CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
54
АЁЛЛАР ТОМОНИДАН СОДИР ЭТИЛГАН ЖИНОЯТЛАРНИ
ТЕРГОВ ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИДА
ХАЛҚАРО ХУҚУҚИЙ НОРМАЛАР
Ғофурова Дилафруз Мурод қизи
Тошкент давлат юридик университети докторанти (PhD)
E-mail: dilafruz.gofurova.92@mail.ru
https://doi.org/10.5281/zenodo.14644495
Аёллар томонидан содир этилган жиноятларни тергов қилиш
жараёнида халқаро ҳуқуқ нормаларининг аҳамияти жуда катта. Улар
тергов жараёнининг холислиги, адолатлилиги ва инсон ҳуқуқларига
мувофиқлигини таъминлашга ёрдам беради. Бу нормалар терговчиларга
аёлларнинг
ҳуқуқларини
ҳимоя
қилиш,
зўравонлик
ва
дискриминациянинг олдини олиш, ҳамда тергов жараёнида уларга
нисбатан инсонпарварлик тамойилларига амал қилиш учун қўлланилади.
Ушбу нормалар орқали бу турдаги жиноятлар услубиёти ўзининг
ижобий хусусиятларини қуйидагилар орқали намоён этади:
1.Холис терговни таъминлаш.
Халқаро ҳуқуқ нормалари аёллар
томонидан содир этилган жиноятларни тергов қилишда холисликни
таъминлайди. Жумладан, БМТнинг Аёлларга нисбатан камситишларга
барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция (CEDAW) , 1979 йилда қабул
қилинган ва 1981 йилда кучга кирган бўлиб, аёлларнинг жинсига
асосланган дискриминацияга қарши қатъий курашни талаб қилади.
Тергов жараёнида бу талабларни инобатга олган ҳолда, аёлларга нисбатан
холис ва адолатли муносабат кўрсатилади. Шунингдек, Ковенция
мазмунан жиноятларни тергов қилиш жараёнида аёлларнинг ҳуқуқлари
тўлиқ ҳимоя қилиниш ва бу ҳуқуқларни жинсига кўра камситишга йўл
қўймаслик, аёлларнинг инсон ҳуқуқларига тўлиқ амал қилишини
таъминлаш ва уларга нисбатан адолатли муносабат кўрсатишни ўз ичига
олади.
2.Терговни зўравонликдан ҳолилиги:
Истанбул Конвенцияси
аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, терговчилар
аёллар билан ишлаганда зўравонлик ва қийноқлардан уларни ҳимоя
қилишга мажбурдирлар. Мазкур Конвецияга аъзо давлатлар аёлларни ҳар
қандай шаклдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича мажбурият
оладилар. Бу тергов жараёнида ҳам муҳимдир, яъни тергов жараёнида
аёллар зўравонлик ёки қийноқлардан ҳимоя қилиниши керак.
Терговчилар тергов жараёнида аёлларга нисбатан зўравонликка йўл
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
55
қўймасликлари шарт. Аксарият экспертлар Истамбул Ковенциясини
гендер асосидаги зўравонликка қарши курашишнинг “олтин стандарти”
деб баҳолайдилар.
3. Инсонийлик ҳуқуқларининг таъминланиши.
Аёлларнинг умумий
ҳуқуқларини олий қадрият эканлиги, унга нисбатан бўлган ҳар қандай
камситилиш ёҳуд тазйиқ инкор этилиши бевосита 1948 йил 10 декабрда
қабул ва эълон қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида ўз
аксини топган. Ундаги ҳар бир модда, аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилишнинг алоҳида халқаро ҳуқуқий стандарти деб тан олинади.
4.Адолатли тергов жараёнини таъминлаш.
Ҳамма шахсларни
қийноқлардан, бошқа қаттиқ, шафқатсиз ёки қадр-қимматни камситувчи
муомала ва жазо турларидан муҳофаза қилиш тўғрисида 1975 йил 9
декабрда Бош Ассамблея томонидан қабул қилинган декларация асосида
яратилган “Қийноқларга ҳамда муомала ва жазолашнинг бошқа
шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситадиган турларига
қарши” Конвеция (САТ) тергов жараёнларида қийноқларнинг олдини
олиш, мониторинг тизимларини кучайтириш ва жиноятчи дея
баҳоланаётган аёллар ва эркакларни ҳимоя қилиш, шунингдек, кийноқ
ҳаракатларининг олдини олиш учун самарали қонун чиқариш, маъмурий,
судлов ва бошқа чораларни кўриш, ҳеч қандай фавкулодда ҳолатлар, улар
қандай бўлмасин: хоҳ, уруш ҳолатими ёки уруш хавфими, ички сиёсий
беқарорликми ёки бошқа исталган фавқулодда ҳолатми эканлигидан
қатъи назар, қийноқни оклашга хизмат қилолмаслиги қайд этилган .
5. Инсонпарварлик тамойилларига амал қилиш.
Инсон ҳуқуқлари
бўйича Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт (ICCPR):
Тергов
жараёнида
халқаро
ҳуқуқ
нормалари
инсонпарварлик
тамойилларига амал қилишни талаб қилиши, бу эса аёлларнинг тергов
жараёнида ҳимояланиши ва қадрланишини таъминланишини тақазо
этади. Ушбу Пактда иштирок этувчи давлатлар эркаклар ва аёллар учун
ушбу Пактда назарда тутилган барча фукаролик ва сиёсий ҳуқуқлардан
бир хилда фойдаланилишини таъминлаш мажбуриятини оладилар .
Тергов амалиётида халқаро ҳуқуқ нормалари миллий қонунчиликка
таъсир кўрсатиб, унинг халқаро стандартларга мослашишига ёрдам
беради. Бу, ўз навбатида, тергов жараёнининг қонуний ва адолатли
бўлишини таъминлайди. Миллий қонунчиликка жорий қилинган халқаро
нормалар аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тергов жараёнидаги
адолатлиликни оширишга қаратилган.
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
56
Умуман олганда, халқаро ҳуқуқ нормаларининг аёллар томонидан
содир этилган жиноятларни тергов қилиш жараёнидаги аҳамияти
аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, адолат ва инсонпарварлик
тамойилларига риоя қилишга қаратилган. Бу нормаларнинг миллий
қонунчилик ва амалиётга жорий этилиши аёлларга нисбатан адолатли ва
қонуний муносабат кўрсатилишини таъминлайди.
Тадқиқотчининг фикрича, юқоридагилардан келиб чиқиб, жиноят
содир этган аёлларни тергов қилиш бўйича халқаро ҳуқуқий механизм ва
стандартларни ривожлантириш жараёнида амалдаги халқаро ҳужжатлар
ва конвенцияларга қўшимча равишда, қуйидаги таклифлар фойдали
бўлиши мумкин:
• Гендер-сензитив тергов стандартлари.
Гендерга хос махсус
жараёнлар, яъни тергов жараёнларида аёлларнинг физиологик ва
психологик ҳолатлари инобатга олинган ҳолда, уларга нисбатан ҳимоя
чораларини кучайтириш керак. Масалан, сўроқ жараёнларида аёлларнинг
эҳтиёжларини эътиборга олувчи ихтисослаштирилган терговчиларни
жалб қилиш, сўроқ пайтида руҳий ва жисмоний зўриқишларни
камайтиришга қаратилган махсус ёндашувларни жорий қилиш.
• Аёллар учун алоҳида тергов қоидалари ва протоколлари.
Гендерга мос сўроқ ва юзлаштириш қоидалари: сўроқ ва юзлаштириш
жараёнлари гендер нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилиши керак.
Аёлларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини таъминлаш учун жисмоний ва
психологик тазйиқдан ҳимоя қилишга қаратилган махсус қоидаларни
ишлаб чиқиш зарур. Аёллар учун алоҳида ҳимоя механизмлари: жиноятчи
аёлларга нисбатан тергов жараёнларида уларнинг хавфсизлигини
таъминлаш ва жиноий адолат тизимида уларни ҳимоя қилишга
қаратилган алоҳида протоколларни киритиш керак.
• Аёллар учун алоҳида тергов органлари ёки бўлимларини
ташкил этиш.
Махсус тергов бўлимлари: жиноятчи аёллар билан
ишлайдиган махсус тергов органлари ёки бўлимларни ташкил этиш. Бу
бўлимлар аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ихтисослашган бўлиши
керак ва жиноий жараёнда аёлларга нисбатан муносиб муносабат ва
ҳимояни таъминлайди. Шунингдек, аёллар билан тергов жараёнида
ишлаётган
терговчилар
фаолиятини
назорат
қилиш
ва
қонунбузарликларнинг олдини олиш учун инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилувчи мустақил органларни ташкил этиш мумкин.
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
57
• Психологик ёрдам ва реабилитация стандартлари.
Жиноятчи
аёлларнинг психологик ҳолатини яхшилаш учун махсус ёрдам
тизимларини жорий қилиш керак. Сўроқ ёки юзлаштириш жараёнида
аёллар руҳий жароҳатлардан ҳимояланиши ва психологик қўллаб-
қувватлашни таъминлаш лозим. Реабилитация дастурлари асосда,
аёлларни соғлом ижтимоий ҳаётга қайтиш ва руҳий ҳолатни тиклаш
имкониятини яратиш мумкин.
• Рақамли технологиялардан фойдаланиш.
Масофавий тергов
жараёнларида, масофавий сўроқлар ва юзлаштириш жараёнларини
ташкил қилиш учун рақамли технологиялардан фойдаланиш. Бу
аёлларнинг руҳий ва жисмоний хавфсизлигини таъминлашда муҳим
бўлади. Шунингдек, тергов жараёнини аудио ва видео ёзувга олиш, тергов
жараёнининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда қийноқ ва тазйиққа
қарши кафолат бўлиб хизмат қилади.
Ушбу халқаро ҳуқуқ нормаларининг миллий қонунчиликка таъсири
уларнинг талабларини амалдаги қонунларимизга жорий қилинишида,
бунга яққол мисолни аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва
тергов жараёнидаги адолатлиликни таъминлашда кўриш мумкин.
Жумладан, халқаро ҳуқуқ нормалари стандарлари “Хотин-қизлар ва
болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини
ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати
билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига
ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” даги Қонуни да ҳам ўз
ифодасини топган бўлиб, мамлакатимизда хотин-қизлар ва болалар
ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тазйиқ ва
зўравонликдан ишончли ҳимоя қилишнинг институционал ҳамда ҳуқуқий
асосларини
тубдан
такомиллаштиришга,
болалар
орасида
назоратсизликнинг ва улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир
этилишининг олдини олишга, шунингдек ногиронлиги бўлган болаларни
ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан
қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ишларни амалга
оширилиши ва бир қатор қонунларимизга, ўз ўрнида ЎзР ЖПКнинг бир
қатор моддаларига ҳам ўзгартириш киритишга ҳам хизмат қилди.
“Бола ҳуқуқлари тўғриси”даги Конвенция нормалари эса, вояга
етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар терговини ташкил
этишда
катта аҳамиятга эга бўлиб, миллий қонунчилигимизда
мавжуд бўлган бир қатор ҳужжатларнинг қабул қилинишига туртки
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
58
бўлган.
Жумладан,
“Бола
ҳуқуқларининг
кафолатлари
янада
кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим
қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ”ги
Қонун бевосита амалдаги ЖПКнинг 553 моддаси бандларига ўзгартириш
киритиш ва халқаро ҳуқуқий стандарт бўлган вояга етмаганларнинг
бевосита химоялаланиш ҳуқуқини янада такомиллаштириш, жумладан,
сўроқ қилиш чоғида вояга етмаганнинг ҳимоячи билан бир қаторда(
қонуний вакилининг иштирокини таъминлаш қатъий этиб белгиланди.
Шунингдек, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар
доирасида тергов ҳаракатини ўтказишда жиноят субъектининг ўзига хос
шахсига оид физиологик ва психологик жиҳатлари яққолроқ намоён
бўлади. Терговчи тергов давомида биринчи навбатда, вояга етмаганнинг
жиноят процессуал мавқеини инобатга олиши, сўнг эса ёшга доир, гендер
ва алоҳида шахс психологиясига оид фарқларни ҳисобга олиши лозим.
Ёшга доир фарқлар сифатида психологияда 13 ёшдан 15 ёшгача бўлганлар
ва 15 ёшдан 18 ёшгача бўлганлар орасидаги фарқ тан олинади.
Қизларнинг психологияси ва ўғил болалар психологияси ўртасидаги
фарқлар гендер фарқлар деб юритилади. Алоҳида шахс психологияси
унинг характери, темпераменти, психологик ҳимоя, баҳолаш даражаси ва
бошқа шу кабилардан келиб чиқади. Бу турдаги жиноятларни тергов
қилишда терговчи бундай жиҳатларни инобатга олиши, бевосита вояга
етмаган шахс билан психологик алоқа ўрнатиш имконини берибгина
қолмай, унга юқорида таъкидланган Конвенвенция доирасида психологик
ёрдам бериш ва соғлом турмуш тарзига қайтаришини таъминлайди.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, вояга етмаган аёллар психологиясига
оид хусусиятларни инобатга олиб, улар билан ўтказиладиган тергов
ҳаракатларида (сўроқ, юзлаштириш, гувоҳлантириш, шахсий тинтув,
экпертиза тайинлаш ва экспертиза учун намуналар олиш кабиларда)
албатта, психолог ёки педагог иштироки таъминланиши лозим, чунки ҳар
қандай тергов ҳаракати вояга етмаганлар, айниқса қизлар учун кучли
руҳий ҳаяжонни юзага келтириб руҳиятига катта зарба беради. Буларни
эътибордан четда қолдириш кейинчалик терговда алдаш, ҳақиқатни
яшириш, кўрсатма беришдан бош тортишга сабаб бўлиши мумкин.
Вояга етмаган аёллар билан ўтказиладиган сўроқ албатта, психолог
ёки педагог иштирокида мажбурий ўтказилиши лозим, чунки ҳар қандай
сўроқ тергов ҳаракати бўлганлиги ва вояга етмаганлар, айниқса қизлар
учун бу кучли руҳий ҳаяжонни юзага келтириб руҳий зарба бериши
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
59
мумкин. Буларни эътибордан четда қолдириш кейинчалик вояга етмаган
томонидан алдаш, ҳақиқатни яшириш, кўрсатма беришдан бош тортишга
сабаб бўлиши мумкин.
Тадқиқотчи даставвал, илмий иш мавзусини ўрганиш жараёнида
амалдаги жиноят процессуал қонунчилигимиздаги фақат умумий ҳолатда
вояга етмаган айбланувчинигина сўроқ қилиш жараёнида психолог ёки
педагогнинг иштирокининг таъминланилиши назарда тутилганлигига ва
бевосита гумон қилинувчи вояга етмаган шахснинг сўроқ қилиниш
масаласида психолог ёки психологнинг иштироки масаласи очиқ
қолганлигига эътиборни қаратиб, вояга етмаган шахснинг харакатланиши
чегараланган ва тергов ҳаракатларига жалб қилинган вақтдан бошлаб,
психолог ва педагогнинг иштирокини таъминлаш масаласини процессуал
равишта тартибга солиш учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят
процессуал кодексининг 554-модданинг номланишини ўзгартириш ва
матн мазмуни янги таҳрирда қабул қилинди.
Аммо аёллар томонидан содир этилган жиноятларни тергов
қилишнинг умумий услубиётини чуқур ўрганиш, бир қатор ҳалқаро
ҳуқуқий нормалар талаблари ва хорижий мамлакатлар амалиётини
инобатга
олиб,
гумон
қилинаётган
ёки
айбланаётган
вояга
етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишларда хотин-қизлар ва
болаларнинг умумий тергов ҳаракатлари жараёнидаги психологик
ҳолатини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситилишини олдини
олиш ҳамда умумҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида,
бевосита педагог ва психолог нафақат сўроқ қилишда, балки
гувоҳлантириш, юзлаштириш, таниб олиш учун кўрсатиш, шахсий тинтув,
экпетиза учун намуналар олиш каби тергов ҳаракатларига хам жалб
этилишини шарт деган фикрга келдик.
Фикримизнинг
тасдиғи
сифатида
тергов
ҳаракатлари
ўтказилаётганда терговчи педагог ёки психологнинг иштирокини
таъминлаши шарт бўлган Озарбайжон РесЖПКда “Вояга етмаганларга
нисбатан дастлабки тергов ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари” деб
номланувчи 432-модда , Тожикистон Рес ЖПКда 16 ёшга тўлмаган вояга
етмаган гумон қилинувчи ёки айбланувчини сўроқ қилишда, шунингдек,
16 ёшга тўлган, аммо ақли заиф деб топилган вояга етмаганларни сўроқ
қилишда педагог ва психологнинг иштироки мажбурийлиги белгиланган
алоҳида “Педагог ва психологнинг иштирок этиши” деб номланган 430-
модда, Қирғизистон Рес ЖПКда 14 ёшгача бўлган бола гувоҳ ёки
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
60
жабрланувчи
сифатида
қатнашган
юзлаштириш
ва
сўроқ
ўтказилаётганда, психолог ёки педагог ҳам чақирилиши “Юзлаштириш”
деб номланувчи 204-модда ва “Вояга етмаган гувоҳ ёки жабрланувчи сўроқ
қилиш” номлаланувчи 329-модда ҳамда 16 ёшга тўлмаган вояга етмаган
гумон қилинувчи ёки айбланувчини сўроқ қилишда, шунингдек, 16 ёшга
тўлган, аммо ақли заиф деб топилган вояга етмаганларни сўроқ қилишда
педагог ва психологнинг иштироки мажбурийлиги белгиланган алоҳида
“Педагог ва психологнинг иштирок этиши” деб номланган 464-модда ва
Қозоғистон Респуликаси ЖПКда педагог ва психологнинг иштироки
мажбурийлиги белгиланган “Педагог ва психологнинг иштирок этиши”
деб номланган 538-модда қайд этилганини таъкидлаш мумкин.
Тадқиқотчи, БМТнинг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ковенсиянинг
биринчи моддасида, бола деб, 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг тан
олиниши, бу борада вояга етмаган судланувчининг ҳам бола сифатидаги
ҳуқуқлари ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг руҳий ҳолатини назорат қилиш
учун педагог ва психологларнинг иштироки ҳуқуқий амалиётда муҳим
роль ўйнашини ҳамда тергов ҳаракатларини видеоконференция
режимида ўтказиш имкониятларининг мавжудлигини инобатга олиб,
амалдаги ЖПК ни 554-модда билан қуйидаги таҳрирда тўлдиришни
таклиф этади:
“554-модда. Вояга етмаган гумон қилинувчини, айбланувчи ёки
судланувчини сўроқ қилишда педагогнинг ва (ёки) психологнинг
иштироки
Вояга етмаган гумон қилинувчини, айбланувчи ёки судланувчини
сўроқ қилишда суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг
ихтиёрига кўра ёхуд вояга етмаган гумон қилинувчи, айбланувчи ёки
судланувчи ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосига биноан
бевосита ёки texnik техник воситалардан фойдаланган ҳолда
видеоконференсияалоқа режимида педагог ва (ёки) психолог иштирок
этиши мумкин. Педагогнинг ва (ёки) психологнинг иштирокини
таъминлаш жиноят ишини юритаётган суриштирувчининг, терговчининг,
прокурорнинг ёки суднинг зиммасига юклатилади. Педагог ва (ёки)
психолог суриштирувчининг, терговчининг рухсати билан гумон
қилинувчига, айбланувчи ёки судланувчига саволлар беришга, сўроқ
тугаганидан сўнг эса, сўроқ баённомаси, билан танишиб, баённомадаги
ёзувларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги ҳақида ўз фикрларини ёзма ёки
электрон шаклда баён этишга ҳақлидир. Бу ҳуқуқлар суриштирувчи,
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
61
терговчи томонидан педагогга ва (ёки) психологга вояга етмаган шахсни
сўроқ қилишдан олдин тушунтирилади ва бу ҳақда сўроқ баённомаси ёки
электрон сўроқ баённомасида қайд қилинади”.
Вояга етмаган қизларни тергов қилиш тактикаси бевосита
болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг халқаро стандартлари
асосида ташкил қилиниши, асосан, унда уларнинг руҳий ҳолати, ҳуқуқлари
ва ҳимоясига катта этибор қаратилиши лозим.
Болалар руҳияти бўйича эксперт Жеймс Гарбер (James Garbarino)нинг
таъкидлашича, болаларга нисбатан ҳар қандай тергов жараёни уларнинг
руҳий ҳолатига катта таъсир кўрсатиши мумкин. Айниқса қизлар бундан
кучли таъсирланади. У болаларни тергов қилишда махсус тайёрланган
психологлар ва болалар билан мулоқот қилишга йўналтирилган
мутахассисларни жалб қилишни тавсия қилади .
Болаларга оид тергов жараёнлари бўйича тадқиқотчи Майкл Ламб
(Michael E. Lamb) фикрича, терговчилар болаларга савол беришда эҳтиёт
бўлишлари керак. Унинг тадқиқотлари шуни кўрсатадики, номуносиб
саволлар болаларда ёлғон ёки ҳақиқатдан айрилишга олиб келиши
мумкин. Болалар, айниқса, қиз болаларга, йўналтирувчи ёки қўрқитишчи
саволларни бериш уларнинг жавобларини манипуляция қилиш хавфини
оширади .
Ҳуқуқшунос эксперт Маргарет Истон (Margaret-Easton) болаларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилишда тергов жараёнида оилавий муҳитни
сақлашнинг аҳамиятини таъкидлайди. Унинг фикрича, қизларни тергов
қилишда ота-оналарнинг ҳузурида бўлиши ёки болаларга ёрдам берувчи
ва ҳимоя қилувчи ёрдамчиларни жалб қилиш муҳим аҳамиятга эга .
Германиянинг болалар ҳуқуқларига ихтисослашган ҳуқуқшунос
олимаси Мелани Фрёлих (Melanie Fröhlich) қизларни тергов қилишда
Болалар ҳуқуқлари бўйича БМТ Конвенциясининг талабларига риоя
қилиш зарурлигини таъкидлайди. Болаларнинг манфаатлари биринчи
ўринда туриши керак, ва бунинг учун уларнинг ёш хусусиятлари, тушуниш
даражаси ҳисобга олиниши лозим. Болаларни ҳимоя қилиш учун ўзаро
мулоқотда боғлиқликлар ўрнатиш муҳим, деб ҳисоблайди .
Бу олимларнинг фикрлари вояга етмаган қизларни тергов қилиш
жараёнида илмий асосланган ёндашувлардан фойдаланиш зарурлигини
кўрсатади.
Қонун ҳимояси, психологик ёрдам ва эҳтиёткор тергов жараёни
қизларни тергов жараёнидаги руҳий ва жисмоний зарардан асрашга
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
62
қаратилишини инобатга олиб, тадқиқотчи юқоридаги фиклар асосида,
вояга етмаган қизларни тергов қилишда қуйидаги тактик қоидаларга
амал қилишини тавсия қилади:
психологик тайёргарлик. Вояга етмаганлар билан ишлаш учун
терговчилар психологик билимларга эга бўлиши ва болалар билан
мулоқот қилишда сезгирлик кўрсата олиши зарур. Бунинг учун доим
болалар психологининг ёрдами ҳам қўлланилиши тавсия этилади.
Юртимизда бу масалалар бўйича Ички ишлар тизимидаги инспектор-
психологларнинг фаолияти ўз самарасини бериб келмоқда;
бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш. Тергов вақтида қиз боланинг
ҳуқуқларини тўлиқ таъминлаш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва
жисмоний ёки руҳий босим ўтказмаслик керак. Бола ҳар доим унинг
манфаатларини ҳимоя қилувчи ва уни тушуна оладиган шахс билан бирга
бўлиши керак;
болаларга мос муҳит яратиш. Тергов жараёни болаларга мос муҳитда,
яъни уларни қўрқитиш ва қўшимча руҳий зўриқишга олиб келмайдиган
ҳолда ўтказилиши керак. Болаларнинг таскин топиши ва ўзларини
хавфсиз ҳис қилишлари муҳим;
оила билан ҳамкорлик. Ота-оналар ёки қонуний вакиллар тергов
жараёнида боланинг ёнида бўлиши, унинг рухий ҳолатини кузатиши
мумкин. Бу болага қўшимча руҳий ёрдам беради.
сўроқ жараёнини ёзиб олиш: Қиз боланинг қайта- қайта терговдан
ўтказилишининг олдини олиш мақсадида сўроқ жараёни тўлиқ ёзиб
олиниши тавсия этилади. Бу уни руҳан чарчатмаслик учун қилинади.
Бошқа тергов ҳаракатларида ҳам бу ҳолат тавсия этилади;
тўғри танланган саволларни бериш. Саволлар содда ва бола ёшига мос
қилиб берилиши керак. Қўрқитувчи ёки манфий фикр уйғотувчи
саволлардан қочиш лозим.
Юқорида келтирилган тактик қоидаларадан ташқари, тергов
жараёнида вақт меёрлари ҳам алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, вояга
етмаганларни тергов қилишда унинг алоҳида процессуал белгиланиши
терговни самарали бўлишига олиб келади.
Болаларни сўроқ қилиш вақти боланинг руҳий ва жисмоний ҳолатини
ҳисобга олиб, қисқа ва танаффуслар билан ўтказилиши зарур. Узоқ давом
этадиган ва қайта-қайта сўроқлар болалар учун травматик бўлиши
мумкин, шу боис бу жараён эҳтиёткорлик билан режалаштирилиши керак.
Болани қайта-қайта сўроқ қилиш боланинг руҳий ҳолатига салбий таъсир
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
63
кўрсатиши ва уларни қайта ёдга олиш жараёни орқали травматизация
қилиш эҳтимоли мавжуд. Шунинг учун сўроқлар сони камайтирилиши
керак, ва биринчи сўроқда барча муҳим маълумотларни олишга ҳаракат
қилиниши лозим.
Сўроқ жараёни боланинг ёши, психофизик ҳолати, жиноят билан
боғлиқ вазият ва мамлакат қонунчилигига боғлиқ ҳолда ўтказилади.
Болалар билан ишлашда уларнинг руҳий ва жисмоний эҳтиёжлари
инобатга олиниб, вақт жиҳатидан нозик ёндашув талаб қилинади.
Болалар, айниқса кичик ёшдагилар, узоқ вақт мобайнида диққатни
жамлашда қийинчиликка учраши мумкин. Шунинг учун, сўроқ
жараёнининг давомийлиги қисқа бўлиши керак. Ҳар бир сўроқнинг
оптимал вақти 30 дақиқадан ортиқ бўлмаслиги тавсия этилади, чунки
болалар чарчаб қолиши ёки стрессга тушиши мумкин. Агар сўроқ узоқроқ
бўлиши зарур бўлса, унда қисқа танаффуслар билан ўтказилиши муҳим.
Уларни сўроқ қилиш учун куннинг эрталабки ёки тушдан кейинги
вақтини танлаш мақсадга мувофиқдир. Бу вақтларда болаларни энергияси
юқори бўлади ва улар яхши ёдда сақлаш қобилиятини намоён қилади.
Кечқурун ёки тунги вақтларда сўроқ қилиш боланинг чарчашига ва
фокусни йўқотишига олиб келиши мумкин.
Масалан, Қозоғистон РесЖПКсида 209-моддаси 4-қисмида тўхтовсиз
икки соатдан ортиқ давом этмаган ҳолда кун давомида тўрт соатдан
ортиққа чўзилиши мумкин эмаслиги ва агар вояга етмаган шахснинг очиқ
чарчаганлиги кузатилса, сўроқ ушбу вақт тугамасидан олдин ҳам
тўхтатилиши кераклиги белгиланган . Тожикистон Рес ЖПКнинг 429-
моддаси ва Россия Рес ЖПКнинг 425-моддасида ҳам унинг давомийлиги
кун давомида тўрт соатдан ошмаган ҳолда амалга оширилиши қайд
этилган. Муддатларнинг бу тартибда белгиланиши бевосита болалар
ҳуқуқларининг мехнат қилиш тўғрисидаги халқаро стандартларига ҳам
мувофиқлаштирилган далолат беради.
Тадқиқотчи юқоридаги хориж амалиёти ва амалдаги ЎзР МКнинг ўн
саккиз ёшгача бўлган ходимларнинг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан
тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, вояга
етмаган гумон қилинувчини, айбланувчини сўроқ қилишнинг умумий
давомийлиги кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун берилган
вақтдан ташқари бўлган вақтга ўзгартириш киритиш лозимлигига
эътиборингизни қаратади.
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
64
Амалдаги ЎзР МК 416-моддасида ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар
учун ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги белгиланган бўлиб,
унга кўра ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган ходимлар учун — олти кунлик
иш ҳафтасида — тўрт соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида — беш соатдан,
ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар учун эса олти кунлик иш
ҳафтасида — олти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида — етти соату ўттиз
дақиқадан;
ўқув йили давомида ишни ўқиш билан бирга олиб борувчи умумий
ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими ташкилотларининг ўн бешдан ўн
олти ёшгача бўлган ўқувчилари учун — олти кунлик иш ҳафтасида — икки
соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида — икки соату ўттиз дақиқадан, ўн
олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган ўқувчилари учун эса олти кунлик иш
ҳафтасида — уч соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида — тўрт соатдан
соатдан оширилиши мумкин эмас.
Тадқиқотчи илмий иши доираси маълумотлар билан танишиш учун
ўтаган қисқа муддатли стажировка давомида вояга етмаган қизлар
томонидан содир этилган жиноятларни ҳамда умумий ҳолатда вояга
етмаганлар томонидан содир этилган жиноятларнинг статистикаси ва
ушбу жиноятларни содир этилган вақтини ўрганишга алоҳида урғу берди
ва бундай жиноятларнинг содир этилиши сентабр ойидан июнь ойига
қадар, яъни ўқув йили давомига тўғри келишига эътиборни қаратди.
Таъкидлаш жоизки, вояга етмаган шахснинг сўроқ ва бошқа тергов
ҳаракатларида қатнашиши, гарчанд меҳнат стажига кирмасада, бевосита
амалда бажариладиган ва куч сарфланадиган иш, бола бу даврда ҳам
руҳий, ҳам жисмоний кучини сарфлайди. Демакки, кун давомида боланинг
соғлиғига ҳам бундай процессуал муносабатларда узоқ муддат иштирок
этиши салбий таъсирга эга. Вояга етмаган болаларни сўроқ қилиш
жараёнида толиқиш масаласига доир тадқиқотлар шуни кўрсатадики, узоқ
вақт давомидаги сўроқлар болаларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатига
жиддий таъсир қилади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг
фикрича, стрессли вазиятларда, айниқса, қизларнинг сўроқ жараёнида
когнитив ва эмоционал қобилиятлари ўғил болалар ва катталарга
қараганда тезроқ пасаяди, бунда уларда содир этилган қилмиши туфайли
юзага келадиган қўрқувни ҳам инобатга олиш лозим. Тадқиқотлар шуни
кўрсатадики, болалар 30 минутдан 1 соатгача давом этадиган сўроқларда
ҳам толиқишни ҳис қиладива 2 соатдан ортиқ бўлган сўроқлар уларнинг
ақлий фаолиятига жиддий салбий таъсир кўрсатади.
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
65
Ёлғон иқрорлик бериш ҳолатларига бағишланган тадқиқотларни
олиб борган Lindsay Malloy boshchiligidaги tadqiqot shuni ko‘rsatdiki, voyaga
yetmaganlarnи uzoq davomида so‘roq қилиш noto‘g‘ri iqror беришга олиб
келади. Тадқиқотлар натижасига кўра, 14-17 ёшли ўсмирлар руҳий
босимга чидамли эмаслар ва узоқ давом этадиган терговлар уларни ёлғон
иқрорлик беришга мажбур қилиши мумкин.
Ўсмирларнинг ривожланиш даврида бўлгани сабабли, уларнинг узоқ
муддатл давомида сўроқ қилиш бу уларни босим остида қолгандек
ўзларини ҳис этиш ва терговни нотўғри томонга бурилишига олиб
келишини инобатга олиб, хорижий мамлакатлар тажрибаси асосида
амалдаги ЎзР ЖПК нинг 553-моддасининг 3 бандига қуйидаги таҳрирда
ўзгартириш киритиш керак:
“553-модда. Вояга етмаган гумон қилинувчи ва айбланувчини сўроқ
қилиш
Вояга етмаган гумон қилинувчини, айбланувчини сўроқ қилишнинг
умумий давомийлиги кун давомида дам олиш ва овқатланиш учун бир
соатлик танаффусни ҳисобга олмаганда олти соатдан ошмаслиги керак”.
Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 3 моддасига кўра, ҳар
бир инсоннинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқига эга эканлиги, унга аъзо
бўлган давлатларнинг миллий қонунчилигида тан олинадиган асосий
халқаро ҳуқуқий стандарт ҳисобланади. Мамлакатимиз Конституцияси
ҳам халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принцип ва нормаларига
асосланган
ҳолда
қабул
қилинган
бўлиб,
амалдаги
қонун
ҳужжатларимизда
ҳам
инсоннинг
ҳуқуқ
ва
эркинликлари
таъминланишига ва ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва
суднинг қарорига асосан йўл қўйилишига алоҳида урғу берилади.
Жиноятларни тергов қилиш жараёнида ҳам бу конституциявий
қоидаларга тўлиқ амал қилинади. Жумладан, узрсиз сабабларга кўра
гумон
қилинувчининг,
айбланувчининг,
судланувчининг,
жабрланувчининг ва гувоҳнинг процессуал ҳаракатларда ёки суд
мажлисига келишдан бош тортганлиги аниқланган ҳолатлардагина,
уларнинг иштирок этишини таъминлаш учун мажбурий келтиришни
мажбулов чора сифатида қўллаш фақат қонунда белгиланган ҳолатда йул
қуйилади.
Жиноят-процессуал мажбурлов деганда, жиноят процессининг
вазифалари самарали рўёбга чиқарилишини таъминлаш, одил судловни
амалга оширишга таҳдид туғдирувчи ноқонуний қилмишларнинг олдини
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
66
олиш мақсадида, қонунда белгиланган асослар мавжуд бўлганда ва
белгиланган тартибда ваколатли субъектлар томонидан жиноят
процессининг иштирокчиларига нисбатан қўлланиладиган шахсий,
мулкий ва ташкилий тавсифдаги ҳуқуқий чекловлар кўринишидаги
давлатнинг таъсир чоралари йиғиндиси тушунилади .
Бундай ҳуқуқий чекловлар бевосита қонунан йўл қўйилмайдиган
ҳолатлар ҳам мавжуд бўлиб, аёллар томонидан содир этилган
жиноятларни тергов қилиш жараёнида, тадқиқотчи айнан шу масалалар
бўйича ҳорижий мамлакат жиноят процессуал нормаларига ҳам
тўҳталган.
Қирғизистон РесЖПК 121-моддасида “14 ёшга тўлмаган вояга
етмаганлар, ҳомиладор аёллар, шунингдек, соғлиғига кўра ўз яшаш
жойини тарк эта олмайдиган ёки кетишни хоҳламаган беморлар” ,
Озарбайжон РесЖПК 178-моддасида “14 ёшга тўлмаган шахсларни,
ҳомиладор аёлларни, оғир беморларни, шунингдек, давлат айбловчисини”
, Тожикистон РесЖПК 115-моддасида “14 ёшгача бўлган вояга етмаганни,
ҳомиладор аёлни, шунингдек, соғлиғи сабабли яшаш жойини тарк эта
олмайдиган ёки хоҳламаган ва бу тиббий муассасанинг шифокори
томонидан тасдиқланган беморни” ва Қозоғистон РесЖПК 157-моддасида
“14 ёшгача бўлган вояга етмаганлар, 18 ёшгача бўлган шахслар эса
уларнинг қонуний вакиллари хабардор қилинмасдан, ҳомиладор аёллар,
шунингдек, соғлиғи туфайли ўз яшаш жойини тарк эта олмайдиган ёки
тарк этмаслиги керак бўлган беморлар мажбурий олиб келинмайди, бу
ҳолат шифокор томонидан тасдиқланиши шарт” лиги мажбурий олиб
келиш мажбурлов чораси қўлланилишига йўл қўйилмайдиган ҳолатлар
сифатида белгиланган.
Мажбурий келтириш чоралари қўлланилмайдиган бундай узрли
сабаблар бевосита қонунчилигимизда фуқаролик процессуал ҳуқуқий
муносабатлар иштирокчилари учун ФПКнинг 144-моддасида “Мажбурий
келтириш вояга етмаганларга, ҳомиладор аёлларга, касаллиги, ёши ёки
бошқа узрли сабабларга кўра суд мажлисига кела олмайдиган шахсларга
нисбатан қўлланилмайди ” деб аниқ белгиланган, аммо амалдаги ЖПК
нинг мажбурий келтиришга бағишланган 30 бобида ва “Суриштирув,
дастлабки тергов органлари ёки судга узрсиз сабабларга кўра келишдан
бош тортган шахсларни мажбурий келтириш бўйича топшириқларни
ижро этиш тартиби тўғрисида”ги Низомда ҳам бу ҳақида аниқ кўрсатма
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
67
йўқ ва бу жиноят процесси иштирокчисининг ҳуқуқларини ўз ўрнида
чегаралаш сифатида қараш мукин.
Тадқиқотчи тергов амалиётида суриштирув, тергов, прокуратура
ходимларининг айниқса, аёллар томонидан содир этилган жиноятларда
мажбурий келтириш мажбурлов чораси қўлланиши керак бўлган
ҳолатларда инсонийлик тамоилигига асосланишига гувоҳ бўлди. Масалан,
гумонланувчи сифатида ишга жалб қилинган А исмли аёл ҳомиладорлик
ҳолати туфайли ва касаллиги туфайли тиббиёт бирлашмасида
даволанаётган Б исмли шахс бир неча маротаба сўроқ ва юзлаштириш
тергов ҳаракатида ҳозир бўлиши ҳақида хабар берилганига қарамай,
огоҳлантирмасдан процессга келмаган, натижада ҳаракат бир неча бор
кейинга қолдирилган . Аммо жиноят ишларида вояга етмаганларнинг
мажбурий келтирилишига йўл қўйилади, бу уларнинг ота-оналари ёки
уларнинг ўрнини босувчи шахслар орқали амалга оширилиши керак. Ички
ишлар органи ходими мажбурий келтиришни амалга ошираётганида
келтирилиши лозим бўлган вояга етмаган шахснинг ота-онасини ёки
уларнинг ўрнини босувчи шахсларни мажбурий келтириш тўғрисидаги
қарор (ажрим) билан таништириб, бу ҳақда имзо чектиради .
Респондентлар ўртасида ўтказилган сўровимиз натижаларига кўра,
мажбурий
келтириш
чоралари
қўлланилмайдиган
ҳолатларни
қонунчиликка киритиш тўғрисида 84,3% респондент мазкур таклиф
киритилиши мажбурий келтириш жараёнида мажбурий келтиришга йўл
қўйилмайдиган ҳолатлар нималардан иборат бўлиши ҳақида аниқ
процессуал ечим беради , 15,7% зарурат мавжуд эмас дея жавоб олинган.
Жиноят процессидаги мажбурий келтиришдаги бундай мавжуд
камчиликларни бартараф этиш ва бошқа давлатларнинг амалиёти билан
уйғунлаштиш имкониятидан келиб, амалдаги ўзгартириш киритиш
орқали унинг мазмунини аниқлаштириш ва ЖПК нинг 261-моддаси
қуйидаги иккинчи банд ва “Суриштирув, дастлабки тергов органлари ёки
судга узрсиз сабабларга кўра келишдан бош тортган шахсларни мажбурий
келтириш бўйича топшириқларни ижро этиш тартиби тўғрисида”ги
Низом 4 банд 3 қисми билан тўлдирилиши лозим:
“Мажбурий келтириш 14 ёшгача бўлган вояга етмаганлар, 18 ёшгача
бўлган шахсларни эса уларнинг қонуний вакиллари хабардор
қилинмасдан, ҳомиладор аёллар, касаллиги, ёши ёки бошқа узрли
сабабларга кўра процессуал ҳаракатларда ёки суд мажлисида ҳозир бўла
олмайдиган шахсларга нисбатан қўлланилмайди”.
CURRENT APPROACHES AND NEW RESEARCH IN
MODERN SCIENCES
International scientific-online conference
68
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Жиноят-процессуал ҳуқуқ: Дарслик // юридик фанлар доктори,
професор М.А.Ражабова таҳрири остида. –Тошкент: Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2018. –Б. 256.
2.
Garbarino, J. *Children and Trauma: A Guide for Parents and
Professionals*. Harvard University Press, 2008. https://www.hup.harvard.edu
3.
Fröhlich, M. *Kinderrechte im Strafverfahren*. Springer, 2016.
https://www.springer.com
4.
Lamb, M.E. Investigative Interviews of Children: A Guide for Helping
Professionals. American Psychological Association, 2008. https://www.apa.org
5.
Easton, M. Protecting Children: A Study of Legal and Psychological Support
in Interrogations. Oxford University Press, 2012. https://global.oup.com
6.
Хотин-қизларни камситишининг барча шаклларига барҳам бериш
тўғрисида Конвенция (CEDAW) http://nhrc.uz/uz/menu/hotin-izlarni-
kamsitishining-barcha-shakllariga-baram-berish-bjicha-mitasi
7.
Конвеция о предотвращении и борьбе с насилием в отношении
женщин и домашним насилием https://trends.rbc.ru/trends/social/
8.
„Convention on the Elimination of All Forms of Discrimination against
Women“. www.un.org. https://lex.uz/docs/2655293
9.
“Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида”ги халқаро пакт (ICCPR).
https://lex.uz/docs/2640479.
10.
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодекси.
https://lex.uz/docs/3517337Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси.
11.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси //
https://lex.uz/docs/111460 (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси).
12.
Қозоғистон
Республикаси
Жиноят
процессуал
кодекси.
https://adilet.zan.kz/rus/docs/K1400000231
13.
https://mvd.gov.kg/rus/ministry/normative-bases/23
14.
https://www.migration.gov.az/content/pdf/f5875139b52568b64830edb
7a3d5855d.pdf
15.
http://www.adlia.tj/show_doc.fwx?Rgn=15203
16.
https://adilet.zan.kz/rus/docs/K1400000231
