Гид- таржимон нутқида риториканинг ахамияти.

inLibrary
Google Scholar
Журнал:
Выпуск:
CC BY f
39-42
23
16
Поделиться
Алимова, К. (2021). Гид- таржимон нутқида риториканинг ахамияти. in Library, 21(4), 39–42. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/7906
Камола Алимова, Узбекский государственный университет мировых языков

преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада инглиз ва ўзбек гид таржимонлари нутқида риторикасининг аспектда миллий ва умумий жиҳатларини очиб берилиб инглиз ва ўзбек тилларига оид диалогик риторикада: лисоний ва экстралингвистик омилларни аниқлаш ҳамда уларнинг мазкур тиллардаги ўхшаш ва фарқли томонларини исботлаш; эркак ва аёллар нутқига оид лингвистик воситаларнинг умумий ва миллий жиҳатларин асослаш орқали ёритилган.

Похожие статьи


background image

October 29, 2021

Cambridge, UK

39

.

DOI 10.36074/logos-29.10.2021.v2.11

ГИД- ТАРЖИМОН НУТҚИДА РИТОРИКАНИНГ

АХАМИЯТИ

Алимова Камола Турсуновна

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўқитувчиси

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Аннотация. Мақолада инглиз ва ўзбек гид таржимонлари нутқида риторикасининг
аспектда миллий ва умумий жиҳатларини очиб берилиб инглиз ва ўзбек тилларига
оид диалогик риторикада: лисоний ва экстралингвистик омилларни аниқлаш ҳамда
уларнинг мазкур тиллардаги ўхшаш ва фарқли томонларини исботлаш; эркак ва
аёллар нутқига оид лингвистик воситаларнинг умумий ва миллий жиҳатларин
асослаш орқали ёритилган.


Мамлакатимиздаги тинч осуда ҳаёт, ҳамжиҳатлик, миллий урф-одат ва

анъаналар,

ҳунармандчилик

намуналари,

халқимизга

хос

бўлган

меҳмондўстлик фазилатлари туфайли Ўзбекистон замонавий сайёҳлик
инфратузилмаси ва инновацион технологиялари ривожланган давлат
қаторидан муносиб ўрин эгалламоқда. Бу эса, ўз навбатида, юртимиз
тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда. Жумладан, республикага туристларни
жалб қилиш ва ички туризмни ривожлантириш учун барча шарт-шароитларни
яратиш, мавжудларни ривожлантириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан
бири сифатида қаралмоқда. Бугун асрлар оша жумлаи жаҳонни осори
атиқалари, ноёб тарихий - маданий обидалари билан ҳайратга солиб келаётган
бу қўҳна диёримизга келувчи ички ва ташқи сайёҳлар оқими жалб қилиниши ва
уларга кўрсатиладиган хизматларда муаммолар вужудга келаётгани ва уларни
ечими учун мутахассислар етишмаслиги бу муаммони чуқурроқ ўрганиб туризм
кадрлари, жумладан, профессионал гид-таржимонлар етиштириб чиқариш
зарурлии мамлакатимизда долзарб масалаларидан биридир .

Таржимоннинг тажрибаси мамлакат ҳақида илк илиқ тасаввур беради.

Уларнинг ҳар бири билан тил топишиш, юртимиз ҳақида илиқ таассуротларга
эга бўлиб қайтишлари кўп жиҳатдан гид-таржимонларнинг билимдонлиги,
профессионал маҳоратига боғлиқ.

Хар бир гидга қўйилган проффесионал талаб – бу юқори даражали нутқ

маданиятига эга бўлишидир. Гид сўз устаси бўлмаса экскурсиянинг
муваффақиятли ўтишини таьминлай олмайди. Шунинг учун у нотиқлик саньати
асосларини эгаллашга интилиши керак. Гиднинг нутқ маданияти асосларини
оригинал муаллифлик ишланма сифатида қабул қилиш нотўғри. Аxир минг
йиллар ичида нотиклиқ санъати бўйича юзлаб китоблар ёзилган. Нотиқлик
санъати бўйича адабиётларни таҳлил қиладиган бўлсак, Е.А.Ножиннинг
«Иттифоқ

ораторлик

санъати

асослари»,

А.А.Введенская

ва

Л.Р. Павловаларнинг «Нутқ маданияти ва санъати», Дейл Карнегининг “Расмий
чиқишлар орқали инсонга таъсир кўрсатиш ва ўзига ишончни кучайтириш”
асарларида бу масала батафсил ёритилган.

Нотиқлик санъати жамиятимизда катта таъсирга эга бўлаётган жараён.

Одамларни ишонтира олишлик, шароитни бошқара олишлик, кўпгина
инсонларни ҳаётини енгиллаштиради. Ўзининг гўзал гапира олиш малакасига


background image

40

Education and science of today: intersectoral issues and development of sciences

Volume 2

.

эга бўлиши билан одамлар юксак мартабаларга, мансабларга эга бўлишлари
ва ҳаётда кўплаб ютуқларни қўлга киритишлари мумкин. “Шуни яхши билиш
керакки, яхши нотиқ бу лидер ҳисобланади. Нотиқлик санъати ўзини кўпгина
соҳаларда кўрсата олади. Бу савдо-сотиқ бўлсин, ишлаб чиқариш бўлсин ва
ҳатто илмий фаолиятда ҳам кўзга ташланади”

1

— дейди ф. ф.д., Фарҳод

Абдураҳмонов ўзининг “Нутқ маданияти” китобида. Ҳозирги вақтда нотиқ
санъатига бўлган эҳтиёж ўсиб бормоқда. Чунки ўз келажагини ўйлаган ва обрў-
эътиборга эга бўлишни хоҳловчи касб эгалари ўз сўзларини гўзал қилиб гапира
олмасалар уларда ютуқлар бўлмаслигини англаш пайдо бўлган. Демак, кўриниб
турибдики, барча соҳаларда яхши мутахассис бўлиш учун, албатта,
нотиқликдан хабардор бўлиш зарур жараёнга айланди. Нотиқлик санъати — бу
нотиқ шахси билан узвий боғлиқ жараёндир. Нотиққа хос ижобий хусусиятлар
нотиқ нутқининг яхши, гўзал бўлишига олиб келади. Нотиқ — бу гўзал сўзловчи,
намунали, ҳаммага таъсир қила оладиган даражада гапира олувчи инсондир.
Нотиқ сўз устаси, нутққа бой ва чиройли сўзларни топиб гапирувчидир. Нотиқ
омма олдида чиқиши учун махсус малака ва уддалай олиш қобилиятига эга
бўлиши керак. Нотиқ олдига қўйиладиган вазифаларга қуйидагилар киради: – ўз
даврининг энг муҳим сиёсий-ижтимоий малакаси; – адабиётларни танлай олиш
малакаси; – танланган адабиётларни ўргана олиш малакаси; – режа туза олиш
малакаси; – нутқни ёза олиш малакаси; – аудитория олдида ўзини бошқара
олиш малакаси; – вақтни ҳис эта олиш малакаси. Жамият тараққиётида
нотиқлик нутқига эҳтиёжлар кун сайин ошиб бормоқда. бу мутахассисларни
бошқалар билан бўладиган мулоқотида, иш фаолиятида, дам олишда, оила
шароитида, маънавий-маърифий ишларни бажариш жараёнида ва шу каби
ҳаётий шароитларда кўзга ташланади. Нотиқлик санъати инсондан ҳаёт
фаолиятининг муҳим жараёни сифатида нотиққа хос хусусиятларни билишни
талаб қилиб бормоқда. Нотиқлик санъати грекчада риторика (грек. рҳеторике —
ўзбекчада нотиқлик санъати) деб аталади.

Риторика — бу яхши нутқ ва сифатли матнни тайёрлаш, бошқаларга

етказиш билан боғлиқ илмий фан ҳисобланади. Нотиқлик санъатини ўрганишда
ортология таълимоти муҳим рол ўйнайди. Нутқ ҳақидаги таълимоти “ортология”
деб аталади. “Ҳар қандай таълимот — чуқур изланишлар, услубий йўналишлар,
коммуникатив ёндашувлар ривожланиш ва такомиллашув жараёнларида юзага
чиқади.

Таълимотнинг риторика — сифат, нутқ маданияти, муомала маданияти,

мулоқот услублари, нотиқлик санъати, бадиий сўз, ифодали ўқиш, саҳна нутқи
каби йўналишлардан мавжудлиги, таълимот яхлитлигини сақлаган ҳолда
уларни алоҳида ажратиб ўрганишни ҳам тақозо этади”

2

. Нутқ таълимоти —

ортология шахс томонидан шакллантирилган матннинг ифодавий кўриниши
бўлиб, у фақат нутқга боғлиқ бўлмай, балки ҳам руҳий ҳам эстетик ҳодиса
ҳисобланади. Шунинг учун унга намунавий нутқ сифатида баҳо берилганда
тингловчига кўзда тутилган мақсаднинг ёки айтмоқчи бўлган муддаонинг тўлиқ
бориб етиши, уларга маълум таъсир ўтказиши назарда тутилади. Бу
вазифаларни амалга оширишда нутқ олдига маълум талаблар қўйилади.
Драматик жиҳатдан нутқнинг тўғри тузилиши, сўзлар кўзлаган мазмун, маънони
акс эттириши, ёрқин таъсирчан ҳис-ҳаяжонли бўлишини тақозо этади.

Риторика — нутқ таълимотининг ўрганиш тарихини бошланғич қадимий

йўналишидир. Риторика термини қадимдан жонли сўз санъатининг расмий нутқ

1

Абдурахмонов Ф. Абдурахмонова З. Нутқ маданияти. –Т.: Фан, 2016.

2

Тўлаганов А. Саҳна нутқи. –Т.: Мусиқа, 2010.


background image

October 29, 2021

Cambridge, UK

41

.

кўринишини ифодалаб, нотиқлик таълимотида сўз санъатининг назариёт
асослари ҳақидаги фан деган тушунгани ҳам англатади. Унда илмий-услубий
тадқиқот ишлари олиб борилган. Риторика нутқий амалиётдаги ютуқларни
ўрганиб, назариясини очувчи адабиётлар яратган, чунки унинг предмети,
расмий-жонли сўз санъати шаклланиш жараёни бўлиб, маънавиятнинг муҳим
қуроли бўлган нотиқлик санъатининг назарий-услубий асосларини ишлаб чиқиш
вазифасини бажарган. Риторика ҳақидаги илк маълумотлар Афина нотиқлик
мактабига оид манбаларда мавжуд. Риторика ўқиш-ўрганиш мактаби, ритор —
эса уни ўргатувчи шахс.

Гид шуни ёдда тутиши керакки унинг сайёҳлар наздидаги нутқи бу оғзаки

нутқ ва у ёзма нутқдан таркиби, жумлалар ҳажми билан фарқланади. Нотиқлик
чиқишлар учун қиска ва унча мураккаб бўлмаган жумлалардан фойдаланиш
мақсадга мувофиқдир, чунки уларни эшитиш ҳам осонроқ. Узун жумлаларга
қарши қадимий нотиқлар шундай деган «узун жумлалар эшитувчининг кулоғига
ва ҳам нотиқнинг нафас олишига ёмон таъсир қилади ». Оғзаки нутқ –овоз билан
ифода этилган ёзма нутқдир. Гид индивидуал матн, тўпланган адабий, илмий,
газета, арxив, статистик материалларни албатта, оғзаки нутқ қоидаларига
мослаштириши мақсадга мувофиқдир.Тадқиқотлар шуни исботламоқдаки, ёзма
нутқларга овоз берилганда эшитувчилар аxборотнинг 50 % ни, чиқишлар оғзаки
нутқ меъёрлари бўйича тузилган бўлса, аxборотнинг 90 %ни қабул қилишар
экан. Бу тадкикотлар маърузачи нутқи самарадорлигини характерлайди.

Гид нафақат ўз нутқини балки, новербал мулоқат тили хисобланмиш ўз

жестларини ҳам диққат билан кузатиши керак. Чунки озми-кўпми гиднинг гуруҳ
билан муносабати самарадорлиги уларга ҳам боғлик. Жестларни онгли,
ифодали ишлатиш қоидалари яxши муомила қоидалари билан ўxшаш: улар
билан туғилмайди, улар ўрганилиб, хаётий меъёрга айланади. Нотиқ хис-
туйғуларининг муҳим кўрсатгичи бу унинг юз ифодаси, мимикасидир. Мимика
эшитувчиларга нотиқни яxши тушиниш, қандай хиссиётларни бошдан
кечираётганини англашга имкон беради. Мимика кўпгина туйғу ва кечинмаларни
узата олади: xурсандчилик, ғам, нафрат, таажуб, хайрат, иккиланиш. Юз
ифодаси нутқ характерига мос келиши керак. Гид юзидаги зерикарлилик ва
совукконлик сайёхларга салбий тъсир кўрсатади. Нотиқ чехраси эшитувчиларга
нисбатан чарақлаб туриши лозим. Гид ўз мимик имкониятларини ўрганиши ва
такомиллаштириши керак. Л.А.Введенская ва Л.Г.Павловалар бу борада
куйидагиларни маслахат берадилар: Қошлар, лаблар ва пешона билан нима
рўй бераётганини билиш тавсия этилади. Агар қошни қовоқ қилиб, пешонани
ажин қилиб юришга одатланган бўлсангиз, ковоғингизни, пешонани очиб
юришни ўрганинг. Мимикамиз ифодали бўлиши учун ойна олдида бир неча
эмотционал кўринишларни тасвирланг (ғамгин, xурсанд, баxтсиз, нафрат).
Мимика ўзгараётганини ва у керакли эмотция бераяптими йўқми кузатинг».
Шуни ёдда тутиш лозимки, «илхомбаxш» нотиқ мимикаси – аудитория
ҳиссиётини жумбушга келтирувчи яxши воситадир.

Жаҳон тилшунослигида нутқ маданияти даврлар ўтса ҳам ўз

долзарблигини йўқотмаган мавзулардан бири ҳисобланади. Ҳозирда
умумжаҳон миқиёсида турли тилларни ўрганишга бўлган қизиқишнинг ортиши,
ҳалқаро алоқаларнинг ўрнатилиши нутқ маданиятига бўлган эътиборнинг
кучайишига ва кишилар нутқ маданиятини ҳар қачонгидан ҳам яхшироқ
ривожлантиришга бўлган талабни юзага келтирди. Бугунги кунда такомиллашиб
бораётган тил ва маданият, тил ҳамда жамият билан боғлиқ бўлган соҳалардаги
илмий изланишлар ҳам айнан нутқ маданиятининг турли аспектларини бир-


background image

42

Education and science of today: intersectoral issues and development of sciences

Volume 2

.

бирига қардош бўлган ва бўлмаган тиллар доирасида кенг қиррали таҳлил
қилинишини тақозо этмоқда. Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ
мамлакатимизда турли тилларда мустақил ҳамда теран фикрлаш қобилиятига
эга бўлган, ўз фикрини аниқ ва равшан ифода эта оладиган баркамол авлодни
тарбиялашга бўлган диққат-эътибор янада кучайди. Ҳозирги кунда юқори
билим, маданият ва маънавиятга эга кадрларнинг янги авлодини тайёрлашнинг
ечимини топишда самарали натижаларга эришилди. Ёшларимизда нутқ
маданиятининг юксаклиги, сўзамоллик, жамоатчилик олдида нутқ сўзлай олиш
каби хислатларни янада шакллантириш билан боғлиқ бўлган бир қатор
вазифалар нутқ маданияти аспектларини турли тиллар доирасида чоғиштирма
таҳлилини амалга ошириш лозимлигини кўрсатмоқда. Республикамизда
ёшларга оид давлат сиёсатининг олиб борилиши, жумладан, «…руҳий ва
интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий нуқтаи-
назарига эга бўлган ёшларни тарбиялаш»

3

1га қаратилган стратегик вазифалар

ҳам нутқ маданияти мавзуси доирасида чуқур изланишлар олиб борилишини
талаб қилмоқда. Дунё тилшунослигида ҳамда маънавий ва маданий йўналишда
кишиларнинг бирдамликка интилиши, ўзга халқлар маданияти, тилини
ўрганишга бўлган қизиқиши, ифодали ва таъсирчан нутқ сўзлай олишга бўлган
иштиѐқининг доимий равишда ўсиб бориши шу ўринда нутқ маданияти риторик
аспектини бир-бирига қардош бўлмаган тиллар доирасида тадқиқ этишга бўлган
эҳтиёжни юзага келтиради. Ҳозирги кунга қадар риторик аспект бўйича жаҳон
ва ўзбек тилшунослигида кўплаб илмий ишлар амалга оширилган бўлса-да,
ушбу мавзу инглиз ва ўзбек диалогик нутқида яхлит тизим шаклида қиёсий
аспектда ўрганилмаганлиги инглиз ва ўзбек тилшунослигида нутқ маданияти
риторик аспектининг гендер ва лингвокультурологик хусусиятларини, диалогик
риторикада лингвистик ва экстралингвистик омилларни бир-бирига қардош
бўлмаган ушбу тиллар доирасида чоғиштирма тадқиқ этилиши лозимлигини
кўрсатади.

ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича

«Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 8 майдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги узлуксиз таълим
тизимининг чет тиллар бўйича давлат таълим стандартини тасдиқлаш
тўғрисидаги 124-сон қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъѐрий-
ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу
тадқиқот маълум даражада хизмат қилади.

Фойдаланган адабиётлар:

[1]

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017

-

2021 йилларда «Ўзбекистон Республикасини

янада ривожлантириш бўйича

Ҳ

аракатлар

стратегияси

тў

ғ

рисида»ги

Фармони

. /

Хал

қ

сўзи

, 2017

йил

.

8

февраль

.

–№

28 (6722).

[2]

Тўлаганов А. Са

ҳ

на

нут

қ

и

.

–Т

.:

Муси

қ

а

, 2010

[3]

Абдурахмонов Ф. Абдурахмонова З. Нут

қ

маданияти

.

–Т

.:

Фан

, 2016.

[4]

Самигова Х.Б.

[5]

Нут

қ

маданиятининг

риторик

аспекти

.

Монография

.

–Тошкент

,

Фан

ва

технология

, 2016.

156

б

.

3

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш

бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони. / Халқ сўзи, 2017 йил. 8 февраль. –№ 28 (6722).

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича Харакатлар стратегияси тутрисида»ги Фармони. / Халк, сузи, 2017 йил. 8 февраль. -№ 28 (6722).

Тулаганов А. Сах,на нутк,и. -Т.: Мусик,а, 2010

Абдурахмонов Ф. Абдурахмонова 3. Нутк, мада|нияти. -Т.: Фан, 2016.

Самигова Х.Б.

Нутк, маданиятининг риторик аспекти. Монография. -Тошкент, Фан ва технология, 2016. -156 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов