Тадқиқот объекти: Valeriana officinalis L.-Valerianaceae оиласига мансуб кўп йиллик ўт ўсимлик.
IIiiihhhi мақсади: Тошкент вохаси шароитида Valeriana officinalis L. нинг биоэкологик хусусиятларини ўрганиш ва етиштириш усулларини ишлаб чиқиш.
Тадқикот методлари: лаборатория ва дала тажрибалари, фснологик, морфометрик, биоэкологик, физиологик, фитохимик, агротехник ва статистик методлар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилнги: илк бор Тошкент вохаси шароитида кузги ва бахорги муддатда экилган V. officinalis ўсимлигининг онтогенез даврлари морфологик, биоэкологик хусусиятлари қиёсий ўрганилди. Кузги ва бахорги муддатда экилган ўсимликларнинг мавсумий ривожланиш мароми, суткалик ва мавсумий гуллаш биологияси, уругларнинг потенциал ва хақиқий махсулдорлиги хамда сув режимининг асосий кўрсаткичлари ўрганилди. Иккала муддатда экилган ўсимликларнинг ер устки ва ер остки аъзоларининг фитокимёвий таркиби, барги ва илдизидаги эфир мойи, изовалериана кислотаси микдори тахдил қилинди. Кузги муддатда экилган ўсимликларнинг бахорги муддатда экилган ўсимликларга нисбатан ўсиш ва ривожланиши жадал кечади хамда юқори хосил бериши аниқланди.
Амалий ахамияти: Тошкент вохаси шароитида V. officinalis нинг биоэкологик хусусиятлари ўрганилди ва дастлабки агротехник усуллар ишлаб чиқилди. Олинган маълумотлардан доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослашган хўжаликлар, фермерлар ва қишлоқ хўжалик ходимлари, ўрмоншунослар, олий ўқув юртларидаги ўқув жараёнида кенг фойдаланиш мумкин.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Қоракўл кўйларининг терилари дунё бозорида нихоятда харидоргирдир, турли ранг, рангбаранг ва жозибадор махсулотларни етиштириш билан бир қаторда, соҳага илм-фан ютуқлари ҳамда замонавий инновацион технологияларни жорий этишни талаб этмокда.
Қоракўлчилик-яйлов чорвачилигининг муҳим тармоғи бўлиб, енгил саноатни хом-ашё билан таъминлашда етакчи ўринни эгаллайди. Бугунги кунда чўл яйлов-чорвачилигини ривожлантириш учун ҳар бир хўжаликнинг биоэкологик холати ва минтақавий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда коракўл кўйларнинг селекцион-генетик хусусиятларини такомиллаштириш, генофондини бойитиш, янги завод типи ва линияларини яратиш зарур.
Қоракўл қўйлари илк бор мамлакатимизда келиб чиқкан маҳаллий зот бўлиб, ўзининг генотипи, аслзотлик белгилари, яъни тери гул хусусиятлари, ранги ва рангбаранглиги, жун тола қоплами сифати билан бошқа кўйлардан ажралиб туради.
Ушбу хусусиятларни эътиборга олган ҳолда, жаҳон бозори талабларига жавоб берадиган, ракобатбардош экспортбоп қоракўл тери маҳсулотларини етиштиришнинг илмий асосларини такомиллаштириш назарий-амалий аҳамиятга эга.
Қоракўл қўйлари асосан кора, кўк ва сур рангларга ажратилади ва улар ўз навбатида бошқа турли рангбарангликларга бўлинади. Мазкур тери ранглари ичида сур рангли терилар алоҳида ўрин эгаллайди, чунки улар жаҳон бозорида ноёб бўлиб ҳисобланади.
Сур қоракўл кўйлари генотипининг келиб чиқишига кўра улар Бухоро, Қоракалпоқ ва Сурхондарё зот типларига бўлинади. Булар ичида Бухоро зот типидаги сур ранг қоракўл кўйлари минтақамизда кенг таркалган бўлиб, экспорт учун асосий маҳсулот манбаи хисобланади. Мазкур ранг қоракўл терилари ички ва ташки мўйна бозорида хам юқори талаб ва эҳтиёжга эга.
Ушбу заруриятдан келиб чиқиб, бухоро сур коракўл кўйлари селекцион-генетик хусусиятларини такомиллаштириш асосида уларнинг айрим биологик ва махсулдорлик белгилари орасидаги боғлиқликни аниклаш, ҳайвонлар ирсий имкониятидан самарали фойдаланиб, уларнинг генотипини мустаҳкамлаш, қоракўл тери ассортиментини кенгайтириш, жозибадорлигини ошириш долзарб муаммо хисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2006 йил 23 мартдаги ПҚ-308-сон «Шахсий, ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва молларини кўпайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, қоракўл териларини ишлаб чикаришни кенгайтириш, унинг сифатини яхшилаш ва ассортиментини бойитиш каби масалаларни бажариш вазифалари мазкур илмий-тадкикотлардан ўрин олган.
Тадқиқотнинг мақсади бухоро зот типидаги сур рангли мавжуд ирсий-генетик хусусиятларини мустаҳкамлаш асосида уларнинг сурувларини такомиллаштириш, янги завод типлари ва сермахсул қўйлар популяция ва линияларини яратиш, экспорт йўналиши бўйича маҳсулот бера оладиган қоракўл қўйлар сурувини яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қизилқум чўли шароитида сур рангли коракўл қўйлар ирсиятининг қонуниятлари, белгиларнинг ўзаро боғлиқлиги, кўйлар конституциясининг шаклланиши ва ўсиши, ривожланиш билан боғлиқлиги, турли жуфтлаш усулларида ҳаётчанлиги ва маҳсулдорлиги аникланган;
совлиқларни турли озиқлантириш шароитида сур рангининг ифодаланиш даражаси, тери сатҳи юзаси бўйлаб тарқалганлиги ва бошқа маҳсулдорлик кўрсаткичларининг намоён бўлиши очиб берилган;
ҳайвонларнинг сермаҳсул сурувларини яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва тармок самарадорлигини ошириш бўйича юкори самарали урчитиш усуллари ва жуфтлаш схемалари ишлаб чикилган;
«Ўзбекистон» завод типидаги кумушсимон рангбарангликдаги коракўл қўйлар наслий имкониятларидан фойдаланиш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.
ХУЛОСАЛАР
1. Қизилқум ноқулай чўл шароитида қоракўл қўйлари ўзаро фарқ қилган ва биологик- хўжалик белгилари ирсий асосланган бўлиб, хомила ривожланиш даврида шаклланган ва кейинчалик конституция фарклари сифатида намоён бўлиши бўйича уч гурухга-нозик, мустаҳкам, қўпол типлари шаклланган.
2. Турли конституция типидаги сур қўйлар ривожланишида тирик вазн, ташқи тузилиши, ички органлари, суяги, тери қоплами, хаётчанлиги, авлод колдириш, серпуштлиги каби белгилари ва жундорлиги, гўштдорлиги, тери сифат кўрсаткичлари каби маҳсулдорлик хусусиятлари бўйича бир-биридан фарк қилган.
3. Ўрганилган гурухлар ҳайвонларнинг кўп қисми мустахкам (52,77-53,82%) ва деярли тенг микдорда нозик (24,77-25,86%) ва кўпол типларга (20,31-21,8%) ажратилди. Бу маълумотларни ўтган асрнинг 50-60 йиллари маълумотлари билан солиштириш мустаҳкам типдаги кўйлар салмоғи 20-25 фоизга камайгани, яъни конституция ўзгариши нозиклашиш ва қўполлашиш томонга оғганини англатади.
4. Янги туғилган қўзилар конституцияси тери сатҳи, тери калинлиги, гул узунлиги ва кенглиги, тола қоплами узунлиги, расмдорлиги, ўралган тола узунлиги каби тери сифати кўрсаткичлари бир-бири билан ўзаро боғлиқ. Бу эса қўзилар конституциясидан наслчилик ишида мажмуа белгиси сифатидан фойдаланиш имкониятини кўрсатади.
5. Туғилган даврдаги конституция фарклари суяк, тери ва жун коплами ривожланиш хусусиятлари бўйича катта ёшида хам сақланиб колган; катта ёш қўйларнинг жун узунлиги, кирқими ва айрим тола турларининг ингичкалиги ва морфологик таркиби бўйича нозик типдаги қўйлар жуни - паст кўрсаткичлар, қўпол типдаги қўйлар жуни - юқори кўрсаткичлар, мустаҳкам типдаги кўйлар ўртача ҳолатни эгаллаган ва бу холат қўйларни конституцияси бўйича у ёки бу турга киритиш ва шу асосда селекция-наслчилик ишлари олиб бориш имконини беради.
6. Турли конституция типидаги совлиқлардан олинган кўзиларнинг ирсий белгиларини ўрганиш мустахкам конституция типидаги хайвонлар нозик ва купол типдагиларга нисбатан барқарор наслга беришини кўрсатди; улар барча хисобга олинган белгилар бўйича авлодига ўз белгиларини баркарор берган ва буни мазкур ранг хайвонлари билан наслчилик ишини юритиш жараёнида хисобга олиш зарур.
7. Конституция типини хисобга олган ҳолда, оналар ва авлодлар ўртасида ирсий белгилар бўйича боғлиқлик даражасини ўрганиш оналарнинг гул (барра) типи конституция типига қараб авлодларда гул типи намоён бўлиши 0,27-0,44 атрофида, гул узунлиги 0,31-0,48, тола узунлиги 0,41-0,51, гул мустаҳкамлиги 0,32-0,47, гул кенглиги 0,3-0,62, гул жойлашиш расми 0,35-0,47, сур ифодаланиш даражаси 0,34-0,39, сур ранги текислиги 0,3-0,45 улуш бирлигига эга бўлди; гул узунлиги мустаҳкамлик (г=О,53), гул жойлашиш расми (г=0,55-0,63) билан юкори богликлик коэффициентига эга бўлди; тола узунлиги билан гул типининг (0,44-0,51), зичлик ва гуллар жойлашиш расми билан боғлиқлиги зикр этилган богликлик белгиларини яхшилаш учун бу белгидан наслчилик ишида фойдаланиш яхши натижага олиб келишини исботлаган. Ўхшаш фаркдар конституция типлари бўйича наслчилик иши самарасини тахлил килганда хам аникланди.
8. Бўғоз совлиқлар авлодида конституция ва маҳсулдорлик хусусиятларини намоён бўлишига озиқлантириш даражаси таъсирини ўрганиш шуни кўрсатдики, совлиқларга барқарор озиқлантириш ва сақлаш шароитларини яратиш зарур ва тўлни эрта даврларда тез ўтказиш зарур; бу ҳайвонларда ирсий хусусиятларини барқарор намоён бўлиш имконини беради.
9. Сур ранг қўйларни урчитишни иқтисодий самарадорлигига ҳайвонлар конституция типи таъсир этади. Юқори ишлаб чиқариш самарадорлигини мустахкам конституция қўйларини урчитиш таъминлаб берди (42,9%), энг паст кўрсаткични нозик типдаги кўйлар (23,3%). Қўпол конституция типидаги кўйлар эса ишлаб чиқариш самарадорлиги бўйича мустахкам типдаги кўйларга яқин туради (38,1%), аммо сифат кўрсаткичлари бўйича орқада қолган.
10. Чўл яйловининг ноқулай шароитида сур ранг кўйларни урчитишда наслчилик иши учун истиқболли ва мақбули мустаҳкам конституция типидаги қўйлар ҳисобланади ва уларни урчитиш, сақлашдаги мақбул шароитни яратиш ирсий асосланган ирсий сифатларни намоён бўлиш имконини беради.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирда дунё тиббиёт амалиётида қўлланилаётган 30 фоиздан ортиқ дори воситалари табиий бирикмалар асосида яратилган ва улар орасида полифенол бирикмалари салмоқли ўрин эгаллайди. Полифеноллар организмда холестерин микдорини камайтиргани, юрак кон-томир системасини мустахкамлагани, иммунитетни кучайтиргани, антибактериал, антигипоксик, антиоксидант хоссаларга, шунингдек, вирусларга, яллиғланишга ва хавфли ўсмаларга қарши фаолликка эта бўлгани, организмга осон сингиши ва салбий таъсирлари жуда кам бўлганлиги боис, катор касалликларни даволашда ишлатилиб келинмокда.
Бутун инсоният оламига хавф солувчи одамнинг иммунитет танқислиги вируси (ОИВ) ва грипп инфекцияларининг дунё бўйлаб кенг таркалиши натижасида ер юзидаги кўплаб аҳолининг бу касаллик билан оғриш эҳтимоллиги ортиб бормокда. ОИВ келтириб чиқарадиган ОИТС касаллиги бугунги кунда барча мамлакатлар учун глобал муаммога айланди. Сўнгги йилларда таннин номи билан маълум бўлган полифенолларнинг вирусларга, жумладан, ОИВга нисбатан самарали каршилик кўрсатиш фаоллигига эгалиги ва бу бирикмалар вирусларнинг репликациясига каршилик кўрсатиб, организмда интерферон индукциялаш хусусиятига эгалиги аникланди. Скрининг натижаларига кўра, Марказий Осиёда ўсувчи Annacardeaceae, Geraniaceae, Malvaceae, Punicaceae ва Euphorbiaceae оиласига кирувчи ўсимликлардан ажратиб олинган полифеноллар вирусларга қарши юкори фаолликни намоён қилиб, уларнинг 10 мкг/мл концентрациядаги композицияси ОИВ-1 репликациясини 80 фоизгача пасайтирди. Замонавий тиббиётда вирусли касалликларни даволашда қўлланилаётган аксарият дори воситалари синтетик табиатга эга бўлиб, улар айрим ножўя таъсирларни намоён килади. Бу эса табиий бирикмалар асосида вирусларга қарши дори воситалари яратиш лозимлигини ҳамда ушбу муаммони ҳал этиш учун полифенолларнинг янги истиқболли манбаларини излаб топиш, бирикмаларнинг кимёвий тузилиши ва биологик фаолликларини ўрганиш масаласи долзарб эканлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 сентябрдаги 39-сон «Одамнинг иммунитет танкислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 сентябрдаги 255-сон карори билан тасдиқланган «2014-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги Давлат Дастури»да белгиланган вазифаларни муайян даражада амалга оширишга мазкур диссертация тадқиқоти хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади - маҳаллий ўсимликлар полифеноллари асосида вирусларга қарши самарали дори воситалари яратишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор Euphorbia туркуми ўсимликларининг 29 та туридан 70 дан ортиқ, шу жумладан, 8 та янги модда - гексагидроксидифеноил-6-(О-0-О-глюкопиранозидо)-2-(О-1 -О-тригаллоил-0-О-глюкопиранозид)- диэфири, 1 -О-галлоил-2,4-валонеил-3,6-гексагидроксидифеноил-Р-О-глюкоза, 3-0-галлоил-1,2-валонеил-Р-О-глюкоза, 2-О-галлоил-4,6-валонеил-0-О-глюкоза, 1,2-ди-О-галлоил-4,6-валонеил-0-О-глюкоза, 1,2-ди-О-галлоил-3,6-валонеил-P-D-глюкоза, 1-О-бисгаллоил-2,4-валонеил-0-О-глюкоза, 1,3-дигидродигаллоил-4-валонеат-0-О-глюкоза ажратиб олинган, моддаларнинг физик-кимёвий константалари ҳамда тузилишлари кимёвий ва замонавий спектрал усуллар ёрдамида исботланган; ажратиб олинган моддалар антирадикал, антиоксидант хоссаларга ҳамда вирусларга қарши фаолликка эгалиги топилган;
моддаларнинг антиоксидантлик фаолликлари В ва С ҳалкалардаги гидроксил гуруҳлар сонига, гидроксил гуруҳларнинг бир-бирига нисбатан жойлашиш ҳолатига ва С ҳалқанинг тўйинганлик даражасига боғлиқлиги аникланган;
1-О-галлоил-2,4-валонеил-3,6-гексагидроксидифеноил-Р-О-глюкоза, 3-О-галлоил-1,2-валонеил-Р-О-глюкоза, 2-О-галлоил-4,6-валонеил-Р-О-глюкоза ва 1,2-ди-О-галлоил-4,6-валонеил-Р-О-глюкоза ОИВнинг самарали ингибитори эканлиги исботланган;
Рутан, Госситан, Гетасан, Пунитан ва Эуфорбин дори воситалари учун барча зарур меъёрий техник хужжатлар тайёрланган, дори шакллари яратилган.
ХУЛОСАЛАР
1. Илк бор Euphorbiaceae оиласига кирувчи 29 та ўсимлик полифеноллари таркиби ўрганилди ва улардан 70 дан ортик фенол бирикмалар ажратиб олинди. Полифеноллар асосан ўсимликларнинг илдизларида тўпланган бўлиб, улар флавоноллар, фенолокислоталар ва таннинлардан ташкил топганлиги маълум бўлди.
2. Ажратиб олинган бирикмаларнинг тузилишлари физик-кимёвий усуллар воситасида аниқланди. Улардан 8 таси аввал адабиётларда келтирилмаган янги моддалар бўлиб, булар 3-О-галлоил-1,2-валонеил-0-О-глюкоза, 2-О-галлоил-4,6-валонеил-Р-О-глюкоза, 1,2-ди-О-галлоил-4,6-валонеил-Р-О-глюкоза, 1,2-ди-О-галлоил-3,6-валонеил-Р-О-глюкоза, 1 -О-бисгаллоил-2,4-валонеил-Р-О-глюкоза, 1-О-галлоил-2,4-валонеил-3,6-гексагидроксидифеноил-Р-О-глюкоза, 1,3-О-дигидродигаллоил-4-валонеат-Р-D-глюкоза, гексагидроксидифеноил-6-(О- р-О-глюкопиранозидо)-2-(О-1 -О-тригаллоил-Р-О-глюкоза)-диэфири эканлиги маълум бўлди.
3. Ажратиб олинган полифенолларнинг юкори антиоксидант ва антирадикал хусусиятига эгалиги, шу билан бир вактда биомембраналарни деструкцияга учратмаслиги аниқланди. Олинган натижалар шуни кўрсатдики, моддаларнинг антиоксидантлик фаолликлари молекула таркибидаги гидроксил гурухлар сонига, уларнинг бир-бирига нисбатан ўзаро жойлашиш ўрнига ва С ҳалқанинг тўйинганлик ва галлоилланиш даражасига боғлиқлиги маълум бўлди.
4. Euphorbiaceae оиласи ўсимликларидан ажратиб олинган янги
бирикмаларнинг вирусларга қарши фаолликка эгалиги аниқланди. Улар ичидан 1-О-галлоил-2,4-валонеил-3,6-гексагидроксидифеноил-Р-О-глюкоза, З-О-галлоил-1,2-валонеил-Р-О-глюкоза, 2-О-галлоил-4,6-валонеил-Р-О-
глюкоза, 1,2-ди-О-галлоил-4,6-валонеил-Р-О-глюкозалар вирусларга карши юқори фаолликни намоён килиб, ОИВ-инфекциясига нисбатан самарали ингибиторлик килиши маълум бўлди. Ушбу бирикмаларнинг вирусга таъсир кўрсатиш механизмлари ўрганилиб, биринчи бирикма провирус ДНК сининг хужайра геномига интеграциялашув жараёнга, колган бирикмалар эса вирус ва нишон-хужайранинг ўзаро таъсирига каршилик кўрсатиши маълум бўлди.
5. Рутан, Госситан, Гетасан, Пунитан ва Эуфорбин дори воситаларини яратиш максадида Давлат Фармакопея талабларига мувофик субстанциялари, стандарт намуналари ва дори шаклларининг физик-кимёвий ва фармако-токсикологик хоссалари ўрганилди. Олинган натижалар асосида уларга Вактинчалик Фармакопея Мақолалари лойихалари расмийлаштирилди ва ФармҚўмитага такдим этилди. Рутан 0,025, Госситан 0,025, Гетасан 0,01, Пунитан 0,01, Эуфорбин 0,025 дори шакллари яратилди.
6. Узбекистан Республикаси ССВ Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат килиш Бош бошқармаси Фармакология Қўмитаси томонидан Рутан, Госситан, Гетасан дори воситаларининг клиник синовларини ўтказиш учун руҳсат берилди.
7. Рутан дори воситасининг клиник синовлари муваффақиятли тугалланди ва Узбекистан Республикасида рўйҳатдан ўтказиш ва тиббиёт амалиётида кенг кўллаш учун тавсия этилди. ЎзР ССВ Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат килиш Бош бошкармаси томонидан Рутан стандарт намунаси, субстанцияси ва таблеткаларини тиббиёт амалиётида қўлланилиши учун руҳсат берилганлиги тўғрисидаги Шаҳодатномаси ва дори воситасини рўйхатдан ўтказилганлик Гувоҳномаси олинди. Рутан субстанцияси, стандарт намунаси ва дори шаклларининг ВФМлари ва қўлланиш йўриқномалари Фармакология Қўмитаси томонидан тасдикланди. Госситан ва Гетасан дори воситасининг клиник синовлари бошланиш арафасида.
8. Гриппга қарши фаолликка эга бўлган Рутан ва Госситан, ОИВга-қарши фаолликка эга бўлган Гетасан ва Пунитан дори воситаларига Узбекистан Республикаси Интелектуал Мулк Агентлигининг Патентлари олинди.
Тадқиқот объектлари: Суғориладиган типик бўз ва шўрланган тупроқлар, илдизда яшовчи бактериялар, илдиз касаллигини қўзғатувчи Fusarium, ғўза, буғдой, нўхат, бодринг ва помидор ўсимликлари.
Ишнинг мақсади: Ўсимликларни ўсишини тезлаштирувчи, ноқулай шароитларга чидамлигини оширувчи ва илдиз чириш касаллигидан химоя қилувчи ризосфера бактерияларни ажратиб олиш, уларни хусусиятларини ва таъсир этиш механизмларини ўрганиш асосида янги технология яратиш ва уни амалиётга жорий этишдан иборат.
Тақиқот услуби: Тадқиқотларда замонавий микробиология, молекуляр биология, фитопатология ва ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш усуллари тўлиқ келтирилган. Хусусан: ўсимликларни илдизида фаол колонияланадиган бактерияларни ажратиш учун Валидов ва бошкаларни (2006) усулларидан фойдаланилган. Бактериял ўғитлар ёрдамида ўсимлик ўсишини тезлаштириш, шўрланишга чидамлигини ошириш ва илдиз чириш касаллигини биологик назорат қилиш фаолиятлари лаборатория, иссикхона ва дала шароитларида ўрганиб чиқилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: Илмий изланишлар натижасида турли қишлок хўжалик экинлари илдизидаги бактериялар бир-биридан фарк қилиши ва уларни хилма-хиллиги аниқланди. Уларни ўсимликлар билан алокадаги фаоллигига биотик ва абиотик омиллар таъсир кўрсатиши кузатилди. Шўрланишга чидамли антагонист бактериялар ва Fusarium туркумига кирувчи патоген замбуруглар коллекцияси яратилди.
Биофунгицидлар асоси бўлган, ўсимликлар ўсишини тезлаштирувчи, шўрланишга чидамлилигини оширувчи ва илдиз чириш касаллигини биологик назорат килувчи бактерияларнинг интеграциялаш механизми ёритиб берилди. Бодринг, помидор, ғўза ва буғдой ўсимликларини илдиз чириш касаллигини биологик йўл билан назорат килувчи биофунгицид асосан рақобатбардош колонизацияга асосланганлиги тасдиқланди. Республиканинг шўрланган типик бўз тупроқлари шароитида илк бор бозор иқтисодиётига мос ҳолда деҳқончилик юритишда тупроқ унумдорлиги, ўсимлик ўсишини тезлаштирувчи, илдиз чириш касаллигидан химоя килувчи ва шўрланишга чидамлигини ва ҳосилдорлиги оширишни таъминлайдиган Биофунгицидлар яратилди. Биофунгициднинг самарадорлиги ташқи муҳит омилларига, жумладан, тупрокнинг ҳолати ва ҳароратга боғлиқ эканлиги аникланди. Тупрок қанчалик органик моддаларга бой ва муҳит ўсимлик ўсиши учун кулай бўлса, Биофунгициднинг самарадорлиги шунчалик паст бўлиши кузатилди. Биофунгицид билан ишлов берилган бодринг ва помидори ҳосилдорлиги 15-25% гача ошганлиги ва илдиз чириш касаллиги 30-40% камайганлиги кузатилди.
Амалий ахамияти: Кўп йиллик илмий тадқиқотлардан олинган натижалар асосида қишлок хўжалик экинларини хосилдорлигини ошириш ва илдиз чириш касаллигини биологик йўл билан назорат килиш максадида биофунгицидлар яратиш бўйича тавсияномалар ишлаб чикарилди ва амалиётга жорий этилди. Ўсимлик ўсишини жадаллаштирувчи биофунгицидлар яратишда, ўсимлик ризосферасида яшовчи бактериялардан фойдаланилди ва улар ўсимлик ўсишини тезлаштириш фаоллиги бўйича биофунгицид қўлланиладиган иклим, тупрок ҳолати ва тури, ўсимлик нави, ва бактериянинг ўсимлик илдиздаги озуқа учун рақобат каби омиллар ҳам ҳисобга олиниши зарурлиги тавсия килинди. Шу тартибда селекция қилинган биофунгицидларнинг саморадорлиги юқори эканлиги кузатилди. Республиканинг типик бўз, тақирсимон ва шўрланган тупроқларида етиштирилган ғўза, буғдой, бодринг ва помидори етиштиришда, ўсимлик ўсишини жадаллаштирувчи, шўрланишга чидамлилигини оширувчи ва фузариоз илдиз чириш касаллигини биологик йўл билан ҳимоя килувчи Pseudomonas турига мансуб биофунгицид яратиб жорий килинди.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий саморадорлиги: Ўтказилган кўп йиллик илмий тадқиқотларнинг натижалари республиканинг Тошкент, Хоразм, вилоятларида 200 гектардан ортиқ майдонида жорий этилди. Энг юкори иқтисодий самарадорлик Хоразм вилояти фермер хўжаликларида кузатилди. 1 - сўм қилинган харажатга 2,5 сўм самара олинади, 1 кг бодрингни бозор нархини ўртача 600 сўм деб олинганда, 1 гектар ердан олинган қўшимча даромад 2 820 000 сўмни ташкил қилади. Шу солиштиришни помидорга қўллаганимизда 1 гектар ердан кўшимча хосилнинг ҳар кг нархи 800 сўм бўлганида 3 000 000 сўмни ташкил этади.
Қўллаш соҳаси: Республиканинг типик бўз, кам шўрланган тупроқлари шароитида ғўза, буғдой, помидори ва бодринг экинларини етиштирадиган фермер хўжаликлар.
Тадқиқот объектлари: сув омбори вактинчалик сув босган майдонлардаги дарахтларни ўсиш кўрсаткичлари ва сакланиб қолинишини ўрганиб бориб дарахт турлари ассортиментный ўрганиш ва сув омборларига тушадиган сув сифатига ўрмон дарахтларининг кўрсатадиган таьсирини аниқлашдан иборат.
Тадқиқот методлари: Дала ва лабаратория шароитида.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: олиб борилган илмий изланишлар натижасида сув босган майдонлардаги тез ўсувчи ва узок яшайдиган дарахтлар ассортиментини биринчи бўлиб тўғри танлаш ва сув омбори атрофида ҳимоя дараҳтлари қаторини тўғри жойлаштиришдан иборат.
Амалий ахамиятн: Ишлаб чикаришга сув хавзалари атрофида ҳимоя дарахтзорлари каторини ва умумий дарахтзорлар схемасини жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги экинзорларидан тушадиган окаво сувлар натижасида бўладиган ифлосланишлар олдини олиш бўйича тавсиялар берилган.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисоднй самарадорлиги: режалаштиришлардан, ҳимоя дарахтзорларнинг ҳимоя қилиш натижаларидан хўжаликларнинг йирик ер майдонлари ёғоч етказиб беришнинг доимий манбаи хисобланади ва бозор иктисодини эьтиборга олган ҳолда 1 га дан берадиган иқтисодий самарадорлиги 950.000 сўмдан иборат бўлади.
Изланишлар натижаларн: Тошкент ўрмон хўжалиги ер майдонларида ва ГП «Узгипроўрмонлойиҳа» да қўлланилади.
Қўлланиш ҳудудлари: Ўзбекистон сув омборлари атрофидаги сувларнинг ҳимояловчи ўрмон дарахтзорларида ва мавжуд сув хавзалари атрофида.
Тадқиқот объектлари: Узбекистан ҳудудига маданийлаштирилаётган T.aevestium юмшоқ буғдойидан ажратиб олинган оқсил ва ферментлар.
Ишнинг мақсади: турли температура режимларида гидротермик ишлов берилган буғдой донининг оқсил-фермент комплексидаги оксил фракциялар таркиби ҳамда ўзаро нисбатлари ўзгаришларини клейковинанинг реологик хоссаларига ва нон сифатига таъсирини аниқлаш.
Тадқиқот усуллари: ўсимликларни биокимёвий тадкиқ қилиш усуллари, юқори самарали суюклик хроматографияси, сканерловчи электрон микроскопия, ИҚ-спектрометрия ҳамда нон ёпиш сифат кўрсаткичларини аниклаш усуллари, клейковинанинг деформацияланиш индексини аниклаш, синов нон ёпишлар ўтказиш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: гидротермик ишлов берилганда буғдой дони клейковинасининг мустаҳкамланиш механизми ҳақидаги назарий ҳолатлар илк бор такдим этилди. Температуранинг клейковина реологик хусусиятлари ҳамда оксил фракциялар компонент таркибига таъсири конуний тарзда кечиши аниқланди. Кимёвий ва биокимёвий яхшиловчиларсиз паст сифатли буғдойни яхшилаш имкониятлари мавжудлиги кўрсатилди.
Клейковинани мустаҳкамланишга ҳамда унинг нон ёпиш хоссаларини ўртача 18,11 %га яхшилашга ёрдам берадиган гидротермик ишлов беришнинг оптимал шароитлари илмий асослаб берилди.
Амалий ахамияти: гидротермик ишлов беришда клейковинанинг мустаҳкамланиш механизми аниқланиши донни қайта ишлаш корхоналарида мазкур жараённи ўтказишда ҳамда нон ёпишда сифати яхши бўлган ун олиш мақсадида самарали технологик схема ишлаб чиқишда оптимал температура режими танлаш учун илмий асос бўлиб хизмат килиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқикот натижалари ун элаш корхоналарида донни майдалашга тайёрлашда қўллаш учун тавсия этилган. Тавсиянинг амалга оширилиши сезиларли ижтимоий-иқтисодий самарага олиб келади. Тадқиқот материалларидан ўкув жараёнларида махсус курсларни ўқитишда, битирув-малака ишлари ҳамда магистрлик диссертацияларини бажаришда қўлланилиши мумкин.
Қўлланиш сохаси: биокимё, дон биотехнологияси, ун элаш саноати.
Тадқиқот объектлари: Зомин давлат кўрикхонасининг табиий ҳолда ўсувчи ўсимликлари.
Ишнинг мақсади: Зомин давлат кўриқхонаси ўсимликларининг таҳлили ва унинг хозирги холатдаги рўйхатини тузиш.
Тадқиқот методлари: классик флористик, қиёсий-морфологик, киёсий-географик методлари ва ўсимликлар систематикаси.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: 1192 та юксак ўсимлик турларидан иборат бўлган Зомин давлат қўриқхонаси флорасининг янги конспекта тузилди. Ўсимлик копламида 5 та асосий флораценотиплар ажратилди. Қўрикхона ҳудуди Тоғлиўртаосиё провинциясининг Куҳистон округи таркибига мансуб эканлиги аникланди. Қўрикхона худудида фан учун янги 2 тур (Astragalus russanovii, Allium levichevii) топилди.
Амалий ахамияти: Тадқиқот натижалари Узбекистан Республикаси флорасининг янги рўйхатини тузишда фойдаланиш мумкин. Зомин давлат қўриқхонаси флорасининг тузилган рўйхати қўриқхона илмий бўлимига кабул қилинди ва хозирги вақтда қўриқхонанинг илмий ҳисоботларида ва муҳофаза фаолиятида фойдаланилмокда. Зомин давлат қўриқхонаси флораси ва унда таркалган эндем ва «Кизил Китоб» га киритилган турлар тўғрисидаги маълумотлар олий ўкув юртларида флора, ўсимликлар систематикаси ва географияси фанларидан маърузалар ўқиш ва амалий машгулотлар олиб боришда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: ишлаб чикилган тавсиялар УзР Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошкармаси, Қўрикхоналар, миллий боглар ва овчилик хўжалиги бошкармаси, Зомин давлат қўриқхонасига (№011-сонли далолатнома, 14.10.2011) ва Жиззах давлат педагогика института биология ва уни ўқитиш методикаси кафедрасига (№4-сонли далолатнома, 13.10.2011) жорий этилган.
Қўланилиш (фойдаланиш) сохаси: флористика, систематикаси, ботаник география, табиатни муҳофаза қилиш.
Тядқиқот объектляри: Зоминсув хавзасининг ўсимликлар коплами.
Ишнинг мақсади: Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар копламининг фитоценотик хилма-хиллиги ва минтақалар бўйича тарқалишини аниқлаш ҳамда йирик масштабли харитасини тузиш.
Тадқиқот методлари: анъанавий маршрутли-гсоботаник ва космик фотосуратлардан фойдаланилган ҳолда масофавий ўрганиш методлари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: илк бор Зоминсув ҳавзаси ўсимлик жамоаларининг фитоценотик хилма-хиллиги ўрганилди. 4 та минтакада 6 та тип, 9 та эдафотип, 19 та ценотип, 27 та формация, 85 та ассоциациядан иборатлиги аниқланди. Ҳавзада «Растительный покров Узбекистана» монографиясига киритилмаган 5 та янги ассоциациялар тавсифланди. Иирик масштабли рақамланган инвентаризацион “Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар копламининг харитаси” (М 1:200000) ва кўп босқичли изоҳи топо-типологик тамойилда ишлаб чикилди. Харитада 36 та картографик бирлик ва антропоген модификациялари кўрсатилиб, инкирозга учраш даражаси - индексларда (А, Б, В) бсрилди. Ҳавза мониторинг майдонларида 516 тур рўйхатга олиниб, 249 туркум, 61 оилага мансублиги қайд этилди.
Амалий ахамияти: олинган натижалардан яйлов, ўсимлик ва ўрмон хом-ашёларини тайерлашни режалаштиришда ҳамда пайҳон бўлган ўрмон майдонларини реконструкция килиш, камайиб ва йўқолиб борастган ўсимлик турларини кайта тиклаш ва ҳудуд генофондини асрашда фойдаланиш мумкин.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: “Зоминсув ҳавзаси ўсимликлар копламининг харитаси” (Ml:200000) ва ишлаб чиқилган тавсиялар Жиззах вилояти табиатни муҳофаза қилиш давлат кўмитасига (далолатнома № 1396, 12.12.2011), УзР Ер рссурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига қарашли Гсоинформкадастр давлат унитар корхонасига (далолатнома № 2, 6.03.2012) такдим этилди.
Қўлланиш сохаси: фитоценология, геоботаника, картография, экология, табиатни мухофаза килиш.
Maqolada Surxandaryo viloyatining Sho‘rchi tumanidagi ”Alpomish avlodlari”, “Baraka” fermer xo‘jaliklarida olib borilgan tadqiqotlar haqida ma’lumotlar berilgan. Tadqiqotda mikrobiologik, biotexnologik, eksperimental tajriba metodlaridan foydalanilgan. Respublika iqtisodiyotida g‘o‘za o‘simligi muhim o‘rin tutadi. O‘simlik tarkibida uchraydigan epifit bakteriyalar uning hosildorligini oshirishga xizmat qiladi. Tadqiqotlarimiz davomida mazkur epifit bakteriyalarning qaysi oilaga mansubligi va ularning xususiyatlari hamda g‘o‘zadagi dominant epifit bakteriyalar aniqlanib ularni o‘stirish usullari haqida ma’lumotlar berilgan. Pirovardida, g‘o‘zadagi dominant epifit bakteriyalar turlarini o‘rganib o‘simlik hosildorligini oshirish usullari bayon etilgan.
Ushbu maqolada Surxon vohasida joylashgan Denov dendrariysidagi yuksak o‘simliklarda tarqalgan zamburug‘li kasalliklar haqida ma’lumotlar berilgan. Denov dendrariysi yuksak o‘simliklari mikromitsetlarini o‘rganish jarayonida hududda un-shudring, zang, sitosporoz, septorioz, filloksitoz, morsonioz kabi zamburug‘li kasalliklar tarqalganligini kuzatilgan. Denov dendrariysi yuksak o‘simliklarida un-shudring kasalligini keltirib chiqaradigan zamburug‘larning 21 ta turi aniqlanib, 16 ta oila va 19 ta turkumga mansub 22 ta turdagi yuksak o‘simliklarni kasallantirishi, 8 ta tur zang zamburug‘lari 5 ta turdagi yuksak o‘simliklarni zararlashi aniqlangan.
O‘simliklardan olinadigan moylar tayyor holatga kelguncha bir necha kimyoviy-texnologik jarayonlardan o‘tkaziladi. Albatta bunda ishlatiladigan kimyoviy vositalar sifat ko‘rsatkichlariga, davlat standartiga ega bo‘lishi kerak. Bu tadqiqot ishida kimyoviy tozalovchi vositalar qo‘llanilganda o‘simlik moyi tarkibidagi o‘zgarishlar haqida ma’lumotlar keltirlgan. Hozirgi kunda o‘simlik moyini tozalovchi vositalar xorij davlatlari (AQSh, Rossiya, Pokiston) tomonidan ishlab chiqilgan sorbentlarni mahalliy xomashyolar asosida ishlab chiqilyotgan sorbentlar bilan xususiyatlari solishtirib o‘rganilgan. O‘simlik moylarini adsorbentlar bilan ishlov beruvchi texnologik sxema hamda tadqiqot natijalari jadval ko‘rinishida keltilgan.
Тадқиқот объектлари: Жанубий-Ғарбий Тиёншон табиий флораси, гербарий намуналари.
Ишнинг мақсади: Жанубий-Ғарбий Тиёншон флорасининг замонавий конспектини тузиш ва уни таҳлили.
Тадқиқот методлари: классик флористика, қиёсий морфологик, қиёсий-географик, ўсимликлар систематикасининг молекуляр методлари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: илк бор Жанубий-Ғарбий Тиёншоннинг Узбекистан қисми учун 2056 тур 647 туркум ва 104 оиладан иборат флоранинг замонавий конспекта тузилди ва тўла таҳлили амалга оширилди. Фан учун битта янги монотип туркум ва олтита тур, Узбекистан флораси учун биринчи бор 47 тур ваУрта Осиё флораси учун янги тур топилди. Ғарбий Тиёншоннинг тог тизмалар бўйлаб турларнинг тақсимланиши ўрганилди. Эндем турлар таркиби 10% дан ортиклиги аникланди. Камёб ва йўқолиб бораётган турларининг сони, таркалиш майдони борасидаги янги маълумотлар олинди. Биринчи марта флоранинг камёб элементларнинг таркиби IUCN категориялари ва критериялари тахлил қилинди. Урта Осиёда биринчи марта йирик табиий худуд флорасининг маълумотлар электрон базаси тузилди.
Амалий ахамияти: Флоранинг замонавий конспекта Узбекистан флорасининг янги рўйхатини тузишда фойдаланилади. Маълумотлар электрон базаси “Юксак ўсимликлар” курси ва биология факультетларининг махсус курслар учун ўкув қўлланма бўлиб хизмат қилади. Тадкиқотларнинг натижалари асосида Тошкент вилоятининг камёб турларининг электрон атласи ва Чотқол кўриқхонаси флорасининг янги рўйхати тузилди. Узбекистан Республикаси Қизил Китобининг 4-нашри (2010) учун флора таркибидаги камёб ўсимликларнинг 30 тури ишлаб бсрилди.
Тадбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Йиғилган гербарий намуналари янги турларнинг типлари билан УзР ФА Марказий гсрбарийси, Чотқол қўриқхонасига топширилди. Мухофаза этиладиган худудларнинг флористик рўйхатлари Чотқол қўрикхонасининг илмий бўлимига такдим этилди. Маълумотланинг электрон базаси DVD дискларда Республиканинг бир неча олий ўқув юртларига, камёб турларнинг электрон атласи Тошкснт вилоят табиатни мухофаза килиш кўмитасига топширилди.
Қўлланилиш сохаси: Флористика, ўсимликлар систематикаси, ботаника географияси, ўсимликлар хилма-хиллигини ҳужжатлаштириш, атроф муҳитни мухофаза қилиш.
Maqolada, yangi mahalliy, yuqori hosilli don jo‘xorining “Massino” navining don sifat ko‘rsatkichlariga o‘simlikshunoslikning asosiy agrotexnologik omillarini don sifatiga ta’siri bo‘yicha ilmiy ma’lumotlar keltirilgan. Urug‘lik va tovarbop don еtishtirish uchun maqbul ekish muddati etib, aprel oyining ikkinchi o‘n kunligi, urug‘ me’yori 5.0 kg/ga, ko‘chat soni gektariga 90-100 ming tup ekanligi aniqlangan. Shuningdek, bundan kechki muddatlarda ekilganda hosildorlik va uning sifati kamayish tendensiyasi aniqlangan.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё бўйича хозирги вактда биологик хилма-хилликни сақлаш, биологик объектларни инвентаризациялаш, камёб ва йўқолиб бораётган турларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Юксак ўсимликлар Ер шарида кенг тарқалган ва ботаник тадқиқотларнинг энг қулай объектларидан бири ҳисобланади. «Дунё флорасида 340 мингдан ортиқ ўсимлик турлари кайд этилган. Шундан 280 мингтаси гулли ўсимликлар бўлиб, уларнинг атиги 30% ни систематикаси таҳлил килинган ва табиий популяцияларининг ҳолати ҳақида маълумотлар мавжуд. Бу ўринда таъкидлаш лозимки, флористика маълум бир ҳудуднинг ўсимликлар хилма-хиллиги тўғрисида бирламчи маълумотларни ўзида сақлайдиган, табиий ландшафтларнинг антропоген ва табиий омиллар таъсиридаги трансформациясини бахолайдиган фан сифатида муҳим ахамиятга эга»1.
Ўзбекистонда табиий флора таркибини замонавий тадкикот методлари асосида аниқлаш, ўсимликлар қопламининг ҳолатини баҳолаш, муҳофаза қилиш ва барқарор фойдаланиш биологик хилма-хилликни саклаб қолиш юзасидан олиб борилаётган устувор йўналишлар орасида алоҳида ўрин тутади. Флористик тадқиқотлар жадал суръатлар билан ривожланиб бораётган ва янги маълумотлар кўлами ортиб бораётган бир вақтда биохилма-хилликни сақлашга хизмат киладиган тизимли тадкикотларни йўлга кўйиш муҳим аҳамият касб этади. Шу жиҳатдан флористик изланишларни янада такомиллаштириш ва антропоген омиллар таъсирида ўзгарган ҳудудларда олиб бориш, айникса, зарурдир.
Қизилкум ва унинг қолдиқ тоғлари флораси таркибининг ўзига хослиги, шунингдек камёб ва эндем турларнинг мавжудлиги билан ажралиб туради. Шунга кўра ҳудуд флорасини муҳофаза қилиш долзарб аҳамиятга эга. Таъкидлаш лозимки, Қизилқумнинг жануби-шарқий қисмида жойлашган қолдиқ тоғлар (Писталитоғ, Хонбиндитоғ, Эгарбелистоғ, Балиқлитоғ ва Кўкчатоғ) флораси таркибини ўрганиш бутун Ўрта Осиё қолдиқ тоғлари флораларини тушуниш, Турон ва Тоғлиўртаосиё провинциялари ўртасидаги чегараларни белгилашда катта илмий аҳамият касб этмокда. Қизилкум қолдиқ тоғлари флорасини қиёсий тахдил қилиш, ботаник-географик районлаштириш, турларнинг тарқалишини акс эттирувчи тўр тизимли хариталаш, электрон флорасини яратиш ва географик ахборот тизими асосида электрон хариталар тузиш долзарб илмий вазифалардан ҳисобланади.
Узбекистан Республикасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 409-сон «Ўсимлик дунёсини муҳофаза килиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 сентябрдаги 343-сон «Ўзбекистон Республикаси ўсимлик дунёси объектларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни ва Ўзбекистон Республикаси ҳайвонот дунёсининг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги ҳамда 2013 йил 27 майдаги 142-сон «2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида»ги карорлари ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Жануби-шарқий Қизилқум қолдиқ тоғлари флорасининг конспектами тузиш ва Тоғлиўртаосиё провинцияси таркибида ботаник-географик район сифатидаги мустақил ўрнини асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Жануби-шаркий Қизилқум колдик тоғлари флорасининг 69 оила, 355 туркум ва 781 турдан иборат бўлган конспекта тузилган, шулардан 412 тур тадкиқот ҳудуди учун илк бор келтирилган;
флоранинг таксономик таркиби ва турларнинг ареал типлари бўйича тақсимланиши аниқланган, етакчи оилалар ва ўсимлик қопламининг қиёсланиши асосида Жануби-шарқий Қизилқум қолдиқ тоғлари флорасининг бошқа қолдиқ тоғлардан фарқланиши исботланган;
Жануби-шаркий Қизилқум қолдиқ тоғларини ботаник-географик тавсифи келтирилган ва флоранинг келиб чикиши тоғли минтакалар билан боғлиқлиги исботланган ҳамда Нурота округи таркибида Нуротаолди ботаник-географик районининг мустақил ўрни очиб берилган;
юксак ўсимликлар, камёб, йўқолиб бораётган ва эндем турларнинг давлат кадастри амалга оширилган;
флоранинг маълумотлар электрон базаси ва турларнинг тарқалишини акс эттирувчи ГАТ хариталари тузилган.
ХУЛОСА
«Жануби-шаркий Қизилқум қолдик тоғларининг флораси ва уларнинг қиёсий таҳлили» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Жануби-шаркий Қизилкум қолдиқ тоғлари флорасида 355 туркум ва 69 оиладан иборат 781 турдан иборат. Уларнинг таркибида 412 гулли ўсимлик турлари ушбу ҳудуд учун биринчи марта келтирилди.
2. Жануби-шаркий Қизилкум тоғлари флорасининг ўзига хос хусусиятлари тоғлиўртаосиё ва турон чўл флоранинг кесишувида шаклланганлиги билан изоҳланади.
3. Флоранинг етакчи оила ва туркумларни спектри уни Тоғли Ўрта Осиёнинг Жанубидаги арид минтакалар учун хос флора сифатида белгилайди. Бу Astragalus, Cousinia, Allium, Gagea, Ferula, Tulipa ва бошка туркумларнинг юқори даражадаги ўрни билан тасдиқланади.
4. Ботаник-географик таҳлиллар Жануби-шарқий Қизилқум қолдиқ тоғлари флорасини Қадимий Ўрта Ер денгизи флоралари билан ягона флорогенетик бирлигини асослайди. Етакчи ареал синфларнинг спектри тоғлиўртаосиё флораларига мос келади. Географик тахдиллар ўрганилган худуд Тоғлиўртаосиё провинциясининг Нурота округи таркибига киришини эътироф этиш имконини беради.
5. Флора таркиби ва ўсимликлар қопламининг хусусиятлари асосида Тоғлиўртаосиё провинциясининг Нурота округи таркибига кирувчи Нуротаолди ботаник-географик райони ажратилган.
6. Биоморфологик таҳлил натижалари Жануби-шаркий Қизилқум қолдиқ тоғлари флораси таркибидаги бир йилликларнинг юқори ўрнини кўрсатди. Ўрта Осиёнинг тоғли флораларидан фарқ килиб, улар ҳатто кўп йилликлар (гемикриптофитлар) дан ҳам устунлик килади. Бирок, Туроннинг типик чўл флораларидан фаркли равишда, Жануби-шаркий Қизилқум қолдиқ тоғлари флорасидаги бир йилликлар асосан Ranunculaceae, Polygonaceae, Lamiaceae ва бошка оилаларда жамланиши кайд килинди.
7. Асосий таксономии гуруҳларнинг (Fabaceae - Astragalus, Lamiaceae, Amaryllidaceae, Liliaceae ва бошқ.) ўзаро ўхшашлиги ва фарқланишлари асосида амалга оширилган қиёсий таҳлиллар тадқиқот ҳудуди Марказий ва Жануби-Ғарбий Қизилқум қолдик тоғлари флораларидан фарқ қилиши ва унинг ўзига хос таркибга эга эканлиги тасдиқланди.
8. Бошқа колдик тоғлардан фарқ килиб, Жануби-шарқий Қизилкум қолдиқ тоғларининг флорасида Нуротатоғ тизмаси ва Шимоли-ғарбий Помир-Олой тизмаларининг куйи минтақаларига ўхшаш тарздаги баландлик минтақалари ифодаланган.
9. Жануби-шарқий Қизилкум колдиқ тоғлари ўсимликлар копламининг замонавий ҳолати рудерал ва маҳаллий эврибионт турлар сезиларли даражада устуворлик қилувчи тот флораценотиплари дериватларидан иборат ҳисобланади. Phlomis, Phlomoides, Perovskia, Hypogomphia, Crambe, Allium ва бошқа туркумлар таркибидаги бир қатор помиролойэлементларининг юқори даражадаги фитоценотик фаоллиги кузатилади.
10. Жануби-шарқий Қизилкум колдик тоғларининг флораси таркибида иккита эндем тур - Ferula helenae Rakhm. et Melibaev ва Iris hippolyti (Vvcd.) Kamelin) аниқланди ва Ўзбекистон Республикаси Қизил китобининг охирги нашрига киритилди. Замонавий дала тадқиқотлари ушбу турларнинг тарқалиши ва туплари сони, популяцияларининг ҳолати бўйича янги илмий маълумотлар олиш имконини берган.
11. Олинган натижалар ва мавжуд маълумотларни таҳлили асосида Ўрта Осиёнинг арид тоғли ҳудудлари орасида мукобилига эта бўлмаган ГАТ харитали маълумотларнинг электрон базаси ишлаб чиқилган.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёдаги иқлим ўзгаришлари, антропоген, биотик ва абиотик омиллар таъсири натижасида экотизимларда содир бўлаётган трансформация жараёнлари махаллий биологик хилма-хиллик, хусусан, турлар таркибини аниқлаш ҳамда ўсимлик дунёси объектларини биохужжатлаштириш тадкиқотларига янада катта эътибор қаратиш лозимлигини талаб этмокда. Биохилма-хилликнинг глобал баҳолаш UNEP маълумотларига кўра, «... бутунги кунда турли омиллар натижасида 30 000 дан ортиқ ўсимлик ва ҳайвон турлари йўқолиб кетиш хавфи остида турибди, охирги 400 йил ичида 654 ўсимлик турлари йўколиб кетган». Шу нуқтаи назардан, биохилма-хилликни ўрганиш, маҳаллий флоралардаги турлар таркибини рўйхатга олиш, камёб турларнинг замонавий ҳолатини аниклаш ва сақлаб қолиш замонавий биологиянинг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза килиш, давлат кадастрини юритиш, биологик хилма-хиллигини саклаш ва ундан окилона фойдаланишга катта эътибор каратилди. Мазкур йўналишларда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, махаллий флораларнинг тур таркибини аниклаш, уларни табиий ўсиш шароитида сақлаб колиш ва мухофаза қилиш, ўсимлик хом-ашёси заҳираларини аниқлаш ҳамда йўколиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимлик турларининг ex-situ шароитидаги коллекцияларини барпо килиш борасида мухим натижаларга эришилди.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёдаги иқлим ўзгаришлари, антропоген, биотик ва абиотик омиллар таъсири натижасида экотизимларда содир бўлаётган трансформация жараёнлари махаллий биологик хилма-хиллик, хусусан, турлар таркибини аниқлаш ҳамда ўсимлик дунёси объектларини биохужжатлаштириш тадкиқотларига янада катта эътибор қаратиш лозимлигини талаб этмокда. Биохилма-хилликнинг глобал баҳолаш UNEP маълумотларига кўра, «... бутунги кунда турли омиллар натижасида 30 000 дан ортиқ ўсимлик ва ҳайвон турлари йўқолиб кетиш хавфи остида турибди, охирги 400 йил ичида 654 ўсимлик турлари йўколиб кетган». Шу нуқтаи назардан, биохилма-хилликни ўрганиш, маҳаллий флоралардаги турлар таркибини рўйхатга олиш, камёб турларнинг замонавий ҳолатини аниклаш ва сақлаб қолиш замонавий биологиянинг долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, ўсимлик дунёси объектларини муҳофаза килиш, давлат кадастрини юритиш, биологик хилма-хиллигини саклаш ва ундан окилона фойдаланишга катта эътибор каратилди. Мазкур йўналишларда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, махаллий флораларнинг тур таркибини аниклаш, уларни табиий ўсиш шароитида сақлаб колиш ва мухофаза қилиш, ўсимлик хом-ашёси заҳираларини аниқлаш ҳамда йўколиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимлик турларининг ex-situ шароитидаги коллекцияларини барпо килиш борасида мухим натижаларга эришилди.
Тадқиқотнинг мақсади Бойсун ботаник-географик райони флорасини тўлиқ инвентаризация қилиш, Тоғлиўртаосиё провинциясининг Жанубиғарбий Ҳисор округидаги мустақил район сифатидаги ботаник-географик чегараларини белгилашдан иборат.
Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Бойсун ботаник-географик райони флорасида 89 оила, 524 туркумга мансуб бўлган 1564 турнинг конспекти тузилган ва кенг кўламли таҳлили амалга оширилган;
фан учун янги бўлган 3 тур (Jurinea tschernevae Tojibaev & Turginov, Iris khassanovii Tojibaev & Turginov, Allium decoratum Turginov & Tojibaev) аникланган ва тавсифланган, илк бор Ўзбекистон флораси учун 16 тур, Ҳисор тизмаси флораси учун 15 тур келтирилган;
тадиқот худудининг ботаник-географик чегаралари аникланган;
Dionysia hissarica Lipsky, Allium majus Vvcd., Ferula tuberifera Korovin, Ungernia victoris Vved., Sternbergia fischeriana (Herb.) M. Room., Dimorphosciadium gayoides (Rcgel & Schmalh.) Pimenov, Astragalus tupalangi Gontsch. каби камёб ва эндем турларнинг янги популяциялари аникланган;
илк маротаба Бойсун ботаник-географик райони флорасининг замонавий ҳолатини акс эттирувчи маълумотларнинг электрон базаси яратилган ва турларнинг тарқалишини акс эттирувчи ГАТ хариталари тузилган.
Хулоса
«Бойсун ботаник-географик райони флораси» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Бойсун ботаник-географик райони флораси 524 туркум ва 89 оилага мансуб 1564 турдан иборат. уларнинг таркибида 3 тур фан учун янги, 16 тур Ўзбекистон флораси ва 15 тур Ҳисор тизмаси флораси учун илк бор келтирилмокда. Тадкик этилган флора типик Помиролой флораси ҳисобланиб, асосини генезиси Кадимийўртаерденгизи бўлган турлар ташкил этади.
2. Бойсун ботаник-географик райони умумлашган белгиларига кўра типик Ҳисор-Дарвоз ва ксероморф Жануби-ғарбий Ҳисор (Кўҳитанг, Боботоғ) флоралари ўртасидаги боғловчи оралик бўғин ҳисобланиши, минтакада қурғоқчил арчазорларнинг ривожланганлиги, ёнғоқзорлар минтакасининг шаклланмаганлиги ва пастки минтакаларда галофил элементларининг таксономик ва фитоценотик ўрнининг юқорилиги билан ажралиб туради.
3. Кенг кўламли тахдил натижасида Бойсун ботаник-географик район флорасининг чегаралари аникланган.
4. Флора таркибидаги хамефитлар ва криптофитларнинг асосий кисми Помир-Олойнинг автохтон турлари эканлиги аниқланди. Фанерофитларнинг Ўрта Осиёдаги бошқа маҳаллий флораларга нисбатан кам таркалганганлиги флоранинг нисбатан кургокчил эканлиги билан баҳоланади.
5. Тоголди ва куйи тог минтақасидаги олажинсли, гипсли ва охактошли ёнбагирликларида палеоген даврига оид ксерофил флоранинг реликт элементларини мавжудлиги Бойсун ботаник-географик районининг Ўрта Осиё флорасида тутган алоҳида ахамиятини кўрсатади.
6. Эндемизм фракциясининг таҳлили тадкиқот худудини Ўрта Осиёдаги алоҳида аҳамиятга эга бўлган ботаник худудлардан бири сифатида эътироф этиш имкониятини беради. Мазкур флорада Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 76 тур ва миллий эндемларнинг 65 турини учраши бунинг энг асосий омиллари ҳисобланади.
7. Бойсун ботаник-географик районининг тоғ ва тоғ олди массивлари Cousinia Cass. (sect. Coronophora (Juz.) Tschemeva, Regelianae (Juz.) Tschcmeva, Kuekenthalia Juz., Homalochaete C. Winkl, Olgaeanthe Tschemeva), Jurinea Cass. (sect. Nanae Iljin, Insculptae Iljin), Astragalus L. (sect. Myobroma Bunge, Halicacabus Bunge, Alopecioides Gontsch., Astenolobium (Nevski) Gontsch., Gontscharoviella Kamclin) сингари туркумлар учун замонавий тур хосил бўлиш жараёни кечаётган худудлардан бири эканлиги эътироф этилади.
8. “Бойсун Ботаник-географик райони флораси маълумотлар электрон базаси” ўсимликлар хилма-хилликни сақлаш ва ундан окилона фойдаланиш борасида ишлаб чиқиладиган чора-тадбирлар хамда келгусида амалга ошириладиган тадкикотлар учун қўлланма сифатида фойдаланиш учун тавсия этилади.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда ҳозирги кунда биохилма-хилликни сақлаш глобал муаммолардан бири бўлиб, кейинги йилларда антропоген омилларнинг табиатга таъсир доирасининг тобора кенгайиб бориши бундай муаммолар кўламининг ошиб боришига сабаб бўлмокда. Мазкур холатлар табиий экосистемаларга салбий таъсир кўрсатиб, адвентов турлар таркибини шаклланишида асосий ўрин эгалламокда. Бу ўринда, инсон томонидан ўзлаштирилган худудларда табиий экосистема компонентлари таркибини даврий равишда инвентаризация қилиш, адвентив турлар таркибини аниқлаш ва уларнинг шаклланиш қонуниятларини ўрганиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бири саналади.
Республикамиз мустақилликка эришгач ўсимлик дунёсини мухофаза килиш ва ундан оқилона фойдаланишга катта эътибор қаратилмокда. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, ўсимлик объектларини кадастрлаш, ўсимлик хом ашё захираларини аниқлаш ва камёб, йўқолиб бораётган турларни сақлаш борасида мухим натижаларга эришилди. Сўнгги йилларда антропоген ўзлаштирилган майдонларнинг кенгайиши натижасида табиий флоранинг ўзгариши ва бегона ўсимликлар сонининг ортиши кузатилмокда. Бундай худудларда флорани тубдан тахлил этиш ва ундаги бегона ўсимлик фракцияларини аниклаш борасидаги тадқиқот ишларини йўлга кўйиш талаб этилмокда. Бу ўринда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясидаги1 атроф-муҳитни мухофаза килиш ва унга зарар етказадиган экологик муаммоларни олдини олиш асосидаги ўсимлик объектларини инвентаризациялаш, уларга зарар етказадиган бегона ўсимлик турларини аниклаш, антропоген ўзгарган муҳитларда уларнинг шаклланиш жараёнларини асослаш ва карши кураш тадбирларини такомиллаштиришга йўналтирилган илмий ва амалий тадқиқотларни алоҳида таъкидлаш лозим.
Бугунги кунда жаҳонда инсон фаолияти натижасида инқирозга учраган худуд майдонларининг кенгайиб бориши бундай худудларда табиий экосистемаларнинг ўзгарувчан элемента саналган флора компонентларини кенг камровли тахдил этишни тақозо қилмокда. Бу айникса, мамлакатимизда инсон томонидан ўзлаштирилиши жиҳатидан кадимги худудлардан бири бўлган Бухоро вохасида долзарб ҳисобланади. Кейинги ўн йилликларда антропоген омиллар таъсирининг кучайиши худуд флорасининг трансформацияланиши ва унта янги адвентив турларни кириб келишига сабаб бўлмокда. Бу ўринда, Бухоро вохасидаги абориген флора компонентлари таркибини четдан кириб келган адвентив турлар хисобига ўзгараётганлиги, бу фракцияни шаклланиш жараёнлари, махаллий тур популяциялари майдонларининг кискариб бораётганлигини илмий асослаб бериш инсон фаолияти таъсирида флоранинг адвентивланиш жараёнларини тушунишга имкон беради. Шунга кура, Бухоро воҳасининг абориген ва адвентив флора фракциялари таркибини аниклаш, замонавий флорогенез хусусиятларини ўрганиш, камёб ва эндем турлар популяцияларининг замонавий ҳолатини баҳолаш ва уларни мухофаза килиш чораларини ишлаб чиқиш долзарб ахамиятга эта.
Узбекистан Республикасининг 1995 йил 31 августдаги 113-1-сон «Ўсимликлар карантини тўғрисида» ги Қонуни, 2016 йил 21 сентябрдаги 409-сон «Усимлик дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» ги Қонуни, Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сон «2013-2017 йилларда Узбекистан Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида» ги қарори, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» Фармони ва мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-хукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Бухоро воҳаси флорасининг конспектами тузиш ва адвентив турлар таркибини аниклашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор Бухоро воҳаси флорасининг замонавий таркиби аникланган ва 59 оила, 294 туркумга мансуб 528 тур юксак ўсимликлардан ташкил топган конспекта тузилган;
илк бор Бухоро вохаси флорасининг адвентив фракция таркиби 21 оила, 67 туркумга мансуб 89 турдан иборатлиги аникланган;
илк бор Узбекистан флораси учун янги бўлган 5 тур (Amaranthus viridis L., Duchesnea indica (Andreews) Focke., Eclipta prostrata (L.) L., Erigeron bonariensis L., Symphyotrichum graminifolium (Spreng.) G.L.Nesom.) ва тадқиқот худуди учун 39 тур кайд этилган;
Бухоро вохаси замонавий флорасининг шаклланишига антропоген омилларнинг кучли таъсири натижасида четдан кириб келаётган турлар сонининг ортиб бораётганлиги исботланган;
абориген ва адвентив фракциялар таксономик таркибини оила ва туркумлар даражасида фарк килиши исботланган;
камёб ва эндем турларнинг янги ўсиш жойлари аникланган хамда ГАТ хариталари тузилган;
Бухоро вохаси флорасининг маълумотлар электрон базаси яратилган ва турларнинг тарқалишини акс эттирувчи ГАТ хариталари тузилган.
Хулоса
«Бухоро воҳаси флораси таҳлили» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Бухоро вохаси флорасининг юксак ўсимликлари 59 оила, 294 туркумга мансуб 528 турдан иборатлиги аниқланди. Шундан 38 оила, 227 туркумга мансуб 439 тур автохтон ва 21 оила, 67 туркумга мансуб 89 тур адвентив ўсимликлар эканлиги кайд этилди. Автохтон турлар воха флорасининг 83,14% ва адвентив турлар 16,86% ташкил қилди.Ўзбекистон флораси учун 5 тур ва Бухоро вохаси учун 39 тур илк бор келтирилди.
2. Етакчи оилалар ва туркумлар спектри Бухоро вохаси флорасининг Турон провинциясига мансуб бўлган чўл флоралари хусусиятларини намоён ҚИЛИШИНИ кўрсатди. Турларнинг биоморфологик тахлил натижаларидан бир йиллик ўсимликларнинг (54,92%) устунлиги аниқланди. Бу Бухоро вохаси флораси чўл муҳитида шаклланганлиги ва ҳудуднинг асосий қисми ўзлаштирилганлиги билан изохданади.
3. Экологик тахдиллар натижалари воха флораси таркибида псаммофит турларнинг етакчилик қилиши орқали Турон флораларига хос хусусиягларни намоён килиши, бегона ўтларнинг кўп сонда иштирок этиши эса экин майдонларида географик тарқалиши кенг бўлган турларнинг яъни, адвентив ўсимлик турлари билан бойиб бораётганлигини кўрсатди.
4. Географик тахлил натижалари Бухоро вохаси флораси таркибида Турон элементларининг доминатлик ролини кўрсатди. Тадқиқот ҳудудининг ўзлаштирилиши натижасида яратилган сунъий шароитлар автохтон турларга (Astragalus, Eremurus, Allium, Tulipa, Cousinia) катта таъсир кўрсатиб, географик тарқалиши кенг бўлган турлар сонининг ортишига замин яратмокда.
5. Воҳада флоранинг адвентив фракциясини шаклланишида шахар муҳити дастлабки босқич вазифасини бажариши аниқланди. Бу ҳолат антропоген омиллар, асосан саноат, савдо сотиқ, туризмнинг жадал ривожланиши ва бошкалар таъсири билан асосланади.
6. Бухоро вохаси флорасидаги адвентив фракция таркибининг шаклланиши Ўртаер денгизи ва Бореаль флоралар шароитида илгари аникланган хусусиятлар бўйича кечаётганлигини кўрсатди. Мавжуд фарқлантирувчи ҳолатлар воҳанинг иклим хусусиятлари ва турларнинг экологик хусусиятларидан келиб чиқади.
7. Воҳанинг абориген ва адвентив фракцияларининг қиёсий таҳлили таксономии таркибнинг бир-биридан фарк килишини кўрсатди. Ҳар икки фракциянинг географик таркалиш хусусиятларида хам фаркланишлар мавжуд бўлиб, абориген фракция асосан Эрон, Турон ва адвентив фракция космополит, Палеарктика хамда Голарктик турлардан ташкил топганлиги аниқланди.
8. Тадкикотлар давомида воҳа ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 9 турлар аникланди. Бу гурухга мансуб бўлган барча турлар популяцияларининг замонавий холати, таркалиши, янги ўсиш майдонлари бўйича янги маълумотлар олинди ва Қизил китобнинг кейинги нашрлари учун такдим этилди.
9. Тадкикотлар натижасида “Бухоро вохаси флораси” маълумотлар электрон базаси яратилди ва Бухоро вохаси ўсимликларини кадастр ва мониторинг ишларини амалга оширишда фойдаланиш учун тавсия этилади.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё миқёсида бугунги кунда ўсимликлардан доривор моддаларни ажратиб олиш, уларнинг кимёвий тузилиши ва биологик фаоллигини аниқлаш ҳамда уларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича кўплаб тадқиқотлар амалга оширилмокда. Scutellaria L. туркумига мансуб ўсимликлар биологик фаол моддаларга бой бўлиб, халқ табобатида тутқаноқ, аллергия, невроз, қон босимининг кўтарилиши каби касалликларни даволашда кенг фойдаланилади. Ўзбекистонда ўсувчи шу туркумга мансуб ўсимлик турларининг кимёвий таркибини ва фармакологик хусусиятларини тадқиқ этиш натижасида доривор воситалар яратиш имконини беради.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда маҳаллий доривор ўсимликлар асосида импорт ўрнини босувчи табиий дори воситаларни яратиш, аҳолини сифатли дори-дармон билан таъминлаш борасида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. Хусусан, ўсимликларда кенг тарқалган табиий бирикмалар - флавоноидлар асосида яллиғланишга қарши, антимикроб, тинчлантирувчи таъсирга эга ва қон босимини меъёрлаштирувчи фаол бирикмалар аниқланиб, «Рутин», «Аскорутин» каби препаратлар ишлаб чиқарилди. Таъкидлаш керакки, мамлакатимиз доривор ўсимликлар захирасига бой минтақа бўлиш баробарида бу борада амалга оширилаётган ишлар кўлами бугунги кун талабига тегишли равишда жавоб бермайди. Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 4 йўналишида фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларини арзон, сифатли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланишини яхшилаш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу вазифаларни бажаришда биологик фаол бирикмаларни ажратиш, кимёвий таркибини аниқлаш ҳамда улар асосида доривор воситаларни ишлаб чиқиш соҳасидаги ишларни янада жадаллаштириш, маҳаллий хом-ашё ресурсларидан янги самарали дори воситаларини яратиш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳозирги кунда жаҳон миқёсида ҳам биологик фаол моддаларга бой бўлган ўсимлик турларини тадқиқ қилишга катта эътибор берилмокда. Жумладан, Scutellaria L. туркумига мансуб бўлган 65 дан ортиқ ўсимлик турлари тадқиқ қилиниб, улардан флавоноидлар, фенилпропаноидлар, иридоид гликозидлари, дитерпенлар, фенолкарбон кислоталар, лигнанлар ва бошқа табиий бирикмалар ажратиб олинган. Ўсимликлардан ажратиб олинган рутин, ликвиритон, флакумин, датискан, лакризид, леспефлан, флакарбин, фламин, силибор, капиллар каби бир қатор самарали доривор воситалар тиббиётда кенг миқёсда қўлланилади. Республикамиз ҳудудида ўсувчи Scutellaria L. турларининг кимёвий таркибини текшириш, бу ўсимликлардан флавоноидларни ажратиб олиш, кимёвий тузилиши ва фармакологик фаолликларини тадқиқ қилиш бўйича илмий тадқиқот ишлари ҳам амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 14 июлдаги ПҚ-416-сон «Маҳаллий дори-дармон ва тиббиёт буюмлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонида ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Scutellaria haematochlora Juz., Scutellaria immaculata Nevski & Juz., Scutellaria nepetoides Popov., Scutellaria ocellata Juz. ўсимликларидан флавоноидлар ажратиб олиш, уларнинг кимёвий тузилишини ва фармакологик хоссаларини аниқлашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
S.haematochlora., S.immaculata., S.nepetoides., S.ocellata. ўсимликларидан 28 та флавоноид, шу жумладан, 15 та гликозид ва 13 та агликон ажратиб олинган;
ажратилган моддаларнинг 25 таси флавон, 2 таси флаванон ва 1 таси флавонолларга мансублиги аниқланган;
учта янги флавонгликозиднинг (непетозид А, иммакулозид, вогонин-7-(9-p-D-глюкопиранозид) кимёвий тузилиши тасдиқланган;
кристалларнинг рентгеноструктур таҳлили амалга оширилиб, 1:1,37 стехиометрик нисбатдаги вогонин:сув кристаллогидрата ҳосил бўлганлиги аниқланган.
Хулосалар
Диссертация ишини бажаришда олинган асосий илмий ва амалий натижалар қуйидагилар ҳисобланади:
1. Scutellaria L. туркумига мансуб тўрт тур: S. Immaculata., S. Ocellata., S. Nepetoides., S. Haematochlora. ўсимликлари ер устки ва илдиз қисмларининг флавоноид таркиби илк бор таҳлил қилинди. Ушбу ўсимликлардан ажратиб олинган флавоноидларни соф моддаларга бўлиш схемаси тавсия қилинди.
2. Текширилган ўсимликлардан 28 та флавоноид ажратиб олинди, шулардан учтаси янги флавоноид гликозидлар: S. Nepetoides. ўсимлигидан непетозид A, S.immaculata ўсимлигидан иммакулозид ва вогонин-7-(9-Д-7)-глюкопиранозид флавоноидлари ажратиш усули ишлаб чиқилди.
3. Кимёвий реакциялар (кислотали гидролиз, ацетиллаш, госсипетин сифат анализи) натижалари ва УБ-, ИҚ-, ПМР спектр маълумотлари асосида янги, адабиётларда маълум бўлмаган непетозид А 5,8-дигидрокси-7-О-р-Р-галактуронидопиранозилфлавон тузилишига эга эканлиги кўрсатиб берилди.
4. Иммакулозиднинг кимёвий тузилиши 5,8-диметокси-7-(9-р-7)-глюкопиранозилфлавон адабиётларда қайд этилмаган янги модда эканлиги кўрсатиб берилди.
5. Вогонин-7-(9-Р-7)-глюкопиранозиднинг 5-гидрокси-8-метокси-7-(9-р-D-глюкопиранозилфлавон янги тузилишига эга эканлигини аниқлашга эришилди.
6. Вогонин кристалларини рентгеноструктур таҳлили амалга оширилиб,. унинг кристалида кенг каналлар мавжудлиги аниқланди, уларда сув молекулалари 1:1,37 нисбатда жойлашади. Рентгеноструктур натижалари CCDC1521113 депозит рақами билан Кембридж кристалл структуралар банкига киритилди.
7. Текширилган ўсимликлардан 25 та кимёвий тузилиши маълум бўлган флавоноидлар, шу жумладан, 22 та флавон (10 та эркин агликон ва 12 та гликозидлар), 2 та флаванон ва 1 та флавонол ажратиб олинган ҳамда мазкур моддалар кимёвий реакциялар натижасида исботланган. Натижалар спектроскопия маълумотлари ва мавжуд адабиётларда келтирилган маълумотлар билан бевосита солиштириш асосида уз тасдигини топган.
8. Фармакологик текширувлар натижасида ажратиб олинган флавоноидлар орасида юқори гастропротектор ва яллиғланишга қарши фаолликка эга бирикмалар мавжудлиги аниқланган. Юқори гипоазотемик таъсирга эга бўлган цинарозид флавоноиди сақловчи S. ocellata ўсимлигининг ер устки қисмидан фойдаланиш тавсия этилди.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёнинг кўпгина мамлакатларидаги уруғли мева боғларида монилиоз касаллиги кенг тарқалган. Европа, Осиё ва Америка давлатларида ҳосилнинг катта кисмининг йўкотилишига сабаб бўлмокда. Россия, Кавказ орти давлатлари, Арманистон, Грузия, Озарбайжон хамда Молдавияда бу касаллик туфайли беҳи ҳосилининг 90-100% қисми нобуд бўлмокда. Бу касалликни қўзғатувчисининг биоэкологик хусусиятлари ва касалликка қарши кураш чораларини такомиллаштириш долзарб муаммо ҳисобланади1.
Дунё миқёсида мева маҳсулотларини микдор ва сифат жиҳатидан яхшилашга каратилган тадбирлар натижасида уругли мева богларида монилиоз касаллигининг тарқалиши ва зарарини аниқлаш, уларга самарали кураш чораларини ишлаб чиқиш борасидаги тадқиқотларнинг самарадорлигини ошириш имконини беради. Уругли мева дарахтларида монилиоз касаллигининг таркалиши учун қулай бўлган ташки муҳит омилларини, касалликни қўзғатувчи замбуруғларга фунгицидларнинг ва касалликни қўзғатувчи замбуруғларнинг уругли мева дарахтларига таъсир этиш механизмини, касалликни кўзғатувчиларининг тарқалишида иштирок этувчиларини аниқлаш бўйича тадқиқотлар ўтказиш муҳим аҳамият касб этади.
Республиками? мустақилликка эришгандан кейинги йилларда боғларга бўлган эътибор янада кучайтирилиб, сўнгги 5 йилда 34,5 минг га янги боғлар ташкил этилди, 41,5 минг га бог реконструкция қилинди, қарийб 15 минг гектар интенсив боглар барпо килинди. Мева маҳсулотларини етиштириш жадал суръатларда ошиб, 1991 йилда 516,6 минг тонна, 2015 йилда 2746,2 минг тоннани, 2016 йилда эса 3042,7 минг тоннани ташкил этди2. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича «Қишлоқ хўжалигини модериниэация килиш ва жадал ривожлантириш» Ҳаракатлар стратегиясида кишлок хўжалиги маҳсулотлари сифатини оширишга эътибор каратилган бўлиб, мевали боғлардан режалаштирилган ҳосилни олишда юксак агротехника коидаларини, касалликни кўзғатувчи замбуруғларнинг биоэкологик хусусиятларига асосланиб касалликларга карши самарали кимёвий кураш чораларини қўллаш энг муҳим омиллардан биридир.
Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя килиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон «Озик-овкат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 мартдаги 148-сон «Ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари, ўсимликларни зарарли организмлардан ҳимоя килиш ҳамда мазкур фаолиятга алоқадор бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади уруғли мевали боғларда монилиоз касаллигининг таркалиши, унинг зарари, туманлаштирилган навларнинг касалликка чидамлилигини ва касаллик қўзғатувчи замбуруғларнинг биоэкологик хусусиятлари асосида ушбу касалликка қарши самарали кимёвий кураш чораларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Узбекистан шароитида маҳаллий ва интенсив уруғли мева боғларида монилиоз касаллигининг таркалиши ва келтирадиган зарари аниқланган;
уругли мева дарахтларида учрайдиган монилиоз касаллигини қўзғатувчи замбуруғлар касалланган дарахт аъзоларининг намуналаридан тоза муҳитга ажратиб олинган, уларнинг систематикаси, биоэкологик хусусиятлари ва патогенлиги аниқланган;
монилиоз касаллигига чидамли бўлган навлар танлаб олинган;
фунгицидларнинг хар хил концентрацияларини касаллик қўзғатувчи замбуруғларга таъсирини лаборатория ва дала шароитида аниқланиб, фитосанитар тадбирлар билан биргаликда қўллашнинг афзалликлари исботланган;
самарадорлиги юқори бўлган препаратларни фермер хўжаликларида жорий этиш бўйича тавсиянома чоп этилган.
Хулосалар
1. Маҳаллий уруғли мева боғларда (Тошкент, Жиззах ва Самарканд вилоятлари) монилиоз куйиш касаллигининг таркалиши ўртача 2008-2010 йилларда нисбатан вилоятлар бўйича олмада 50,3; 45,7; 54,6%, нокда 43,3; 38,8; 45,5% ва беҳида 92,7; 86,4; 93,5% ташкил этди. Меваларнинг монилиоз чириши олмада 4,1; 4,5 ва 3,6%, нокда 4,7; 5,1 ва 4,3%, беҳида 0,3; 0,7 ва 0,0 % кузатилди; интенсив пакана бўйли боғларда (Тошкент ва Фарғона вилоятлари) монилиоз куйиш касаллиги 2014-2015 йилларда олмада ўртача 23,4 ва 28,5%, нокда (Тошкент вилояти) 43,0 % ни ташкил этди.
2. Ўзбекистон богларидаги олма ва нок дарахтларида монилиоз куйиш касаллигини Monilia cinerea Bonard. f. mali (Wormaid.) Harrison ва беҳи дарахтларида Monilia cydoniae БсЬеП.замбуругларини кўзғатиши, ҳамда олма, нок ва беҳи меваларини чиришини Monilia fructigena Pers, замбуруғи келтириши қайд этилди. Ушбу замбуруғ турларининг анаморфа даври Monilia Pers, туркумига, Moniliaceae оиласи, Hyphonrycetales тартиби ва Deuteromycets синфига кириши тасдиқланди. Монилиоз касаллигини қўзғатувчи замбуруғларнинг ривожи ва дарахтларни касаллантириши 15°С хароратда, 90%дан юқори нисбий намлик бўлганда жадал кечиши ва инкубацион даври 5-6 сутка давом этиши аникланди.
3. Олма ва нок дарахтларини сунъий усулда М. cinerea Bonard. f. mali замбуруғи билан касаллантирилганда, олма дарахтини нок дарахтига нисбатан кучлироқ касалланиши, М. cydoniae Schell, билан беҳи дарахти касаллантирилганда унинг кучли касалланиши кузатилди. Олма, нок ва беҳи мевалари М. fructigena Pers, билан дала шароитида сунъий усулда касаллантирилганда нок мевалари олма ва беҳи меваларига нисбатан кўпроқ касалланиши кузатилди.
4. Монилиоз касаллигига олманинг ўрта бўйли «Саратони», «Ҳосилдор», «Боровинка Ташкентская», «Детское», «Искандар», «Фарход», «Голдспур», «Делишес», «Золотое Грайма», «Нафис», «Ренет Симеренко» навлари, пакана бўйли «Айдаред» ва «Лигол» навлари чидамли; «Гўзал олма» ва «Чолпан» навлари ўртача чидамли; «Голден Делишес» ва «Рояль Ред Делишес» навлари чидамсизлиги аниқланди. Нокнинг «Лесная красавица» ва «Любимица клаппа» навлари кам, «Талгарская красавица», «Нашвати зимняя», «Рояль зимняя» ва «Тўёна» навларини кучли касалланиши кузатилди. «Атир беҳи», «Изобильная», «Совхозная», «Самаркандская крупноплодная», «Лукмони», «Узбекистанская», «Чапан-ата», «Наринская» беҳи навларининг барчаси кучли касалланиши аниқланди.
5. Фитосанитар тадбирлар ўтказилганда ҳосилнинг катта кисми сақлаб колиниши, кўшимча ҳосилдорлик фитосанитар тадбирлар ўтказилмаган вариантга нисбатан олмада 45,9, нокда 73,8 ва бехида 23,4 ц/га юқори бўлиши кузатилди.
6. М. cydoniae Schell, замбуруғлариниг соф культуралари, М. cinerea Bonard. f mali замбуруғининг соф культураларига нисбатан фунгицидларга чидамлирок эканлиги аниқланди.з
7. Уруғли мева дарахтларидан ўрта бўйли маҳаллий олма, нок ва беҳи дарахтларининг монилиоз касаллигига қарши фитосанитар тадбирлар билан бирга Импакт препаратининг 0,02 % ли ва Ридомил голд препаратининг 0,25 %ли эритмаларини қўллаш юкори натижалар берди. Лакана бўйли интенсив уругли мева богларида Панч 40 % эм.к нинг 0,075 % ли ва Фалькон 46 % эм.к.нинг 0,04 % ли эритмаларини қўллаш ижобий натижалар берди.
8. Монилиоз касаллигига қарши қўлланилган препаратларнинг биологик самарадорлиги олма дарахтининг гулларида, баргларида ва меваларида 60,7-86,6%ни, нокда 70,7-84,5%ни ва бехида 75,0-88,8%ни, хўжалик самарадорлиги эса 70,5-112,6 ц/га ташкил килди. Лакана бўйли интенсив олма дарахтларининг баргларида биологик самарадорлик 75,0-78,2% ни ва нокда 72,2-74,8% ни ташкил килди.
9. Ўрта бўйли маҳаллий боғларда монилиоз касаллигига қарши такомиллаштирилган кураш тизимида гектар ҳисобида шартли соф фойда йиғиндиси 24816,2-67182,2 минг сўмни, назоратга нисбатан иқтисодий самарадорлик ва кўшимча ҳосилнинг киймати 15465,0-29460,0 минг сўмни, ҳимоя килиш учун сарфланган ҳар бир сўмнинг оқланиши 7,7-29,4 сўмни ҳамда рентабеллик 94,9-205,2%ни ташкил этди. Пакана бўйли интенсив уругли мева боғлар тадқиқот даврида ёш, ҳали мевага кирмаганлиги сабабли иқтисодий самарадорлик ҳисобланмаган.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунсда ахоли сонининг ошиши кенг ассортиментдаги доривор, озиқ-овқатбоп ва ҳушбўй-зиравор ўсимликлар хом ашёси хилма-хиллигини кўпайтиришни хамда улардан янги турдаги махсулотларни ишлаб чиқишни такозо этмокда. Уз навбатида, бундай хусусиятларга экспортбоп доривор ўсимликларни танлаш, улар хом ашссига бўлган эҳтиёжларни маҳаллий флорада мавжуд бўлган ёки ўзга ҳудудлар флорасига тегишли интродуцент ўсимликлар хисобига қондириш, ўсимликларни турли тупроқ-иклим шароитида стиштиришнинг самарадор усулларини ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда жахонда доривор, озик-овқатбоп ва ҳушбўй-зираворлик ҳусусиятларини сакловчи қимматли ўсимликларни ишлаб чикаришга жалб этиш хамда етиштириш йўлларини такомиллаштиришга алохида эътибор қаратилмокда. Бундай истикболли ўсимликлар қаторига Crocus sativus L. -экма заъфарон хам киради ва хозирда 20 га яқин давлатларда экма заъфарон стиштирилиб, хом ашёси экспорт килинмокда. Усимликнинг кимматли доривор ва озиқ-овқат хом ашё манбаси эканлигини ҳисобга олган ҳолда, турли тупроқ-иклим шароитларида ўсимликдан экспортбоп хом ашё етиштириш йўлларини ишлаб чиқиш долзарб аҳамиятга эга. Бу ўринда, Crocus L. туркуми турларини кўпайтиришнинг оптимал усулларини ишлаб чиқиш, саноат плантацияларини ташкил этиш, сифатли хом ашё тайёрлаш йўлларини такомиллаштириш илмий ва амалий ахамият касб этади.
Рсспубликамиз мустақилликка эришгач, фармацевтика ишлаб чиқаришида кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилиб, бу борада, айниқса, маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантириш ва доривор ўсимликлар хом ашё базасини яратишга катта эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, маҳаллий доривор ўсимликлар хом ашёси кўпайтириш хамда уларнинг саноат плантацияларини ташкил этиш борасида мухим натижаларга эришилди. Ноанъанавий ва кимматли доривор ўсимликлар, жумладан, экма заъфаронни (Crocus sativus L.) рсспубликамиз шароитида етиштириш йўлларини ишлаб чиқишга етарлича эътибор каратилмаган. Республикамизда заъфарон (шафран) плантацияларини барпо этиш, фармацевтика саноати эҳтиёжларини таъминлаш ва экспортбоп доривор ўсимликларни кўпайтиришни ташкил этиш чора-тадбирларида1 «заъфаронни республика тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда кўпайтириш ва плантацияларини ташкил этиш» вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, жумладан, Crocus L. туркуми турларининг рсспубликамиз шароитидаги ўсиш-ривожланишини асослаш, интродукциясини бахолаш, фитокимёвий таркибини аниқлаш, кўпайтириш йўлларини ишлаб чикиш, кенг масштабли плантацияларини ташкил этиш учун тавсиялар бсриш, муҳофазага муҳтож турларини сақлаб колиш борасидаги илмий-тадқиқот ишлари мухим аҳамиятга эта.
Узбекистан Республикаси Прсзидснтининг 2017 йил 20 апрслдаги ПК-2911-сон “Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори, 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сон “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарс-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлиқ-фарм” ва “Паркснт-фарм” эркин иктисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида” ги фармони, Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги ЭДО-ОЗ/1-421-сон “Республикамизда заъфарон (шафран) плантацияларини барпо этиш, фармацевтика саноати эҳтиёжларини таъминлаш ва экспортбоп доривор ўсимликларни кўпайтиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори хамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа мсъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Crocus туркуми турларининг онтогснсзини аниқлаш ва кўпайтириш йўлларини ишлаб чиқишдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Тошкент ва Фарғона шароитларида Crocus туркуми турларининг онтогенез даврлари, ўсиш ва ривожланиш хусусиятлари қиссий аникланган;
Crocus туркуми турларининг кунлик ва мавсумий гуллаш динамикаси очиб бсрилган;
турли шароитларда С. alatavicus, С. korolkovii лар потенциал ва ҳақиқий уруғ маҳсулдорлиги аниқланган;
С. sativus нинг ср устки ва остки қисмлари хом ашё ҳосилдорлиги аникланган;
Crocus L. туркумига мансуб турлар ср устки қисмининг фитокимсвий таркиби асосланган;
ўсимликларни турли шароитларда кўпайтириш ва етиштириш йўллари ишлаб чикилган.
Хулосалар
Crocus L. туркуми турларининг Узбекистан шароитида интродукцияси ва биоэкологик хусусиятлари мавзусидаги диссертация бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. С. alatavicus ва С. korolkovii ларнинг бир йил сақланган уруғлари лаборатория шароитида 88-90%, икки йил сакланган уруглари 64-65% униб чиқиб, унувчанлик учун кулай ҳарорат 20-23°С эканлиги аникланди. Дала шароитида ҳар иккала турда хам униб чиқиш кўрсаткичи 21-27% ни ташкил этади, уруғлар ўз унувчанлигини 3-4 йилгача йўқотмайди.
2. Усимликларнинг ўсиши ва ривожланишида кузда гулловчи С. sativus ва бахорда гулловчи С. alatavicus, С. korolkovii ларда хаво ҳарорати 10-13°С, сруглик 17-20 минг/люкс, хавонинг нисбий намлиги 50-60% дан юкори бўлгандагина ғунчалаш ва гуллаш жараёнига ўтиши кузатилади.
3. С. sativus нинг виргинил даври давомийлиги 12-13 ой, генсратив даври эса 8-12 кун, С. alatavicus ва С. korolkovii ларнинг виргинил даври деярли бир хил - 33-34 ой, генсратив даври - 36-42 кун, умумий вегетация даври бир мавсумда С. sativus - 233-243 кун, С. alatavicus ва С. korolkovii ларда 202-248 кун давом этади.
4. С. sativus интродукция шароитида иккинчи, учинчи ва кам холларда биринчи вегетация йилидан генсратив даврга ўтади. Лскин уруғ ҳосил қилмайди. С. alatavicus ва С. korolkovii лар эса уругидан экилганда учинчи йилда ва туганак пиёзидан экилганда биринчи йилдан генсратив даврга ўтиши кузатилади.
5. Тошкент ва Фарғона шароитида гуллаш жараёни об-хаво кўрсаткичларига боғлиқ бўлиб, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши, нисбий намликнинг кўтарилиши билан очилган гулларнинг сони орта бориши аниқланди. Кун давомида энг кўп очилган гуллар сони соат 800-120<) га тўғри келади. Бунда С. sativus учун ҳавонинг ҳарорати 20-22°С ва ҳавонинг нисбий намлиги 50-60%, С. alatavicus ва С. korolkovii ларда эса 10-11 °C ва ҳавонинг нисбий намлиги 60-70% бўлганлиги кузатилди. Бу эса, баҳорги ва кузги об-хаво кўрсаткичларининг икки хил шароитда бир-бирига яқин бўлиши билан изохданади.
6. Усимликларни генсратив органларининг фитокимёвий таркибига кўра, С. sativus нинг гексанли экстракта таркибида 8 хил, бензолли экстракта таркибида 26 хил компонентлар; С. alatavicus ва С. korolkovii ларнинг гексанли экстракта таркибида 4 хил ва С. alatavicus бензолли экстракта таркибида 14 хил ва С. korolkovii 17 хил компонентлар мавжуд.
7. С. sativus, С. alatavicus ва С. korolkovii киш мавсумида хаво ҳароратининг 0°С га тушиши ва ер юзаси музлаган даражада бўлганда ҳам шикастланмаслиги кайд этилади.
8. С. sativus нинг биринчи вегетация йилида абсолют курук холдаги хом ашё хосилдорлиги гектарига 1,5-2 кг, иккинчи йил 5-6 кг ва учинчи йилдан бошлаб 10-12 кг ни ташкил этади. С. alatavicus ва С. korolkovii ларда учинчи вегетация йилидан бошлаб 2-3 кг уруғ олиниши аниқланди.
9. Crocus туркуми турларини интродукцион баҳолаш натижасига кўра, ўсимликларнинг суғоришга бўлган талаби 2 баллни, ракобатлик хусусиятига кўра 2 баллни, хамда интродукция муваффақияти эса 3 баллни ташкил этади. Унга кўра, ушбу турлар интродукция шароитида ижобий коэффицснтга эга ва кснг масштабда кўпайтириш юкори самара бсради.
10. С. alatavicus ва С. korolkovii ларнинг вегетатив кўпайиши суст ёки самарасиз бўлганлиги сабабли, уруғидан кўпайтириш мақсадга мувофиқдир. С. sativus ни эса туганак пиёзлардан экиш оптимал вариант ҳисобланади. Туганак пиёзларни экиш муддати ва меъёри, экиш чукурлиги, қатор оралиғи, ўсимликларни парвариш қилиш, бсгона ўтлардан тозалаш ва сугориш каби ишлаб чиқилган агротсхнологик тадбирлар ўрмончилик ва қишлоқ ҳўжаликларига тавсия этилади.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда сабзавот ва полиз экинлари етиштириш жараёнида турли зараркунанда ҳашаротлар, ҳусусан оқканотлар (Aleyrodidae) ҳосилдорликка катта зарар келтирмокда. Хусусан, оқканотлар таъсирида сабзавот ва полиз экинлари ҳосилнинг 65-70% қисми нобуд бўлиши аникланган1. Шу жиҳатдан, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари келтириб чиқарадиган биозарарланишларни аниқлаш, уларни олдини олиш ва қарши кураш чора-тадбирларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.
Бугунги кунда жаҳонда етакчи мамлакатлар кишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишида озиқ-овқат хавфсизлиги муҳим ўрин тутиб, сабзавот ва полиз экинлари зараркунандалари биоэкология ва улар микдорини бошқаришда биологик воситаларни қўллашга дойр тадқиқотларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмокда. Бу ўринда сабзавот ва полиз экинларининг барча турлари учун ҳавфли заракунанда бўлган ва кенг тарқалган иссикхона оқканоти (Trialeurodes vaporariorum West.), ғўза окқаноти (Bemisia tabaci Genn), цитрус оққаноти (Dialeurodes citri A.) алоҳида ўринни эгаллайди. Турли агроценозларда уларнинг биологик ва экологик хусусиятлари ҳамда табиий энтомофаглари тур таркибини аниқлаш Республикамизда уларга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишга имкон беради. Шунга кўра, оққанот турларининг кўпайиши, ривожланиши, экологик хусусиятлари, биологик потенциалини турли популяциялари ва агробиоценозларда таркалиши асосида исботлаш, сабзавот-полиз экинлари биологик фаолиятига окқанот турларининг таъсирини аниқлаш, уларнинг асосий паразит-энтомофаглари тур таркиби ва оқканот популяцияси микдорини бошқаришда самарали энтомофагларнинг биологик самарадорлигини аниклаш ҳамда амалиётга жорий қилиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Республикамиз мустақилликка эришгач қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилиб, бу борада, айниқса, сабзавот ва полиз экинлари зараркунандалардан ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, окқанот турларини сабзавот ва полиз экинларига таъсири ва уларга қарши инсектицидлар қўллаш борасида муайян натижаларга эришилди. Шунингдек, оққанот турларини турли худуд агробиоценозлардаги популяцияларини аниклаш, уларга карши янги биологик кураш усулларини ишлаб чиқиш борасидаги тадқиқот ишларига етарлича эътибор каратилмаган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «...кишлок хўжалигини модернизациялаш, касаллик ва заракунандаларга чидамли навларни ишлаб чиқариш»га жорий этиш белгилаб берилган. Бу йўналишда, жумладан, оқканот турларини сабзавот ва полиз экинларига таъсирини бахолаш, улар паразит-энтомофагларини окқанот популяцияси микдорини бошқаришдаги ролини исботлаш, биологик самарадорлиги аниклаш борасидаги илмий-тадқиқот ишлари долзарб бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 мартдаги 148-сон «Ўсимликларни ҳимоя қилиш хизмати тузилмасини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукукий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади биоценозда оқканот турларининг популяцияси, тарқалиши ва хўжайин-энтомофаг муносабатларининг шаклланиш жараёни, окқанотнинг энтомофаг тур таркиби, уларнинг микдорини бошқаришда биологик кураш чора-тадбирларини ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор оққанот турларининг (Trialeurodes vaporariorum Westw, Bemisia tabaci Gennadius) биологик хусусиятлари экин турлари бўйича популяцияларининг фарқланиши аниқланган;
оққанот турлари учун самарали йиртқич ва паразит энтомофаг турларининг тур таркиби систематик жиҳатдан аниқланган;
биоценозда энтомофаг-хўжайин муносабатларининг шаклланиши, уларнинг популяцияси зичлигининг ўзгаришида ташқи омилларнинг таъсири исботланган;
республикамизда оққанот микдорини бошкариш максадида йирткич каналарнинг Amblyseius swirskii Ath. турлари интродукция килинган, уларни кўпайтириш ва қўллаш услублари яратилган;
оққанотга карши энтомофагларни қўллашда биологик кўрсаткичлари асосланган ва оқканотнинг пестицидларга нисбатан чидамлилик даражаси исботланган.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунсда биологик хилма-хилликни сақлаб қолиш, ўсимликлар оламини муҳофаза қилиш ва улардан окилона фойдаланиш глобал муаммолардан бири сифатида қаралмокда. БМТнинг «Биологик хилма-хилликни глобал баҳолаш» ҳалқаро дастури маълумотларига кўра, ҳозирги кунда ўсимлик олами вакилларининг 11000 дан ортиқ тури муҳофазага муҳтож бўлиб, сўнгги 400 йил давомида уларнинг 654 тури Ер юзидан бутунлай йўқолиб кетди. Шу муносабат билан, табиий флораларнинг носб ва камайиб борастган турларини аниклаш ва уларни саклаб қолиш йўлларини ишлаб чиқиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда дунёда ноёб, камёб ва эндем ўсимлик турларини систематикасини аниқлаш, экологиясини асослаш, интродукциясини олиб бориш ва муҳофаза қилиш чораларини ишлаб чикишга алохцда эътибор қаратилмокда. Бу ўринда, ўзининг ноёблиги ва ўта манзаралиги билан ажралиб турувчи, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда кенг қўлланилаётган Iridaccac оиласи вакиллари алоҳида аҳамиятга эга. Бу оила пиёзбошли вакилларининг дсярли 54% ни Марказий Осиё мамлакатларида тарқалганлиги, улар арсалининг торлиги, эндем ва реликт формаларининг мавжудлиги, уларни биоэкологик хусусиятларини алоҳида тадқиқ этиш, популяцияларини муҳофазалаш, интродукциясини баҳолаш ва кўкаламзорлаштиришда фойдаланиш истиқболларини аниқлашни талаб этади. Шунга кўра, Iridaccae оиласи вакилларини табиий ва интродукция шароитларидаги морфологик хусусиятларини аниклаш, ўсиш-ривожланиши ва иқлимлашишини асослаш, интродукция қилиш, ex-situ шароитида коллскцияларини яратиш, кўпайтириш йўлларини ишлаб чиқиш, ободонлаштиришда фойдаланиш самарадорлигини бахолаш мухим илмий-амалий аҳамиятга эга.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач биохилма-хилликни сақлаш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди ва бу борада ўсимликларни муҳофаза килиш ва улардан окилона фойдаланишга алохяда эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, камсб ўсимлик популяцияларини аниклаш, сақлаб қолиш, интродукция шароитида кўпайтириш борасида ютукларга эришилди. Шунингдек, ноёб, эндсм ва юқори манзарали Iridaccae оиласи вакилларининг табиий популяцияларини муҳофаза килиш ва интродукциясига старлича эътибор каратилмаган. Узбекистан Рсспубликасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида’ «атроф-муҳит ва генофондга таъсир этаётган муаммоларни бартараф этиш» белгилаб бсрилган. Ушбу вазифалардан келиб чиқкан холда, Iridaccac оиласи вакилларининг табиий популяцияларини аниклаш, муҳофазалаш, биологик хусусиятларини асослаш, ex-situ шароитида кўпайтириш ва ободонлаштиришга тадбик этишга йўналтирилган илмий-тадқиқотлар муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Узбекистан Рсспубликасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 409-сон «Усимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сон «2013-2017 йилларда Узбекистан Рсспубликасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида»ги Қарори, 2013 йил 10 январдаги 4-сон «Республика аҳоли пунктларини ободонлпштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Узбекистан Рсспубликаси Прсзидснтининг 2017 йил 7 фсвралдаги ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони хамда бошка мсъёрий-ҳукуқий ҳужжатларда бслгиланган вазифаларни амалга оширишга муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Узбекистан флорасидаги Iridaccac оиласи турларининг табиий ва интродукция шароитида биоморфологик белгиларни аниклаш, рспродуктив стратсгиясини асослаш ва рсинтродукция усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
Juno туркуми турлари фрондоз, Iris туркуми турлари, Gladiolus italicus ва Moraea sisirynchium эса брактеоз гулпояга эгалиги аниқланган;
Gladiolus italicus, Moraea sisyrinsium ва Juno турларининг генсратив ўсимликлари яшовчанлигидан қатъий назар доимий юқори барглар сонига эгалиги асосланган;
ўсимликларнинг баҳорги яшил, ёзги ва мажбурий ёзги тиним даврига эга, ёзги тиним даврига эгабўлмаган феноритмотипик гурухлари аниқланган;
ўсимликларнинг ҳаётчанлиги ортиб бориши билан всгетатив ва гснсратив соҳаларда рўй бсрадиган ўзгаришлар исботланган;
Juno турларининг гснсратив стратсгияси GL-типидалиги аниқланган ва унинг экологик мослашувчанлигидаги ўрни очиб бсрилган;
Juno турлари мисолида иклимлаштиришда босқичма-боскич рўй бсрадиган ўзгаришлар жадаллиги, табиий ва интродукция шароитида экологик омилларнинг мувофиқ кслиши билан исботланган.
Хулосалар
“Узбекистан флорасидаги Iridaccae оиласи айрим турларининг биоэкологик хусусиятлари” мавзусидаги дисссртацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Узбекистан флорасидаги Iridaceae оиласи вакилларида Iris туркуми, Gladiolus italicus и Moraea sisyrinchium турлари брактсоз гулпоя, Juno туркуми турлари фрондоз гулпояга эга эканлиги билан ажралиб туради.
2. Juno, Gladiolus italicus ва Moraea sisyrinchium турларида генсратив ўсимликлар ҳаётчанлигидан қатъий назар доимий юқори баргларга эга.
3. Турлар фсноритмотипларга кўра:баҳорги-яшил (Gladiolus italicum, Morea sisyrinchium ва Juno турлари); ёзги тиним даврига эга кишки-яшил (Hexapogon секциясидан Iris korolkowii ва I. stolonifera}, мажбурий ёзги тиним даврига эга кишки-яшил (Iris секциясидан I. albertii тури); ёзги тиним даврига эга бўлмаган кишки-яшил (Xyridion секциясидан I. sogdiana тури) гуруҳларга ажралади.
4. Усимлик ҳаётчанлиги ортиб бориши билан рўй бсрадиган ўзгаришлар аникланди. Всгетатив соҳада - гулёнбарглар сони ортиб бориши билан (Juno), юқори баргларнинг ўлчами ва сони (Iris) ёки юкори барглар ўлчамининг ортиб бориши (Gladiolus italicus, Moraea sisyrinchium) билан фотосинтсзни амалга оширувчи юза ортиб боради. Гснсратив соҳада - гулпоя бўғинларининг ортиб бориши (Iris туркуми Hexapogon сскцияси турлари бундан мустасно), мсва хосил бўлиши ва сони, юкори мсванинг ПУМ, ҲУМ ва УМК микдорининг ортиб бориши хар бир тур учун ўзига хос ва охир оқибат ўсимлик уруғ махсулдорлигининг ортиб боришига олиб келади.
5. Juno турларида гснсратив стратегия GL-типида бўлиб, иқлим шароитлари ўзгарганда ёки турлар табиий популяцияларидан интродукция шароитига ўтказилганда намоён бўлади. Унинг натижадорлиги ўсимликнинг экологик мослашувчанлик даражасига боғлиқ.
6. Juno турлари мисолида иқлимлаштириш, босқичма-босқич ўзгаришлар жараёни сифатида намоён бўлиб, унинг жадаллиги ва ўзгариши табиий ва интродукция шароити экологик омилларининг мувофик кслиш даражаси билан ифодаланади.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда инсон саломатлигига хавф соладиган касалликларнинг 20000 дан ортик тури мавжуд бўлиб, уларни даволашда 15000 дан кўпроқ дори-дармонлар қўлланилади. Бу каби дориларни тайёрлашда 3000 номдаги хомашёлар ишлатилади ва уларнинг 35% дан ортиғи ўсимликлардан олинади. Шунга кўра, доривор ўсимлик турларини инвентаризациялаш, ресурсларини бахолаш ва ишлаб чикариш учун истиқболли турларини аниклаш долзарб масалалардандир.
Бугунги кунда жаҳондаги ботаник тадқиқотлар ўзига хос хўжалик аҳамиятига эга ўсимлик гуруҳларини аниқлаш, ресурсларини баҳолаш, амалиётда фойдаланиш ва мухофаза чора-тадбирларини ишлаб чиқишга қаратилган. Сўнгги йилларда ахоли сонининг ошиши доривор ўсимликлар ҳамда табиий асал ва асалари маҳсулотларига бўлган талабнинг ҳам ортишига олиб келмокда. Бу ўринда, этноботаник тадкикотлар асосида ҳудудларнинг доривор ўсимликлар таркиби аниклаш, асал-ширали турларини ажратиш, уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш аҳолини доривор ва озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини кондиришга хизмат қилади. Шунга кўра, доривор ва асал-ширали ўсимликларни инвентаризациялаш, конспектини тузиш, истикболли турлар захиралари ва йиғиш мумкин бўлган майдонларини аниқлаш, доривор ўсимликларни касаллик гуруҳларига қараб таснифлаш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга.
Республикамиз мустақилликка эришгач, муҳим хўжалик аҳамиятига эга ўсимликларни инвентаризациялаш борасида кенг кўламли ислоҳатлар олиб борилиб, бу борада, айниқса, мавжуд доривор ўсимликлардан фойдаланиш, асалчил ўсимликларни экиб кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, доривор ўсимликлар етиштиришга ихтисослашган фарм-зоналар ташкил этиш, доривор ва асалчил ўсимликлар ассортиментини кенгайтириш ва хомашё базасини яратиш борасида муҳим натижаларга эришилди. Шу билан биргаликда, табиий худудлар, хусусан Қоракалпоғистон доривор ва асал-ширали ўсимликлари флорасини аниклаш, рўйхатини тузишга етарлича эътибор каратилмаган. Эркин иктисодий фарм зоналарини ташкил этишда' «саноат плантациялари ташкил қилиш учун доривор ўсимлик турлари рўйхатини ишлаб чикиш» хамда Узбекистан Республикасида асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирларида2 «асаларичилик хўжаликларининг озука базасини мустаҳкамлаш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда, биофаол моддаларнинг янги манбалари сифатида Қорақалпоғистон доривор ўсимликларни аниклаш, асал-ширали ўсимликлари рўйхатини тузиш, мавжуд ресурсларини баҳолаш ва ишлаб чикаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эта.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 3 майдаги ПФ-5032-сон “Нукус-фарм”, “Зомин-фарм”, “Косонсой-фарм”, “Сирдарё-фарм”, “Бойсун-фарм”, “Бўстонлик-фарм” ва “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида” ги фармони, 2017 йил 20 апрелдаги ПК-2911-сон “Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори, 2017 йил 16 октябрдаги ПҚ-3327-сон “Узбекистан Республикасида асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади Қоракалпоғистондаги доривор ва асал-ширали ўсимлик турларини аниқлаш ҳамда истиқболли доривор ва асал-ширали ўсимликларнинг хомашё захираларини баҳолашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Қорақалпоғистонда доривор ўсимликларнинг 63 оила, 240 туркумга кирувчи 444 турининг, асал-ширали ўсимликларнинг 42 оила, 125 туркумга тегишли 207 та турининг рўйхати тузилган;
турларнинг таркалиши, ҳаётий шакллари, ареал типлари, экологик гуруҳлари бўйича тарқалиши аниқланган;
доривор ўсимликларнинг халқ табобатида ишлатилиши бўйича этноботаник маълумотлар асосланган;
доривор ўсимликларнинг 261 тури ошқозон-ичак касалликларида, 171 тури паразитли касалликларда, 151 тури юрак-қон томири касалликларида ишлатилиши аниқланган;
доривор флоранинг 46% ни МДҲ ва Шаркий Осиё давлатлари илмий тиббиёти ва халқ табобатларида қўлланилишини ўзаро ўхшашлиги очиб берилган;
истикболли 5 тур асал-ширали ва 8 тур доривор ўсимликларнинг хомашё захиралари аниқланган.
Хулосалар
«Қорақалпоғистоннинг доривор ва асал-ширали ўсимликларининг ҳозирги ҳолати ва улардан оқилона фойдаланиш йўллари» мавзусидаги диссертация иши бўйича олиб борилган тадқикотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида доривор ўсимликларнинг 63 оила ва 240 туркумга мансуб 444 та, асал-ширали ўсимликларнинг эса 42 оила, 125 туркумга мансуб 207 та тури таркалган.
2. Доривор флорадаги ёпиқ уруғли ўсимликларнинг кўпчилик қисмини -(437 тур; 98,5%), шунингдек, 86,26% (383 тур) икки паллали ўсимликлар ташкил этади. Флорадаги доривор ўсимликларнинг етакчи (10) оилалари жами турларнинг 61,26% (272 тур) ташкил этган: Amaranthaceae (76), Asteraceae (47), Fabaceae (32), Brassicaceae (26), Poaceae (22), Polygonaceae (20), Boraginaceae (14), Catyophyllaceae (14), Apiaceae (11), Ranunculaceae (10). Қорақалпоғистон флорасининг 40% ни доривор ўсимликлар ташкил қилади.
3. Флоранинг 207 тур (18,65%) асал-ширали ўсимликлардан иборат. Асал-ширали ўсимликларнинг асосий систематик гуруҳларининг нисбатида, Magnoliopsida 194 тур (93,72%) ва Liliopsida 13 турни (6,28%) ташкил қилади. Етакчи 12 оилалари 72,46% ёки 150 турларни, шунингдек, 9 та етакчи туркумлар - 27,66% ёки 57 турлардан иборат.
4. Доривор ўсимликлар таркибида терофитлар - 163 тур,
гемикриптофитлар - 154 тур, асал-ширали ўсимликлари эса гемикриптофитлар - 75 тур ва терофитлар - 74 турни ташкил этади. Фанерофит, хамефит, криптофитларнинг Ўрта Осиёдаги бошқа маҳаллий доривор флораларга нисбатан кам таркалганганлиги флоранинг нисбатан кургокчил эканлиги билан изоҳланади.
5. Флорада доривор ўсимликлар 7 синф 23 типи, асал-ширали турларнинг эса 7 синф 17 типига мансуб ареаллари мавжуд. Доривор ўсимликларнинг 137 тури (30,85%), асал-ширали ўсимликларидан 56 тури (27,04%) Қадимги Ўртаер синфига мансубдир.
6. Доривор ва асал-ширали ўсимликлар аксарият кисми псаммофит (56,1% - 56,03%) ва петрофитлардан (35,8% - 36%) ташкил топтан бўлиб, бу флоранинг ҳудуд тупрок-иқлим шароитларига мос келади.
7. Қорақалпоғистон ҳудудидаги 203 турдаги (46%) доривор ўсимликлар МДҲ давлатлари, Хитой, Корея ва Япония илмий тиббиёти ва халк табобатларида ўхшаш касалликларни даволашда қўлланилиши, касалликларни келиб чиқиши ва шарқ анъанавий табобатида доривор ўсимликларни ишлатиш усулларини ўзаро яқинлигини изохдайди.
8. 444 турдаги доривор ўсимликлар 20 та асосий касаллик гурухдарида фойдаланилади. Энг кўп сондаги доривор ўсимликларни ошқозон-ичак (261 тур) ва паразит касалликларида (171 тур) ишлатади.
9. Қорақалпоғистон доривор флорасида Alhagi pseudalhagi ишлатиладиган захираси 368,31 т., Anabasis aphylla - 143,62, Artemisia scoparia - 146,40, Glycyrrhiza glabra - 1591,40, Ferula foetida - 161,41, Peganum harmala - 354,20, Salsola richteri -1208,16 ва Spaerophysa salsula - 28,91 т.ни ташкил этади. Флорада асал-ширали ўсимликлардан: Alhagi pseudalhagi - 2943,20 т_, Glycyrrhiza glabra - 157,08, Ferula foetida - 218,25, Capparis herbacea - 56,55, Halimodendron halodendron - 233,70 тонна асал олиш мумкин.
10. Қоракалпоғистон доривор флорасида 4 тур (Colchicum kesselringii Rcgel, Malacocarpus crithmifolius (Retz.) C.A.Mey., Zizyphus jujuba Mill., Vitis vinifera L.) Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”на киритилган. Доривор флорада 23 камёб турларнинг 6 тури (26%) тўкай ўсимликларидан иборат.
11. Қоракалпоғистондаги истиқболли 8 та доривор ва 5 та асал-ширали ўсимликларнинг хомашё захиралари акс этган ГАТ хариталар доривор ўсимлик захираларидан оқилона фойдаланиш ва асаларичиликни ривожлантириш учун тавсия этилади.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда инсон касалликларини даволашда қўлланиладиган дори воситалари орасида доривор смола сақловчи ўсимлик препаратларининг камлиги бундай ўсимлик хом ашёлари асосида янги биофаол моддаларни ажратиб олиш ва уларни табиий доривор препаратлари ишлаб чиқишга кенг жалб килишни белгилаб бермокда. Доривор смола сақловчи ўсимликларнинг Ер юзида 26 оилада мавжудлиги ва юксак ўсимликларнинг атиги 9% ни ташкил этиши бундай ўсимликларни аниқлаш ва биологик хусусиятларини ўрганишнинг долзарб ахамиятини кўрсатади.
Жаҳонда фойдали аҳамиятга молик ўсимлик хом ашёларини аниклаш ва доривор ўсимлик махсулотларини стандартлашда уларни вегетатив ҳамда генератив органларининг морфологик ва анатомик тузилишидаги ўзига хос белгилари асосида ташхислашга алоҳида эътибор қаратилмокда. Айниқса смола сакловчи ва терпеноидли ўсимликлар ажратма каналларининг ўсимлик органларидаги эндоген жойлашуви бундай ўсимликлардан иқтисодий тармокларда фойдаланиш имкониятини олдиндан бахолашга имкон беради. Бу ўринда, кўп микдорда доривор смола саклаши билан ажралиб турувчи Ferula L. туркуми турларининг фармацевтика ва озиқ-овқат саноатида кўлланилиш истиқболларининг юқорилиги бу туркум турларининг анатомо-морфологик ўзига хос диагностик белгиларини аниклаш ва ишлаб чиқаришга жорий этишни талаб этади. Шунга кўра, Ferula туркуми турлари органларидаги ажратма каналларнинг тузилиши ва жойлашишини аниклаш, органларидаги смола микдорини ўсимликнинг ҳаётий шакли, ажратма каналларнинг сони ва ўлчамига боғлиқ ҳолда асослаш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга.
Республиками? мустакилликка эришгач, фармацевтика соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилиб, айниқса, маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантириш ва маҳаллий доривор ўсимликлар хом ашё базасини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян ютукларга, жумладан, алкалоидли, эфир мойли, ошловчи ўсимликларни аниқлаш, улардан биологик фаол моддалар ажратиб олиш ва дори воситалари ишлаб чикиш борасида мухим натижаларга эришилди. Шунингдек, смоласида биологик фаол моддалар сакловчи доривор Ferula туркуми турларини тарқалиши ва органларида смола ажратувчи каналлари жойлашишини аниклаш, доривор смола тўплаш муддатларини белгилашга етарлича эътибор каратилмаган. Фармацевтика тармогини бошкариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирларида1 «дори воситаларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш» вазифалари белгилаб берилган. Ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда, жумладан, Ferula туркуми турли экологик шароитларда тарқалган турлари вегетатив ва генератив органларида смола ажратувчи каналлари жойлашишини асослаш, смоласи таркибини аниклаш ва ишлаб чиқаришга жорий этишга каратилган илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш муҳим аҳамиятга эта.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 409-сон «Ўсимлик дунёсини муҳофаза килиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2911-сон «Республика фармацевтика саноатини жадал ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон «Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Ferula туркуми турларининг тузилиши, мослашиш хусусиятлари ва ажратма каналлари жойлашишини ҳаётий шакли ва экологик шароитларига боғлиқ ҳолда аниклашдан иборат.
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Ferula туркуми монокарп ва поликарп турлари вегетатив ва генератив органларининг ҳаётий шакли ва яшаш шароитига боғлиқ ҳолда структуравий ва қиёсий тавсифи тузилган;
Ferula туркуми турлари гулининг тузилиши ва гул кисмларида ажратма каналларининг турга хос жойлашиши аниқланган;
барг ва мева тузилиши асосида Ғ. helenae ва F. dshizakensis турларини мустақил тур эканлиги исботланган;
илк бор Ferula туркуми турлари вегетатив ва генератив органларида ажратма каналларнинг тузилиши ва жойлашиши аникланган;
Ferula турлари органларида смола микдорини ўсимликнинг ҳаётий шакли, ажратма каналларнинг сони ва ўлчамига боғлик ҳолда аникланган;
Ferula турлари вегетатив ва генератив органларини тузилишига кура мослашиш даражаси экологик яшаш шароитига боғлик ҳолда аникланган;
Ferula kyzylkumica онтогенези Ботаника боғи шароитида аниқланган ва турни реинтродукция қилиш истиқболлари баҳоланган.
Хулосалар
«Ferula L. (Apiaceae Lindl.) туркуми айрим турларининг структуравий ва мослашув хусусиятлари» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Ferula туркуми ўрганилган турларининг барг мезофилли изолатерал-устунсимон типда, Ғ. angreni эса марказий типда. Баргнинг ксероморф белгилари F. kyzylkumica, Ғ. helenae, Ғ. dshizakensis ва F. angreni турларида устунлик қилади, бу узок давом этувчи вегетация ва янада юқори даражадаги инсоляция билан боғлиқ. Барг бўлмасидаги ажратма каналлар бўшлиқларининг микдори ва диаметри баргнинг йириклиги ҳамда хаётий шаклига ўзаро боғлик (F foetida ва Ғ. varia).
2. Ferula турлари поясининг ўқи коллатерал, биколлатерал ва концентрик типли ўтказувчи боғламларнинг полицентрик структурасига эга. Ксероморф белгилар Ғ. kyzylkumica турида устунлик қилади: эпидерма девори қалин, ҳужайралар майда, колленхима мавжуд, склерификация ривожланган.
3. Ferula турлари илдиз тизимининг типи унинг ҳаётий шакли ва яшаш муҳити билан боғлик. Чўл монокарплари (F. foetida ва Ғ. varia) илдизининг морфологик типи шолғомсимон йўғонлашган. Ғ. kyzylkumica, Ғ. helenae, Ғ. dshizakensis ва Ғ. angreni ларда илдиз якқол ифодаланган каудексга эга чукур ўқ илдизли. Ажратма каналлар бўшлиқларининг микдори ва диаметри турга хос ва диагностик белги ҳисобланади.
4. Гул қисмларида ажратма каналлар жойлашуви турга хос бўлиб: Ғ. foetida - тожибаргларда ва тугунча деворида, Ғ. varia - тожибаргларда, тугунча деворида ва чангчи ипида, Ғ. kyzylkumica - тожибаргларда, тугунча деворида, чангчи ипида ҳамда чангдон богловчисида жойлашади.
5. F. foetida меваси етилиш пайтида перикарпийдаги ажратма каналлар облитерацияга учрайди. Ғ. varia перикарпийсида икки типдаги -ложбинкасимон ва комиссурал, Ғ. kyzylkumica, Ғ helenae, Ғ. dshizakensis ва Ғ. angreni да уч типдаги - ложбинкасимон, комиссурал ва киррали ажратма каналлар учрайди, бу эса уларнинг ксероморфлилик кўрсаткичи ва вегетациянинг узок давомийлигига боғлиқ.
6. Мева ва баргнинг анатомик кўрсаткичлари Ғ. helenae ва F. dshizakensis турларининг мустақил эканлигини исботлайди.
7. Ferula туркуми 6 турининг вегетатив органлари морфологик ва структуравий белгилар таҳлили фенологияси ксероморфлик ва мезоморфлик даражаси бўйича 3 эколого-биологик гурухдарга ажратиш имконини берди.
8. Смола моддалари Ferula турларининг барча органларида мавжуд, бирок монокарпларда ушбу моддалар илдизда устунлик килиб, поликарпларда мевада устунлик қилиши ҳаётий шакли билан боғлиқ.
9. Ferula туркуми 6 турининг геонофондини саклаб колиш учун Тошкент ботаника богида ex situ шароитида коллекцияси яратилган. Поликарп F. kyzylkumica ўзидан тўкилган уруғларидан кўпайиши орқали онтогенезнинг тўлиқ даврини ўтказади, бу эса турнинг кенг экологик амплитудага ва реинтродукция имкониятига эга эканлигини кўрсатади.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда инсон фаолияти кўламининг кескин ортиши биологик турлар ва экотизимлар ҳилма-хиллигининг ўзгариши ҳамда улар сонининг қисқаришига сабаб бўлмокда. Охирги 400 йил ичида антропоген омиллар таъсирида Ер шари флорасидаги 654 ўсимлик турларини бутунлай йўқолиб кетганлиги локал флораларни инвентаризациялаш ва замонавий ҳолатини баҳолаш тадқиқотларига янада катта эътибор беришни таказо этади. Бу нуктаи-назардан, флора таркиби ва ундаги ўзгаришларни аниқлаш, камёб ва эндем турларни сақлаб қолиш чораларини ишлаб чикиш табиатни мухофаза килишнинг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади.
Жаҳондаги замонавий флористик тадқиқотлар флорогенетик ёндошувлар асосида ҳудудларни ботаник ва экологик районлаштиришга катта эътибор каратмокда. Шу билан боғлиқ ҳолда ўсимликлар хилма-хиллигини кенг кўламли тадкиқ этиш, миллий ва махаллий флора конспектларини тузиш, камёб ва эндем турларнинг ҳозирги холатини аниқлаш замонавий ботаника фанининг долзарб муаммолари ҳисобланади. Бу ўринда, Помир Олой тоғлар тизимида Молгузар тизмаси алоҳида ўринга эга бўлиб, ундаги арчазор ва шибляк флороценотипидаги экотопологик хилма-хилликлар тизма флорасининг ўзига хослигини таъминлайди. Шунга кўра, Молгузар тизмаси флораси таркибининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, унинг Марказий Осиё флорасида тутган ўрнини баҳолаш, камёб ва йўқолиб кетаётган, эндем турлар таркибини аниқлаш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Ҳозирги кунда биологик хилма-хилликни саклаб колиш ва ўсимлик дунёси вакилларидан иқтисодиёт тармоқларида оқилона фойдаланиш учун маҳаллий флораларнинг тур таркибини аниқлаш, уларни табиий ўсиш шароитларини сақлаб қолиш, ўсимлик хом-ашёси заҳираларини баҳолашга катта эътибор қаратилди. Бу борада, жумладан, Жануби-Ғарбий Тиёншон, Бойсун тоғи, Бухоро воҳаси, Қизилқум колдик тоғлари, Нурота, Зомин ва Сурхон қўриқхоналари флораларини аниклаш, камёб ҳамда йўқолиб кетаётган турларини мухофаза килиш, хўжалик аҳамиятига молик гуруҳлардан самарали фойдаланиш борасида муҳим натижаларга эришилди. Шу билан бирга, камёб ва йўқолиб кетаётган ўсимлик турлари таркибини аниқлаш, хўжалик аҳамиятига эга турларни ажратиш ва ресурсларини баҳолаш учун, жумладан, Молгузар тизмаси флорасини инвентаризациялаш, муҳофазага муҳтож турларини замонавий ҳолатини баҳолаш, иқтисодий тармоқларда барқарор фойдаланиш бўйича илмий асосланган натижалар талаб этилмокда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида1, жумладан «атроф-муҳит ҳолатига зарар етказадиган муаммоларнинг олдини олиш» вазифалари белгиланган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш, жумладан, Молгузар тизмаси флоранинг таксономик таркибини аниқлаш, конспектами тузиш, камёб, йўқолиб бораётган ва эндем турларининг таркибини аниклаш, уларнинг таркалиш хариталарини тузиш ва муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш муҳим масалардан бири хисобланади.
Узбекистан Республикасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 409-сон «Ўсимлик дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» ги Қонуни, Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 27 майдаги 142-сон «2013-2017 йилларда Узбекистан Республикасида атроф-мухит муҳофазаси бўйича харакатлар дастури тўғрисида»ги карори, Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» Фармони ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади Молгузар тизмаси флорасини тўлиқ инвентаризация қилиш ва унинг Тоғлиўртаосиё провинцияси Кўҳистон округи флораси таркибида мустақил ботаник-географик ўрнини асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Молгузар тизмаси флорасининг 84 оила ва 465 туркумга мансуб 1255 турни ўз ичига олувчи замонавий конспекта тузилган;
илк бор Узбекистан флораси учун 2 тур, Помир-Олой флораси учун 2 тур, Молгузар тизмаси флораси учун 56 тур келтирилган;
флорада Тоғлиўртаосиё ҳамда Қадимийўртаерденгизи ареал синфларига мансуб турларнинг устунлик қилиши аниқланган;
Молгузар тизмасини Тоғлиўртаосиё провинцияси Кўҳистон округи флораси таркибида мустақил ботаник-географик район сифатидаги ўрни асосланган ҳамда Кўҳистон ва Нурота ботаник-географик округи чегаралари аниқланган;
камёб ва эндем турларнинг ўсиш жойлари аниқланган ва ўрганилган ҳудудда ГАТ асосида уларнинг тарқалишини акс эттирувчи хариталар тузилган.
Хулосалар
«Молгузар тизмасининг флораси» мавзусидаги фалсафа доктори диссертация бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Илк бор Молгузар тизмаси флорасининг конспекта тузилган ва ушбу флора 84 оила ва 465 туркумга мансуб 1255 турни ўз ичига олади. Узбекистан флораси учун 2 янги тур Помир Олой флораси учун 2 янги тур аниқланди.
2. Молгузар тизмаси флораси Ўрта Осиё тоғли кисмининг типик етарлича бой флораси ҳисобланади ва унинг асосини Қадимийўртаерденгизи генезиси турлари хамда Помир Олой тог тизмаси эндемлари ташкил килади.Ўрганилаётган флорада палеарктик, голарктик ва космполит турлари микдорининг кўплиги антропоген омилларнинг ушбу худуд экосистемаларига таъсири натижаси ҳисобланади.
3. Молгузар тизмаси флораси биоморфологик спектри ўрганилаётган ҳудуднинг табиий шароитларини акс эттиради ва Ўрта Осиёнинг тоғли кисми, хусусан Кўҳистон флорасининг умумий хусусиятларига мос келади.
4. Қиёсий таҳлил натижасида Молгузар тизмаси флораси таркиби бўйича Туркистон тизмаси ва Нурота тоги флоралари ўртасида оралиқ ўринни эгаллаши аниқланди, бирок, Туркистон тизмасининг гарбий кисми флораси билан кўпрок ўхшашликка зга.
5. Молгузар тизмаси флораси комплекс тахдил асосида Молгузар ботаник-географик райони Кўҳистон округи таркибида ажратилди.
6. Молгузар тизмаси флораси эндем фракцияси Кўҳистон округининг 12 эндем тури (2 эндем тури билан хисоблаганда), Нурота тоги флорасининг 1 эндем тури ва 19 Кўхистон-Нурота субэндем турларидан иборат, бу эса Молгузар тизмаси флорасининг Тоғлиўртаосиё провинцияси Кўҳистон ва Нурота округлари оралигида жойлашганлигини тасдиклайди.
7. Молгузар тизмаси флорасида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган 12 оила 16 туркумга мансуб 24 камёб ва йўқолиб бораётган турлар аниқланди. Ушбу турларнинг хар бири учун ГАТ асосида нуқтали тарқалиш хариталари тузилди. Камёб турларнинг тарқалиши бўйича олинган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Қизил китобнинг сўнгги нашрлари учун тавсия этилади.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Бугунги кунда дунёда ўсимликлар ёрдамида даволашга бўлган талабнинг орта ши бежизга эмас, чунки ўсимлик хом ашёсидан олинган биологик фаол моддалар синтетик дори воситаларига нисбатан бир қатор афзалликларга эга. Усимлик хом ашёлари таркибида организмни меъёрда ишлаши учун зарур бўлган табиий моддалар саклайди. Шунинг учун янги биологик фаол моддаларни ишлаб чикаришни амалиётга тадбик килиш ва тайёр махсулотнинг сифати ва биологик самарадорлигини яхшилаш максадида мавжуд технологияларни илмий жихатдан ёндошган холда такомиллаштириш, фармацевтика саноатининг мухим вазифаларидан биридир.
Ҳозирги кунда жахонда флавоноид ва сесквитерпен спиртларининг мураккаб эфирларини ажратиб олиш, уларнинг биологик фаоллигини аниклаш ҳамда стандартланган дори воситаларини яратиш ва амалиётга жорий этиш долзарб муаммолардан биридир. Шу сабабли Узбекистан худудида ўсувчи Pseudosophora alopecuroides, Ammothamnus Lehmannii, Ferula varia, Ferula tenuisecta ўсимликларидан янги дори воситалари ва емга кўшимчаларни олиш технологияларини ишлаб чикиш ва стандартлаш фармацевтика саноати, тиббиёт, кишлоқ хўжалиги тармокларида мухим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Мамлакатимизда аҳолини маҳаллий фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш максадида кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди, жумладан Усимлик моддалари кимёси института олимлари томонидан Узбекистан худудида ўсувчи ўсимликлар асосида «Тефэстрол», «Экдистен», «Олигвон», «Галантамин», «Катацин» каби дори воситалари яратилган. Такидлаш керакки, мазкур ютукларга карамай Республикамизда ишлаб чикарилаётган дори воситалари субстанцияларининг аксарияти импорт ҳисобига туғри келмокда. Узбекистан Республикасини ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 4 йўналишида фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланишини яхшилаш юзасидан мухим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада маҳаллий хом ашёлар асосида фаоллиги чет эл аналогларидан колишмайдаган янги дори воситаларни яратиш ҳисобига аҳолини арзон фармацевтика махсулотларига бўлган иҳтиёжини қондириш мухим вазифа ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 16 сентябрдаги ПҚ-2595-сон «2016-2020 йилларда республика фармацевтика саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Қарори ва 2017 йил 7 февралда ПФ-4947-сон «2017-2021 йилларда Ўзбекистонни
ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Президент Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадкиқотнинг мақсади жигарни ҳимояловчи ва сафро ҳайдовчи «Фланорин», «Демарии», гипоазотемик таъсирга эга «Цинарозид» субстанцияларини олиш технологияларини яратиш, антипростатик таъсирга эга «Ферулен» субстанциясини олиш технологиясини такомиллаштириш ҳамда паррандачиликда қўллаш учун озуқага қўшимчаларни ишлаб чиқишдан иборат.
Диссертация тадкикотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
флавоноидларга бой экстракт олиш имконини берувчи, аввал хомашёни ёт моддалардан тозалаш учун сув ёрдамида, сўнгра Pseudosophora alopecuroides илдизларидан флавоноидларни ажратиб олиш учун танланган экстрагент спирт билан кетма-кет экстракция қилиш усули ишлаб чикилган;
суюк - суюк экстракция усулида экстрагентларнинг кутблилигини ўзгартириб махсулотларни кисмларга ажратиш ва сув-спиртли экстрактнинг яшил рангини йўкотиш имкониятлари исботланган;
Ammothamnus Lehmannii илдизларининг флавоноидлари асосидаги лемарин воситасининг субстанциясини олишнинг саноат технологияси яратилган;
юкори унум билан бир хил сифатга эга махсулот олиш имконини берувчи, Ferula varia ер устки қисмидан олинган экстрактни тозалаш ва цинарозид субстанциясини кристаллашнинг оптимал шароитлари аниқланган;
ферулен субстанциясини қисқартирилган технология асосида олиш учун сесквитерпен спиртларининг мураккаб эфирларини силикагелда хроматографик усулда тозалаш ва тўлдирувчи кушиш билан куритиш талаблари аникланган;
Ferula tenuisecta илдизларининг сесквитерпен спиртларининг мураккаб эфирлари асосида паррандаларнинг тухум кўйишини тезлаштирувчи «Pano-25», «Panoroot-50», «Panoroot-98» озукага кўшимчалари яратилган.
Хулосалар
1. Флавоноидларга тўйинган экстракт олиш максадида Pseudosophora alopecuroides илдизларини кетма-кет экстракция килиш, яъни ёт моддалардан тозалаш учун хом ашё аввал сувда кейин флавоноидларни ажратиш учун спиртда экстракция қилишдан иборат усул ишлаб чиқилди. Хом ашёда мавжуд флавоноидлар ва сесквитерпен спиртларининг мураккаб эфирларини 96% ни ажратиб олиш учун, экстракция тартиботининг юкори кўрсаткичлари тажрибаларни математик режалаштириш усули ёрдамида аниқланди. Ammothamnus Lehmannii илдизларидан флавоноидлар йигиндисини ва Ferula varia ер устки қисмидан цинарозидни экстракция килиш учун самарали экстрагент сифатида 80% ли этил спирти тавсия этилди.
2. Суюқ-суюқ экстракция ва техник махсулотни 3% ли спиртда эритиб сўнгра pH 5-7 бўлгунча нордонлаштириб флавоноидларни чуктириш усуллари билан экстрактларни тозалашнинг оптимал схемаси ишлаб чиқилди ва Pseudosophora alopecuroides илдизларидан фланорин хамда Ammothamnus Lehmannii илдизларидан лемарин олишнинг саноат технологияларида қўллашга тавсия қилинди.
3. Экстракцион бензин билан ишлов бериб техник цинарозидни чўктириб, сўнгра техник махсулотни ацетон-сув (3:1) аралашмасида фаоллаштирилган кумир иштирокида кристаллаб юкори унум билан бир хил сифатга эта цинарозид препаратини субстанциясини олиш имконияти яратилди.
4. Мураккаб эфирларни ацетон - экстракцион бензин 1:4 аралашмаси ёрдамида силикагелда хроматографик усулда тозалаб ва курук элюатга нисбатан 1:1,5 микрокристаллик целюлоза аралаштириб элюатни куритиш оркали ферулен субстанциясини олиш технологияси такомиллаштирилди. Ушбу технологияда мавжуд усулга нисбатан боскичлар сони икки марта кискартиришга ва сесквитерпен спиртларининг мураккаб эфирларини унуми 2,4 баробарга оширишга эришилди.
5. Ferula tenuisecta илдизларидан олинган сесквитерпен спиртларининг мураккаб эфирлари асосида паррандаларнинг тухум қўйишини тезлаштирувчи озуқага кўшимчалари ишлаб чиқилди ва Франциянинг «LATOXAN» фирмасига 30 кг «Рапо-25», 1500 кг «Panoroot-50» ва 2000 кг «Panoroot-98» экспорт кил ин ди.
6. Таъсир килувчи моддаси органик эритувчиларда яхши эрийдиган субстанцияларни олишда, сув-спиртли экстрактнинг яшил рангини йўқотиш усули ишлаб чиқилди. Бунинг учун, ўсимлик хом ашёсининг ер устки қисмини 60-75%ли этил спиртда экстракция қилиб, курук колдикка нисбатан 3% фаоллаштирилган кумир билан 6 соат давомида ишлов бериш лозимлиги белгиланди.
7. Тадкик этилган субстанцияларни нг асосий таъсир килувчи моддаларини сифат ва микдорий тахдили усуллари ишлаб чикилди ва технологик боскичларни назорати хамда препаратларни стандартизациясида фойдаланишга тавсия этилди.
8. Олинган натижалар асосида яратилган дори воситаларнинг субстанцияларини ишлаб чикариш тизимлари ташкиллаштирилди ва ушбу тизимда 1,25 кг фланорин, 0,55 кг цинарозид ва 0,9 кг ферулен субстанциялари ишлаб чикарилиб истеъмолчига етказиб берилди.
Адабиётлар рўйхатида диссертациями фойдаланилган 260 та илмий манбалар келтирилган.
шакиллантиришда
Диссертациянинг иловалар қисмида патентлар, ишлаб чиқилган технологияларнинг тадбиқи бўйича далолатномалар ва ваколатли Давлат идоралари томонидан тасдиқланган меъёрий-техник хужжатларнинг нусхалари келтирилган.