“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”
mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi
489
общества, которые способны реализовать потенциал инновационного
развития, создавать комфортные условия для реализации такого
потенциала и соответствовать более высоким социальным стандартам. К
тому же преодоление бедности, в которой оказалась значительная часть
населения, обретение гарантий на труд, защита жизни, обеспеченное
детство и старость на сегодня являются главнейшими вопросами,
которыми озабочено не только государство, но и большинство
квалифицированных и работоспособных граждан
Список использованной литературы
1.
Абдурахманов К.Х., Кудбиев Ш.Д. Рынок труда: Формирование и регулирование.
Монография. –
Т.:
INNOVATION RIVOJLANISH NASHRIYOTY
–
MATBAA UYI
, ДУК 2019. –
200 с.
2.
Абдурахманова Г.К., Гойипназаров С.Б., Курбонов С.П. (2021) Сокрашение
бедности: возможности, действие и результаты / Монография. –
Т.: «Инноваицон
ривожланиш нашриёти –
матбаа уйи», 164 стр.
3.
Амирджанова С
.
С
. (2024). SOLUTIONS TO POVERTY IN UZBEKISTAN: A
https://doi.org/10.5281/zenodo.11241826
4.
Сатторов И. Камбағаллик даражасини аниқлаш ва баҳолашга доир методик
ёндашувлар Iqtisodiyot va ta'lim / 2023
-yil 5-son -
31 б.
5.
Статистические данные о занятости в мире. [Электронный ресурс]. –
Режим
доступа:
https://ru.tradingeconomics.com/country-list/employed-persons.
ОИЛАВИЙ
МИГРАЦИЯ МАЪЛУМОТЛАРИНИ ЮРИТИБ БОРИШДАГИ
ТЎСҚИНЛИКЛАР
Асқарова Муҳаббат Ибрахимовна
ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини
ривожлантиришнинг илмий асослари ва
муаммолари”ИТМ
катта илмий ходим
Оила
-
миграциянинг асосий омили ҳисобланади. Ҳозирги кунда
оилани мустаҳкамлаш, оилани бирдамлигини сақлаш дунё миқёсида ҳам
бош масала даражасига кўтарилган. Лекин шундай бўлишига қарамай
оилавий миграцияни ўрганилмаганлиги ачинарлидир. Ҳозирги кунда
оилавий миграцияни ўрганиш, уни тартибга солиш, назоратга олиш
долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Умуман олганда, оилавий
миграция тўғрисидаги маълумотлар жуда кам. Оилавий бирлашиш
дастурлари бундай маълумотларни тўплашнинг асосий воситасидан бири
бўлиб қолмоқда.
Оилавий миграция тўғрисидаги маълумотлар
оила
аъзоларига берилган визалар ва яшаш учун рухсатномалар, шунингдек
аҳоли рўйхатига асосланади.
Оилавий миграция умумий тушунча сифатида оилани бирлаштириш,
оилани шакллантириш, ишчиларнинг оила аъзоларига ҳамроҳлик қилиш
ва умуман олганда оила бирлигининг миграциясини қамраб олади ва
ўзида бир нечта кичик тоифаларни бирлаштиради (1 расм).
“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”
mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi
490
1-
расм. Оилавий миграция ва унинг таркибидаги кичик тоифалар
[1]
Ривожланаётган мамлакатларда
ҳам
оилавий миграция тўғрисидаги
маълумотлар жуда кам ёки тарқоқ. Чунки маълумот тўплаш учун
имконият ёки
баъзи ўринларда сиёсий чекловлар ҳам тўсқинлик қилади.
Бироқ, оилавий миграция тўғрисидаги маълумотлар Иқтисодий
ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ
)
минтақасидаги мамлакатлар
учун мавжуд бўлиб
(бу маълумотларни ҳам тўла қонли деб ҳисоблаб
бўлмайди)
,
улар ҳам тўлиқ шакллантирилмаган.
Маълумотларнинг кучли ва чекланган томонлари шундаки баъзи бир
мамлакатларда оилавий миграция ноқонуний миграция билан боғлиқ
бўлган ёки у қабул қилаётган мамлакат ижтимоий тизимига таъсир
кўрсатиши сабабли муҳокама қилинадиган сиёсий муҳитни ҳисобга олган
ҳолда, оилавий миграция тўғрисида батафсил маълумотлар алоҳида
аҳамиятга эга. Оилавий миграция бўйича мавжуд маълумотлар
манбаларини йиғиш ва уйғунлаштириш методологиясини янада
такомиллаштириш зарур. Бу жараёнларни амалга оширишда қуйидаги
тўсқинликлар
мавжуд
[2]:
➢
оилавий миграция бўйича дунёнинг барча мамлакатлари ва
минтақаларини қамраб олучи глобал таққосланадиган маълумотлар
баъзасининг мавжуд эмаслиги;
➢
барча мамлакатлар учун маълумотларнинг етишмаслиги;
➢
мамлакатларда оилавий миграция тўғрисидаги маълумотларни
жамлаш, қайта ишлаш ва тарқатиш учун зарур имкониятларнинг
етишмаслиги:
➢
маълумотлар мавжуд бўлганда ҳам, мос келмайдиган услубий
асослар туфайли турли хил келиб чиқиши маълумотлар тўпламларини
бирлаштириш ва уйғунлаштириш қийинчиликлари;
“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”
mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi
491
➢
деярли мамлакатларда оилавий миграция ҳақидаги статистик
маълумотларнинг ошкоро юритилишига бўлган сиёсий тўсқинликлар;
➢
баъзи ўринларда давлат ташқи миграцияси бўлимлари ҳам аниқ
ҳисоб юрта олмаганлиги ва ошкор қилмаслиги;
➢
оилавий меҳнат мигрантларини ноқонуний йўл билан чиқиб
кетишлари;
➢
муҳожирлар ҳужжатларини етарли эмаслиги ва бошқалар.
Оилавий миграциянинг сўнги динамикаси ва унинг шаклланишига
миграция сиёсатининг таъсири ҳақида ҳам маълумотлар етарли эмас [3].
Дунёнинг айрим минтақаларида оилавий миграция тўғрисида
маълумотлар мавжудлигига қарамай оилавий миграциянинг ижтимоий –
иқтисодий демографик хусусиятлари тўғрисида маълумотлар баъзаси
янгиланиб
борилишига
эътибор
берилмайди.
Чунки
олинган
маълумотлар оилавий мигрантлар оқимини тўлиқ акс эттириш учун
етарли эмас деб ҳисоблашади [4].
Бунинг асосий сабаби шундаки, маъмурий маълумотлар тахмин
қилишга имкон берса, аҳоли
рўйхати ва яшаш учун рухсатномалардан
олинган статистик маълумотлар иқтисодий жиҳатдан таҳлил қилиш
имконини беради. Масалан, агар оила бошлиғига берилган рухсатнома
унга ёки унинг қарамоғида бўлганларга тегишли бўлса, йилига
бериладиган яшаш учун рухсатномалар сони оилавий кўчиб келганлар
сонига тенг бўлмайди. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун бир қатор
мамлакатлар ташаббус кўрсатмоқда. Улар миграция маълумотларининг
сифатини яхшилаш учун ҳар хил турдаги маълумотларни, яъни сўров
маълумотлари ва маъмурий ёзувларни бирлаштиришни
таклиф
қилишмоқда [5]
.
Бундан ташқари трансмиллий оила ҳақида маълумотлар кам, йўқ деса
ҳам бўлади.
Трансмиллий оилалар
"бу алоҳида
-
алоҳида яшайдиган,
аммо" жамоавий фаровонлик ва бирдамлик туйғусини яратадиган, қўллаб
қувватлайдиган қисқача қилиб айтганда “миллий” чегаралардан
ташқарида ҳам "оилавийликни" яратадиган ва сақлаб турадиган
оилалардир "(ҳатто миллий чегаралар бўйлаб ҳам) [5].
Сўнгги йилларда ушбу турдаги оилавий тартибга солишнинг
аҳамияти тобора ортиб бораётганига қарамай, миграция шароитида ушбу
турдаги оилавий тартибга солиш кўлами ва динамикаси тўғрисида
билимлар чекланган.
Бундан ташқари муҳожирларни малакасининг пастлиги туфайли
юқори маошли ишлар таклиф қилинмаслиги, жуда узоқ иш соатларига
рози бўлишлари, тнатижада, уларнинг кўпчилигида на жамоатда
иштироки, на оила яратиш ва фарзандлар тарбияси учункуч ва вақт йўқ.
Агар оила яратилса Россияда ишламайдиган оила аъзоларининг: болалар
ва уларга ғамҳўрлик қилаётган оналарнинг қонуний яшашлари учун зарур
бўлган ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлади. Болалар
“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”
mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi
492
боғчасидан жой олиш, болани муҳожирлар мактабига жойлаштириш ҳам
маҳаллий аҳолига қараганда анча қийин кечади [5]. Шунинг учун ҳам
муҳожирнинг оиласини
ташлаб ўзи келиши анча қулай. Унинг оиласига
пул ўтказмалари давлат учун фойдали ҳисобланади.
Юқорида келтирилган манбаларга асосланиб оилавий миграцияни
сиёсий, ҳуқуқий, ижтимоий –
иқтисодий томонларини илмий жиҳатдан
ўрганиш лозим. Давлатлараро келушувлар асосида уларнинг статистик
маълумотларига аниқлик киритиб бориш муҳим деб ҳисоблаймиз.
Фойдаланилган манбалар:
1.
Асқарова М.И. Оила миграцияси: муаммолар ва ечимлар “Логистика ва
иқтисодиёт” илмий электрон журнал . №3. 2022 йил. 210 б.
2.
https://migrationdataportal.org/themes/family-migration
3.
https://read.oecd-ilibrary.org/social-issues-migration-health/international-
migration-outlook-2018_migr_outlook-2018-en#page1
4.
ww.knomad.org/publication/handbook-improving-production-and-use-migration-
data-development
5.
Transnational families and the social and gender impact of mobility in ACP countries.
Background NoteACPOBS/2012/BN06. 2012
МЕҲНАТ МИГРАЦИЯСИ ОРТИДА ҚОЛГАН ОИЛАЛАР
Асқарова Муҳаббат Ибрахимовна
ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон
иқтисодиётини
ривожлантиришнинг илмий асослари ва
муаммолари”ИТМ
катта илмий ходим
Дунё бўйлаб бир миллиардга яқин одам ўз мамлакатидан ташқарида
ёки ўз мамлакатида туғилган минтақасидан ташқарида яшайди ва
ишлайди. Меҳнат миграцияси анъанавий равишда пул ўтказмалари
орқали қолиб кетган оила аъзоларига иқтисодий фойда келтирадиган деб
қаралади. Бироқ, оилаларнинг бу тарзда бўлиниши таълим, соғлиқни
сақлаш, меҳнат таъминоти ва кўчиб кетмайдиган оила аъзоларининг
ижтимоий мавқеига кўплаб салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу
жумладан болаларга ҳам. Миграциянинг орқада қолганларга салбий
таъсирини аниқлаш ноаниқ далилларга эга бўлган қийин эмпирик савол
бўлиб қолмоқда.
Оила аъзоларининг миграцияси пул ўтказмалари орқали қўшимча
даромад келтиради, бу эса уй хўжаликларининг истеъмоли ва
инвестицияларини қўллаб
-
қувватлайди. Ушбу даромад самараси болалар
меҳнатига
бўлган эҳтиёжни камайтириши ва болаларнинг, айниқса
ривожланаётган мамлакатлардаги қизларнинг мактабда ўқишини
ошириши мумкин.Бундан ташқари:
