Jahonda transport oqimini to‘g‘ri tashkil etish va boshqarish dolzarb masalalardan hisoblanadi. So‘ngi yillarda bu boradagi ilmiy tadqiqotlarga katta e’tibor qaratilmoqda. Xususan, transport infratuzilmasini yaxshilash, ko‘cha-yo‘l tarmoqlari va chorrahalarning o‘tkazuvchanlik qobiliyatini oshirish, harakat ishtirokchilarining xavfsizligini ta’minlash, transport oqimini zamonaviy intelektual transport tizimlariga asoslangan holda boshqarish kabilardir. Ushbu maqolada shaharlarda transport oqimlarini boshqarishga integral yondashish orqali, harakat jadalligi va transport oqimi xususiyatlariga muvofiq boshqarish usullari tahlil qilindi.
Тадқиқот объекти: Узбекистан Республикасида фаолият юритаётган матбаа корхоналарининг молиявий-хўжалик фаолияти.
Тадқиқот мақсади: матбаа корхоналари фаолиятининг ички ҳисоби ва тахлилини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чикиш.
Тадқиқот методлари: тадқиқ этиш, таққослаш, умумлаштириш, гурухлаш, тизимли ёндашув, статистик тахдил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: матбаа тармоғи корхоналарининг хозирги холати ва ривожланиши, унинг ички хисобни ташкил этишга таъсири тахдил қилинган; матбаа корхоналари фаолиятида кўллаш учун ички ҳисоб сиёсатини тадбиқ этиш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган; матбаа корхоналарида ўзгарувчан ва доимий харажатлар нашрнинг адади ўзгаришидан келиб чиқиб ҳисоблаш услуби таклиф этилди; матбаа корхоналарининг ички бўлинмалар фаолиятини бюджетлаштириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чикилган; матбаа корхоналарида ички трансферт баҳони шакллантириш услуби асосланган.
Амалий ахамияти: тадқиқот натижалари матбаа корхоналарида ички хисоб ва тахдилни такомиллаштиришга каратилган илмий хулосалар ва амалий тавсияларни қўллаш имконини яратади.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: диссертация иши доирасида ишлаб чикилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар “O'ZBEKISTON” матбаа-нашриёт ижодий уйи томонидан амалиётда кўллаш учун кабул килинган (2010 йил 12 февралдаги № 01/12-259-сонли далолатномаси). Диссертация ишининг асосий натижаларидан Тошкент тўкимачилик ва енгил саноат институтида «Бошкарув хисоби», «Молиявий ва бошкарув таҳлили», «Маҳсулот таннархини калькуляциялаш» фанларини ўқитиш жараёнида кўлланилмокда (2009 йил 14 октябрдаги № 382-08р-сонли маълумотномаси).
Қўлланиш соҳаси: матбаа корхоналари, олий ўкув юртлари.
Тадқиқот объектлари: компьютерда ўқитиш технологияси; автоматлаштирилган тренажер-ўқитиш тизимлари; мураккаб техиологик жараёилар ва ишлаб чиқаришни бошқаришнинг техиологик объектлари.
Ишнинг мақсади: ўқитиладиганларнинг индивидуал хусусиятларига ва таълим стаидартларииинг талабларига мослашиш самарадорлигиии оширадиган узлуксиз техиологик жараёнли ишлаб чиқариш корхоналарининг оператив-диспетчер ходимларини тайёрлаш учун ахборотни тестли назорат қилиш, тахдил қилиш ва тавсифлашнинг кеигайтирилгаи функциялари бўлгаи когиитив автоматлаштирилган тренажер-ўқитиш тизимларини қуриш принциплари, методлари ва усулларии ишлаб чикиш.
Тадқиқот методлари: кимё-технологик жараёнлар ва аппаратларии математик моделлаштириш аппарати, автоматик бошқарувнинг замонавий назарияси, когнитив инжиниринги ва маълумотларни статистик кайта ишлаш принциплари ва методлари. Олинган натижалар ва уларнинг янгилигн: Диссертация иши иатижаларииинг илмий янгилиги “Ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш” предметли соҳада билимларни тестли назорат қилишнинг кенгайтирилган функциялари бўлган намунавий АТУТни амалга оширадиган илмий-услубий тренажер платформани ишлаб чиқишнинг муҳим халқ хўжалиги вазифаларини иазарий умумлаштириш ва ҳал қилишдан иборат.
Амалий ахамияти: ишнинг амалий ахамияти шундан иборатки, диссертацияда кўриб чикилган вазифалар кимёда, нефтни кайта ишлашда, саноати ва бошқа соҳаларда жараёнларнинг кенг класси учун автоматлаштирилган тренажер ўқитиш тизимларини ишлаб чикиш ва АТЎТ замоиавий талабларига жавоб берадиган амалий жорий килинишиии амалга ошириш самарали ўтказилиш имконини беради. Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқотлар ва ишланмалар натижалари “Кимё автоматика” ОАЖ (Тошкент шахри), Тошкент давлат техника университета фойдалаиилади.
Қўллаииш (фойдалаииш) сохаси: Техник олий ўқув юртларидаги ва саиоат ишлаб чиқариш корхоналарининг мутахассисларини тайёрлиш ва кайта тайёрлаш тизимдаги ўқув жараёнлари.
Тадқиқот объектлари: турли экстремал (ҳалокатли) ва унга яқин ҳолатлар кўплаб кузатиладиган ишлаб чикаришнинг мураккаб объектлари.
Ишнинг мақсади: Ишлаб чиқариш объектларининг экстремал ҳолатларда фаолият самарадорлигини ва хавфсизлигини оширишга кўмаклашадиган бошқарув тизимининг татбикий аспектларини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: кўп сатхли иерархик тизимларни тизимли тахлил килиш аппарата, математик моделлаштириш усуллари, ситуацион, мантиқий моделлаштириш усуллари, кафолатланган натижа, имитацион моделлаштириш, бошқарув тизимларини оптималлаштириш ва синтез килиш тамойиллари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: субстрат ўзгариш жараёнининг математик тавсифи тенгламалар тизими кўринишида шакллантирилган; кафолатланган энг яхши натижага эришиш учун объектни бошкаришнинг аналитик кўринишдаги функциялар ва функционалларни аниқлашга асосланган стратегиясини танлашнинг алгоритми ишлаб чиқилган; биотехнологик ишлаб чиқаришнинг муайян мисоллари оркали экстремал ҳолатларда технологик жараёнларнинг ҳолатини бахолаш ва бошкаришнинг алгоритми яратилган.
Амалий аҳамияти: моделлаштириш масалаларини ечиш, бошқарув объекта кўрсаткичларини назорат қилиш ва баҳолаш имконини берадиган, турли ҳолатларда ишлаб чикариш тизимининг мақсадли истеъфода қилинишини тиклашга йўналтирилган фаолиятини бошкаришни таъминловчи алгоритмлар ва дастурий воситалар мажмуаси ишлаб чиқилган.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисоднй самарадорлиги: Ишлаб чиқилган моделлаштирувчи алгоритмлар, дастурий воситалар мажмуалари, таклиф ва тавсиялар фармацевтика ва озиқ-овқат саноати корхоналарида жорий этилган. Умумий иқтисодий самара 2008 йилда 11 362 минг сўмни ташкил этди.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: Ишлаб чиқилган математик моделлар ва алгоритмлар халқ хўжалигининг турли соҳаларига тегишли, экстремал ва унга яқин холатлар кўп учрайдиган ишлаб чиқариш корхоналарини оптимал бошқариш жараёнида фойдаланилиши мумкин.
Тадқиқот объекти: Кўп чегарали ток трансформаторлари (ТТ).
Ишнинг максади: темир йўл транспорта қурилмаларини бошкариш тизими учун функционал имкониятлари кенгайтирилган ва динамик хоссалари яхшиланган кўп чегарали ТТ ларни яратиш ва тадқиқ этиш.
Тадқиқот усули: электр ва магнит занжирлари ва электромагнит майдон, хатоликлар назариялари; датчикларни излаб конструкциялашнинг энергоинформацион усули ва компьютер ёрдамида қўлланиладиган параметрик структура схема(ПСС) аппарата ҳамда экспериментал усуллар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: УзР патентлари билан ҳимояланган, кенгайтирилган функционал имкониятли ва яхшиланган динамик хоссали кўп чегарали ТТ янги конструкциялари ва уларнинг математик модели; ўткинчи жараёнларда кўп чегарали ТТ ишлаганда хатоликни камайтириш усули яратилди.
Амалий ахамиятн: яратилган кўп чегарали ТТ сезгирлиги кенг функционал имконият ва ўткинчи жараёнда ишлаганда нисбатан юкори аниқликга эга. Ишлаб чикилган математик моделлар кўп чегарали ТТ конструкцияларини лойихалаш поғонасида уларни статик ва динамик режимлар учун тадкик этиш имконини беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган Кўп чегарали ТТ “Ховост” электр таъминот дистанциясига қарашли “Транспорт” тортувчи нистанциясида жорий этилди. Иқтисодий самарадорлик бир йилда 5,3 млн. сўмни ташкил этди.
Қўлланиш сохаси: тадқиқотлар натижасидан темир йўл транспорта ва халқ хўжалигининг бошқа тармоқларидаги электр таъминот курилмаларини бошқариш тизимиларида қўлланиши мумкин бўлган кўп чегарали ТТнинг янги конструкцияларини яратишда кенг фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот объектлари: ЎУНли тасмали узатма, лаборатория қурилмаси ва 1ХК (УХК) машинаси пахтани майда ифлосликлардан тозалаш секцияси.
Ишнинг мақсади: ЎУН тасмали механизмларни янги самарали конструкцияларини яратиш, кинематик ва динамик таҳлилларининг методларини ишлаб чикиш, параметрларнинг боғланиш конуниятларини аниқлаш ва макбул кийматларини асослаш.
Тадқиқот услуби: Диссертация ишида назарий ва тажрибавий усуллардан фойдаланилган. Назарий тадқиқотларда машина ва механизмлар назарияси, назарий механика, олий математика, машина агрегатлари динамикаси, тасмали узатмалар назарияси ва бошка фанларнинг назарий асосларидан фойдаланилган. Тажрибавий изланишларда тензометрия усули, тахогенератор, магнитоэлектрик датчик ва технологик машиналарни тажрибавий динамикаси усулларидан фойдаланилган. Тажрибаларда олинган натижаларни аниқлашда математик статистика усулини қўллаб компьютер технологияларидан кенг фойдаланилган.
Олинган натнжалар ва уларнинг янгилигн: ЎУНли тасмали узатманинг янги конструкцияси яратилди ва унинг кинематик тахдили учун янги аналитик метод тавсия қилинди. Назарий ва тажрибавий изланишлар асосида машинанинг айланувчи массалари ҳаракат конунлари, етакланувчи звенонинг юкланишлари аниқланди. Ишлаб чикилган янги ЎУНли тасмали узатмани 1ХК (УХК) пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машиналарига қўллаш тавсия қилинди. Амалий ахамияти: Тадқиқот натижалари пахта тозалаш корхоналарида кенг қўллаш ва «Машина ва механизмлар назарияси» фанини магистратура талабаларига ўқитиш дастурига киритиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Наманган вилояти «Поп пахта толаси» ҳиссадорлик жамиятида пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинасининг узатиш механизмида ЎУНли тасмали узатмани кўллаш натижасида кутилган йиллик иқтисодий самарадорлик 41959,19 минг сўмни ташкил этади.
Қўлланиш сохаси: Машинасозлик, пахта тозалаш корхоналари.
Тадкиқот объекта: тақсимланган магнитли парамерлар билан контактсиз ферромагнит ўзгартиргичлар, ўзгартириш диапозонининг кенгайиши, асосий тавсифларнинг математик моделлари, самарали ва кўп функцияли ферромагнит ўзгартиргичларнинг нуксон манбалари ва уларни лойиҳалаштириш жараёнлари.
Ишнинг мақсади: технологии жараёнларни бошқариш ва назорат килиш учун катта ўзгармас токлар муттасил контактсиз ферромагнит ўзгартиргичларининг функционал имкониятларини кенгайтириш ҳамда самарадорлигини ошириш муаммоларини хал қилиш учун бошқариш ва назорат тизимининг таксимланган магнитли параметрлар билан контактсиз ферромагнит ўзгартиргичлар (ТМПКЎТ)нинг ривожланиши ва назарий умумлаштириш.
Тадкиқот усули: аналитик ва тажрибавий, параметрли структура(тузилма) схемалари усули, граф(жадвал)лар назарияси, автоматик бошкариш назарияси, ўлчов ўзгартиргичлари назарияси, нуқсон назарияси ва оператор усули.
Олинган натижалар ва янгилиги: тақсимланган магнитли параметрлар билан катта ўзгармас токлар контактсиз ферромагнит ўзгартиргичларнинг тузилиши тамойиллари умумлаштирилди; ихтиро учун 25 та муаллифлик гувоҳномасини олишга имкон берган таксимланган магнитли параметрлар билан катта ўзгармас токлар контактсиз ферромагнит узгартиргичларнинг асосий тавсифларини яхшилаш усуллари ва умумлашган конструктив схемалари аникланди хамда таснифланди; хар хил турдаги таксимланган магнитли параметрли билан ката ўзгармас токлар контактсиз ферромагнит узгартиргичларнинг конструктив хусусиятлари ва магнитли параметрлар таксимланган тавсифини магнитланиш эгрилигининг чизиксизлигини хисобга олиб контактсиз ўзгариш жараёнида бўлиб ўтадиган физикавий ходисаларнинг ўзаро боғлиқлигини аналитик баён қилига имкон берадиган статик моделлари тузилди, янги конструкциялар тадқик килинди хамда ишлаб чиқилди; барча асосий ва аник тавсифларини тахлил қилишга имкон берадиган таксимланган магнитли параметрлар билан катта ўзгармас токларнинг контактсиз ферромагнит ўзгартиргичларининг динамик ва статик моделлари ишлаб чиқилди; бошкариш ва талабларни хисобга олиб асосий назорат тизимига кўйилган асосий элементлар ўринларининг тартибли шкаласини киритиш ва уларнинг асосий тавсифларини яхшилашнинг графали моделлари хамда умумлашган усулларини хисобга олиш асосида таксимланган магнитли параметрлар билан контактсиз ўзгартиргичларнинг эвристик структура схемалари ишлаб чиқилди;оптимал параметларни танлашга имкон берадиган ЭҲМни қўллаш билан контактсиз ферромагнит ўзгартиргичларни параметрли лойиҳалаш усуллари ишлаб чикилди.
Амалии акамиятн: диссертациядаги КЎТКФЎ курилишининг асосий тамойиллари мавжуд ва янги патент олишга қодир КЎТКФЎ конструкцияларини тахлил қилишга имкон беради. КЎТКФЎ бирлашган контуридаги магнит оқимлари тақсиланиши таҳлили ва синтезининг ишлаб чиқилган усулларидан КЎТКФЎ асосидаги янги юкори самарали ва куп функцияли муттасил контактсиз ўзгартиргичлар ва ток ўлчагичларни ишлаб чикиш хамда тадқиқ килиш учун фойдаланиш мумкин. Диссертацияда баён қилинган асосий қоидалар КЎТКФЎ оинаси марказидан шинаниг ток билан қўшни шинага кўзғалиши, ташки магнит майдонлари таъсиридан нуқсонларнинг камайиши кисобига юқори аниқлик , кириш камда чиқиш занжирлари орасидаги гальваник ечим, нарх ва кам материал ҳажми, технологик конструкция,кичик каж.м хамда вазндаги ўзгарган ката ўзгармас токларнинг кенгайтирилган диапозонига эга бўлган КЎТКФЎни ишлаб чиқиш шунингдек уларнинг асосий тавсифларининг ҳисоби, КЎТКФЎ асосий элементлари ва структурасининг дастлабки танловини ишлаб чиқишга имкон берадиган асосий қоидалар баён қилинган. Шу билан бирга, ўзгарган ката ўзгармас токларнинг кенг диапазонидаги сезишни белгилаш йўналиши имконияти, эгилувчан бирлашган контури, бошқариш ва назоратнинг турли тизимларида КЎТКФЎнинг мураккаб шароитларида фойдаланиш учун ЭҲМ дастурлари, жадваллар ва формулалар ишлаб чиқилган.
Татбик этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлигн: ишлаб чиқилган КЎТКФЎ кирялайдиган(чўзадиган)машнналар электр ўтказгичларининг автоматлаштирилган тизимларида, АБТ бош ўтказгичларининг 600, 1000 ва 1200 прокат станлари, ЎзЎЧМКнинг вакуумли дўға печларида,”Электркимёсаноат” ҲЖБ электролиз ванналарининг ток юкланиши АРТда, Москва хлор саноати ИТИ (Россия),Олмалиқ тог-кон металлургия комбинатининг тўғрилагич тиристор қурилмаларида, Серов металлургия заводи 850 прокат станинингбош ўтказгичларида (Россия, Серов ш.),ЎзР ФА нинг автоматика ва энергетика ИТИ билан хамкорликдаги элементар частицалар тезлатгичларини айланма электромагнит ва фокусловчи таъминлаш ишлари, Чирчик «Кимёавтоматика” ИИЧБнинг КБ, Чимкент "Фосфор” ИЧБдаги сарик фосфорни ишлаб чнкариш ТП АТБнинг руда кизитиш печларида(Қозоғистон, Чимкент ш.), “ЧТЗ” ҲЖБ, "Дека ” МЧЖ, ЎзЎЧМК ҲЖБ, Чирчик РЭС, "МегалюксТрайт”МЧЖ ва бошкаларда татбиқ этилди. Ушбу ишни амалга оширишдаги иктисодий самарадорлик 18,43 млн.сўмни ташкил этди.
Қўлланиш coxae и: тадкиқотлар натижасидан рангли ва кора металлургия, кимё саноатидаги микропрецессорни кўп ҳолларда кўллаш билан бошкариш ва назоратнинг турли тизимлари учун енгил бузилмайдиган контактсиз: кам кўчмас, кам кўчма КЎТКФЎларни ишлаб чикишда, шунингдек электр машинасозлиги, электр аппарати машинасозлиги,тог-кон казиш саноати ва электрлаштирилган транспортларда кенг фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот объектлари: Узбекистан Республикасининг темир йўл транспорти контактли тармоқлардаги улаб-узгични масофадан бошқариш.
Ишнинг максади: темир йўл транспортининг контактли тармоқ улаб-узгичларидаги бошқарув тизим курилмаларини такомиллаштириш, уларнинг техник - иқтисодий ва фойдаланишдаги тавсифларини яхшилаш мақсадида, Узбекистан Республикаси электрлаштирилган темир йўлларида электрон хисоблаш бошқарув машинаси орқали радиобошкариш (ЭҲБМ) тизим курилмасини яратиш.
Тадқиқот усули: ахборот назарияси, радиобошқарув, техник тизимлар пухталити назарияси, ахборотни ҳимоялаш усуллари.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: илк бор, электрлаштирилган темир йўл контактли тармок улаб-узгичларини радиобошқарув тизимида рақамли курилма, ЭҲБМ ёрдамида улаб-узгичлар ҳолатини назорат қилиш, улаб-узгичлар электр юритгичини контактсиз бошкарув схемалари таклиф этилган.
Амалий аҳамияти: яратилган улаб-узгичларни радиобошқарув тизим курилмаси ва уларнинг ҳолатини ЭҲБМ ёрдамида назорат килиш схемаси, шунингдек тиристор коммутаторлар негизидаги улаб-узгичларни бошқарув электр юритгичи схемаси, мавжуд улаб-узгичларни масофадан бошкарув схемасидаги камчиликларни бартараф этади.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: тадқиқотнинг назарий ва амалий натижалари «Узбекистан темир йўллари» ДАТК сининг бажарилган буюртмаси бўйича, темир йўл транспорта контактли тармоклар улаб-узгичларини бошкарув тизим курилмасини яратилган кўриниши, темир йўл транспорти контактли тармоклар улаб-узгичлари бошқарув тизим курилмаларини контактсиз тиристор коммутаторлар негизида такомиллаштириш оркали, кутилган иктисодий самара 4,7 млн. сўмни (битта объект учун) ташкил этиб, амалий қўлланилиши жихатидан темир йўл узелининг ЭЧ-10 Қунғирот бўлимида қўлланилган.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: Узбекистан Республикасининг электрлаштирилган темир йўллари учун ЭҲБМ негизидаги радиобошқарув тизим қуримаси, тармоқларда профилактик ишларни ўтказиш ва фалокат ҳолатларини бартараф этишда фойдаланиш жараёнлари учун мўлжалланган.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳонда тўқимачилик саноати маҳсулотлари ассортиментининг турлари кенгаймокда ҳамда уларга қўйилаётган талаб ҳам жадал суратларда ошиб бормокда. «Дунё тўқимачилик бозорида газламаларни ишлаб чиқариш йилига 120 млрд, м2 ни ташкил этади»1. Жаҳон бозорида газламаларга рақобатнинг юқори даражадалиги, замонавий такомиллашган технологиялар, тўқима турларини тез ўзгартириш имконини берадиган ускуналарнинг яратилиши, юқори сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулотлар олинишининг зарурлиги ҳамда миллий газламалар сифатини янада ошириш муҳим аҳамиятга эга. Ривожланган чет эл мамлакатлари - Хитой, АҚШ, Япония, Германия, Италия ҳамда Ўзбекистон каби давлатларда тўқималар ишлаб чиқаришда маълум ютуқларга эришилган бўлиб, уларда тўқимачилик саноати ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва маҳсулотлар рақобатбардошлигини таъминлаш учун технологик жараёнларни бошқариш усулларини такомиллаштиришга асосий эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида технологик жараёнларни меъёрлаштириш, янги тузилишдаги тўқималарни яратиш, самарали технологик ускуналарни жорий қилиш бўйича кўрилаётган тадбирлар ҳисобига тўқиманинг сифат кўрсаткичлари яхшиланиши, тўқима ишлаб чиқариш сарфларини камайиши таъминланади. Шу сабабли аврли газламалар ишлаб чиқариш технологияси ва жараёнлари параметрларини муқобиллаштириш ҳамда истеъмол сифатини яхшилаш энг долзарб муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тўқимачилик саноатининг «Хан-атлас», «Адрас», «Беқасам», «Банорас» матоларни ишлаб чиқарувчи корхоналарида маҳсулотни истеъмол хусусиятларини яхшилашга олиб келадиган танда ипларини тўқишга таёрлаш, тўқиш жараёнларини юқори самарадорликка эга бўлган технологияларини яратишга оид кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Бу борада, жумладан аврли газламалар ишлаб чиқариш корхоналарида танда ипларни тўқувчиликка тайёрлаш, тўқиш жараёнларида қўлланиладиган ускуналарни такомиллаштириш, меъёрий технологик параметрларни ишлаб чиқиш ва сифатли тўқима олиш бўйича сезиларли натижаларга эришилмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали тўқимачилик саноатини янада модернизация қилиш, принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.
Жаҳон амалиётида тўқувчиликка танда ипларини тайёрлаш, тўқиш жараёнларининг тўқима сифат кўрсаткичларига ижобий таъсир этадиган меъёрий технологик параметрларни ишлаб чиқишнинг янги техника ва технологияларни яратиш алоҳида аҳамият касб этиб бормоқда. Бу борада аврли газламалар танда ипларини либитлаб-тандалаш жараёнида ипларни барабанда жойлашиш қонуниятлари бўйича илмий асосларни яратиш, аврбанд, тўқув жараёнини меъёрий тахтлаш параметларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош юқори сифат кўрсаткичларга эга бўлган матони ишлаб чиқиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПҚ-4707-сон «2015-2019 йиллар учун таркибий ислоҳотлар, модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилишга дойр чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Қарори, 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 январдаги 5-сон «Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади миллий аврли газламаларни олиш технологияси ва параметрларини ишлаб чиқиш, сифат кўрсаткичларини яхшилаш ва янги ассортимент турларини яратиш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тўқув дастгоҳида аврли газламаларни ишлаб чиқариш жараёнида танда иплари таранглигининг нотекис, узилишининг юқори бўлиши сабаби, либит эни бўйича ипларининг таранглиги ҳар хил эканлиги аниқланган;
берилган хусусиятлар ва тузилишга эга бўлган аврли газламани ишлаб чиқариш технологияси такомиллаштирилган;
тандалаш барабанига ўралган иплар ўрами кесимининг геометрик шакли амалий жиҳатдан асосланган ва ўрам ҳажмини аналитик ҳисоби ишлаб чиқилган;
либит иплари таранглигини мутаносиблаштира оладиган либитлаб-тандалаш барабани яратилган;
либитни боғлашда авр ипининг таранглигини ўрнатилган ҳолатда таъминлайдиган мослама ишлаб чиқилган ва иплар таранглиги қийматини электрон тарзда қайд этиб турувчи қурилма яратилган.
янги тузилишли аврли газламалар олишнинг тукли тўқималар ва трикотаж усуллари ишлаб чиқилган;
«Хон-атлас» газламани тўқувчилик жараёнида иплар узилишини камайтиришга имкон берадиган оптимал технологик параметрлари ишлаб чиқилган.
Хулоса
Миллий аврли газламаларни ишлаб чиқариш технологикжараёнларини ва параметрларини муқобиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар таклиф этилди:
1. Аврли газламаларни ишлаб чиқаришда танда ипларининг деформацияси, таранглиги ва узилиш сабабларига багишланган илмий-тадқиқот ишлари тахдили натижасида, ипларнинг узилиш даражасини юқори бўлишини сабабларидан бири бу танда ипларининг либитлар эни бўйича таранглигининг нотекис эканлиги аниқланган.
2. Тандалаш барабанига ўралган ўраманинг геометрик шакли ўрнатилган ҳамда параметрлари ҳисобланиб, сонли қийматлари олинган. Либитлаб-тандалаш жараёни параметрларини, аниқлаш имконини бера оладиган машина модели ишлаб чиқилган.
3. Либитлардаги якка танда ипларининг узунлигини тенглаштириш, миллий аврли газламалар сифатини ошириш мақсадида янги тандалаш барабанини қўллаш тавсия этилади.
4. Либитларни авр иплари билан боглаш жараёни параметрларини аниқлаш имконини берадиган аврбанд машинасининг модели яратилган.Либитни боғловчи авр ипига таранглик берувчи қурилма ишлаб чиқилган, натижада тўқимада ҳосил бўладиган«Налёжка» нуқсони бартараф этилган.
5. Танда ипини, шода ромидаги қайишқоқ элементни, гула массасини, уларни ҳаракати давомида ҳисобга олувчианалитик тенламасини ҳисобни қуйидаги ҳолатларда қўллаш тавсия этилган:
-ҳар хил ўрилишли тўқималарни муқобил параметрларини ишлаб чиқаришда танда ипларини деформацияланиб узилишини камайтириш мақсадида;
- берилган тузилишли ва хусусиятли тўқималарни тўқув дастгохда ишлаб чиқаришда технологик тахтлаш параметрларини ҳисоблашда.
6. Миллий матолар ассортиментини кенгайтирадиган рақобатбардош янги турдаги ва тузилишдаги аврли газламалар ишлаб чиқилган.
7. Тўқув дастгоҳида тўқилган тўқимани микрокесими таҳлили натижасида танда иплари йўналиши бўйича йўл-йўл чизиқлар (полосатость) пайдо бўлиши оқибатида «Полосатость» нуқсони содир бўлаётгани аниқланган. Ушбу нуқсонни бартараф этиш учун №160 тиғни ўрнига №240 ўрнатилиши ва тиғ тишидан иккитадан ип ўтказиш тавсия этилган.
8. “Хон-атлас” аврли газламани мокисиз дастгохда ишлаб чиқаришда тўқимани тузилиши ва хусусиятини, дасттоҳнинг тахтлаш параметрлари: танда ипининг таранглиги; хомуза баландлиги; хомузанинг орқа қисми узунлигига математик боғликлиги ўрнатилган. Қуйидаги технологик параметрлар таклиф этиладштанда ипининг таранглиги, 16-18 сП; хомуза баладлиги 58-60 мм; хомузани орқа қисми 380-390 мм.
9. Мокисиз дастгохларда тўқилган газламани ишлаб чиқариш параметрлари муқобиллаштирилгандан сўнг, унинг физик-механик хусусиятларини тахдили натижасида,тўқиманинг хусусиятлариГОСТ 21790-2005 талабларига жавоб берган.
10. Ипак ипларидан ташкил топган аврли газламаларни ишлаб чиқаришда мокили дасгохдар ўрнига мокисиз СТБ тўқув дастгохдари тавсия этилган.
11. Иқтисодий самарадорлик модернзациялашган тандалаш барабани ва шода ромини қўллаш натижасида мавжуд мокили дастгохдарда унумдорликни ортишидан 15996,8 минг сўм, аврбанд мошинасини янги тарангловчи қурилмасини қўллаш ва жараёнини муқобиллаштиришда тўқима навини ошиши ҳисобига 18800 минг сўм ва мокили дастгоҳлардан мокисиз ластгоҳларга ўтишида 188897,1 минг сўм., жами 223693,9 минг сўмни ташкил этади.
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахонда юз бераётган глобаллашув ва интеграция жараёнларининг авж олиши давлатлар ўртасидаги савдо алоқаларининг кенгайишига олиб келди. Ушбу жараён, биринчидан, транспорт коммуникациялар тизимини ривожлантириш, шунингдек, янги арзон ва қисқа трансконтинентал транзит коридорларини шакллантиришни талаб этаётган бўлса, иккинчидан, минтақа мамлакатларининг жаҳон транспорт тизими билан туташувчи транспорт тизимларини ўзаро мувофиқлаштиришни тақозо этмокда. Бугунги кунда кўплаб транспорт лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ташаббуслар илгари сурилаётган бўлиб, муҳим лойиҳалардан бири «Буюк ипак йўли»ни қайта тиклашга қаратилган ҳаракатлар ҳисобланади. Мазкур йўналишда биргина Хитой томонидан «Бир камар, бир йўл» глобал транспорт коридорларини яратиш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳани амалга ошириш учун дастлабки босқичда 900 млрд АҚШ долларидан зиёд микдордаги маблағларни ажратишни режалаштирилиши ушбу соҳанинг аҳамиятини ва юкори рентабелликка эгалигини билдиради. Бу каби транспорт коридорларининг ишга тушиши халкаро ташувларда ҳам вақтни, ҳам ортиқча харажатларни тежалишига олиб келади.
Мустакиллигимизнинг илк йилларидан бошлаб мамлакатимизда иктисодиётнинг муҳим тармоғи сифатида транспорт коммуникацияларини жадал ривожлантиришга эътибор қаратилиб, мақсадли дастурий чора-тадбирлар амалга оширилди. Айниқса, бу борада халқаро аҳамиятга эта транспорт коридорларини ривожлантиришда муайян натижаларга эришилди. Жумладан, 1994 йил Учқудук-Мискин-Тўрткўл-Султон-Увайстоғ, 2007 йил Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон, 2010 йил Хайротон-Мозори Шариф хамда 2016 йил Ангрен-Поп темир йўлларини ишга туширилиши, шунингдек 2009-2014 йилларда замон талабларига жавоб берадиган миллий автомагистрални қуриш ва кайта таъмирлаш йўналишидаги ишлар нафақат ички ташувларни ортишига, балки Узбекистоннинг транзит имкониятларини яхшиланишига олиб келди. Ўз навбатида, сўнгги йилларда Узбекистан манфаатларига зид бўлган транспорт лойихаларнинг ривожланаётганлиги ушбу йўналишдаги чора-тадбирларни жадаллаштиришни такозо этмокда. Бу борада 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида хам транспорт тармоги масалаларига алохида эътибор қаратилган1. Жумладан, мазкур Стратегияни «Халк билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида халқаро ҳамда минтақавий транспорт коридорларини ривожлантириш юзасидан алохида вазифалар белгиланган. «Минтақанинг транзит-логистика салохиятидан янада самарали фойдаланиш ва транспорт инфратузилмасининг жадал ривожланишини таъминлаш лозим ва шу муносабат билан транспорт коммуникацияларини ривожлантириш бўйича умумминтақавий дастурни ишлаб чиқиш ва кабул килиш зарур»2.
Жахон амалиётида транспорт тизимини ривожлантиришга каратилган махсус тадқиқот марказлари ташкил этилган ва ушбу йўналишдаги муаммоларнинг илмий ечимини топишга бағишланган мақсадли илмий изланишлар олиб борилмокда. Жумладан, денгизга тўғридан-тўғри чиқиш имконияти бўлмаган давлатлар учун муқобил бўлган арзон ва киска транспорт коридорларини яратиш, мультимодал транспорт коридорларидан фойдаланишни ривожлантириш, замонавий ва кулай транспорт-логистика хизматларини жорий этиш, товар таннархида транспорт харажатларини қисқартириш каби масалаларга кенг илмий доиралар томонидан алоҳида эътибор қаратилмокда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 декабрдаги ПҚ-3422-сонли «2018-2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташки савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги хамда 2015 йил 6 мартдаги ПФ-2313-сонли «2015-2019 йилларда мухандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация килиш дастури тўғрисида»ги фармонлари, шунингдек мазкур йўналишдаги бошқа меъёрий-ҳукукий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади тизимли ёндашув асосида Марказий Осиё транспорт тизимини самарали бошқариш механизмини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
автомобиль ва темир йўл транспорти комплексный мониторинг қилишга ва соҳадаги муаммоларнинг таъсир даражасини аниқлашга мўлжалланган, мамлакат транспорт коридорлари имкониятини, транзит салоҳияти хамда транспорт логистикаси самарадорлигига баҳо берувчи индикаторлар ишлаб чикилган, уларнинг меъёрий ва чегаравий кийматлари асосланган;
минтақа транспорт тизимидан кутилаётган натижалар ва тизим кўрсатаётган хизматлар ўртасидаги тафовутни, минтақада транспорт соҳасидаги хамкорликнинг амалдаги механизмы муаммоларини акс эттирувчи вазият модели ишлаб чиқилган ва ушбу тизимни мувофиклаштириш зарурати асосланган;
минтақа транспорт лойиҳалари истиқболларини белгиловчи оптимистик (Узбекистан манфаатларига тўлик мос келадиган), пессимистик (Узбекистан манфаатларига тўлиқ зид бўлган) ва реалистик (амалга ошиш эҳтимоли юқори бўлган коридорлар юзасидан) сценарийлар ишлаб чиқилган;
Узбекистан Республикасининг транспорт соҳасидаги иктисодий манфаатлари тизимлаштирилган ва уларга бўлган потенциал ва реал тахдидлар илмий асосланган;
умумминтақавий дастурлар ёрдамида тартибга солишни назарда тутувчи минтака транспорт тизимини самарали мувофиклаштириш механизмининг саккиз босқичли концептуал модели ишлаб чикилган.
Хулоса
Диссертация тадкикоти доирасида олиб борилган изланишлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Марказий Осиё мамлакатларининг транспорт тизимини жахон транспорт тармоғига интеграциялашувини жадаллаштириш учун минтака давлатлари транспорт тизимларини кооперациялашувига эришиш керак.
2. Минтака давлатларининг транспорт сохасидаги сиёсатини мувофиклаштиришга бўлган зарурат бугунги кунда амалдаги икки томонлама шартномалар асосида йўлга қўйилган механизмнинг самарасизлиги билан изоҳланади. Хусусан, минтака транспорт тизими хизматларига бўлган талабнинг ортиши шароитида минтака давлатлари худуди оркали ташилаётган халқаро юклар ҳажмида нафакат барқарорлик, балки салбий тенденциялар кузатилокда. Бунта, диссертация иши давомида тадқиқ этилган қатор муаммолар комплекс тарзда таъсир кўрсатмокда.
3. Минтакавий транспорт тизимига салбий омиллар таъсир даражаси юкори ва ўз навбатида ижобий омиллар баркарор эмас. Асосий салбий омил сифатида минтаканинг айрим давлатларига, хусусан Ўзбекистон манфаатига зид бўлган транспорт лойиҳаларнинг ривожланаётганлигини кайд этиш лозим.
4. Ҳар қандай минтакадан ташқаридаги давлат минтака транспорт хизматларидан фойдаланишда уни ягона тизим сифатида кўришни хоҳлайди. Чунки минтақа орқали ташиладиган халқаро юкларни ташишда ягона келишув асосида ҳамда бир хиллаштирилган талаблар ва процедуралардан ўтиш вақтни ҳамда молиявий харажатларни тежайди. Бу борада, Марказий Осиё минтақаси логистик нуктаи-назардан кулай худуд шаклига эта, яъни минтака давлатларида халкаро логистик марказларнинг жойлашувини оптималлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйилиши минтақанинг транспорт жозибадорлигини янада оширади. Мазкур холатлар минтақа транспорт тизимини ўзаро мувофиқлаштиришни такозо этади.
Юқорида кайд этилганлардан келиб чикиб, минтакавий транспорт тизимини самарали мувофиқлаштириш механизмини ташкил этиш йўлида куйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чикилди:
Миллий даражадаги транспорт тизими учун:
1. Узбекистан транспорт тизимини самарали бошқариш бўйича ҳукуқий - ташкилий йўналишда:
мамлакат транспорт тизимини доимий мониторингини олиб бориш максадида Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Қурилиш саноати, капитал курилиш, коммунал соҳа ва транспорт масалалари бўйича ахборот таҳлилий департамента» мутахассислари, ваколатли ташкилот ва идораларнинг масъул ходимлари, шунингдек транспорт соҳасида етакчи олим ва экспертлар таркибидаги ишчи гуруҳ фаолиятини ташкил этиш. Ишчи гуруҳ йиғилиши муҳокамасига мамлакат транспорт тизимидаги муаммолар камровидан, колаверса транспорт соҳасидаги манфаатларга бўлаётган тахдидлардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонда транспорт турлари фаолиятини мувофиклаштирувчи, ягона сиёсат юритувчи давлат бошқарув органи фаолиятини шакллантириш масаласини қўйиш;
ишчи гуруҳ томонидан мамлакат транспорт тизимини комплекс мониторинг килиш механизмини такомиллаштириш ва бунда диссертацияда ишлаб чиқилган (индикатив ёндашув асосида) методикадан фойдаланиш максадга мувофиқ ҳисобланади;
Ўзбекистоннинг транспорт соҳасидаги узок муддатли ички ва ташки сиёсатини белгилаб берувчи Давлат стратегиясини ишлаб чикиш имкониятларини кўриб чикиш.
2. Ўзбекистон орқали халкаро ташув жараёнини такомиллаштириш ва ушбу жараённи халқаро амалиётга мувофиқлаштириш йўналишида:
транзит ва транспорт соҳасидаги миллий қонунчилик ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари талабларига мувофиклигини таҳлил қилиш;
Ўзбекистон Республикаси транспорт соҳасидаги шартномавий-ҳуқукий базасини инвентаризация қилиш;
транзит ва тарифлар бўйича Ўзбекистон Республикаси меъёрий-ҳукуқий хужжатларини минтака давлатларида амалда бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан солиштириш ва уларни мувофиқлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
мамлакат орқали ўтувчи транзит жараёнини тартибга солиш мақсадида «Транзит тўғрисидаги қонун»ни ишлаб чиқиш ва қабул килиш;
хизмат кўрсатишнинг замонавий технологияларини жорий килиш, жумладан автотранспортларда ташиладиган юкларни қўзғатмасдан текшириш имкониятига эта махсус сканерлардан фойдаланиш;
импорт ва экспорт ташувларида миллий транспорт корхоналари улушини ошириш бўйича тегишли чора-тадбирлар ишлаб чикиш;
республикадаги юк ўтказиш ҳажми юкори бўлган темир йўл божхона постларини сканер кўрик аппаратлари билан таъминлаш;
Вазирлар Маҳкамасининг темир йўл транспорти орқали ташилаётган юклар устидан божхона кўригини амалга оширишга каратилган Қарорлари ва уларнинг иловасида келтирилган рўйхатларни соддалаштириш, шунингдек, чегара божхона постларида асосли гумон бўлмаган ҳамда сканер аппаратларидан ўтказилган юкларни кайта божхона кўригини бекор килиш;
Ўзбекистонда амалда бўлган темир йўл ташувлари учун белгиланган тариф ставкаларини боскичма-боскич камайтириш чораларини кўриш;
«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ҳисобидаги поезд локомотивлари сонини кўпайтириш ҳамда юк вагоналари ҳолатини яхшилашни жадаллаштириш;
мамлакатдаги ташқи савдо катнашчилари ва ташувчи фирмалар ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ўз юкларини миллий ташувчилар хизматидан фойдаланган ҳолда импорт ва экспорт килаётган тадбиркорларга даромад солиғидан солик имтиёзларини кўллаш.
3. Минтака транспорт тизимида мамлакат транспорт тармоғи аҳамиятини ошириш, шунингдек Ўзбекистонни айланиб ўтувчи коридорларнинг миллий иктисодий манфаатларга салбий таъсирини камайтириш мақсадида:
халқаро конференцияларда Тожикистон билан боғлиқ 3 та (ТАТ, «Хитой-Қирғизстон-Тожикистон» ва «Россия-Қозоғистон-Қирғизстон-Тожикистон») лойиҳада кўзда тутилган ҳудудларнинг тоғли рельефга эгалиги, айрим иштирокчи давлатларнинг молиявий имкониятларининг чекланганлиги, ушбу коридорларнинг транзит салоҳиятини юкори эмаслиги хамда бу йўналишда амалда фойдаланилаётган, инфраструктураси шаклланган Ўзбекистон орқали ўтувчи транспорт коридорларининг имкониятларини таргиб этиб бориш;
«Қозоғистон-Туркманистон-Эрон» темир йўлининг нисбатан (инфратузилманинг) янгилиги, иштирокчи давлатлар ўртасида келишмовчиликларнинг мавжудлиги, бугунги кунда факатгина имтиёзлар орқали транзит юкларни жалб қилаётганлиги ҳамда йўлнинг чўл ҳудудида курилганлиги билан боғлиқ муаммолар шароитида, анъанавий бўлган, маълум даражада инфратузилмага эга Ўзбекистон оркали ўтувчи коридорлар истикболи юзасидан тегишли чораларни кўриш, мазкур йўлдан фойдаланиш имконияти юқори бўлган давлатларга (Хитой, Ҳиндистон, Покистон ва бошқ.) Ўзбекистон орқали ҳаракатланишлари учун кўшимча имтиёзларни татбик этиш;
бир-бирини айланиб ўтувчи транзит коридорлардан ўзаро манфаатли фойдаланиш юзасидан минтақа даражасидаги кўптомонлама келишувга эришиш. Жумладан, «Ғарбий Европа - Ғарбий Хитой» автомагистралидан Ўзбекистон ҳам Чимкент орқали боғланиб, Жанубий ва Жануби-Ғарбий Осиё давлатларига Ўзбекистон транзит давлат вазифасини ўташини таъминлаш;
«Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўли лойиҳасини якунига етказиш юзасидан лойиҳанинг 268 кмлик Қирғизистон қисмидаги қурилиш ишларини имтиёзли шартлар асосида Ўзбекистон томонидан амалга оширилиши масаласини ўрганиб чиқиш. Бунда, Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Қурилиш саноати, капитал қурилиш, коммунал соҳа ва транспорт масалалари бўйича ахборот таҳлилий Департамента бошчилигида транспорт тизимига алокадор ташкилот ва идораларни мутахассислари, экспертлар ва олимлар иштирокида «Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой» темир йўли лойиҳасини амалга ошириш муаммолари ва уларни бартараф этиш йўллари» мавзусида илмий-амалий семинар ўтказиш;
«Тошкент-Андижон-Ўш-Иркештом-Қашғар» автомобиль коридорини Қирғизистоннинг жанубий ҳудудидан ўтган қисмини қайта таъмирлаш ишларини амалга ошириш юзасидан инвестицион лойиҳаларни жалб қилишда Ўзбекистон томони ҳам бирдек манфаатдор эканлигини ҳисобга олиш.
Минтақа даражасидаги транспорт тизими учун:
4. Марказий Осиё транспорт тизимини самарали бошкариш ва мувофиқлаштириш йўналишида:
минтақа транспорт тизимини самарали бошқариш механизмини ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган 8 босқичли концептуал модель асосида тегишли харакатларни бошлаш;
мазкур моделда кўзда тутилган концепцияда умумминтақавий транспорт тизимини ривожлантириш дастурини ишлаб чикишни кўзда тутиш;
минтақа даражасида транспорт тизимини бошқаришда мазкур моделнинг 7-босқичида кўзда тутилган телематика тизимини қўллаш ва ривожлантириш, бунда ягона ахборот таъминоти ва алмашинув маркази фаолиятини йўлга кўйиш бўйича тегишли чораларни кўриш;
минтақада транспорт интеграциясини ривожлантириш бўйича ЕИ тажрибасини Марказий Осиё минтақасида қўллаш бўйича диссертацияда ишлаб чиқилган сценарийларни Ўзбекистон манфаатлари кесимида талкин этиш. Унда, кейинги харакатларни иккинчи сценарий бўйича амалга оширилишини мақсадга мувофиқ хисобланади;
ЕИ тажрибасидан келиб чиқкан холда, минтакадаги транспорт муаммоларини босқичма-босқич тегишли дастурларни хаётга татбик этиш орқали хал этиб бориш.
5. Минтақа орқали халқаро ташув жараёнини тартибга солиш ва такомиллаштириш йўналишида:
1972 ва 1994 йилларда қабул қилинган контейнер ташувларига оид Конвенцияларга минтақа давлатларини аъзо бўлиш масаласини ҳукуматлараро йиғилиши кун тартибига киритиш;
минтақада барча давлатлар манфаатларини кўзда тутувчи транспорт соҳасида уйғунлаштирилган қоидалардан фойдаланиш зарурати мавжудлиги тўғрисида илмий маколалар, таҳлилий материаллар тайёрлаш ва минтақавий ташкилотлар, лойиҳалар ва дастурлар (МОМИҲ, ШҲТ ва бошқ.) доирасида ўтказиладиган форумларда, йиғилишларда илгари суриш;
ўзаро транзит ташишларда босқичма-босқич кўп томонлама (минтақа давлатлари ўртасида) келишувлардан фойдаланиш ва учинчи давлатларга нисбатан ягона транзит тарифлари ва шартларини қўллаш механизмига ўтиш.