Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари, замонавий кўринишлари ва унга қарши кураш асослари

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: мазҳаблар ва диний мутаассиб фирқалар, халқаро экстремисток ва террорчи ташкилотлар.
Ишнинг мақсади: диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари, замонавий кўринишлари ва унга қарши курашнинг маърифий асосларини тадқиқ этишдан иборат.
Тадқиқот методлари. Умуминсоний ва миллий кадриятларни уйғунлаштирган мустақиллик ғоялари методологик асос қилиб олинган. Диссертация ишида цивилизацион услуб, умумлаштириш, статистик, тарихий-қиёсий, диншуносликка хос бошқа услублардан ҳам кенг фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари, турли фирка ва окимларнинг гоя ва фаолият услублари атрофлича тахдил этилди. Ахли сунна ақидавий қарашлари асосида уларга берилган раддиялар ўрганилиб, замонавий мутаассиб гурухларни шаклланиши, тарқалиши, уларнинг жамият барқарорлигига хавфи ҳамда унга карши курашнинг маърифий асослари кўрсатиб берилди.
Амалий ахамияти: тадқиқотда диний ақидапарастликнинг пайдо бўлиши, унинг гоявий-тарихий илдизлари, улар фаолиятидаги услуб ва воситалар тадкики унга карши курашда аник самарали натижа берувчи усулларни ишлаб чиқишга хизмат килади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтнсодий самарадорлиги: мавзуга дойр 15 та мақола, 2 та ўкув-кўлланма, 4 та рисола, «ZiyoNET» интернет-порталида 1 та мақола чоп этилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: тадқиқот натижаларидан унга карши курашда аник самарали натижа берувчи усулларни ишлаб чиқиш билан бирга, кенг жамоатчилик, хусусан хукукни мухофаза килувчи идоралар ходимларига хизматда фойдаланиш учун амалий кўлланма сифатида истеъфода этиш мумкин. Шу билан бирга, «Диншунослик», «Исломшунослик», «Ислом тарихи ва манбашунослиги», «Диний экстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий асослари» фанлари бўйича дарслик, ўқув кўлланма ҳамда махсус курсларда хам фойдаланиш мумкин.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
Bilim sohasi
CC BY f
1-30
41

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Каримов, А. (2023). Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари, замонавий кўринишлари ва унга қарши кураш асослари. Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–30. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/46799
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: мазҳаблар ва диний мутаассиб фирқалар, халқаро экстремисток ва террорчи ташкилотлар.
Ишнинг мақсади: диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари, замонавий кўринишлари ва унга қарши курашнинг маърифий асосларини тадқиқ этишдан иборат.
Тадқиқот методлари. Умуминсоний ва миллий кадриятларни уйғунлаштирган мустақиллик ғоялари методологик асос қилиб олинган. Диссертация ишида цивилизацион услуб, умумлаштириш, статистик, тарихий-қиёсий, диншуносликка хос бошқа услублардан ҳам кенг фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари, турли фирка ва окимларнинг гоя ва фаолият услублари атрофлича тахдил этилди. Ахли сунна ақидавий қарашлари асосида уларга берилган раддиялар ўрганилиб, замонавий мутаассиб гурухларни шаклланиши, тарқалиши, уларнинг жамият барқарорлигига хавфи ҳамда унга карши курашнинг маърифий асослари кўрсатиб берилди.
Амалий ахамияти: тадқиқотда диний ақидапарастликнинг пайдо бўлиши, унинг гоявий-тарихий илдизлари, улар фаолиятидаги услуб ва воситалар тадкики унга карши курашда аник самарали натижа берувчи усулларни ишлаб чиқишга хизмат килади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтнсодий самарадорлиги: мавзуга дойр 15 та мақола, 2 та ўкув-кўлланма, 4 та рисола, «ZiyoNET» интернет-порталида 1 та мақола чоп этилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: тадқиқот натижаларидан унга карши курашда аник самарали натижа берувчи усулларни ишлаб чиқиш билан бирга, кенг жамоатчилик, хусусан хукукни мухофаза килувчи идоралар ходимларига хизматда фойдаланиш учун амалий кўлланма сифатида истеъфода этиш мумкин. Шу билан бирга, «Диншунослик», «Исломшунослик», «Ислом тарихи ва манбашунослиги», «Диний экстремизм ва терроризмга карши курашнинг маънавий асослари» фанлари бўйича дарслик, ўқув кўлланма ҳамда махсус курсларда хам фойдаланиш мумкин.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 297 (091)

К-150

КАРИМОВ АБДУМАННОН КЕНЖАБАЕВИЧ

ДИНИЙ МУТААССИБЛИКНИНГ ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАРИ,

ЗАМОНАВИЙ КЎРИНИШЛАРИ ВА УНГА ҚАРШИ

КУРАШ АСОСЛАРИ

(ЎЗБЕКИСТОН МИСОЛИДА)

24.00.01 – Диншунослик

Тарих фанлари номзоди илмий

даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ

ТОШКЕНТ - 2012


background image

2

Диссертация Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Тошкент ислом университети «Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий
ўрганиш ЮНЕСКО» кафедрасида бажарилган.

Илмий раҳбар:

филология фанлари доктори, профессор

Исломов Зоҳиджон Маҳмудович

Расмий оппонентлар:

сиёсий фанлар доктори, профессор

Мунавваров Зоҳилло Иномхўжаевич

тарих фанлари номзоди

Ибрагимов Элдор Фозилджанович

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат ва жамият қурилиши академияси

Диссертация ҳимояси 2012 йил « » куни соат да

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом
университети қошидаги Д.005.11.01 рақамли Ихтисослашган кенгаш йиғи-
лишида ўтказилади (Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 11).

Диссертация билан Тошкент ислом университети Ахборот-ресурс

маркази кутубхонасида танишиш мумкин (Манзил: 100011, Тошкент шаҳри,
А.Қодирий кўчаси, 11).

Автореферат 2012 йил « » да тарқатилди.

Д. 005.11.01 Ихтисослашган
кенгаш илмий котиби т.ф.н., доц. Д.А.Раҳимжонов


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Бугунги кунга келиб бутун жаҳонга хавф

солаётган диний экстремизм ва халқаро терроризмни келтириб чиқарувчи
асосий омиллардан бири диний мутаассибликдир. Ушбу муаммони ечиш
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик
ташкилоти, Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти каби кўплаб халқаро, минтақавий,
хусусан, ҳар бир давлатнинг қонунчилик, ижроия ва ҳуқуқ-тартибот
идоралари, шунингдек нодавлат ва жамоатчилик ташкилотлари учун ўта
муҳим вазифага айланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мутаассибликнинг

диний экстремизм билан боғлиқ ўзига хос хусусияти ва кўринишларига
тўхталиб, авваламбор ўз динининг ҳақиқийлигига ўта қаттиқ ишониш, бошқа
диний эътиқодларга муросасиз муносабатда бўлиш ва мазкур иллатга
йўлиққан одамлар ёки уларнинг гуруҳлари жамиятда беқарорлик тўлқинини
келтириб чиқаришга қодирлиги ҳамда «ўзининг шак-шубҳасиз ҳақилигига,
ҳақиқатни фақат ўзи билишга ишонч ҳисси сўнгги чораларга – зўравонлик
ҳаракатларига мойиллиги билан ажралиб турадиган диний экстремизмнинг
пайдо бўлишига замин яратади»

1

, дея уқтиради.

ХХ асрнинг 80-йиллар охири ва 90-йиллар бошида, дунёда дин омилининг

фаоллашуви советлардан кейинги маконда ҳам ўз аксини топди. Бироқ, бу
даврда, бир томондан, жамиятда диннинг мавқеи қайта тикланган бўлса,
бошқа томондан, ана шу асосда можаролар чиқиши учун сабаблар шаклланди.
Юртимиз мустақиллигининг дастлабки йилларида ислом омили ва айнан
диндан сиёсий кураш ва омманинг сиёсий онгига таъсир кўрсатиш учун қурол
сифатида фойдаланиш ҳолатига гувоҳ бўлдик. Миллий хавфсизликка нисбатан
бундай хатарли таҳдид ҳақида Президент Ислом Каримов: «Ўзбекистонда
ислом ақидапарастлиги хавфи бор ва у тобора ортиб бормоқда»

2

, – дея

огоҳлантирган эди.

Ислом мутаассиблиги билан боғлиқ диний экстремизм ва халқаро

терроризмнинг минтақа, хусусан, Ўзбекистонга солиб турган хавфи ўтган
асрнинг 90-йилларида Наманган ва Андижон, 1999 йил 16 февралида Тошкент
шаҳри, 1999-2001 йиллари Боткен (Қирғизистон), Сурхондарё ва Тошкент
вилоятлари, 2004 йилнинг июль ойида Тошкент ҳамда 2005 йил 13 май куни
Андижон шаҳрида рўй берган террорчилик ҳаракатлари мисолида яққол
намоён бўлди. Шунинг учун “халқимизнинг табиатига мутлақо ёт бўлган
сиёсий, диний экстремизм, ақидапарастлик ва бошқа ёвуз оқимларнинг
минтақамизга кириб келиши ва тарқалиши тинчлик ва осойишталикка,
фарзандларимизнинг келажагига катта хавф туғдиришини одамлар онгига
чуқур сингдириб бориш керак. Халқимиз тафаккурида юксак ахлоқий,

1

Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт

кафолатлари. – Тошкент: Ўзбекистон, 1997. – Б. 37-38.

2

Каримов И.А. Ўзбекистоннинг келажаги буюклигига ишончим комил. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – Б. 52.


background image

4

маънавий қадриятларни қарор топтириш ва мустаҳкамлаш орқали уларни ёвуз
кучларга қарши кучларга сафарбар этиш зарур”

3

.

Тадқиқот мавзуининг долзарблиги яна қуйидаги омиллар билан

белгиланади:

биринчидан,

ислом дини доирасидаги турли мутаассиб фирқаларнинг

тарихи, ғояси ва фаолият услублари баён этилган асарларни қиёсий тадқиқ
этиш муҳим илмий-назарий аҳамият касб этади;

иккинчидан,

ХIХ-ХХ асрда мусулмон оламида кескин фаоллашган

“исломлаштириш”, “исломий бошқарув”, “ислом давлати” каби шиорлар
остидаги баъзи тажовузкор оқимларнинг шаклланишини ўрганишни давом
эттириш ҳамон давр талаби бўлиб қолмоқда;

учинчидан,

ислом ниқоби остида диний мутаассиблик ягона ислом

халифалигини барпо этиш йўлида турли оқимларнинг муштараклигини ўзида
намоён этаётганлигини қиёсий таҳлил этиш эътиборга моликдир;

тўртинчидан,

замонавий кўринишдаги диний ақидапарастликнинг

Ўзбекистондаги кўринишлари ва унинг ғоявий-тарихий илдизларини асл
манбалар асосида тадқиқ этиш давр заруратидир. Шу жиҳатдан, Республикада
ғайриқонуний фаолияти кузатилган тузилмалар томонидан амалга оширилган
қўпорувчилик ҳаракатлари, уларнинг халқаро экстремистик ва террорчи
ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини таҳлил этиш мамлакатда тинчлик
ва барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича амалий қарорлар ишлаб чиқишнинг
муҳим шарти ҳисобланади.

Ниҳоят,

бешинчидан,

глобаллашув жараёнлари кучаётган бир пайтда

юртимизда диний мутаассибликка қарши курашнинг маърифий асосларини
илмий-назарий жиҳатдан асослаш долзарб вазифага айланди. Айни пайтда ана
шу асосда олиб борилган тадқиқотларнинг натижа ва хулосаларига таянадиган
илмий тавсияларга эҳтиёж юқорилигича қолмоқда.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Бугунги кунда диний

мутаассибликнинг тарихи, шаклланиши, намоён бўлиш хусусиятлари ҳамда
унинг шахс ва жамият барқарорлигига таъсирини ўрганишда янгича ёндашув
жараёнлари кузатилмоқда. Хусусан, дунё мамлакатлари глобаллашуви
тадқиқотчиларнинг мазкур мавзу бўйича чуқур илмий изланишлар олиб
боришларига ундамоқда.

Мазкур мавзу уч гуруҳ: қадимги ислом манбалари, ХХ аср охири ва ХХI

аср бошларида ғарб, рус ва араб тилларидаги хориж ҳамда мустақилликдан
сўнг ушбу муаммога бағишлаб чоп этилган маҳаллий адабиётлар асосида
таҳлил этилди.

Биринчи гуруҳ.

Ислом тарихига оид манбаларда мусулмон жамоаси

ўртасида вужудга келган турли фирқалар ҳақида батафсил баён этилган
маълумотлар мавжуд. Уларда келтирилган умумий фикрга мувофиқ,
исломдаги биринчи бўлиниш, яъни хорижийлар гуруҳининг шаклланиши VII

3

Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – провард мақсадимиз. – Тошкент: Ўзбекистон,

2000. – Б. 29.


background image

5

асрнинг иккинчи ярми бошларида содир бўлган. Аввалбошда бундай
бўлинишнинг тагзаминида сиёсий омил ётгани тарихдан яхши маълум. Лекин
мазкур асрнинг охирига келиб, ақида борасида ҳам ажралиш (масалан,
қадарийликнинг пайдо бўлиши) кузатилган. Мусулмонлар жамоасининг
мутлақ кўпчилигини ташкил этган «Аҳлу-с-сунна ва-л-жамоъ» (Аҳли сунна)
ичида шаклланиб, кейинчалик ундан ажралиб чиққан бундай фирқалар
эътиқодий қарашларининг мазмун ва моҳияти уларга қарши раддия шаклида
ёзилган бир қатор эътиборли манбаларда ўз аксини топган. Жумладан,
Муҳаммад ас-Савосий ал-Искандарий (ваф.861 й.), Ибн Жарир ат-Табарий
(ваф.923 й.), Муҳаммад ат-Таҳовий (858-933 йй.), Абу Мансур ал-Мотуридий
(870-944 йй.), Абул-Ҳасан ал-Ашъарий (873-935 йй.), Абу Бакр ал-Боқилоний
(ваф.1013 й.), Абу Муин ан-Насафий (1046-1114 йй.), Мулло Али ибн Султон
(ваф.1014 й.), Ибн ал-Фурқ (ваф.1015 й.), Абу Исҳоқ ал-Исфароиний (ваф.1027
й.), Абдулқоҳир ал-Бағдодий (ваф.1037 й.), Абдулмалик ал-Жувайний
(ваф.1085 й.), Абдулкарим аш-Шаҳристоний (1075-1153 йй.), Абу Муҳаммад
ал-Ўший (ваф.1173 й.), Фахриддин ар-Розий (ваф.1209 й.) каби ислом
олимлари турли фирқаларнинг қараш ва фаолият усулларини тадқиқ қилиб,
анъанавий суннийлик ақидаларини ҳимоя қилганлар.

Иккинчи гуруҳни

диний мутаассибликнинг тарихий ва замонавий

кўринишлари, жамият тараққиётига салбий таъсири, унинг диний экстремизм
ва халқаро терроризм билан боғлиқ жиҳатларини чуқур ўрганишга қаратилган
хорижий адабиётлар ташкил этади.

Илмий тадқиқот мавзусининг долзарблигини эътиборга олиб, у билан

боғлиқ рус ва ғарб тилларидаги хориж адабиётларини ўрганиш ҳам аҳамиятга
молик. О.Большаков, А.Игнатенько, Ю.Антонян, С.Прозоров, Г.Морозов,
А.Грачев, А.Гушер, В.Емельянов, Ф.Коровиков, Е.Льяхов, Е.Примаков,
М.Аркун, К.S.Grey, I.Bermen, G.Gleasonнинг

асарларида

4

диний

мутаассибликнинг моҳияти, унинг хусусиятлари ҳамда диний экстремизм ва
халқаро терроризм билан ўзаро алоқадорлик жиҳатлари атрофлича ёритиб
берилган. Шунингдек, мазкур тадқиқотларда мутаассиблик билан боғлиқ

4

Большаков О.Г. История халифата. – Т. 1. Ислам в Аравии (570-633). – Москва: Наука, 1989. – 560 с.;

Игнатенько А.А. Халифы без Халифата. – Москва: Наука, 1988. – 320 с.; Антонян Ю.М. Психологические
проблемы исследования насилия. Преступность как угроза нацианальной безопасности. – Ульяновск: УльГУ,
1998. – 288 с.; Прозоров С.М. Ислам как идеологическая система. – Москва: Восточная литература, 2004. – 158
с.; Грачев А.С. Политический экстремизм. – Москва: Мысль, 1986. – 280 с.; Гушер А.Н. Проблема терроризма
на рубежье третьего тысячелетия новой эры человечества. Htlp: / www. e-journal, rwp, euro 2000. – С. 1-13;
Емельянов В.П. Проблемы уголовно-правовой борьбы с терроризмом // Государство и право, № 3. – Москва,
2000; Коровиков Ф.В. Исламский экстремизм в арабских странах. – Москва: Наука, 1990. – 97 с.; Льяхов Е.Г.
Терроризм и межгосударственные отношения. – Москва: Наука, 1991. – 286 с.; Примаков Е.М. Анатомия
ближневосточного конфликта. – Москва, 1978. – 224 с.; Примаков Е.М. Восток после краха колониальной
системы. – Москва: Наука, 1982. – 290 с.; Аркун М. Ислам и демократия. Какая демократия? Какой ислам? //
Отечественные записки. – Москва, 2006. №6. – С. 7-12; Grey К.S. Combating terrorism Parameters. Autumn.
1993; Berman I. The New Battleground: Central Asia and the Caucasus // The Washington Quarterly, Vol.28, No. I,
Winter 2004-05. – Р. 6-59; Gleason G. Central Asia: State Building in the Face of Insurgent Islam, Strategic Asia
2004-05. – Р. 210-220.


background image

6

диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг тарихи, унинг фаолият усуллари,
давлат ва жамият хавфсизлигига оид жиҳатлар ҳам баён этилган.

Араб тадқиқотчилари, жумладан, Муҳаммад аш-Шакъа, Аҳмад ал-Жалий,

Муҳаммад ал-Жуҳаний, Муҳаммад Абу Заҳра, Абу Юсуф ал-Ироқий, Али ибн
Муҳаммад ал-Фахрий, Ҳасан ас-Содиқ ал-Ливоъ, Саййид Аҳмад ат-Тақво,
Рамазан Мадкур, Ҳасан ас-Содиқ

5

ларнинг асарларида ислом дини моҳиятидан

келиб чиқиб, унда эътироф этилмаган фирқалар, уларнинг ғоя ва фаолиятлари
ҳамда Аҳли суннага зид мутаассибона қарашлари очиб берилган. Мазкур
асарларда барча мусулмонлар томонидан эътироф этилган ислом ақидаси
асосий мезон сифатида қаралиб, диннинг ўзига хос хусусиятлари, инсоннинг
маънавий камолоти ва унинг ҳаётий манфаатларига хизмат қилиши каби
масалалар бағрикенглик руҳида ёндашилган.

Учинчи гуруҳ

ҳозирги кунда мамлакатимизда диний мутаассиблик ва

ақидапарастликка қарши кураш масалаларига оид яратилаётган кўплаб
маҳаллий тадқиқотларни қамраб олади. Алоҳида таъкидлаш лозимки,
мутаассибликка асосланган диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг
таҳдиди Президент Ислом Каримов асарларида атрофлича илмий асослаб
берилган. Юртбошимизнинг «Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка
таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари» номли асарида «...
диннинг маънавий қадриятлари билан шиорларидан, хусусан, исломни қайта
тиклаш шиоридан фойдаланаётган муайян кучлар кўзлаётган, динга алоқаси
бўлмаган сиёсий ва бошқа тажовузкор мақсадлар ўртасидаги фарқни тушуниб
олишларига эришиш зарурлиги» таъкидланиб, унинг бутун бир қисми «Диний
экстремизм ва фундаментализм» деб номланган ҳамда унинг еттита белгиси
кўрсатилиб, уларни бартараф этиш йўллари таҳлил этилган

6

.

Шунингдек, диний мутаассиблик ва ақидапарастлик муаммолари мавзуси

ўзбекистонлик олимлардан А.Ҳасанов, М.Раджабова, З.Ҳусниддинов,
З.Мунавваров, А.Жузжоний, А.Ачилдиев, С.Абдуллаев, У.Убайдуллаев,
У.Тожихонов, А.Абдувоҳидов, А.Закурлаев, Ш.Ўразаевларнинг илмий
изланишларида муайян даражада ўрганилган. Бироқ унинг тарихий илдизлари
бугунги кун талабига мос тўла тадқиқ этилмаган. Булардан А.Ҳасанов,
З.Ҳусниддинов, А.Мансур, А.Жўзжоний, Ғ.Кароматов, С.Абдуллаев,

5

Аш-Шак‘а М. Ислам била маǔоҳиб. – Қоҳира, 1991. – 551 б.; Ал-Жалий А. Дирасат ал-фирақ ва тариү ал-

муслимийн ал-үавориж ва аш-ши‘ат. –Ар-Риёǘ: Марказ ал-Малик Файǖал ли ал-буңуǖ ва ад-диросат ал-
исломия, 1988. – 220 б.; Ал-Жуҳаний. Ал-Мавсу‘ат ал-муяссара фий ал-адян ва ал-маǔоҳиб. – Риёǘ: 2000. – Т.
1-2; Абу Заҳра М. Тариү ал-маǔаҳиб ал-исломия фий ас-сиясати ва-ал-‘ақоиди ва тариү ал-маǔоҳиб ал-фиқҳия.
– Қоҳира: Дор ал-фикр; Ал-‘Ироқий Абу Юсуф Халил. ал-Ғулув. Мактаба аш-Шомила. Электрон мажмуа; Ал-
Фаүрий А. Талүиǖ ал-баён фий фирақи аҳл ал-адян. – Москва, 1988. – 140 б.; Ал-Ливо’ Ңасан Ǖодиқ. Жузур
ал-фитнати фий ал-фирақ ал-исломия. – Қоҳира: Маǚбаат ал-Мадбулий, 1993; Ат-Тақво С.А. Ал-Фирақ ал-
ваҳҳобия фий үидмати ман? – Байрут: Ал-Иршод ли ат-тибоати ва ан-нашр; Мадкур Р.М. Ат-Такфир ва ал-
ҳижра. – Қоҳира, 1985; Ңасан Ǖодиқ. Ал-Фирақ ал-исломия. – Қоҳира: Макǚаб ал-мадбулий, 1993. – 180 б.

6

Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт

кафолатлари. – Б. 33-49.


background image

7

К.Захидовлар

7

томонидан унинг тарихий жиҳатларининг баъзи қирраларигина

ўрганилган, холос.

Мавжуд тадқиқотлар таҳлили, диний мутаассибликнинг тарихий

илдизлари ва замонавий кўринишлари комплекс равишда тадқиқ
этилмаганини кўрсатади. Улар ҳали тарихшунослик ва диншунослик фанлари
нуқтаи назардан махсус ўрганилмаган, бошқа жиҳатдан ушбу муаммо бўйича
яхлит, умумлашган монографик тадқиқотлар амалга оширилмаган.

Тадқиқотнинг даврий чегараси.

Ижтимоий-сиёсий омиллар сабабли

юзага келган турли тоифадаги диний мутаассиб фирқаларнинг тарихий
илдизлари ва замонавий кўринишлари таҳлили асосида VII-XXI асрлар
тадқиқотнинг хронологик чегараси қилиб белгиланди.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация мавзуси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент

ислом университети Илмий Кенгашининг 2007 йил 27 декабрь куни бўлиб
ўтган 3-сонли мажлиси баённомаси билан тасдиқланган.

Тадқиқот мақсади:

диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари,

замонавий кўринишлари ва унга қарши курашнинг маърифий асосларини
тадқиқ этишдан иборат.

Тадқиқот вазифалари.

Кўзланган мақсадга эришиш учун қуйидаги

вазифаларни амалга ошириш белгиланди:

– диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари ва ақидапараст гуруҳлар

фаолиятларини мазҳаблар тарихига оид манбалар асосида ўрганиш;

– исломдаги асосий бўлиниш натижасида мутаассиб фирқаларнинг

намоён бўлиши ва улар ғояларининг тарқалишида тарихий жараёнларни
илмий таҳлил этиш;

– замонавий кўринишдаги ислом фундаментализмининг шаклланиши ва

унинг тарқалиш сабабларини тадқиқ этиш;

– Ўзбекистонда диний ақидапарастликнинг намоён бўлиши ва унинг

ғоявий-тарихий илдизларини очиб бериш;

– диний мутаассибликнинг шахс, жамият ва давлат барқарорлигига

таҳдидини илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш;

– Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш

сиёсатининг маърифий асосларини кўрсатиб бериш;

– диний мутаассиблик ва ақидапарастликнинг олдини олиш юзасидан

илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

7

Хасанов А.А. Мекка, Медина и верования арабов накануне возникновение ислама. – Т. 1. – Тошкент: ТИУ,

1994; Ҳусниддинов З. Ўзбекистонда диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш омиллари ва муаммолари: Фал.
фан.номз. ... дис. – Тошкент: ТИУ, 2000. – 149 б.; А.Мансур. Ақоид матнлари. – Тошкент: ТИУ, 2006. – 56 б.;
Жузжоний Ш.А. Ислом ҳуқуқшунослиги: ҳанафий мазҳаби ва Ўрта Осиё фақиҳлари. – Тошкент: ТИУ, 2002. –
256 б.; Кароматов Ғ. Ислом фундаментализми ва унинг ижтимоий-сиёсий моҳияти: Фал. фан. номз. ... дис.
автореф. – Тошкент: ТДШИ, 1999. – 21 б.; Абдуллаев С. Ўзбекистонда эътиқод эркинлиги ва ислом: Фал. фан.
номз. ... дис. – Тошкент: ТДШИ, 2002. – 150 б.; Захидов К.Т. Илк ислом давлатчилик ва унинг шаклланиш
жараёнлари (632-661): Тар. фан. номз. ... дис. – Тошкент: ТИУ, 2004. – 175 б.


background image

8

Тадқиқот объекти:

мазҳаблар ва диний мутаассиб фирқалар, халқаро

экстремистик ва террорчи ташкилотлар.

Тадқиқот предмети:

мазҳаблар ва диний мутаассиб фирқаларнинг

тарихи, ғоявий қарашлари, фаолиятларидаги ўзига хос хусусиятлар ҳамда
уларга қарши маънавий-маърифий кураш.

Тадқиқотнинг

манбавий

асослари.

Ўзбекистон

Республикаси

Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари, фармон
ва қарорлари, Республика Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан
мавзуга доир қабул қилинган қарорларда диний экстремизм ва терроризмга
оид баён қилинган фикр ва тамойиллар, мазҳаблар тарихи ёритилган манбалар,
сиёсатшунос, файласуф, социолог, психолог ва тарихчилар асарларидаги
диний мутаассибликка хос бўлган экстремизм ва терроризм ҳақидаги
мулоҳазалар тадқиқотнинг методологик манбалари бўлиб хизмат қилди.
Шунингдек, тадқиқотда вақтли матбуот, интернет материалларидан таҳлилий
фойдаланилди ҳамда назарий жиҳатдан умумлаштирилди.

Тадқиқотнинг илмий-назарий ва методологик асослари.

Тадқиқот

жараёнида умуминсоний, миллий ва диний қадриятларни уйғунлаштирган
миллий ва мустақиллик ғоялари методологик асос қилиб олинган. Шу билан
бирга, илмийлик, холислик, тарихийлик тамойилларига таянилди. Диссертация
ишида цивилизацион услуб, умумлаштириш, статистик, тарихий-қиёсий,
диншуносликка хос бошқа услублардан ҳам кенг фойдаланилди. Бундан
ташқари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов асарларида
диний ақидапарастликни ислом дини билан боғлашдек уринишларни кескин
қоралаш, унинг моҳиятини бузиб талқин этаётган кимсалардан ҳимоя қилиш,
айниқса, ёшларимизнинг ана шу кучлар таъсирига тушиб қолмаслик
тўғрисидаги фикрларига риоя қилинди. Шунингдек, хорижий ва маҳаллий
олим, тадқиқотчиларнинг муаммога алоқадор хулоса ва натижаларидан ҳам
фойдаланилди.

Тадқиқот гипотезаси.

Манбаларда мусулмон дунёсидаги турли

мутаассиб фирқа ва оқимларнинг пайдо бўлиши, уларнинг қараш ва фаолият
услублари атрофлича ўрганилгани сабабли, улардан мутаассиблик билан
боғлиқ диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг шаклланиши, тарқалиши,
жамият барқарорлигига хавфини баҳолаш ҳамда уларга қарши курашнинг
маърифий асосларини тадқиқ этиш ва ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар.

Диний мутаассибликнинг

тарихий илдизлари, замонавий кўринишлари ва унга қарши кураш асослари
тадқиқи қуйидаги ҳолатларни ҳимояга олиб чиқишга асос бўлади:

1. Бугунги кунда дунёдаги мавжуд диний-сиёсий тузилмаларнинг

шаклланиши ва уларнинг экстремистик ташкилот ҳамда гуруҳларга
айланишининг ғоявий илдизлари узоқ тарихий ўтмишга бориб тақалади.

2. Абдулқоҳир ал-Бағдодийнинг «ал-Фарқ байн-ал-фирақ» асари турли

кўринишда бўлган фирқаларнинг ғоя ва фаолият услублари синчковлик билан


background image

9

ўрганилгани ҳамда Аҳли сунна ақидавий қарашлари асосида уларга раддиялар
берилгани билан аҳамиятлидир.

3. Исломдаги асосий йўналишлардан бўлган шиа ва хорижийлик негизида

дастлабки фирқалар шаклланган бўлса, ўрта асрлардан сўнг суннийлик
йўналишидаги диний-сиёсий фирқа ва оқимларнинг янги қатламлари вужудга
келди.

4. Республикамиз барқарорлигига таҳдид солаётган диний мутаассиблик

амалда мавжуд бўлган виждон эркинлигига зид, низо ва парокандалик
ҳолатларини келтириб чиқарувчи омил сифатида баҳоланади ҳамда унга
қарши маърифий кураш муҳим аҳамият касб этади.

5. Диний мутаассибликка қарши маънавий-маърифий кураш масалалари,

хусусан, демократик қадриятларга асосланган ҳуқуқий давлат қуриш даврида
дунёвийлик билан динийлик ўртасидаги янги мантиқий нисбатни
шакллантиришда Ўзбекистон тажрибаси намуна бўлиб хизмат қилади.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги

қуйидагилардан иборат:

диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари манбалар, жумладан, ал-

Бағдодийнинг «ал-Фарқ байн-ал-фирақ» асари асосида атрофлича очиб
берилди;

– ал-Бағдодий баён этган ва исломда эътироф этилмаган 8 та асосий тоифа

ва ундан ажраб чиққан фирқаларнинг вужудга келиши, ғоя ва фаолият
услублари «ал-Фарқ байн-ал-фирақ» асарига таянилган ҳолда илк марта ўзбек
тилига таржима қилиниб, нашрга тайёрланди;

– ислом дини доирасида юзага келган қадимги ҳамда замонавий

фирқаларнинг ғоя ва фаолият услублари қиёсий ўрганилиб, ўхшаш
хусусиятлари очиб берилди;

– суннийлик йўналишида вужудга келган замонавий кўринишга эга

ақидапараст фирқалар фаолиятининг шаклланиши шартли равишда
босқичларга бўлиниб, уларнинг умумий жиҳатлари ўрганилди;

– Ўзбекистон Республикасида фаолияти аниқланган диний ақидапараст

тузилмаларнинг халқаро террорчи ва экстремистик ташкилотлар билан ўзаро
фаолиятлари мувофиқлаштирилиши асослаб берилди;

– диний мутаассиблик, экстремизм ва ундан озиқланаётган халқаро

терроризмга қарши маънавий-маърифий кураш бўйича илмий-амалий таклиф
ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тадқиқот

натижаларининг

илмий

ва

амалий

аҳамияти.

Диссертациянинг асосий натижа ва хулосалари диний мутаассибликнинг
олдини олишда аниқ самарали натижа берувчи усулларни ишлаб чиқишга
ёрдам бериш билан бирга, унга қарши кураш олиб бораётган кенг
жамоатчилик, хусусан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари учун
амалий аҳамият касб этади. Шу билан бирга «Диншунослик»,
«Исломшунослик», «Ислом тарихи ва манбашунослиги», «Диний экстремизм
ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари» фанлари
бўйича дарслик, ўқув қўлланма ҳамда махсус курсларда ҳам фойдаланиш


background image

10

мумкин. Шунингдек, диний мутаассибликнинг тарихий ва замонавий
кўринишлари ҳамда унга қарши кураш асосларига бағишланган турли рисола
ва китоблар нашр этиш ҳамда ОАВлари орқали мазкур мавзуга бағишланган
кенг тарғибот ва профилактик тадбирларда амалий қўлланма сифатида
фойдаланишга хизмат қилади.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Диссертация мавзуси бўйича

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 майдаги 07/44-
17 рақамли «Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний
ақидапарастлик ва миссионерликнинг олдини олиш борасидаги ишларнинг
самарадорлигини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури»
ижроси доирасида Республика вилоятлари академик-лицей, коллеж
талабалари, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, посбон, ҳудудий ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи идоралар ва маҳаллий ҳокимият вакиллари, шунингдек
отинойи ва имом-хатиблар ўртасида ташкил этилган қатор маърифий
тадбирларда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди. Ўзбекистон
Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармаси
(ИИВ ЖИЭББ) тасарруфидаги жазони ижро этиш муассасалари шахсий
таркиби ҳамда диний экстремистик йўналишда жиноят содир этган маҳкумлар
ўртасида олиб борилган тарбиявий-профилактик тадбирларда маърузалар
қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва

жамият қурилиши академияси тингловчилари, Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар, Тошкент шаҳри «Маънавият тарғиботи маркази» раҳбарлари,
Тошкент ислом университети (ТИУ) «Қиёсий диншуносликни ўқитиш
масалалари» ва «Диншуносликнинг долзарб муаммолари», Тошкент ислом
институти «Ислом маърифатида дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлиги»,
Тошкент давлат техника университети «Ўзбекистонда ижтимоий-гуманитар
фанларнинг долзарб муаммолари», ИИВ ЖИЭББ «Ватан масъулияти –
муқаддас бурч» ва «Огоҳлик – тинчлик гарови» мавзуларидаги илмий-назарий
семинарларда маъруза ва амалий машғулотлар ўтказилди.

Ишнинг апробацияси.

Диссертация Тошкент ислом университети

«Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО»,
«Исломшунослик» ва «Тарих» кафедраларининг қўшма мажлиси (2011 йил 1
июнь) ҳамда Тошкент ислом университети ҳузуридаги Д.005.11.01
Ихтисослашган кенгаш қошидаги Илмий семинар мажлисида (2011 йил 7
декабрь) муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Тадқиқот натижа ва хулосалари

муаллифнинг 22 та илмий нашрларида ўз ифодасини топган. Жумладан,
диссертация мавзуси бўйича 15 та илмий мақола, 4 та рисола, 2 та ўқув
қўлланма ва «ZiyoNET» интернет-порталида 1 та мақола нашр этилди.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация «Кириш», етти

бўлимдан ташкил топган учта боб, «Хулоса», «Фойдаланилган манба ва


background image

11

адабиётлар рўйхати»дан иборат. Тадқиқотнинг умумий ҳажми 165 бет, унда
170 та манба ва адабиётдан фойдаланилган.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Тадқиқотнинг

«Кириш»

қисмида танланган мавзунинг долзарблиги,

муаммонинг ўрганилганлик даражаси, илмий-тадқиқот режалари билан
боғлиқлиги, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, услубий асослари, илмий
ишнинг объекти ва унга асос қилиб олинган манбалар, ҳимояга олиб чиқилган
асосий ҳолатлар, диссертациянинг илмий янгилиги, назарий ва амалий
аҳамияти, апробацияси, натижаларининг эълон қилинганлиги ҳамда тузилиши
баён этилган.

«Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари ва ақидапараст

гуруҳларнинг фаолият усуллари»

деб номланган биринчи боб уч бўлимдан

иборат. Унда мазҳаблар тарихига оид манбаларда фирқалар тарихининг
ўрганилиши, мутаассиб гуруҳларнинг вужудга келиши ва тарқалишида
тарихий жараёнларнинг ўрни, исломдаги асосий бўлинишларда фирқаларнинг
намоён бўлиш шакллари илмий фактлар асосида ёритилган.

Ушбу бобнинг «

Мазҳаблар тарихига оид манбада фирқалар тарихининг

ўрганилиши («Ал-Фарқ байн-ал-фирақ» асари асосида)»

номли биринчи

бўлимида дунёдаги мавжуд диний-сиёсий тузилмаларнинг шаклланиши ва
уларнинг экстремистик ташкилот ҳамда гуруҳларга айланишининг ғоявий
илдизлари узоқ тарихий ўтмишга бориб тақалиши асослаб берилган. Шофеий
мазҳаби фақиҳи ва ашъарийлик йўналиши илоҳиётчиси Абдулқоҳир ал-
Бағдодий ўзининг «ал-Фарқ байн-ал-фирақ» асарида мазҳаблар тарихини
«Ислом умматининг фирқаларга бўлиниши ҳақидаги ҳадислар», «Ислом
уммати ихтилофи ва унинг 73 фирқаси», «Ҳавои-нафсга эргашган фирқалар ва
уларнинг тафсилотлари», «Исломга нисбат берилган, бироқ унда эътироф
этилмаган фирқалар», «Нажотга эришувчи фирқа тавсифи» каби 5 бобга бўлиб
тадқиқ этган. У Муҳаммад Пайғамбар огоҳлантирган ва «ҳалокатга учровчи»
дея таърифлаган фирқаларни жамлаб, жами 72 фирқа бўлишини баён қилади.
Уларнинг 20 таси рофизий, 20 таси хорижий, 20 таси қадарий ва муржиа,
шунингдек, қолган 4 тоифанинг ҳар бири учтадан бўлиб, улар нажжорий,
жаҳмий, карромий ва мушаббиҳа тоифалар сифатида таърифланган.

Тадқиқотда мазҳаблар тарихига оид манбаларда 72 та фирқанинг асосий

тоифалари ҳақида турлича маълумотлар мавжудлиги аниқланди. Жумладан,
ал-Бағдодий «ал-Фарқ байн-ал-фирақ» асарида уларни 8 тоифага, аш-
Шаҳристоний «ал-Милал ва-н-ниҳал» асарида 6 та: мўътазилий, жабарий,
сифатий, хорижий, муржиа, шиа тоифасига, Абул Муин ан-Насафий ва
Шамсуддин ал-Қуртубийлар ҳам хорижий, қадарий, жаҳмий, муржиа, шиа ва
жабарий каби 6 тоифага ажратганлар. Амр ибн Аби Осим аз-Заҳҳок аш-
Шайбоний «Ас-Сунна», Мустафо ибн Муҳаммад ибн Мустафо «Усул ва


background image

12

тарих-ул фирақ ал-исламия», Муҳаммад аз-Заҳабий «Ат-Тафсир ва ал-
муфассирун» номли асарларида адашган фирқаларни асосан 4: шиа, хорижий,
мўътазила-қадарий, муржиа тоифаларига ажратганлар. Демак, рофизий,
хорижий, мўътазила-қадарий, муржиалар деярли барча тарихий манбаларда
асосий фирқалар қаторида санаб ўтилган. Жабарий, сифатий, жаҳмий каби
фирқалар борасида ихтилофли фикрлар мавжуд.

«

Мутаассиб гуруҳларнинг вужудга келиши ва тарқалишида тарихий

жараёнларнинг ўрни»

номли иккинчи бўлимда ислом дини дунё бўйлаб

ёйилаётган бир даврда ўзга юртдаги анъана, қолаверса, кундалик ҳаётдаги
янги муаммолар ислом ақидасига зид бўлмаган ҳолда ҳар бир юртнинг
маҳаллий шароити манфаатидан келиб чиқиб ҳал қилина бошлагани ҳақида
сўз юритилади. Жумладан, бир томондан ҳаётий муаммолар, иккинчи
томондан турли мақсад ва манфаатлар натижасида айни бир муаммони ҳал
қилишда ягона ҳукм эмас, балки бир-бирига зид бўлган қарорлар ҳам
чиқарилган. Мусулмон дунёсига раҳна солган мутаассиб фирқалар бу каби
вазиятларда ўз фаолият услубини хилма-хил шакл ва турли мақсадлар сари
йўналтириб, «ақидавий, сиёсий-ижтимоий куч» сифатида намоён бўлган.

Шунингдек, тадқиқотда илк ислом жамоаси ўртасидаги сиёсий бўлиниш

Алининг халифалик даврида «Жамал воқеаси» иштирокчилари, саҳоба
Муовия, «Сиффин» иштирокчилари ҳамда икки ҳакам: Абу Мусо ал-Ашъарий
ва Амр ибн Оснинг чиқарган ҳукмлари сабабли пайдо бўлганлиги ҳамда узоқ
вақтгача мазкур воқеалар атрофида тортишувлар давом этганлиги ёритиб
берилган.

Таъкидлаш лозимки, «Сиффин» жангидан (657 й.) сўнг исломдаги энг

биринчи ва очиқ кўринишдаги сиёсий бўлиниш кузатилди. Унда халифа
Алининг «ҳақиқий ворислик (яъни халифалик)» ҳуқуқига эга деб ҳисоблаган
тарафдорлари ўртасида норозилик пайдо бўлиб, икки гуруҳга бўлинди.
Биринчи гуруҳ Али ва унинг оиласи ҳокимияти томонида бўлиб, шиа – гуруҳ,
тарафдорлар деб аталди. Иккинчи гуруҳ эса хорижий – ажралиб чиққанлар
номини олиб, Муовия билан кечган мазкур урушни музокара орқали
тўхтатишга розилик бергани учун Алига қарши бўлдилар.

Аслида ислом жамоаси ўртасидаги биринчи ихтилоф Пайғамбар

Муҳаммад вафотидан сўнг, имом-халифа тайинлаш борасида бошланган
бўлса-да, лекин у Абу Бакрнинг халифа этиб сайланиши билан тезда бартараф
этилган эди. Бироқ хорижийлар чиқарган илк ихтилоф катта бўлинишларга
олиб келганлиги учун уни исломдаги энг биринчи экстремистик оқим
сифатида кўрсатиш ўринли бўлади.

«

Исломдаги асосий бўлинишларда мутаассиб фирқаларнинг намоён бўлиш

шакллари

» номли учинчи бўлимда исломдаги илк, йирик муаммо – ғоявий-

сиёсий шаклда кузатилиб, жамиятда юзага келган ижтимоий-сиёсий
зиддиятлар ҳамда олий ҳокимият учун кураш жараёнлари диққат марказда
турганлиги баён этилган. Кейинчалик диний ақида, ахлоқий-ҳуқуқий
меъёрларга оид бир қатор масалаларда ҳам бир-биридан фарқ қилувчи


background image

13

омиллар ўзини намоён этиб ақидавий, сўнгра фиқҳий мазмунга эга жиҳатлар
ҳам шаклланди.

Ўрганилган илмий тадқиқотларда исломдаги ғоявий бўлинишлар асосан

бешта: сиёсий, имон, тақдир ва ирода эркинлиги, Аллоҳнинг зоти ва
сифатлари ҳамда фиқҳий масалалардаги бўлинишларга ажратилган

8

. Мазкур

беш йўналишдан иккинчи, учинчи ва тўртинчи масалалар ақидавий мазмунга
тааллуқлиги жиҳатидан уларни умумлаштириб баён қилиш ўринли бўлади.
Шундан келиб чиқиб, исломдаги асосий бўлиниш ҳолати, уни келтириб
чиқарган сабаб ва омилларни ўрганиш, қиёсий таҳлил қилиш натижасида
асосан уч: сиёсий, ақидавий ҳамда фиқҳий йўналишга ажратиш мумкин.

Диссертацияда ислом тарихида турли кўринишдаги бўлиниш ҳолатлари

қуйидаги омиллар сабабли вужудга келганлиги кўрсатиб ўтилди:

1. «Ҳокимият (имомат)» масаласи;
Исломни илк даврида пайдо бўлган имомат масаласи, ўз ичига олий

ҳокимиятга эгалик қилиш Муҳаммад Пайғамбар вафотидан сўнг бошланган.
Бу муаммо кейинчалик, мусулмонларнинг ҳақиқий парчаланишига сабаб
бўлган шиа ва хорижийлар ҳамда уларнинг негизида бир-бирини кофирликда
айбловчи кўплаб гуруҳларнинг пайдо бўлишига олиб келган.

2. Ислом тарқалган ҳудудларнинг янада кенгайиши;
Дастлаб Макка, Мадина ва унинг атрофида пайдо бўлган ислом дини бир

неча асрлар мобайнида Шимолий Хитойдан Испаниягача, Кавказ ортидан
Ҳинд океанигача бўлган катта ҳудудда тарқалди. Мазкур ерларда барча соҳада
ўзаро яқинлашув ва тажриба алмашинуви йўлга қўйилиб, ривожланиш сари
қадам ташланди. Шу билан бирга ўзгача маданият, анъана ва диний
тасаввурлар, қолаверса, турли фалсафий қараш ва таълимотлар аралашуви ҳам
ўзига хос таъсир кучига эга бўлди.

3. Мавжуд юзага келган вазиятларнинг деярли барчасида ислом

таълимоти фойдаланилаётган асосий бош омил сифатида намоён бўлиб,
мусулмонларнинг ички ва ташқи мухолифлари ўз манфаатлари йўлида ундан
устамонлик билан фойдаланишга интилган.

«Замонавий мутаассиб гуруҳларнинг шаклланиши ва уларнинг

тарқалиш сабаблари»

номли иккинчи бобда Ўзбекистонда диний

ақидапарастликнинг кўриниши, унинг ғоявий илдизлари, мутаассиб гуруҳлар
ғояларининг тарқатилиш сабаблари ва улар фаолиятидаги мақсад ва услублар
хусусида тадқиқот олиб борилган.

«

Замонавий кўринишдаги диний ақидапарастликнинг шаклланиши ва

Ўзбекистондаги кўринишлари

» номли бўлимда ўрта асрларга келиб,

суннийлик йўналиши негизида янги қатлам, жумладан, «равшаний»,

8

Прозоров С.М. Ислам как идеологическая система. – Москва: Восточная литература, 2004. – С. 8.

Ҳусниддинов З. Ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар. – Тошкент: Мовароуннаҳр, 2000. – Б. 5.
Раҳимжонов Д. Исломда ғоявий ихтилофлар // Ватан масъулияти – муқаддас бурч. – Тошкент: Нур-полиграф,
2007. – Б. 51-56.


background image

14

«аҳмадий», «салафий» ва «маҳдий» каби баъзи гуруҳлар асосан ижтимоий-
сиёсий вазият сабабли юзага келганлиги ёритилган.

Маълумки, Ғарб мустамлакачилиги даврида мусулмон мамлакатларида,

дастлаб «ислоҳотчилик» номини олган қаршилик ҳаракатлари пайдо бўлган.
Кейинчалик озод бўлган мусулмон оламида «исломлаштириш», «исломий
бошқарув», «ислом давлати» каби дастурлар олға сурилган. Хусусан, 1884 йил
Парижда Жамолиддин ал-Афғоний (1839-1897 йй.) ва Муҳаммад Абдуҳ (1849-
1905 йй.) томонидан яширин равишда тузилган «ал-Урват ал-вусқо»
(«Мустаҳкам бирлик») уюшмаси мусулмон зиёлилар орасида катта таъсирга
эга бўлган. Уюшма асосий йўналиши ислом динини ислоҳ қилиш ҳамда
мусулмон оламини исломнинг дастлабки кўринишига қайтариш эди.
«Ихвонул-муслимун» халқаро экстремистик ташкилоти раҳбари Ҳасан ал-
Банно (1906-1949 йй.) ҳам мазкур ғоялардан таъсирланган.

Диний экстремизм муаммоларини тадқиқ этган европалик исломшунос

Х.Фрага «ихвонул-муслимун» ташкилоти фаолияти, хусусан, ал-Банно
шахсини ўрганар экан, уни ислом давлатини қуриш ғояси остида зўравонлик,
террор ҳамда қотилликка очиқ чақирувчи ислом тузилмаларини вужудга
келишига туртки бўлгани ва улар фақатгина ғайридинларга нисбатан эмас,
балки мусулмонларнинг ҳам ўзига қарши қўллаганини таъкидлайди

9

.

Бундан келиб чиқиб, замонавий кўринишдаги ислом фундаментализмига

Мисрда ал-Банно томонидан асос солинган, дейиш мумкин. Суннийлик
йўналишида юзага келган мутаассиб ва ақидапараст гуруҳлар айнан «ихвонул-
муслимун» атрофида бирлашиб, Яқин Шарқнинг деярли барча ҳудудларига
тарқалган.

Диний мутаассибликнинг минтақа, хусусан, Ўзбекистонда шаклланишини

таҳлил қилиш орқали, унинг XX асрнинг 80-йилларида бир қанча омиллар
сабабли янада очиқроқ намоён бўлганини қайд қилиш мумкин. Ўша даврда
Фарғона водийси, айниқса, Наманган ва Андижонда яширин очилган ҳужралар
сони тез суръатларда кўпая бошлади. Водийда чет эл, жумладан, Саудия
Арабистонидаги айрим исломий ташкилотлар билан алоқа боғлаш натижасида
анъанавий ҳанафийликка қараганда радикал кўринишга эга бўлган «салафий»
оқимининг таъсири кучайди. Қолаверса, мазкур даврда нафақат бу оқимнинг
янги услуб ва фаолиятда намоён бўлиши, балки «ҳизбут-таҳрир», «таблиғ»
каби ашаддий экстремистик ташкилотларнинг ҳам ғоявий хуружлари
кузатилди.

Таъкидлаш лозим, Марказий Осиёдаги экстремистик оқимлар ўтган

асрнинг сўнгги ўн йилликларида хорижий экстремистик марказлар, айниқса,
араб экстремистик ташкилотларининг саъй-ҳаракати билан шакллана
бошлади. Асосий мақсад собиқ шўролар ҳукуматининг мусулмон аҳолиси
яшайдиган республикаларини ўз интилишлари доирасига тортишдан иборат
бўлган.

9

Фрага Х. Ислам и терроризм // Новые известия. – Москва, 2004. – С. 66

.

№ 63.


background image

15

Таъкидлаш лозимки, бундай сохта инқилобни экспорт қилиш ғояси ўша

асрнинг 30-йилларида Ҳасан ал-Банно томонидан баён этилганди

10

.

Диссертациянинг «

Мутаассиб гуруҳлар ғояларининг тарқалиш сабаблари

ва уларнинг фаолиятидаги мақсад ва услублар

» номли иккинчи бўлимида

таассубга берилган тузилмаларнинг ўзига хос хусусиятлари, улар фаолиятига
йўл очаётган мавжуд муаммолар ҳамда жамият билан уйғунлашиш борасида
қўллаётган услублари тадқиқ этилган.

Чунончи, дунё мамлакатларидаги сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий

соҳалардаги ечимини топмаётган масалалар ислом ниқоби остидаги мутаассиб
гуруҳлар фаолиятига йўл очмоқда. Мавжуд муаммоларнинг умумий таҳлилида
мусулмон мамлакатларидаги аҳволга янада жиддий салбий таъсир
кўрсатаётган икки муҳим омилни алоҳида кўрсатиб ўтиш лозим. Биринчиси
мусулмон мамлакатлардаги демографик жараён, яъни аҳоли сонининг
тезликда ўсаётганлиги бўлса, иккинчиси мазкур мамлакатлардаги аҳолининг
ўсиш суръати ижтимоий ва иқтисодий соҳада қатор мураккаб муаммоларнинг
юзага келтириб чиқараётганидир.

Президент Ислом Каримов ўзининг бир қатор асарларида инсоният

ҳаётида дин омилини таҳлил қилар экан, уни жамият ҳаётининг бир қисми
эканлиги, у ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳалари билан муқаррар равишда
муносабатда бўлиб, уларга таъсир кўрсатиш баробарида ўзи ҳам бошқа
соҳаларнинг таъсирига дуч келгани, яъни «ҳозир мавжуд бўлиб турган диний
тартибларнинг кўпчилиги ижтимоий-иқтисодий, сиёсий бурилишлар,
тангликлар даврида шаклланганлиги бежиз эмас»

11

лигини таъкидлайди.

Диний мутаассибликнинг пайдо бўлиши ва ривожланишига сабаб бўлган

омиллар

таҳлилида

мафкуравий

бўшлиқнинг

таъсири

алоҳидадир.

Мафкуравий бўшлиқ, кўпинча, инсонда жамиятдаги мавжуд ҳолат, ижтимоий
муҳитни нотўғри идрок этишга, ўзининг иродасини бошқа шахсга
бўйсундириш ва дунёқарашида агрессивликни шакллантиришга хизмат
қиладиган носоғлом ғоялар билан тўлдирилишига замин яратади.

Мутаассиб тузилмаларнинг жамиятда кенг тарқалишига яна фуқаролик

жамияти ва дунёвий-маърифий давлат қуришга интилаётган кўпчилик
мамлакатлардаги

замонавий

демократик

институтларнинг

заифлиги,

аҳолининг

ижтимоий

ҳимояга

муҳтожлиги, уларнинг

саводхонлик

(маълумоти) даражаси пастлиги, айниқса, ёшлар келажагининг мавҳумлашуви
кучли таъсир кўрсатади.

Шунингдек, диссертациянинг мазкур бўлимида халқаро экстремистик

ташкилотлар томонидан қўлланилаётган тактик услубларни Марказий Осиё
минтақасида фаолияти кузатилган мутаассиб тузилмалар фаолиятида ҳам
кузатиш мумкинлиги ўрганилган.

10

Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари. Масъул муҳаррир. З.

Ҳусниддинов. – Тошкент: Тошкент ислом университети матбаа бирлашмаси, 2005. – Б. 67.

11

Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт

кафолатлари. – Б. 37.


background image

16

Мазкур гуруҳлар Ўзбекистондаги фаолиятини ўзларига мос ижтимоий

муҳитни яратишдан бошладилар. Бунинг учун улар бир неча шахслардан
иборат «ҳалқа»лар ташкил этдилар. Унга аҳолининг маълум қатламлари,
аввало, жамоа оила аъзолари, яқин қариндошлар, маҳалладошлар, кўпроқ
иқтисодий қийинчиликка учраган ёки етарли эътиборга эга бўлмаган шахслар
турли йўллар орқали жалб қилинган. Андижон воқеалари ташкилотчиларидан
бири саналган «акромий» жамоаси кишиларни молиявий жиҳатдан қарам
қилиб, ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш йўли билан тарафдорлар орттиришга
эришганлар.

Бунинг каби бузғунчи оқимлар, одатда ислом давлати барпо этиш ниқоби

остида турли экстремистик руҳдаги адабиёт, варақа, аудио-видео ва СД
дисклар тайёрлаб тарқатиш, махсус сайтлар очиш, мамлакатдаги мавжуд
иқтисодий-ижтимоий ҳолатни танқид остига олиш, бўҳтон ва уйдирма
гапларни тарқатиш каби усуллардан ҳам кенг фойдаланганлар.

Ушбу бобга оид маълумотларни таҳлил этиш орқали қуйидагиларни

хулоса қилиш мумкин:

1. Ўрта асрларда суннийлик йўналишидан ажралиб чиққан баъзи фирқа ва

оқимларнинг янги қатлами вужудга келган бўлса, XIX-ХХ асрларга келиб яна
кўплаб оқимлар «исломий адолат» тамойилларига асосланган жамият орзусида
диний-сиёсий шаклдаги курашларни авж олдириш мақсадида шаклланди;

2. Араб Шарқидаги замонавий кўринишга эга бўлган мутаассиб оқимлар

дастлаб «Ислом – дин ва давлат» шиори остида динни давлатнинг барча
соҳаларига аралашуви тарафдорлари бўлсалар, кейинроқ «ихвонул-
муслимун»нинг «жиҳодий» таълимотига таянувчи жангари уюшмалар
томонидан динни сиёсийлаштириш ва қуролли йўл билан ҳокимиятни эгаллаш
бош мақсад қилиб белгиланди;

3. Халқаро экстремистик ва террорчи ташкилотлар ўз фаолиятлари

таъсирини кенгайтириш мақсадида мустаҳкам ўзаро ҳамкорлик алоқаларини
йўлга қўйганлар;

4. Ўзбекистонда фаолияти аниқланган мутаассиб тузилмалар халқаро

экстремистик ва террорчи ташкилотлар билан ягона ислом халифалигини
қуриш ғоясини мақсад қилиб, мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари қатори
сиёсий-иқтисодий курашишга ҳам интилмоқда;

5. Диний мутаассибликка қарши курашда Республикамизда ғайриқонуний

фаолияти кузатилган бир қанча экстремистик ташкилотлар ўз мафкурасини
аҳоли онгига зўрлаб сингдиришга хизмат қилувчи ривожланган ташвиқот ва
тарғибот воситаларига эгалиги, фаолиятлари ривожи йўлида катта
маблағларни тасарруф этиши, ҳар қандай воситалар орқали ҳокимиятга
интилиши, ислом давлатини барпо этиш дастури, тактикаси ва кураш
стратегиясининг

мавжудлиги, қолаверса, Ўзбекистоннинг

мустақил

ривожланишига қарши кайфиятда бўлган ташқи ва ички кучлардан
фойдаланишга интилганлар.


background image

17

«Диний мутаассибликнинг жамият ҳаётига салбий таъсири ва унга

қарши курашнинг маърифий асослари»

номли учинчи бобда диний

экстремистик гуруҳларнинг шахс, жамият ва давлат барқарорлигига солаётган
таҳдиди, Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш
сиёсати ва унинг маърифий асослари тадқиқ этилган.

Бобнинг «

Диний экстремистик гуруҳларнинг шахс, жамият ва давлат

барқарорлигига таҳдиди

» номли бўлимида глобаллашув жараёнида халқаро,

минтақавий ва миллий хавфсизликка таҳдидларнинг ҳам намоён бўлишига
тўхталиб ўтилган. Бу ўз тасдиғини диний мутаассибликка асосланган глобал
террорчиликнинг шаклланишида кузатилади.

Бугунги кунимизда диний экстремизм ўз фаолиятини яширин

ташкиллаштириб, халқаро миқёсда, Фаластин, Индонезия, Миср, Ливия,
Афғонистон, Покистон, Ливан, Яман сингари мамлакатлар қатори Ғарб
давлатларининг тинч аҳолиси ҳаётига ҳам раҳна солмоқда.

Ғарб махсус хизматлари маълумотига кўра, ислом ниқоби остидаги

террорчи ташкилотлар 1968 йилда 13 та бўлса, 1999 йилда улар сони 100 дан
ортган. Улар таркибида фаол аъзолардан 50 мингга яқини қўпорувчилик
ҳаракатларини содир этишга қодирдир

12

.

Экспертларнинг фикрича, ХХI асрнинг бошларига келиб, дунё бўйлаб

шаклланган 100 дан зиёд йирик террорчи ташкилотлар энг замонавий
қуроллар билан таъминланган ва улар йилдан-йилга энг замонавий техника,
қурол-аслаҳа воситаларидан фойдаланиб, пухта ўйланган режалар асосида
ҳаракатларини ташкиллаштирмоқдалар. Улар, одатда, содир этилиши
режалаштирилаётган қўпорувчилик ҳужумларига тайёргарлик жараёнида
ахборот алмашинуви ва жиноий ҳаракатларини молиялаштиришда ўзаро
ёрдамлашадилар.

АҚШ Миллий антитеррор марказининг 2009 йил май ойидаги эълон

қилган маълумотига кўра 2008 йилда дунё бўйича 11 800, 2007 йилда 14 500,
2006 йилда 14 000, 2005 йилда 11 000, 2004 йилда Ироқда амалга оширилган
террорчилик хуружларини ҳисобга олмаганда 3 192 та қўпорувчилик
ҳаракатлари содир бўлган

13

.

Замонавий воқелик диний экстремизм ва халқаро терроризм сифат ва

миқдор жиҳатидан сезиларли ўсгани боис, унинг глобал хавфсизликка
йўналтирилган жиддий таҳдидга айланганини кўрсатмоқда. Шунга кўра,
қўпорувчилик ва бузғунчилик хатти-ҳаракатларидан кўзланган асосий мақсад,
америкалик мутахассис Б.Женкинс таъкидлаганидек, инсонлар орасида ваҳима
уйғотишга қаратилаётгани жуда хатарлидир. Бу, ўз навбатида, узоқ вақт аҳоли
ўртасида қўрқув ва ваҳима солишга хизмат қилувчи психологик ҳужум услуби
сифатида хизмат қилади.

Пенсильвания

университети

профессори, АҚШ

ҳукуматининг

терроризмга қарши кураш бўйича маслаҳатчиси М.Сейджмен ислом ниқоби

12

Полонский В., Григорьев А. Джихад всему миру // Общая газета, 1999. – С. 6. № 17.

13

http://flot2017.com/show/monitoring/34278


background image

18

остидаги террорчилик ташкилотлари бугунги кунда «Салафийликка
асосланган глобал жиҳод» ҳаракатига бирлашгани ва у ислом жиҳодининг
асосларидан бири эканини таъкидлайди. Унинг фикрича, халқаро терроризмга
қарши курашда асосий эътибор мавжуд ҳукуматларга қарши курашаётган
террорчи ташкилотларга эмас, балки глобал кўринишга эга ҳамда аниқ бирор-
бир ҳудудга боғланмаган ташкилотлар фаолиятига қаратилиши керак

14

.

Бугунги кунда, ислом ниқобидаги мутаассибликка асосланган диний

экстремизм ва терроризм сиёсий мақсадларини кўзловчи тизим сифатида ягона
мафкурага эга бўлган халифалик давлатини барпо этиш йўлида турли-туман
йўналишдаги гуруҳларнинг муштараклигини ўзида намоён этмоқда. Уларнинг
фаолиятида энг кескин усуллар: қўпорувчилик ва тартибсизликка асосланган
террорчилик етакчи ўринда турмоқда.

«

Ўзбекистоннинг диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш

сиёсати ва унинг маърифий асослари

» номли бўлимда юртимизда диний

экстремизм ва халқаро терроризмнинг олдини олишга қаратилган чора-
тадбирлар, уларга қарши кураш масалалари таҳлил этилган. Чунончи, дунё
бўйлаб содир этилаётган террорчилик ҳаракатларининг ижрочиси аксар ҳолда
бевосита ислом дини ниқоби остида ҳаракат қилувчи жангарилар эканидан,
биринчи навбатда ислом ва мусулмон дунёси катта зарар кўрмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва
Сенатининг Қўшма мажлисида Юртбошимиз томонидан: «Биз халқаро
терроризмни ота-боболаримиздан қолган муқаддас динимиз – ислом дини
билан боғлашдек хавфли ният ва уринишларни кескин қоралаймиз»

15

, – деб

айтган сўзи ўзбек халқи, хусусан, мусулмон аҳолимизнинг қатъий танлаган
позициясини англатади.

Ҳозирда халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш дунё

давлатларини якдилликка чорлаб, уларни бирлаштирадиган омилга
айланганини инобатга олсак, жаҳон ҳамжамиятининг унга қарши муросасиз
курашини Ўзбекистон ҳукумати ва халқи тўла қўллаб-қувватлайди.

Шулардан келиб чиқиб, мазкур бўлимда Ўзбекистоннинг диний

мутаассибликка қарши кураши ва унинг маърифий асосларини таҳлил этишда
давлатимизнинг ички ва ташқи сиёсати моҳиятига алоҳида эътибор
қаратилган. Бу масаладаги ташқи сиёсатнинг мазмун ва моҳияти
мамлакатимиз иштирокида тузилган минтақавий, халқаро ва икки томонлама
шартномалар мисолида ёрқин намоён бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон диний мутаассибликка қарши қаратилган

ўзининг ташқи сиёсий ташаббусларини амалга ошириш учун зарур бўлган
ички чора-тадбирларни изчил равишда амалга оширмоқда. Чунончи, давлат,

14

Терроризм как судьба. Этические и социальные причины Глобального джихада Салафи //

www.nationalsecurity.ru/library/00016/00016sageman1.htm.

15

Биз учун халқимиз, ватанимиз манфаатидан улуғ мақсад йўқ. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом

Каримовнинг Олий Мажлиснинг еттинчи сессиясида сўзлаган нутқи // Халқ сўзи газетаси. 07.12.2001. – Б. 2.


background image

19

жамият, шахс дахлсизлиги кафолати бўйича халқаро ҳужжатларга мувофиқ
зарурий қонун ва меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.

Ўзбекистоннинг ички сиёсатида диний мутаассибликка барҳам бериш

борасида тўхталганда, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар
тўғрисида»ги Қонун моҳияти алоҳида аҳамиятга молик. Зеро, эътиқод
эркинлиги – миллий хавфсизлик, жамоат тартиби, фуқароларнинг ҳаёти,
саломатлиги, ахлоқи, ҳуқуқи ва эркинликларини кафолатлайди. Мазкур Қонун
ҳужжати қатор халқаро пактлар, хусусан, 1966 йил 16 декабрь куни БМТ Бош
Ассамблеяси томонидан қабул қилинган «Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар
тўғрисида»ги пактга мувофиқдир.

Республикамизнинг диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш

сиёсатининг маърифий асослари таркибига диний ташкилотлар давлат
сиёсатига асло аралашмаслиги, улар Ўзбекистон давлатининг секулярь
характерини эътироф этишлари, давлат таълим тизими дин ва диний
ташкилотлар таъсиридан батамом холи бўлиши, ўз навбатида давлат –
умуминсоний тамойиллар, ҳуқуқ ва қонунларга таянган ҳолда жамиятдаги
мавжуд муаммоларни ҳал қилиши, барча дин ва диний ташкилотларга тенг
ҳуқуқ ва ўзаро дўстона муносабатни таъминлаши кабиларни алоҳида кўрсатиб
ўтиш мумкин.

Ҳар бир давлат ўз мамлакатидаги диний ташкилотлар фаолиятини қўллаб-

қуввватлаган ҳолда фуқаролар хавфсизлигига путур етказадиган мутаассиб ва
кескин муросасиз кайфиятдаги диний ақидапарастлик ғоялари ёйилишининг
олдини олишга ҳаракат қилади ва бу табиий ҳолдир. Шу сабабли, Ўзбекистон
миллий хавфсизликка таҳдид солиб турган мазкур иллатга нисбатан:

– исломнинг бағрикенглик ва эзгуликка даъват этувчи таълимотидан

диний мутаассибликка қарши курашда фойдаланиш;

– халқимиз онгига таъсир этишга уринаётган мутаассибликка мойил оқим

ва гуруҳларга қарши ташвиқотни янада кучайтириш;

– чет эллардан диний экстремистик руҳдаги, даъватчилик билан боғлиқ

адабиётлар келтирилишига йўл қўймаслик;

– Қуръоннинг “динда мажбурлаш йўқ” деган ғоясини кенг тарғиб этиб,

турли конфессиялар орасида тотувлик ва бағрикенгликни таъминлашга
қаратилган аниқ тадбирларни амалий равишда ҳаётга тадбиқ этиб келмоқда.

Шунингдек, тадқиқот жараёнида соҳа мутахассислари томонидан

мутаассибликка асосланган диний экстремизм ва терроризмга қарши курашда
мустаҳкам асосга эга бўлган ғоявий-ақидавий тамойил муҳим роль ўйнаши
таъкидланаётгани таҳлил этилган

16

. Яъни, ислом ақидавий таълимотини уни

ниқоб қилган мутаассибчиликка қарши курашда фойдаланиш бениҳоя
ўринлидир.

16

Баглиев М.А. Политические аспекты современного исламского экстремизма (на примере Египта) //

planetadisser.com/see/dis_154460.html.


background image

20

Учинчи бобнинг асосий хулосалари сифатида қуйидагиларни келтирамиз:
1. Бугунги кунда диний мутаассиблик, экстремизм ва ундан озиқланаётган

халқаро терроризм жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солиб турган глобал
муаммо сифатида дунёнинг ҳар бир давлати учун улкан таҳдид манбаига
айланди;

2. Дунё бўйлаб содир этилаётган террорчилик ҳодисаларининг 80 фоизи

ислом дини номидан амалга оширилаётгани сабабли, бундан, энг аввало,
ислом дини ва мусулмон дунёси зарар кўрмоқда;

3. Марказий Осиё республикаларида фаоллашган диний мутаассиб

гуруҳлар ғоявий хуружларига қарши курашда ислом ақидавий таълимоти
тарғиботи муҳим аҳамият касб этади;

4. Юртимизда ҳам баъзан кузатилаётган диний ақидапарастлик

таҳдидлари фақат шахс ва давлат барқарорлигига салбий таъсир кўрсатибгина
қолмай, балки минтақавий ва глобал таҳдид манбаи дея баҳолаш тўғри бўлади;

5. Диний мутаассибликка қарши кураш масалалари, демократик

қадриятларга асосланган ҳуқуқий давлат қуриш жараёнида дунёвийлик билан
динийлик ўртасидаги янги мантиқий нисбатни шакллантиришда Ўзбекистон
тажрибаси намуна бўлиб хизмат қилади.

ХУЛОСА

Диссертация ёзиш жараёнида ўрганиб чиқилган маълумотлар ва олиб

борилган таҳлиллар натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:

– ўзаро зиддият ва турли мақсадлар йўлида асосий мусулмонлар

жамоаси – Аҳли суннадан ақидавий, фиқҳий ва сиёсий омиллар сабаб ажраб
чиққан фирқалар деярли барча ислом манбаларида 72 та деб кўрсатилган.
Ислом динида эътироф этилмаган мазкур тоифалар ҳадисларда «нотўғри
йўлдан борувчи» дея огоҳлантирилган фирқалар бўлиб, Муҳаммад ва унинг
саҳобалари эътиқод қилган ақида усулларидан ажралган ҳамда уларга зид
фаолият юритган;

ал-Бағдодийнинг «ал-Фарқ байн-ал-фирақ» асари бошқа сунний

илоҳиётшуносларнинг асарлари, уларнинг мактублари ҳамда ўзининг илмий
мунозара ва баҳсларида қўлга киритилган маълумотлар асосида турли
фирқаларнинг вужудга келишини хронологик тарзда тартиблаштирилиб,
суннийлик нуқтаи назаридан уларга раддиялар берилгани билан муҳим
аҳамият касб этади;

– исломдаги асосий бўлиниш ҳолатларини қуйидагича умумлаштириш

мумкин: илк мусулмончиликдаги аҳолининг диний онгини ифода этувчи
диний-сиёсий, ижтимоий қараш, ҳуқуқий ҳамда ахлоқий мезонлар, шубҳасиз,
бугунги кунгача ислом дунёсининг умумий қадрияти ҳисобланади; ислом
тарихида юз берган ғоявий-сиёсий, диний-ақидавий ва ҳаётнинг бошқа
соҳаларидаги ихтилофларнинг пайдо бўлишида биринчи ўринда мазкур


background image

21

ҳаракатларга диний шакл берилганлиги билан изоҳланади; исломнинг илк тўрт
асрида уни эътиқод сифатида қабул қилган халқлар умуминсоний тамойиллар
остида турли фикр (плюрализм)га йўл берилгани сабабли унинг
таълимотларини ишлаб чиқишда бевосита иштирок этганлар. Бинобарин,
исломдаги йўналиш, мазҳаб ва фирқалар ана шу даврда пайдо бўлиб,
мусулмонларнинг диний бирлиги ҳам парчаланган.

– исломда дастлаб, ғоявий-сиёсий шаклдаги олий ҳокимият учун кураш,

кейинчалик диний таълимот, ахлоқий-ҳуқуқий меъёрларга оид бир қатор
масалаларда ақидавий, сўнгра фиқҳий йўналишлардаги бўлинишларга сабаб
бўлган фирқаларнинг ажралиб чиқиши кузатилди. Мазкур зиддиятлар, хусусан
исломдаги бўлиниш ҳолатини замонавий ва қадимги фирқалар фаолияти билан
таққослаб, қуйидаги ўхшаш хусусиятларни кўрсатиш мумкин: фирқа ғоясига
эргашмаган ёки уни қўллаб-қувватламаган шахсларнинг «кофир» деб ҳукм
қилиниши; Аҳли суннадан ажраб чиққан фирқаларнинг деярли барчаси ўз
даврида мавжуд ҳокимиятга нисбатан «боғий» («қарши чиқувчи») бўлиши; ҳар
бир мутаассиб фирқа Қуръони карим ва ҳадиси шариф матнларини нотўғри
талқин қилиб, фирқа ғояларини қувватлашда фойдаланиши; динда «ғулув-
ҳадди»дан ошиши; мусулмонлар бирлигига путур етказиш мақсадида, уларни
бузуқ эътиқодларга бошлаши; молиявий манбаларни яратиш мақсадида
узлуксиз таъминловчи ички ва ташқи манбаларни йўлга қўйиши; мақсадга
эришиш борасида зарурат бўлганда қурол ишлатиш, гаровга олиш, қатл
қилиш, йўлтўсарлик каби террор усулларидан фойдаланиши; ҳашиш
(гиёҳвандлик) моддаси ёрдамида танланган шахсни зомбилаштириш орқали
якка тартибда ҳудкуш (шаҳид)лик усулидан фойдаланиши; ўз аъзоларини
мутаассиблик руҳида қайта тарбиялаш ҳамда сўзсиз итоатда бўлган аъзоларни
фирқа манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида давлат ва жамоат
ташкилотлари таркибига киритиши; барча даврда мутаассиб фирқалар
давлатлар чегараларини тан олмаслиги, улар учун ҳамма жой «ватан» бўла
олиши; ўз аъзоларини имкони борича жамиятдан ажратиши (изоляциялаш),
уларни билим ва маърифатдан йироқ тутиб, динни асл ҳолига қайтариш
ниқобида идеал, аслида қолоқлик жамияти барпо этишга чақириши ва
ҳоказолар.

– диний мутаассиблик хатти-ҳаракатларидан ислом динини, аввало унинг

ижтимоий моҳиятини ғаразли мақсадларни кўзловчи кучлардан ҳимоялаш
масаласи бўйича тегишли амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш, ёшларни
турли таассубга берилган экстремистик ва террорчи тузилмалар таъсиридан
ҳимоялаш, уларнинг мафкуравий иммунитетини янада бойитиш, хусусан,
диний мутаассиб гуруҳларнинг ғоявий хуружларига қарши исломнинг
ақидавий таълимоти тарғиботи мазкур муаммонинг ечиш йўлларидан бири
экани кўрсатиб ўтилди;

– жаҳон геосиёсий тизимида ўзига хос ўринга эга бўлган юртимизни

диний шиорларни ниқоб қилиб олган кимсалардан ҳимоя қилиш, асл динга
мансуб қадриятларни асраб-авайлаш, диний бағрикенглик ва миллатлараро


background image

22

тотувликни янада мустаҳкамлаш, халқимизнинг асрий урф-одат ва
анъаналарини ривожлантириш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Уларнинг
муваффақиятли ҳал этилиши диний мутаассибликка қарши маърифий
курашнинг муҳим омиллардан бири саналади.

Айни пайтда, асрлар давомида мусулмон дунёсидаги вазият

мураккаблашиб бораётгани эътиборидан, унинг вужудга келишида
мутаассибликка асосланган диний экстремизм ва терроризм, нафақат
мусулмон оламига, балки бутун инсониятга таҳдид манбаи бўлиб қолмоқда.
Бинобарин, мазкур мутаассиб кучлар, «...табиийки, ер юзидаги барча
мусулмонларнинг руҳий олами ва дунёқарашини белгилай олмайди».

Тадқиқот натижа ва хулосаларидан келиб чиқиб, қуйидаги амалий

таклиф ва тавсиялар берилади

:

1. Терроризм бутун дунёда тарқалган бўлиб, у ислом дини сабабли пайдо

бўлаётгани йўқ. Зеро, у фақат мусулмонларга хос ҳодиса бўлмай, аксинча,
бошқа дин ва маданиятларга зарар етказганидек, мусулмонларга ҳам зарар
етказувчи ҳодиса эканини ёшлар онгида шакллантириш лозим.

2. Диний экстремистик ва террорчи ташкилотларнинг ҳаракат

стратегияси, тактикаси ҳамда молиялаштириш каналларидаги умумий
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда давлатлараро ҳамкорликда уларнинг
фаолиятини давом эттиришга асосий сабаб бўлаётган молиявий илдизларини
қирқиш, террорчиликни қувватлаётган, йўналтираётган ҳамда уларни энг
замонавий қурол ва воситалар билан таъминлаётган йирик молиявий ва бошқа
имкониятларга эга халқаро марказларга эътибор қаратиш ҳамда ҳамкорликда
кураш олиб боришни янада жадаллаштириш зарур.

3. Замонавий ҳамда қадимги фирқалар фаолиятларининг ўзаро қиёсий

таҳлили хулосасига кўра, диний мутаассибликка қарши курашда исломнинг
ақидавий-ҳуқуқий асосларини кўрсатиб бериш ва асл манбалар асосида
қўлланма ва рисолалар нашр этилишига илмий жамоатчилик эътиборини
қаратиш муҳим ўрин тутади.

4. Диний мутаассиб кучлар жамиятдаги юзага келган ҳар қандай сиёсий,

иқтисодий ва ижтимоий вазиятлардан гуруҳ манфаати йўлида фойдаланишга
уринишини назарда тутиб, мавжуд ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал
этишни тезлаштиришнинг аҳамияти юксаклигича қолмоқда.

5. Ислом аҳком ва ақидалари моҳиятини мутаассибона талқин этиб,

суистеъмол қилаётган кучларга нисбатан уларнинг айнан ўзидек чуқурроқ
ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш, хусусан, цивилизациялараро ва
конфессиялараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи илмий-
назарий ва амалий тадқиқотларни янада ривожлантириш лозим.


background image

23

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1. Каримов А. Ваҳҳобийликнинг Ўзбекистонга кириб келиши ва жамият

ҳаётига таъсири // Қалқон. – Тошкент, 2005. – № 4. – Б. 10-14.

2. Каримов А. Акромийлар фитнаси // Қалқон. – Тошкент, 2005. – № 12. –

Б. 22-25.

3. Каримов А. Акромийлар фитнаси // Қалқон. – Тошкент, 2006. – № 1. –

Б. 24-25.

4. Каримов А. Акромийлар фитнаси // Қалқон. – Тошкент, 2006. – № 2. –

Б. 28-29.

5. Каримов А. Диний ақидапарастлик – барқарорлик кушандаси // Ҳидоят.

– Тошкент, 2010. – № 9. – Б. 24-28.

6. Каримов А. Глобаллашув шароитида диний мутаассибликнинг жамият

ҳаётига салбий таъсири // Илм сарчашмалари. – Урганч давлат университети
нашри, 2010. – № 3. – Б. 48-53.

7. Каримов А. Диний таассубга берилган фирқаларнинг тарихий

илдизлари // Тошкент ислом университети илмий таҳлилий ахбороти. –
Тошкент: Тошкент ислом университети нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2010. –
№ 2. – Б. 35-39.

8. Каримов А. Жамият барқарорлигига таҳдид // Ҳидоят. – Тошкент, 2010.

– № 10. – Б. 18.

9. Каримов А. Аҳмадия жамоаси ҳақида // Имом ал-Бухорий сабоқлари. –

Тошкент, 2010. – № 4. – Б. 308-313.

10. Каримов А. Мутаассиб тузилмалар ғояларнинг тарқалиш омиллари //

Ҳидоят. – Тошкент, 2011. – № 2. – Б. 20-21.

11. Каримов А. Огоҳ бўлинг: «Аҳмадия» тўри // Ватан масъулияти –

муқаддас бурч. Ўқув семинар материаллари тўплами. – Тошкент: Нур
полиграф, 2007. – Б. 70-78.

12. Каримов А. Нурчилик ҳаракати // Огоҳлик – тинчлик гарови. Ўқув

семинар материаллари тўплами. – Тошкент: Нур полиграф, 2008. – Б. 19-24.

13. Каримов А. Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари, замонавий

кўринишлари ва унга қарши кураш асослари: хулоса ва натижалар
(Ўзбекистон мисолида) // Ўзбекистонда ижтимоий-гуманитар фанларнинг
долзарб муаммолари. Республика илмий-амалий анжуман материаллари. –
Тошкент: ТДТУ, 2011. – Б. 260-263.

14. Каримов А. Террор – исломга ёт ғоя // Ислом маърифатида дунёвий ва

диний қадриятлар уйғунлиги. Илмий-амалий конференция тўплами. –
Тошкент: Тошкент ислом университети нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2011. –
Б. 22-26.

15. Каримов А. Исломшунослик манбаларида фирқалар тарихининг

ўрганилиши. Диншуносликнинг долзарб муаммолари. Республика илмий-
амалий анжуман материаллари. – Тошкент: Тошкент ислом университети
нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2011. – Б. 254-256.


background image

24

16. Каримов А. Ўзбекистонда фаолият юритаётган норасмий оқим ва

гуруҳлар. Ваҳҳобийлик анъанавий ҳанафийлик мазҳабига ёт оқим // Рисола. –
Тошкент: Мовароуннаҳр, 2004. – 40 б.

17. Каримов А. Дунёвийлик даҳрийлик эмас ёхуд «ҳизбут-таҳрир»

даъволари хусусида мулоҳазалар // Рисола. – Тошкент: Тошкент ислом
университети нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2005. – 72 б.

18. Каримов А. Дин ниқобидаги юртбузарлар ёхуд «акромий»лар фитнаси

// Рисола. – Тошкент: Мовароуннаҳр, 2005. – 40 б.

19. Каримов А. Терроризмнинг глобаллашувида молиявий манбаларнинг

ўрни // Рисола. – Тошкент: Мовароуннаҳр, 2006. – 48 б.

20. Каримов А. Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари ва замонавий

кўринишлари // Ўқув-услубий қўлланма. – Тошкент: Тошкент ислом
университети нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2005. – 62 б.

21. Каримов А., Юлдашходжаев Ҳ., Саидаҳмедов А., Турсунов А. Ислом

маърифати: аслият ва талқин. Ўқув-услубий қўлланма. – Тошкент: Тошкент
ислом университети нашриёт-матбаа. бирлашмаси, 2011. – 160 б.

22. Каримов А. «Ал-Фарқ байн-ал-фирақ» асарида фирқалар тарихининг

ўрганилиши. http: //www.ziyonet.uz/uzc/library/book/ 37388/libid/


background image

25

Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Каримов Абдуманнон
Кенжабаевичнинг 24.00.01 - Диншунослик ихтисослиги бўйича «Диний
мутаассибликнинг тарихий илдизлари, замонавий кўринишлари ва унга қарши
кураш асослари (Ўзбекистон мисолида)» мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

ислом, VII-XXI асрлар, ал-Бағдодий, диний

мутаассиблик ва ақидапарастлик, диний экстремизм ва терроризм, фирқа,
гуруҳ, ғоя, услуб, мақсад, таҳдид, мусулмон дунёси, Ўзбекистон.

Тадқиқот объектлари:

мазҳаблар ва диний мутаассиб фирқалар, халқаро

экстремистик ва террорчи ташкилотлар.

Ишнинг мақсади:

диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари,

замонавий кўринишлари ва унга қарши курашнинг маърифий асосларини
тадқиқ этишдан иборат.

Тадқиқот методлари.

Умуминсоний ва миллий қадриятларни

уйғунлаштирган мустақиллик ғоялари методологик асос қилиб олинган.
Диссертация ишида цивилизацион услуб, умумлаштириш, статистик, тарихий-
қиёсий, диншуносликка хос бошқа услублардан ҳам кенг фойдаланилди.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

Диний мутаассибликнинг

тарихий илдизлари, турли фирқа ва оқимларнинг ғоя ва фаолият услублари
атрофлича таҳлил этилди. Аҳли сунна ақидавий қарашлари асосида уларга
берилган

раддиялар

ўрганилиб, замонавий

мутаассиб

гуруҳларни

шаклланиши, тарқалиши, уларнинг жамият барқарорлигига хавфи ҳамда унга
қарши курашнинг маърифий асослари кўрсатиб берилди.

Амалий аҳамияти:

тадқиқотда диний ақидапарастликнинг пайдо

бўлиши, унинг ғоявий-тарихий илдизлари, улар фаолиятидаги услуб ва
воситалар тадқиқи унга қарши курашда аниқ самарали натижа берувчи
усулларни ишлаб чиқишга хизмат қилади.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

мавзуга доир 15

та мақола, 2 та ўқув-қўлланма, 4 та рисола, «ZiyoNET» интернет-порталида 1
та мақола чоп этилди.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

тадқиқот натижаларидан унга қарши

курашда аниқ самарали натижа берувчи усулларни ишлаб чиқиш билан бирга,
кенг жамоатчилик, хусусан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларига
хизматда фойдаланиш учун амалий қўлланма сифатида истеъфода этиш
мумкин. Шу билан бирга, «Диншунослик», «Исломшунослик», «Ислом тарихи
ва манбашунослиги», «Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг
маънавий асослари» фанлари бўйича дарслик, ўқув қўлланма ҳамда махсус
курсларда ҳам фойдаланиш мумкин.


background image

26

РЕЗЮМЕ

диссертации Каримова Абдуманнона Кенжабаевича на тему «Исторические
корни религиозного фанатизма, его проявления в современном мире и основы
борьбы с ним (на примере Узбекистана)» на соискание ученой степени
кандидата исторических наук по специальности 24.00.01 - Религиоведение

Ключевые слова

: ислам, VII-XXI вв., аль-Багдади, религиозный

фанатизм, религиозный экстремизм и терроризм, течения, группа, идея, метод,
угроза, цель, мусульманский мир,Узбекистан.

Объекты исследования

: мазхабы и религиозные фанатические

группировки, международные экстремистические и террористические
организации.

Цель работы

: исследование исторических истоков религиозного

фанатизма, его современных проявлений, а также духовных основ борьбы с
ним.

Методы

исследования

: за

основу

взята

методология

идей

общечеловеческих, национальных и духовных ценностей, идей национального
становления и независимости. В работе применяются методы обобщения,
статистики, исторического разреза, религиоведения и другие.

Полученные результаты и их новизна

: Становление и распространение

современных форм религиозного фанатизма, их угроза общественному
благополучию и изучение духовных основ борьбы с ними.

Практическая значимость

: исследование может быть использовано в

изучении истории возникновения экстремистских течений и группировок,
развития корней их идеологии, а также в разработке результативных методов
борьбы с ними.

Степень внедрения и экономическая эффективность

: по данной теме

опубликовано 15 статей, 2 методических пособия, 4 тезиса и 1 статья в
интернет-портале «ZiyoNet».

Область применения

: разработка результативных методов борьбы с

деятельностью изученных течений и группировок, а также для использования
широкой общественностью, в частности, сотрудниками и работниками
правозащитных

учреждений. Может

использоваться

как

учебное,

методическое пособие в преподавании учебных предметов «Религиоведение»,
«Исламоведение», «История ислама и источниковедение», «Духовные основы
борьбы с религиозным экстремизмом и терроризмом» и в других
специализированных учебных курсах.


background image

27

RESUME

The thesis of Abdumannon K. Karimov for the scientific degree, the Doctor of
Historical sciences in a specialty 24.00.01 – Religious studies.

Subject: «Historical roots of religious fanaticism, its display in the modern

world and bases of struggle from it on an example of Uzbekistan».

Key words:

Islam, the 7

th

-21

st

centuries, Al-Baghdadi, religious fanaticism,

religious extremism and terrorism, party, group, idea, method, purpose, threat, the
Muslim world, Uzbekistan.

Subject of the research:

mazhabs and religious fanatistic groups, international

extremist and terrorist organisations.

Aim of the work:

research into the historical sources of religious fanaticism, its

modern manifestations as well as the moral bases of fighting it.

Method of research:

The methodology of ideas of universal, national and

moral values, ideas of national development and independence are accepted as the
basis. The methods of generalization, statistics, historical section, study of religions,
etc. are used in the work.

The result achieved and their novelty:

Development and spread of forms of

religious fanaticism, their threat to public welfare and study of fundamentals of
fighting them.

Practical value:

the research can be used for study of the history of emergence

of extremist trends and groups, the ideological implications of their activities as well
as for development of effective methods of fighting them.

Degree of embed and economic effectiveness:

15 articles, 2 methodical

textbooks, 4 theses were published and 1 article posted to ZiyoNet Internet portal.

Field of application:

development of effective methods of fighting against the

activities of the researched trends and groups as well as use by the broad public, for
instance by the employees of law-enforcement bodies. It can be used as teaching
methodical textbook for teaching education subjects such as “Study of Religions”,
“Study of Islam”, “The History of Islam and Source Studies”, “The Moral
Fundamentals of Fighting Religious Extremism and Terrorism” and in other
specialized education courses.


background image

28


background image

29


background image

30

Bibliografik manbalar

Каримов А. Ваххобийликнинг Ўзбекистонга кириб келиши ва жамият ҳаётига таъсири // Қалқон. - Тошкент, 2005. - № 4. - Б. 10-14.

Каримов А. Акромийлар фитнаси // Қалқон. - Тошкент, 2005. - № 12. -Б. 22-25.

Каримов А. Акромийлар фитнаси // Қалқон. — Тошкент, 2006. - № 1. — Б. 24-25.

Каримов А. Акромийлар фитнаси // Қалқон. - Тошкент, 2006. - № 2. — Б. 28-29.

Каримов А. Диний акидапарастлик - барқарорлик кушандаси // Ҳидоят. - Тошкент, 2010. - № 9. - Б. 24-28.

Каримов А. Глобаллашув шароитида диний мутаассибликнинг жамият ҳаётига салбий таъсири И Илм сарчашмалари. - Урганч давлат университета нашри, 2010. -№ 3. - Б. 48-53.

Каримов А. Диний таассубга берилган фирқаларнинг тарихий илдизлари // Тошкент ислом университета илмий тахдилий ахбороти. -Тошкент: Тошкент ислом университета нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2010. -№2.-Б. 35-39.

Каримов А. Жамият баркарорлигига тахдид // Ҳидоят. - Тошкент, 2010. -№10.-Б. 18.

Каримов А. Ахмадия жамоаси хакида И Имом ал-Бухорий сабоқлари. -Тошкент, 2010.-№ 4. - Б. 308-313.

Каримов А. Мутаассиб тузилмалар ғояларнинг таркалиш омиллари И Ҳидоят. - Тошкент, 2011. - № 2. - Б. 20-21.

Каримов А. Огоҳ бўлинг: «Ахмадия» тўри // Ватан масъулияти -мукаддас бурч. Ўкув семинар материаллари тўплами. — Тошкент: Hyp полиграф, 2007. - Б. 70-78.

Каримов А. Нурчилик ҳаракати // Огохдик - тинчлик гарови. Ўқув семинар материаллари тўплами. - Тошкент: Нур полиграф, 2008. - Б. 19-24.

Каримов А. Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари, замонавий кўринишлари ва унга қарши кураш асослари: хулоса ва натижалар (Ўзбекистон мисолида) // Ўзбекистонда ижтимоий-гуманитар фанларнинг долзарб муаммолари. Республика илмий-амалий анжуман материаллари. — Тошкент: ТДТУ, 2011. - Б. 260-263.

Каримов А. Террор - исломга ёт гоя // Ислом маърифатида дунёвий ва диний қадриятлар уйгунлиги. Илмий-амалий конференция тўплами. — Тошкент: Тошкент ислом университета нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2011. -Б. 22-26.

Каримов А. Исломшунослик манбаларида фиркалар тарихининг ўрганилиши. Диншуносликнинг долзарб муаммолари. Республика илмий-амалий анжуман материаллари. - Тошкент: Тошкент ислом университета нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2011. - Б. 254-256.

Каримов А. Ўзбекистонда фаолият юритаётган норасмий оқим ва гуруҳлар. Ваҳхобийлик анъанавий ҳанафийлик мазҳабига ёт оқим // Рисола. -Тошкент: Мовароуннахр, 2004. -40 б.

Каримов А. Дунёвийлик даҳрийлик эмас ёхуд «ҳизбут-таҳрир» даъволари хусусида мулоҳазалар // Рисола. - Тошкент: Тошкент ислом университета нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2005. - 72 б.

Каримов А. Дин никобидаги юртбузарлар ёхуд «акромий»лар фитнаси // Рисола. - Тошкент: Мовароуннахр, 2005. - 40 б.

Каримов А. Терроризмнинг глобаллашувида молиявий манбаларнинг ўрни // Рисола. - Тошкент: Мовароуннахр, 2006. - 48 б.

Каримов А. Диний мутаассибликнинг тарихий илдизлари ва замонавий кўринишлари // Ўкув-услубий кўлланма. - Тошкент: Тошкент ислом университета нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2005. - 62 б.

Каримов А., Юлдашходжаев Ҳ., Саидахмедов А., Турсунов А. Ислом маърифати: аслият ва талқин. Ўқув-услубий қўлланма. - Тошкент: Тошкент ислом университета нашриёт-матбаа. бирлашмаси, 2011. - 160 б.

Каримов А. «Ал-Фарк байн-ал-фирақ» асарида фиркалар тарихининг ўрганилиши. http: //www.ziyonet.uz/uzc/library/book/ 37388/libid/