Взгляды Нового Просвещения на здоровье человека и физическую активность

Аннотация

В статье излагаются взгляды новых просветителей на установление здорового образа жизни среди людей, воспитание детей с хорошими качествами, освобождение их от различных вредных привычек и нечистых пороков, сохранение физического и психического здоровья, улучшение качества жизни, правильное питание, соблюдение здорового образа жизни, верность национальным и общечеловеческим ценностям, здоровье, сущность движения и бездействия.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2020
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
470-475
13

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Бегимкулов Z. (2025). Взгляды Нового Просвещения на здоровье человека и физическую активность. in Library, 1(2), 470–475. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/98962
Зариф Бегимкулов, Jismoniy tarbiya va sport bo'yicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti

Jismoniy tarbiya va sport bo'yicha mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti o'qituvchisi pedagogika fanlari falsafa doktori

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье излагаются взгляды новых просветителей на установление здорового образа жизни среди людей, воспитание детей с хорошими качествами, освобождение их от различных вредных привычек и нечистых пороков, сохранение физического и психического здоровья, улучшение качества жизни, правильное питание, соблюдение здорового образа жизни, верность национальным и общечеловеческим ценностям, здоровье, сущность движения и бездействия.


background image

470

ЖАДИД МАЪРИФАТПАРВАРЛАРИНИНГ ИНСОН

САЛОМАТЛИГИ ВА ЖИСМОНИЙ ҲАРАКАТ ҲАҚИДАГИ

ҚАРАШЛАРИ

Бегимқулов Зариф Ахмадович

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта

тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Самарқанд филиали

“Спорт психологияси, ижтимоий-табиий фанлар” кафедраси мудири,

педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент в.в.б.

Аннотация

.

Мазкур мақолада жадид маърифатпарварларининг

кишилар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, вояга етаётган
фарзандларнинг эзгу фазилатларга эга бўлиб тарбияланиши, уларни турли
зарарли одатлар ҳамда нопок иллатлардан халос бўлиши, жисмоний ва руҳий
саломатликни асраш, ҳаёт сифатини яхшилаш, тўғри овқатланиш, соғлом
турмуш тарзига амал қилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга
содиқлик, сиҳат

-

саломатлик, ҳаракат ва ҳаракатсизликнинг моҳияти

борасидаги қарашлари баён қилинган.

Калит сўзлар. Ж

адидчилик ҳаракати, маърифатпарварлик, сабр

-

тоқат, бадантарбия, саломатлик, зарарли одатлар, соғлом турмуш тарзи,
жисмоний ҳаракат, ҳаракатсизлик.

Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев жадидлар меросини

ўрганишга бағишланган халқаро конференция иштирокчиларига
йўллаган табригида эътироф этганидек: “Фарзандларимизни ҳар
томонлама баркамол, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқ
инсонлар этиб тарбиялашда тараққийпарвар аждодларимизнинг ақл-
заковати, ирода ва матонати барчамиз учун ибрат мактаби бўлиб
хизмат қилади.

Биз халқаро илмий марказлар, дунё олимлари билан

ҳамкорликда жадидлар фаолиятини янада чуқур ўрганишни долзарб
вазифа деб ҳисоблаймиз. Бу ноёб мерос орқали бугунги кунда
инсониятни ташвишга солаётган жуда кўп саволларга тўғри жавоб топа
оламиз. Бу бебаҳо бойликни қанча фаол тарғиб этсак, халқимиз,
айниқса, ёшларимиз бугунги тинч ва эркин ҳаётнинг қадрини англаб
етади” [1].

Ўзларининг дастлабки фаолиятларини маърифатпарварликдан

бошлаган Туркистон жадидчилик ҳаракати намоёндалари юрт
истиқлоли ва тараққиётини замонавий билимлар билан қуролланган,


background image

471

мустақил фикрловчи, соғлом, етук, илғор фикрли, билимли
мутахассисларсиз

тасаввур

эта

олмаганлар.

Туркистон

маърифатпарварлари ёшларни жисмонан ва маънан соғлом, ақлли,
билимли, соғлом фикрли, ҳар томонлама етук бўлиб, ўсиб улғайиб,
илм эгаллаб, ўз ватанига содиқ хизмат қилувчи замонавий кадрлар
бўлиб етишиб чиқишини орзу қилганлар. Шу мақсадда жадидчилик
намоёндалари илм

-

фанни, мактаб ва маорифни улуғлаб, халқни

илмли, маданиятли бўлишга, узоқ умр кўришга ҳамда тана
аъзоларининг юқори ишчанликда фаолият кўрсатишга, соғлом
турмуш кечиришга, фаол жисмоний ҳаракатга ундаганлар.
Шунингдек, маърифатпарварлар ўз асарларида кишиларни чекиш,
спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш каби
зарарли одатлардан воз кечиш соғлом турмуш тарзи учун зарурий
жиҳат эканлиги, бундай одатлар соғлиқ бўйича жиддий муаммоларга
олиб келиши ҳамда инсон умрини қисқартириши мумкинлигини
алоҳида таъкидлаганлар [4]. Туркистон жадидчилик ҳаракати
намоёндалари ўз қарашларида соғлом турмуш тарзи инсон
камолотининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, киши
ҳаётида муҳим ўрин тутиши, инсон жисмининг камолотига бориб
тақалиши ва унинг тамал тошини қўйиш биологик ёшининг илк
давридан амалга оширилишини, миллат соғлиги табиий равишда,
соғлом турмуш тарзи орқали ҳал этилишини алоҳида таъкидлаганлар.

Яссавий авлодидан бўлган, таниқли драматург, публицист, дин

ва жамоат арбоби, ёзувчи, ўзбек драматургияси асосчиси, жадидчилик
ҳаракати етакчиларидан бири

Маҳмудхўжа Беҳбудий

(1875-1919) –

1875 йили Самарқандда туғилган.

Беҳбудий ўз асарларида ёшларни жисмоний фаоллик, зарарли

одатлардан сақланиш, спиртли ичимликларни истеъмол қилмаслик
каби кўникмаларга амал қилишга чақирган. У ёш йигитчаларни турли
хил ёмон иллатлардан қайтарган, унинг оқибатларидан ўқувчиларни
хабардор қилган ва Самарқандда руслар томонидан очилган пиво
дўконларини қаттиқ танқид остига олади [6]. Беҳбудий бундай
дўконларнинг масжид ва мадрасалар яқинида жойлашганлиги
болаларга салбий таъсир кўрсатишини алоҳида таъкидлаб, барчани
келажак авлодни соғлом ўстиришга, зарарли одатлардан воз кечишга
чорлайди.

Ўзининг бутун умрини маориф, таълим-тарбия соҳасига

бахшида этган халқпарвар маърифатчи

Абдулла Авлоний

(1878-1934)


background image

472

1878 йил Тошкентда косиб оиласида дунёга келган. У XIX аср охири ХХ
аср бошидаги ўзбек миллий маданиятининг машҳур вакилларидан
бири, маърифатпарвар шоир, драматург, журналист, олим, давлат ва
жамоат арбоби сифатида танилган.

Абдулла Авлоний ХХ аср бошида жадидчилик ҳаракатига

қўшилиб, Тошкентдаги жадидларнинг фаол иштирокчиларидан бири
сифатида танилди. У мактаб ўқувчилари учун “Биринчи муаллим”,
“Иккинчи муаллим” (1912), “Тарих”, “Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ”
(1913) каби замонаси учун муҳим ҳодиса бўлган дарсликларни ёзган.
Аллома томонидан ёзилган асарлар асосан тарбиянинг кечиктириб
бўлмайдиган, долзарб масалаларига бағишланган.

Абдулла Авлоний тарбияни кенг маънода тушуниб, уни биргина

ахлоқ тарбияси билан чегаралаб қўймайди. У ўзининг “Туркий
гулистон ёхуд ахлоқ” асарида

аввало, боланинг соғлиги ҳақида

ғамхўрлик қилиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратади.

Авлонийнинг фикрича, соғлом фикр, яхши ахлоқ, илм-
маърифатга эга бўлиш учун, аввало, тан саломатлиги зарур. Унинг

таъкидлашича, “Баданнинг саломат ва қувватли бўлмоғи инсонга
энг керакли нарсадур. Чунки ўқумоқ, ўқутмоқ, ўрганмоқ ва

ўргатмоқ учун инсонга кучлик, касалсиз жасад лозимдур.

Соғ

баданга эга бўлмаган инсонлар амалларинда, ишларинда,
ибодатларинда камчилик қилурлар. Маишатимизни роҳатда бўлмоғи
жасадимизнинг соғлом бўлмоғига боғлидур. Биз сиҳатимизни
сақламак ила амр ўлинганмиз, шунинг учун вужудимизи ҳифзи-
сиҳатга зид бўлган ёмон одатлар ила чуритмакдан сақланмаклиғимиз
лозимдур

” [2, 14-15].

Абдулла Авлоний мазкур асарда боланинг бадан тарбияси,

унинг саломатлиги масаласига катта эътибор қаратган. У ота-
оналарга мурожаат қилиб, бадан тарбиянинг фикр тарбиясидаги

аҳамиятига урғу беради: “

Бадан тарбиясининг фикр тарбиясига ҳам

ёрдами бордур. Жисм ила руҳ иккиси бир чопоннинг ўнг ила териси
кабидур. Агар жисм тозалик ила зийнатланмаса, ёмон хулқлардан
сақланмаса, чопонни устини қўйиб астарини ювуб овора бўлмоқ
кабидурки, ҳар вақт устидаги кири ичига урадур. Фикр тарбияси учун
маҳкам ва соғлом бир вужуд керакдур”

[2, 15-б].

Жадид газетасининг 2024 йил 7 июнь 24-сонида чоп этилган

“Авлонийнинг эвараси” мақоласида Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбек
Миллий академик драма театрининг етакчи актрисаси Гавҳар


background image

473

Зокирова жумладан қуйидагиларни баён қилади: “Айтишларича,
Абдулла

Авлоний

ниҳоятда

оилапарвар

инсон

бўлган.

Фарзандларининг соғлом ўсиши учун ҳовлисида спорт майдончаси
ташкил қилган. Ўзи ҳам шу майдончада шуғулланган” [3]. Шундан ҳам
билиш мумкинки, Абдулла Авлоний спорт саломатлик гарови
эканлигини жуда яхши тушунган, ўз фарзандларини жисмоний
чиниқтириш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун
зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратган.

Абдурауф Абдураҳим ўғли Фитрат

(1886-1938) – 1886 йил

Бухорода зиёли оиласида туғилди. Кўпқиррали ва сермаҳсул ижодкор,
ўткир тилшунос, бетакрор драматург ва шоир, жанговар публицист,
ношир ва журналист, талантли давлат ва жамоат арбоби Фитрат –
Абдурауфнинг тахаллуси бўлиб, “туғма истеъдод” маъносини беради.

Фитрат ўзининг “Оила ёки оила бошқариш тартиблари”

асарида боланинг бадан тарбиясининг унинг камолотга етишидаги
муҳим аҳамияти, тозалик барча касалликларни келтириб чиқарувчи
микробларни бартараф этиш воситаси эканлиги, бадан тарбиясининг
бола ҳаётидаги ўрни, оиладаги соғлом муҳит соғлом жамият ва
миллатга асос солиши ҳамда унинг ривожланишига етакчилик
қилиши, фарзандларнинг ахлоқий ва меҳнат тарбиясига алоҳида
эътибор қаратган.

Фитрат ўзининг мазкур асарида бадантарбиянинг аҳамияти

ҳақида алоҳида тўхталиб, бадан тарбиясининг боланинг камолотга
етишидаги муҳим ўрни тўғрисида фикр юритади. Унинг фикрича,
“Боланинг бадан тарбияси етти ёшгача ота-онанинг вазифаси саналади.
...бундай тарбиянинг маъноси гўдакнинг жисмини ҳар хил одатлардан
сақлаб, аста-секин камолотга етиштириш демакдир. Бола соғлиғининг
қанчалик нозик эканини билган мамлакатларда янги туғилган
боланинг соғлиғини сақлаш учун илм ва тиббий қоидаларни амалда
қўллайдилар. Шундай мамлакатларнинг одамлари боланинг
ювинтирилиши, йўргакланиши, ейиш-ичиши ва ухлашига катта
эътибор берадилар” [5, 62-б].

Фитрат асарда бадан тарбиясининг бола ҳаётидаги ўрни ҳақида

муҳим, қимматли маслаҳатларни қайд этади. Жумладан, “... тарбия уч
хил бўлади... бадан тарбияси, ақлий тарбия ва ахлоқий тарбия.
Боланинг туғилган вақтидан то эмизишдан чиққунича бадан
тарбиясининг даври бўлади. Бу даврда ақлий ва ахлоқий тарбия
биринчи даражали эмас” [5, 71-б].


background image

474

Адиб асарда кам ҳаракатлилик ёки ҳаракатсизлик, жисмоний

фаолиятнинг етишмаслиги инсон ҳаёти учун анча хавфли эканлиги,
унинг турмуш тарзига салбий таъсири, ҳаракатнинг инсон ҳаётидаги
муҳим аҳамияти тўғрисида кишиларни огоҳ қилади. “Баъзилар, - деб
ёзади Фитрат,-фарзандларини зўрлик билан, жаҳлу ҳақорат билан
уйдан кўчага, ҳатто, ўйнашга ҳам чиқармайдилар. Бола бу амрга итоат
қилиб, уйдан чиқмай юрса, “одобли бола” дейдилар. Бундай
одамларнинг ҳаракати хатодир. Ҳавоси оғир бўлган уйларда узоқ вақт
бўлиш, ҳаракат қилмаслик, ҳатто, ўйнамаслик кўп касалликларга сабаб
бўлади. Бола дангаса ва иш билмас бўлиб ўсади. Хилватга ўрганган бола
улғайгандан кейин ҳам хонадан чиқмайди, одамларга қўшила
олмайди. Бир жойда кам ҳаракат бўлиб ўтириш одамни ҳам
заифлаштиради. Ваҳоланки, баданнинг роҳати ҳаракат саналади.... Бир
жойда ҳаракат қилмасликда кўпроқ зарар бор. Ҳаракат вақтида танада
қон югуради, иштаҳа очилади, баданга қувват кириб қалбни очади” [5,
75-б].

XIX аср охири ва XX аср бошларида илм ва фан ривожига катта

ҳисса қўшган, мавжуд мустабид тизим ва жаҳолатга, маънавий қуллик
ва зулм-зўравонликка қарши кураш олиб борган жадидчилик ҳаракати
намоёндаларининг қарашларида жисмоний фаоллик, зарарли
одатлардан сақланиш, тўғри меҳнат қилиш, ўз соғлиги ҳақида етарлича
қайғуриш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш каби муҳим жиҳатлар
ҳам ўрин олган. ХIХ аср охирларида фаолият бошлаб, мамлакатни,
халқни миллий зулм ва қолоқликдан халос этишнинг ягона йўли
маърифатда деб билган Туркистон жадидчилик ҳаракати
намоёндалари ёш авлодни ватан келажаги, унинг равнақи учун
курашувчи бўлиб етишиши кераклигини алоҳида қайд этган ҳолда,
уларни турли зарарли одатлар ҳамда нопок иллатлардан халос бўлиш,
соғлом турмуш тарзини қабул қилиш, жисмоний ва руҳий
саломатликни асраш, ҳаёт сифатини яхшилаш, зарарли одатлардан воз
кечиш, тўғри овқатланиш, ҳаракат ва ҳаракатсизликнинг моҳияти,
жисмоний машқлар (бадантарбия)ни бажариш учун сабр-тоқатли
бўлиш зарурлигини алоҳида таъкидлайдилар. Шунинг учун ҳам, биз
жадид боболаримиз томонидан илгари сурилган комил инсон ғояси
асосида мамлакатимиз мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, шу
жараёнда янги-янги марраларни забт этишимиз ҳақида келажак авлод
орасида кўпроқ тушунтириш ишларини янада жадаллаштиришимиз
долзарб масалалардан бўлиб ҳисобланади.


background image

475

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Жадидлар меросини ўрганишга бағишланган халқаро конференция
иштирокчиларига.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ш.Мирзиёевнинг Жадидлар меросини ўрганишга бағишланган
халқаро конференция иштирокчиларига табриги. Янги Ўзбекистон
газетаси 2023 йил 7 март, № 45 (834).

2. Абдулла Авлоний. Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ. - Т.: Ўқитувчи, 1992-
160 б.

3. Авлонийнинг эвараси. Жадид газетаси 2024 йил 7 июнь № 24(24), 7-
бет.

4. Begimqulov Z.A. Jadid enlighteners are about to protect young people
from harmful habits. Frontline social sciences and history journal. Volume
04, Issue 05, Pages: 41-45. SJIF IMPACT FACTOR (2022: 5. 561) (2023: 6. 895)
(2024: 7. 9).

5. Фитрат А. Оила ёки оила бошқариш тартиблари. Иккинчи нашр.
Тошкент.: “Маънавият”, 2000-112 б.

6. Беҳбудий М. Муҳтарам ёшларга мурожаат. Ойна-1914. 41-сон.

MUNAVVARQORI

А

BDURASHIDXONOV

Murodov Halim Salimovich

Buxoro davlat pedagogika instituti dotsenti, t.f.f.d. (PhD)

Ramazonova Guldona

Buxoro davlat pedagogika instituti, 2-TAR 23 guruh talabasi

Annotatsiya.

Ushbu maqolada Munavvarqori Abdurashidxonovning hayoti

bosib o’tgan yo’li, faoliyati va ijodi haqida, shuningdek uning jadidchilik yo’lidagi
sayi-harahakatlari, shu bilan birga maktablar uchgun darsliklar yaratishi, yangi
o’quv yurtlari va markazlarini tashkil etish borasidagi xalqchil faoliyati atroflicha
tahlil etilgan.

Kalit so’zlar.

jadidchilik,

Munavvarqori,

Avloniy,

“Adibi avval” “Adibi

soniy”, “Tajvid al-Quron”, “Yer yuzi”

“Doril ojizin”

“Jamiyat xayriya” “Turon”

Turkistondagi taraqqiyparvar jadidlar rivojlangan jamiyat yaratishdek

o'z g'oyalarini amalga oshirishda mutaassiblik, loqaydlik, qoloqlikka qarshi
kurash olib borishga alohida ahamiyat berganlar. Ular bu vazifalarni amalga

Библиографические ссылки

Жадидлар меросини ҳфганишга бағишланган халқаро конференция иштирокчиларига. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Жадидлар меросини ўрганишга багишланган халқаро конференция иштирокчиларига табриги. Янги Ўзбекистон газетаси 2023 йил 7 март, № 45 (834).

Абдулла Авлоний. Туркий Гулистон ёхуд ахлоқ. - Т.: Ўқитувчи, 1992-160 б.

Авлонийнинг эвараси. Жадид газетаси 2024 йил 7 июнь № 24(24), 7-бет.

Begimqulov Z.A. Jadid enlighteners are about to protect young people from harmful habits. Frontline social sciences and history journal. Volume 04, Issue 05, Pages: 41-45. SJIF IMPACT FACTOR (2022: 5. 561) (2023: 6. 895) (2024: 7. 9).

Фитрат A. Оила ёки оила бошқариш тартиблари. Иккинчи нашр. Тошкент.: "Маънавият", 2000-112 б.

Беҳбудий М. Муҳтарам ёшларга мурожаат. Ойна-1914. 41-сон.