Авторы

  • Зафаржон Омонов
    Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон тумани суди раиси, Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори PhD

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.canrms.65981

Аннотация

Мамлакатимизда сўнги йилларда амалга оширилиб келаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар натижасида жиноят-процессуал қонунчилигига бир қанча янги институтлар кириб келди. Мисол тариқасида, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш, айбга иқрорлик бўйича келишув каби институтларни бунга мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Қуйида ушбу ислоҳотлар давоми ўлароқ жорий этилган тергов судьяси институти ҳақида тўхталиб ўтишни лозим деб топдик.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

15

ТЕРГОВ СУДЬЯСИНИНГ ВАКОЛАТЛАРИ (ЎЗБЕКИСТОН ВА

ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАЛАРИ ҚОНУНЧИЛИГИ

ТАҲЛИЛИДА)

Омонов Зафаржон Рахмоналиевич

Андижон вилояти жиноят ишлари

бўйича Андижон тумани суди раиси,

Юридик фанлари бўйича фалсафа доктори PhD

https://doi.org/10.5281/zenodo.14836482

Мамлакатимизда сўнги йилларда амалга оширилиб келаётган суд-

ҳуқуқ

тизимидаги

ислоҳотлар

натижасида

жиноят-процессуал

қонунчилигига бир қанча янги институтлар кириб келди. Мисол

тариқасида, кўрсатувларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш, айбга
иқрорлик бўйича келишув каби институтларни бунга мисол қилиб

келтиришимиз мумкин. Қуйида ушбу ислоҳотлар давоми ўлароқ жорий

этилган тергов судьяси институти ҳақида тўхталиб ўтишни лозим деб

топдик.

Жиноят содир этганликда айбланаётган шахснинг эркинлик ва

шахсий дахлсизликка оид конституциявий ҳуқуқларини суд томонидан

ишончли таъминлаш мақсадида жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар

судларида янги лавозим, яъни тергов судьяси лавозими жорий этилиб, бу

суд-тергов амалиёти учун ўзига ҳос янгилик бўлди дея оламиз. Жиноят-

процессуал қонунчилигига жорий этилган ушбу янги институт Ўзбекистон

Республикасининг

2025 йил

28 январь

кунидаги

“Ўзбекистон

Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва

эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада

кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

тўғрисида”ги ЎРҚ-1022-сон Қонуни [1] билан Жиноят-процессуал

кодексида ўз ўрнини эгаллади. Мазкур Қонуннинг қабул қилинишига эса

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июнь кунидаги

“Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва

эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада

кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-89-сон Фармонида [2]

белгиланган вазифалар асос бўлиб хизмат қилди.

Шу ўринда, жиноят процессининг янги иштирокчиси сифатида

белгиланган ушбу лавозим нима мақсадда жорий этилди ва қандай
вазифалар унинг зиммасига юклатилди деган савол туғилиши табий.

Юқорида назарда тутилган Қонунга мувофиқ тергов судяьсининг

вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

- жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритиш босқичида

процессуал қарорларга санкция бериш;

- маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш.

Жиноят содир этганликда айбланаётган шахснинг эркинлик ва

шахсий дахлсизликка оид конституциявий ҳуқуқларини суд томонидан


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

16

ишончли таъминлаш эса ушбу лавозимнинг жорий этилиш мақсади
сифатида келтириб ўтилди.

Бугунги кунда тергов судьяси институти бир қатор хорижий

давлатлар (Франция, Германия, Қозоғистон, Украина, Латвия, Молдавия)

мавжуд ва у ўз самарасини бериб келмоқда. Хусусан, қўшни Қозоғистон

Республикасида бу борадаги тажриба қандай деган масалага қуйида

тўхталишга қарор қилдик

2015 йил 1 январдан кучга кирган янги Қозоғистон Жиноят-

процессуал кодекси роман-герман ҳуқуқ тизими мамлакатлари жиноят-

процессуал қонунчилигининг ушбу давлат учун энг мақбул бўлган

тажрибасини ўзида мужассамлаштирди, жиноий таъқиб органларининг

процессуал фаолиятида инсон ва фуқаронинг конституциявий ҳуқуқ ва
эркинликларига риоя этилишининг янги процессуал кафолатларини

яратиш имконини берди. Ана шундай кафолатлар қаторига янги ташкил

этилган тергов судьяси институти ҳам киритилди ҳамда унда тергов

судьяси мақоми қуйидагича белгиланди:

- тергов судьяси - биринчи инстанция судининг судьяси бўлиб, унда

жиноят ишлари судловга тегишлилик қоидаларига риоя этилган ҳолда

кўрилади;

- фуқаролик ишларини ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги

ишларни кўрадиган бошқа биринчи инстанция судларида тергов судьяси

фаолияти назарда тутилмайди;

- тергов судьяси Конституцияга ва Қозоғистон Республикасининг суд

тизими ва судьяларининг мақоми тўғрисидаги Конституциявий қонунга

мувофиқ судья мақомига эга;

- тергов судьяси кўрсатилган мақомга жиноят ишларини кўриш

ваколатига тегишли туман ва унга тенглаштирилган суд раисининг
фармойиши асосидагина эга бўлади [3]. Бу мақом доимий эмас, балки
вақтинчалик хусусиятга эга. Тергов судьяси сифатида мазкур биринчи
инстанция судининг бошқа ҳар қандай судьяси ҳам тайинланиши мумкин.

Адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январь кунидаги
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг
ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада
кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги ЎРҚ-1022-сон Қонуни // URL: https://lex.uz/docs/7347837
(Мурожаат этилган сана: 06.02.2025)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июнь кунидаги
“Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва
эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

17

кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-89-сон Фармони // URL:
https://lex.uz/uz/docs/6964387 (Мурожаат этилган сана: 06.02.2025).
3. Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси // URL:
https://adilet.zan.kz/kaz/docs/Z970000206_

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 28 январь кунидаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1022-сон Қонуни // URL: https://lex.uz/docs/7347837 (Мурожаат этилган сана: 06.02.2025)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июнь кунидаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-89-сон Фармони // URL: https://lex.uz/uz/docs/6964387 (Мурожаат этилган сана: 06.02.2025).

Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси // URL: https://adilet.zan.kz/kaz/docs/Z970000206_