Barcha maqolalar - Telekommunikatsiya

Maqolalar soni: 26
  • Hozirgi kunda fan va texnalogiyani rivojlanishida nanotexnalogiyani orni ortib bormoqda. Ayniqsa, olinayotgan nanoochamdagi zarralar, nanokalsterlarni va qatlamlarni analitik olchash, tekshirish quyidagi asboblarni orni benihoya katta hisoblanadi
    Bunyod Goipov
    393-396
    88   18
  • The article presents the results of a research carried out on the methods of producing quality and competitive double-layer knitted fabrics using a wide range of technological capabilities of circular and flat double bed machines.
    Usnatdinova Elmira Fakhratdinovna, YunusovKamoliddinZununovich
    26-30
    98   46 46
  • Ятрогенные повреждения внепеченочных желчных протоков во время холецистэктомии происходят довольно часто, о чем свидетельствуют сообщения в различных медицинских изданиях и средние статистические данные.
    Z Qurboniyozov, K Raxmonov
    90-94
    145   27
  • Ushbu maqolada IT-soha hayotimizda qanchalik kerak ekanligi xususida qisqacha yoritilgan. Bugungi kunda jahonda va mamlakatimizda IT-sohaga kata e’tibor qaratilmoqda. Ushbu soha vakillariga esa talab borgan sari ortib bormoqda. Mamlakatimizda bu sohaning asl mutaxassislari ko’p emas. Shuning uchun hukumatimiz o‘z e’tiborini bu sohani rivojlantirishga, yoshlarni bu sohaga jalb etishga qaratgan. Poytaxtimiz markazida qad ko‘targan va foydalanishga topshirilgan IT-parki ham bu soha mamlakatimizga qanchalik kerakligini ko‘rsatadi.

    E.S. Toshtemirov, F.A. Usanov
    163   65
  • Ҳозирда ахборот-коммуникатив жараён жадал суратларда тезлашиб, коммуникация воситалари такомиллашиб бормоқда. Ҳар бир алоқа воситасининг ахборот етказиб беришда ўз услуби ва имкониятлари мавжуд. Оммавий алоқа воситаси телевидение техника ёрдамида вербал ва визуал коммуникация унсурларидан фойдаланиб ахборотни кўп сонли аудиторияга узатади. Коммуникант (томошабин) ва коммуникатор (телевидение, яъни мазкур манба орқали маълумотларни узатиш истагида бўлган соҳа вакиллари) ўртасида коммуникатив алоқа ўрнатилади. Коммуникант ахборотни визуал ҳамда вербал коммуникация орқали қабул қилади. Г.Г.Почепцов коммуникацияга “вербал ахборотни новербалга ва аксинча новербални вербалга қайта кодлаштириш жараёни” [Почепцов, Г.Г. 2001: с.14.] деб таъриф берган. Телевидениенинг ижод аҳлиэса вербал ва новербал воситалар ила ахборотни визуаллаштирад и. В а уста мусаввир ўз асарида турли рангларни чаплаштириб ташламаганидек, адиб, кино ва телевидение аҳли ҳам сўзларни талабчанлик билан танлаши лозим. Телевидение қаламга олинадиган сўзни ҳам, талаффуз этиладиган сўзни ҳам инкор этмайди. Бу қудратли восита тасвир яратишга, тасвирни тўлдиришга, томошабин - тингловчи билан алоқа ўрнатишга, мавзунинг концепциясини очишга хизмат қилиши назарда тутилади.

    Замира Абдуллаева
    105-110
    55   18
  • Мамлакатда амалга оширилаётган демократик жараёнларнинг сифати ва самарасини ҳамда инсоннинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини химоя қилиш мақсадида одамлар ҳаётининг муносиб даражасини таъминлаш учуй давлат органларининг роли ва масъулиятини кучайтириш, аҳоли билан очиқ мулоқотни ташкил этиш ва уларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг янги самарали механизмлари ва усулларини ишлаб чиқиш, фуқароларнинг ижтимоий муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқилмоқда ҳамда ижросини таъминлашга ҳаракат қилинмоқда

    Улуғбек Махкамов
    276-278
    51   13
  • Ҳозирда ахборот-коммуникатив жараён жадал суратларда тезлашиб, коммуникация воситалари такомиллашиб бормоқда. Ҳар бир алоқа воситасининг ахборот етказиб беришда ўз услуби ва имкониятлари мавжуд. Оммавий алоқа воситаси телевидение техника ёрдамида вербал ва визуал коммуникация унсурларидан фойдаланиб ахборотни кўп сонли аудиторияга узатади. Коммуникант (томошабин) ва коммуникатор (телевидение, яъни мазкур манба орқали маълумотларни узатиш истагида бўлган соҳа вакиллари) ўртасида коммуникатив алоқа ўрнатилади. Коммуникант ахборотни визуал ҳамда вербал коммуникация орқали қабул қилади. Г.Г.Почепцов коммуникацияга “вербал ахборотни новербалга ва аксинча новербални вербалга қайта кодлаштириш жараёни” [Почепцов, Г.Г.2001: с.14.] деб таъриф берган.

    Замира Абдуллаева
    376-382
    53   15
  • Произведен анализ известных способов формирования каналов утечки информации и физические методы защиты информации, передаваемой по волоконно-оптических линиях связи. Предложены способы повышения защищенности оптического волокна при передаче данных, а также предложена и описана модель системы защиты информации в волоконно-оптической линии на основе устройства рефлектометра.

    Jasur Qilichov , Muhammadzoir Xadjaev, Abduvali Xidirov
    15-18
    118   40
  • Для криптообработки информации с использованием шифрования Вернам разработан рабочий симулятор логического элемента XOR, основанный на тех же принципах, что и магнитооптические логические элементы. Проведена экспериментальная проверка устройства-имитатора с использованием кодирования ASCII и разработан алгоритм шифрования и дешифрования текстовой информации.

    Abduvali Xidirov, Shuhrat Egamov, Xakberdi Jumanov
    18-21
    48   30
  • Maqolada axborotlashgan jamiyatda sun’iy intellektning muvaffaqiyati natijasida yuzaga keladigan jarayonlar, jumladan, mehnat, aqlli mashinalarning inson mehnatini yengillashtirish bilan birga, insonning o‘z-o‘ziga bo‘lgan munosabatini qaytadan ko‘rib chiqish, mehnatning intellektuallashuvining ishlab chiqarish sifati va samaradorligiga ta’siri, axborotlashgan jamiyat muammolari ijtimoiy-falsafiy aspektda ochib berilgan.

    Nodirbek Mirzaxolov
    21-25
    62   17
  • Ushbu maqolada biz dinamik muhitda ishlaydigan mobil robotlar uchun yo'lni optimal rejalashtirishga erishish uchun sun'iy neyron tarmoqlarni (ANN) yo'lni rejalashtirish texnikasi bilan birlashtirgan algoritmik asosni taklif qilamiz. Asosiy maqsad - to'siqlar va turli xil atrof-muhit sharoitlarini hisobga olgan holda, robotlarni dinamik bo'shliqlar bo'ylab samarali boshqarish. Matlab dasturining ROS uskunalar panelida simulyatsiyalar va real tajribalar orqali yondashuvimizning samaradorligini ko'rsatamiz. Bizning natijalarimiz samaradorlik va muvaffaqiyat darajasi bo'yicha mavjud yo'lni rejalashtirish algoritmlariga nisbatan ayrim ko‘rsatkichlari yuqori samaradorlikni ko'rsatadi.

    Quvonchbek Norqo‘ziyev, Alisher Tojiyev
    25-29
    86   23
  • Ikki diapazonli optik modulyatsiya va stimulyatsiya qilingan Brillouin tarqalishiga asoslangan optik vektor analizatori, shuningdek, OptiSystem dasturiy muhitida uni simulyatsiya qilish imkoniyati ko'rib chiqiladi.

    Zoxid Kusharov, Tolibjon Bo‘riboyev
    29-33
    86   152
  • Tasvirlarga ishlov berishda Fure o‘zgartirishidan foydalanish. Image Processing Toolbox muhitida tasvirlarni filtrlash.

    Sirojiddin Tavboyev , Nizomiddin Qarshiboyev
    40-43
    75   19
  • This article is written to describe whether cartoon films can improve students’ pronunciation ability and to what extent cartoon films can improve students’ pronunciation ability. Furthermore, to identify what happens when cartoon films are used as a teaching learning media in pronunciation practice.

    O Mallayeva, Sh Abdullayeva
    454-456
    64   16
  • Ushbu maqolada Logistikaning kelib chiqish tarixi, vazifalari, amaliy qo'llanilishi va rivojlanishi haqidagi ma’lumotlar keltirilib o’tilgan.
    Hikmat Toyirov
    1103-1106
    78   22
  • Тадкикот объектлари: ассоциатив коммутация алока тармокларинин! структураси, ассоциатив коммутация тизимларининг тармоклари, ассоциатив коммутация ва маршрутизацияси, хамда уларнинг моделлари ва хисоблаш усуллари.
    Ишнинг мақсади: кенг полосали кўп сатҳли N-текисли ассоциатив коммутация тармокларинин!' усулларини ва коммутация тугунларининг моделларини тадкикот килиш ва ишлаб чикиш.
    Тадкикот мстодлари: олиб бораётган тадкикотлар ассоциатив коммутациянинг алгебраик тизими, эҳтимоллик назарияси, оммавий хизмат курсатиш назарияси, гурухлар назарияси, таксимлаш каторларининг Z-ўзгартииришлари, матрица алгоритмлари, вақт-эқтимол характеристикаларнинг нараметрик тахлили ва тармок тузилиши оптимизациясига асосланган.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: А алфавит ва Ғ ўрин алмаштириш тизимига оид гурухлар алгебрасига асосланган ассоциатив коммутацион фабрикасининг модели; АКТ тармокларинин! модулларида коммутация вазифаларини счиш опсратив ва дастурий хотиранинг магрица элементларининг ўринларни алмаштириш бўйича ал! ебраик мулы индикатив гурухларини кўнайтириш операция - ОЕР модулларинин тўпламининг аниклаш сохаси оркали ифодалаб берилган; халка ва юлдуз структурали ассоциатив коммутация тармокларинин! аналитик моделлари.
    Амалий ахамияти: берилган талаблар ва дастлабки маълумотларга асосланиб тармок параметрларини танлаш имконини берадиган ассоциатив коммутация тармокларини инженерлик хисоблаш учуй ифодалар ишлаб чикилган. АКФни коммутация тизимларининг таркибида кўлланиши анъанавий коммутация тармокларига кўра юкори унумдорликка эта бўлгани аникланди.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: ишнинг атижалари АК «Узбектелеком» ва Тошкент ахборот технологиялари университетининг ўкув жараёнига жорий этилди.
    Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: кириш ва транспорт телекоммуникация тармокларинин!- маршрутизация ва ассоциатив коммутация механизмини хисоблаш, лойихалаш, ишга тушириш.

    Светлана Садчикова
    1-23
    58   13
  • Тадкикот объектлари: ишлатиш шароитларида МУТ элементларини диагностика килиш, МУТни ўрнатилган назорат килиш услублари ва сигнатурали тахлил асосидаги ракамли қурилмаларни диагностика қилиш.
    Ишнинг мақсади: МУТ элементларини назорат ва диагностика килишнинг самарали услубларини ишлаб чикиш ва та дкик килиш.
    Тадкикот мстодлари: аналитик ва дастурли тадкикот усуллари, олинган натижаларни тахлил килишнинг ишлаб чикилган моделлари ва услублари. Эхтимоллар назарияси, графлар назарияси, ишончлилик назарияси, мантикий алгебра назарияси, компьютерда моделлаштириш услублари.
    Олинган натижалар ва уларнннг янгилиги: дискрет канал хатоликлари манбаининг каскадли модели, диагностика стратегияси ва МУТ элементларини иш кобилиятларини кайта тиклаш. Уз-узини назорат қиладиган ва назоратсиз МУТ элементларини ички назорат воситаларининг математик модели, уларнинг самарадор хажмлари кийматларини бахолаш. Назорат килиш аниқлилигини бахолаш ва эталон сигнатураларни хисоблаш услублари. Қидириш вақтини камайтирадиган сигнатурали тахлилни қўллаганда, носозликни излаш алгоритмлари. Компакт тестлаш ва эталон сигнатураларни шакллантириш услублари аниклилигини бахолаш учун имитацион модел.
    Амалий ахамияти: ишлаб чиқилган услублар, алгоритмлар ва дастурлар МУТ элементларини ишлатиш боскичида назорат-диагностика таъминотини ишлаб чикиш учун амалий фойдаланишга тавсия килинди.
    Татбик этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: диссертация ишининг натижалари “Узбектелеком” АК да жорий этилмокда. Ишнинг назарий ва амалий натижалари ТАТУ “Телекоммуникация” йўналишида ва 5А5222205-“Алока тармоклари ва бошкарув тизимлари” мутахассислиги бўйича ўқув жараёнида кўлланилмокда.
    Қўлланиш (фойдаланиш) coxaeи: таклиф этилган услублар, алгоритмлар ва дастурлар МУТни ишлатилишида рақамли телекоммуникация қурилмалари ва тизимларнинг назорат - диагностика таъминотини ишлаб чикишда кенг қўлланилиши мумкин.

    Шухрат Джаббаров
    1-19
    68   16
  • Ushbu maqolada buyumlar Intemeti, unga qo'yilgan xavfsizlik talablari, unda qo’llaniladigan autentifikatsiyalash protokollari va ulami tahlili ishlab chiqilgan.
    Iskandar Olimov, Orif Soatov
    224-227
    120   19
  • В статье рассмотрена актуальность и необходимость применения современных информационных технологий в управлении строительством. Автор приводит несколько направлений применения 1Т в изучаемой сфере, а также выявленные в ходе исследования преимущества и недостатки от применения информационных технологий в управлении строительными процессами.
    Madina Sayfullayeva
    247-250
    45   13
  • Тадқикот объекта: Телекоммуникация хизматлари бозорида етакчи оператор ҳисобланган «Ўзбектелеком» АК тадкиқотнинг объекта сифатида иштирок этади.
    Ишнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасининг алоқа ва ахборотлаштириш сохасида инновацион жараёнларни янада ривожлантиришга дойр илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
    Тадқиқот методлари: тадқиқот жараёнида қиёсий ва мантикий тахдил, тизимли ёндашув, илмий абстракция, статистик гурухлаш ва иқтисодий-статистик усуллардан фойдаланилди.
    Олннган натижалар ва уларнинг янгилиги: алока ва ахборотлаштириш сохасида инновацион жараёнларнинг шаклланиш хусусиятлари ва ривожланиш қонуниятлари аниқланди; хорижий мамалакатлар тажрибасини умумлаштириш асосида жахонда ахборот-коммуникация сохасининг ривожланиш тенденциялари ва уларнинг миллий иқтисодиётлар рақобатбардошлигининг ошишига таъсири аниқланди; алоқа ва ахборотлаштириш сохасида инновацион ривожланиш инфратузилмасинн ривожлантириш ва уни бошқаришнинг кластер механизмларини шакллантириш чоралари таклиф этилди; янги ахборот технологияларни тадбик этиш бўйича самарали ва мослашувчан шакл сифатида инновацион тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан таклифлар асосланди; миллий иктисодиётни модернизация қилиш шароитида “Ўзбектелеком” АКнинг илмий-техник салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва унинг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида истиқболда компанияни инновацион ривожлантиришнинг устувор йуналишлари буйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
    Амалий ахамиягн: республика иктисодиёти тармоклари корхоналарида инновацион жараёнларни ривожлантиришга қаратилган илмий-амалий тавсиялардан фойдаланиш имконияти билан белгиланади. Ишлаб чиқилган ташкилий-иқтисодий шакллар ва таклифлар республика ва худудий маъмурий-хўжалик органлари томонидан республика иқтисодиёти инновацион ривожланишининг концепциялари ва дастурларини белгилашда, шунингдек корхоналарда ахборот-коммуникацион технологиялар сингари инновацион технологияларни жорий этишни фаоллаштиришда қўлланилиши мумкин.
    Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар Тошкент ахборот технологиялари университеты (12.09.2008 йилдаги №869/02-сонли маълумотнома), «Ўзбектелеком» АК Наманган филиали (17.09.2008 йилдаги №01-01/1085-сонли маълумотнома) томонидан фойдаланилди. Тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Иқтисодиёт институтининг Ф-6.1.2 “Эркинлаштириш шароитида миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ривожлантириш ва оширишнинг методологии асослари” ва ФА-Ф7-004 «Миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ривожлантириш инновацион модели» мавзуларидаги фундаментал тадқиқотлар дастурлари доирасида бажарилган илмий тадқиқотлар ҳисоботларига киритилди.
    Қулланиш сохаси: тармоклараро ва ўқув жараёнида.

    Солиев Ибодуллохон
    1-24
    39   13
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёнинг кўплаб ривожланган давлатларида энергия манбаларини етказиб бериш хозирги кунда иктисодиётнинг мухим тармоқларидан биридир. Ер ости қувурлари шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларида хаётни таъминловчи тизимларнинг (сув, газ ва иссиқлиқ таъминоти, канализация) асосий бўғинларига хизмат қилади ҳамда қазиб олинган нефт, газ ва бошка маҳсулотларни етказиб беришда мухим аҳамият касб этади. «БМТ нинг маълумотларига кура, қурилишга сарф қилинаётган харажатларнинг 25% дан ортиги ер ости иншоотларига тугри келади»1. Ер ости қувурларининг сейсмик мустахкам-лиги сохасига ривожланган чет эл мамлакатларида, жумладан АҚШ, Япония, Туркия, Италия, Россия, Хиндистон, Эрон ва дунёнинг бошка давлатларида алохида эътибор каратилмокда.
    Мустақиллик йилларида республикамизнинг сейсмик худудларида газ, нефт, нефткимё ва бошқа саноат корхоналари ривожланмокда, бундай худудларда ер ости иншоотларининг сейсмик мустахкамлигини таъминлаш бўйича кенг камровли чора-тадбирлар амалга оширилган. Бу борада, жумладан ер ости кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини (КДҲ) аналитик усуллар ёрдамида аниклаш, экспериментал тадқиқот усуллари ёрдамида грунт билан қувурнинг ўзаро таъсир кўрсаткичларини аниклаш ва бўйлама тебранишдаги ер ости кувурларининг КДҲ ни хисоблаш усулларга бағишланган қатор илмий-тадқиқот ишлари олиб борилган. Бу эса зилзила оқибатларини олдиндан бартараф этишда жуда мухим масалалардан хисобланади.
    Жахонда ер ости кувурларининг сейсмик мустахкамлиги масалаларига сонли усулларни тадбик этиш, хисоблаш усулларини такомиллаштириш, ер ости кувурларини сейсмик мустахкамлиги ва сифат кўрсаткичларини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу борада, жумладан турли грунт шароитларида ва мураккаб геометрик шакллардаги ҳаётни таъминловчи ер ости кувурларининг КДҲ ни аниклашнинг янги усулларини ишлаб чикиш, сейсмик кучларни ер ости кувурларига таъсир этиш йўналишларини хисобга олиш, ер ости кувурлари сейсмик мустахкамлигини замонавий компьютер технологияларидан фойдаланиб хисоблаш усулларни ишлаб чикиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалага ошириш мухим вазифалардан бири хисобланади.
    Узбекистан Республикаси Президентининг 2000 йил 19 декабрдаги ПФ-2791-сон «Коммунал хизматни бошқариш тизимини янада ислоҳ килиш тугрисида»ги, 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон «Фавкулотда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонлари ва Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 24 августдаги 242-сон «Узбекистан Республикаси Фавкулотда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва харакат килиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
    Тадқиқотнинг макса ди ер ости кувурларининг грунт билан мураккаб шароитли ўзаро таъсири сейсмодинамикасини хисоблаш услубларини ишлаб чикишдан иборат.
    Диссертация тадқиқотииииг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    ер ости қувурлари сейсмодинамикасида сонли тақрибий усулларнинг кенг қўлланилиши орқали хисоблаш услублари такомиллаштирилган;
    «қувур-грунт» тизимида чизикли ва чизиксиз ўзаро таъсирни хисобга олиб бўйлама тебранишдаги ер ости кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини сонли хисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
    сейсмик юкланишлардаги таркалган массали мураккаб тизимли ер ости кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини сонли хисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
    ортогонал ва ноортогонал шаклли ер ости кувурларининг ихтиёрий йўналган сейсмик юкланишлардаги кучланганлик-деформацияланганлик холатини хисоблаш услуби ишлаб чикилган.
    Хулоса
    «Ер ости кувурларининг грунт билан мураккаб шароитли ўзаро таъсири сейсмодинамикаси» мавзусидаги фалсафа доктори (PhD) диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Табиий грунтларда ётқизилган ер ости кувурларининг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати тадқиқотларини ўтказиш имкониятини берувчи сонли хисоблаш услублари ва дастурий мажмуалари ишлаб чиқилди. Ишлаб чикилган хисоблаш услублари турли сейсмик таъсирларда грунт шароитларини, кўмилиш чукурлигини, кувурнинг геометрияси ва чегараларини махкамланишини хисобга олган ҳолда ер ости кувурларининг сейсмик мустахкамлигини хисоблашга хизмат килади.
    2. Сейсмик юкламалар таъсирида грунт билан чизикли ва чизиқсиз ўзаро таъсирдаги ер ости кувурларининг максимал кучланиши вужудга келадиган хавфли кесимлари аникланди, хар бир аник холлар учун сонли натижалар олинди. Танланган сонли усулларда ўтказилган тахлилларни ишончлилигини исботлаш мақсадида, олинган натижалар аввалги олинган натижалар билан солиштирилди (ҚМҚ 2.01.03-96 «Зилзилавий худудларда курилиш» меъёрий хужжати бўйича ҳисобланган қийматларга нисбатан 5-10 % га фарк килади).
    3. Иҳтиёрий йўналган сейсмик юкланишлар таъсирида Г-, V-кўринишдаги қувурларнинг бўйлама ва кўндаланг тебранишларини богликлик тенгламалари келтириб чикарилди. Мураккаб шаклдаги ер ости кувурларининг бирикиш тугунларини силжишга мойиллигини хисобга олиб ер ости кувурларининг кесишган тугунларидаги юкланишлар аникланди. Бу мураккаб шаклдаги ер ости кувурларининг сейсмик мустахкамлигини аниқлашда мухим ахамият касб этади.
    4. Ҳисоблаш алгоритми ва дастурларни универсаллиги ортогонал ва ноортогонал бириккан мураккаб шаклдаги қувурларнинг КДҲ ни кенг тадкик этиш учун хизмат килади.
    5. Сейсмик юкланишнинг таъсир этиш бурчагига боғлик қатор сонли натижалар олинди. Зилзила шароитларида ортогонал ва ноортогонал шаклдаги ер ости кувурларининг мураккаб тизимини КДҲ тадқиқотларини ўтказиш схемаси яратилди.
    Утказилган назарий ва сонли-экспериментал тадқиқотлар конструкциянинг бош ўқига нисбатан ихтиёрий йўналган сейсмик юкланишларда Г-, V-кўринишдаги кувурларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолатини баҳолашда мухим ахамият касб этади.
    6. Бажарилган иш копмлекс масалаларни кўришдаги биринчи кадам ҳисобланиб, келажакда мураккаб шаклдаги (Т-, Г- ва V-кўринишдаги) қувурлар ҳолатини тадқикотларига кенг йўл очади. Такдим этилган усуллар ва дастурий таъминотлар сейсмик таъсирлардаги ер ости кувурлари мустахкамлигини комплекс тахлил этиш учун хизмат килади.
    7. Натижаларнинг амалий аҳамиятининг муҳимлиги бевосита масаланинг кўйилишидан келиб чиқади. Шунинг учун илмий-тадқиқот ишларида нафақат алгоритмлар ва компьютерда хисоблаш дастурлари якунланган, балки якуний амалий натижаларгача олиб борилган. Улар ҚМҚ 2.01.03-96 «Зилзилавий ҳудудларда курилиш» меъёрий хужжатининг IV «Ер ости иншоотлари ва муҳандислик тармоқлари» бўлимига қўшимчалар кўшишда муҳим ахамият касб этади.
    8. Олинган натижалар ер ости кувурларини лойиҳалашда («Мундуз» объекта, Андижон вилояти; «Орзу» объекти, Наманган вилояти) фойдаланилиб, иш сифати ва меҳнат унумдорлигини 15% гача ортишига, хисоблаш вақтини 2 марта тежалишига, ер ости кувурнинг тургунлиги ва чидамлилигини 1,2 марта захира билан таъминланишига эришилди. Амалиётга жорий этилишдан олинган иқтисодий Самара 142 млн 809 минг сўмни ташкил этган (14.04.2016 йил ва 25.05.2016 йилдаги жорий этиш далолатномалари).

    Диёрбек Бекмирзаев
    1-48
    28   6
  • Ushbu maqolada ijtimoiy boshqaruvda raqamli texnologiyalarni joriy etishning asosiy jihatlari, ularning davlat va xususiy tashkilotlar faoliyati samaradorligiga ta’siri, shuningdek, raqamli yechimlardan muvaffaqiyatli foydalanish misollari ko‘rib chiqiladi.
    Xasanov Nodirbek Rustamjon o‘g’li , Yusupov Ne’matillo Saidto’rayevich
    28-30
    45   13
  • Sifatli bandlik sog‘lom iqtisodiyot va jamiyatning asosidir. Bu shunchaki ish o‘rinlari yaratishdan tashqari, ishchilarning iqtisodiy o‘sishga hissa qo‘shish bilan birga yashash uchun yetarli darajada ish ҳaqi olishini ta’minlaydi. Ushbu maqola sifatli bandlikning asosiy jihatlarini, uning shaxslar va jamiyatga ta’sirini hamda bunday turdagi bandlik ko‘lamini kengaytirishga qaratilgan strategiyalarni tadqiq etadi. Mazkur tadqiqotda bir qator onlayn ma’lumotlar bazalaridagi ilmiy manbalarda o‘z aksini topgan sifatli bandlik va kambag‘allikni qisqartirish masalalariga taaluqli empirik va konseptual tadqiqotlar o‘rganilgan va ulardagi ilmiy yondoshuvlar tizimlashtirilgan. Tadqiqotning ilmiy natijasi sifatida mamlakat bandlik sifati raqamli platformalar asosida tadqiq etish va monitoring qilinib borilishi maqsadga muvofiqligiga aloҳida urg‘u berilgan.
    Qurbonov Samandar Pulatovich
    39-47
    36   17
  • This article explores the potential benefits of aciding Smart TV streaming functionality to Telegram. By focusing on secure, privacy-conscious video streaming. Telegram could provide users with a convenient and immersive way to enjoy content on larger screens, setting it apart from other platforms. The introduction of this feature could attract more users and position Telegram as a leader in privacy-first entertainment.

    Shaxnoza Abduqodirova
    1173-1175
    106   14
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё миқёсида инновацион соха ва тармоклар билан техник жихатдан ўзаро боғланган инфокоммуникация тармоқлари ва тизимлари ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) воситалари ва ечимлари билан интеграциялашиб, турли йўналишларда намоён бўлмокда: АКТ нинг жадал ўсаётган соҳаларидан бири - Big Data учун, «олинаётган ва сакланаётган маълумотлар-нинг умумий хажми хар 1.2 йилда икки хисса кўпаймоқда; 2012-2014 йиллар мобайнида мобил алоқа тармокларидан хар ойда узатиладиган маълумотлар микдори 81%га ошди»1, 2016 йилда «булутли инфраструктурани ривожлантириш учун сервислар бозори 2015 йилда 52%га ўсиб, 23 млрд, долларга, оммавий булутли хизматларнинг дунё бозори хажми эса 2016 йилда 204 млрд, долларга етди, бу 2015 йилга нисбатан 16.5% га кўп»2. Бу борада инфраструктурани такомиллаштириш, ахборот тизимлари, маълумотлар базаларини яратиш ҳамда татбиқ килиш, инновацион лойихаларни қўллаш, ахборот жараёнлари билан боглик кўплаб технологиялар, функциялар, тизимларни мукобил тарзда амалга ошириш каби вазифаларда истиқболли ечимлар ишлаб чиқиш зарурлиги тақозо этилади. Жанубий Корея, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция каби ривожланган мамлакатларда мураккаб инфокоммуникация тармоклари ва тизимларининг таксимланган табиатида вужудга келадиган функционал жараёнлар ва ходисаларни тадкик этишда махсус математик ва имитацион усуллар ва воситалардан кенг фойдаланилмоқда.
    Жахонда инфокоммуникация тармоклари доирасида таксимланган тармок ва технологиялар (семантик Web, Булутли хисоблашлар, Нарсалар Интернета, ва шу кабилар)ни такомиллаштиришга каратилган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмокда. Кўп соҳаларда ахборотни қайта ишлаш табиати ва хисоблаш тизими бошқарувини ишлаб чикиш билан боглик равишда хисоблаш воситалари имкониятларини кенгайтириш (масалан, тўлиқ маълумот бўлмаганда масалаларни ечишда, тахмин қилинаётган харакат натижаларини башорат қилишда, реал вақтда жараёнлар динамикасида бошқарувни ишлаб чиқишда ва ҳ.к.); ахборотни ассоциатив (интуитив) ишлаб чикишнинг умумий хусусиятлари билан бирлашган ахборотни қайта ишлашнинг янги ёндашувларни назарда тутадиган ахборот технологияларнинг замонавий имкониятлари, билимларни қайта ишлаш, мантиқий хулоса чикариш, ва шу оркали хисоблаш тизимларининг интеллектуаллашиш усул ва воситаларни яратиш муҳим вазифалардан хисобланади.
    Республикамиз мустакилликка эришгандан буён ахборот-коммуникация тизимларини комплекс ривожлантириш, Интернет, глобал ахборот тизимларидан кенг кўламда фойдаланиш, инфокоммуникация тармоклари ва тизимлари самарадорлигини кенгайтириш, истикболли ечимларни давлат бошкарувида тадбиқ этиш ва бир қатор бошқа вазифалар ва масалалар юзасидан пора тадбирлар амалга оширилиб, муайян натижаларга эришилди. 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида «иқтисодиёт, ижтимоий соҳа, бошқарув тизимига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш»3 вазифалари белгиланган. Мазкур вазифаларни амалга ошириш, жумладан инфокоммуникация тармок тизимларида ассоциатив ўзаро ҳаракатларнинг такомиллашган моделларини ишлаб чиқиш муҳим масалалардан хисобланади.
    Узбекистан Республикасининг «Электрон хукумат тўғрисида»ги Қонуни (2015), Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 30 июндаги ПФ-5099-сон «Республикада ахборот технологиялари сохасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони, 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-1730-сон «Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади таксимланган муҳитда ассоциатив ўзаро ҳаракат моделлари ва механизмлари асосида инфокоммуникация тармоқ структуралари фаолият самарадорлигини оширишнинг илмий-методологик асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
    Тадқиқотнннг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    инфокоммуникация тармок структураларида дастурий таъминотнинг оралиқ муҳитини ташкил қилиш тамойили асосида ахборот жараёнларини амалга ошириш механизмлари такомиллаштирилган;
    инфокоммуникация тармок структураси компонентларининг хатти-харакатини интеллектуаллаштиришга имкон берувчи ассоциатив ўзаро богланишни амалга ошириш тамойиллари яратилган;
    таксимланган хисоблаш тизимларида объектларни турли функциялар амалга оширишда хатти-харакатини акс эттирилиши оркали такомиллаштиришнинг концептуал асослари яратилган;
    ассоциатив алоқаларни хисобга олган холда, инфокоммуникация тармок структурасида компонентларнинг функционал ўзаро богланиш моделлари ва механизмлари ишлаб чикилган;
    ахборотни қайта ишлаш ва алмашиш жараёнларида бир-бирига таъсири муносабати, объектлар муносабатида формал схемалар ҳамда муҳим хусусиятларини акс эттирадиган таксимланган ҳисоблашларда иштирок этувчи жараёнлар ва/ёки механизмларни интеллектуал бошқариш тизимининг концептуал модели ишлаб чикилган;
    таксимланган инфокоммуникация тармок структураларида алгоритм ва дастурлар учун самарали иш тартибини ташкил килиш имконини берадиган компонентлар орасида тизим ичида ва тизимлараро ахборот алмашишнинг турли механизмлари асосида такомиллаштирилган.
    Хулоса
    «Инфокоммуникация тармок тизимларида ассоциатив ўзаро ҳаракатлар» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Инфокоммуникация тармок структуралар ва уларнинг функционал имкониятларини таҳлил ва тадкиқ килиш учун оралиқ дастурий таъминот тамойиллари доирасида методологик ёндашув таклиф қилинган ва асосланиб берилган, ушбу ёндашув қўлланган холда, хизматлар ва ресурсларни ўзаро богланиш механизмлари ва тамойилларини батафсил англаш максадида, шунингдек тармокнинг таксимланган архитектураси ҳамда ўзаро ишловчи протоколлар, сервислар ва интерфейслар учун тармок ва тизим компонентларининг самарали ўзаро ишлаши учун таксимланган мухит вазифалари ва жараёнларини амалга оширишда объектлар тўпламини (таксимланган элементларни) аниқлашга имкон беради.
    2. Инфокоммуникация тармок структуралари тизимли компонентларининг функционал ташкил этилишининг назарий асослари яратилган. Улар таксимланган тармокнинг фойдаланувчиларни турли хизматларга бўлган талабларини кондириш учун яратиладиган ва ишлатиладиган турли хил платформалар ва иловалар мавжудлигида турли мураккаблик, келиб чиқиш ва интенсивликдаги жараёнлар кўплигини хисобга олган холда, ресурсларни шаффоф ва эгилувчан такдим килишни таъминлашга имкон беради.
    3. Сервислар ва иловаларни тахлил қилиш ва лойихалаштириш масалаларини (дастурий таъминот инженериясининг ажралмас қисми сифатида) ечиш учун дастурий таъминотни амалга ошириш тамойиллари асослаб берилган. Ушбу тамойиллар инфокоммуникация тармок структураларининг компонентлари (объектлари) ўртасида алмашиш механизмлари турли-туманлигида ва мураккаб конфигурацияларни (элементлар, интерфейслар ва сервислар учун) яратишда ва уларнинг ўзаро боғлиқлигидафункционал ва тармок элементлари архитектураси учун асосий хусусиятлар (атрибутлар) таркиби билан боглик асосий талабларга жавоб берадиган ва ўзаро богланган функциялар, тизимлар ва технологияларнинг турли композициялари ролини хисобга олади.
    4. Таксимланган компонентлар учун ассоциатив ўзаро харакатланишлар концепциясининг илмий асосланган коидалари ишлаб чиқилди. Мазкур концепция таксимланган тизимлар дастурий архитектурасини бажарилаётган функциялар ва объектлар турли синфларига тегишлилигини аниқлайди (таксимланган объектларни ва улар билан боглик функцияларни тўғри ифодалайди) ва ассоциативлик хусусиятини аниқлаш асосида ахборот алмашиш жараёнига таъсир килиш имкониятини хисобга олади. Ишлаб чикилган ва дастурий амалга оширилган ахборот алмашиш механизмлари ва процедуралари таксимланган объектлар ёрдамида ахборот алмашишда ассоциатив ўзаро боғланишни қўллаш имкониятларини намоён килади ва жараёнларни акс эттиришнинг қулай воситаси хисобланади.
    5. Объектли тамойил бўйича ташкил қилинган, инфокоммуникация тармоғи компонентларининг ўзаро ҳаракатланиш модели ишлаб чикилган, ушбу модель таксимланган мухит (макон) компонентлари ва элементларининг мураккаб хулкини жараёнларга боглик объектлар (тўплами) оркали ҳолатларнинг кўп ўлчамли таксимланган ахборот маконида акс эттиришга имкон беради.
    6. Моделлаштириладиган объектлар хулқи ва функционал ўзаро богланиш ноаниқ муносабатларида уларнинг интеллектуал хусусиятларини таърифлашга хизмат қиладиган нейротармоқли такдим килиш асосида таксимланган хисоблаш тармоклар ва тизимларнинг таркибий компонентлари ва тугунлари хулкини объектга йўналтирилган моделлаштириш ёндашуви ишлаб чикилган.
    7. Инфокоммуникация тармок мухитининг кўп ўлчамли ассоциатив модели ишлаб чикилган, мазкур модель таксимланган инфокоммуникация тармок мухитининг унумдорлигини ошириш мақсадида - унинг компонентлари орасида ахборот ассоциатив хусусиятларидан фойдаланишда (узатиш ва қайта ишлашнинг турли йўналишларида хусусиятларни аниқлашда) кўп ўлчамли алокаларни амалга ошириш имкониятини таъминлашга асосланган таксимланган тармоклар ва тизимларни лойихалаштириш ва ишлаб чикиш жараёнида таксимланган структураларни формаллаштиришга имкон беради.
    8. Концептуал қарашлар ва киритилган тушунчалар (хулқни бошқарувчи структура модели, таксимланган ассоциатив жараёнлар) асосида таксимланган муҳитда компонентлар самарали ўзаро богланиш масаласини турли иерархик даражаларда тегишли ўзаро богланиш протоколлари билан амалга ошириладиган (объектлар муносабатлари формаллаштирилган схемалари ва муҳим хусусиятлари хамда қайта ишлаш ва алмашиш жараёнларининг ўзаро харакат муносабатларини акс эттирувчи) таксимланган хисоблаш процедураларини хисобга олиб ечиш учун моделлар яратилган.
    9. Таксимланган тизимнинг таркибий компонентлари ўзаро богланишининг турли тасниф жихатлари (синфлар структураси, ишга тушириш структураси хусусиятлари, ўзаро ишлаш вариантлари ва улар ўртасида муносабатлар бўйича) нуқтаи назаридан дастурий таъминот архитектурасини компонентли тузишни хисобга олган холда функционал структураси декомпозиция тамойиллари ва таксимланган тармоклар ва тизимлар архитектурасини функционал расмийлаштиришга караб ассоциатив мухит моделини тузишнинг илмий-методик асослари яратилган. Бу таксимланган мухит хулқий модели оркали дастурлаш моделига, шунингдек, дастурий таъминот архитектураси ёки уни ишлаб чиқиш жараёнининг модификациясига ўтишга имкон беради.

    Наргиза Усманова
    1-73
    87   2