Мазкур мақола Узбекистан Республикасида интеллектуал мулк ҳуқуқий ҳимоясини кодификациялашнинг долзарб масалаларига бағишланган. Хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида мазкур соҳада Узбекистан Республикаси Интеллектуал мулк Кодекси ишлаб чиқиш таклиф қилинмоқда.
Мақолада муаллиф суд-теpгoв амалиётида айрим процесс иштирокчилари томонидан процессуал мажбуриятларни бажарилмаслик ҳолатларининг сабабларини ўрганган, амалдаги ЖПКнинг 271-моддасини ҳам таҳпил қилиб, тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиққан.
Ушбу мақолада маъмурий преюдиция институти мавжуд бўлган жиноятларни квалификация қилишдаги ҳамда суд-тергов амалиётидаги муаммолар таҳлил қилинган, Олий суди Пленуми қарорларидаги айрим тушунтиришлар ва упарка ўзгартиришлар киритишлар бўйича таклифлар билдирилган.
Мақолада инвестициявий низоларни ҳал қилиш нормалари бўйича инвестиция соҳасидаги қонун ҳужжатларини кенг кўламли ислох, қилиш учун қонунчилик ташаббусинининг асосланганлиги ўрга- нилган. 2020 йил 26 январдан кучга кирган Узбеки стон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фа- олияти тўғрисида” ги Қонуни асосида инвестициявий низоларини ҳал этишнинг янгиланган ҳуқуқий тартиби ва бошқа қонун ҳужжатлари кўриб чиқилган. Ушбу қонунда инвестициявий низоларини ҳал қилишнинг янги Қонунчилик нормаларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш заруратига сабаб бўлган асосий омиллар ҳамда халқаро ҳамжамият томонидан бу соҳага киритилаётган асосий янгиликлари ўрганилган. Алоҳида эътибор халқаро шартномалар асосида инвестициявий арбит раж учун ҳуқуқий асосларга, шунингдек инвестиция низоларини кўп босқичли ҳал этиш процедураларига қаратилган. Инвестиция низоларини ҳал қилиш бўйича ушбу қонунчилик ёндашувининг халқаро тажриба билан қиёсий тахщили амалга оширилган. Бундан ташқари, Узбекистон Республикасининг “Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида”ги янги Қонунининг инвестиция низоларини ҳал этиш қоидалари ва нормалари бўйича аниқ нормалари тах^ил қилинган. Инвестициявий фаолият соҳасида ваколатли давлат ва айниқса, Бизнес Омбудсманнинг аниқ ваколатларини белгилаш, инвестиция низоларини ҳал этишнинг кўп босқичли тартибини жорий этиш, шу жумладан, низоларни муқобил усул билан ҳал қилиш имкониятларини мажбурий медиация ҳисобидан кенгайштриш, ва ушбу институтнинг қонунчилик талаблари асосида ролини кескин ошириш бўйича талаб миллий қонунчиликни аниқ ва тўғри тушунишга ёрдам беради ва энг муҳими, инвестиция низоларини ҳал этиш нинг муқобил нормаларидан фойдаланиш орқали судгача ҳал этиш учун ҳуқуқий асос яратилади.