Мазкур конференция материаллари тўплами Тошкент давлат юридик университетида 2022 йил 2 декабрда ўтказилган “Современные проблемы развития уголовно-процессуального права” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция доирасида тайёрланган бўлиб, унда халқаро ва миллий олимлар, профессор-ўқитувчилар, талаба-магистрлар ва амалиётчи ходимларнинг Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялари ўрин олган.
Ушбу тўплам материалларидан профессор-ўқитувчилар, таянч докторантлар, мустақил изланувчилар, амалиётчи ходимлар ва талабалар фойдаланишлари мумкин.
Тўпламда чоп этилган мақолаларда келтирилган маълумотлар учун тегишли мақола муаллифлари жавобгар ҳисобланади.