Образовательный источник зороастризма - интерпретация ветеринарии и животноводства в «АВЕСТО»

Аннотация

Для изучения общей истории Средней Азии в доисламский период, в частности истории ее нравственных воззрений, большое значение имеют древнеперсидские сочинения, историко-географические труды греческих историков Геродота и Страбона, священная книга зороастрийской религии Авеста и ряд других источников.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2020
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1180-1183
6

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Нарзиева N., & Тургунбоев, А. (2025). Образовательный источник зороастризма - интерпретация ветеринарии и животноводства в «АВЕСТО». in Library, 22(4), 1180–1183. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/107649
Наргиза Нарзиева, Самаркандский государственный университет ветеринарной медицины, животноводства и биотехнологий
Заведующий кафедрой социально-гуманитарных наук и спорта, доктор философских наук, доцент
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Для изучения общей истории Средней Азии в доисламский период, в частности истории ее нравственных воззрений, большое значение имеют древнеперсидские сочинения, историко-географические труды греческих историков Геродота и Страбона, священная книга зороастрийской религии Авеста и ряд других источников.


background image

"ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ
ТЕХНОЛОГИЙ В ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВЕ"
международная научно-практическая конференция

14-15 октября

AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA
TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI

1180

ЗАРДЎШТИЙЛИКНИНГ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ МАНБАИ - “АВЕСТО”ДАГИ

ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИК ТАЛҚИНИ

Тургунбоев А., Н. Н. Нарзиева

Samarqand davlat veterinariya meditsinasi, chorvachilik va biotexnologiyalar universiteti

Annotatsiya:

Марказий Осиѐнинг исломгача бўлган даврдаги унинг умумий

тарихини, хусусан ахлоқ-одобга доир қарашлар тарихини ўрганиш учун қадимий форсий
ѐзувлар юнон тарихчилари Геродот, Страбоннинг тарихий ва географик асарлари,
Зардўштийлик динининг муқаддас китоби “Авесто” ҳамда бир қатор бошқа манбалар
катта аҳамиятга эга.

Kalit so„zlar:

Ахурамазда, зардуштийлик, доривор ўсимликлар йиғиш, уч яхши

ишда сусткашлик қилмаслик, уч ѐмон ишдан, ѐмон хулқдан, ѐмон сўзда ва ѐмон амалдан
юз угиришга, тарбиячилар ва муаллимларнинг бурчлари, рост сўз, покликҳақида, Авесто
таълими.

Айниқса, “Авесто” Марказий Осиѐ халқларининг ахлоқ-одоби қарор топиши ва
ривожланиши тарихини ўрганиш учун муҳим қимматли манба ҳисобланади. “Авесто”
диний мазмунда бўлиши билан бир қаторда фалсафа, сиѐсат, ахлоқ, турмуш, адабиѐт
масалаларини ҳам ўз ичига олади.
Авесто таълимотига кўра, иккита куч: яъни, яхшилик ва ѐмонлик мавжуд бўлиб, улар бир-
бири билан абадий муросасиз, душманлик ҳолатида бўлиб келади. Яхшилик кучларига
Ахурамазда, ѐмонлик кучларига Ахриман бошчилик қилади. Инсон ҳаѐтини, унинг бахти
ѐки бахтсизлигини ана шу курашнинг натижасибелгилаб беради.
Кишилар ўз амалий ишлари, ижобий ахлоқий фазилатлари билан яхшиликка мойил
эканликларини кўрсатишлари ва бу билан ѐвуз кучларга қарши курашда яхшилик руҳига
кўмаклашишлари лозим, акс ҳолда номуносиб ҳатти-ҳаракат қилувчи киши осонгина
ѐмонлик қалқонига илиниб колиши мумкин.
Зардуштийлик динининг пайғамбари Зардушт шундай дейди: “ѐлғончиликка ихлос
қўйганлар учун абадул-абад азоб-уқубатлар тайѐрлаб қўйилган. Шу боис инсон ҳаѐт
мақсадини танлар экан, ўз зиммасига муайян мажбурият олар экан, уни адо этиш учун
жавобгар бўлиши лозим.
“Айни пайтда Зардуштийлик дунѐвий ишларга фаол муносабатда бўлишга: уй-жой
қуришга, чорва, хотин ва бола-чақаларга эга бўлишга, экин-тикин ва дарахт экишга,
ерларни суғоришга, мол-ҳол боқишга ва бошқаларга даъват этади. Дунѐда қандай жой энг
севимли жой, деган саволга Ахура Мазда бундай жавоб беради: “Тақводор киши, ўт-олови
ва сут қатиғи,ичида хотини, болалари бўлган уй қурган жой чиндан ҳам энг яхши
жойдир”.
Кўриб турибсизки, Авестода меҳнат ноз-неъматлар манбаи бўлганлиги учунгина эмас,
балки ахлоқий соғломлик, эзгулик манбаи сифатида ҳам улуғланади.


background image

"ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ
ТЕХНОЛОГИЙ В ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВЕ"
международная научно-практическая конференция

14-15 октября

AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA
TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI

1181

Авестода инсон ижтимоий фойдали меҳнат туфайли барча ѐмонликлардан, ѐвузликлардан
қутилиши мумкин, деган улуғ ғоя ѐтади. Айниқса, деҳқончиликдаги меҳнат яхшиликнинг
юзага чиқишида ва инсонни қайта тарбиялашда асосий омил, Ахурамазда қонунида
деҳқончилик меҳнати - эзгулик ва яхшиликнинг намоѐн бўлишининг ва инсон
баркамоллигининг асосий шарти бўлиб, қўриқ ва бўз ерларни ҳайдаш, ерни жамоа
ўртасида адолатли тақсимлаш энг савоб ва маъқул иш ҳисобланган: “Кимки ғалла экса
олийжанобдир. Ғалла эккан киши эзгулик уруғини сочади. Ахурамазда эътиқодини
кучайтиради, эътиқодни мустаҳкамлайди...”. Бу қонуннинг бажарилиши ўз аҳамиятига
кўра, ўн минг марта ибодат этиш ѐки юзлаб жониворларни қурбонликка сўйишдан афзал
ҳисобланган. Деҳқончилик қилиш ердаги ҳар қандай ѐвузликка барҳам бериш демакдир.
“Олам гўзаллиги деҳқондан, деҳқончиликдан, кимки ерга уруғ қадабди, у одамийликка
иймон келтиради, ягона шу йўлгина ҳақиқат бўлиб қолган саробдир”.
Шунингдек, Авестода ўтроқ чорвадорларнинг диний ва дунѐвий мафкураси ўз аксини
топган. Зардуштийлик инсон чорванинг кўпайишига, яйловларнинг гуллаб яшнашига
ѐрдам берган тақдирда тинмай меҳнат қилгандагина Ахурамазданинг иноятига нойил
бўлади дейилган.
Авестода экология масалаларига, яъни табиатни, ер, сув, дарахт, ўсимлик, жониворларни
эъзозлашга, ерни ишлатиб, суғориб, боғ-роғ, экинзор қилишга, чорвани айниқса,
йилқичиликни йўлга қўйишга, сувни муқаддас тутишга алоҳида эътибор берилган. Шунга
кўра, инсон анҳор ва ариқ бўйларида мол боқишга, отларни боғлашга рухсат этилмаган,
қудуқ ва ҳовуз сувини ифлос қилганларга катта жарима солинган.
Экология қонунларида 4 та нарса: Ер, Сув, Олов ва Ҳаво шундай эъзозланганки, ҳавони
булғаш, ифлослантириш, ерга кўмиш, сувга оқизиш, оловда ѐқиш гуноҳи азим
ҳисобланган.
Демак, зардуштийлик дини қонунларига кўра ер, сув, олов ва ҳавони ифлос қилиш жиноят
деб ҳисобланиб, бундай жиноятга 400 қамчи уриб жазоланган ѐки қилган жинояти
оғирроқ бўлса ўлим жазосига маҳкум этилган.
Инсон ўз ҳаѐт йўлини танлар экан, ўз зиммасига мажбурият ва оилавий бурчни бажаришга
жавобгардир.Авестода кўрсатилишича, ўсмирлар 15-16 ѐшларида балоғатга етган ва
турмуш қуриш ҳуқуқига эга деб ҳисобланган. Агар эркак зурриѐт қолдириш қобилиятига
эга бўлсаю, аммо уйланмаса, унга тамға босишар ѐки белига занжир боғлаб юришга
мажбур қилишар эди.
Ер юзида инсон зурриѐтини кўпайишига қарши чиқиб, турмуш қурмай юрган қизни қопга
солишиб, 25 дарра калтаклашган. Зардуштийлик қонун-қоидаларида эркак киши уйланиш
учун моддий ва маънавий томондан тўқ, сиҳат-саломат ва жисмонан бақувват бўлишга
алоҳида эътибор берилган. Бунинг учун шу вақтида тўйиб овқатланиши зарур. Акс ҳолда
эркак киши ўз хизмат ва ахлоқий (эрлик) бурчини бажаролмайди. Еб-ичмайдиган
инсоннинг тоат ибодат қилишга кучи бўлмайди, эр-хотиннинг мажбуриятини адо этишга
қуввати етмайди, соғлом фарзандларни дунѐга келтира олмайди.
Авестода қариндошларнинг ўзаро оила қуриши қонун билан қатъий ман этилган. Зеро,
қавм ва уруғ қони тоза авлоднинг соғломлиги учун шундай қилинган. Айниқса, кўп
болали оилаларга давлат хазинасидан нафақа тайинлаш ва бир йўла 2-3 та фарзанд кўрган
аѐллар учун имтиѐзлар берилган ва туя билан мукофотланган. Айни пайтда аѐл
ҳомиласини олдириш ва тушириш гуноҳ деб ҳисобланган, айбдорлар ўлим жазосига
маҳкум этилган. Шунингдек, аѐл ва фарзандларини сарсон-саргардон қиладиган оила


background image

"ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ
ТЕХНОЛОГИЙ В ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВЕ"
международная научно-практическая конференция

14-15 октября

AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA
TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI

1182

бошлиғига, зинога берилган эркак ва аѐлга нисбатан дарра билан калтаклашган ѐки ўлим
жазоси қўлланилган.
Авестода ўша даврдаги ижтимоий-сиѐсий, маънавий-маърифий ҳаѐтнинг барча соҳалари
жумладан, таълим-тарбияга оид қимматли маълумотлар ҳам мавжуд.
Мазкур ѐдгорликлардаги айрим қайд ва ишоралар ном ва атамаларга кўра
зардуштийликнинг илк куртаклари пайдо бўла бошлаган. Эрамиздан олдинги IX асрдаѐқ
ҳозирги Мовароуннаҳр ва Хуросон халқлари яшаган минтақаларда таълим ва тарбия
хийла ривожланган.
Барча қавм ва қабила аҳиллари орасида лажомзадан (отни эгарлаш) кўрсатадики, таълим
жараѐнида кундалик ҳаѐт учун зарур бўлган барча билимларни ўқитилган ҳунарлар
ўргатилган. Масалан, чорвачилик билан шуғулланувчи қавмлардан қиз болаларга юнгдан
ип юргизиш, чархда ишлаш ҳар хил либослар тўқиш, тикишни билиши ва кўпайтириш туя
ва отларни тарбиялаш уларни бошқара олиш, узоқ яйловларда сурувларни ҳайдаш,
чорвани дарронда ҳайвонлар қароқчилардан ҳимоя қилиш каби 32 ҳарбий ҳунарни
билиши мажбурий бўлган. Ана шу малакалар ҳосил бўлгач қизлар 15, ўғил боллалар 17
ѐшида “Лажом задан” ва ”Зин задан” имтиҳонидан ўтган. Ана шундан кейин уларга
уйланишга, рўзғор қилишга рухсат берилган. Шундан кейин улар чўпон чулуғини олиб от,
туя миниб юриш ҳуқуқини қўлга киритишган. Алоҳида иқтидорли йигитлар эса
чавандозликка махсус тайѐрланган ҳарбий ҳунарларга ўрнатилган. Ҳунармандчилик,
деҳқончилигу-боғдорчилик билан шуғулланадиган ҳудудларда йигитлар “камарбостон”
расмидан ўтишган. Бунда қавм оқсоқоллари йиғини ҳар бир йигитни ота касбидан
ташқари ҳарбий билимлар чавандозлик, кураш тушиш, ҳар хил тўсиқларни
ошибкечибўтиш бўйича имтиҳондан ўтказишган. Ҳарбий таълимга алоҳида эътибор
берилган.
Зардуштийлик расман қабул қилингач ибодатхона оташкадалар ҳузурида подшолик
тасарруфидаги махсус мактаблар очилган, уларнинг таълим тизими ишлаб чиқилган.
Болалар уч ѐшгача ота-она қўлида 5 ѐшдан 8 ѐшгача хусусий муаллимлар назорати ва
тарбиясида бўлган. Уларга диний ва дунѐвий билимлар мутаносиб тарзда ўқитилган. Улар
оташкада тасарруфдаги дармонгоҳ (чопиқчилик) сиҳатгоҳ (касалхона)лардан ўтишган,
ўқиш ишлаб чиқариш билан қўшиб олиб борилган.Масалан, доривор ўсимликлар йиғишга
жалб қилинган юмушлар билан узлуксиз банд бўлишган. Бадантарбия билан
шуғулланишган. Таълим жараѐнига аста-секин математика, астрономия, тиб билими,
тарих, ҳуқуқшунослик, гигиена сингари фанлар кириб борган.Ёшларнинг маънавий
камолотини кўзлаб уларга зардуштийлик дини асослари Ахурамазданинг фарзларию
зардушт ўгитлари пухта ўқитилган. Иккинчи томондан, уч яхши ишда сусткашлик
қилмаслик яъни андешалик (яхши амал)ни ҳамиша эсда тутиш ҳамда уч ѐмон ишдан, ѐмон
хулқдан, ѐмон сўздан ва ѐмон амалдан юз ўгиришга одатлантирилган.
Ҳар бир зардуштийни пок ният, ҳалол қилиб вояга етказиш талабларидан келиб чиқиб
Авестода тарбиячилар ва муаллимларнинг бурчлари алоҳида белгилаб берилган.
Авестода одамлар руҳиятига рост сўз, пок ақидани сингдирадиган устозлар пешвоси
сифатида мадҳ қилинади.
Демак, яхши устозлар соғлом, ақл-ҳушли фарзандларни, жасур, доно ва турли тилларни
биладиган ўғил-қизларни, элни бало-қазолардан ҳимоя эта оладиган ўғлонларни, яхши
келажак, порлоқ ҳаѐтни равшан кўз билан кўра оладиган авлодни тарбиялайди. Ўз дини,
халқи, юртига меҳр, ҳамжиҳатлигу, одамларга яхшилик исташ ўқувчиларга донишманд
устозлардан юқади. Ёдгорлик бўлиб қолади.


background image

"ПЕРСПЕКТИВНЫЕ ЗАДАЧИ РАЗРАБОТКИ И ВНЕДРЕНИЯ ИННОВАЦИОННЫХ
ТЕХНОЛОГИЙ В ВЕТЕРИНАРИИ И ЖИВОТНОВОДСТВЕ"
международная научно-практическая конференция

14-15 октября

AGROBIOTEXNOLOGIYA VA VETERINARIYA
TIBBIYOTI ILMIY JURNALINING MAXSUS SONI

1183

Хуллас энг кўҳна ѐдгорлигимиз Авестода таълим-тарбиянинг амалик томонлари,
устознинг ѐш авлод тарбияси, жамият олдидиги бурчи ҳақидаги ана шу мулоҳазалар ҳануз
ўз қимматини йуқотган эмас, жуда ҳам зарурдир.
Маълумки, бизнинг тарихий бебаҳо ѐдгорлигимиз бўлган Авестонинг яратилганлигига
2700 йил бўлди. Инсоният бу китоб орқали ўз маънавиятининг кўпгина саволларига жавоб
топади.

Марказий

Осиѐликлар,

айниқса

биз

Ўзбекистонликлар

бу

ѐдгорликкаталпинмаслигимиз мумкин эмас.
Авестода ўзбек халқи аждодлари заминдаги энг қадимги ва қудратли инсонлар сифатида
тилга олинади.
“Бу нодир китоб-деган эди биринчи президентимиз Ислом Каримов, - бундан ХХХ аср
муқаддам икки дарѐ оралиғида, мана шу заминда умргузаронлик қилган
аждодларимизнинг бизга қолдирилган маънавий тарихий меросиди”. “Авесто” айни
замонда бу ўлкада “Буюк давлат, буюк маънавият, буюк маданият бўлганидан гувоҳлик
берувчи тарихий ҳужжатдирки, буни ҳеч ким инкор эта олмайди”. Авесто таълимотича,
ѐшлар фақат жисмонан бақувват бўлиши етарли эмас, балки улар теран маърифатли
бўлиши, маънавий комилликка интилиши, меҳнатсевар, мурувватли бўлмоқлари лозим. Бу
айни биз бугунги мустақил Ўзбекистонимизнинг янги авлодларида кўришни ният
қилаѐтган комил инсонийлик сифатларининг худди ўзгинасидир.
Хуллас, Авесто инсониятнинг ѐруз келажагига, ѐвузлик устидан эзгуликнинг ғалабаси ва
адолат тантанасига ишонч ва умид бағишлайди. Авесто-абадий ва ҳамиша қимматли
бўлиб қоладиганбуюк ѐзма ѐдгорликдир.