Социально-экономическое значение бедности и пути ее снижения: передовой зарубежный опыт и национальная практика

CC BY f
3-13
6
0
Поделиться
Бекмуродов, А., Тураев, Ш., Хасанов, Т., & Бозоров, Р. (2022). Социально-экономическое значение бедности и пути ее снижения: передовой зарубежный опыт и национальная практика. in Library, 22(2), 3–13. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17067
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

в данной статье были рассмот­рены и проанализированы уровни бедности, ее международные критерии, методика определе­ния черты бедности, причины и социально-эко­номические последствия бедности, основные функции государства в снижении бедности, в том числе опыт развитых стран по её сокраще­нию. Также были освещены текущие институ­циональные реформы по сокращению бедности в нашей стране.

Похожие статьи


background image

Жамият ва бошқарув / Общество и управление / Society and Administration №2 (96) 2022

89

Самарали ижтимоий-иқтисодий сиёсат юритиш асослари /

Основы ведения эффективной социально-экономической политики /

The basis of effective social and economic policy

Адҳам БЕКМУРОДОВ,

иқтисодиёт фанлари доктори, профессор,

Узбекистан Республикаси Президенты хузуридаги

Давлат бошқаруви академияси ректори,

Шавкат ТЎРАЕВ,

иқтисодиёт фанлари доктори, доцент,

Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги

Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири,

Тоҳир ҲАСАНОВ,

PhD (икрписодиёт фанлари бўйича),

Узбекистан Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси доценти,

Умиджон ПАР ДАЕВ,

PhD (иқтисодиёт фанлари бўйича),

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат бошқаруви академияси доценти,

Руслан БОЗОРОВ,

PhD (икрписодиёт фанлари бўйича),

Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги

Давлат бошқаруви академияси доценти

КАМБАҒАЛЛИКНИНГ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

МОҲИЯТИ ВА УНИ ҚИСҚАРТИРИШ ЙЎЛЛАРИ:

ИЛҒОР ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ ВА МИЛЛИЙ АМАЛИЁТ

Аннотация:

мақолада камбағаллик даражаси, унинг

халқаро мезонлари, камбағаллик чегарасини аниқлаш
услубиёти, камбағалликнинг келиб чиқиш сабаблари ва
ижтимоий-иқтисодий оқибатлари, давлатнинг кам-
бағалликни қисқартиришдаги асосий функциялари,
жумладан, ривожланган мамлакатларда камбағаллик-
ни кщсцартириш борасидаги тажрибалар ўрганилган ва
таҳпил қилинган. Шунингдек, мамлакатимизда кам-
бағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган
институционал ислоҳотлар ёритилган.

Калит сўзлар:

камбағаллик, қашшоқлик, кам-

бағалликнинг

ижтимоий-икуписодий

оқибатлари,

камбағаллик чегараси, минимал истеъмол хара-
жатлари, ижтимоий ҳимоя ягона реестри, харид
қобилияти паритети (ХҚП), инсон капитали, меҳнат
ресурслари, миграция, иқтисодийўсиш, ялпи ички
маҳсулот (ЯИМ), ижтимоий ёрдам.

Социально-экономическое значение

бедности и пути ее снижения: передовой

зарубежный опыт и национальная практика

Адхам Бекмуродов,

доктор экономических наук, профессор,

ректор Академии государственного

управления при Президенте

Республики Узбекистан,

Шавкат Тураев,

доктор экономических наук, доцент,

заведующий кафедрой Академии

государственного управления

при Президенте Республики Узбекистан,

Тохир Хасанов,

PhD (по экономическим наукам),

доцент кафедры Академии государственного

управления при Президенте

Республики Узбекистан,

Умиджон Пардаев,

PhD (по экономическим наукам),

доцент кафедры Академии государственного

управления при Президенте

Республики Узбекистан,

Руслан Бозоров,

PhD (по экономическим наукам),

доцент кафедры Академии государственного

управления при Президенте

Республики Узбекистан

Аннотация:

в данной статье были рассмотрены и

проанализированы уровни бедности, ее международные
критерии, методика определения черты бедности,
причины и социально-экономические последствия
бедности, основные функции государства в снижении
бедности, в


background image

Жамият ва бошқарув / Общество и управление / Society and Administration №2 (96) 2022

90

том числе опыт развитых стран по её сокращению.
Также были освещены текущие институциональные
реформы по сокращению бедности в нашей стране.

Ключевые слова:

бедность, социально-эконо-

мические последствия бедности, черта бедности,
минимальные потребительские расходы, единый ре-
гистр социальной защиты, паритет покупательной
способности (ППС), человеческий капитал, трудовые
ресурсы, миграция, экономический рост, валовой
внутренний продукт (ВВП), социальная помощь.

Socio-economic significance of poverty and ways

of its reduction: advanced foreign experience and

national practice

Adkham Bekmurodov,

Doctor of Economics, Professor,

Rector of the Academy of Public Administration

under the President of the Republic of Uzbekistan,

Shavkat Turaev,

Doctor of Economics, Associate Professor,

Head of the Department of the Academy of Public

Administration under the

President of the Republic of Uzbekistan,

Tokhir Khasanov,

PhD (in Economics),

Associate Professor of the Department of the
Academy of Public Administration under the

President of the Republic of Uzbekistan,

Umidjon Pardaev,

PhD (in economic sciences),

Associate Professor of the Department of the
Academy of Public Administration under the

President of the Republic of Uzbekistan,

Ruslan Bozorov,

PhD (in economic sciences),

Associate Professor of the Department of the
Academy of Public Administration under the

President of the Republic of Uzbekistan

Abstract:

this article discusses and analyzes the level of

poverty, its international criteria and the methodology for
determining the poverty line, the causes and socio-economic
consequences of poverty, the main functions of the state in
reducing poverty, including the experience in developed
countries to reduce it. Also, were highlighted current
institutional reforms for reduce poverty in our country.

Keywords:

poverty, socio-economic consequences of

poverty, poverty line, minimum consumer spending, unified
register of social protection, purchasing power parity (PPP),
human capital, labor resources, migration, economic growth,
gross domestic product (GDP), social assistance.

амбағаллик ижтимоий-иқтисодий ҳодиса
сифатида

иқтисодий

ривож-

ланиш

жараёнида моддий ва номоддий им- тиёзлардан

фойдаланиш ва даромадларни тақсимлашдаги
тенгсизликнинг оқибати сифатида изоҳланади.

Инсоният мингйилликка қадам қўйган 2000

йилда БМТ Бош Ассамблеяси томо- нидан
Мингйиллик

Ривожланиш

Мақсад-

лари

декларацияси қабул қилинганда, би- ринчи
мақсад сифатида қашшокдик ва оч- ликка барҳам
бериш масаласи бежизга қўйилмаган. Мазкур
декларацияда келти- рилганидек, сайёрамизда
2015 йилга қадар кунига 1,9 АКД1 долларидан
(харид қоби- лияти паритетини ҳисобга олган
ҳолда) кам даромад оладиганлар ва очлиқдан
азият чекаётган дунё аҳолиси сонини икки ба-
робаргача пасайтириш барча мамлакатлар олдида
турган энг муҳим вазифалардан этиб белгиланган
эди.

Глобаллашув жараёни тобора чуқурла- шиб,

давлатлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик
алоқаларининг кенгайиши на- тижасида ҳамда
Бирлашган Миллатлар Таш- килотининг (БМТ)
тараққиёт

дастурлари-

да

белгиланган

мақсадларни ҳал этиш борасида амалга
оширилаётган ижтимоий- иқтисодий ислоҳотлар,
чора-тадбирлар са- мараси ўлароқ, қўлга
киритилаётган ижо- бий тенденцияларга қарамай,
камбағаллик муаммоси барча ривожланаётган
мамлакатлар қатори Ўзбекистон Республикасида
ҳам ўткир муаммолардан бирига айланган. Ай-
нина, бугун дунё бўйлаб тарқалаётган ко-
ронавирус пандемияси ва глобал карантин
шароитида камбағалликнинг салбий ижти- моий
эффекти яна бир бор намоён бўлмоқ- да.
Дарҳақиқат,

Президентимиз

Шавкат

Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январь куни Олий
Мажлисга

йўллаган

Мурожаатнома-

сида

республикамизда камбағалликни қис- қартириш
ўз ечимини кутаётган долзарб масаласи сифатида
кун тартибига олиб чиқилди. Бу борада,
Давлатимиз

раҳбари

ўзига

хос

шундай

ёндашувни

илгари

сурдики,

унга

кўра:

"Камбағалликни камайтириш ойлик ёки нафақа
микдорини кўпайтириш, ёппа- сига кредит
бериш, дегани эмас. Бунинг учун, энг аввало,
аҳолини

касбга

ўқитиш,

молиявий

саводхонлигини ошириш, одам-

К


background image

Жамият ва бошқарув / Общество и управление / Society and Administration №2 (96) 2022

91

ларда тадбиркорлик ҳиссини уйғотиш, инф-
ратузилмани яхшилаш, фарзандларини ўқитиш,
сифатли даволаниш, манзилли нафақа тўлаш
тизимини жорий кдлиш керак" [1].

Шунингдек,

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

ташаббуси

билан

Иқтисодий

тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш
вазирлигининг ташкил этилиши эса, ай- нан ушбу
вазифалар ижросини тизимли ра- вишда
таъминлашда

амалий

қадамгина

бўлиб

қолмасдан,

юртимизда

камбағаллик-

ни

қисқартириш

борасида

институционал

ислоҳотлар амалга оширилаётганининг ёрқин
ифодасидир.

Албатта, юқорида қайд этилганидек, гло- бал

миқёсда дунё минбарларининг бош мавзусига
айланаётган

муаммолардан

бири

бўлган

камбағалликни қисқартиришнинг тўғри ва энг
самарали усули — иқтисодиёт- да банд а\оли со
ни ни ошириш, улар га му- носиб ва меҳнат
унумдорлиги юқори бўлган тўлиқ иш билан банд
бўлишликни таъмин- лаш, қишлоқ жойларида
тадбиркорлик

учун

шарт-шароитларни

яратишдан иборат. Кам- бағалликни юзага
келтирадиган

бош

омил

ҳам

ишсизлик

даражасининг

юқорилиги,

ишчи

кучи

қатламининг бугунги замон та- лаби даражасига
мос эмаслиги, инсон капитали қийматининг
меҳнат унумдорлиги нуқтаи назаридан орқада
қолаётганлигида, деб баҳолаш мумкин.

Камбағаллик — бу инсоннинг ҳаёти да-

вомида танлов ва имкониятларга эга бўлмас-
лиги, жамиятда тўлақонли иштирок этиш учун
тўсиқларнинг мавжудлиги, бундан ташқари,
оиласини боқиши ва кийинтири- ши, таълим
олиши ёки касалхонада даво- ланиши, бирор
соҳада фаолият юритиши ёки даромад олишга
имкон берадиган меҳ- нат билан таъминлаш
имкониятларининг етишмаслиги ҳамда кредит
олиш имкония- тининг чекланганлигида намоён
бўлади. Шунингдек, камбағаллик — бу инсонлар,
уй хўжаликлари ва жамоаларнинг ижтимо- ий
жиҳатдан чегараланганлиги, хавф-хатар- лар
олдида чорасизлиги ҳамда ночорлиги саналади
[3].

Камбағаллик — ижтимоий-иқтисодий ҳодиса

сифатида иқгисодий ривожланиш жа- раёнида
моддий ва номоддий имтиёзлардан фойдаланиш
ҳамда

даромадларни

тақсим-

лашдаги

тенгсизликнинг оқибати сифатида изоҳланади.
Камбағалликни қисқарти- ришнинг тўғри ва энг

самарали усули иқти- содиётда банд аҳоли
сонини ошириш, уларга муносиб ва меҳнат
унумдорлиги юқори бўлган тўлиқ иш билан банд
бўлишни

таъминлаш,

қишлоқ

жойларида

тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратишдан
иборат ҳисобланади.

Иқгисодиёт қонунларига асосан, камбағал-

лик бир неча сабабларга кўра содир бўлади:

биринчидан,

даромаддари паст мамлакат- лар

сифатли таълим ва соғлиқни сақлаш учун
етарлича пул сарфлай олишмайди, камбағал
аҳоли эса, сифатли пуллик таълим ва тиббиёт
хизматларига қурби етмас- лиги сабабли инсон
салоҳияти пасайиб, камбағалликдан қочиб қутула
олмайди;

иккинчидан,

камбағал аҳолининг даро-

мадлари пасайиб боргани сари, истеъмол
бозорининг сиғими мутаносиб равишда кичрайиб
боради ва бунинг натижасида саноат моллари,
қишлоқ хўжалиги маҳсу- лотлари ва айниқса,
хизматларга бўлган талаб пасайиб боради. Бу эса,
ўз навбати- да, иқтисодий тараққиётга тўсқинлик
қилади, бюджет даромадларини камайти- ради ва
камбағалларни ижтимоий жиҳат- дан қўллаб-
қувватлаш имкониятини ка- майтириб, ёпиқ
циклик жараён кўрини- шига келади;

учинчидан,

аксарият ҳолларда камбағал-

ларнинг дунёқараши даромади юқори бўлганлар
дунёқарашидан фарқ қилади. Юқорида айтиб
ўтилган сабабларга кўра, улар орасидан ижодкор
ва тадбиркорлик қобилиятига эга инсонларнинг
етишиб чиқиши эҳтимоли камроқ. Шунингдек,
одатда, камбағал оила аъзолари орасида жи-
ноятчилик кўрсаткичлари нисбатан юқори
бўлади.

Ўзбекистон — аҳоли жон бошига тўғри

келадиган миллий даромад кўрсаткичи бўйича
ўртача даромадга эга мамлакатлар қаторидан жой
олган (йилига киши бошига ўртача 1983 АҚШ
доллари). Биринчи гу- руҳдаги мамлакатлар учун
мезонлар қабул қилинган, бу мезонлар бўйича
кунига киши бошига 3,2 доллар камбағаллик чи-
зиғининг ўртача кўрсаткичини англатади.
Миллий даромади ўртачадан баландроқ


background image

Жамият ва бошқарув / Общество и управление / Society and Administration №2 (96) 2022

92

мамлакатлар учун кунига киши бошига 5,5
доллар

камбағаллик

чизиғининг

ўртача

кўрсаткичи деб қабул қилинган. Ўзбекис- тон
учун камбағаллик чегараси чизиғи — кунига 3,2
доллардан (харид қобилияти паритетини ҳисобга
олган ҳолда) кам да- ромад оладиганларни
камбағал деб ҳисоб- лаш мумкин.

Нима учун давлат камбағалликка барҳам

бериш чораларини кўриши зарур ва унинг
ижтимоий-иқтисодий

оқибатлари

қандай

бўлиши мумкин?

Биринчидан,

камбағаллик жиноятчилик- нинг

ўсишига таъсир қилади. Шундай қилиб,
жиноятчилик аҳолининг кам таъ- минланган
қатламлари орасида кенг тар- қалмокда, улар
баъзан "даромад олишнинг" жиноий шаклларига
мурожаат қиладилар.

Камбағалликнинг иккинчи энг муҳим

салбий оқибати — бу аҳоли соғлиғининг
ёмонлашиши. Ҳаётнинг паст даражаси паст
даромадли гуруҳларнинг соғлиғига салбий
таъсир кўрсатмоқда. Баланссиз ва етарли
даражада овқатланмаслик, гигиена меъёр-
ларининг йўқлиги, кам таъминланган фу-
қароларга тиббий хизматни ўз вақтида олиш
ёки самарали дори-дармонларни олишга
имкон бермайдиган молиявий ре- сурслар —
буларнинг барчаси кам таъмин- ланганлар
орасида касалликларнинг кўпайишига олиб
келади.

Камбағаллик

алкоголизм

ва

гиёҳванд-

ликнинг ўсишига ҳам бевосита таъсир қилади.
Умуман олганда, иш топишни орзу қилган ва
яшаш имконияти бўлмаган одамлар ахлоқий
кўрсатмаларини жуда кўп ўзгартирадилар. Бу, ўз
навбатида, турли хил девиант хатти-ҳаракатларга
олиб келади, уларнинг энг жиддий шаклларидан
бири мастлик ва гиёҳванд моддаларни истеъмол
қилишдир.

Гиёҳвандликнинг

кўпайиши

ОИТСнинг кўпайишига ёрдам беради, чунки
гиёҳвандлар орасида ОИТС юқти- риш хавфи
катта.

Камбағалликнинг юқори даражаси ҳам

жамиятдаги ижтимоий кескинликнинг ку-
чайишига сабабдир. Бу, энг аввало, хуку- матга
ишончнинг

камлиги

ва

кам

даромадли

гуруҳларнинг

мавжуд

муаммоларини

ҳал

қилишга қодир эмаслиги билан боғлиқ.

Камбағалликнинг учинчи хавфли оқибат-

ларидан бири — бу аҳолининг умумий маъ-
лумоти даражасининг пасайиши. Даромадла- ри
паст бўлган ота-оналар, кўпинча, ўз фар-
занддарини ўқиш учун зарур бўлган нарса- лар
билан

тўлиқтаъминлай

олмайдилар:

ўқув

қуроллари, кийим-кечак ва оддий овқатла- ниш.
Оддий ўрта мактабларда кўплаб ўқитув- чилар
малакасининг пастлиги жиддий муам- мо
ҳисобланади.

Шундай қилиб, камбағалликнинг жамият

ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ри-
вожланишидаги салбий оқибатлари қуйи-
даги кўринишда акс этади:

-

иқтисодий ўсишнинг орқада қолиши;

-

жамиятда

ижтимоий

муаммоларнинг

кескинлашуви;

-

жиноятчилик даражасининг ошиши;

-

миграция жараёнларининг фаоллашуви;

-

аҳоли турмуш тарзининг ёмонлашуви.

Бундан ташқари, камбағалликни демог- рафик

ва миллий хавфсизликка таъсир этувчи салбий
омиллардан бири сифатида ҳам кўриш мумкин
бўлади.

Агар камбағаллик инсон томонидан истеъмол

қилинадиган кунлик калория миқ- дори асосида
ҳисобланса, қашшоқлик ин- соннинг фақатгина
маълум миқдордаги калория олиши учун етарли
миқдорда озиқ- овқат сотиб олишга етарли пулга
эга бўли- ши деб баҳоланса бўладими? Албатта,
бу

фикр

том

маънода

камбағалликни

англатмайди.

Кўпгина

мамлакатларда

"қашшоқлик"

таърифи қисман озиқ-овқат орқали истеъмол
қилинадиган калория миқдори- га боғлаб
қўйилган. Бироқ, бу ғоя биринчи қарашда содда
кўриниши билан, тафсилот- ларни ўрганишни
бошласангиз, амалда ишлар янада мураккаб
бўлиши мумкин. Масалан, электр энергияси ва
кийим- кечак нархи каби ноозиқ-овқат маҳсулот-
лар истеъмолини ҳам ҳисобга олиш керак. Ёки,
икки хил мамлакатдаги камбағаллик даражасини
таққослаш мумкин эмас. Аввало, камбағаллик
даражасини ўлчашда қўлланиладиган икки усул
— миллий ва халқаро усуллар ўртасидаги
фаркдарни ту- шуниш муҳимдир.

Аксарият мамлакатлар миллий даражада

камбағаллик бўйича ўз таърифларидан фой-


background image

Жамият ва бошқарув / Общество и управление / Society and Administration №2 (96) 2022

93

даланадилар. Ҳукуматлар бундай қилишига
сабаб, бу атаманинг маъноси турли жами- ятларда
бир-биридан катта фарқ қилади. A

MMO

бу турли

мамлакатларда моддий ша- роитлар бир хил
эмаслиги билан ҳам бот- лик. Одамларнинг
асосий

эҳтиёжларини

қондириш

бўйича

харажатлар кўплаб омил- ларга боғлиқ. Масалан,
айрим мамлакатларда бу аҳолининг овқатланиш
тартиби, иж- тимоий меъёрлар ва иқтисодий
тузилиши- нинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ.
Му- айян шароитда фойдаланиш учун ишлаб
чиқилган, бир мамлакатда камбағаллик да-
ражасини ҳисоблашнинг миллий усуллари
камдан-кам ҳолларда бошқа мамлакатдаги
вазиятларни тўғридан-тўғри таққослаш учун
қўлланилади.

A

MMO

, баъзида турли мамлакатлардаги

камбағаллик даражасини таққослаш фой-
дали. Масалан, дунёнинг бошқа мамлакат-
ларида камбағалликни қисқартириш бўйи- ча
қўлланилаётган давлат сиёсати муваф-
фақиятлилигини таҳлил қилиш учун. Буни
таққослаш учун 1991 йилда Жаҳон банки
томонцдан дунёнинг энг қашшоқ мамлакат-
ларидаги ўртача камбағаллик даражаси си-
фатида аниқланадиган халқаро камбағаллик
кўрсаткичи ишлаб чиқилди. Ушбу бўшлиқ- ни
қисман тўлдириш учун "камбағалликнинг
халқаро кўрсаткичи” тушунчасини тўлдира-
диган даромадлар бўйича камбағаллик тас-
нифи киритилди. Бу ҳолда асосий ёндашув бир
хил - фуқароларнинг даромад даражаси тўртта
гуруҳдан бирига кирадиган мамлакатлардаги
камбағалликнинг

миллий

чега-

раси

қийматига асосланади:

-

кам даромадли (йилига бир кишига 1035

долл. ёки ундан кам);

-

паст-ўрта даромад (йилига 1036-4045

долл.);

-

ўртадан юқори даражадаги даромад (йилига

4046-12535 долл.);

-

юқори даромад (йилига 12536 долл, ёки

ундан кўп).

Натижада, паст-ўрта даромадли мамла- катлар

учун, Ўзбекистон ҳам ушбу мам- лакатлар
қаторига киради, камбағаллик чегараси ҳар бир
кишига кунига ўртача 3,2 АҚШ доллари, ўртадан
юқори даромадли мамлакатлар учун эса, кунига
5,5 АҚШ доллари эти б белгиланди. Барча
қийматлар
ХҚПни

ҳисобга

олган

ҳолда

қайтадан

ҳисобланади.

Узбекистан Республикасцда камбағаллик

чегарасини аникдаш усулининг моҳияти шун-
даки, унда асосий озиқ-овқат маҳсулотла- ри
ва энергия, кийим-кечак харажатлари каби
ноозуқавий эҳтиёжлар кам даромад олувчи
қатламдаги шахслардан сўровнома ёрдамида
шакллантирилган микдорининг ҳажмидан
иборатдир.

Жумладан,

у

қуйида-

ги

босқичларда амалга оширилади [4]:

биринчи

босқичда,

Давлат

статистика

қўмитаси томонидан жойларга чиққан ҳолда уй
хўжаликларининг истеъмоли, да- ромади ва яшаш
шароитини

инобатга

олувчи

сўровнома

ўтказилади;

иккинчи

босқичда,

Давлат

статистика

қўмитаси томонидан Иқтисодий тараққиёт ва
камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан
биргаликда, уй хўжаликлари кеси- мида истеъмол
қилинган

озиқ-овқат

ва

но-

озиқ-овқат

маҳсулотлари ҳамда хизматлар қиймати реал
истеъмол қийматидан келиб чиқиб, таргет гуруҳи
учун республика ўрта- ча нархларида ҳисоблаб
чиқилади;

учинчи босқичда,

Давлат статистика қўмитаси

томонидан

Иқтисодий

тараққи-

ёт

ва

камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан
биргаликда, уй хўжаликлари- нинг аҳоли жон
бошига истеъмол ҳажми- дан келиб чиқиб, ўсиш
тартибида децил- ларга (10 фоизлик гуруҳ)
бўлинади ва энг кам истеъмолга эга бўлган
биринчи уч гу- рухдаги уй хўжаликлари (таргет
гуруҳи) ажратиб олинади;

тўртинчи босқичда,

камбағал аҳолининг

озиқ-овқат маҳсулотлари харажати асоси- да бир
килокалорияга сарфланган қиймат аникданади;

бешинчи босқичда,

бир килокалория қий- мати

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти таклиф этган
энергия қийматига (2200 ккал) кўпайтирилиб,
минимал озиқ-ов- қат харажатлари аникданади;

олтинчи босқичда,

таргет гуруҳининг умумий

харажатларидаги озиқ-овқат маҳ- сулоти улуши
аникданади;

еттинчи босқичда,

минимал озиқ-ов- қат

харажатларини Энгель коэффициенти- га бўлиш
орқали бир киши учун минимал харажатлар
аникданади.


background image

Жамият ва бошқарув / Общество и управление / Society and Administration №2 (96) 2022

94

Ўзбекистонда

дастлабки

ҳисобланган

минимал истеъмол харажатлари 2021 йил
нархларида 440 минг сўмни ташкил этган- лиги
эълон қилинди. Давлат статистика қўми- таси
2022 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол
харажатлари бир киши учун 13,2 фоизга ошиб,
498 мингни ташкил этди.

Жаҳон тажрибасцда, шу жумладан, Ўзбе-

кистонда минимал истеъмол харажатлари
камбағаллик чегараси ҳисобланади ҳамда маз-
кур кўрсаткичдан қуйидаги мақсадларда фой-
даланилади:

-

пенсиялар ва нафақаларнинг энг кам

миқдорини

белгилаш,

шунингдек,

кам

таъминланган оилаларга кўрсатиладиган моддий
ёрдам микдорини белгилашда;

-

давлат томонидан кўрсатиладиган иж-

тимоий ёрдамга муҳтож аҳолининг мақ- садли
гуруҳини аникдашда;

-

мамлакатда

камбағаллик

чегарасини

белгилашда;

-

камбағалликка қарши курашиш стра-

тегияси ва дастурларида белгиланган ва- зифа ва
чора-тадбирларнинг натижадор- лиги ҳамда
манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг
доимий мониторин- гини юритишда.

Камбағалликка қарши кураш бўйича

тавсиялар кам таъминланган уй хўжалик-
ларининг хусусиятлари, жамият ҳаётида
иштирок

этишда

иқтисодий-ижтимоий

тўсиқлар ва ривожланишнинг истиқбол- ли
йўналишлари, шунингдек, макроиқти- содий
ва микро даражада сиёсатга асос- ланган
бўлиши

уларнинг

муваффақияти-

ни

белгилайди.

Бугунги кунда дунё аҳолисининг кам

таъминланган

қатламлари

энергия,

сув

таъминоти,

канализация,

ахборот

техно-

логиялари каби кўплаб соҳаларда сезилар- ли
даражада қондирилмаган эҳтиёжларга эга. Шу
билан

бирга,

ривожланган

дав-

латлар

иқтисодиётининг турғунлиги ша- роитида кам
таъминланган гуруҳлар иш- тирокидаги бозор
сегментларининг

жози-

бадорлиги

ошиб

бормоқда. Камбағаллар, жамиятнинг иқтисодий
фаол қисми си- фатида, агар уларнинг ишлаб
чиқариш

фаолиятида

иштирок

этиш

имкониятлари кенгайтирилса, ишчилар ёки
тадбиркор- лар сифатида иқтисодий ўсиш

жараёнла- рида ҳам иштирок этишлари мумкин.
Шу- нинг учун зарур билим ва кўникмалар- нинг
етишмаслиги муаммосини ҳал қилиш ва
камбағалларнинг таълимига инвестиция киритиш
ривожланишнинг асо- сий омилидир.

Одатда, ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши

юқори бўлган давлатлар камбағалликни ка-
майтиришда ҳам катта ютукдарга эришмоқ- да.
Бироқдунё тараққиёти тарихида кўплаб тескари
мисолларни ҳам топиш мумкин. Бу- нинг
сабаблари турли хил иқтисодчилар томонидан
турли йўллар билан изохдана- ди. Масалан, баъзи
мамлакатларда (Колумбия ва Марокаш) ушбу
вазиятнинг саба- би иқтисодий ўсишга параллел
равишда ўсиб бораётган даромадлар тенгсизлиги-
нинг таъсири бўлиши мумкин (Колум- бияда
фаол иқтисодий ўсиш даврида Жини индекси 51,3
дан 58,3 гача кўтарилган). Бошқа давлатлар
(Филиппин) учун давлат муассасаларининг иш
сифати пастлиги ва бошқа институционал
омиллар кўрса- тилган (масалан, Филиппинда
давлат муассасаларининг сифати 1998 йилдаги
3,3 дан 2006 йилда 2,5 гача пасайган). Бинобарин,
иқтисодчилар иқтисодий ўсишнинг сама- раси
автоматик

равишда

аҳолининг

барча

қатламларига таъсир қилиши чекланганли- ги
туфайли давлатнинг қайта тақсимлаш ролини
ҳисобга олишга ундайдилар. Шун- дай қилиб,
камбағалликка қарши курашиш борасидаги
ислоҳотлар: аҳолини давлат аралашуви орқали
иш билан таъминлаш, солиққа тортишнинг
прогрессив тури, иж- тимоий харажатлар ва энг
кам иш ҳақи сиёсатига йўналтирилган таркибий
исло- ҳотларни рағбатлантириш кабиларни ўз
ичига олиши лозим.

Камбағалликка қарши курашишда юқори

ютуқларга эришган давлатлардан бири сифатида
Хитой

Халқ

Республикаси

ижобий

тажрибаларини

келтириб

ўтиш

муҳим

ҳисобланади [5].

Хитой Халқ Республикасида камбағаллик-

ка қарши кураш сиёсати 1978 йилдан бери 5
босқичда амалга ошириб келинмокда [6]:

биринчи босқич (1978-1985 йй.) —

қишлоқ

жойларида фермерларга қишлоқ хўжалиги


background image

Жамият ва бошқарув / Общество и управление / Society and Administration №2 (96) 2022

95

экинларини экиш ва даромад олиш учун мустақил
имконият

берилган.

Етиштирил-

ган

маҳсулотларни сотиб олиш бўйича дав- лат
томонидан кафолатланган ва етарли нархлар
белгиланган. Натижада, бу даврда қишлоқ
жойларидаги аҳолининг реал да- ромадлари 169
фоизга ошган;

иккинчи босқичда (1986-1993 йй.) —

нис-

батан кам ривожланган ва камбағалликда- ражаси
юқори 332 та чегара ҳудудларда ало- ҳида
ривожлантириш дастурлари амалга оширилган.
Аҳоли

бандлигини

таъминлаш

мақсадида

имтиёзли кредитлаш амалга оширилган, зарур
инфратузилма яратил- ган ва давлат бюджетидан
ушбу ҳудудлар- га субсидиялар ажратилган;

учинчи босқичда (1994-2000 йй.) —

кенг

кўламли камбағалликни қисқартириш дастурлари
амалга оширилган. 592 та ривожлан- маган
ҳудудлар қирғоқ бўйидаги шаҳарлар- га, уларни
қолоқликдан

олиб

чиқиш

мақса-

дида

бириктирилган. Бу босқичда камбағал- ларга ер
сифатини яхшилаш учун ёрдам берилган, бозор
ва ишлаб чиқариш инфрату- зилмалари
ривожлантирилган, янги мактаб ва шифохоналар
қурилган, шунингдек, ушбу ҳудудлардаги
халқаро ташкилотлар, вазир- лик ва идоралар
фаоллиги оширилган;

тўртинчи босқичда (2001-2010 йй.) —

камбағалликни қисқартириш қишлоқ, туман ва
вилоят даражасида амалга оши- рилди. Ушбу
ҳолатда 592 та туманда 150 мингта камбағал
қишлоқ мавжуд эди. Бу даврда эътибор қуйидаги
учта йўналиш- га қаратилди: кенг кўламли
дастурлар асосида қишлоқларни ривожлантириш,
касбий таълим ва меҳнат ресурсларининг ички
миграцияси, кам таъминланган оилаларни иш
билан таъминлаш учун саноат корхоналарини
ташкил этиш ва ривожлантириш;

бешинчи босқичда (2011-2020 йй.) —

аҳоли

жон бошига тўғри келадиган йил- лик даромад —
2300 юан камбағаллик че- гараси этиб
белгиланди. Камбағалликни қисқартиришнинг
мақсадли стратегияси қуйидаги дастурларни ўз
ичига олади: ҳунармандчилик ва туризмни
ривожлантириш орқали бандликни таъминлаш,
яшаш

қийин

ҳудудлардан

камбағалларни

кўчириш ва улар учун иш ўринлари ҳамда ўзини-
ўзи ривожлантириш мақсадида ша- роитлар
яратиш ва бошқалар.

Хитой Халқ Республикаси 2015 йилда

камбағалликни қисқартириш мақсадида "Икки

эҳтиёж, Учта кафолат" Стратегия- сини қабул
қилди.

Унга кўра:

"Икки эҳтиёж" — аҳолини икки муҳим эҳтиёж

билан таъминлаш: 1) озиқ-овқат; 2) кийим-кечак.

"Уч кафолат" — аҳолини ижтимоий ҳимоя

қилишнинг учта давлат кафолати: 1) аҳолининг
барча қатламлари учун мажбу- рий ва сифатли
ўрта таълим;

2) сифатли тиббий хизматдан фойдала- ниш;

3) кам таъминланганларни уй-жой билан
таъминлаш.

Ушбу дастур манзилли, турли хил сўров-

номалар орқали камбағаллик кўрсаткичла-
ри орқали аниқланган. Шунингдек, миллий
рақамли маълумотлар базаси ишга туши-
рилиб, ҳар бир фуқаро, уй хўжалиги ва
қишлоқ маълумотлари ушбу базада рўйхат- га
олинган. Бу гизимда иштирок этувчиларни
нафақат камбағалликдан чиқаришга ёрдам
беради, балки камбағаллик сабабларини ҳам
аниқлаш имконини берган.

Малайзиянинг камбағалликни қисқар- тириш

йўналишидаги

илғор

тажрибасида

камбағалликнинг расмий даражаси 1970 йилдаги
49 фоиздан 2019 йилда 8,4 фоизга тушган.

Малайзиядаги

ижтимоий

сиёсатнинг

бошқа мамлакатлардан ажратиб турадиган
икки хусусияти мавжуд:

-

сиёсатнинг узоқ ва доимий барқарор- лик

давридаги қулай шароитлар туфайли тар- тибли
ва босқичма-босқич ривожланиши;

-

барча малайзияликларнинг фаровонли- гини

оширишга интилаётган кучли ҳукумат ва жамоат
секторининг доимий фаоллиги.

Малайзияда камбағалликни қисқарти-

риш дастурлари тўрт босқичда амалга
оширилган [7]:

биринчи босцич (1971-1990 йй.)

— янги

иқтисодий сиёсат дастурида: Ирқий та- фовутни
камайтириш, камбағалликни тугатиш, барча
малайзияликлар учунда- ромадларни кўпайтириш
ва иш билан


background image

Жамият ва бошқарув / Общество и управление / Society and Administration №2 (96) 2022

96

таъминлаш имкониятларини кенгайти- риш;
иқтисодий номутаносибликни ту- затиш учун
жамиятни қайта қуриш амалга оширилган;

иккинчи босқич (1991-2000 йй.) —

мил- лий

ривожланиш сиёсати деб номланиб, ушбу
босқичда ўта камбағалликни йўқ қилиш ва
камбағал аҳолининг фаол ти- жорат ва саноат
ҳамжамиятининг

замонавий

соҳаларидаги

иштирокини кенгайти- риш, хусусий секторга
таяниш ҳамда ин- сон ресурслари салоҳиятини
оширишга эътибор қаратилган;

учинчи босқич (2001-2010 йй.) —

мил- лий

қараш сиёсати асосий йўналиши хусусий
секторнинг иқтисодий ўсишини таъминласа,
давлат сектори эса, уларга қулай шарт-шароит
яратиб, ижтимоий- иқтисодий мақсадларга
эришишни таъ- минлайди. Ушбу босқичнинг
асосий стратегияси билимга асосланган иқтисо-
диёт, инсон ресурсларини ривожланти- риш ва
иқтисодиётнинг асосий тармоқ- ларини янада
самарали ва юқори қўшил- ган қиймат яратадиган
ишлаб чиқариш- ни ташкил этишдан иборат
бўлган. Кам- бағалликка қарши курашда юқори
ма- лакали кадрлар тайёрлаш сиёсати орқа- ли
уларни юқори ҳақ тўланадиган иш билан
таъминлашга эришилган;

тўртинчи босқич (2010 дан ҳозиргача) —

янги

иқтисодий модель дастурлари деб номланиб,
ушбу

босқичда

камбағалликка

қарши

курашишдаги лойиҳаларни режалаштириш ва
амалга оширишда мониторинг қилишда ёрдам
бериш мақсадида кам таъминланган оилалар (RM
2300 ёки 657 $ дан даромад олувчи оилалар) учун
маълумотлар базаси (eKasih) яратилди. Кам
таъминланганларга 5 йўналишда ("Azam Work"
— аҳолини ишга жойлаштириш, "Agro Azam" —
қишлоқ хўжа- лиги, "Azam Business" - кичик
бизнес, "Azam Service" — хизматлар соҳаси,
"Allianz Insurance" - суғурта хизматлари) даромад
олиш имко- нияти яратилди.

XX асрнинг 50-йилларида Жанубий Корея

жаҳоннинг энг камбағал мамлакатла- ридан бири
ҳисобланиб, камбағаллик да- ражаси 1965 йилда
40,9 фоизни ташкил этган. Аммо 2020 йилда
мазкур кўрсаткич 15,3 фоизни ташкил этмоқда.

Жанубий Кореяда камбағалликни қисқар-

тириш қуйидаги босқичларда амалга оши-
рилган:

биринчи босқич (1950-1960 йй.) —

ер

ислоҳоти. 1950 йил март ойида "Қишлоқ
хўжалигидаги ерларни ислоҳ қилиш тўғри-

сида"ги Қонуннинг кучга кириши деҳқон- ларга
ерга эгалик қилиш ҳамда камбағал- ликка қарши
курашишда имконият яратди. Маълумотларга
кўра, қишлоқ жойларидаги камбағаллик 1950
йилдаги 18 миллиондан 1960 йилда 14
миллионгача камайган;

иккинчи босқич (1960-1967 йй.) —

қишлоқ

хўжалиги ва саноатни экспортга йўналти- риш
босқичи. Мазкур дастурда асосий эътибор
камбағаллик даражаси юқори бўлган муаммоли
ва чегаравий ҳудудларга қаратил- ди. Натижада,
бу даврда камбағаллар сони 14 миллиондан 10
миллионга камайган;

учинчи босқич (1967-1971 йй.) —

импорт- ни

эркинлаштириш сиёсати. Хом ашё ва ярим тайёр
маҳсулотларни мамлакатга олиб киришда божлар
бекор қилинади ва бир вақтнинг ўзида саноат
маҳсулотлари экс- портига асосланган стратегия
амалга оши- рилди. Бу эса, ўз навбатида, аҳоли
даро- мадларини ошириб, камбағаллик даража-
сида яшайдиган аҳолининг 10 миллиондан 7
миллионга камайишига сабаб бўлди;

тўртинчи босқич (1971-1979 йй.) —

кимё

саноати ва миллий суғуртани ривожлан- тириш
дастури. Дастур 1971 йилда, яъни мамлакатда
импорт анчагина эркинлашти- рилганидан сўнг
бошланиб, унинг доира- сида аввалги дастурларга
қараганда янгича ёндашувда иш олиб борилган.
Ушбу дас- турлар натижасида, 1979 йилда
камбағал- лик даражаси 5 миллионгача камайган;

беишнчи босқич (2000-2020 йй.) —

аҳоли

саводхонлигини ошириш орқали камбағал- ликни
қисқартириш. Кореяда болалар кам- бағаллиги
даражаси юқори бўлгани сабаб- ли, ҳукумат
болаларни сифатли таълим билан таъминлашни
мақсад қилиб олди.

Чехияда эса, камбағал аҳолини моддий

томондан қўллаб-қувватлаш учун асосий на-
фақадан ташқари, маҳсулотлар ва пул кўри-
нишидаги қўшимча кўмаклар берилади.

АҚШда камбағалларга кўрсатилаётган ёрдам

аҳолининг 15 фоизидан 20 фоизи- гача қисмини
қамраб олувчи махсус дас-


background image

Жамият ва бошқарув / Общество и управление / Society and Administration №2 (96) 2022

97

турлар орқали тарқатилади. Энг кўп тар- қалган
ёрдам турлари бу: озиқ-овқат та- лонлари, арзон
уй-жой олиш дастурлари, қариялар учун тиббий
ва ижтимоий ёрдам турлари, бола парваришлаш
бўйича нафа- қалар ва бошқа турдаги қўллаб-
қувватлаш турларини ўз ичига олади.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, мам-

лакатимизда ҳам камбағал қатламни қис-
қартириш борасида кенг кўламли ислоҳот- лар
амалга ошириб келинмоқда. Жумла- дан,
Тараққиёт стратегиясини амалга оши- риш
доирасида Ўзбекистон 2026 йил охи- ригача
камбағаллик даражасини икки ба- раварга
қисқартиришни режалаштирмоқ- да. Унга кўра,
мақсадга эришишнинг асо- сий шарти сифатида
макроиқтисодий бар- қарорлик ва турғун
иқтисодий

ўсишни

юқори

суръатларда

таъминлаш вазифаси белгиланган [2].

2020-2021 йилларда давлат бюджетидан

нафақа олувчи оилалар сони икки баробарга
ошиб, уларнинг улуши қарийб 15 фоизга етган.
Бундан ташқари, камбағал- лик даражасини
аникдашнинг янги мезо- ни — мини мал
истеъмол харажатлари миқ- дори жорий этилди.
Бу эса, ижтимоий тўловлар ва нафақаларнинг энг
кам даражасини қайта кўриб чиқиш имконини
бер- ди. Масалан, 2021 йилда ногиронлиги бўлган
шахслар учун энг кам пенсия ва нафақалар,
шунингдек, боқувчисини йўқотган оилаларга
бериладиган нафақа- лар миқдори 10-50 фоизга
оширилди. 2022 йил январь ойи бошида минимал
истеъмол харажатлари миқдори ойига 440 минг
сўмдан 498 минг сўмга (кунига 14,4 минг сўмдан
16,3 минг сўмга) оширилди. Ушбу кўрсаткич
мамлакатдаги қашшоқлик чега- расини аниқлаш
учун ишлатилади.

2022 йилдан бошлаб, "Ижтимоий ҳимоя ягона

реестри" ахборот тизими орқали оилани кам
таъминланган деб эътироф этиш жараё- нида
қўлланиладиган ва жон бошига тўғри ке- ладиган
бир ойлик даромад мезони минимал истеъмол
харажатларига тенглаштирилди.

Республикада

камбағалликни

қисқарти-

ришда "мотивация, кўникма ва молиявий кўмак"
тамойили асосида янги механизм- нинг жорий
этилиши белгиланди. Камба- ғалликдан чиқиб
кетиш учун энг муҳим омил инсоннинг
интилиши, ўз кучига та- янган ҳолда, аниқ мақсад
сари ҳаракати ҳисобланади. 2021 йилда
маҳаллаларда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш
бўйича мингдан зиёд марказлар ташкил этилди.

Бунда касб-ҳунарга ўқитилган ҳар бир шахе учун
ўқув марказларига 1 миллион сўмгача субсидия
берилиб, бунинг учун бюджетдан 100 миллиард
сўм ажратилмоқ- да. Касб-ҳунарга ўқитиш
марказларида ўқув курсларини тамомлаб, ўз
бизнесини бош- ламоқчи бўлган фуқароларга
асбоб-ускуна харид қилиш учун 7 миллион
сўмгача суб- сидиялар берилмоқда.

Ҳудудларнинг имконияти ва ривожла- ниш

йўналишидан келиб чиқиб, деҳқон- чилик билан
шуғулланадиган оилаларга 10 сотихдан 1
гектаргача ер майдонлари аж- ратиш механизми
йўлга қўйилди.

Мамлакатимизда

аҳолининг

камбағал

қатламини камбағалликдан олиб чиқиш бўйича
республикамизда кам таъминланган оилаларни
қўллаб-қувватлаш учун "Темир дафтар" ҳамда
аёллар ва ёшларни иж- тимоий-иқтисодий
қўллаб-қувватлаш учун "Аёллар дафтари" ва
"Ёшлар дафтари" шакл- лантирилиб, ҳаётга
татбиқ этилди.

Маълумки, "Маҳаллабай" иш тизими-

нинг ташкил этилгани, аслида, камбағал-
ликни қисқартиришнинг нестандарт усул-
ларидан бири саналади. Мамлакатимизда
мазкур масалага ўзига хос тарзда ёндашил-
моқда, яъни илғор хориж тажрибасини пух- та
ўрганган ҳолда ички ижтимоий-иқтисо- дий
имконият ва хусусиятлардан келиб чи- қиб,
ҳудудларда камбағалликни қисқарти- риш
борасида комплекс ишларни амалга ошириш
имконияти яратилмоқда.

Аҳолининг тадбиркорлик ташаббуслари- ни

амалга оширишга молиявий кўмакла- шиш,
уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини
таъминлаш

механизмларини

янада

такомиллаштириш,

маҳаллабай

иш-

лаш

тизимини янги босқичга олиб чиқиш орқали
камбағалликни

қисқартириш,

республика,

вилоят, туман ва шаҳарларда кўрсатиладиган
давлат хизматлари ва ман- зилли молиявий
қўллаб-қувватлаш инст- рументларини бевосита
маҳалла даража-


background image

Жамият ва бошқарув / Общество и управление / Society and Administration №2 (96) 2022

98

сига тушириш мақсадида, 2021 йил 3 де- кабрда
Узбекистан Республикаси Прези- дентининг
"Маҳаллада тадбиркорликни ри- вожлантириш,
аҳоли бандлигини таъмин- лаш ва камбағалликни
қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор
йўналишлари тўғрисида"ги 29-сонли Фармонига
асосан, 2022 йил 1 январдан бошлаб, ҳар бир ма-
ҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли
бандлигини таъминлаш ва камбағал- ликни
қисқартириш

масалалари

бўйича

туман

ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилди.

Мамлакатимизда 2030 йилгача камба-

ғалликни қисқартириш борасида амалга
ошириладиган мақсадли кўрсаткичлар бел-
гиланди. Унга кура, қуйидаги вазифаларни
амалга ошириш белгиланди:

1.

Барқарор ривожланиш соҳасидаги мил-

лий мақсад ва вазифалардан келиб чиққан ҳолда
2030 йилгача камбағаллик даража- сини 2,0
мартага камайтириш.

2.

Келажак ўн йилда камбағал оилалар- даги

ишсизларни тадбиркорликка жалб этган ҳолда
500 минг янги иш жойларини ташкил этиш,
ишсизлик даражасини 2,0 мартага қисқартириш.

3.

2030 йилгача камбағал оилаларни 600

мингта уй-жой квартиралари билан имти- ёз
асосида таъминлаш, уй шароитларини яхшилаш
учун кулай шароит яратиш.

4.

Камбағал оилалардаги болаларни мак-

табгача тарбия муассасаларидаги қамрови- ни
2020 йилдаги 10 % дан 2030 йилда 30 % га
кўпайтириш.

5.

Таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа

ижтимоий

соҳаларда

аҳолини,

жумладан,

камбағал

оилаларни

минимал

истеъмол

стандартларини

давлат

томонидан

тўлиқ

таъминотини таъминлаш.

6.

Кам таъминланган оилаларнинг деҳ-

қончилик қилиши учун ҳар Йили қишлоқ
хўжалигида фойдаланилмаётган 30 минг гектар
ер майдонларини ажратиб, томорқа хўжалигида
самарали фойдаланиш учун қулайликлар яратиш.

7.

2030 йилгача барча муҳтож камбағал

оилаларнинг мақсадли ва самарали ижтимоий
ҳимоясини амалга ошириш.

Хулоса сифатида шуни таъкидлаш за- рурки,

камбағалликка қарши курашиш- да мамлакатнинг
ижтимоий-иқтисодий ҳолати ва аҳолининг
менталитетидан келиб чиқиб, чора-тадбирлар
ишлаб чи- қиш зарур ҳисобланади. Лекин барча
давлатлар учун умумий хусусият шун- даки,

давлатнинг макроиқтисодий кўрсаткичлари,
хусусан, ЯИМ ҳажми- нинг ўсиши, аҳоли жон
бошига тўғри келадиган ЯИМ ҳажми, аҳолининг
ишсизлик даражаси, инфляция даражаси каби
кўрсаткичлар аҳоли даромадлари- га таъсир
қилганлиги сабабли камбағал- лик даражасига
ҳам ўз таъсирини ўтказ- май қолмайди. Шу
сабабли барча давлатлар макроиқтисодий
кўрсаткичлари- нинг ижобий бўлишига ҳаракат
қилади. Камбағалликни қисқартиришда мамла-
катнинг иқтисодий кўрсаткичлари билан бир
қаторда, аҳолининг саводхон- лик ва саломатлиги
даражаси, турмуш тарзи, ўртача умр кўриш
кўрсаткичи кабилар ҳам катта аҳамиятга эга. Шу-
нинг учун мамлакатда камбағалликка қарши
курашишда соғлиқни сақлаш ти- зимини
яхшилаш, таълим сифатини ошириш, рақамли
технологиялар

асри-

да

аҳолининг

IT-

кўникмаларини ҳосил қилиши ҳам муҳим
аҳамият касб этади.

Камбағалликка барҳам беришдек стратегик

вазифа жуда катта ресурслар- ни талаб қилади.
Мавжуд ресурслардан фойдаланиш, қатъий
равишда, жамият эҳтиёжларига йўналтирилиши
лозим. Шунинг учун камбағалликка қарши
курашиш шароитида рақобатбардош ва тез
сотиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришга
қодир, ресурсларни кам да- ражада талаб
қиладиган

сермеҳнат

тар-

моқларни

ривожлантириш устуворлик касб этади. Шу
билан

бирга,

ресурслардан

самарасиз

фойдаланаётган

тармоқ-

ларни

қўллаб-

қувватлашни камайтириш лозим.

Давлат томонидан турли шаклда кўрса-

тиладиган ижтимоий ёрдам барча эҳтиёж-
мандларни қамраб олиши ҳамда аҳолининг кам
таъминланган ва ижтимоий заиф қат- ламининг
кўп қисмини меҳнат фаолияти- га жалб этишга
хизмат қилиши лозим. Бунда камбағалликни
бартараф этиш ва олди- ни олиш тизимининг
самарали ишлаши ўта


background image

Жамият ва бошқарув / Общество и управление / Society and Administration №2 (96) 2022

99

му\им бўлиб, камбағалликни қисқартириш
шароитида унинг такрорий ривожланиши- га йўл
қўймасликка имкон беради.

Кўрилаётган чора-тадбирлар

натижасида

мамлакатда ўта камбағалликка барҳам бе- риш,
камбағал аҳоли улушини қишлоқ жойларда ҳам,
шаҳарларда ҳам рухсат этилган минимал
қийматларгача камай- тириш керак. Бунда таълим
сифати кўта- рилиши, гендерли хавфлар
даражасининг пасайиши, бандлик ўсиши ва
одамлар- нинг даромадлари ортиши, шунингдек,
давлатнинг асосий вазифаси ҳисобланган инсон
салоҳиятининг ривожланиши бош натижа
ҳисобланади.

Манба ва адабиётлар

1.

Узбекистан Республикаси Президенты

Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Му-
рожаатномаси. // "Халқ сўзи" газетаси, 2020 йил
25 январь, № 19 (7521).

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги

Ўзбекистоннинг

тараққиёт

стратегияси

тўғрисида"ги ПФ-60-сонли Фармони. 28.01.2022
й. www.lex.uz

3.

БМТ Европа Иқтисодий комиссияси- нинг

"Камбағалликни ўлчаш бўйича қўллан- ма"сидан,
2017, Нью-Йорк, Женева.

4.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг "Минимал истеъмол хара-
жатлари қийматини ҳисоблаш тартибини
амалиётга жорий этиш тўғрисида"ги 544- сонли
қарори. 27.08.2021 й. www.lex.uz

5.

Хитой Халқ Республикасида қишлоқ- ларни

ривожлантиришга

йўналтирилган

камбағалликдан чиқариш давлат дастури.
www.fmprc.gov.
сп

6.

State Council Information Office of the

People's Republic of China. Poverty Alleviation:
China's Experience and Contribution. — 2021.

7.

Manaf N.A. et al. Poverty reduction for

sustainable development: Malaysia's evidencebased
solutions //Global Journal of Social Sciences Studies.
— 2017. — T. 3. №. 1. — C. 29-42.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президенты Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Му- рожаатномаси. // "Халқ сўзи" газетаси, 2020 йил 25 январь, № 19 (7521).

Ўзбекистон Республикаси Президенти- нинг "2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида"ги ПФ-60-сонли Фармони. 28.01.2022 й. www.lex.uz

БМТ Европа Иқтисодий комиссияси- нинг "Камбағалликни ўлчаш бўйича қўллан- ма"сидан, 2017, Нью-Йорк, Женева.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Минимал истеъмол хара- жатлари қийматини ҳисоблаш тартибини амалиётга жорий этиш тўғрисида"ги 544- сонли қарори. 27.08.2021 й. www.lex.uz

Хитой Халқ Республикасида қишлоқ- ларни ривожлантиришга йўналтирилган камбағалликдан чиқариш давлат дастури. www.fmprc.gov. сп

State Council Information Office of the People's Republic of China. Poverty Alleviation: China's Experience and Contribution. — 2021.

Manaf N.A. et al. Poverty reduction for sustainable development: Malaysia's evidence-based solutions //Global Journal of Social Sciences Studies. — 2017. — T. 3. №. 1. — C. 29-42.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов