Cовершенствование расчета налоговой нагрузки и перспективы оптимизации

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
3-10
3
0
Поделиться
Тураев, Ш. (2021). Cовершенствование расчета налоговой нагрузки и перспективы оптимизации. in Library, 21(3), 3–10. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17035
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В современной экономической литературе используется понятие налогового бремени на макроуровне, т.е. расчет по отношению к объему валового внутреннего продукта, и на уровне юридических лиц, т.е. расчет по отношению к добавленной стоимости или доходам от реализации продукции. продукты. На практике используется понятие полной ставки налогообложения. По нему понимается сумма всех налогов, взимаемых с юридических лиц, или налоговая нагрузка юридического лица рассчитывается исходя из добавленной стоимости.


background image

711

қимматли қоғозлар бозорида ликвид молиявий инструметлар сонини ошириш

ва инвесторлар учун танлаш имкониятини вужудга келтириш мухим

ҳисобланади. Жумладан, давлат қимматли қоғозлари сохасида ипотека

облигацияларини муомалага чиқариш. Бу облигациялар аҳолини уй – жой

билан таъминлашда мухим омил ҳисобланиб, ҳозирги кунда мазкур

муаммони шу йўл билан ҳал этиш ижобий самара берган бўлар эди.

Корпоратив қимматли қоғозлар бозорида активларни секъюритизациялаш

мақсадида хосилавий қимматли қоғозларни муомалага чиқариш. Бунинг учун

айниқса мамлакатимиз тижорат банкларида кенг имкониятлар мавжуд.

Ҳозирда уларнинг активларининг портфелида етарлича катта миқдори узоқ

ва ўрта муддатга мўлжалланган кредитларда, жумладан авто кредитларда

банд. Мазкур активларни жонлантириш мақсадида уларнинг асосида ўз

активларини секъюритизациялаш, яъни қимматли қоғозларни муомалага

чиқариш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Ўзбекистон

қимматли

қоғозлар

бозорини

мустаҳкамлаш

ва

ривожлантиришнинг асосий босқичлари ва йўналишлари, жумладан,

меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, қимматли қоғозлар бозорини

муассасавий ривожлантириш, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал

иштирокчилари фаолиятини такомиллаштириш, фонд воситаларининг

турларини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилиши талаб этилади.

СОЛИҚ ЮКИНИ ҲИСОБЛАШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА

ОПТИМАЛЛАШТИРИШНИНГ ИСТИҚБОЛЛАРИ

Тўраев Шавкат Шухратович

Тошкент ахборот технологиялари университети

Замонавий иқтисодий адабиётларда солиқ юки тушунчасига

макродаражада, яъни ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан ҳисоблаш ва

юридик шахслар даражасида, яъни қўшилган қийматга асосан ёки маҳсулот

сотишдан тушган тушумга нисбатан ҳисоблаш кўрсатиб ўтилади. Амалиётда


background image

712

эса солиққа тортишнинг тўлиқ ставкаси тушунчаси ишлатилади. Унга кўра,

юридик шахсларга солинадиган барча солиқлар йиғиндиси тушунилади ёки

юридик шахснинг солиқларини қўшилган қийматга асосан ҳисобланадиган

солиқ юки назарда тутилади.

Ҳозирги пайтда кўп мамлакатларда солиқ юки 40 фоиздан ошмайди. Бу

ҳол юридик шахсларнинг мақсадли равишда солиқларини режалаштиришга

сабаб бўлмоқда ва бу билан уларнинг солиқларни ўз вақтида тўлай

олмаганликларидан

келиб

чиқиб

ҳисобланадиган

жарималарини

(пеняларини) камайтириш ҳамда раҳбарларнинг солиқ қонунчилиги олдидаги

мажбуриятларини ошириш имкониятини бермоқда.

Кўпчилик иқтисодий адабиётларда солиқ юкини оптималлаштириш

деганда, фақатгина солиқ ставкасининг оптимал миқдорини аниқлаш

тушунилади. Фикримизча, солиқ юкини оптималлаштириш шундай

жараёнки, бунда нафақат солиқ ставкасини, балки солиққа тортиладиган

базани, солиқдан имтиёзларни, солиқни тўлаш муддатларини ва давлатнинг

ижтимоий эҳтиёжларининг оптимал даражалари асосида шаклланадиган

кўрсаткични тушуниш мумкин.

Олимларни кўпдан буён солиқ юкининг оптимал чегарсини аниқлаш ва

уни илмий асослаш муаммоси қизиқтириб келмоқда. Оптимал солиқ юки –

солиқ тўловчиларга солинадиган солиқлар уларга ва давлат бюджетига тенг

наф келтиришини англатади. Яъни, давлат маълум бир солиқ юкини

белгилаганда ишлаб чиқаришга салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим, шу

билан бирга у ўзининг қатор вазифаларини бажариши учун харажатларини

қоплай оладиган маблағни ҳам йиғиб олиши лозим. Бу оптималлик дунёнинг

ҳеч бир мамлакатида тўғри йўлга қўйилмаган ва унинг имконияти йўқ.

Фақатгина солиқ юки даражасининг оптимал нуқтасига максимал даражада

яқинлашаётган мамлакатлар бўлиши мумкин, холос.

Ҳар бир мамлакатнинг солиқ юки кўрсаткичини ҳисоблашга

асосланган рақамлар фақатгина нисбий олинади. Аслида солиқ юки


background image

713

кўрсаткичининг ўзи ҳам нисбийдир. Уни фақатгина турли хўжалик

субъектлари билан ёки бошқа давлатлар билан қиёсий таҳлил қилиш мумкин.

ҳамма давлат учун умумий универсал кўрсаткични ҳисоблаш услубиёти

ишлаб чиқиш мураккаб жараён ҳисобланади. Чунки, ҳар бир мамлакатнинг

ўзининг мустақил, миллий иқтисодий ва солиқ тизими мавжуд. Ҳар бир

мамлакатда амал қилаётган солиқлар, уларнинг ундирилиш механизмлари,

ставкаларининг қўлланиши, солиқдан имтиёзлар ва кечишлар турлича. Шу

сингари омиллар универсал солиқ юкини ҳисоблаш механизмини ишлаб

чиқишга катта тўсқинлик қилади.

Иқтисодиётда солиқ юкини ўрганаётганда уни бошқа мамлакатлар ёки

тармоқлар юридик шахслари билан қиёсий таҳлил қилиш мумкин. Яъни,

олинган нисбий кўрсаткичларни бир-бирига солиштириш мумкин.

Ҳозирги вақтда иқтисодиётда солиқ юкини ҳисоблашда солиқ тўловчи

аҳоли нафақат тўлов ва харажатларни амалга оширади, балки материал

жиҳатдан ҳам харажатларни амалга оширади, бу иқтисодий тараққиётга

салбий таъсир кўрсатади. Фикримизча, солиққа тортишдан аввал умумий

солиқ юки суммасини ва уни тўлаш имкониятларини ҳисобга олиш лозим.

Шунингдек, солиқ юкига аҳолнинг даромадлилик даражаси ва умуман

халқнинг даромадлари, аҳолнинг ёш даражаси ва унинг таркиби, турмуш

даражаси, юридик шахсларнинг молиявий аҳволи ва фаолияти, мамлакат

иқтисодиёти ривожланиш даражаси, давлат харажатларининг йўналишлари

ҳамда амалдаги солиқ тизими каби омиллар ҳам таъсир кўрсатади.

Иқтисодиётда солиқ юкини ҳисоблашда солиқ юкига таъсир этувчи

бир қанча омилларни ҳисобга олиш лозим. Унда қуйидаги омилларга эътибор

қаратиш лозим:

- муайян мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражаси ва давлат

харажатларининг йўналишлари;


background image

714

-

дастлабки капитални шакллантириш асослари ва юридик

шахсларнинг ташкилий ҳамда мулкчилик шаклини ҳисобга олиб молия

ресурсларини шакллантириш йўналишлари;

- давлат инвестиция ва бошқа дастурларда иштироки борлиги ёки

йўқлигини ҳисобга олиш;

- бюджет дотацияларига, солиқ тўловларнинг кечиктирилмаганлиги ёки

муддатининг ўтказиб юборилганлиги ҳолатини ўрганиш.

Шундай қилиб, ҳар бир юридик шахсларнинг солиқ юки индивидуал

характерга эга бўлади, уни белгилаш учун нафақат иқтисодий, балки сиёсий

омилларни ҳам ҳисобга олиш лозим бўлади.

Ҳозирги пайтда иқтисодий адабиётларда юридик шахсларнинг солиқ

юкини ҳисоблаш бўйича қуйидаги баҳслар мавжуд:

-

биринчидан, юридик шахсларнинг солиқ юкини ҳисоблашда

жисмоний шахсларнинг даромад солиғини қўшиб ҳисоблаш керакми ёки

йўқми? Бу борада айрим олимлар даромад солиғини барча солиқлар

суммасига қўшиб ҳисобласалар, айримлар бунинг нотўғрилигини эътироф

этишади. Бизнингча, юридик шахсларга нисбатан солиқ юкини ҳисоблашда

бу солиқ турини киритиш лозим. Қайси маънодаки, жисмоний шахсларнинг

даромад солиғининг манбаси ҳам шу корхонада қўшилган қиймат таркибида

яратилади. Фақат бу ерда соф ва умумий солиқ юки кўрсаткичларини

ҳисобга олиш керак. Бундан ташқари ушбу солиқ турини жисмоний

шахсларга нисбатан солиқ юкини ҳисоблашда ҳам қўллаш мумкин.

-

иккинчидан, истеъмол характеридан келиб чиқадиган қўшилган

қиймат солиғини ҳисобга олиш керакми ёки йўқми? Бизнингча, буни ҳисобга

олиш лозим. Чунки, қўшилган қиймат солиғи эгри солиқ ҳисобланиб,

корхона солиқ агенти сифатида солиқни ундириб берувчи ҳисоблансада,

ушбу солиқнинг манбаси ҳам корхонада яратилади. Шунингдек, бугунги

кунда солиққа тортиш амалиётида ҚҚСни ундиришда ҳам кўп муаммолар

мавжуд. Яъни, корхоналар томонидан сотилган маҳсулотлар учун


background image

715

ҳисобланадиган ҚҚС суммалари ушбу маҳсулотни сотиш бўйича

ҳисоблашишлардан олдин тўғри келади. Бу маълум даврда корхоналар учун

ортиқча солиқ юки бўлиб туради ва уларнинг молиявий фаолиятига салбий

таъсир кўрсатади.

Юридик шахслардаги солиқ юкини оптималлаштиришда энг асосий

масала тўланган солиқ суммалари билан унинг манбаларини тўғри

аниқлашдир. Яъни, солиқ объектлари билан солиқнинг тўлов манбаини тўғри

аниқлаш. Барча солиқ ва тўловларнинг тўлов манбаи бўлиб, юридик

шахсининг маълум даврда яратган қўшилган қийматидир. Солиқ юкини

ҳисоблашда ҳам солиқларнинг манбасига эътибор қаратиш лозим. Тўланган

солиқ ва тўловларни тўғридан-тўғри хоҳлаган маблағга бўлиб солиқ юкини

топиш тўғри эмас деган фикрдамиз.

Бундан ташқари юридик шахсларда солиқ юкини оптималлаштиришда

солиқ ва тўловларни нимага нисбатан ҳисоблашига эътиборни қаратиш

лозим. Бу ҳам ўз навбатида солиқ юкини оптималлаштиришга таъсирини

кўрсатади. Кўпчилик иқтисодий адабиётларда бу борада қуйидаги

йўналишлар илгари сурилган:

-

фойдага нисбатан ҳисоблаш

. Бундай ёндашув нотўғри: биринчидан,

фойда ҳеч қачон солиқ тўловчининг ягона асоси, солиқ тўловларининг тўлиқ

манбаи бўлмайди. Иккинчидан, бундай ёндашув солиқ юкининг ошиб

кетишига олиб келади ва ҳозирги шароитда 100 фоиз даражага бориб етиши

ҳам мумкин.

-

тушумга нисбатан ҳисоблаш

. Бу усулдан фойдаланиш солиқ юки

даражасини камайтириб кўрсатишга олиб келади. Чунки, тушумнинг

таркибида маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлиқ харажатлар

бор. Булар тушумни миқдор жиҳатдан катта қилиб кўрсатади ва унга исбатан

ҳисобланган солиқ юки кўрсаткичи камроқ, пастроқ даражада бўлиб чиқади.

Бу келгусида иқтисодий субъектларга нисбатан солиқ юкини белгилашда


background image

716

нотўғри ёндашувларга олиб келади. Натижада мамлакатда ишлаб чиқариш

камайиб, иқтисодиёт таназзулга юз тутиши мумкин.

-

қўшилган ёки янгидан яратилган қийматга нисбатан ҳисоблаш

.

Бундай ёндашувда юридик шахсларнинг солиқ юки кўрсаткичи маълум

даражада ҳақиқатга яқин чиқади. Чунки, унинг янгидан яратаётган қиймати

бевосита фаолияти билан боғлиқ. Шу қийматни яратиш жараёнида у солиқ

тўлаши лозим. Солиқлар ва тўловларнинг юридик шахсларнинг қўшилган

қийматига нисбатан ҳисоблаш улардаги реал ва аниқ солиқ юкини

ҳисоблашга ёрдам беради.

Солиқ юкини пасайтиришда унга таъсир этувчи омиллар сонини ва

уларнинг таъсирини камайтириш лозим. Чунки, бу омиллар солиқ юки

кўрсаткичи билан чамбарчас боғлиқдир.

Маълумки, давлатнинг солиқ юки кўрсаткичига бир қанча омиллар

таъсир қилади. Улар асосан қуйидагилар:

-

аҳоли сонининг ўсиши;

-

ижтимоий соҳа хизматларига талабнинг ошиши;

-

атроф-муҳитнинг ифлосланиши;

-

даромадлар тенгсизлигини қисқартириш дастурларини амалга ошириш

талаби;

-

бошқариш, мудофаа ва давлат хавфсизлигини таъминлаш харажатлари

ҳажмининг ошиши.

Бу омиллар солиқ юки даражасига бевосита ва билвосита ўз таъсирини

кўрсатади. Бу омиллар таъсирининг пасайиши солиқ юкининг даражаси ҳам

пасайишига олиб келади.

Бундан ташқари солиқ юкининг ошишига ёки бу тизимдаги

муаммоларга солиқ тўловчиларнинг солиқ қонунчилигини яхши ёки тўғри

тушунмасликлари ҳам сабаб бўлмоқда.

Юридик шахслар томонидан солиқ қонунчилигига риоя этишлари

мунтазам равишда давлат солиқ хизмати органлари томонидан текшириб


background image

717

борилади. Лекин минг афсуски солиқ тўловчилар томонидан солиқ

қонунларига риоя камайиб бормоқда. Бу биргина молиявий жазо

қўлланилмасдан, ҳаттоки жиноий ишларни қўзғатишгача олиб келмоқда.

Солиқ қонунчилигига риоя этмаслик ҳолатларини кўпайиши ва улар

томонидан солиқларнинг тўланмаган қисми тўғри ва ҳалол солиқ тўловчилар

зиммасига ортиқча юк бўлиб тушиши мумкин.

Бизнингча бу ҳолатнинг келиб чиқишига қуйидаги омиллар кўпроқ

таъсир кўрсатмоқда:

-

солиқ тўловчиларнинг солиқ қонунчилигини етарли даражада

тушунмаслиги;

-

солиқ қонунчилигининг нобарқарорлиги;

-

солиқ қонунларини бузганлик учун қаттиқ молиявий жазоларни

қўлланилмаётганлиги.

Юқоридаги омиллар солиқ қонунчилигини бузилишига олиб келади ва

бу давлат бюджетига каттагина зарар келтириши мумкин. Бунинг ўз вақтида

олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш лозим.

Шунингдек, жуда кўп қонун хужжатларимизда, бошқа меъёрий

ҳужжатларимизда солиқ қонунчилигига оид бандлар учрайди. Лекин бу

амалдаги солиқ қонунчилиги норматив ҳужжатларида акс эттирилмаган. Шу

мақсадда бевосита солиқ қонунчилигига тегишли бўлмаган, аммо солиқ

муносабатларининг баъзи бир жиҳатларини тартибга солувчи қонунларнинг

солиқларга тегишли жихатларини Солиқ кодексида киритиш керак. Шундан

келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, солиқ қонунчилигини имконият

даражасида соддалаштириш лозим. Шундагина солиққа оид қонунбузишлар

камаяди ва солиқ тўловларини вақтида тўлаш амалга оширилади. Бу

келажакда солиқ юкининг пасайишига олиб келади.

Солиқка тортишнинг иқтисодий ривожланишга салбий таъсирини

камайтириш учун қўйидагича солиқ ислохотларини ўтказиш лозим:

-

иқтисодиётда солиқ юкини босқичма-босқич пасайтириш;


background image

718

-

солиқ

қонунчилигини

такомиллаштириш;

Суд

тизимининг

таъсирчанлигини ошириш лозим. Агарда бу тизим заиф бўлса, ўзига

юкланган вазифаларни тўлиқ бажара олмаса, иқтисодий ривожланиш

бўлмайди, тадбиркорлик фаолиятида юксалиш бўлмайди. Солиқка тортиш

тизими қулай ва осон бўлиши керак, токи солиқ тўлашдан ҳеч ким бош

тортмасин.

-

солиқ юки даражасини белгилашда эгри солиқларга устуворлик

бериш, шунингдек, ресурс солиқларига ҳам эътибор қаратиш. Чунки, тўғри

солиқлар иқтисодий ривожланишни бевосита таъминлаб, келажакда янги

солиқ базаларини ва тушумларини шаклланишига асос бўлиши мумкин.

РОЛЬ И ЗНАЧЕНИЕ ОСОБОГО НАЛОГОВОГО РЕЖИМА

СВОБОДНЫХ ЭКОНОМИЧЕСКИХ ЗОН В РЕСПУБЛИКЕ

УЗБЕКИСТАН

Кузиев Равшан-научный соискатель ТГЭУ

Свободные экономические зоны как особые хозяйственные

образования прочно вошли в экономики многих стран мира. На протяжении

многих веков некоторые страны создавали на части своей территории

льготные условия, желая привлечь иностранный капитал и развивать

отдельные виды хозяйственной деятельности. Свободные экономические

зоны прошли длительный путь развития: от свободных портов и гаваней до

транснациональных зон, объединяющих в себе несколько стран. Таким

образом, корнями СЭЗ уходят в глубокую старину, но в то же время

обогащают свою практическую деятельность новым содержанием

современной цивилизации. Эволюция СЭЗ идет постоянно, при этом она не

осуществляется в жестких однажды заданных рамках. Развитие идет от

простого к сложному, от дешевого, быстроокупаемого варианта к

многоотраслевому и капиталоемкому.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов