Некоторые комментарии к истории текста и его генезису

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
5-12
3
3
Поделиться
Жабборов, Н. (2021). Некоторые комментарии к истории текста и его генезису. in Library, 21(2), 5–12. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17760
Нурбой Жабборов, Ташкентский государственный университет узбекского языка и литературы имени Алишера Навои

профессор, доктор филологических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Без глубокого изучения истории текста классических произведений искусства невозможно говорить о прогрессе науки текстологии. Потому что концепция истории текста является одной из основных теоретических основ текстологии. «История текста включает в себя все процессы от исследования генеалогии рукописных источников до изучения мировоззрения и представлений автора и переписчика источника, от реализации творческого замысла автора в создании произведения к изучению его взаимосвязанных сторон с другими литературными памятниками, имеющими отношение к его созданию в той или иной степени» [6,9], становится более ясным, насколько важно изучение этой научной проблемы.

Похожие статьи


background image

5

УЗБЕК МУМТОЗ АДАБИЁТИДА МАТНШУНОСЛИК ВА

МАНБАШУНОСЛИК МУАММОЛАРИ

МАТН ТАРИХИ ВА УНИНГ ГЕНЕЗИСИГА ДОИР АЙРИМ

МУЛОХАЗАЛАР

Нурбой ЖАББОРОВ,

ТошДУТАУ профессори,

филология фанлари доктори

Мумтоз бадиий асарлар матни тарихини чукур урганмай туриб,

матншунослик илмининг тараккий этиши хакида гап хам булиши
мумкин эмас. Чунки

матн тарихи

тушунчаси матншуносликнинг

таянч назарий асосларидандир. “Матн тарихи кулёзма манбалар
генеалогиясини текширишдан муаллифнинг ва манбани кучирган
котибнинг дунёкараши ва Fоясини урганишгача, асарнинг юзага
келишида муаллиф ижодий ниятининг руёбга чикишидан унинг
яратилишига у ёки бу даражада алокадор булган бошка адабий
ёдгорликлар билан узаро боFлик жихатлари тадкикигача булган
барча жараёнларни уз ичига олиши” [6,9] назарда тутилса, ушбу
илмий муаммони урганиш нечоFлик мухим экани янада
ойдинлашади. Матн тарихига бундай ёндашув рус матншуноси
Д.С.Лихачевнинг: “

Матн тарихи

тушунчаси муайян асар матнининг

барча масалаларини камраб олади. Асарга алокадор хамма
масалаларни факат тулик (ёки имкон даражасида тулик) урганишгина
бизга асар матни тарихини том маънода кашф этиш имконини
беради”, [7,33] деган фикрига аниклик киритади хамда уни
тулдиради.

Бугунги кунда узбек мумтоз адабиётини урганишда булгани

сингари матншунослик сохасида хам илмий тадкикот методологияси
ишлаб чикилган эмас. Мумтоз бадиий асарлар матнини урганишнинг
илмий асосланган, ушбу йуналишдаги тадкикотларга куллаш мумкин
булган мезонлари ва тамойиллари ханузгача тайин этилмаган. Бу эса,
уз навбатида, матншуносликнинг ва адабий-илмий тахлилнинг хам
асоси булган матн тарихини тадкик этишнинг яхлит тизимини ишлаб
чикишни такозо этади. Савол туFилади: бу тизим кандай илмий
мезонларга таянмоFи зарур? Бизнингча, бу саволнинг жавобини
миллий адабий-эстетик тафаккурни жахоний микёсга кутарган хазрат
Алишер Навоий карашларидан излаш туFрирок булар эди.


background image

6

Хазрат Навоий шеъриятга, умуман бадиий матнга кандай

талабларни куйган? “Бадойиъ ул-бидоя” девони дебочасида:

“Неча

навъ ишким, мунда маръий булубтурур, узга давовинда
курулмайдурур”

[1,20]

,

дея девон тартиб беришнинг мезонларини

билдиради. Гарчи улуF мутафаккир бу уринда девон тартиб беришга,
бадиий ижодга куйилган талаблар хусусида суз юритган булса-да, бу
талабларни асарнинг матн тарихини урганиш жараёнига хам татбик
этиш мумкин. Бу талаблар куйидагилардир:

1.

Девондаги уттиз икки харфга битилган Fазаллардан хар

бирини хамд ёки наът билан бошлаш. Бу хакда хазрат Навоий мана
бундай ёзади:

"...уар уарф Fазалиётининг аввал битилган Fазал била

узга Fазаллар орасида услуб хайсиятидин тафовут риоят
килмайдурурлар. Муцаррардурким, уар амрда бир лауза фак
субхонаху ва таоло хамдидин ё Расул алайхиссалом наътидин, ё бу
икки ишга далолат килурдек бир амрдин Fофил булмамоллик
авлодурур. Агар лаузае бу саодат муяссар булмаса, уар мутааййин
амр ифтитоуида худ не навъ таFофул ва такосул раво курулгай ”

[1,21]. Лирик девонларни матн тарихи нуктаи назаридан тахлил
этганда, ана шу хусусиятни назарда тутмок зарур. Айникса, хазрат
Алишер Навоий лирик девонларидаги хамд ва наът мазмунидаги
шеърларда муаллиф дунёкарашининг, ижод концепциясининг
асослари ифодаланган. Матн тарихи шоир ёки адибнинг бадиий матн
яратишдаги режаси ва максади билан боFлик экани эътиборга олинса,
буюк мутафаккирнинг ижод концепцияси акс этган хамд ва наът
Fазаллар мохиятини урганишнинг ахамияти янада якколрок намоён
булади.

2.

Девонда укувчи онги ва калбига маърифат нурларини

улашувчи Fазаллар ва хар бир Fазалда мавъиза рухидаги байтлар
булмоFи шарт экани. УлуF шоир таърифича:

“Девон топи^айким,

анда маърифатомиз бир Fазал топилмаFай ва Fазал булFайким,
анда мавъизатангиз бир байт булмаFай. МундоF девон битилса, худ
асру беууда заумат ва зойиъ машаккат торти^он булFай”

[1,21]. Бу

уринда хам Алишер Навоий ижод тутумининг асосларидан бири
ифодаланган. Маълум буладики, лирик шеърлар жамланган девон,
ундаги хар бир асар тахлил этилар экан, матн замирига сингдирилган
маърифий мазмун ва мавъиза мохиятига диккат каратилмоFи зарур.
Муаллифнинг концептуал карашлари билан боFлик булгани боис бу
хусусият матн тарихини урганишда, айникса, алохида ахамиятга эга
эканини таъкидлаш керак.


background image

7

3.

Матлаъ - бошланма байти кай маънода булса, FH3on то

мактаъгача мазмун, шакл ва услуб жихатдан шунга мутаносиб
булмоFи зарур. Бошкача айтганда, шеър бир мазмун билан бошланиб,
узга мазмунда якунланмаслиги, хазрат Навоий таъбири билан
айтганда:

“...уар мазмунда матлаъе вокиъ булса, аксар aHdoF

dyjiFciiiKii.M, мaктaъFaчa сурат хайсиятидин мувофик ва маъни
жонибидин мутобик тушгай”

[1,22]

.

Яъни муаллиф матнни кай

сурат (жанр) ва кандай маъни билан бошлаган булса, шакл ва
мазмундаги ана шу мутаносибликни охиригача саклаши зарур.
Матннинг шаклланиши ва такомили - матн тарихи билан боFлик бу
мезон муаллиф режаси ва максадининг амалга ошув жараёнини
ифода этиши нуктаи назаридан мухимдир. Матншунос Нафас
Шодмонов фикрича: “...матн муаллифи харакатдаги вокеликни акс
эттирар экан, муайян ижодий рухий жараённи кечиради. Шу
жараёнда у объектив ва субъектив сабаблар таъсирида матннинг
айрим уринларига муносабатини узгартириши ва уларга турли
хажмлардаги тузатишлар киритиши мумкин. Бундай тузатиш ва
узгартиришлар матннинг материали, яратилиши, шаклланиши,
курилиши ва хоказо тарихий, бадиий, Fоявий хамда услубий
жихатларини урганишга асос булади. Шунинг учун хам матн
тарихини ёритишда унинг бадиий асар сифатида

шаклланиш

жараёни

кандай кечганини унда мавжуд фактик материалларни

тахлил килиш оркалигина амалга ошириш мумкин” [8,22].

Хазрат Навоийнинг юкорида тахлил этилган талаб ва мезонлари

бадиий асар матни хамда унинг ижод этилиш жараёнини акс
эттириши жихатидан кимматлидир. Бинобарин, матн тарихини
урганиш ва бахолашда ушбу мезонларга таяниш кутилган
натижаларни беради. УлуF шоирнинг узи ана шу талабларга тулик
риоя этгани, айникса, уларнинг адабий-эстетик ва илмий кимматини
оширади. Лекин, афсуски, Алишер Навоий асарларининг нашр
этилиши ва урганилишида бу хусусиятларга етарли даражада диккат
каратилган эмас.

“Бадойиъ ул-бидоя”да, дастлабки расмий девонида ана шу

талабларни куйган хазрат Алишер Навоий “Хазойин ул-маоний”
куллиётида бу мезонни мукаммал даражага етказгани маълум. Хар
бир харфга ёзилган Fазаллар сонидан тортиб уларда хамд ва наът
мазмунининг акс этишигача мукаммал уЙFунлик саклангани бунинг
исботидир. Насрий ва илмий асарларида хам бу талабларга риоя
этилгани, айникса. ахамиятлидир. Бирок улар матнининг нашрлари,


background image

8

тадкик килиниши борасида, афсуски, нуксонлар хаддан зиёд куп.
Бунинг сабабини улуF мутафаккир асарларининг матн тарихи
мукаммал урганилиб, ундан сунг нашрга кул урилмагани билан
изохлаш мумкин. Бир мисол келтирамиз: “Насойим ул-мухаббат”
асари дастлаб буюк шоирнинг йигирма жилдлик “Мукаммал асарлар
туплами” 17-жилдида нашр этилган. Асарнинг наът кисмида мана бу
сузлар битилган:

“Ва чун ул Хазрат с.а.в. анбиёнинг хотими эрди ва

андин сунгра нубувват эшиги ooFJicnidu. Хар ойинаким, нокислар
такмилша умматнинг комилу олимларини номвар эттики, бурун<Л1
анбиё урнша ухда ци^айлар ва йулдин чикFoнларFа йул
кургузгайларки

умматим уламоси Бани Исроил олимлари кабидур

[2.14]

.

Ушбу иктибосдаги хадиси шариф матни таржимасида жиддий

хатолик утган. Чунки мазкур хадис мазмуни аслида “

умматим

уламоси Бани Исроил пайFамбарлари кабидур”

булиши керак.

Айни нашрда хадислар матни араб тилида аслиятда хам келтирилган.
Жумладан, мазкур хадис матни нашр сунгида d“LH ^jj ^Ы1£ ^Ul Д^е.
тарзида туFри берилган. Лекин аслиятни наинки оддий укувчи, хатто
аксар мутахассислар хам укиш, тушуниш имкониятига эга эмаслиги
эътиборга олинса, табдилда нечоFлик жиддий хатоликка йул
куйилгани ойдинлашади. Афсуски, бу хатолик Алишер Навоийнинг
ун жилдлик “Тула асарлар туплами”да хам такрорланган. Фарки,
ушбу нашрда хадиснинг аслият матни ёнма-ён берилгани холда
таржимаси яна: “

умматим уламоси Бани Исроил олимлари

кабидур”

тарзида Fалат берилган [2,92]. “Насойим ул-мухаббат”нинг

Хомидхон Исломий томонидан тайёрланиб, 2011 йили чоп этилган
илмий-танкидий матни [3] ва 2017 йили босмадан чиккан табдил
нашрларида [4] бу хатолик тузатилган.

Матншунослик

муаммоларига

доир

тадкикотларда,

матбуотдаги чикишларда аксар хазрат Алишер Навоий ва бошка
мумтоз шоиру адибларимиз асарлари нашрларидаги матний
хатоликлар, уларни бартараф этиш зарурати билан боFлик карашлар
етакчилик килади. Бу хакда хам фикр билдирилиши зарур. Лекин
матншуносликнинг назарий асосларини чукуррок ишлаб чикиш,
адабий манбага шу асосда бахо бериш, тахлил ва тадкик килишга
утилмас экан, гап гаплигича колиб кетиши эхтимоли сакланиб
колаверади. Матншуносликнинг узак муаммоси - матн тарихи хакида
гап кетар экан, уни урганишда мумтоз адабиётимизга поэтик мазмун,
поэтик шакл ва хатто вазн жихатдан хам манба вазифасини утаган


background image

9

Куръони карим ва хадиси шарифларни урганишда синовдан утган
илмий услублардан фойдаланиш кутилган амалий натижаларни
бериши мумкин, деб хисоблаймиз.

Хуръони каримни тафсир килган муфассирлар оятларнинг

нозил булиш сабаблари, ушбу илохий манбанинг китобат тарихи
хусусида кимматли маълумотларни берганлар. Худди шунингдек,
мухаддислар, пайFамбар алайхиссалом хадисларининг ворид булиши
сабабларини, санадини, яъни ким томонидан ривоят килинганини
аниклаб, хадиси шарифларнинг ишончлилик даражасини шунга кура
белгилаганлар. Жумладан, хадис китобларининг накл килиниш
тартиби хакидаги мана бу карашлар айнан матн тарихи билан боFлик
эканини таъкидлаш керак: “Мусулмонларда ёзма маълумотлар,
хусусан, хадис китоблар бир канча шартлар асосида накл килинади.
Мухаддис уз туплами асосида хадис айтар экан, уни одамларга укиб
беради. Хохловчилар айтилган хадисларни ёзиб олишади. Агар
жамоат катта булса, хар жой-хар жойда мухаддиснинг сузини етказиб
беришга маълум кишилар тайинланади. Улар хар бир сузни баланд
овозда узокдагиларга етказиб беришади. Кейин хадисларни тулик
ёзиб олган шогирд уз ёзганларини устоз куригидан утказади: устоз
шогирднинг ёзганини, шогирд устознинг китобини кулга олади ва
хар бир хадисни сузма-суз текшириб, охирги харфигача асл нусхага
солиштириб чикилади. Китоб кучиришдаги бу услуб “мукобала” деб
аталади” [5,29].

“Мукобала” услуби бадиий асарлар матни тарихини урганишда

хам илмий аникликка, матн мукаммаллигига эришишга асос була
олиши жихатидан кимматлидир. Хадис матнларининг тарихи билан
боFлик бу услуб адабий ёдгорликлар матнини китобат килиш ва
илмий текшириш жараёнига хам кулланиши зарур. ТуFри, бугун
компьютер

технологиялари

замони.

Адабий

манбаларни

купчиликнинг иштирокида овоз чикариб укиш ва киёслашга эхтиёж
йукдир. Лекин харфма-харф, сузма-суз киёслаш маъносида бу
услубни бадиий матнлар тадкики жараёнига хам куллаш зарур ва агар
ана шундай услубда ёндашилса, адабий асарлар матнини урганишда
эътиборга молик илмий натижаларга эришиш мумкин булар эди.

Табиийки, хар кандай матнда котиб томонидан, дастхат нусха

булса, муаллиф кучирганда хам баъзи хатоликларга йул куйилиши
мумкин. “Мукобала” услубида матндаги хатолик кандай бартараф
этилгани

хакидаги

маълумотлар

мусулмон

олимларининг

Расулуллох (с.а.в.) хадисларига муносабати канчалик жиддий,


background image

10

хадислар матнининг хатосиз булиши учун нечоFлик эътиборли
булганини курсатади: “Агар бирор хато булса, унинг тепасига чизиб,
сахифа чеккасида туFрилаб ёзилади. Иш шундай дакик буладики,
агар бирор суз ёки бирор катор нотуFри кучирилган булса ёки такрор
булса, уни учириб юбориш мумкин булмаган. Бордию учириб
юборилгудек булса, бу нусха ишончни йукотган ва уни хеч ким кабул
килмаган. Чунки устига чизилса, тагида нима борлиги куриниб
туради. Ва укувчи у ерни укимай, утиб кетади. Аммо учиб кетган
булса, эхтимол, керакли нарса учирилгандир, деган шубха пайдо
булади ва шунинг учун у кабул килинмайди. Агар нусха шайхнинг
куригидан утиб, унинг туFрилигидан устознинг кунгли тулса,
шогирдга узининг ушбу китобидан дарс беришга ва ундан
бошкаларга кучиртиришга уз дастхати билан ёзма равишда ижозат
беради” [5,29].

Мукобала услубини матншунослик, хусусан матн тарихини

урганиш жараёнига татбик этишда куйидаги мухим хусусиятларга
алохида эътибор каратиш зарур: 1) олимларнинг ягона максади -
хатолардан холи мукаммал матнни тиклаш ниятида бир жамоа булиб
ишлаши; 2) матннинг харфма-харф, сузма-суз киёсланиши; 3)
хатоликларни бартараф этиш учун мутахассислар узлари тайёрлаган
матнларни бир-бири билан узаро алмашлаб текшириши; 4) матндаги
хатоликларни учириб юбормасдан устига чизиб ишлаш; 5) тикланган
ишончли матн буйича дарс утишга аввал устоз олим томонидан ёзма
ижозат берилган булса, бугунги кунда матншунослар жамияти
томонидан махсус рухсатнома берилишини йулга куйиш. Айнан шу
тарзда улуF максад йулида якдиллик курсатувчи илмий жамоани
шакллантира олинмагани, хазрат Алишер Навоий ва бошка мумтоз
шоиру адибларимиз асарларини нашр эттириш ишига тизимли асосда
илмий ёндашилмагани сабабли бугун - XXI асрнинг йигирма йили
утаётган булса хам, хануз матндаги хатоликлар бартараф этилганича
йук.

Мукобала услуби коFOЗдаги матн устида ишлаш тажрибасига

асосланган. Бугун компьютер технологиялари замонида бундай
услубни куллашга эхтиёж борми, у кутилган самарани берадими,
деган

саволлар

туFилиши

табиий.

Аслида,

компьютер

технологиялари билан ишлаганда хам бу услубни муваффакиятли
куллаш имкони катта эканини таъкидлаш керак. Жумладан,
компьютерда матндаги хатонинг устига чизиб ёки хато сузни маълум
бир рангга буяб ишлаш оркали айнан коFOЗда ишлаган каби


background image

11

натижага эришиш мумкин.

Матн тарихини урганишнинг мукобала услуби яна шу

хусусияти билан кимматлики, у жамоа булиб ишлашни - бир канча
олимларнинг илмий хамкорликда фаолият юритишини такозо этади.
Табиийки, илмий хамкорлик, айникса, матншунослик ишларида
юкори самара беради. Бу услубда ишланса, иззатталабликка, уз
номини курсатишга интилишдек номаъкул амалиятга куп-да эхтиёж
колмайди. Улкан илмий максадни - Алишер Навоий ва бошка мумтоз
шоиру адибларимиз асарларини матний хатоларсиз, юкори савияда
нашрга тайёрлаш масаласи асосий планга чикади. Шу жихатдан хам,
мукобала услубини матн тарихини урганиш, мумтоз адабиёт
намуналарининг мукаммал ва ишончли нашрларини амалга ошириш
жараёнига

татбик

этиш

матншуносликнинг

устувор

вазифаларидандир.

АДАБИЁТЛАР

1.

Алишер Навоий. Дебоча. Бадойиъ ул-бидоя. /Мукаммал асарлар

туплами. Йигирма томлик. Биринчи том. - Тошкент: Фан, 1987. - Б. 20 (Ушбу
манбадан олинган кейингии иктибослар матни турбурчак кавсда Б харфи билан
келтирилади).

2.

Алишер Навоий. Насойим ул-мухаббат./Мукаммал асарлар туплами.

Йигирма томлик. Ун еттинчи том. - Тошкент: Фан, 2001. - Б. 14

3.

Алишер Навоий. Насойим ул-мухаббат (Илмий-танкидий матн).

Нашрга тайёрловчи, сузбоши ва курсаткичлар муаллифи Х.Исломий. -
Тошкент: Мовароуннахр, 2011.

4.

Алишер Навоий. Насойимул мухаббат мин шамойимил футувват

(Нашрга тайёрловчи, сузбоши ва курсаткичлар муаллифи Хдмидхон Исломий).
- Тошкент: Мовароуннахр, 2017.

5.

Бухорий Сахихул-Бухорий. /Олтин силсила. I жилд. - Тошкент: HILOL-

NASHR, 2012 -Б.29.

6.

Жабборов Н. Узбек матншунослиги ва унда

матн танциди, илмий-

танцидий матн

истилохларининг урни / Узбек мумтоз адабиётини

урганишнинг назарий ва манбавий асослари. Республика илмий-амалий
конференцияси материаллари. -Тошкент: Mumtoz soDz, 2019. 9-бет.

7.

Лихачев Д.С. При участие А.А.Алексеева и А.Г.Боброва. Текстология

на материале русской литературы X - XVII веков. -Санкт- Петербург, Изд-во
“Алетейя”, 2001. - С. 33

8.

Шодмонов Н. “Шохиду-л-икбол” - адабий манба. -Тошкент: Muharrir,

2009. -Б. 22.

Библиографические ссылки

Алишер Навоий. Дебоча. Бадойиъ ул-бидоя. /Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. Биринчи том. – Тошкент: Фан, 1987. – Б. 20 (Ушбу манбадан олинган кейингии иқтибослар матни тўрбурчак қавсда Б ҳарфи билан келтирилади).

Алишер Навоий. Насойим ул-муҳаббат./Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. Ўн еттинчи том. – Тошкент: Фан, 2001. – Б. 14

Алишер Навоий. Насойим ул-муҳаббат (Илмий-танқидий матн). Нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва кўрсаткичлар муаллифи Ҳ.Исломий. – Тошкент: Мовароуннаҳр, 2011.

Алишер Навоий. Насойимул муҳаббат мин шамойимил футувват (Нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва кўрсаткичлар муаллифи Ҳамидхон Исломий). – Тошкент: Мовароуннаҳр, 2017.

Бухорий Саҳиҳул-Бухорий. /Олтин силсила. I жилд. – Тошкент: HILOL-NASHR, 2012 –Б.29.

Жабборов Н. Ўзбек матншунослиги ва унда матн танқиди, илмийтанқидий матн истилоҳларининг ўрни / Ўзбек мумтоз адабиётини ўрганишнинг назарий ва манбавий асослари. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. –Тошкент: Mumtoz soz, 2019. 9-бет.

Лихачев Д.С. При участие А.А.Алексеева и А.Г.Боброва. Текстология на материале русской литературы X – XVII веков. –СанктПетербург, Изд-во “Алетейя”, 2001. – С. 33

Шодмонов Н. “Шоҳиду-л-иқбол” – адабий манба. –Тошкент: Muharrir, 2009. –Б. 22.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов