2004 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети “Халқаро ҳуқуқ” мутахассислиги буйича бакалавр даражасини олган. 2009 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида магистратурани битирган. 2012 йил Эссекс Университетининг (Буюк Британия) магистр даражасини олган. 2006 -2007 йилларда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий марказининг инсон хуқуқлари бўйича таълим бўлимида етакчи мутахассис бўлиб ишлаган, 2007-2009 йилларда – Халқаро ҳамкорлик бўлимида бош мутахассис лавозимида ишлаган. 2013-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказининг Халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. 2009-2011 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўриндошлик асосида ўқитувчи лавозимида ишлаган. 2014 йилдан бошлаб мазкур университетда катта ўқитувчи лавозимида (асосий штатда) ишлаб келмоқда. 2015 йил ёш олима аёллар “Илм юлдузи” кўрик танловининг шаҳар босқичи ғолиби, 2017 йил “Таълимнинг инновацион усуллари” йўналиши бўйича “Энг яхши педагог” республика кўрик танловининг ғолиби. 2015 йилдан бошлаб Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг мустақил тадқиқотчиси бўлган. 2020 йил диссертация ҳимоя қилиб PhD илмий даражасини олган. 2018 дан буен БМТнинг Тараққиет дастурининг бир қатор лойиҳаларида гендер тенглик ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича миллий консультант сифатида фаолият кўрсатган. 2022-2024 йиллар ЮСАИДнинг Ҳуқуқий ислоҳотлар лойихасида гендер масалалари бўйича эксперт ва тренер сифатида фаолият олиб борди. Шунингдек, ЮНЭЙДС, DVV, Халқаро меҳнат ташкилоти, Халқаро миграция ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳаларида гендер масалалари бўйича эксперт ва тренери сифатида иш олиб борган. Бугунги кунда Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ докторанти. 140 дан зиёд илмий мақолалар ва илмий ишлар муаллифи.
inLibrary — это научная электронная библиотека, построенная на парадигме открытой науки (Open Science), основными задачами которой является популяризация науки и научной деятельности, общественный контроль качества научных публикаций, развитие междисциплинарных исследований, современного института научной рецензии, повышение цитируемости узбекской науки и построение инфраструктуры знаний.
КОНТАКТЫ:
Республика Узбекистан, г. Ташкент, ул.Паркент 51, этаж 2