Газ саноати олтингугурт бирикмали чиқиндиларини қурғоқчил минтақа тупроқлари хоссаларига ва дарахтларга таъсири ҳамда уларни яхшилаш йўллари

Муҳаббат Диёрова

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати: Бугунги кунда дунёда турли саноат корхоналарининг фаолияти, фойдали кизилма конларини қазиш, улардан турли соҳаларда фойдаланиш жараёнлари ва антропоген омиллар таъсирида тупроқ қопламининг кимёвий ифлосланиши, уларнинг хосса-хусусиятларини ўзгариши ҳамда унумдорлигининг пасайиши кузатилмокда. Чунки, дунё бўйича 116 мамлакатда 660 дан зиёд нефтни қайта ишлаш заводи иш фаолиятини юритади1. Атроф-муҳит ифлосланиши натижасида ёмгир суви таркибида кислоталарнинг вужудга келиши, тупрокнинг деградацияга учраши, хосилдорликнинг сифат ва микдор жиҳатдан пасайиши ҳамда экотизим билан боғлиқ муаммоларнинг шаклланишига олиб келмокда.
Атмосфера ҳавоси орқали тупроқ ҳамда ўсимлик таркибида тўпланиб бораётган чиқинди токсикантлардан тозалаш бўйича дунёнинг етакчи илмий марказлари ва олий таълим муассасалари, жумладан2: International Maritime Organization (IMO) United States Department of Agriculture, American University Washington (АҚШ), China National Enviromental Monitoring Center (Хитой), Московский государственный университет (Россия), University Tsukuba, University Kyoto (Япония), Anaisda Academia Brasil Global Forum of Agricultural Research (ОҒАК)да янги технологиялар яратилиб, ишлаб чиқаришга татбиқ этилмокда.
Бугунги кунда республикамиз кишлоқ хўжалигида, жумладан, ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш сохаларида илмий, илмий-амалий ишлар тизимли йўлга қўйилди ҳамда муайян натижаларга эришилмокда. Бу борада турли тупроқ типлари бўйича саноат чиқиндилари, техноген моддалар, огир металлар деб аталувчи кимёвий бирикмаларнинг тупроқ ҳамда барча ўсимликлар копламига таъсири юзасидан республикамиз микёсида тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, нефть маҳсулотларини тупроқ таркибидан тозалаш бўйича ишланмалар ишлаб чиқилган, суғориладиган тупроқлар таркибида оғир металлар ҳаракатини камайтириш ва тозалаш технологиялари яратилган. Шу билан биргаликда тупроқ-иқлим шароитига мос, атмосфера хавосида таркалаётган турли хил кимёвий бирикмаларнинг атроф-мухитга таъсирини камайтириш борасида чора-тадбирларга етарлича эътибор каратилмаган. Узбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2017-2021йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида «...қишлок хўжалиги ишлаб чикаришни муттасил ривожлантириш, мамлакат озик-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш, экологик тоза махсулотлар ишлаб чиқаришини кенгайтириш, аграр секторининг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш»муҳим стратегик вазифалар сифатида белгилаб берилган. Шунинг учун ҳам турли-тупроқ иқлим шароитида саноат чикиндиларидан ажралаётган кимёвий токсик таъсир эътувчи омилларни аниқлаш, атроф-муҳитни экологии жиҳатидан тозалаш бўйича илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги 4947-сон Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 27 майдаги «2013-2017 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф-муҳит муҳофазаси бўйича ҳаракатлар дастури тўғрисида»ги 142-сон ва 2018 йил 13 февралдаги «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги 375-сон Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади. Завод чикиндиларидан водород сульфид (H2S) ва сульфат ангидрид (SO2) нинг суғориладиган қумли чўл, тақирли ҳамда оч тусли бўз тупроқларнинг физикавий, кимёвий, агрокимёвий, микробиологии, мелиоратив хусусиятларига, мевали дарахтларда кечадиган агробиологии жараёнларини ўзгаришларига, ҳосилдорлигига хамда хосил сифатига таъсирини тадкик этишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор Қашқадарё воҳасининг чўл минтақа ва суғориладиган оч тусли бўз тупрокларининг газ саноат чиқиндилари (H2S ва SO2) таъсирида тупроқ-экологик, генетик ва тупроқ-кимёвий, мелиоратив хусусиятларини ўзгариши исботланган;
техноген модда сифатида ажралиб чиқадиган завод чиқиндилари -водород сульфид (H2S) ҳамда сулфат ангидрид (SO2) бирикмаларининг турли физик ҳолатда ва концентрацияда ўсимликда, тупрокда харакатланишининг таъсир қилиш механизмлари аниқланган;
тупрокдаги олтингугурт микдори билан гумус, ялпи N, Р2О5, К2О ва ҳаракатчан озиқа элементлар ўртасида корреляцией боғланишлар аниқланган;
ёғингарчилик микдори жуда кам, атмосфера ҳамда тупроқ қурғоқчилиги якқол сезилиб турган арид, кескин континентал иқлимли шароитда олтингугуртли бирикмаларнинг таъсир доирасини атмосфера-ўсимлик-тупрок ва тупрок-ўсимлик-атмосфера бўйлаб айланма ҳаракати аниқланган;
мевали дарахтларнинг завод чиқиндиларига чидамлилик даражаси бўйича беҳи-олма-ўрик-олча-бодом-шафтоли дарахтларининг экологик қатори ишлаб чикилган.
Хулосалар
1. Муборак газни қайта ишлаш заводи атрофидаги чўл минтақаси суғориладиган қумли чўл, тақирли, оч тусли бўз тупроқлари таркибида тўпланаётган олтингугурт бирикмали газларнинг салбий таъсири 10-15 км масофада эканлиги кузатилиб, манбадан узоқлашиши билан бу таъсир камайиб бориши кузатилган. Атмосфера ҳавоси оркали тарқалаётган олтингугурт бирикмали газлар билан ифлосланиш даражасининг камайиб бориши натижада тупроқ таркибидаги сув-физик, агрокимёвий, физик -кимёвий хусусиятларнинг яхшиланиб бориши исботланган.
2. Олтингугуртли газлар таъсирида бўлмаган суғориладиган кумли чўл тупроклари таркибидаги умумий ва харакатчан шаклдаги олтингугурт микдорларида жиддий ўзгаришлар содир бўлмайди. 0-20; 21-50; 51-70 см тупрок катламларида ялпи олтингугурт микдори 0,19-0,20 фоиз бўлган бўлса 2010 йилда 0,18-0,31 фоиз ни ташкил килди. Олтингугуртли чиқинди газлар таъсиридаги тупрок таркибидаги олтингугурт микдорида жиддий ўзгаришлар мавжуд, яъни 2003 Йили тупрокдаги ялпи олтингугурт микдори 1,38- 3,29 фоизни ташкил қилган бўлса, 8 йилдан кейин 2,03-3,38 фоизни ташкил этди, олтингугурт аккумуляцияси кузатилди.
Сингдирилган катионлар микдори сугориладиган кумли чўл тупроклардан тақирли тупроқлар орқали оч тусли бўз тупроклар томон ортиб боради. 2003 йилга нисбатан 2010 йилда бу катталик юқорироқ бўлиб, тупрокларнинг маданийлашганлик даражаси билан боглик кечади. Урганилган тупроклар ичида тақирли тупроклар 2003 йилдан 2010 йилгача кучсиз шўртоб даражада колади, лекин 2010 йилда сингдирилган натрий микдори 2003 йилга нисбатан камайган. Бу ижобий ҳолатни кўрсатади.
3. Сугориладиган шароитда сульфатредуцияловчи бактериялар иштирокида S дан сульфат кислота ҳосил бўлади ва тупрокда сульфатли тузларни хусусан CaSO4, MgSO4, Na2SO4 ларни кўпайтиради. Ўз навбатида ялпи олтингугурт микдори хам ортади. Бу ортиш кўпрок гарбий ва жанубий йўналишдаги сугориладиган кумли чўл тупроқларга тўғри келади.
Сугориладиган кумли чўл тупроқларининг уфк томонлари бўйлаб агрокимёвий хусусиятлари 8 йил давомида деярли ўзгармайди. Бу тупрокларда олтингугурт билан гумус, олтингугурт билан ялпи азот, олтингугурт билан ялпи фосфор ўртасида корреляцией боғланиш йўқ, аммо харакатчан NO3' ва Р2О5 билан ижобий бўлиб +0,52-0,11 ни ташкил килди.
4. Сугориладиган кумли чўл, тақирли ва оч тусли бўз тупрокларида огир металлар Fe, Ni, Со, Си, Zn, Cd, Pb микдорларида жиддий ўзгаришлар кузатилмади. Ушбу металлар ўртасида ўзаро корреляцией боғланишлар йўқ. Кучсиз боғланиш + 0,10; + 0,15 атрофида Си : Zn ва Cd : Pb ўртасида мавжуд.
5. Сугориладиган кумли чўл, такирли, оч тусли бўз тупрокларда микроорганизмларнинг умумий микдорини хайдов қатламларида кўплиги; кейинги қатламларга тушган сайин камайиб бориши аниқланди. Бактерияларни актиномицетларга нисбатан кўплиги ҳам ушбу тупроқларга хос.
Оч тусли бўз тупрокларда микроорганизмларнинг микдори кўп ва сифат кўрсаткичлари кумли чўл ва тақирли тупроқларга нисбатан яхши.
6. Олтингугуртли газ чикиндилари таъсирига чидамлилик даражасига кўра, мевали дарахтларнинг экологик қатори мониторингибеҳи -» олма -» ўрик -» бодом -» олча -» шафтоли тартибида жойлашади.
7. Тупроқ кимёвий ифлословчилар (H2S ва SO2) учун вертикал ва горизонтал йўналишда махсус барьер ва фильтр ролини ижро этади. Бунда ўзи биогеокимёвий ўзгаришларга юз тутади. Механик протектор функциясини ижро этади. Узининг хусусий биокимёвий хоссаси ҳисобига заҳарли моддалар учун депо ролини ижро этади. Хусусан, H2S ва ЗО2газлари сингдирувчи барьер, атмосферами газ режимини бошкарувчи сфера. Лекин протекторлик вазифасини ижро этишда сингувчи полютантлар микдори кўпайиб кетган такдирда унинг, яъни тупрокнинг унумдорлиги пасаяди хамда функцияси кескин бузилади, яъни деградацияга учрайди.
8. Антропоген омил,яъни H2S ва 8О2каби чиқинди газлар бу ҳудудларни батамом носоғлом ҳолатга тушуриши мумкин. Қумли чўл ва тақирли тупрокларда халкаро стандартга кўра кучсиз ва ўртача чўлланиш кучаймокда, яъни, бу тупрокларда шўрланиш курук қолдик бўйича 0,20-0,4 ва 0,4-0,6 фоиз оралиғида жойлашади, бу ўсиш S ҳисобида бўлади. Шу боис ушбу ҳудуд локал мониторинг олиб боришга муҳтож.
9. Олтингугуртли чиқинди газлар чиқариладиган корхоналарда энг аввал бу хом ашёни, яъни H2S ва SO2 атмосферага чикармасдан фойдаланадиган технологиялар ишлаб чиқиш максадга мувофиқ. Қолаверса бундай корхоналар шамолли ҳудудларга курилиши керак токи чиқарилган чиқиндилар концентрацияланмасин.
10. Олма барги, беҳи меваси, чанг ютувчи хамда саноат чиқиндилари таъсирига чидамли бўлганлиги туфайли, уларни завод ичи ва ташқарисидаги махсус ташкил этилган боғларга, олча ва шафтолини эса атмосфера хамда тупрок курғокчилигига H2S ва 8О2газларига нисбатан чидамсиз эканлигини инобатга олиб завод атрофидан узоқроқ (20 - 25км) масофалардаги сугориладиган оч тусли бўз тупроқларга жойлаштириш, бу тадбирларни амалга оширишда масофаси, шамолнинг тезлиги ва йўналиши тупрок типини алоҳида эътиборга олиб, гектарига: 900 туп бехи, 500 туп олма, 300 туп ўрик, 100 туп бодом экиш тавсия этилади.

9

Koʻrishlar

2

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos