Янги иш жойларни барпо этишнинг хорижий давлатлар тажрибалари

Annotasiya

"Иш жойлар" тушунчасининг яна бир жиҳатига эътиборни қаратсак. Амалда "янги иш жойлар”, "эски иш жойлар” ва "қайта тикланиб жихозланган иш жойлари" мавжуд. Буларнинг ташкилий, хуқуқий, статистик ва расмий мохияти ҳар хил бўлиши мумкин. Лекин, барчасининг фаолияти бир мақсадга қаратилган - шу иш жойларида инсон ўзининг меҳнат фаолиятини амалга оширишда малакавий салоҳиятини тўлақонли ижро этишга муносиб шарт-шароитлар вужудга келган бўлишлиги керак.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
461-464
28

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Умурзаков, Б. (2024). Янги иш жойларни барпо этишнинг хорижий давлатлар тажрибалари . Milliy Iqtisodiyotni Isloh Qilish Va Barqaror Rivojlantirish Istiqbollari, 1(1), 461–464. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/dev-national-economy/article/view/58679
Баҳодир Умурзаков, Toshkent Davlat Iqtisodiyot Universiteti
“Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот Маркази “Демография ва меҳнат бозори” сектори мудири, иқтисодиёт фанлари доктори,профессор
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

"Иш жойлар" тушунчасининг яна бир жиҳатига эътиборни қаратсак. Амалда "янги иш жойлар”, "эски иш жойлар” ва "қайта тикланиб жихозланган иш жойлари" мавжуд. Буларнинг ташкилий, хуқуқий, статистик ва расмий мохияти ҳар хил бўлиши мумкин. Лекин, барчасининг фаолияти бир мақсадга қаратилган - шу иш жойларида инсон ўзининг меҳнат фаолиятини амалга оширишда малакавий салоҳиятини тўлақонли ижро этишга муносиб шарт-шароитлар вужудга келган бўлишлиги керак.


background image

“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”

mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi

461

III SHO‘BA

ICHKI VA TASHQI MIGRATSIYA VA RASMIY BANDLIKNI TA'MINLASH

ЯНГИ ИШ ЖОЙЛАРНИ БАРПО ЭТИШНИНГ ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР

ТАЖРИБАЛАРИ

Умурзаков Баҳодир Ҳамидович

ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини

ривожлантиришнинг илмий асослари

ва муаммолари” илмий

-

тадқиқот Маркази

“ Демография ва меҳнат бозори” сектори мудири,

иқтисодиёт фанлари доктори,профессор

“Иш жойлар” тушунчасининг яна бир жиҳатига эътиборни қаратсак.

Амалда “янги иш жойлар”, “эски иш жойлар” ва “қайта тикланиб

жихозланган иш жойлари” мавжуд. Буларнинг ташкилий, ҳуқуқий,

статистик ва расмий мохияти ҳар хил бўлиши мумкин. Лекин, барчасининг

фаолияти бир мақсадга қаратилган –

шу иш жойларида инсон ўзининг

меҳнат фаолиятини амалга оширишда малакавий салоҳиятини тўлақонли
ижро этишга муносиб шарт

-

шароитлар вужудга келган бўлишлиги керак.

Шу борада давлатимизда янги иш жойларини барпо этиш ҳамда

эскиларини қайта тиклаб, ҳозирги замон асбоб

-

ускуналар билан

жихозлаш, мавжуд иш жойларини максимал даражада сақлаб қолиш

давлатимизнинг аҳоли ўртасидаги ишсизлик даражасини кескин

камайтиришга қаратилган муҳим иқтисодий

-

ижтимоий вазифасига

айланиб бормоқда.

2022 йили Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) мутахассислари

дунёнинг бу нуфузли ташкилотига аъзо бўлган 190

-

та давлатида ўтказган

сўровномасида 800.000 респондентлари “янги иш жойларни барпо этиш
барча давлатларда кечиктириб бўлмайдиган энг муҳим

муаммо

эканлигини таъкидлашган”[5]

.

БМТнинг маълумотларига кўра фақатгина

дунёдаги ҳар хил ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий низолар туфайли 2022

-

2023 йилларда дунёдаги ишсизлар сони 550 млн. кишидан 840 млн кишига

етиши кутилмоқда. 2030 йилга бориб, бу рақамларнинг норасмий миқдори

2 млрд.кишига етиши ва давлатлар агар шу давр иида 600 млн.янги иш

жойлар барпо этмаса оғир оқибатларга олиб келиши башорат

қилинмоқда[1].

2009 йил июн ойида бўлиб ўтган 98

-

чи Ҳалқаро меҳнат

Конференцияси сессияда “Иш жойлар ҳақидаги” Глобал пактнинг
куйидаги асосий йўналишларини ижро этиш белгиланган:

миллий иқтисодиётларнинг барча соҳаларида мултипликацион

самара берувчи аниқ манзилли ва мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва

ижро этишини қўллаб –қувватлаш[1];


background image

“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”

mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi

462

янги иш жойларни барпо этишда кичик тадбиркорлик

вакилларига кредит имтиёзларини бериш эвазига уларнинг улушини

ошириб бориш (авваламбор хизмат кўрсатиш соҳасида, қурилиш,

хомашёни қайта ишлаш ва бошқ.) включая доступ к кредитам;

меҳнат бозорининг эхтиёжини ҳисобга олган холда янги иш

жойларини барпо этиш ва мавжуд иш жойларини қайта тиклаш

суръатларини йил сайин мақсадда ошириб боришга манфаатли

асосланган макроиқтисод пакетларини қабул қилиш;

кафолатланган иш жойларини барпо этиш давлат дастурлари

асосида, шу жумладан, жамоат ишларига, имкони борича ишсизларни
вақтичалик ишларга жалб қилиш ва бошқа шаклдаги ишлаш

дастурларини, норасмий иқтисодиёт соҳалариниҳам қамраб олган холда

меҳнат жараёнига тортиш;

янги иш жойларни барпо этилишини уларнинг ҳаққонийлигини

назорат этиш, бу жараённи ижро этиш босқичларида қулай имконларни

берувчи ташкилий

-

ҳуқуқий ва молиявий ҳамда статистик нормаларни

ишлаб чиқиш.

Ҳалқаро

ташкилотлар янги иш жойларини барпо этишни

жадаллаштириш билан бир қаторда маҳаллий меҳнат бозорларини
фаоллаштириш, инвестиция оқимларининг миқдори ошириш, норасмий

иш билан бандлик даражасини камайтириш, муносиб меҳнат

шароитларини

кучайтириш

ва

қамбағаллик

масштабларини

қисқартиришни астойдил

тавсия қилмоқда[2].

Бу масалаларнинг долзарблиги яна шундан иборатки, барпо

этилаётган янги иш жойларнинг миқдори ва демографик тенденциялар

сабабли дунё меҳнат бозоридаги иш кучининг таклифи ўртасидаги

номутонасиблик кескинлашиб бормоқда. БМТ маълумотига кўра дунёда

янги иш жойларга талаб ҳар йили 45 млн. кишига ошиб бормоқда.

БМТнинг “Дунё аҳолисини иш билан банд қилиш ва ижтимоий

химоялаш истиқболлари: 2022 йил тенденциялари” маърузасида дунёда

аҳолини иш билан банд қилиш суръатлари 2022 йилда секинлашгани ва

2023 йилда олдинги йилга қараганда 1% эканлиги қайд этилди. 2023 йил

оҳирига келиб дунёда ишсизлар сони яна 253 млн. кишига ошиши

кутилмоқда[3].

Барчага маълумки, номуносиб даражада барпо этилган янги иш

жойларида ишлаётган ишчиларнинг иш ҳаққи

кам миқдорда тўланади. Иш

жойларига эхтиёж катта бўлган худудларда ишчилар ноиложликдан кам

иш ҳаққига ишлашга мажбур бўлмоқда. Шу сабабдан малакага эга

ишсизлар бу холатдан қоникмаганлиги учун фаол тарзда иш
ахтаришмаяпди. Бу иш жойларига бўлган эхтиёжни

қониқтирилмагани

деган БМТнинг янги кўрсаткичи ҳисобланади. 2022 йили бу кўрсаткич

дунё бўйича 473 млн.кишини ташкил этди. Бу кўрсаткич 2019 йилга

қараганда 33 млн. иш жойларга кўпайган.


background image

“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”

mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi

463

Янги иш жойларини барпо этиш жараёнини аввалам бор

марказлашган инвестиция қуйимларини ошириб боришни янада

рағбатлантириш ва худудларда хизмат кўрсатишнинг янги турлари

инфратузилмаларини

кенгайтиришдан

иборат.

Бу

йўналишда

Франциядаги услублардан фойдаланиш ўринлидир. Марказдан узоқ тоғли

худудларда фақат инфратизилмаларни кенгайтириш ва янгиларини барпо

этиш ҳисобидан қўшимча

80-

110 минг янги иш жойлари барпо этилган.

Саудия Арабистони қироллигидаги энг қолоқ худудларида марказлашган

инвестиция маблағлари ҳисобидан 1 млн. янги ишчи жойлар ташкил

этилди. Парагвай давлатида фақат жамоат ишлари дастури ҳисобидан 20
минг иш жофлари ташкил этилди. Мексикада эса вақтинчалик иш

жойларини кенгайтириш асосида 4

-

6 ой муддатга мўлжалланган 250 минг

кишини ишга жалб қилиб, давлатдаги даромадлар минимумидан икки

бароварига кўпроқ ишчилар иш ҳаққи олишди[4].

Осиё Ривожлантириш Банки (АБР) тавсиясига биноан Ўзбекистонда

сифатли янги иш жойларини инклюзив талабларига мувофиқ барпо этиш,

қамбағалликни қисқартириш, ишсизликни камайтириш, иш билан

тўлақонли банд бўлмаганларни ва норасмий меҳнат билан бандларни

легаллаштириш асосан малакали касб

-

хунар эгаларини тайёрлаш ва

меҳнат бозорида фаол сиёсатни олиб бориш туфайли муайян ютуғларга

эришилиши эътироф этилади (янги иш жойларини барпо этишга

марказлашган манбаалардан инвестицион

маблағлар ажратиш, кичик ва

хусусий тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб

-

қувватлаш сиёсатини

олиб бориш, ишсиз тоифадагиларни касб

-

хунарга ўқитиш ва иш

берувчилар билан меҳнат шартномаларини такомиллаштириш асосида

ишга жалб қилиш ва х.к.з).

Бу тадбирлар

куйидаги ижобий натижаларни рўёбга чиқишига имкон

беради:

1)

Миллий иқтисодиёт соҳаларида меҳнатнинг унумдорлигини

оширади;

2) Аҳолининг иш билан бандлик даражасининг ҳамда

иқтисодиётнинг расмий бандлик соҳасидагиларни миқдори ўсиши

оқибатида солих тушумларининг ошиб боради;

3)

Меҳнат бозорида малакали ишчиларга бўлган эхтиёжни

оширишни рағбатлантиради;

4)

Аҳолининг демографик ривожланиш тенденциялари ҳисобга

олган холда ташқи меҳнат миграцияси фаолиятида кенгроқ фойдаланиш

имконини

беради [6].

Янги иш жойларини ташкил этишда миллий иқтисодиётдаги ислохот

тадбирларининг жорий этилиши, инновацион жараёнларинг технологик

жиҳатидан таъсир этувчи холатлари, демографик тенденциялар,

қолаверса иқлим ўзгаришлари, экологик омиллар ҳамда аҳолининг иш

билан бандлик хусусиятлари ҳам инобатга олиниши зарур. Оҳирги


background image

“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”

mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi

464

йигирма йил ичида барча меҳнат соҳасидаги барча тизимли ўзгаришлар:

автоматлаштириш, аҳборот –

компьтер коммуникация сохасидаги

технологияларнинг тезкорлиги ошиб бориши.

“Янги иш жойларининг истиқболлари” мавзусида бўлиб ўтган (ВЭФ)

Умумжаҳон иқтисодий форумида

маърузасида саноатда тўртинчи

революция натижасида дунё бўйича

75 миллион иш жойлари

қисқартирилиши кутилмоқда. Уларнинг ўрнига янги технологияларга

асосланган 133 миллион янги иш жойлари барпо этилади.

Бу тадбирларни бажарилиши учун барча давлатларда масштабли

автоматлаштириш ва катта миқдорда ўз ичига мавжуд ва истиқболдаги
иш жойлар ҳақидаги аҳборотни қамраб оладиган электрон база ташкил

этилади,

бошқарув

тизимида

сунъий

интеллект

тизими

ривожлантирилади ҳамда 3D

-

нашр ва бошқа ҳозирги замон

технологиялар жорий этилади.

Шу тарздаги янги ишларни барпо этиш маҳаллий меҳнат бозорида ва

хизмат кўрсатиш соҳасида миқдор ва сифат жиҳатидан кескин

ўзгаришларга олиб келиши мумкин.

Яшил иқтисодиёт талабларини ҳаётга жорий этиш экологик соф

технологияларни жорий этиш билан боғлиқ бўлганлиги учун кўп янги иш
жойларинини барпо этиш имконини беради. Лекин, шу билан бирга,

айниқса катта шаҳарларда чиқинди ва аҳлатлардан ва оғир жисмоний

меҳнат талаб қилувчи жараёнларда ишлаётган кўп миллионли иш

жойларни барбод қилиши кутилмоқда.

Фойдаланилган адабиётлар:

1.

Доклад Генерального директора МОТ на 104

-

й сессии Международной

Конференции Труда «Инициатива столетия, касающаяся будущего сферы труда». МБТ,

2015, с.5.

2.

Доклад Генерального директора МОТ «Преодоление глобального кризиса в

отношении рабочих мест». МКТ

,

Женева

, 2009.

3.

Доклад

МОТ

«World Employment and Social Outlook. Trends 2022», р.23.

4.

Доклад МОТ «Защитим людей, стимулируя создание

рабочих мест». МБТ,

Женева, 2009, с.14, 27, 54.

5.

Политика в сфере занятости в целях устойчивого восстановления и развития.

МКТ, Женева, 2014, с.86.

6.

Региональный отчет АБР «Хорошие рабочие места для инклюзивного роста в

странах Центральной Азии и Южного Кавказа», 2019, с.72, 74.

7.

Стратегии инвестиций в создание рабочих мест могут почти в 5 раз повысить

уровень непосредственной занятости по сравнению с традиционными технологиями,

основанными на использовании капитала, их мультипликационный эффект высок более

чем в 2 раза (Политика в сфере занятости во имя социальной справедливости и

справедливой глобализации. 99

-

я сессия МКТ, 2010, с.61

-64.

Bibliografik manbalar

Доклад Генерального директора МОТ на 104-й сессии Международной Конференции Труда «Инициатива столетия, касающаяся будущего сферы труда». МВТ, 2015, с.5.

Доклад Генерального директора МОТ «Преодоление глобального кризиса в отношении рабочих мест». МКТ, Женева, 2009.

Доклад МОТ «World Employment and Social Outlook. Trends 2022», p.23.

Доклад MOT «Защитим людей, стимулируя создание рабочих мест». МВТ, Женева, 2009, с.14,27,54.

Политика в сфере занятости в целях устойчивого восстановления и развития. МКТ, Женева, 2014, с.86.

Региональный отчет АВР «Хорошие рабочие места для инклюзивного роста в странах Центральной Азии и Южного Кавказа», 2019, с. 72, 74.

Стратегии инвестиций в создание рабочих мест могут почти в 5 раз повысить уровень непосредственной занятости по сравнению с традиционными технологиями, основанными на использовании капитала, их мультипликационный эффект высок более чем в 2 раза (Политика в сфере занятости во имя социальной справедливости и справедливой глобализации. 99-я сессия МКТ, 2010, с.61-64.