Тиш қаттиқ тўқимасининг патологик едирилишида (ТҚТПЕ) охирги маълумотларга қараганда 11,8% одамларда учрайди [8.16,83], патологик едирилишда (ПЕ) ўрта ёшдаги одамларда 35% гача учрайди, эркакларда аёлларга нисбатан кўпроқ учрайди [57,83]. Бу жараён тиш, тиш қаторларида ва юз соҳасида эстетик, функционал ва морфологик ўзгаришлар билан кечади. Жараённинг узок; давом этиши эса чакка-пастки жаг бўғимини (ЧПЖБ) дисфункциясига, қулоқдаги шовқинларга, эшитишнинг пасайишига, глоссадемияга ва бир қатор бузилишларга олиб келади [16,27,56,57,83]. ПЕ келиб чиқиш сабаблари жуда кўп, асосан эндоген ва экзоген омилларга бўлинади. ПЕни келтириб чиқарувчи эндоген омилларга - наслий мойиллик, модда алмашинувининг бузилиши, нейродистрофик бузилишлар киради [17,46]. Экзоген омилларга чайнов характери (қаттиқ овқатлар), тишлов тури, айрим тишларга ортиқча функционал куч тушиши киради [27,46,57,83]. Масалан, тўғри тишлов ҳолатида ушбу патология баъзи тишларнинг йўқлиги сабабли тез кечади. ТҚТПЕнинг клиник кўриниши тиш қаттиқ ва юмшоқ тўқималаридаги ёруглик ёки электрон микроскоп ёрдамида ўрганилганлигига қарамасдан [8,16,56,80,83,170], ушбу патологияда тишларнинг пулпа сезувчанлиги, қаттиқ ва юмшоқ тўқималаридаги морфологик ўзгаришлар, едирилишнинг кечишида тиш қаттиқ тўқималарида кальций миқдорининг роли, мазкур тиш ёки тиш гуруҳлари пародонтининг заҳира (резерв) кучи кабий масалалар ҳозирги кунгача етарли даражада ўрганилмаган. Мазкур маълумотлар [8,57,83,169,173] эса қисқа мазмунли, яъни фрагментар тавсифга эга. ПЕ даражаси билан тишларнинг структуравий-функционал кўрсаткичлари ва қон зардобидаги ҳамда тиш қаттиқ тўқимасидаги кальций микроэлемента миқдори орасидаги боғлиқлик комплекс ҳолда ўрганилмаган. Даволаш чоралари тишларни депульпация қилиш, ўзакли тишлардан фойдаланиб тишлов баландлигини кескин равишда кўтаришга олиб келинган ҳолатлар беморларда чакка-пастки жағ бўғимида турли ноқулайликларни келтириб чиқаради [7,9,19, 26,29, 56,61,134,165,167]. Шу боне, ТҚТнинг П-ва Ш-даражали ПЕда юз-жаг- тиш тизимида рўй берувчи клиник ва функционал ўзгаришларни асл ҳолатига келтириш мақсадида тишлов баландлигини бочқичма-босқич кўтариб борувчи, шу билан бирга тишларни чархламасдан ва депульпация қилмаган ҳолда, олиб қуйилувчи асоси бўлмаган тўлиқ қуйма (ОҚАБТҚП) протезларидан оқилона фойдаланиш ва мазкур конструкцияларни такомиллаштириш устида иш олиб бориш стоматологиянинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб қолмоқда. Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 91-сон Карори « Тиббиёт муассаларининг фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш ва модий-техника базасини янада мустахкамлаш чоратадбирлари тугрисида» ги ва Узбекистон Президентининг 2017 йил 7-февралдаги ПФ-4947-сон Фармони билан тасдикланган «Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича харакатлар стратегияси тугриси» -ги хамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меърий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу монография муаян хизмат килади, деб ишонамиз.