Авторы

  • У.Н. Мавлянов
    Гулистон давлат университети
  • И.Х. Райимжонов
    Гулистон давлат университети
  • З.М. Абдуалимова
    Гулистон давлат университети

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.canrms.78944

Ключевые слова:

Николай Данилевский маданий-тарихий тип цивилизация тарих фалсафаси прогресс ғояси славян цивилизацияси панславизм Ғарб ва Шарқ ижобий ва салбий халқлар маданий алоқалар.

Аннотация

Мазкур мақолада рус мутафаккири Николай Яковлевич Данилевскийнинг маданиятшунослик концепцияси, хусусан, “маданий-тарихий типлар” назарияси ёритилади. Муаллиф цивилизацияларнинг ўзига хос табиий ривожланиш йўллари мавжудлигини таъкидлаб, инсоният тарихини ягона прогрессив эволюция сифатида эмас, балки турли маданий-тарихий типларнинг мустақил ҳаёт йўли сифатида кўради. Данилевский Ғарб цивилизациясининг устунлигини инкор этиб, Шарқ халқлари, хусусан, Ҳиндистон, Хитой ва қадимги Мисрнинг тарихий ютуқларига урғу беради. Муаллиф “ижобий” ва “салбий” халқлар тушунчасини илгари суради ҳамда цивилизациялараро маданий алоқаларнинг турлари – ўтказиш, эмлаш ва ўғитлаш ҳақида фикр юритади. Данилевскийга кўра, тарихий тараққиётда славян цивилизацияси ўзининг тўлақонли ифодасига ҳали эришмаган бўлиб, инсониятнинг тўрт йўналишдаги (диний, маданий, сиёсий, иқтисодий) фаолиятини уйғунлаштириш салоҳиятига эга ягона маданий-тарихий тип сифатида талқин этилади.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

82

СЛАВЯН ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ ВА УНИНГ КЕЛАЖАГИ:

ДАНИЛЕВСКИЙ БАШОРАТИ

У.Н.Мавлянов

И.Х.Райимжонов

З.М.Абдуалимова

Гулистон давлат университети

https://doi.org/10.5281/zenodo.15211954

Аннотация

. Мазкур мақолада рус мутафаккири Николай Яковлевич

Данилевскийнинг маданиятшунослик концепцияси, хусусан, “маданий-
тарихий типлар” назарияси ёритилади. Муаллиф цивилизацияларнинг
ўзига хос табиий ривожланиш йўллари мавжудлигини таъкидлаб,
инсоният тарихини ягона прогрессив эволюция сифатида эмас, балки
турли маданий-тарихий типларнинг мустақил ҳаёт йўли сифатида кўради.
Данилевский Ғарб цивилизациясининг устунлигини инкор этиб, Шарқ
халқлари, хусусан, Ҳиндистон, Хитой ва қадимги Мисрнинг тарихий
ютуқларига урғу беради. Муаллиф “ижобий” ва “салбий” халқлар
тушунчасини илгари суради ҳамда цивилизациялараро маданий
алоқаларнинг турлари – ўтказиш, эмлаш ва ўғитлаш ҳақида фикр
юритади.

Данилевскийга

кўра,

тарихий

тараққиётда

славян

цивилизацияси ўзининг тўлақонли ифодасига ҳали эришмаган бўлиб,
инсониятнинг тўрт йўналишдаги (диний, маданий, сиёсий, иқтисодий)
фаолиятини уйғунлаштириш салоҳиятига эга ягона маданий-тарихий тип
сифатида талқин этилади.

Калит сўзлар

: Николай Данилевский, маданий-тарихий тип,

цивилизация, тарих фалсафаси, прогресс ғояси, славян цивилизацияси,
панславизм, Ғарб ва Шарқ, ижобий ва салбий халқлар, маданий алоқалар.

Николай Яковлевич Данилевский (1822-1885) – рус мутафаккири.

Бир-биридан мустақил бўлган локал маданиятлар мавжудлигини тан
олиб, улар тирик организмлар каби Ер шарининг турли бурчакларида
ёниб, сўниб, замон ва маконда бир-бирига мос тушмаслигини тан олган
“локал

цивилизациялар”

тўғрисидаги

маданиятшунослик

концепциялардан дастлабкисининг муаллифи.

Ўзининг

маданият

концепциясидаги

асосий

ғояларни

Н.Я.Данилевский «Россия ва Европа» (1869) деган асарида баён қилиб,
ижтимоий тараққиётнинг «эркин» тизимлари ўрнига тарихий воқеаларни
гуруҳлаштириш «табиий» тизимини таклиф қилди. Бу тизимда башарият
тарихи тараққиётидаги маълум типлардан келиб чиқиб, вақтинчалик


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

83

таснифни иккинчи даражали деб ҳисоблаган ҳолда тарихнинг хилма-
хиллиги инобатга олинган эди.

Ўзининг назариясида у тарихий жараённи дунёнинг барча

мамлакатлари ва халқларини қамраб олувчи ягона эволюцион оқим
сифатидаги анъанавий ёндашувдан воз кечди. Замонавий Европа
цивилизациясини ва маданиятини тараққиётнинг чўққиси деб ҳисоблаган
ҳамда бошқа халқлар маданиятини унинг Европа маданиятига мос келиши
нуқтаи назаридан баҳолаган қарашларга ҳам қўшилмади. Данилевский
жаҳон тарихига бўлган европоцентристик нуқтаи назардан ва бу
тарихнинг қадимги, ўрта асрлар ва янги даврга бўлинади деган
қарашлардан ҳам воз кечди. Ўз қарашларини исботлаб берди ҳам.
Жумладан, европалик олимлар қадимги дунё тарихи тугаши даврини
милодий 476 йил, яъни Рим империясининг қулаши вақти билан
ўлчайдилар. Бироқ ушбу Европа тарихи учун жуда муҳим бўлган воқеа
Хитой ёки Ҳиндистонда умуман ҳеч қандай таъсир ўтказмади ҳатто
билинмади ҳам. Бунга қарамасдан анъанавий тарихий схемада Рим
империясининг қулаши ёшини яшаб бўлган +адимги Миср ва Юнонистон
тақдирларини Рим дунёда умуман йўқ бўлгани каби яшашни давом
этаётган Хитой ва Ҳиндистон тақдирларини ҳам бир гуруҳга
бирлаштирди.

Бундан ташқари Данилевский Европа цивилизациялари прогрессив,

Осиё цивилизациялари эса қолоқ деган фикрга қўшимайди. Бу нуқтаи
назар нотўғри эканлигини исботлаган ҳолда, у Ҳиндистон ва Хитой каби
Осиё мамлакатлари, Африкадаги Мисрнинг қадимда юқори тараққий
этганлигини кўрсатади. Шунинг учун прогресс нафақат Европага хос,
қолоқлик эса Шарқнинг ўзига хос хусусияти эмас.

Инсоният, Данилевскийнинг фикрича, иккинчи даражали тушунча

бўлиб, тарихий ҳаётнинг асосий ташувчилари «табиий» тизимлар, ўзига
хос «маданий-тарихий типлар» ҳисобланади. Бундай типларни
ажратишнинг асосий мезони бўлиб эса тилларнинг яқинлиги хизмат
қилади. Маданий-тарихий типнинг ўзи эса, Данилевский фикрича, этник,
антропологик, ҳудудий, ижтимоий ва бошқа белгилар йиғиндисидир.
Данилевский инсоният яхлитлиги ғоясидан воз кечиб ҳамда прогресснинг
ягона йўналишини истисно қилиб, ҳар бир халқ тарихини бошқа маданий-
тарихий типлардан фарқланувчи, ўз ҳаёти билан яшовчи, ўз чеҳраси ва ўз
тақдирига эга бўлган мустақил маданий-тарихий тип сифатида алоҳида
кўриб чиқиш лозимлигини ўқтиради. Фақат алоҳида олинган маданий-


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

84

тарихий типга нисбатан қадимги, ўрта асрлар ёки янги давр тарихи
ҳақида гапириш мумкин. Умумжаҳон тарихи ёки умумжаҳон
цивилизацияси ҳақида гапириш эса маъносиъдирп, чунки бу тушунчалар
ортида ҳеч қандай мазмун йўқ.

Ҳар бир маданий-тарихий тип мазкур халқ учун ўзига хос бўлган

диний, ижтимоий, маиший, саноат, сиёсий, илмий, бадиий, тарихий
ривожланиш элементларининг мажмуидан таркиб топади. Маданий-
тарихий типнинг ўзига хослиги негизида Худо томонидан берилган ғоя
ётиб, бу ғояни халқ ўз борлиғининг барча соҳаларида ривожлантириши
зарур. Айнан шу ғоянинг тўлиқ-тўкис ривожи мазкур маданий-тарихий
тип учун прогресс бўлади. Турли маданий-тарихий типлар томонидан
бундай ғоялар қанчалик кўпроқ ривожлантирса, инсоният тарихий
фаолиятининг ҳудуди шунчалик кенгроқ бўлади, инсоний руҳнинг
ифодаси эса кўптомонлама бўлади. Данилевский учун прогресснинг
яккаю-ягона ифодаси айнан шундадир.

Унингча, тарих давомида бир-бирини сиқиб чиқарувчи маданий-

тарихий типлар алмашиб боради. Данилевский тўлиқ ёки қисман ўз
ривожи циклини ўтиб бўлган 12та бундай типни ажратади. Булар: 1) миср;
2)хитой; 3)оссурия-бобил-финикия (халдей ёки қадимги семит); 4) ҳинд;
5) эрон; 6)яҳудий; 7)юнон; 8)янги семит (арабистон); 10) романо-герман
(Европа); ҳамда европаликлар томонидан Янги Дунёнинг очилиши
натижасида зўрлик оқибатида халок бўлган 11)мексика (ацтеклар); 12)
перу (инклар).

Цивилизацияларни яратган ушбу халқларни Данилевский

ижобий

халқлар

деб атайди. Халқларнинг фақат катта бўлмаган қисми маданият

яратишга қобилиятли бўлиб, инсоний руҳни кўптомонлама
ифодаланишига имкон бериб, тарихда ўз ролини бажариб келган.

Тарих

салбий халқларни

ҳам билади: хунлар, мўғуллар, турклар.

Уларнинг роли ўз тараққиёт йўлини тугатиб бўлган цивилизация
қолдиқларини вайрон этишдан иборат бўлиб, бундан кейин уларнинг
ўзлари ҳам йўқ бўлиб кетади, дейди Данилевский.

Унинг фикрича, қолган барча халқлар тарихда на яратади, на вайрон

қилади. Улар фақат ижобий халқлар томонидан яратилган маданий-
тарихий типлар томонидан фойдаланиладиган, бу халқлар бойлиги ва
хилма-хиллигини бойтииб борадиган этнографик материал бўлиб хизмат
қилади. Мисол сифатида Данилевский фин қабилаларини келтиради.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

85

Шундай қилиб, Данилевский фикрига кўра, халқ тақдири учта йўл

бўла олади: 1) ўзига хос маданий-тарихий типнинг ижобий фаолияти, 2)
ҳаётини яшаб бўлган цивилизацияларни ўлимга маҳкум этадиган «Худо
қамчинлари»нинг вайронкор фаолияти, 3) ўзгалар мақсадлари учун
этнографик материал сифатида хизхмат қилиш.

Ҳар бир маданий-тарихий тип мустақил равишда яшайди, гуллаб-

яшнайди ва халок бўлади. Унинг мақсади эса халқнинг ижордий ўзига
хослигини максимал равишда ривожлантиришдан иборат. Бунда маданий-
тарихий типларнинг ривожи бир нечта умумий қонунларга бўйсунади.

Данилевский томонидан ажратиб кўрсатилган иккита дастлабки

қонун маданий-тарихий типлар ажралиб чиқиши шарт-шароитлари
ҳақида гапириб, ижобий халқларнинг белгилари ҳисобланади. Биринчи
қонун халқни бирлаштирувчи тил, ёки бир-бирига яқин бўлган халқлар
оиласини бирлаштирувчи ўхшаш тиллар гуруҳи бўлишини талаб қилади.
Иккинчи қонун мазкур халқ ёки халқлар гуруҳида ўз давлати, унинг
сиёсий мустақиллиги бўлишини кераклигини таъкидлайди.

Учинчи қонун маданий-тарихий типлар ўзига хослигини ажратиб

кўрсатади, бир цивилизация ютуқлари бошқа цивилизацияга ўтиши
мумкин эмаслигини кўрсатади. Ўз цивилизациясини бошқа халқларга
ўтказиш уринишлари, Данилевский фикрича, муваффақият қозонмаган.
Албатта, улар орасида ўзаро амал қилишлар мумкин, чунки халқлар
қўшничиликда яшайди ва бир-биридан тош девор билан тўсилмаган.
Бироқ тарихни яхши ўрганган Данилевский шуни тушундики, маданий
алоқалар мураккаб ва зиддиятли табиатга эга, улар ҳам эзгулик, ҳам
ёвузлик бўлиши мумкин, турли маданиятлар ютуқлари ҳам қабул
қилинмаслиги, ҳам фойдали ўзлаштирилиши мумкин.

Маданий алоқалар натижаларига кўра Данилевский учта типни

ажратади:

Ўтказиш (колонизация, мустамлакачилик) – алоқанинг биринчи

типи бўлиб, унинг натижасида пишиб етилган маданият томонидан
бошқа етилмаган маданият ўз ҳудудидан ҳайдаб чиқарилади. Бу маданий-
тарихий типни янги ҳудудда оддий тарқалишидир. Масалан, Жанубий
Италия ва Сицилияда қадимги юнон мустамлакаларини яратиш, ёки
Шимолий Америка ва Австралияда Англия мустамлакаларини яратиш
даврида шундай бўлган.

Эмлаш – алоқанинг икинчи типи – пишиб етилган маданий-тарихий

типнинг ҳеч қандай яратувчанликка қодио бўлмаган, ўз ҳаётини яшаб


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

86

бўлган маданият билан ўзаро амал қилиши. Ҳаётини яшаб бўлган
маданият ривожланган маданият учун этнографик материал бўлиб хизмат
қилади, ўз қадриятлари ва асосий ютуқларини янги ҳудудга ва у ерда
яшовчи халққа ўтказади. Данилевский фикрича, Александр Македонский
даврида Мисрни эллинлаштириш айнан шундай жараён бўлган.

Ўғитлаш – алоқанинг учинчи типи – маданиятлар ўзаро амал

қилишининг энг маҳсулдор усули бўлиб, бунда халқлар ўзига хос
хусусиятларини сақлаб қолгани ҳолда, бошқалардаги яхши ютуқларни
ўзлаштиради, бир-бирини ривожланишга рағбатлантирадилар. Бунда
фақат илм-фан хулоса ва усуллари, техник услублар, саноат
такомиллашувлари ўзлаштирилади. Маънавий қадриятлар ва маданий-
тарихий тип маъноси ўзлаштирилмайди. Мисол сифатида Миср ва
Финимкиянинг +адимги Юнонистонга таъсири, ёки Юнонистоннинг
Римга таъсирини кўрсатиш мумкин.

Тўртинчи қонун бўйича маданий-тарихий тип ўз тараққиёти

чўққисига унда эришадики, агарда уни таркиб топтирувчи халқлар энг
катта мустақилликка эришган бўлса. Шунинг учун бу халқлар бошқа
цивилизацияларга кўра катта муваффақиятларга эришадилар. Мисол
сифатида юнон ва Европа маданий-тарихий типларни кўрсатиш мумкин.

Бешинчи қонун маданий-тарихий типнинг вақт ива ҳаёт даврларини

белгилайди. Ҳар қайси маданий-тарихий тип ҳаёти бир йиллик ўсимлик
ҳаётини эслатиб, ҳаёти давомида фақат бир марта гуллайди. Маданий-
тарихий тип учун ҳаёт муддати бир ярим минг йилга тенг бўлиб, тўртта
даврга бўлинади.

Биринчи давр – этнографик давр, бошқа қабилалардан маданий-

тарихий типнинг ажралиб чиқишидан бошланадиган қадимги тарихнинг
онгсиз даври. Бу ўлчаб берилган ҳаёт муддатининг катта қисмини
эгаллаган пайтда бўлғуси онгли фаолият учун кучлар заҳираси йиғилади,
ақл, ҳис-туйғулар, ироданинг хусусиятлари таркиб топтирилади,
умуминсоний тараққиёт маконида мазкур халқ олиб бориладиган йўл
аниқланади.

Иккинчи давр – давлат даври, у жуда қисқа ва ўтиш босқичи бўлиб

хизмат қилади. бу даврда давлат пайдо бўлиб, тарихда ўз миссиясини
бажаради.

Учинчи давр – цивилизацион ёки маданий давр бўлиб, бу қисқа

даврда халқ интенсив маънавий фаолият олиб боради, тарихда ўз ролини


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

87

бажаради, маънавий қадриятларни, ҳақиқий маданий ижодиётни яратади.
Бу давр бир неча юз йил давом этади.

Тўртинчи давр – цивилизацион даврдан кейин юзага чиқадиган

инқироз, пасайиш даври. Халқлар ё эришган ютуқларидан баҳраманд
бўлиб, тинчланадилар, аста-секин апатия ва ўзи-ўзидан мамнун ҳолатда
ДРЯХЛЕЮТ, еки салбий халқлар томонидан Ер юзидан йўқ қилиб
ташланадилар, яна борлиқнинг этнографик шаклига тушиб, йўлини
эндигина

бошлаётган

бошқа

ижобий

халқлар

томонидан

фойдаланиладилар.

Данилевскийнинг фикрича, ҳар бир цивилизация инсоний фаолият

маконида

ўзининг

ғоясини

ривожлантиради.

Масалан,

юнон

цивилизацияси

гўзаллик

ғоясини

такомилга

етказди,

Европа

цивилизацияси - табиат ҳақидаги илмни, семит қабилалари – диний
ғояларни ва ҳоказо. Албатта, бу ҳар бир халқнинг маънавий ҳаёти бир
томонлама деган маънони билдирмайди. Ўзга соҳаларда ҳам ҳар бири
кўп иш қилиб, уларни кенгайтирган ва чуқурлаштирган. Масалан,
гўзаллик соҳасида, яъни шакл гўзаллигида, шакл ва мазмун гармониясида
Европа халқлари Гомер достонларига, Фидий ҳайкаллари ёки Софокл
трагедияларига ўхшаган нарса яратмаган бўлсалар-да, психологик таҳлил
чуқурлигида, характер ва ҳис-туйғуларни ифодалашда узоққа бордилар.
Шунинг учун ҳам барча халқлар кўптомонламаликка интиладилар. шунга
қарамасдан, улар учун энг асосий нарса – ўз ПРЕДНАЗНАЧЕНИЕ сини
бажаришдир.

Данилевский

инсоният

маданий

фаолиятининг

асосий

йўналишларига асосланган маданий-тарихий типлар таснифини таклиф
қилади. У тўртта йўналишни ажратиб кўрсатади:

инсон ва Худо муносабатларини қамраб олувчи диний фаолият;

инсоннинг ташқи дунёга муносабатларини қамраб олувчи маданий

фаолият, у уч йўналишга – илмий, бадиий ва саноат йўналишларига
ажратилади;

одамларнинг бир бутун халқ сифатида ўзаро муносабатларини ва

ушбу бутуннинг бошқа халқларга муносабатларини киритувчи сиёсий
фаолият;

ижтимоий-иқтисодий фаолият – инсонларнинг ташқи дунё

предметларини олиш, қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш жараёнидаги
муносабатлари.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

88

Бу асосда Данилевский маданий-тарихий типларнинг қуйидаги

кўринишларини фарқлаган:

Дастлабки, ёки тайёрлов – улар ташкиллашган жамиятда ҳаёт учун

имкон яратадиган шарт-шароитларни ишлаб чиқаришни вазифа қилиб
қўяди. Бу ерда барча фаолият кўринишлари: дин, сиёсат, бадиий маданият,
ижтимоий-иқтисодий ташкилот – аралаштирилган. Бу, масалан, миср,
хитой, бобил, ҳинд ва эрон цивилизациялари.

Бир асосли маданиятлар – улар тайёрлов цивилизациялардан сўнг

вужудга келган, улардан ҳар бири маданий фаолиятнинг фақат бир
томонини ривожлантирган. Бундай маданиятларга: яҳудий – диний
фаолият; юнон – санъат; рим – сиёсат киради.

Икки асосли маданиятлар – бу турга Данилевский роман-герман

цивилизациясини киритади. Бу цивилизация фан ва иқтисодиётда
ютуқларга эришган.

Тўрт асосли маданиятлар – бу тур ҳануз ўзини тўлиғича ифода

этмаган, бироқ бу ўзига хос маданият бўлади, ўз ижодиётида инсоний
фаолиятнинг барча тўрт шаклини – динга эътиқодлилик, сиёсий адолат ва
эркинлик; фан ва санъатни - амалга оширишга эришади. Ҳамда ундан
олдин бўлган барча маданият турлари эриша олмаган комил ижтимоий-
иқтисодий тузумни яратади. Бу вазифани, Данилевский фикрича, славян
маданий-тарихий типи бажариши керак бўлади, чунки у шаклланиш
босқичида туриб, унинг асоси бўлиб рус халқи ва унинг маданияти хизмат
қилади.

Шу билан бир қаторда Данилевский бутун рус тарихини шарҳлаб

беради, ва дин қадимги рус ҳаёти и замонавий оддий рус одамларининг
мазмунини ташкил қилади, деб ҳисоблайди. Сиёсий фаолият тараққиёти
ҳақида IX асрдаёқ Рус давлатининг ташкил топиши ҳамда кейинчалик
унинг ҳудудларининг кенгайтирилиши далолат беради. Россиянинг
ижтимоий-иқтисодий тузумини баҳолаган Данилевский унда идеал
жамият куртагини кўради. Бу жамият асосида жамоа ер эгалиги ётади деб
ҳисоблайди.

Данилевскийнинг фикрича, рус кишисининг асосий фарқловчи

фазилати – НАСИЛИЕга турткиси йўқлиги, ижтимоийнинг индивидуал
устидан устуворлигидир. Рус халқи оммаси бош эга олади,
ҳокимиятпарастлик ва КОРЎСТНЎЙ практицизмдан ҳолилиги билан
ажралиб туради. У ўз маданиятини таиатга яқинлик, ҳис-туйғу ва ақл-


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

89

идрок бирлиги, ҳокимият ва халқ, черков ва давлат бирлигига асосланиб
қуради.

Данилевскийнинг фикрича, славянлар (руслар билан бошчиликда)

дунёни янгилашга, бутун инсоният тарихий муаммоларини ҳал қилиш
йўлини топишга чақирилган. Славян маданий-тарихий типи ёнида бошқа
типлар яшаб, ривожланиб бориши мумкин.

Кўриниб турибдики, Данилевскийнинг кўпчилик ғоялари баҳсли.

Унинг маданий алоқаларни баҳолаши, яхлит жаҳон маданияти
мавжудлигини истисно қилиши, Россия тараққиёти истиқболлари
тўғрисидаги башоратлари ва панславизмга чақириқлари баҳслидир.
Бироқ, шунга қарамасдан, маданий-тарихий типлар концепцияси
маданиятшунослик учун маҳсулдор бўлиб қолди – бир қатор олимлар
пайдо бўлиб, Россияда ҳам (К.Н.Леонтьев), Ғарбда ҳам (О.Шпенглер,
А.Тойнби) ушбу йўналишда ишладилар.

Адабиётлар:

1.

Данилевский Н.Я. Россия и Европа: взгляд на культурные и

политические отношения славянского мира к германо-романскому. –
Санкт-Петербург: Типография М.М. Стасюлевича, 1869.
2.

Шпенглер О. Закат Европы. – Москва: Мысль, 1993. – 512 с.

3.

Тойнби А. Постижение истории. – Москва: Прогресс, 1991. – 736 с.

4.

Леонтьев К.Н. Восток, Россия и славянство. – Москва: Республика,

1996. – 348 с.
5.

Хантингтон С. Столкновение цивилизаций и преобразование

мирового порядка. – Москва: АСТ, 2003. – 603 с.
6.

Филонов Г.Г. История культурологических учений. – Москва:

Гардарики, 2004. – 416 с.
7.

Маланин А.Ф. История философии истории. – Санкт-Петербург: Изд-

во СПбГУ, 2007. – 284 с.
8.

Гумилёв Л.Н. Этногенез и биосфера Земли. – Москва: Айрис-пресс,

2007. – 416 с.
9.

Юдин Э.Г. Цивилизационный подход в исторической науке //

Вопросы философии. – 1995. – №5. – С. 18–32.
10.

Қосимов Ш.Қ. Тарихий фалсафа ва цивилизация назариялари. –

Тошкент: «Фан ва технологиялар», 2010. – 240 б.
11.

Mavlyanov, U. N. (2020). Problems of Ontology in the Heritage of Ali Safi.

International Journal of Multicultural and Multireligious Understanding, 7(7),
540-545.


background image

CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN

MODERN SCIENCES

International scientific-online conference

90

12.

Mavlyanov, U. N. (2021). FAHRUDDIN ALI SAFI'S TEACHING ABOUT

BEING. Bulletin of Gulistan State University, 2021(2), 61-67.
13.

Мавлянов, У. Н. (2020). ПРОБЛЕМЫ ОНТОЛОГИИВ НАСЛЕДИИ АЛИ

САФИ. Вестник Российского философского общества, (1-2), 200-209.
14.

Alibekov, U., & Rayimjonov, I. (2024). TURKIY XALQLARNING KELIB

CHIQISHI XIX ASR SHARQSHUNOSLARINING TALQINIDA. Elita. uz-Elektron
Ilmiy Jurnal, 2(1), 267-270.
15.

Xoshimjon o‘g’li, R. I. (2024). 8.4 MOVAROUNNAHRGA ISLOM DININING

KIRIB KELISHI VA UYG ‘ONISH DAVRINING BOSHLANISHI. Innovative
technologies in construction Scientific Journal, 8(1), 12-15.
16.

Rayimjonov, I. X. O. G. L. (2022). ERSHI (MINGTEPA) HUDUDIDAGI

TARIXIY-ARXEOLOGIK YODGORLIKLARI XUSUSIDA. Scientific progress, 3(5),
193-197.
17.

Nematov, R. A., & Almanov’s, Q. O. (2022). The role of historical sources in

the study of the history of the turkish empire. American Journal Of Social
Sciences And Humanity Research, 2(10), 25-31.
18.

Неъматов, Р. (2023). Илк ўрта асрлар Хоразм тарихшунослигининг

бугунги ҳолати. История и культура центральной Азии, 1(1), 122-125.
19.

Неъматов, Р. (2023). Хоразм Африғийлар сулоласи–Турк хоқонлиги

сиёсий алоқалари. Journal of Fundamental Studies, 1(7), 16-23.
20.

Шадманкулова, М. М. (2018). СОЧЕТАНИЕ ЛИБЕРАЛЬНЫХ-

ДЕМОКРАТИЧЕСКИХ ИДЕЙ В СОЦИАЛЬНО-ПОЛИТИЧЕСКОЙ ЖИЗНИ
УЗБЕКИСТАНА. Социосфера, (4), 226-232.

Библиографические ссылки

Данилевский Н.Я. Россия и Европа: взгляд на культурные и политические отношения славянского мира к германо-романскому. – Санкт-Петербург: Типография М.М. Стасюлевича, 1869.

Шпенглер О. Закат Европы. – Москва: Мысль, 1993. – 512 с.

Тойнби А. Постижение истории. – Москва: Прогресс, 1991. – 736 с.

Леонтьев К.Н. Восток, Россия и славянство. – Москва: Республика, 1996. – 348 с.

Хантингтон С. Столкновение цивилизаций и преобразование мирового порядка. – Москва: АСТ, 2003. – 603 с.

Филонов Г.Г. История культурологических учений. – Москва: Гардарики, 2004. – 416 с.

Маланин А.Ф. История философии истории. – Санкт-Петербург: Изд-во СПбГУ, 2007. – 284 с.

Гумилёв Л.Н. Этногенез и биосфера Земли. – Москва: Айрис-пресс, 2007. – 416 с.

Юдин Э.Г. Цивилизационный подход в исторической науке // Вопросы философии. – 1995. – №5. – С. 18–32.

Қосимов Ш.Қ. Тарихий фалсафа ва цивилизация назариялари. – Тошкент: «Фан ва технологиялар», 2010. – 240 б.

Mavlyanov, U. N. (2020). Problems of Ontology in the Heritage of Ali Safi. International Journal of Multicultural and Multireligious Understanding, 7(7), 540-545.

Mavlyanov, U. N. (2021). FAHRUDDIN ALI SAFI'S TEACHING ABOUT BEING. Bulletin of Gulistan State University, 2021(2), 61-67.

Мавлянов, У. Н. (2020). ПРОБЛЕМЫ ОНТОЛОГИИВ НАСЛЕДИИ АЛИ САФИ. Вестник Российского философского общества, (1-2), 200-209.

Alibekov, U., & Rayimjonov, I. (2024). TURKIY XALQLARNING KELIB CHIQISHI XIX ASR SHARQSHUNOSLARINING TALQINIDA. Elita. uz-Elektron Ilmiy Jurnal, 2(1), 267-270.

Xoshimjon o‘g’li, R. I. (2024). 8.4 MOVAROUNNAHRGA ISLOM DININING KIRIB KELISHI VA UYG ‘ONISH DAVRINING BOSHLANISHI. Innovative technologies in construction Scientific Journal, 8(1), 12-15.

Rayimjonov, I. X. O. G. L. (2022). ERSHI (MINGTEPA) HUDUDIDAGI TARIXIY-ARXEOLOGIK YODGORLIKLARI XUSUSIDA. Scientific progress, 3(5), 193-197.

Nematov, R. A., & Almanov’s, Q. O. (2022). The role of historical sources in the study of the history of the turkish empire. American Journal Of Social Sciences And Humanity Research, 2(10), 25-31.

Неъматов, Р. (2023). Илк ўрта асрлар Хоразм тарихшунослигининг бугунги ҳолати. История и культура центральной Азии, 1(1), 122-125.

Неъматов, Р. (2023). Хоразм Африғийлар сулоласи–Турк хоқонлиги сиёсий алоқалари. Journal of Fundamental Studies, 1(7), 16-23.

Шадманкулова, М. М. (2018). СОЧЕТАНИЕ ЛИБЕРАЛЬНЫХ-ДЕМОКРАТИЧЕСКИХ ИДЕЙ В СОЦИАЛЬНО-ПОЛИТИЧЕСКОЙ ЖИЗНИ УЗБЕКИСТАНА. Социосфера, (4), 226-232.

Наиболее читаемые статьи этого автора (авторов)