Barcha maqolalar - O'simliklar fani

Maqolalar soni: 57
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Қалампир -тропик Марказий ва Жанубий Американинг қадимги маданий ўсимлигидир. Мексика ва Гватемала унинг ватани ва турли шаклларининг марказидир. Бизнинг эрамиздан 700 йил олдин ширин қалампир хамда 2000 йил олдин аччиқ калампир етиштира бошлаган. Хитой, Мексика ва Турция дунёда ишлаб чиқиладиган калампирнинг 70% етиштирадиган асосий давлатлар ҳисобланади. 1998-2007 йилларда Европа давлатларига аччик калампирнинг умумий жахон импортидаги улуши 43,8% бўлиб, шу жумладан Германияда - 18,9%, Англияда - 7,2%, Францияда - 6,9%, Голландияда - 4,8%, Италияда - 3,6%, Чехияда - 2,4% ташкил этади1.
    Дунёда аччик қалампирга бўлган талаб 2000-2007 йилларда ўртача 6,6%, Европада эса 6,3% кўтарилган. Аччик калампир маҳсулотининг фақат оз кисми янгилигида ишлатилади. 90 фоиздан ортиғи кайта ишлаш ва турли препаратларни, ароматизаторларни, пудра ва бошқаларни ишлаб чиқаришга сарфланади. Чунки кайта ишланганининг киймати 3 дан то 30 баробарга ошади. Кейинги йилларда жахонда калампир экинлари хосилдорлигини ошириш, янги навларни танлаш ва яратиш, етиштириш технологиясини такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилмокда. Шунинг учун аччик калампир навлари селекцияси, экиш схемалари ва экиш муддатлари майдондаги кўчат калинлиги долзарб илмий муаммо ҳисобланади.
    Республикада сўнгги йилларда аҳолининг озиқ-овқатга хусусан, сабзавот маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўла қондириш мақсадида сабзавотчилик тармоғида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Сабзавот экинлари ва аччиқ калампир етиштиришнинг янги инновацион технологиялари амалиётга жорий этилмокда. Бугунги кунда республикамизда 240 минг гектар майдонда сабзавот экинлари етиштирилмокда, шундан 8-10% қалампир экинига тўғри келади. Сабзавотларнинг ўртача хосилдорлиги 18-24 т/га2. Бутун дунё сингари Ўзбекистонда хам сабзавотлар витаминлар ва минерал тузларнинг асосий манбаи хисобланади ва инсоннинг озикланишида диетик ва шифобахш хусусияти билан катта аҳамиятга эга3. Аччик калампир мевасида 15-32% куруқ модда, 2,1-5,2% қандлар, 0,7-2,5% эфир мойлари, 0,02-1% капсаицин аниқланган; 500 мг витамин С ва 5 мг% А провитамини бор4.
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон «Озик-овқат маҳсулотлари ишлаб чикаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан кўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаг»ги ҳамда 2016 йил 12 апрелдаги ПҚ-2520-сон «Мева-сабзавот, картошка ва полиз махсулотларини харид килиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси” 4947-ПФ “Қишлок хўжалигида экин майдонлари ва экинлар таркибини оптималлаштириш, илғор агротехнологияларни жорий этиш хамда хосилдорликни ошириш, мева-сабзавот ва узум етиштиришни кўпайтириш”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 27.01. 62-сонли қарори “Республикада ҳориж тажрибаси асосида аччик калампир етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” уствор вазифаларидан бири килиб белгиланган. Ушбу мазкур тармоқка тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади: аччиқ қалампирнинг юқори маҳсулдор навларини танлаш, мақбул экиш муддати ва схемасини ишлаб чиқиш ҳамда юқори сифатли, унувчанлиги ва униб чиқиш қуввати яхши бўлган уруғлар етиштириш учун кўчат қалинлигини таъминлайдиган тизимни аниқлашдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйдагилардан иборат:
    илк бор Ўзбекистонда маҳаллий ва интродукция килинган аччиқ қалампирнинг турли экологик-географик гурухдари намуналарининг қимматли биологик, морфологик ва хўжалик белгилари ва фенологик фазаларнинг давомийлиги бўйича навлар орасида фарқлари аниқланган;
    аччиқ қалампир намуналари орасидаги морфологик белгилари: туп шакли, баландлиги, диаметри, ранги, барг юзаси ўлчами, мевалари, мева уяси, уядаги уруғлар сони ва бошқа белгиларининг ўзаро фарқи аниқланган;
    ўсимликнинг турли белгиларининг вариация коэффициента (V,%), биометрик, хўжалик ва бошка кўрсаткичлар намуналари бўйича ўзаро корреляцией боғликлиги ҳамда аччиқ қалампирнинг «Учқун», «Тилларанг» ва «Мумтоз» навлари кўрсаткичларининг корреляцией коэффициента (г) аниқланган;
    аччиқ қалампирнинг «Учқун», «Тилларанг» ва «Мумтоз» янги навларидан товар махсулот ва уруғ олишда ўсимликнинг макбул экиш схемаси аниқланган;
    аччиқ қалампирнинг айрим намуналари ва технологик ишланмаларни истиқболлиги аниқланган.
    Хулосалар
    1. Аччиқ калампирнинг Жаҳон коллекциясининг 15 та нав намуналари илк бор комплекс ўрганилди. Белгилаш керакки, ўрганилган намуналар ичида ўсимлик бўйи жуда паст ва жуда баланд намуналар чикмади. 11 та намуналар бўйи 35-55 см бўлган. Стандарт М-330, 0337-7069, 9955-15, 0407-7564, РВС 142, 9950-5197, 0437-7509 ўсимликларнинг баландлиги 55-72 см бўлиб, улар баланд бўйли гуруҳга киритилди.
    Ўрганилган намуналар ичида майда, узунаси 4 см дан кам мевали намуналар бўлмаган. 12 та намуналар мевасининг узунаси 8-13 см бўлиб, ўртача гуруҳга киритилди. Стандарт М-330да мева узунлиги 19,0 см, ва унта нисбатан узун (22,8-25,3 см) мевали гуруҳга мавжуд классификация бўйича 9955-15 ва 0337-7069 намуналари мансуб бўлди.
    Бир ўсимликдаги товар мева сопи стандартна 34 допа бўлгап. Ушбу белги бўйича юқори кўрсаткич 9950-5197 (47 дона), 0437-7509 (71), 0437-7510 (70), 0337-7069 48 дона бўлган. Бир тупдаги ҳосили М-330да 731 г ва унта нисбатан ишончли кўп ҳосилдорлик 9955-15 ва 0337-7069 намуналарида бўлган.
    Бизнинг тажрибаларимиз асосида селекция йўли билан танлаб олинган аччиқ калампирнинг янги навлари Узбекистан Республикаси Давлат реестрига 2009 йилда - Учкун, 2010 йилда - Тилларанг ва Мумтоз 2013 йилда киритилди.
    2. Аччик калампир селекциясида кейинчалик фойдаланиш учун 0437-7506, 0437-7510, 0038-91-55-5-1 ва РР0337-7069 нав намуналари биологик, морфологик ва хўжалик белгилари бўйича ажралиб чиққанликлари учун уларни чукурроқ ўрганиш руйҳатига киритиш керак.
    3. Биз экиш муддати ва экиш схемаси тажрибасида иккинчи экиш муддатида, 08 майдан то 15 майгача, ўсимлик ҳосилдорлиги ҳамма навларда кўпроқ шаклланганини исботладик. Ҳосилнинг биринчи терими барча экиш схемасида ўртача ҳосилдорликнинг фарқи иккинчи экиш муддатида (8 май) биринчи (28 апрел) ва учинчи (18 май) муддатларига нисбатан стандарт М-330 да 135,5 ва 146,8%, 2 - экиш муддатида тупдаги ҳосилдорлик 1-экиш муддатига нисбатан 135,5%, 3 - муддатники 92,3% бўлган. 2-экиш муддати хосилдорлиги 3-муддатникидан 146,8% юқори бўлган.
    4. Таъкидлаш зарурки, аччик калампир экиш схемаси уруғчилигининг иқтисодий самарадорлигида гектардаги кўчат сони 71,4 мингтагача ошганда, уруғ ҳосилдорлиги Учқун навида 33,3%; Тилларанг навида 29,7% ва Мумтоз навида 37,2% ошган. Назорат (70x30 см) экиш схемасига нисбатан 70x20 см да бир гектардаги уруг нархи ва соф даромад Учкун навида 66,1%, Тилларанг навида 78,6% ва Мумтоз навида 2,0 баробар юқори бўлган. 70x20 см экиш схемасида уруғнинг таннарҳи паст бўлган ҳамда рентабеллик даражаси Учкун навида 73,5%, Тилларанг навида 86,9% ва Мумтоз навида 60,7% бўлган. Навлар ва экиш схемаларини жорий килишдан олинган шартли соф даромад навлар бўйича мос равишда хар гектардан - 3071, 3503 ва 2896 минг сўмни ташкил этди.
    5. Чэт элда, тропик регионларда (Тайван) яратилган намуналарнинг Марказий Осиё тупроқ-иқлим шароитига мослашганлиги, селекция учун юкори куч-қудрат (потенциал) қимматли хўжалик белгилари сақланиб қолганлигини бизнинг тадкиқотларимиз натижалари Capsicum annuum L. турининг экологик эгилувчанлигини исботлади. Келажакда аччиқ қалампирнинг янги навларини яратиш учун Осиёнинг жанубий-шарқидан янги гермоплазмаларни жалб қилишнинг зарурияти назарий жиҳатдан тасдиқланди.
    Тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқаришга куйидаги тавсиялар берилди:
    - Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилган аччик қалампирнинг янги Учқун, Тилларанг, Мумтоз навларини экиб, фойдаланиш ҳамда уларнинг кўчатларини 8-15 май орасида экиш тавсия этилади.
    - Аччиқ қалампирнинг Учқун, Тилларанг, Мумтоз, Марғилон-330 навларига 70x40 см ва 70x50 см экиш схемаларини қўллаш иқтисодий самарадорликни анча оширади. 70x20 см экиш схемасида мевадаги пуч уруғлар сони ошган.
    - Қишлоқ хўжалиги олий таълим муассасаларидаги “Сабзавотчилик” ўқув китобларига аччик қалампирнинг Учкун, Тилларанг ва Мумтоз янги навларини ҳамда уларни экиш муддатлари ва экиш схемалари тўғрисидаги маълумотларни киритиш зарур.

    Баҳром Азимов
    1-43
    4   0
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Дунёда аҳоли сонининг тез суратларда ошиб бориши, қишлок хўжалиги маҳсулотлари, хусусан чорвачилик махсулотларига бўлган талабнинг хам тобора ўсишига олиб келмокда. Чорвачилик учун озиқа базасининг чекланганлиги ва айникса, яйлов чорвачилиги учун ем-хашак базасининг такчиллиги мавжуд табиий яйловзорлардан самарали фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқишни талаб этади. Dy ўринда, табиий яйловлардаги ем-хашак ўсимликларни аниқлаш, юқори озиқабоп турлардан кенг фойдаланиш ва чорвачилик базасини мустахкамлаш чора-тадбирларини йўлга кўйиш долзарб муаммолардандир.
    Жаҳонда чорва молларини қарийб йил давомида тайёр озиқа билан таъминлайдиган чўл яйловларининг ем-хашак ресурслари имкониятини баҳолаш ва инқирозга учраётган яйловлар ҳолатини яхшилашга алохида эътибор қаратилмокда. Айниқса, турли омиллар таъсирида чўл яйловлари ўсимликлар қопламида юз бераётган ўзгаришлар ем-хашак флорасини тўлиқ инвентаризациялаш ва улардан оқилона фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқишни талаб этади. Бу ўринда, Марказий Осиёда алоҳида ахамиятга эга бўлган Қизилқум яйловлари флорасининг Эрон, Кавказ, Шимолий Ўрта Осиё ва ҳатто Қашқар-Шинжанг флоралари билан якин боғлиқлиги кенг экологик диапозонли ем-хашак турлардан деградацияга учраган майдонлар фитомелиорациясида фойдаланиш истиқболларини белгилаб беради. Шунингдек, чорва моллари учун янги озука манбаларини топиш ва ундан самарали фойдаланиш борасида Қизилқумнинг Орол денгизининг куриган туби қисмида вужудга келган табиий яйловлардан унумли фойдаланишни йўлга кўйиш бугунги кун талабига хамоҳангдир. Шунга кўра, Қизилкумнинг ем-хашак ўсимликларини аниклаш, хўжалик-ботаник гуруҳларга ажратиш, Орол денгизининг куриган туби ўсимликлари харитасини тузиш, тузга чидамли истикболли турларини амалиётга жорий этиш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
    Ҳозирги кунда республикамизда чорвачилик тармоғини ривожлантириш учун чорвачилик озика базасини мустаҳкамлаш ва истикболли ем-хашак турларни амалиётга жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада, жумладан, ем-хашак экинларининг янги навларини яратиш, ноанъанавий ем-хашак ўсимликларни интродукция қилиш ва инкирозга учраган яйловлар ҳосилдорлигини ошириш борасида муайян натижаларга эришилди. Шу билан бирга, чўл яйловларидан унумли фойдаланиш ва яйлов чорвачилигини янада ривожлантириш учун Қизилқум ем-хашак ўсимликларини аниклаш ва улардан фойдаланиш истиқболларини баҳолаш бўйича илмий асосланган натижалар талаб этилмокда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Чорвачилик ва баликчилик тармоқларининг озука базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида’ «... чорвачилик тармоғи озуқа базасини тизимли асосда мустаҳкамлаш, чорвачилик хўжаликлари ва ташкилотларини юқори сифатли озуқа билан барқарор таъминлаш» вазифалари белгилаб берилган.Ушбу вазифалардан келиб чиққан холда, жумладан, Қизилқум ем-хашак ўсимликлари тур таркибини аниқлаш, ейилувчанлик кўрсаткичи бўйича баҳолаш, яйловлардан тизимли фойдаланишни йўлга кўйиш мақсадида ем-хашак ўсимликларнинг биотоплар бўйича тақсимланишини асослаш, яйловларнинг камёб ва йўколиб бораётган турларини аниклаш, тузга чидамли истикболли ем-хашак турларни инқирозга учраган яйловлар холатини яхшилаш тадбирларига жорий этиш муҳим илмий-амалий ахамият касб этади.
    Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 409-сон «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 18 октябрдаги 845-сон «Чорвачилик ва балиқчилик тармоқларининг озуқа базасини мустахкамлаш чора-тадбирларида тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади Қизилқум ем-хашак ўсимликлари флорасини аниқлаш ва истиқболли турларини танлаш асосида инкирозга учраган яйловлар ҳолатини яхшилаш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
    Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    илк бор Қизилқум ҳудудида таркалган юксак ўсимликларнинг 68 оила ва 345 туркумига мансуб 908 тур ем-хашак ўсимликларининг рўйхати тузилган;
    Ғарбий-Памиролой ва Ғарбий-Тёншон флораси базасида Қизилкум эндемизмининг прогрессив хусусияти исботланган;
    Қизилқум ем-хашак флорасида бир йиллик ўсимликларнинг устунлиги мазкур ҳудуд яйловларига антропоген босимнинг кучаяётганининг хавотирли индикатори эканлиги аниқланган;
    Ўрта Осиё яйловларида шўрадошлар ва астрадошлар оилалари вакилларининг муҳим ахамиятга эгалиги асосланган ва уларнинг хўжалик аҳамиятига кўра алоҳида гурухдар сифатида ажратишнинг мақсадга мувофиклиги исботланган;
    Қизилқум яйловларида таркалган 6 та камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлар 35 та ценопопуляцияларининг экологик-фитоценотик тарқалиши аникланган ҳамда ценопопуляцияларнинг структуралари очиб берилган;
    Орол денгизининг қуриган тубида ўсимликлар қопламининг 4 типи ва 11 формациясига мансуб 30 та ассоциация ва уйғун бирликлар аниқланган;
    Орол денгизининг қуриган тубида фитоценозларнинг бирламчи сукцессиясининг асосий механизмлари очиб берилган;
    фан учун 3 та янги тур (Allium rinae F. O.Khass., Shomuradov et Tojibaev, A. ravenii F. O.Khass., Shomuradov et Kadyrov, Astragalus kuldzhuktauense F.O.Khass., Shomuradov & Esankulov) аникланган.
    Хулосалар
    “Қизилкумнинг ем-хашак ўсимликлари ва улардан фойдаланиш истиқболлари” мавзусидаги фан доктори (DSc) диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Қизилқумнинг ем-хашак флораси юксак ўсимликларнинг 68 оиласи ва 345 туркумига мансуб 908 турни ўз ичига олади. Мазкур флора спектрида етакчи ўринларни Chenopodiaceae (148 тур), Asteraceae (112), Роасеае (106), Fabaceae (67), Brassicaceae (67), Polygonaceae (59), Boraginaceae (37), Caryophyllaceae (33), Lamiaceae (24) ва Apiaceae (21) оилалари эгаллайди. Етакчи туркумлар спектрини Astragalus (40 тур), Calligonum (34), Salsola (29), Artemisia (19), Cousinia (16), Climacoptera (15), Suaeda (15), Polygonum (15), Atriplex (12) ва Allium, Ferula, Halimocnemis, Convolvulus (10 тадан) ташкил этади.
    2. Ғарбий-памиролой ва ғарбий-тёншон флораси базасида Қизилқум эндемизмининг ёш прогрессив характери исботланди. Бошқа томондан эндемик ва субэндемик таксонлар Кичик Осиё орқали Африка флораси билан боғланган чўл флорасининг реликтлари сифатида Қизилқум флорасининг ядросини ташкил этиши қайд этилди.
    3. Қизилкум яйловлари флораси келиб чиқишига кўра қадимгиўртаер флорасига хос бўлиб, эрон, кавказ ва шимолий-ўртаосиё ва ҳатто қашқар-шинжанг флоралари билан яқин боғлиқлиги мазкур ҳудудлар учун умумий ва эндем турларни фитомелиоратив ишларда фойдаланиш истикболларини кўрсатади.
    4. Ем-хашак турлар таркибининг асосини бир йиллик таксонларнинг ташкил этиши (41,1%) ўрганилган ҳудуд яйловларига антропоген босимнинг кучайиб бораётганини хавотирли индикатори ҳисобланади.
    5. Табиий ем-хашак ўсимликларнинг хўжаликдаги аҳамиятига кўра груҳлашда шўрадошлар ва қоқидошлар оиласи вакилларини алоҳида гуруҳларга ажратишнинг максадга мувофиқлиги исботланди. Бу мазкур оилаларнинг тур таркибининг юкорилиги билангина эмас, балки уларнинг табиий яйловлардаги доминантлиги билан изохданади.
    6. Қизилкум қолдиқ тоғлари бошқа экотопларга нисбатан ем-хашак ўсимликларига бой бўлиб, мазкур экотопда Қизилқум флорасининг 48.9% ёки колдик тоғлар флорасининг 90.1% (514 тур) учрайди.
    7. Қизилқумнинг 6 та камёб турларининг (Iris hippolyti, Scorzonera bungei, Lepidium subcordatum, Stipa aktauensis, Ferula kyzylkumica ва Eremostachys eriolarynx) барча ценопопуляциялари нормал ҳолатдалиги, аммо аксарият холатларда тўлиқсиз эканлиги аниқланди. 5. bungei ва L. subcordatum турларининг базавий спектрлари уларнинг назарий спектрларига мос келади ва мазкур турларнинг биологик хусусиятларини намоён қилади, қолган турларники эса экологик-фитоценотик шароитлар ва уруғдан кўпайишнинг доимий эмаслиги ёки ценопопуляцияларнинг сукцессив ҳолатидан келиб чиқиб улар учун характерли спектрлардан фарқ қилади.
    8. Ценопопуляциялар ҳолатини комплекс белгилар асосида баҳолаш улар аксарият кисмининг критик ҳолатдалигини кўрсатди. Оптимал ўсиш шароитларда ценопопуляцияларнинг организм ва популяцион белгилари киймати юкори, аммо ҳар доим хам максимал даражага етмаслиги исботланди.
    9. Йирик масштабли (М 1:200000) “Орол денгизининг жанубий куриган туби ўсимликлар харитаси” тузилди ва унда ўсимликлар қопламининг 4 типи, 11 формацияси доирасида 30 та картографик бирлик ажратилди. Денгизнинг куриган тубида фитоценозларнинг бирламчи сукцессиясининг асосий механизми сизот сувларнинг минирализацияси ва чукурлиги, рельеф шакли, тупроқнинг литологик таркиби ва қирғокнинг чекиниш тезлигига асосланган экотопик танлов хисобланади.
    10. Орол денгизининг куриган туби кўчар кумликларининг мустаҳкамлаш учун Salsola richterii, Ammodendron conollyi, Calligonum setosum, Astragalus villosissimus, Krascheninnikovia eversmanniana ва Artemisia ferganensis турлари истикболли ҳисобланади. Тавсия этилаётган турлар жадал ўсиши, юкори яшовчанлиги, муваффакиятли табиий кўпайиши ва юқори биомасса ҳосил қилиши билан тавсифланади.

    Ҳабибулло Шомуродов
    1-63
    9   4
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда зараркунанда хашаротларнинг салбий таъсирига карши ўсимликлар чидамлилигининг молекуляр механизмларини ва бу жараёнлардаги ҳимоявий бирикмалар ролини тадқиқ қилиш биоорганик кимё, молекуляр биология ва ўсимликлар биохимиясининг долзарб йўналиши хисобланади. Ўсимликлар ҳосилини зараркунанда хашаротлар, патогенлар, бегона ўтлар, бактерия ва вирусли касалликлардан ҳимоя килиш кишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чикариш самарадорлигини оширишда асосий ўринда бўлиб замонавий агрономиянинг муҳим бўғимидир.
    Ҳозирги кунда жаҳонда кўсак қуртига қарши инсектицидларнинг интенсив қўлланилиши пахта далаларида шира ва ўргимчаккана каби сўрувчи зараркунандалар популяциясининг кескин ортишига олиб келиши тез-тез кузатиб турилади. Бу инсектицидларларнинг ғўза баргларидаги озуқавий моддалар - эрувчан оқсиллар, аминокислоталар ва қандлар; ҳимоявий ферментлар ҳамда терпеноид табиатли бирикмалар каби биотик ва абиотик омилларга қарши ўсимлик химоясини таъминловчи бирикмалар биосинтезига таъсир этиши билан тушинтирилади. Хорижлик олимлар томонидан дельтаметрин, циперметрин, фенвалерат каби инсектицидларнинг ғўзанинг биокимёвий параметрларига таъсири аниқланган. Шунга боғлиқ равишда ғўзадаги сўрувчи зараркунандаларга нисбатан озуқавий қийматни белгиловчи моддаларга ва ўсимликнинг ҳимоя тизимини белгиловчи метаболитлари ва ферментларига пестицидларнинг таъсирини комплекс тадқиқ этиш долзарб хисобланади.
    Мамлакатимизда ўсимликларни зараркунанда хашаротлардан сақлаш борасида кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Хусусан препаратларнинг вегетация даври ва бошқа омилларга боғлиқ равишдаги хашаротларга самарали таъсир этувчи концентрациялари аниқланди. Таъкидлаш керакки, бугунги кунда дунё бўйича зараркунанда хашаротлар таъсирида нобуд бўладиган пахта ҳосили 21-24% ни ташкил қилади' ва зарурий тарзда ўсимликларга инсектицид препаратлари билан ишлов берилади. Пахта ҳосилини асраш мақсадида қўлланилаётган инсектицидлардан самарали фойдаланиш учун уларнинг ўсимлик биокимёвий кўрсаткичларига таъсирини тадқиқ этиш талаб этилади. Узбекистан Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 3 йўналишида «қишлоқ хўжалиги махсулотларини сақлаш, ташиш ва сотиш, агрокимё хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини янада кенгайтириш» юзасидан мухим вазифалар белгилаб берилган. Бу вазифаларни бажаришда кенг қўлланилаётган инсектицид препаратларининг ўсимликларга таъсирини аниклаш долзарб масалалардандир.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2016 йил 24 октябрдаги ПҚ-2640-сонли «Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонида хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат килади.
    Тадқиқотнинг мақсади ғўза иккиламчи метаболитлари ва ҳимоявий оксилларининг абиотик стрессга чидамлилик индикаторлари сифатидаги ролини аниқлаш, ўсимликнинг сўрувчи зараркунандалар - ғўза шираси ва ўргимчакканага нисбатан чидамлилигигига инсектицидларнинг салбий таъсирларини баҳолашнинг комплекс методологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    пиретроидлар таъсирида ғўза баргларидаги антифидант терпеноид альдегидлар микдорининг камайиши аникланган;
    ғўза баргларидаги глутатион ва умумий тиол гурухдар микдори инсектицидлар таъсирида мое тарзда ўзгарганлиги аникланган;
    суми-альфа препарати билан ишлов берилган ғўза баргларида рибулоза-1,5-бисфосфат карбоксилаза (RuBisCo) нинг янги полипептиди ҳосил бўлганлиги ва унинг қисман аминокислота кетма-кетлиги исботланган;
    суми-альфа препарати таъсирида элонгация фактори ва фруктозо-бисфосфат альдолаза ферментлари микдорининг ортиши ва ферментлар изоформаларининг кисман аминокислота таркиби исботланган.
    Хулоса
    «Кўсак қуртига қарши кенг қўлланилувчи инсектицидларнинг ғўзадаги баъзи фаол бирикмалар биосинтезига таъсири» мавзусидаги диссертация доирасида олиб борилган тадкиқотлар асосида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
    1.Турли синфларга тааллуқли инсектицидлар билан ғўзага ишлов берилиши натижасида ўсимлик баргларида озуқавий бирикмалар - эрувчан қандлар ва оқсиллар миқдорининг ортиш динамикаси аниқланди. Суми-альфа, циперметрин ва аваунт билан ишлов берилиши натижасида оксиллар ва кандлар микдори ишловнинг 10- ва13-кунлари максимал даражада ортиши кўрсатилди.
    2. ЮССХ усули билан госсипол, Н1-Н4 гелиоцидлар, гемигоссиполон ва унинг метил эфирининг микдори аниқланди. Терпеноидлар микдорининг максимал камайиши ишловнинг 7, 10, 13 кунларида кузатилиши кўрсатиб берилди.
    3. Кислороднинг фаол шаклларини глутатион - аскорбат цикли оркали зарарсизлантиришда марказий ўрин тутувчи бирикма - глутатионнинг микдори суми-альфа таъсирида камайган, карбофос ва ланнейт билан ишлов бериш унинг микдорини ортишига олиб келган.
    4. Ғўза геномидаги хитиназа генларининг in silico тахдили амалга оширилиб, Arabidopsis thaliana генлари кетма-кетликлари аналогияси бўйича 41 та хитиназа идентификация килинди. Хитиназалар фаолликлари суми-альфа таъсирида деярли икки баробар пастроқ кўрсаткични намоён килган.
    5. Суми-альфа, карбофос ва ланнейт таъсирида ўргимчаккананинг репродуктив кобилияти пасайиши хамда унинг тухумлари фертиллигини белгиловчи оқсил - вителин микдори инсектицидлар таъсирида камайиши аниқланди.
    6. Нормал холатдаги ва инсектицидлар билан ишлов берилган ғўзанинг сўрувчи зараркунандаларга нисбатан чидамлилигини белгиловчи иккиламчи метаболитларнинг микдор даражасини баҳолаш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқилди.
    7. Суми-альфа билан ишлов берилган ғўза баргларида RuBisCo изоформаларидан бирининг парчаланиши ҳисобига лиги оксил молекуласининг ҳосил бўлиши унинг қисман аминокислота кетма-кетлигини аниқлаш орқали кўрсатиб берилди.
    8. Суми-альфа таъсирида элонгация фактори EF1A ва фруктозо-бисфосфат альдолаза ферментлари экспрессиясининг ортиши аниқланди. Оксиллар изоформаларининг кисман аминокислота кетма-кетликлари кўрсатиб берилди.

    Акмал Асроров
    1-44
    5   5
  • Мавзунинг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда дунёда сув ресурсларини турли техноген таъсирлардан муҳофаза килиш, табиий сув ҳавзалари барқарорлигини таъминлаш, айниқса ундаги флоранинг биологик хилма-хиллигини саклаб қолиш катта аҳамиятга эга. Айниқса, дарёлар қуруқлик сув ҳавзалари альгофлорасининг шаклланиши ва таксимланишида алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, альгофлоранинг 46% хилма-хиллиги дарёлар улушига тўғри келади. Бу ўринда, табиий сув ҳавзаларининг альгофлорасини ҳар томонлама ўрганиш, экология-санитария ҳолатини баҳолаш ва ҳамда унинг келажакдаги ҳолатини башорат килиш имконияларини амалиётига жорий этиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланади.
    Жаҳонда альгологик тадқиқотлар техноген омиллар таъсири кучли бўлган трансчегаравий дарёлардаги альгофлоралар ҳолатини аниқлаш, ҳамда дарёларнинг турли моддалар билан ифлосланиш даражасини мониторинг қилишга қаратилган. Бу ўринда катта стратегик аҳамиятга эга дарёлар ўзининг альгофлора турларига бойлиги, ундаги алоҳида аҳамиятга эга бўлган экологии компонентларининг мавжудлиги билан муҳим ҳисобланади. Марказий Осиёдаги барча йирик трансчегаравий дарёлар бир-биридан экологик хусусиятларини билан фарқланишини ҳисобга оладиган бўлсак, уларнинг ҳар бирида ўзига хос альгофлорани шаклланганлигини кўриш мумкин. Бу ўринда, Зарафшон дарёси ҳам алоҳида ўринга эга бўлиб, сўнгги йилларда дарёнинг ўрта окими худудда техноген омиллар таъсирининг кучайиши унинг замонавий альгологик таркибини аниқлаш ва шу асосда табиий Ўрта Осиё сув ҳавзалари альгофлораси шаклланишидаги аҳамиятини баҳолашнинг муҳимлигини белгилаб бермокда. Шунга кўра, Зарафшон дарёси альгофлорасининг замонавий ҳолатини баҳолаш, дарё альгофлорасини таксономик таркибини шаклланишида экологик омилларнинг ролини илмий асослаш, сувнинг экология-санитария ҳолатини аниқлашда индикатор-сапроб турларни аҳамиятини очиб бериш, альгофлорани маълумотлар базасини тузиш ва амалиётга жорий этиш муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга.
    Ҳозирги кунда табиий сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан окилона фойдаланиш учун сув ҳавзалари альгофлорасининг турлар таркиби ва уларнинг тарқалишини аниқлаш, ҳамда сувни тозалигини белгилашдаги ўрнини асослашга алоҳида эътибор каратилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида' атроф-муҳит ҳолатига зарар етказадиган муаммоларни олдини олиш, ирригация тармоклари объектларини ривожлантириш” вазифаси белгиланган. Мазкур вазифаларни амалга оширишда Зарафшон дарёси ўрта оқими альгофлорасининг таксономик таркиби ва индикатор-сапроб турларни аниқлаш, дарё сувининг санитар-эпидемиологик ҳолатини мониторинг қилишда улардан фойдаланиш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга.
    Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 409-сон “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон дарё ўрта оқими альгофлораси турлар таркибини аниқлаш ва сувининг экология-санитария ҳолатини баҳолашда индикатор-сапроб турларнинг аҳамиятини асослашдан иборат.
    Ишнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    илк бор Зарафшон дарёси ўрта окимида 331 тур ва тур хиллари (219 тур, 85 вариация, 27 форма) аниқланган ва рўйхати тузилган;
    илк бор Зарафшон дарёси ўрта оқимининг альгофлораси таркибида Узбекистан альгофлораси учун илгари номаълум бўлган 13 тур ва тур хиллари мавжудлиги аниқланган;
    альгофлоранинг мавсумий ва дарё оқими бўйлаб ўзгариши аниқланган;
    экоальгоценозларнинг дарё окими ва йил фаслларидаги экологик омиллар таъсирида шаклланиши очиб берилган;
    дарё альгофлораси ва унинг таркибидаги индикатор-сапроб турлар билан ўзаро боғлиқлиги исботланган.
    Хулосалар
    «Зарафшон дарёси ўрта оқими альгофлораси ва унинг сув экология -санитария ҳолатини баҳолашдаги аҳамияти» мавзусидаги фалсафа доктор диссертация бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Тадкикотлар натижасида Зарафшон дарёси ўрта оқими альгофлорасида илк бор 331 тур ва тур хиллари (219 тур, 85 вариация, 27 форма) мавжудлиги, таксономик тахдилга кўра улар 5 бўлим, 11 синф, 16 тартиб, 38 оила, 81 туркумга мансублиги аникланди. Сувўтлар орасида Bacillariophyta (218) бўлими етакчилик килиб, жами флоранинг 65,86 % ташкил этди. Кейинги ўринларни Cyanophyta (64, 19,34 %), Chlorophyta (37; 11,18 %), Euglenophyta (10, 3,02 %), Pyrrophyta (2, 0,60 %) бўлимлари эгаллайди.
    2. Тахлиллар натижасида альгофлорадаги 5 та етакчи синф аниқланди, улар 300 (90,63%) турга эгалик килиши аниқланди. Етакчи тартиблар 7 та бўлиб, жами альгофлорани 298 турига (90,03%) эгалик килди. Етакчи оилалар 14 та (279, 84,28%), етакчи туркумлар 23 тани (240, 72,50%) ташкил этади;
    альгофлорадаги турларнинг туркумларга нисбатан спектри: Bacillariophyta - 6,23; Euglenophyta - 3,33; Cyanophyta - 2,66; Chlorophyta -2,17; Pyrrophyta - 1, турларнинг оилаларга: Bacillariophyta - 24,22; Euglenophyta - 3,33; Cyanophyta - 4; Chlorophyta - 3,36; Pyrrophyta - 2. Бу хусусиятлар Зарафшон дарёси ўрта оқимини алоҳида эътиборга молик альгологик ҳудуд эканлигидан далолат беради.
    3. Қиёсий таҳлилларга кўра, илк бор Ўзбекистон альгофлораси учун 13 тур (Chlorophyta - 3, Bacillariophyta - 10) ва тур хиллари келтирилди. Бу Зарафшон дарёси ўрта оқимида ўзига хос экологик муҳитнинг шаклланганлиги билан изохланади.
    4. Кузатув нуқталарнинг турлича тўйиниш манбалари ва экологик омиллар таъсирида дарёнинг дастлабки (1-3 КН) нукталарида 119, ўрта нуқталарида (4-7 КН) 200 та, куйи нукталарида (8-10 КН) 125 тури аниқланди;
    5. Сувининг ҳарорати фаслларда ўзгарувчан бўлганлиги туфайли баҳорда 169 (51,05%), ёзда 210 (63,44%), кузда 138 (41,69%), қишда 88 (26,59%) тур ва тур хиллари аниқланди. Дарё ўрта оқими бўйлаб сувнинг минераллашуви а-гипогалиндан Р-олигогалингача ўзгариб туриши натижасида альгофлора таркибида чучук сув (148 тур, 44,71%) ва чучук-шўртоб сувўтлар (160 тур, 48,34%) етакчилик қилади;
    альгофлора таркибида фитобентослар (40,48%) етакчилик қилади, фитопланктон (18,73%), фитопланктон-фитобентос (19,94%), перифитон (18,73%) деярли тент сонда. Бу дарё сувнинг тиниқлик даражаси пастлиги ва оким тезлигига боғлиқ.
    6. Олиб борилган тахдиллар натижасида альгофлора таркибидан аниқланган 97 тур индикатор-сапробларнинг 61 диатом, 16 яшил, 10 кўк-яшил, 9 эвглена ва 1 тури пирофитларга мансуб. Бахорда индикатор-сапроб турларнинг 56 та, ёзда 45 та, кузда 50 та, кишда 29 тури аниқланди, фасллардаги сапроблик индекси мос равишда 1,67; 1,47; 1,52; 1,22 ни ташкил этади;
    7. Дарё окими бўйлаб х-сапроб ва б-сапроблар сони камайиб, (3-,а-мезосапроб ва р-сапроблар сони ҳамда микдорининг ошиб бориши сув таркибида органик моддаларнинг микдори билан ўзаро боғлиқ бўлиб, сапроблик индексининг ошиши (1,27; 1,61; 1,84), сувнинг сифатини 2 синфдан 3 синфгача, разрядини 26 (тозарок) дан За (етарлича тоза) гача пасайиб бориши кузатилди.
    8. Альгофлора таркибидан аникланган 20 тур %-сапроб, 18 тур б-сапроб, 51 тур Р-мезосапроб, 5 тур а-мезосапроб ва 3 тур р-сапроб турлар сув ҳавзаларининг экология-санитария ҳолатини мониторинг килиш учун тавсия этилади.

     

    Йигитали Тошпўлатов
    1-47
    0   0
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Дунёда аҳоли сонининг ортиб бориши уларни озик-овқат маҳсулотларига бўлган талабининг хам ошишига олиб келмокда. Бу ўринда табиий ўсимлик ресурсларидан, жумладан, Elaeagnaceae оиласи вакилларидан аҳолини озиқ-овкат хавфсизлигини таъминлашда стратегии: восита сифатида фойдаланиш муҳим саналади. Шунга кўра, кишлоқ хўжалиги экинларига муқобил сифатида ушбу оила вакиллари ресурсларидан самарали фойдаланиш, улар орасидан озиқабоп турларни ажратиб олиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш алоҳида аҳамиятга эга.
    Жаҳонда озиқ-овқатбоп табиий ўсимлик турларини инвентаризациялаш, уларнинг захирасини аниклаш ва иқтисодиёт тармоқларида самарали фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқишга катта эътибор қаратилмокда. Таъкидлаш лозимки, Ер юзида тўқай ўсимлик жамоалари кам тарқалган бўлсада, уларни ташкил қилувчилари орасида иқтисодий аҳамиятли гуруҳларининг, жумладан, озиқ-овқатбоп истикболли турларининг кўплиги бундай ўсимликларни комплекс баҳолаш тадқиқотларини йўлга қўйишни белгилаб бермокда. Улар орасида жийдадошлар - Elaeagnaceae оиласи вакиллари Марказий Осиё тўқай ўсимлик жамоалари орасида алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, бу оила вакиллари вегетатив ва генератив органларининг адаптив хусусиятлари ва хаётий формаларининг примитив ва прогрессив эволюцион йўналишлари билан ажралиб туради. Бундан ташқари, филогениясининг ўзига хослиги, таксономик белгиларининг орография кўрсаткичлари ва муҳитга қараб ўзгарувчанлиги, оила вакиллари экологик амплитудасининг кенглиги ва ўта полиморфлиги бу оила вакилларини аниқлаш ва истиқболли озиқ-овқатбоп формаларини ажратишни талаб этади. Шунга кўра, Elaeagnaceae оиласига мансуб турларнинг морфобиологиясини аниқлаш, захираларини бахолаш, истикболли формаларини амалиётга жорий этиш муҳим илмий-амалий ахамият касб этади.
    Ҳозирда республикамизда табиий ўсимлик ресурсларини баҳолаш, уларни аҳамиятли гурухдарини танлаш ва ўрмон хўжаликлари ишлаб чиқаришга жорий этишга катта эътибор қаратилди. Бу борада олиб борилган чора-тадбирлар асосида, жумладан, Elaeagnaceae оиласи вакилларидан жийда - Elaeagmis L. ва чаканда - Hippophae L. туркуми турлари озикавий қийматини аниклаш ва улар асосида табиий дори воситалари тайёрлаш борасида муайян натижаларга эришилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги»1 карорида «.... минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда ўрмон фондида озикабоп ўсимликларни районлаштириш, озиқабоп ўсимликларни тарқалиш ҳудудларини ва мавжуд ресурсларини ўрганиш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда, жумладан, жийда ва чакандаларнинг мослашувчанлигини асослаш, морфобиологик ва экологик хусусиятларини аниқлаш, меваларининг биологик ва эксплуатация захираларини хариталаш, кўчатларини етиштириш йўлларини такомиллаштириш ва уларнинг самарадор саноат плантацияларини ташкил этиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
    Узбекистан Республикасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 409-сон «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 11 майдаги ПФ-5041 «Узбекистан Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат кўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон «Ўрмон хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги» қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади жийдадошлар (Elaeagnaceae Juss.) оиласи туркуми турларини таксономии асослаш, истикболли формаларини ажратиш ва ишлаб чикаришга жорий этишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    илк бор Elaeagnaceae Juss. оиласи таксонлари қиёсий таҳлили асосида Elaeagnus L. туркумининг иккита тури (Е. angustifolia L., Е. songarica (Bcmh. ex Schltdl.) Fisch, ex Trautv.) аникланган;
    Hippophae L. туркумининг битта тури (H. rhamnoides L.) аникланган ва Н. turkestanica (Rousi) Tzvel. тури синонимлаштирилган;
    илк бор Е. angustifolia онтогенез даври босқичлари ва жийда ниҳоллари учун зарур бўлган фойдали хароратлар йигиндиси аникланган;
    жийда ва чакандада морфологик белгиларнинг ўзгарувчанлиги аникланган ва уларнинг полиморфлиги исботланган;
    илк бор Е. angustifolia ва И. rhamnoides турларида уч хил трихомаларнинг мавжудлигини ва новдаларининг икки хил симподиал -акросимподиал ва мезосимподиал шохланиши аникланган;
    Elaeagneta формациясига оид 12 та, Hippophaeta формациясига оид 7 та янги ассоциациялар аникланган ва уларнинг 6 та ценопопуляцияси структуралари очиб берилган;
    жийда ва чакандаданинг хаётий формалари ва мосланувчанлик эволюцияси асосланган.
    Хулосалар
    «Ўзбекистон флорасида Elaeagnaceae Juss. оиласи» мавзусидаги фан доктори (DSc) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Elaeagnus L. ва Hippophae L. туркуми турларига хос асосий белгиларнинг тахлили ушбу худудларда Elaeagnus туркумининг иккита тури (Е. angustifolia L., Е. songarica (Bcmh. ex SchltdL) Fisch, ex Trautv.) ва Hippophae L. туркумининг битта тури (//. rhamnoides L.) таркалганлигини кўрсатди.
    2. Жийда ва чаканданинг морфологик белгилари ичида гул, мева, данак, баргнинг узунлиги ва кенглигининг ўзгарувчанлиги ўртача (Cv=13-20%); 100 дона мева ва данакнинг вазни, шингилдаги ўртача мевалар сони каби кўрсаткичлар юқори (Cv=21-40%) ва жуда юқори (Cv>41%) ўзгарувчанликка эга.
    3. Е. angustifolia индивидуал тараққиётининг латент даври 7-10 ой, виргинил даври 4-5 йил давом этади. Генератив даври онтогенезининг 5-6 йилида бошланиб, 50 йил давом этади. Новдаларида икки хил симподиал (акросимподиал ва мезосимподиал) шохланиш мавжуд. Жийда ниҳолларининг виргинил давридан то генератив давригача бўлган оралиқ вақтдаги ўртача хароратлар йиғиндиси 10493,9-11640,0 °C ни ташкил этади.
    4. Е. angustifolia вегетацияси феврал ойининг биринчи декадасида бошланиб, қийғос гуллаши кунлик ҳарорат 22° дан 30 °C гача кўтарилганда ва ҳавонинг нисбий намлиги 50,5-64,3% га етганда яхши боради. Гуллаш давомийлиги 8-10 ва баъзан 12 кунгача давом этади. Гуллари энтомофил бўлиб, меванинг ривожланиши 120 кундан то 150 кунгача давом этади. Жийда вегетацияси бошидан то меваси пишгунгача бўлган даври 210-230 кунга тўғри келади.
    5. H. rhamnoides вегетацияси феврал ойининг биринчи-иккинчи декадаларида бошланади. Гуллаш жараёни март ойининг охири, апрелнинг бошларига тўғри келди. Қийғос гуллашининг кунлик харорати 20’ дан 25°С гача кўтарилганда ва хавонинг нисбий намлиги 65-70% га етганда яхши давом этади. Чангчили ўсимлик тупларининг гуллаш давомийлиги 6-8 кун, уруғчили ўсимлик туплариники 4-6 кунга тўғри келади. Чаканда гуллари анемофил бўлиб, гул ва мевалар акропетал ривожланади. Мевалари сентябрнинг бошларида ва октябрда тўлик пишади. Меванинг ривожланиши 150 кундан то 170 кунгача давом этади. Чаканданинг вегетация бошидан то меваси пишгунгача бўлган даври 220-240 кунга тўғри келади.
    6. Жийда ва чаканда ценопопуляциялари ўрта меъёрли ценопопуляция типига хос. Бу ўсимта ва ювенил ёшдаги тупларнинг мавжудлиги, имматур туплар нисбатининг ўртача эканлиги билан изоҳланади. Elaeagneta формациясига оид 12 та янги, Hippophaeta формациясига оид 7 та янги ассоциациялар ажратилди.
    7. Жийда ва чаканданинг индивидуал тараққиётида ўтмишига оид морфобиологик белгилар мавжуд бўлиб, буларга куйидагилар хос: баргларининг дорсивентрал бўлиши, карама-қарши жойлашуви, гулларининг икки жинслилиги, чангчиларининг 8 та бўлиши, барги ва новдаларининг қалқонсимон трихомалар билан қопланганлиги, куртакларининг очиқ, қобиксиз бўлиши ва моноподиал шохланганлиги.
    8. Барча тўпланган маълумотлар жийдадошлар оиласининиг келиб чиқиш маркази Жанубий Шаркий Осиё мамлакатлари эканлигини кўрсатади. Ер юзида дастлабки жийдадошларнинг казилма қолдиклари палеоген давридан топилган. Жийдадошлар Марказий Осиёга миграция йўли билан эоцен даврида келган ва Тетис қирғокларида ўсган хамда мезофитлик хусусиятларини сақлаб қолган.
    9. Жийдадошларнинг биоморфологик эволюцияси куйидагича ривожланишга эга: йирик дарахтлардан буталарга, моноподиал шохланишдан симподиалга, баргларнинг карама-карши жойланишидан кетма-кетликка, мезофил барглардан ксерофит баргларга, қалқонсимон трихомалардан медуза ва юлдузсимонларга, икки жинслиликдан-айрим жинслиликка ва иккиламчи - икки жинслиликка, тукчали нектардонлардан диск шаклли нектардонларга, юқори гул тугунидан остки гул тугунига, эндосперманинг редукцияланиши ва муртакнинг йириклашуви.
    10. Жийда меваларининг сифатий белгиларини ҳисобга олиб, Elaeagnus angustifolia ни 16 та истикболли формалари (Б-1, Б-2, Б-3, Б-4, С-1, С-3, С-4, С-5, С-6, Па-2, Ж-1, Ж-2, Х-1, Х-2, Карак-1, Сурх-1) ишлаб чиқаришга тавсия этилади.
    11. Узбекистан ҳудудида 2478,9 га майдонда жийда туплари таркалган бўлиб, шу майдондан йилига 1547 т жийда меваларини йигиш мумкинлиги, чаканданинг 1200 га майдондан 212 т мевалар йигиш мумкин.
    12. Жийда ва чаканда данакларини стратификациялаш, турли тупроқ типларига экиш, фитогормонлар билан ишлов бериш асосида уларни кўпайтириш ва етиштиришнинг ишлаб чикилган оптимал усуллари ўсимлик захираларини тиклаш ҳамда кенгайтириш учун ўрмончилик хўжаликларига тавсия этилади.

    Хислат Ҳайдаров
    1-63
      
  • Ushbu maqolada Surxondaryo ekologik sharoitida bo‘yoq beruvchi o‘simliklarning tarqalish hududi, inson hayotidagi ahamiyati va ularning o‘rganilishi bo‘yicha muhim ilmiy dalillar yoritilgan. Tadqiqot natijalari asosida rang beruvchi o‘simliklarning biologik xususiyatlari va ekologik omillarga moslashuvchanligi haqida ma’lumotlar keltirilgan. Shuningdek, maqolada za’faron (Crocus sativus), indigofera (Indigofera tinctoria L.) kabi o‘simliklarning fiziologik va biokimyoviy xususiyatlari, ularning sanoat va tibbiyotda qo‘llanilishi xususida fikr yuritilgan. Bu o‘simliklarning tabiiy bo‘yoq manbai sifatida ishlatilishi, atrof-muhitga ta’siri va iqtisodiy ahamiyati ham tahlil qilingan.

    Xolida Aslanova
    34-41
    155   5
  • Tashqi omillar hamda patogen mikroorganizmlar ta’sirida manzarali daraxtlar va butalarda turli kasalliklarning rivojlanishi kuzatiladi. Bunday salbiy hodisalarning oldini olish uchun mikromitset biotasining tur tarkibini o‘rganish, ular keltirib chiqaradigan kasalliklarni aniqlash va ularga qarshi kurash choralarini takomillashtirish orqali atrof-muhit muhofazasiga hissa qo‘shish mumkin. Denov dendrariysidagi yuksak o‘simliklar mikromitsetlarini o‘rganish jarayonida ushbu hududda un-shudring, zang, sitosporoz, septorioz, filloksitoz, morsonioz kabi zamburug‘li kasalliklar keng tarqalganligi aniqlangan. Ushbu maqolada Denov tumani hududidagi daraxt va butalarda uchraydigan zamburug‘li kasalliklar, xususan sitosporoz kasalligi va unga qarshi kurash choralari haqida ma’lumotlar keltirilgan.

    Dilfuza Sodiqova , Gavhar Turdiyeva, Zuhra Mamurova
    58-66
    9   2