувини таъминловчи миллий концепцияни яратиш.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг назарий асосларини ривожлантириш.

1

2

3

4

Бу ишга инновацион технологияларни тат

-

биқ этиш масаласига алоҳида эътибор қаратил

-

ди. Профилактика субъектлари доираси кенгай

-

тирилиб, уларнинг ҳуқуқий мақоми белгилаб бе

-

рилди.

«Хотин­қизларни тазйиқ ва зўравонликдан

ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун (2019 йил 2

сентябрь) эса хотин­қизларни тазйиқ ва зўра

-

вонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилишга

йўналтирилди.

Республикамизнинг катта шаҳарлари, ху

-

сусан, Тошкент шаҳрида интеллектуал камера

-

лардан фойдаланилиши нафақат ҳуқуқбузар

-

ликларнинг олдини олиш, балки содир этилган

ҳуқуқбузарликларни фош этиш ва қидирувдаги

шахсларни ушлашда ҳам муҳим роль ўйнамоқда.

2020 йил 18 февраль куни Ўзбекистон Пре

-

зидентининг «Жамиятда ижтимоий­маънавий

муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институ

-

тини янада қўллаб­қувватлаш ҳамда оила ва хо

-

тин­қизлар билан ишлаш тизимини янги дара

-

жага олиб чиқиш чора­тадбирлари тўғрисида»

-

ги 5938­фармони билан Маҳалла ва оилани қўл

-

лаб­қувватлаш вазирлиги ташкил қилинди ва

ҳар бир маҳаллада «Обод ва хавфсиз маҳалла» та

-

мойилига асосланган янги тизим жорий этилди.

Вазирлик оила, хотин­қизлар ва кексаларни

қўллаб­қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний

манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона

давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оши

-

риш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш орган

-

лари билан ҳамкорлик ўрнатиш бўйича ваколат

-

ли давлат органи ҳисобланади.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш орган

-

лари тузилмасида бир қатор лавозимлар туга

-

тилиб, фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ­тар

-

тибот масалалари бўйича, оила, хотин­қизлар ва

ижтимоий­маънавий масалалар бўйича ва обо

-

донлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масала

-

лари бўйича ўринбосарлари, оила ва хотин­қиз

-

лар масалалари бўйича мутахассис, раиснинг

ёшлар масалалари бўйича, кексалар ва фахрий

-

лар ишлари бўйича маслаҳатчиси лавозимлари

киритилди.

Фуқаролар йиғини раисининг ҳуқуқ­тарти

-

бот масалалари бўйича ўринбосари вазифасини

бажариш профилактика катта инспектори, ушбу

лавозим бўлмаган тақдирда профилактика ин

-

спектори зиммасига юклатилади.

Эндиликда ҳар бир маҳаллада унинг крими

-

ноген вазияти ва аҳоли сонидан келиб чиққан

ҳолда камида биттадан профилактика инспекто

-

ри бўлади. Аҳоли осойишталигини таъминлаш,

маҳаллани жиноятдан холи ҳудудга айланти

-

ришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ор

-

ганлари билан ҳамкорлик қилади.

Қарор билан ҳар бир маҳаллада

«Фидокор ёшлар» жамоатчилик патруль
гуруҳларини тузиш бўйича Тошкент шаҳри
тажрибасини республиканинг барча
ҳудудларига татбиқ этиш белгиланди.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов