Мақолада корхоналарда бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишни такомиллаштириш тизими ҳақида сўз боради. Компьютер технологияларидан фойдаланишга асосланган бухгалтерия ҳисобининг автоматлаштирилган шакли бухгалтерия ҳисобини юритиш жараёнини автоматлаштириш учун маълумотларни тўплаш, молиявий ҳисоботларни олиш учун зарур бўлган тизимни яратади. Бухгалтерия маълумотларини гуруҳлаш ва умумлаштириш учун компьютерлар ёрдамидан фойдаланишнинг нечоғлик муҳимлиги хақида сўз юритамиз.