“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”
mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi
251
6.
Абдулазизова Ў. НAПPAВЛЕНИЯ PAЗВИТИЯ КOНКУPЕНЦИИ И КOНКУPЕНТНOЙ
CPЕДЫ НA PЫНКAX ФИНAНCOВЫX УCЛУГ УЗБЕКИСТАНА //Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil. –
2023.
–
Т. 1.
–
№. 3. –
С. 93
-99.
7.
Абдулазизова Ў. Роль
финансовой инфраструктуры в повышении уровня жизни
населения //Nashrlar. –
2023.
–
С. 177
-179.
8.
Абдулазизова Ў. СОКРАЩЕНИЕ УЧАСТИЯ ГОСУДАРСТВА КАК ВЕКТОР РАЗВИТИЯ
КОНКУРЕНЦИИ НА РЫНКЕ ФИНАНСОВЫХ УСЛУГ
//Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil.
–
2023.
–
Т
.
1.
–
№. 6. –
С. 103
-107.
ЎЗБЕКИСТОН ВА ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ: ҲАМКОРЛИК
РИВОЖИНИНГ ТАДРИЖИЙ БОСҚИЧЛАРИ
Абдуллаев Равшан Вахидович
Ўзбекистон
халқаро ислом академияси
профессори, иқтисод фанлари доктори
Республикамизнинг ташқи иқтисодий алоқаларида мусулмон
давлатлари алоҳида ўрин тутади. Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев
Ислом Ҳамкорлиги Ташкилоти (ИҲТ)нинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган
нуфузли анжуманида сўзлаган нутқида: “Ислом олами улкан иқтисодий ва
сармоявий салоҳиятга, энергия ресурсларига эга. Улардан оқилона
фойдаланиш, ИҲТга аъзо давлатлар ўртасида халқаро савдо
-
иқтисодий,
молиявий, сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, мамлакатларимизни
боғловчи транспорт йўлакларини яратиш иқтисодий ривожланишнинг
юқори суръатларига эришиш имконини беради, бу эса пировардида, барча
соҳаларда ҳам тараққиётнинг асосидир [1].
Сўнгги йилларда мамлакатимизда Ислом тараққиёт
банки (ИТБ)
фаоллигининг сезиларли даражада ошиб бораётгани кузатилмоқда. Бу
асосан, республикамиз иқтисодиётининг турли тармоқларини қўллаб
-
қувватлаш ва янада ривожлантириш мақсадида банк томонидан
ажратилаётган йирик миқдордаги маблағларда ўз ифодасини топмоқда.
Банк томонидан мамлакатимизга эътибор мустақилликнинг илк
кунлариданоқ бошланган. Ўша даврда Ўзбекистон ҳали ушбу ташкилотга
аъзо бўлмаган бўлса
-
да, ИТБнинг беғараз грантлари ҳисобидан Самарқанд
вилоятидаги Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси, Бухородаги Мир
-
Aраб ва
Дорул
-
Ҳадис мадрасалари каби бир қатор тарихий бинолар реконструкция
қилинган.
2003 йилнинг сентабрь ойида Ўзбекистон ИТБнинг тўлақонли аъзоси
бўлди. Шундан сўнг Ўзбекистон Ҳукумати ва ИТБ ўртасидаги иқтисодий
алоқалар бирмунча жадаллашди ва ҳамкорлик дастурига кўра асосий
эътибор ижтимоий соҳаларга қаратилиши белгилаб олинди.
Мазкур дастур доирасида ИТБ томонидан 42 та лойиҳани амалга
ошириш учун, хусусан, соғлиқни сақлаш, энергетика, қишлоқ хўжалиги,
“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”
mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi
252
умумтаълим мактаблари ва касб
-
ҳунар коллежларини қуриш ва жиҳозлаш,
автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш, хусусий тадбиркорлик
субъектларини молиялаштириш каби соҳаларга 2 млрд. АҚШ долларидан
зиёд маблағ ажратилди.
Таълим соҳасида 5 та касб
-
ҳунар коллежини қуриш ва жиҳозлаш (10,5
млн.дол.), умумтаълим мактаблари (22,03 млн.дол.) ҳамда олий таълим
тизимини (44,5 млн.дол.) қўллаб
-
қувватлашга йўналтирилган қатор
лойиҳалар амалга оширилди.
Кредит линияларининг салмоқли қисми (956,9 млн.дол.) энергетика,
транспорт ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга йўналтирилди.
Мисол тариқасида қуйидаги лойиҳаларни келтириш мумкин: Фарҳод ГЭСи
ва Сирдарё ИЭСини модернизация қилиш, Ғузор
-
Сурхон станцияларини
кенгайтириш, “Тошкент
-
Термиз” автомагистралини реконструкция
қилиш, замонавий қишлоқ уйлари қуриш, Жиззах ва Сирдарё
вилоятларида ирригация ва дренаж тармоқларини тиклаш шулар
жумласидандир.
ИТБ гуруҳи таркибига кирувчи Хусусий секторни ривожлантириш
бўйича ислом корпорацияси (ХСРИК) томонидан 2009
-
2017 йиллар
мобайнида кичик ва хусусий лойиҳаларни молиялаштириш учун
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига жами 326 млн. доллар
кредит маблағлари тақдим этилди. Жумладан, “Микрокредитбанк” учун
1
2 млн. доллар, “Ипак йўли” банк учун 12 млн. доллар, “Ҳамкор
банк” учун
11 млн. доллар, Aзия Aллиянc Банк учун 10 млн. доллар, “Капитал банк”
учун 8 млн. доллар, “Ориент Финанc Банк” учун 5 млн. доллар
,
“Ўзбеклизинг” учун 7 млн. доллар, бошқа банклар учун
эса 5 млн. доллар
миқдорда кредит маблағлари ажратилди.
Таъкидлаш жоизки, ХСРИК кредит линиялари қуйидаги шартлар
асосида амалга оширилади: Одатда йиллик фоиз ставкаси камида 8,5% ни
ташкил этади ва ҳар қандай ҳолатда 12% дан ошмаслиги лозим. Бунда
маҳаллий воситачи банк томонидан олинган фойда мазкур банк ва ХСРИК
ўртасида 1:3 нисбатда бўлинади, яъни бунда маҳаллий банкнинг улуши
-
25%, ХСРИК ники эса
-
75% ни ташкил этади. Кредит муддати
-
4 йил
бўлиб, лойиҳани амалга ошириш учун имтиёзли давр ҳам тақдим этилади.
Пировардида, ХСРИК томонидан ажратилган барча маблағлар
ҳисобидан юртимизда 200 дан зиёд кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари
амалга оширилиб, натижада 3300 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Умуман олганда, таҳлил этилаётган даврда ИТБ Ўзбекистоннинг
ижтимоий
-
иқтисодий равнақи учун турли кредитлар кўринишида 2,1
млрд. доллар ажратган [2].
Aгар 1991 йилдан 2017 йилгача бўлган давр мобайнида Ўзбекистон
иқтисодиёти тармоқлари кесимида молиялаштиришни кўриб чиқадиган
бўлсак, улар орасида энг устувор йўналиш энергетика (957 млн.дол.),
кейинги ўринларда транспорт (348 млн. дол.), қишлоқ хўжалиги ва бошқа
“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”
mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi
253
тармоқлар бўлганини кузатишимиз мумкин. Шунингдек, сув хўжалигига –
332,6 млн. доллар, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, санитария
ҳолати
ва шаҳар инфратузилмасини яхшилашга –
205,9 миллион доллар
маблағ ажратилди. Бироқ, бу даврда саноат ишлаб чиқариши (70,1
млн.дол.) ва таълим (34,1 млн.дол.) каби соҳалар нисбатан камроқ
молиялаштирилди.
2017 йилдан бошлаб, Ўзбекистон ва ИТБ ўртасидаги ҳамкорлик
ўзининг янги босқичига кўтарилди. 2018
-
2026 йилларга мўлжалланган
стратегик шериклик тўғрисидаги ҳужжатга биноан энергетика, транспорт,
шаҳарсозлик соҳасидаги лойиҳалар, қишлоқ жойларда уй
-
жой қурилиши,
соғлиқни сақлаш ва тадбиркорликни ривожлантиришга жами 4,1 млрд.
доллар маблағ ажратилиши кўзда тутилган [3].
Ўзбекистон Республикаси ва ИТБ ўртасидаги ҳамкорликнинг 1991
йилдан то ҳозирги кунгача бўлган ўтган даврини, яқин келажакни ҳисобга
олган ҳолда, шартли равишда
3 босқичга
бўлиш мумкин:
Биринчи босқич
-
ИТБ ва Ўзбекистон ҳамкорлигидаги
“пассив
босқич”
(1991-
2002) деб аталиши мумкин. Ушбу даврда Ўзбекистон ИТБ
аъзоси бўлмаса
-
да, ўтган 11 йил мобайнида Банк томонидан 1,8 млн.
доллар миқдорида беғараз ёрдам кўрсатилган.
Иккинчи босқич
-
ҳамкорликнинг
“мўътадил босқичи”
(2003-2017
йиллар) сифатида баҳоланади. Ўзбекистон ИТБ га аъзоси бўлгандан сўнг
Банк томонидан 14 йил давомида 2,1 млрд. доллар миқдорида турли
кредитлар кўринишидаги молиялаштириш амалга оширилди. Ушбу давр
мобайнида ИТБ Ўзбекистонда хатар даражаси нисбатан юқори бўлган
мудораба ва мушарака
каби шартномаларидан фойдаланмайди.
Учинчи босқич
-
яқин истиқболга (2018
-
2026 йилгача)
мўлжалланган фаолият бўлиб, уни ҳамкорликнинг
“фаол босқичи”
деб
номлаш мумкин. Бунга кўра, мамлакат иқтисодиётининг турли соҳаларига
4,1 млрд. доллардан зиёд кредитлар ажратиш кўзда тутилган. Ушбу
босқичда ИТБ Ўзбекистонни ишончли ва тажрибали ҳамкор сифатида
эътироф этади ҳамда у билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш мумкин
эканига ишонч билдради.
Таҳлиллардан келиб чиқиб, шундай хулосага келишимиз мумкинки,
Ўзбекистон ва ИТБ ўртасидаги ҳамкорлик ижобий тенденциялар эга ҳолда
ривожланмоқда. Яқин ва узоқ истиқболда ҳам унинг тобора кенгайиб ва
мустаҳкамланиб боришига барча асослар мавжуд. Мазкур ҳамкорлик ҳар
иккала тараф учун ҳам манфаатлидир, муҳими у халқимиз фаровонлигини
ошириш йўлида хизмат қилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
https://president.uz/uz/lists/view/34
2.
IsDB.
Узбекистан, Поддержка всестороннему росту. Страновая Стратегия
Партнерства 2018
-
2021, Декабрь 2017.
3.
https://president.uz/ru/lists/view/5435
