Barcha maqolalar - San'at va gumanitar fanlar

Maqolalar soni: 2
  • Ushbu maqola topografik chizmachilik fanini o‘qitishda grafik dasturlardan foydalanilgan holda talabalarning fazoviy tasavvurini hamda ko‘nikma va malakalarini oshirishga qaratilgan. Topografik chizmachilikning nazariy qonun-qoidalarini bilish talabalarning topografik chizmachilik fanidan yanada chuqurroq bilimga ega bo‘lishlariga yordam beradi.

    G.S Ramazonova
    27-33
    115   216
  • Тадқиқот объекти: олий таълим муассасаларида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотининг ёшлар тарбиясида маънавий-ахлокий кадриятлар уйғунлигини амалга ошириш жараёни.
    Ишнинг мақсади: олий педагогии таълим муассасалари «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракатининг бошланғич ташкилотларида тарбиявий ишлар мазмунини маънавий-ахлоқий кадриятлар билан уйғунлаштиришнинг илмий-педагогик асосларини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга татбиқ этишга доир илмий-методик тавсияларни яратиш.
    Тадқиқот методлари: мавзуга доир фалсафий, ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий, педагогии ва психологии адабиётларни ўрганиш; илмий-назарий тахдил, педагогии кузатув; ижтимоий сўров (анкета, тест, суҳбат, интервью ва ҳ.к.); моделлаштириш; тажриба-синов; математик-статистика; натижаларни умумлаштириш.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: маънавий-ахлокий кадриятлар ва ёшлар тарбиясида уйғунлик педагогии йўналишда тадқиқот объекти қилиб олинди. Маънавий-ахлоқий кадриятлар ва ёшлар тарбиясида уйғунлик илмий-назарий жиҳатдан таҳлил этилди. Ёшлар тарбияси ва маънавий-ахлоқий қадриятларнинг уйғунлиги технологияси ишлаб чикилди.
    Маънавий-ахлоқий кадриятлар ва ёшлар тарбиясида уйғунликнинг мезонлари ва андозаси яратилди. Маънавий-ахлоқий кадриятлар ва ёшлар тарбиясида уйғунликнинг самарадорлигини оширишга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилди.
    Амалий ахамияти: тадкиқот ишида илгари сурилган назарий фикрлар “Педагогика”, “Педагогии маҳорат”, “Маънавият асослари” фанларини мазмунан бойитади, “Камолот” ёшлар ижтимоий харакатининг бошлангич ташкилотларида тарбиявий ишлар самарадорлигини фаоллаштиради, олий таълим муассасалари талабалари билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар самарадорлигини янада оширади.
    Тадкиқотда илгари сурилган илмий-методик тавсиялар эса узлуксиз таълим тизимида маънавий-ахлоқий кадриятлар ва ёшлар тарбиясида уйгунликка доир методик манба сифатида хизмат килади.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадкиқотнинг асосий ғоялари “Маънавий-ахлоқий кадриятлар ва ёшлар тарбиясида уйгунлик” номли методик қўлланма, “Халқ таълими”, “Узлуксиз таълим”, “Таълим муаммолари”, “Педагогик таълим”, “Фалсафа ва хукук”, хорижий журналлар ҳамда “Камолот” ЁИХда ташкил этилган илмий анжуманлар материаллари тўпламларида чоп этилган мақолалар воситасида оммалаштирилди.
    Қўлланилиш соҳаси: тадкиқот материалларидан олий таълим тизими, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаолиятида фойдаланиш мумкин.

    Рахматулла Гаипназаров
    1-28
    34   7